Халқ банки аёлларга тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар ажратмоқда
Аёлларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш ва Давлат томонидан манзилли тарзда кўмак бериш тизимини жорий қилиш мақсадида қуйидаги рўйҳатдаги аёллар учун кредитлар ажратилмоқда:
— «Аёллар дафтарига киритилган» аёллар учун;
— Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизларга;
— Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II ногиронлиги бўлган хотин-қизларга.
Кредит шартлари :
— Миқдори: БҲМнинг 150 бароваригача (36 750 000 сўм);
— Фоиз: Марказий бинкнинг қайта молиялаш ставкасида (ҳозирда 14%);
— Муддати: 36 ойга қадар;
— Имтиёзли давр: 6 ой;
Шунингдек, аёлларни қўллаб қувватлаш йўлида уларга мунозарали масалалар бўйича ҳар томонлама маслаҳатлар берилиб, бепул тарзда ҳисоб варақа очилади ва 3 ой давомида ҳисоб юритиш имконияти яратилади.
Тўлиқроқ маълумотни расмий сайт, телеграм канал ёки қуйидаги рақам +998 71 210 20 орқали билиб олишингиз мумкин.
#имтиёзли_кредит
#халқбанк
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Банк карталари орқали тўловларни асоссиз равишда рад этган банкларга жарима санкциялари қўлланилди
МБ хабар беришича, жойлардаги баъзи тижорат банкларининг бўлинмаларида аҳолига тегишли бўлган банк карталари орқали тўловларни амалга оширишни рад этиш, асоcсиз равишда терминаллардан фойдаланмаслик ҳамда карта эгаларига банк картасидаги пул маблағларини терминал орқали нақдлаштириб бермаслик билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмоқда экан.
Бу эса истеъмолчиларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келмоқда ҳамда ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Жорий йилда Марказий банк томонидан ҳудудларда қоидабузарликларга йўл қўйган тижорат банкларига нисбатан (Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк, Миллий банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ипотека-банк, Ҳамкорбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Асака банк, Алоқабанк, Туронбанк, Трастбанк, Ипак йўли банки, Даврбанк ва Инфинбанк) белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилди.
🔸Агар Сизнинг банк карталари орқали тўловларни амалга ошириш бўйича тижорат банклари филиалларига сўровингиз ходимлар томонидан турли важлар билан рад этилса, у ҳолда ушбу ҳолат юзасидан Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки 📞(71) 212-60-15, (71) 212-73-80, (71) 212-60-94 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
#регулятор
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Банк карталари орқали тўловларни асоссиз равишда рад этиш ҳолатлари аниқланди
🔸Бугунги кунда Марказий банк томонидан республикамизда банк хизматларининг оммабоплигини ошириш, шу жумладан, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш орқали жойларда банк карталари эгаларига хизмат кўрсатувчи банкомат ва терминаллар тармоғини кенгайтириш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда тижорат банкларининг мижозларга хизмат кўрсатувчи барча бўлинмалари терминаллар билан тўлиқ таъминланган.
🔸Шунга қарамай, айрим ҳолларда жойлардаги баъзи тижорат банкларининг бўлинмаларида аҳолига тегишли бўлган банк карталари орқали тўловларни амалга оширишни рад этиш, асоcсиз равишда терминаллардан фойдаланмаслик ҳамда карта эгаларига банк картасидаги пул маблағларини терминал орқали нақдлаштириб бермаслик билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмоқда. Бу эса истеъмолчиларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келмоқда ҳамда ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда.
🔸Таъкидлаш керакки, жорий йилда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан Хоразм, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида назорат тадбирлари ўтказилди. Ушбу ҳудудлардаги қоидабузарликларга йўл қўйган тижорат банкларига нисбатан (Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк, Миллий банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ипотека-банк, Ҳамкорбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Асака банк, Алоқабанк, Туронбанк, Трастбанк, Ипак йўли банки, Даврбанк ва Инфинбанк) белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилди.
🔸Шу билан бирга, Марказий банк томонидан тижорат банкларига терминаллардан фойдаланишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун зарурий чоралар кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда уларнинг ижроси доимий назоратга олинди.
