«Buxoronoma» газетасининг 2024 йил 19 июль кунги 51 (22659)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.
📰 Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/gazetalar_sharhi
/channel/buxoronoma1920
https://yuz.uz/news/nogironligi-bolgan-shaxslarga-qulay-va-tosiqlarsiz-muhit-yaratiladi
Читать полностью…Эҳтиёжманд хотин-қизлардан ОТМларда ўқиш учун тавсияномага аризалар қабули бошланди
Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга ОТМларга киришга тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди. Талабгорлардан аризалар 30 майдан 8 июнга қадар xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
"Бухоронома" газетасининг 2024 йил 37-сони билан танишинг.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
ЎЗАРО ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ
Чет тилларни ўрганиш ва ўргатиш барча ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар қатори юртимизда ҳам замон талабига айланди. Бунинг учун юртдошларимизга яратиб берилаётган шароитлар ўз самарасини бераётир.
Ислоҳотлар самарасида бугун чет тиллар, айниқса, инглиз тилига эътибор кучаймоқда. Бунинг самараси ўлароқ, таълим тизимига кўплаб замонавий технология ва методлар кириб келяпти, рақобатбардош кадрлар захираси шаклланяпти.
Бухоро давлат педагога институти хорижий тиллар кафедраси профессор- ўқитувчилари ташаббуси билан “Касбий маҳорат: Чет тилларни ўқитишда замонавий методологиялар” мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференция ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилди.
Беш шўъбага бўлинган ҳолда иш кўрган конференция давомида хорижий тилларни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари: муаммолар, тажрибалар; чет тилини ўқитишда замонавий инновацион технологияларнинг ўрни; чет тили таълимини баҳолашда замонавий ёндашувларнинг аҳамияти; чет тилини ўрганишнинг педагогик ва психологик асослари; инглиз тили таълимида таржимашунослик, чоғиштирма тилшунослик ва қиёсий адабиётшунослик масалалари диққат марказида бўлди. Хорижий ва маҳаллий университетларнинг тажрибали профессор- ўқитувчилари томонидан маҳорат дарслари ташкил қилинди, ўзаро тажриба алмашилди.
Якунда конференцияда фаол иштирок этган профессор-ўқитувчиларга эсдалик совғалари ва сертификатлар тақдим этилди.
Инобат НАРЗИЕВА, БухДПИ хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
ГУЛЛАР – МУҲАББАТ РАМЗИ
Афсоналарда айтилишича, бир бойнинг қизини деҳқон йигит севиб қолибди.
Қизнинг бадавлат отаси борган совчиларни қувиб солибди.
Дарвеш либосини кийган йигит бир амаллаб бой эшигида боғбон бўлиб ишга кирибди. Ҳаммаёқни анвойи гулларга тўлдирибди.
Гулзорни айланиб юриб, бой бу синоат олдида лолу ҳайрон қолибди.
– Шу боғбонга қизимни узатганим бўлсин! – дея оқ фотиҳа берибди.
Шу зайл гўзал Наманганда гул экмаган хонадон қолмаган эмиш...
Бундан 63 йил олдин илк бор вилоятда бир кунгина гуллар фестивали ўтказилган эди
Президентимиз қўллаб-қувватлови натижасида сўнгги тўрт йилдан буён бу байрам Халқаро гуллар фестивали мақомида ўтказиб келинмоқда.
Ўтган йили фестивалга тўрт ярим миллион киши қатнашган бўлса, бу йил олти миллиондан ортиқ киши иштироки назарда тутиляпти.
Қўшни Тожикистон, Қозоғистон, Қизғизистон, Ҳиндистон, Хитой, Америка ва бошқа давлатлардан ҳозиргача икки миллиондан ортиқ хорижлик меҳмонлар ташриф буюрди.
Наманган шаҳридаги “Заҳириддин Муҳаммад Бобур”, “Афсона”, “Янги Ўзбекистон” номли маданият ва истироҳат боғларида гуллар ўстирилган жойларнинг сон-саноғи йўқ. Ҳар бир туман, вилоятнинг ташкилот, корхона, жамоалари гул ўстиришда мусобақа ташкил этишган.
Наманган ўз гуллари билан дунёни лол этаётган бўлса, қўшни вилоятларнинг ҳунармандлари, қандолатчи, ошпаз, ширинпазлари ўз маҳсулотлари савдосини ташкил этганлар.
Бухороликларнинг зардўзлик ва патдўзлик маҳсулотлари ҳам келувчилар томонидан яхши кўриб харид қилиняпти.
Дунёда таҳликали воқеалар ҳукм сураётган бир паллада жаннатмонанд Ўзбекистонимиздаги шукроналик, жаҳонни лол этаётган Гуллар фестивали, одамлар юзида балқ урган қувонч чинакамига бахт нишонаси!
Наманганда, гуллар байрамида иштирок этиб, тинчлик, осудалик, халқимизнинг бағрикенглиги, меҳнатсеварлиги ва бирлигининг шоҳиди бўлдик. Илоҳо, серқуёш диёримизнинг тинчлигига кўз тегмасин!
Махфират АТОЕВА,
журналист
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
“Долзарб 30 кунлик" тадбирлари давом этмоқда
Вилоятимиз ҳудудлари бўйлаб ўтказилаётган,
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан эълон қилинган "Долзарб 30 кунлик" тадбирлари экспорт ҳажмининг камайишига сабаб бўлиши мумкин бўлган "қовун пашшаси" зараркунандаси ҳамда мевали дарахтларнинг бактериал куйиш касалликларига қарши уюшқоқлик билан курашиш имконини бермоқда.
