Хар бир мижозга алоҳида эътибор қаратишини билдириш учун McDonalds дан тайёрланган ажойиб ролик:
мижоз келиб бургер буютма берганида, урнатилган монитордан оркестр унга атаб мусиқа чаляпти. Мижозлар ҳайратига эътибор беринг.
#креатив
#реклама
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Банк хизматлари истеъмолчилари диққатига!
🔸Маълумки, ипотека кредитлари оммабоплигини янада ошириш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармони қабул қилинган.
🔸Мазкур фармон асосида ипотека кредитларини ажратишда янги тартиб жорий этилиб, унга мувофиқ ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига боғлиқ тарзда ўзгарувчанлиги белгиланган.
Яъни, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилган тақдирда, тижорат банкларининг янги тартиб доирасида ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкаси ҳам мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.
Масалан, тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида янги тартиб доирасида тузилган ипотека кредити шартномасида кредитнинг фоиз ставкаси йиллик 18 фоиз қилиб белгиланган ва ўша куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси йиллик 14 фоиз миқдорида бўлган.
Маълум муддат ўтгандан сўнг, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси 1 фоиз бандга пасайса, яъни 13 фоиз этиб белгиланса, унда ушбу санадан бошлаб қарз олувчи учун ипотека кредитининг фоиз ставкаси ҳам 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 17 фоиздан ҳисобланиб борилади ва банк кредитнинг қайтариш жадвалини қарздорларга янгидан қайта расмийлаштириб беради.
🔸Шу муносабат билан, ипотека кредити олувчиларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармонига, шунингдек, Марказий банкнинг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низомнинг (АВ рўйхат рақами: 3030, 2018 йил 2 июль.) 36(11)- ва 37(2)-бандларига асосан:
▪️янги тартиб доирасида ипотека кредити олиш учун тижорат банки билан тузилган ёки тузилаётган ипотека кредити шартномаси шартларида кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси тури ўзгарувчанлиги ҳамда фоиз ставкаси ўзгарганда банк кредитнинг қайтариш жадвалини янгидан расмийлаштириб бериши лозимлиги кўрсатилганлигига;
▪️Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси ўзгарганда белгиланган фоиз ставкаларининг ўзгариши томонлар учун тушунарли тарзда баён этилганлигига ва тузиладиган ипотека кредити шартномасида фоиз ставкасининг ўзгариш тартиби қайд этилганлигига эътибор беришингизни сўралади.
🔸Юқоридагилардан келиб чиқиб, янги тартиб доирасида тузилган ипотека кредити шартномасида кредит фоизи ставкасининг ўзгарувчанлиги билан боғлиқ шартлар мавжуд бўлмаса, шунингдек, кредит шартномасида кредит фоизи ставкасининг ўзгарувчанлиги назарда тутилган бўлиб, ушбу шартга банк томонидан амал қилинмаса, бевосита кредит ажратган тижорат банкига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигингизни маълум қилди.
🔸Қарз олувчиларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги бўйича асосли мурожаатлари тижорат банклари томонидан қаноатлантирилмаса, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 200-00-44 рақамли кўп каналли ягона “Ишонч телефони” орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
#регулятор
#ипотека
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банки Бошқарувининг 21 январдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
#регулятор
Каналга уланиш:
@finanz_uz
ByteDance ТикТок 'нинг хитойча версияси Douyin учун ўзининг тўлов хизматини ишга туширди
Douyin'нинг 600 миллион фаол фойдаланувчиси бундан олдин хам стримерлар учун виртуал совғаларни сотиб олиш, шунингдек Alipay ва Wechat Pay орқали сайтдаги дўконларда харидларни амалга ошириш мумкин эди.
Эндиликда ByteDance ўтган йили сотиб олган Wuhan Hezhong Yibao Technology компанияси лицензияси орқали ўзининг Douyin Pay тўлов хизматини таклиф қилмоқда.
ТикТок-дан фарқли ўлароқ, Douyin 2017 йилдан бери товарларни сотишги бошлаган.Хозирги кунда миллионлаб одамлар ҳар куни харид қилиш учун иловадан фойдаланишмоқда.