🔸Марказий банк тижорат банкларини келгусида уларнинг жойлардаги барча муассасаларида тўловларни терминаллар орқали амалга ошириш ҳолати бўйича назорат тадбирларини ўтказишни давом эттириши, шунингдек, тижорат банкларидан терминаллардан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйган банк ходимларига нисбатан эгаллаб турган лавозимидан четлатишгача бўлган жазо чоралари қўлланилишини талаб этиши тўғрисида огоҳлантиради.
❗️Ҳурматли банк хизматлари истеъмолчилари!
🔸Агар Сизнинг банк карталари орқали тўловларни амалга ошириш бўйича тижорат банклари филиалларига сўровингиз ходимлар томонидан турли важлар билан рад этилса, у ҳолда ушбу ҳолат юзасидан Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки 📞(71) 212-60-15, (71) 212-73-80, (71) 212-60-94 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини билдирамиз.
#регулятор
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Венгриянинг "ОТP Bank Group" банки давлат банкларидан бирини сотиб олиши мумкин
Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Венгрия Савдо-саноат палатаси (CCП) президенти Лазло Парраг ва “OTP Bank Group” банки раиси ва ижрочи директори Шандор Чаньи билан учрашувлар ўтказди деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
"ОТP Bank Group"нинг Ўзбекистон банк хизматлари бозорига ўзбек тижорат банкларидан бирини хусусийлаштириш орқали кириб келиш истиқболлари ҳамда ушбу йўналишдаги икки томонлама алоқалар масалаларига алоҳида эътибор қаратилди " - дейилади хабарда.
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Ёшларга 33 миллион сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли давр билан гаровсиз кредит берилади
Ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ёшларга тадбиркорлик ҳақида назарий билимлар берилиши маълум қилинди.
“Ёшлар 1+1” дастури асосида 6 кун, яъни 48 соат давомида махсус курслар ташкил этилиб, курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилиши режалаштирилмоқда.
Курсларни тугатган ишсиз ёшлар 3 йил муддатга 33 миллион сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли даври ва гаровсиз кредит олиш имкониятига эга бўлади.
#кредит
Каналга уланиш:
@finanz_uz
2020 йилда Ўзбекистоннинг энг фаол банклари рейтинги эълон қилинди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳар чоракда ўтказган сўровномасида мамлакатдаги 31 банкнинг фаолият кўрсаткичларини баҳолади.
Банк активларида хусусий банклар улуши ўзгаришини, шунингдек, банк секторида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари самарадорлигини доимий равишда баҳолаб бориш мақсадида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан мамлакатимиздаги 31 тижорат банклари учун “Банклар фаоллик индекси” ишлаб чиқилди.
Ушбу индекс асосида Марказ ҳар чоракда банклар рейтингини эълон қилиб бормоқда.
Мазкур индексни ҳисоблашда банкларнинг қуйидаги йўналишлар бўйича кўрсаткичларидан фойдаланилди:
- Молиявий воситачилик
- Молиявий оммабоплик
- Капитал етарлилиги
- Активлар сифати
- Бошқарув самарадорлиги
- Даромад олиш салоҳияти
- Ликвидлилик
2021 йил 1 январь ҳолатига республикамиз банк тизими активлари 366,1 трлн. сўм, мажбуриятлари 307,8 трлн. сўм ҳамда капитали 58,4 трлн. сўмни ташкил этди.
Ҳозирги кунда банк тизимида 55 274 киши фаолият олиб бормоқда.
Банкларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, банклар икки гуруҳга ажратилди:
1) йирик банклар
2) кичик банклар.
Ҳар бир гуруҳ бўйича алоҳида рейтинг тузилди.
Йирик банклар учун фаоллик рейтинги
17 йирик банклар учун фаоллик индекси бўйича умумий рейтингда Капитал банк ва Ҳамкор банк етакчилик қилмоқда.
Капитал банкнинг молиявий воситачилик, активлар сифати ҳамда ликвидлилик кўрсаткичлари бўйича юқори натижалари банкнинг 1-ўринни эгаллашини таъминлади. Хусусан, мазкур банкнинг муддатли депозитларининг жами кредитларига нисбати 85 фоизни ташкил этди. Бундан ташқари, банкнинг мажбуриятлари таркибида бошқа банклар ва молия институтларидан олинган маблағлар улуши (3 фоиз) ва ҳукуматдан олинган маблағлар улуши (0,5 фоиз) энг паст кўрсаткичлардан ҳисобланади.