Қовун пашшаси — тангақанотлилар оиласига мансуб ҳашарот, қовоқдошларга мансуб ўсимликлар (қовун, тарвуз, бодринг, қовоқ ва б.) зараркунандаси. Ўрта Ер денгизи атрофи, Осиёда тарқалган. Ички карантин объекти. Танасининг узунлиги 5–6 мм, оч сариқ, қанотларида 3 та сариқ йўли бор. Урғочилари тухумларини (120 тагача) қовун гулбандларига, ўсимлик пояларига, кесаклар остига якка-якка қилиб қўяди. 3—5 кун ўтгач, оқиш рангли личинкалар тухумдан чиқиб, қовун хамакларини тешиб киради ва уруғларини кемиради. 10—15 кун қовун ичида яшаган катта ёшли личинка қовунни тешиб чиқиб, тупроқ тагида 5—7 см чуқурликда ғумбакка айланади. Қовун пашшасининг личинкалари тешган қовунларда узун чуқур йўллар пайдо бўлади ва улар чирийди. Қовун пашшаси 2—3 (5) км гача учиб боради, бундан ташқари, улар қовун мевалари билан ҳам тарқалади. 4—5 марта авлод беради.
Қовун пашшаси тарқалишига қарши қуйидаги кураш чоралари қўлланиши мақсадга мувофиқ: зарарланган қовунлар ва ўсимлик қолдиқлари тезликда йиғиб, кўмиб юборилади, ер кеч кузда чуқур ҳайдалади, қиш ойларида суғориб музлатилади. Экишдан олдин уруғлар дориланади. Уруғлар униб чиқиши, гуллаши ва хамаклаш даврида инсектитсид эритмалари пуркалади.
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги вилоят бошқармаси ахборот хизмати
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Тарихий обидалар бўйлаб саёҳат
Халқимизнинг қадимий тарихидан ҳикоя қилувчи ноёб ёдгорликларни асраш, тадқиқ этиш ва келажак авлодларга етказиш ғоят муҳим вазифадир. Уларни ўрганиш халқимиз тарихига оид янги маълумотлар олиш, аждодларимиз ҳаёти билан яқиндан танишиш имконини беради.
Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган вазифалар сирасида ёшларни бой моддий-маданий меросимиз билан таништиришга алоҳида урғу берилган.
Бу юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Миллий давлатчилигимиз тарихини ўзида акс эттирган ва келажак авлодларга мозийдан хабар берувчи бундай археологик ёдгорликлар, тарихий-маданий обидалар неча асрларки халқимиз тарихий хотираси рамзи сифатида ардоқлаб келинмоқда.
Анъанага содиқ ҳолда Бухоро давлат педагогика институти тиллар факультети мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил йўналиши талабалари малакавий амалиёт дастури доирасида Бухоро шаҳридаги тарихий обидалар бўйлаб саёҳат уюштиришди.
Талабалар дастурда белгиланган тарихий обидаларга ташриф доирасида ҳар бир ёдгорлик тарихи ҳақидаги маълумотларни чуқур ўргандилар ва саёҳат таассуротларини ўз кундаликларига қайд қилиб бордилар. Бундан ташқари, талабалар тарихий обидалар ҳақидаги маълумотларни инглиз тилида ўрганиш ва сўзлаб бериш билан бир қаторда, шаҳримизда меҳмон бўлиб турган хорижлик сайёҳлар билан инглиз тилида сўзлашиш имкониятига ҳам эга бўлдилар.
Азиза АҲМЕДОВА,
БухДПИ хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Ўзбекистон ва Россия Президентларининг музокаралари ҳар доимгидек очиқ, конструктив ва дўстона муҳитда ўтди
https://yuz.uz/news/ozbekiston-va-rossiya-prezidentlarining-muzokaralari-har-doimgidek-ochiq-konstruktiv-va-dostona-muhitda-otdi
Кун фотоси: Янги ҳаётга қадам қўйдик!
Тоҳир ИСТАТОВ олган сурат
Уланиш учун: /channel/ijod_bustoni
"Бухоронома" газетасининг 2024 йил 51-сони билан танишинг.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
* Сарҳисоб
Бухоро шаҳридаги марказий маданият ва истироҳат боғида Бухоро давлат педагогика институти битирувчи бакалавр ва магистрларига дипломларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда жамоатчилик вакиллари, ота-оналар ва институт профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Ўқитувчилар устама олиш учун қанча балл тўплаши кeрак?
Умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига директор жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади. Бунда педагоглар қуйидаги балларни тўплаши керак:
65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати юқори даражада ташкил этилади
https://yuz.uz/news/futzal-boyicha-jahon-chempionati-yuqori-darajada-tashkil-etiladi
"Бухарский вестник" газетасининг 2024 йил 36-сони билан танишинг.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
* Маданий ҳаёт
Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг 2023 йил 22 декабрда ўтказилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Қоровулбозор тумани маданият маркази қошида ташкил этилган "Саҳро гавҳари" ҳаваскорлик театри ижодкорлари томонидан "Шоҳ ва салтанат" спектакли намойиш этилди.
Улуғ маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий айтганидек, "Театр – бу ибратхонадир". Чиндан ҳам, театр инсон тафаккурини юксалтиришда, хусусан, ёшларни эзгуликка чорлаш, уларда Ватанни севиш, ота-она, оила ва дўстликни қадрлаш, ўз касбига фидойилик туйғуларини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.
Ибратли спектакль намойишида Қоровулбозор тумани ҳокими, туман Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Акмал Остонов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, тумандаги корхона, ташкилот ва бўлим раҳбарлари иштирок этди.
Маънавият ва маърифат маркази Қоровулбозор тумани бўлинмаси
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Музокаралар натижаси битимларда мустаҳкамланди
https://yuz.uz/news/muzokaralar-natijasi-bitimlarda--mustahkamlandi