BVB - Охирги пайтларда кўраяпмизки, борган сари кўпроқ технологик компаниялар ўзининг молиявий хизматларини таклиф қилиш орқали олдинлари банкларга тегишли бўлган бозорларга кириб келмоқда. Аввалроқ Google ва Apple каби техно гигантлар бу трендни бошлаб берган бўлса, хозирда ижтимоий тармоқлар ва мессенджерлар хам ушбу йўналишда фаоллашиб қолишди.
Телеграмнинг хам тўлов хизматлари ва криптовалюта бўйича омадсиз ва қимматга тушган лойихасидан кўпчиликнинг хабари бўлса керак. WhatsApp эса консерватив йўлни танлаб, банклар билан хамкорликда ўзининг тўлов хизмталарини баъзи бири давлатларда таклиф қилишни бошлади.
Анъанавий банклар учун ушбу тренд хатарлими? Бу ерда аниқ бир жавоб йўқ деб ўйлаймиз.Хозирда иккита йўналишни ажратиш мумкин - ўзининг экотизимини яратиш ёки мавжуд экотизимга молиявий шерик сифатида кириш.
Асосий сабаблар сифатида технологик компаниялар тарафидан кўпайиб бораётган чақириқлар, бизнесни диверсификация қилиш, мижозларнинг сони ва тури ошиб бораётган талабларини қондиришни келтириш мумкин.
Баъзи бир банклар аллақачон ўзининг юқори технологияларга эга экотизимларини яратишни бошлаб юборишган. Бизга яқинроқ ва кўпроқ таниш бўлган Каспи, Тинькофф ва Сбер кабилар томонидан таклиф қилинаётган хизматлар сони ортиб бормоқда.. Қолган банклар эса технологик компанияларнинг миллионлаб мижоларга эга бўлган экотизимларига кириб боришяпти.
Хар иккала кўринишидаги хамкорликдан хам банклар фойда олиши мумкин, бунда асосий фарқ мижозлар ва уларнинг маълумотларига ким эгалиш қилиши ва ундан қандай фойдалана олишда. Узоқ муддатли истиқболда банклар мижоз хақида етарлича маълумотга эга бўлмаслиги, уларнинг зарарига ишлаши мумкин. Технологик компаниялар учун эса бу янги имкониялар олиб келиши шубхасиз.
Ўзбекистонда нима гап?
Охирги йилларда миллий банк тизимида хам хизматлар сифати, тури ва уларнинг технологик ривожланганлик даражаси сезиларли ошди. Онлайн кредитлар, омонтлар ва масофадан туриб кўрсатиладиган хизматлар тури кўпайиб бормоқда.Бозорда рақамли банклар ва нобанк ташкилотлари томонидан таклиф қилинаётган янги хизматлар пайдо бўлмоқда.
Экотизимларга қарайдиган бўлсак, хозирда СҚБ, Агробанк, Апельсин ва ТBC ушбу йўналишда иш бошлашган. Улар нинг хозирги кундаги рақобатчилари мавжуд банклар ва нобанк ташкилотлари.
Катта аудиторияга эга техногигантлар ва мессенджерлар бизнинг бозорда ўзларининг тўлов хизматлари билан хали кириб улгуришмади - бу банклар учун маълум бир вактга устунлик бериши мумкин. Лекин, уларинг экотизимига кириш орқали ўзининг мижозлар базасини ошириш бўйча ишлар аллақачон бошланган. Сlick тўлов боти бунга яхши мисол бўлиши мумкин.
Умуман олганда, банклар ўзининг биносидан(қобиғидан) чиқиб, мижозлар кўпроқ вақт ўтказадиган жойда хар доим бўлиши ва хизматларини таклиф қила олиш қобилияти, уларнинг келажакдаги ўрнини белгилайди. Финтех бўйича етакчи мутахасисс, Банк 4.0 китоби муаллифи айтгандек, энди
"Banking Everywhere, Never at a Bank"
Каналга уланиш:
@finanz_uz
“Ипотека–банк” АТИБ янгиланган шартлар билан банк филиаллари ва банк хизматлари марказлари томонидан кредитлар ажратилиши йўлга қўйилганини маълум қилди.
Сиз филиаллар ва банк хизматлари марказларидан қуйидаги йўналишлар учун кредит маблағлари олишингиз мумкин.