Лекин, қайд этиш керакки, Капитал банкнинг капитал етарлилиги бўйича рейтинги банкнинг бу борадаги кўрсаткичлари Базель қўмитаси томонидан белгиланган минимал талабларга яқинлашиб қолганидан далолат бермоқда.
Йирик банклар фаоллик индекси
2020 йил 4-чорак учун
Ҳамкор банк умумий рейтингнинг 2-поғонасидан жой олди. Ҳисоб-китоб натижаларига кўра, Ҳамкор банк молиявий оммабоплик бўйича 1-рақамли банк сифатида эътироф этилди.
Чунки, ушбу банкнинг ҳар бир филиалига тўғри келувчи кредит олган юридик ва жисмоний шахслар сони нисбатан кўпроқни ташкил этмоқда. Шунингдек, ушбу банк даромад олиш ва ликвидлилик кўрсаткичлари бўйича ҳам топ-5 йирик банклардан бири ҳисобланади.
Шунга қарамасдан, Ҳамкор банк алоҳида рейтинг натижалари активлар сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатмоқда.
Давлат улуши мавжуд йирик банклардан Алоқа банк 3-ўринни эгаллади. Ушбу банк молиявий воситачилик (3-ўрин), капитал етарлилиги (2-ўрин) ва активлар сифати (4-ўрин) бўйича энг яхши кўрсаткичлардан бирини намоён этди.
Банкнинг муддатли депозитларининг жами кредитларига нисбати (58 фоиз) бошқа давлат банкларига нисбатан юқори ҳисобланса, бошқа банклар ва молия институтларидан олинган депозитлар ва кредитларнинг жами мажбуриятларидаги улуши (23 фоиз) ҳамда ҳукуматдан олинган маблағларнинг мажбуриятларига нисбати (11 фоиз) банк тизими кўрсаткичларидан пастроқдир.
#индекс
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Фуқаролар ўз кредит тарихини мустақил олиш мумкин бўлди
Фуқаролар учун ҳам “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси веб сайти орқали кредит тарихини олиш имконияти яратилибди, деб ёзмоқда @davletovuz
Кредит бюро веб сайтидаги шахсий кабинет орқали кредит тарихини олиш имкониятини йўлга қўйди.
Қуйидаги йўллар билан шахсий кабинетга кириш мумкин:
1) Электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёрдамида (Давлат хизматлари марказларидан ЭРИ олган ҳолда);
2) id.gov.uz ёрдамида (id.gov.uz сайтидан идентификациядан ўтган ҳолда);
3) Логин ва парол ёрдамида (Кредит бюрога бир марта ташриф буюриб идентификациядан ўтган ҳолда).
Фуқаролар ўзи ҳақидаги кредит ҳисоботини бир йилда бир марта текинга олиши мумкин. Бир йил мобайнида қўшимча кредит ҳисоботини олиш нархи БҲМнинг 0,05 баробарини (+15% ҚҚС) ташкил этади.
Кредит тарихини олиш: www.infokredit.uz
#кредит_тарихи
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Олтин қуймамалар нархлари ўзгарди
Олтин қуймаларни қаердан ва қандай сотиб олиш шартлари билан бу ерда танишинг
https://bankvabiznes.uz/oltin-quymalar-sotuvi/?utm_source=tg&utm_medium=cr
https://t.me/joinchat/AAAAAEoNgWoUdmA8FpeFhg
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Telegram · Instagram · Facebook · bankvabiznes.uz
Валюта курслари 🔄 06:00 05-02-2021
🇺🇸 Банк курслари:
🏦 Марказий Банк
🇺🇸 1 USD = 10 540.44 сўм
🏦 ИнФинбанк
🇺🇸 1 АҚШ доллари => 10 500 / 10 530 сўм
🇺🇸 Жойларда бозор курси:
🌆 Тошкент 🌥 4° / 14°
➡️10 500 сўм / ⬅️10 530 сўм
🌆 Бухара 🌥 5° / 18°
🌆 Самарқанд 🌥 7° / 16°
🌆 Фаргона 🌥 0° / 10°
🌆 Андижон 🌥 2° / 11°
🌆 Қўқон 🌥 3° / 11°
➡️10 500 сўм / ⬅️10 520 сўм
🌆 Жиззах 🌥 8° / 17°
➡️10 510 сўм / ⬅️10 540 сўм
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Кредит янгиликлари ва валюта курслари 👇
-1001242399082 · Facebook · Instagram · bankvabiznes.uz
10 та йирик тижорат банклар томонидан 1,5 миллиард долларлик 136 та янги лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди
Президент Мирзиёев 1 февраль куни инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди деб хабар берди матбуот хизмати.