– Юридик шахслар учун:
- айланма маблағларни тўлдиришга;
- асосий воситаларни сотиб олишга;
- “J-USBP” дастури доирасида кредитлар;
- лизинг, факторинг;
- хорижий валютадаги кредитлар;
- автокредит ва бошқа йўналишлар учун кредитлар;
Батафсил: https://www.ipotekabank.uz/uzb/business/
– Жисмоний шахслар учун:
- микроқарз;
- автокредит;
- ипотека кредитлари;
- истеъмол кредитлари.
Батафсил: https://www.ipotekabank.uz/uzb/private/crediting/
Қўшимча маълумотларни Contact center нинг 1233 қисқа рақами ёки 78-150-11-22 рақами орқали олишингиз мумкин.
#кредит
Каналга уланиш:
@finanz_uz
2020 йилда ички валюта бозорида амалга оширилган операцияларга доир қисқача шарҳ
Марказий банк томонидан 2020 йил учун ички валюта бозорининг қисқача шарҳи эълон қилинди.
Унга кўра, барча сегментларида, хусусан, амалга оширилган операциялар ҳажми ва бозор иштирокчилари сонида ўсиш кузатилди.
🔸Ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми19,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2018 ва 2019 йилларга нисбатан мос равишда 1,7 ва 1,3 баробарга ўсди.
Батафсил ушбу ҳаволада ўқишингиз мумкин.
#валюта
#регулятор
#олтин_қуймалар #золотые_слитки
Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸POS-терминалларда:
1️⃣Банк картаси билан операцияларни фақат ўзингизнинг ҳузурингизда бўлишини талаб қилинг. Бу сизнинг банк картангизда кўрсатилган шахсий маълумотларингизни қонунга хилоф равишда ишлатилиш хавфини камайтиради.
2️⃣Товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш учун кассирнинг илтимосига биноан ПИН-кодни киритаётганда, яқин атрофдаги одамлар буни кўра олмаслигига ишонч ҳосил қилишингиз керак. Бунда ПИН-код киритилишида POS- терминалнинг клавиатурасини қўлларингиз билан тўсишингиз керак.
3️⃣POS-терминалга ПИН-кодни киритишдан олдин, кузатув камераси POS-терминалга йўналтирилмаганлигига эътибор беринг.
4️⃣ Aгар операция муваффақиятли якунланган бўлса, терминал экранида (одобрено) хабар пайдо бўлади ва квитанциянинг биринчи нусхаси автоматик равишда (кассир учун) ва “ENTER” тугмачасини босгандан сўнг квитанциянинг иккинчи нусхаси (мижоз учун) чоп этилади.
5️⃣Чекни олгандан сўнг, чекда кўрсатилган суммани текширишни унутманг.
6️⃣Aгар банк картаси орқали тўлашга уриниш пайтида “Отклонено” деган хабар пайдо бўлса, терминал томонидан чиқарилган квитанциянинг битта нусхасини банк баёнотида кўрсатилган операциянинг йўқлигини текшириш учун сақлашингиз керак.
7️⃣Aгар тўлов тизими контаксиз интерфейсга эга карталарни қўллаб-қувватласа, хавфсизроқ тўлов усули сифатида контактсиз тўлов усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
8️⃣Товарларни сотиш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича ҳар бир пунктда ушбу тўлов тизимларининг карталари қабул қилиниши тўғрисида хабар берувчи стикерлар ўрнатилиши мумкин. Стикерлар кўринарли жойларга (кириш эшиклари, деразалар, устунлар ва бошқаларга) жойлаштирилиши мумкин.
9️⃣Савдо ва хизматлар кўрсатадиган ташкилотларда банк карталаридан фойдаланганда ҳушёр бўлинг.
#тўлов_тизимлари
#регулятор
#тавсия
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Йилнинг энг яхши банклари?
ЎзА томонидан ўтказилган анъанавий "Йил танлови" натижалари эълон қилинди.