Жорий йил 11 январь куни тижорат банклари томонидан жами қиймати 1 миллиард доллар бўлган инвестиция лойиҳалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан жами қиймати 8,6 триллион сўм бўлган 9 та йирик саноат лойиҳаси тақдимот қилинган эди.
Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан қўшимча равишда янги инвестиция лойиҳалари тайёрланди. Тақдимотда ушбу янги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди
Хусусан, 10 та йирик тижорат банки томонидан жами қиймати 1,5 миллиард доллар бўлган 136 та янги лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди.
#Агробанк томонидан тўқимачилик кластерлари билан биргаликда қўшимча 43 та лойиҳа шакллантирилган. Жами 501 миллион долларлик ушбу лойиҳалар натижасида пахта толасини қайта ишлаш даражаси анча ошиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўлами кенгаяди.
#Миллий банк томонидан жорий йилда 225 миллион долларлик 6 та янги лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ҳамда Наманган вилоятларида поливинилхлорид ва алюминий ромлар ишлаб чиқариш, пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида поезд вагонлари ҳамда юк машиналарига хизмат кўрсатувчи транспорт-логистика марказини ташкил қилиш лойиҳалари шулар жумласидандир.
#Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “Ургут” эркин иқтисодий зонасида 110 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бунда, йилига 600 минг тонна пўлат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати пайдо бўлади.
#Ипотека банк Қуйи Чирчиқ туманида 27 гектардан зиёд майдонда замонавий логистика фаолиятини ташкил этиш лойиҳасига сармоя киритмоқчи. Бу корхона бир вақтда 120 та юк машинаси ва 25 та вагонга хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади.
#Асака банк кредити иштирокида пойтахтимизнинг “Эски шаҳар” ҳудудида Миллий савдо шаҳарчасини ташкил этиш мўлжалланган.
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Январь ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра январь ойида Ўзбекистонда инфляция 1 фоизни ташкил этди деб ёзмоқда Spot
Кўрсаткич Марказий банкнинг прогнозларини оқламоқда - регулятор инфляцияни 11-12,5% оралиғида прогноз қилди.
Январь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, хизматлар 1,4 фоизга қимматлашди.
Асосий озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар гуруҳларидан бир ой ичида энг сезиларли ўсиш мева ва ёнғоқлар (3,2%), сабзавотлар, илдиз мевалари, банан ва дуккакли ўсимликлар (2,3%) га тўғри келди.
2020 йил январь ойига нисбатан гречка (1,5 баравар), тухум, ўсимлик мойлари, қўй гўшти (1,3 марта), шакар, мол гўшти (1,2 марта), сут (18,4% га), ун (14,9%), гуруч (14,1%).
Хизматлар орасида сув таъминоти (1,6 баравар) ва ахлат йиғиш тарифлари (0,7%) кўтарилди.
Бундан ташқари, тиббиёт хизматлари нархи ҳам ўсди: бир йил давомида дори-дармонлар 13,8% га, даволаниш 7,8% дан 15,2% гача қимматлашди.
#инфляция
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Халқ банкининг автокредит шартлари билан танишинг
батафсил - https://bankvabiznes.uz/2021/01/29/xalq-bankidan-avtokredit/?utm_source=tg&utm_medium=cr
https://t.me/joinchat/AAAAAEoNgWoUdmA8FpeFhg
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Instagram · Telegram · Facebook · bankvabiznes.uz
Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВФ) Ўзбекистон ЯИМ ўсишини тахминан 5 фоизга ўсишини тахмин қилмоқда
ХВФ прогнозларига кўра, республика иқтисодиёти бу йил тахминан 5 фоизга ўсади. Ташкилот бир қатор бошқа хатарларни келтириб ўтди, жумладан: пандемияни олдини олиш бўйича янги чоралар, савдо шериклари бўлган мамлакатларда ўсишнинг пасайиши ва товарларнинг, биринчи навбатда олтин нархларининг ўзгариши.