Баъзи бир банклар хам ушбу танловда ижтимоий сўров ҳамда журналист ва блогерларнинг эътирофига сазовар бўлибди. Руйхатни кўриб, юмшоқроқ қилиб айтганда, хайрон бўлдик. Демак, ЎзА танловида энг "зўрлари":«2020 ЙИЛДА ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИДА ЭНГ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТГАН БАНК»
- «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик-тижорат банки«2020 ЙИЛНИНГ ХАЛҚҚА ЭНГ ЯҚИН БЎЛГАН ШАФФОФ БАНКИ» -
«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки
«2020 ЙИЛДА ОАВ БИЛАН ЭНГ ФАОЛ ИШЛАГАН БАНК ТИЗИМИ»- «Агробанк» акциядорлик тижорат банки
«2020 ЙИЛДА ХАЛҚ ИШОНЧИНИ ҚОЗОНГАН БАНК ТИЗИМИ»- «ЎзСаноатқурилиш банк»
«2020 ЙИЛДА МИЖОЗЛАРГА ЭНГ СИФАТЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ХУСУСИЙ БАНК» -«Трастбанк» хусусий тижорат банки
Хитойда 2021 йил 1 январдан бошлаб "Ижтимоий кредит тизими" киритилган мамлакатнинг биринчи Фуқаролик Кодекси кучга кирди
Энди ҳар бир фуқаронинг бошланғич рейтинги 1000 балл. Ягона ахборот маркази 142 та муассасадан олинадиган160 минг хил параметрлар асосида ҳар бири кишини таҳлил қилади.
Рейтинглар қандай ишлайди?
Агар рейтинг 1050 баллдан юқори бўлса, Сиз намунали фуқаросиз ва ААА индексига эга бўласиз.
1000 баллдан сиз А + га, 900 дан B га эга бўлишингиз мумкин. Агар рейтинг 849 дан пастга тушиб кетган бўлса, Сиз аллақачон C тоифасидасиз- шубҳали индексига эга бўлган фуқоро. Ушбу рейтин эгалари давлат ва маҳаллий ҳокимият тузилмалардан осонликча ишдан бўшатилиши мумкин.
599 балл ва ундан паст кўрсаткичларга эга бўлганлар D гуруҳига кирадилар. Бу "қора белги" билан таққосланади, чунки улар ҳатто такси ҳайдовчиси сифатида ҳам ишга олинмайди.
D даражасига эга одамлар деярли одатдаги иш билан шуғуллана олмайдилар, уларга кредит берилмайди, транспорт учун чипталарни сотмайди ва ҳатто велосипедни ижарага беришни рад этишлари мумкин.
Таққослаш учун, А + рейтингига эга бўлган кишига велосипед бепул берилади ва унга яна ярим соат бепул юришга рухсат берилади.
Ўртача рейтинги С бўлган одам велосипедни фақат 200 юанлик гаров эвазига беради.
Бошқалар ҳатто D тоифасидаги одамлар билан гаплашишдан ҳам қўрқишади, чунки кимдир расмийларга сизнинг "қора рўйхат" дан одам билан гаплашганингизни хабар қилиши, бу эса сизнинг рейтингингиз пасайиши мумкинлигини англатади.
Рейтинг балларини қайси холатларда берилади:
- хайрия тадбирларида иштирок этиш
- кекса оила аъзоларига ғамхўрлик қилиш
- қўшнилар билан яхши муносабатлар
- қон топшириш
- ижтимоий тармоқларда давлатни қўллаб-қувватлаш
- камбағалларга ёрдам бериш
- яхши молиявий кредит тарихига эга бўлиш
- ҳар қандай қаҳрамонлик ишини қилиш ва h.k.
Рейтинг балларини қайси олиб қўйилади :
- йўл ҳаракати қоидаларини бузиш (ҳамма турлари)
- ҳокимиятга қарши норозилик намойишида қатнашиш
- қариган ота-оналарга қониқарсиз ғамхўрлик
- ижтимоий тармоқларда ҳукуматга қарши хабарларни жойлаштириш
- интернетда миш-мишлар ва сохта нарсаларни тарқатиш
- содир этилган жиноятлар учун самимий бўлмаган узр
- секталар фаолиятида иштирок этиш ва x.к.
Батафсил мана бу ерда ва мана бу ерда танишиш мумкин.
⚡️⚡️2021 йилда ишсизлик нафақаси 3 баробарга оширилади ва уни олишда сўраладиган 6 та ҳужжат бекор қилинади
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Kun.uz’га мурожаатнома юзасидан 2021 йил давомида вазирлик томонидан амалга оширилиши белгиланган аниқ мақсад ва режалар ҳақида маълумот берди.