ХВФ баёнотида, шунингдек, пандемия туфайли ишсизлик ва қашшоқлик даражаси ошгани ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини қамраб олиш таклиф этилаётгани таъкидланган.
"Давлат ва жамоат томонидан кафолатланган қарзлар ҳали ҳам нисбатан ўртача даражада бўлишига қарамай, 2020 йил охирига келиб у ялпи ички маҳсулотнинг деярли 38 фоизига етди, бу бир неча йил аввалги кўрсаткичдан қарийб икки баравар кўп", - дейилади ташкилотда.
ХВФ экспертларининг фикрига кўра, Ўзбекистон устувор лойиҳаларни аниқлаш тартибини такомиллаштириш, баҳоланадиган дастурларнинг ягона портфелини яратиш ва уларнинг бюджет жараёнларига тўлиқ қўшилишини таъминлаш орқали ташқи қарзни оқилона бошқариши керак.
"Ўзбекистон Марказий банки банк тизимини диққат билан кузатиб бориши керак, чунки пандемиянинг унинг молиявий ҳолатига таъсири, эҳтимол ҳали тўлиқ намоён бўлмади", дейилган хабарда.
ХВФ баёнотида айтилишича, пандемия орқага чекиниши ва кредитларни тўлашдаги кечикишлар камайиши билан банклар активлар сифатини ҳар томонлама мустақил баҳолашлари ва кредит йўқотишларини тан олишлари керак.
#ХВФ
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Валюта операцияларини амалга оширишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади
Банклар жисмоний шахслардан қуйидаги валюта операцияларини амалга ошириш чоғида шахсни тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик паспорти, ID-карта ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси) талаб этишига ҳақли деб ёзмоқда Банк ва мижоз:
● БҲМнинг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада нақд чет эл валютаси
◦ сотилишида;
◦ майдаланишида, алмаштирилишида ва (ёки) бошқа чет эл валютасига айирбошланишида;
◦ инкассога ва (ёки) экспертиза учун қабул қилинишида;
● БҲМ 100 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада мижозлар томонидан банк кассаларидан бошқа банк карталари орқали нақд чет эл валютаси олинишида;
● эквиваленти 100 АҚШ долларидан ошган миқдорда чет эл валютасининг сотиб олинишида.
* БҲМ - базавий ҳисоблаш миқдори 2021 йил 1 февралдан бошлаб — 245 минг.сўм.
#регулятор
Каналга уланиш:
@finanz_uz
"Apelsin" иловаси юклаб олишлар сони 500 мингдан ошди
GSAdigital хабар беришича, универсал тўлов тизими "Apelsin" мобил иловаси (Андроид учун) юклаб олишлари сони 500 мингдан ошибди. Ушбу натижага тўлов хизмати 14 ойда эришган. Ажойиб натижа билан "Apelsin" жамоасини табриклаймиз!
"Apelsin" мисоли банклар тўлов хизматлари бозорида ўзларининг ўрнини қайтариб олишни бошлагани яққол кўрсатмоқда. Алоқабанк, ҚҚБ, СҚБ ва яна бир нечта банклар хам банк иловаларини янада ривожлантириб, фойдаланувчилар базасини жадал кенгайтириб бормоқда.
Яқин йиллар ичида банклар тўлов бозорида ўз ўрнини тиклаб олишига шубхамиз йўқ.
#регулятор
Каналга уланиш:
@finanz_uz
ЎзСҚБ ипотека кредити тақдим этмоқда
ЎзСҚБ 18 ёшга тўлган жисмоний шахсларга қуйидаги шартлар асосида ипотека кредитларини таклиф этади:
— Муддати – 20 йил, аннутит тўлови усулида;
— Фоиз ставкаси – йилига 18%;
— Бошланғич тўлов – 25%;
— Миқдори: 323 млн. сўмга қадар;
— Имтиёзли даврга эга эмас.