Аввалги йиллари ишсизлик нафақаси базавий ҳисоблаш миқдори, яъни ойига 223 минг сўмга тенг бўлиб, бу ишсизларнинг иш билан таъминлангунга қадар харажатлар ва эҳтиёжларини қопламас эди. Мурожаатномадан келиб чиқиб, биринчи навбатда ишсизлик нафақаси миқдори 3 баробаргача оширилади.
Бунда, ўз навбатида ижтимоий адолат принципи таъминланади. Мазкур тизимнинг жорий этилиши натижасида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан нафақалар учун 2021 йилга 50,0 млрд. сўм маблағ ажратилади.
Шунинг ушбу нафақаларни тайинлашда 6 та ҳужжат талаб этиладиган эски бюрократик тартиб бекор қилинади. Хусусан,
меҳнат дафтарча ёки иш стажи тўғрисида;
шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
фарзандлари тўғрисида;
маълумоти тўғрисидаги;
яшаш жойи тўғрисида маълумотлар талаб этиш бекор қилинади.
Бунда барча талаб этиладиган ҳужжатлар, 2020 йилдан янги жорий этилган «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий аппарат комплекси орқали амалга оширилади.
Шунингдек, эҳтиёжманд аҳоли бандлигини таъминлашга Бандликка кўмаклашиш ҳамда Жамоат ишлари жамғармаларидан 500,0 млрд. сўм ажратиш белгиланди.
Ушбу маблағнинг 250,0 млрд. сўми ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашган ишсиз фуқароларни иш ҳақи учун, 250,0 млрд. сўм ишсизларни, айниқса, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидия ажратиш, ишсизлик нафақаси ва касбга қайта ўқиётган ишсизларга стипендиялар учун ажратилади”, – дея Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Каналга уланиш:
@finanz_uz
❗️Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
“Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалари киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–660-сон, 30.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди
📋 Қонун билан 4 та қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
📌 Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди. Мазкур тартиб 2021 йил 1 апрелдан кучга киради.
♻️ Шунингдек, Бюджет кодекси Солиқ кодекси ҳамда амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
➡️ Шу жумладан, Бюджет кодексига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларга оид норма киритилди.
☑️ Унга кўра, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар қайтармаслик шарти билан ҳудудий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари харажатларининг тегишли даромадлар прогнозидан ошган қисмини қоплаш учун берилади.
📝 Бундан ташқари, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартиби белгиланди.
🔰 Бюджет маблағралири тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25 санасига қадар ўз сайтларида қуйидаги маълумотларни жойлаштириши лозим:
● ўзига тегишли бюджет ташкилотлари кесимида бюджет маблағлари тақсимоти;
● даврий молиявий ҳисоботлар;
● капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси.
▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш:
@finanz_uz
#олтин_қуймалар #золотые_слитки
Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Ички валюта бозорида валюта олди-сотди операцияларининг амалга оширилиши янада такомиллаштирилмоқда
🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 2021 йил 9 январда ички валюта бозорида валюта олди-сотди операцияларининг амалга оширилишини янада такомиллаштириш борасида қарор қабул қилинди.
🔸Мазкур қарор билан “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган валюта интервенциялари стратегияси” тасдиқланди. Стратегияда Марказий банкнинг валюта интервенциялари тамойиллари, шакллари ҳамда интервенцияларни амалга оширишнинг мақсад ва вазифалари қайд этилди.
🔸Қарорга мувофиқ, 2021 йилнинг 15 февралидан бошлаб, ички валюта бозорида амалга ошириладиган валюта олди-сотди савдолари бўйича қуйидагилар жорий этилади:
▪️Ўзбекистон республика валюта биржасида савдо сессиялари амалдаги “фиксинг” усулидан “колл аукцион” ва икки томонлама узлуксиз аукцион “мэтчинг” савдо усулларига ўтказилиши;
▪️валюта биржасида валюта олди-сотдиси бўйича савдо сессияларининг соат 10:00 дан 15:00 гача “Онлайн платформа” орқали амалга оширилиши;
▪️валюта биржасида валюта олди-сотдиси бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳозирда мавжуд Т+0 (бугунги иш куни) шаклидан Т+1 (кейинги иш куни) шаклига ўтказилиши;
▪️тижорат банкларининг валюта биржаси савдоларида мижозлар номидан иштирок этиш амалиётидан воз кечган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар билан валюта операцияларини тўғридан-тўғри валюта позицияси орқали амалга оширилиши белгиланган.