Такдим этиладиган хужжатлар:
— қарз олувчилар паспорти
— қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома (ИНПС, СТИР кўрсатилган ҳолда)
— дастлабки олди-сотди шартномаси
— кредит таъминотига тегишли ҳужжатлар
Талаблар:
— 18-50 ёш оралиғида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
— турмуш ўртоғи ҳар доим биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этади.
— қарз олувчиларнинг барча кредит ва кафилликлари бўйича ойлик даромадига нисбати 70 фоиздан юқори бўлмаслиги;
— ойлик тўловлар оилавий даромадга нисбати 50% дан ошмаслиги;
— оилавий ўртача ойлик даромад 10 млн. сўмдан ошмаслиги;
— қарз олувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида камида 6 ой давомида доимий даромад эга еканлиги;
— қарз олувчи ва турмуш ўртоғида ипотека кредити мавжуд эмаслиги;
— аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.
Туликрок маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ёки +998 71 200-43-43 қуйидаги рақам оркали олишингиз мумкин.
#ипотека
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Автокредит тақдим этувчи корхона раҳбари фуқароларнинг 713 млн сўмини ўзлаштиргани аниқланди
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида автокредит беришни ваъда қилган корхона раҳбари фуқаролар маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, “E.A.” хусусий корхонаси раҳбари Д.Т. фуқароларни йиллик устама тўлови 12 фоизлик авто кредит беришга қизиқтирган.
119 нафар фуқаро билан 4 ой мобайнида тузилган шартномаларга асосан автомашина нархининг 6 фоиз миқдорида олдиндан тўлов шаклида корхона ҳисоб-рақамига 713,8 млн сўм ўтказилган.
Корхона раҳбар ушбу маблағларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан корхона раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
#автокредит
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Январда нақд пул айланмаси 32,1 трлн сўмни ташкил этди
Марказий банк маълумотига кўра, 2021 йил январь ойида банклар орқали нақд пул айланмаси 32,1 трлн сўмни ташкил этган. Бу 2020 йил январига нисбатан 7 фоизга кўп.
Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 17 трлн сўмни, чиқим эса 15,1 трлн сўмни ташкил қилган. Бу 2020 йилга нисбатан 6,7 фоизга ошган.
Мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 1,7 трлн сўмга (1,5 баробар) ўсиши ҳисобига юзага келган. Натижада банклардан берилган нақд пуллар таркибида банк карталаридан ечиб олинган нақд маблағлар улуши 25 фоиздан 35 фоизга етди.
Январда банк карталарига жами 15,9 трлн сўмлик маблағлар келиб тушган. Аҳоли банк карталаридаги 5,2 трлн сўмлик (32,8 фоиз) маблағларни нақдлаштириб олган.
#нақдпул
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Одамлар бизнинг қоғозбозлигимиздан чарчади, „ура-ура“ лардан чарчади - президент
Президент Давлат дастури бўйича йиғилишда бош вазирга топшириқ бериб, «ҳар ой давлат дастурини бажармаган раҳбарларни ишдан бўшатишини» айтди, деб хабар берди Газетауз
Президент раислигида «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
«Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, президент Фарғонадан тушкун кайфиятда қайтганлигини айтди. «У маҳаллада („Шодиёна“) раҳбар йўқ, ҳоким йўқ. Маҳаллага кирасан, 80-йиллардагидай… Кўчаларга, уйларга қараб бўлмайди, 1 кв.м. ҳам ободонлаштирилмаган…», — дейди у.
«Миллий банкнинг Фарғона филиалида 80 дан ортиқ ходим ишлайди, ҳокимиятда 50дан кам. Лекин банк ходимлари икки баравар ойлик олади», — дея таъкидлайди давлат раҳбари.
«Бизда назорат қилиш тизими йўқ. Бош вазирга топшириқ. Ҳар ой давлат дастурини бажармаган раҳбарларни ишдан бўшатади. Одамлар бизнинг қоғозбозлигимиздан чарчади, „ура-ура“ лардан чарчади…», — деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари бош вазир вазиятни таҳлил қилиб, кимни ишдан олиш кераклигини, қуйи поғонани қандай ишлашга мажбур қилиш кераклигини айтишини таъкидлади. «Биз Тошкент вилояти ҳокимини, спорт вазирини ишдан олдик. Бу ҳали бошланиши».
У раҳбарларнинг аҳоли билан тўғридан-тўғри ишлаши лозимлигини қайд этди. «Нега Кудбиев (ДСҚ раҳбари), Бобожонов (ИИВ раҳбари) пастга тушмайди. Нега сизлар Худайбергеновга (президент маслаҳатчиси) ўхшаб қоғозда эмас амалда натижа кўрсатмайсизлар?», — деди президент.
«Раҳбарлар, масъул шахслар кўп, лекин одамлар муаммоларини ҳал қиладиганлар деярли йўқ», — деди Шавкат Мирзиёев.
Каналга уланиш:
@finanz_uz
2020 йил якунлари бўйича Марказий банкнинг Статистик бюллетени эълон қилинди
🔸Ушбу бюллетенда Марказий банк шакллантирадиган статистик маълумотлар, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий кўрсаткичлари, пул-кредит статистикаси, тўлов тизими кўрсаткичлари, молия бозори ҳамда кредит ташкилотлари фаолиятига оид маълумотлар акс эттирилган.
➡️ Батафсил ушбу ҳаволада
#статистика
#регулятор
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Тошкентда фуқаролар пенсиясини ўзлаштирган «Халқ банки» ходимига жиноят иши қўзғатилди
АТ «Халқ банки» Мирзо Улуғбек филиалнинг сайёр касса ҳисобчи-назоратчиси Т.Т., 2020 йилнинг сентябрь ойидан жорий йилнинг январь ойига қадар бўлган даврда ўзига ишониб топширилган пулларни ўзлаштириб олганлиги аниқланди. Бу хақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz» га хабар берди.
Маълумотларга кўра, Т.Т. 170 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини эгаларига тарқатмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Ҳолат юзасидан Т.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
#халқбанк
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Банк хизматларидан ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида фойдаланиш мумкин
2021 йил 26 январ кунидан бошлаб банк хизматларидан ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида ҳам фойдаланиш мумкин.
7 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тегишли ўзгартиришлар банк хизматларини янада такомиллаштириш, шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини тақдим этиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 19 июндаги Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 389-сонли қарорининг 6-бандига кўра янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилган.
Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID–карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065-сонли Фармонига асосан идентификация ID-карталарини бериш тизими жорий этилган.
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Автотураргоҳлар солиқ ставкаси белгиланди
батафсил - https://bankvabiznes.uz/2021/02/01/avtotorargohlar-uchun-soliq-stavkasi-belgilandi/?utm_source=tg&utm_medium=cr
https://t.me/joinchat/AAAAAEoNgWoUdmA8FpeFhg
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Instagram · Telegram · Facebook · bankvabiznes.uz
#олтин_қуймалар #золотые_слитки
Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
«Asakabank» АЖ бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой хариди ва таъмирлаш учун кредитлар ажратмоқда.
Кредит шартлари билан танишинг:
Муддати: 20 йилгача;
Фоиз ставкаси:
уй-жой сотиб олиш учун: йиллик 18%;
якка тартибдаги турар жойни таъмирлаш учун: йиллик 17%;
Кредит миқдори:
уй-жой сотиб олиш учун: уй-жой нархининг 75 фоизигача (323,0 миллион сўмдан кўп бўлмаган ҳолда);
якка тартибдаги турар жой биносини таъмирлаш учун: 80 миллион сўм.
Керакли ҳужжатлар:
— ариза;
— қарз олувчиларнинг паспортини нусхаси;
— қарз олувчи билан сотувчи ўртасида тузилган уй-жойни дастлабки олди-сотди шартномаси;
— сотиб олинадиган уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
— уй-жой қийматини баҳолаш ҳисоботи (фақатгина иккиламчи уйлар хариди учун);
— қарз олувчиларнинг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалари;
Қўшимча талаблар: қарздорларнинг охирги 12 ой мобайнида кредит тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги лозим. Шунингдек, истеъмолчи сўнгги 6 ой давомида ишлаган бўлиши керак.
#ипотека
Каналга уланиш:
@finanz_uz