🔸Шунингдек, қарорга мувофиқ, Марказий банкнинг валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун чет эл валюталарининг сўмга нисбатан расмий курслари кунлик белгиланади ва ҳар банк иш куни соат 16:00 да Марказий банкнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.
🔸Шу билан бирга, қарорда валюта бозорини ривожлантиришнинг кейинги босқичларида валюта операциялари бўйича савдо иштирокчиларининг умумэътироф этилган энг намунали амалиётларни ўз ичига олган “Этика кодекси”нинг қабул қилиниши ҳамда тижорат банкларининг “маркет-мейкерлар” сифатида иштирокини йўлга қўйиш мақсадида уларга бериладиган имтиёз ва мажбуриятларни ўзида акс эттирувчи “Маркет-мейкерлик фаолияти тўғрисида”ги меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.
🔸Амалга оширилаётган ўзгаришлар ички валюта бозорининг инфратузилмасини такомиллаштириш, валюта курсининг шаклланишида тижорат банкларининг ролини янада ошириш ҳамда тадбиркорларнинг маблағларини зарур бўлган валюталарга тезкор равишда алмаштириш имкониятларини яратади.
#регулятор
#валюта
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Марказий банк Бошқарувининг 2021 йил 21 январда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасидан Пресс-релиз.
Марказий банк Бошқаруви 2021 йил 21 январда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолaдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу қарор инфляция динамикасини янада пасайтириш, иқтисодиётда реал фоиз ставкаларини ижобий даражада сақлаб қолиш, шунингдек, иқтисодий фаолликнинг тикланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб бориш мақсадида қабул қилинди.
2020 йилда ноаниқликларнинг кучайиши таъсирида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари инфляцион кутилмаларининг нисбатан юқори ўсиши кузатилди. Бу апрель ва июль ойларига тўғри келган бўлса, август ойида кутилмалар пасая бошлади ва аҳоли учун 17-18 фоиз ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун 18-19 фоиз даражасида қайд этилди. Бу, ўз навбатида, инфляцион кутилмаларнинг жиловланмаганлигини ифодалайди.
Марказий банк томонидан иқтисодий фаоллик ва ишбилармонлик кайфиятини ўрганиш бўйича ўтказилган сўровлар натижалари улар бўйича индексларнинг 2020 йил июль ойидаги пасайишидан сўнг III-IV чоракда яхшиланганлигини кўрсатмоқда.
2020 йилнинг март ва октябрь ойларидаги мустаҳкамланишдан сўнг сўмнинг реал самарали алмашув курси йил якунига келиб, асосий савдо ҳамкорлар миллий валюталари курсининг ўзгариши ва инфляция даражасининг ошиши, шунингдек, мамлакатимизда инфляция даражасининг пасайиши ҳисобига ўзининг узоқ муддатли трендига яқинлашди.
Асосий ставкани пасайтириш бўйича илгари қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ трансмиссияси, шунингдек, пул-кредит шароитларининг нисбатан юмшатилишига иқтисодиётнинг мослашуви маълум вақтни талаб қилади.
Яқин истиқболда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши хатарлардан бири сифатида қолмоқда. Протекционистик сиёсат, экспортёрлар томонидан асосий озиқ-овқат товарлари экспорти бўйича чеклов чораларининг (квота ва тарифлар) киритилиши асосий озиқ-овқат товарлари импортининг қимматлашишига олиб келиши мумкин.
#регулятор
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Олтин-валюта захиралари кескин кўтарилди - Spot
1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 34,9 миллиард долларни, халқаро захиралари 33,8 миллиард долларни ташкил этди, деб хабар бермоқда Spot Марказий банк маълумотларига асосланиб.
Мамлакат захиралари ҳали ҳам жуда кучсиз диверсификацияланган - деярли барчаси олтин (20,2 миллиард доллар) ва чет эл валютаси (14,3 миллиард доллар) шаклида сақланмоқда. Ушбу муаммони АҚШ ғазначилик облигацияларини сотиб олиш йўли билан ҳал қилиш режалаштирилган.
Олтин-валюта захиралари 2021 йил бошидан буён кескин кўтарилди - 2020 йил охирида улар бир неча ой кетма-кет камайиб борди.
Бунга сабаб Ўзбекистон кузда олтин сотишни тўхтатди, шунинг учун ҳозирда унинг захираси 332,8 тоннага етди ( декабрь ойида захира 323,4 тонна бўлган).
Захиралар, бошқа нарсалар қатори, мамлакатнинг "хавфсизлик ёстиғи" ҳисобланади - улар ташқи ташқи таъсирларга қарши буфер сифатида керак ва захираларнинг етарлилиги бевосита ушбу зарбаларнинг хусусиятига боғлиқ. Амалдаги захиралар 20 ойдан ортиқ импортни молиялаштириш учун этарли бўлади.
Бу ривожланаётган мамлакатлар учун халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган уч ойлик кўрсаткичдан анча кўп.
#олтин_валюта
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Марказий банкнинг нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳи (2020 йил якунлари бўйича)
2020 йилда банклар орқали нақд пул айланмалари динамикаси мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий ҳолатдан келиб чиқиб, жумладан, пандемия шароитида жорий этилган карантин даврида иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва карантиндан сўнг қайта жонланиши таъсирида шаклланди.
2020 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 360,1 трлн. сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 25,4 фоизга ошди.
Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 179,9 трлн. сўмни, ўз навбатида, чиқим қилинган нақд пуллар 180,2 трлн. сўмни ташкил этди.
Банклар кассаларига нақд пул тушумларини 2020 йилнинг чораклари кесимида кўрадиган бўлсак, коронавирус пандемияси шароитида йилнинг II чорагида сезиларли пасайиш кузатилди.
Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари I чоракка нисбатан 26 фоизга камайган бўлса, карантин талабларининг юмшатилиши ортидан иқтисодий фаолликнинг ортиши натижасида IV чоракда II чоракка нисбатан 76 фоизга кўпайди.
Нақд пул тушумларининг IV чоракда II чоракка нисбатан ўсиш ҳажмининг қарийб 12,4 трлн. сўми савдо ва пуллик хизматлардан, 6,2 трлн. сўми банк хизматлари бўйича тушумлар ҳиссасига тўғри келди.
2020 йилда банклар кассалари (шу жумладан, банкоматлар) орқали чиқим қилинган нақд пуллар 2019 йилга нисбатан қарийб 25 фоизга ошиши кузатилган бўлса, мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 25,6 трлн. сўмга (1,7 баробар) ўсиши ҳисобига юзага келди.
Натижада банклардан берилган нақд пуллар таркибидан банк карталаридан ечиб олинган нақд маблағлар улуши 25 фоиздан 34 фоизга етди. Бунга пандемия шароитида иш ҳақи ва ижтимоий тўловларнинг банк карталари орқали тўлаш ҳажми ортганлиги сабаб бўлди.
Хусусан, 2020 йил январь ойида пенсия тўловларининг 17 фоизи, иш ҳақи тўловларининг 66 фоизи банк карталари орқали тўланган бўлса, йилнинг охирги декабрь ойида эса пенсия тўловларининг 31 фоизи ҳамда иш ҳақи тўловларининг 83 фоизи банк карталарига ўтказилди.
Умуман олганда, 2020 йилда банк карталарига жами 180,5 трлн. сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 62,2 трлн. сўмлик (34,4 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.
Муомаладаги нақд пулларнинг номинал қиймати бўйича таркиби
Муомаладаги нақд пуллар таркибида асосан йирик номиналдаги банкнотлар салмоғининг ошиши ҳисобига банкнотлар умумий сони сезиларли даражада камайди.
Жумладан, 2020 йил давомида муомалага чиқарилган нақд пуллар таркибида уларнинг сўмдаги миқдори бўйича 100 000 сўмлик банкнотлар улуши – 12,5 фоиздан 27,3 фоизга етган бўлса, 50 000 сўмликнинг улуши – 40,1 фоиздан 38,8 фоизга, 10 000 сўмликнинг улуши – 20,3 фоиздан 15,7 фоизга, 5000 сўмлик – 22,6 фоиздан 16,1 фоизга, 1000 сўмгача – 4,5 фоиздан 2,1 фоизга тушди.
Бунинг натижасида муомалага чиқарилган банкнотлар сони 1,1 млрд. донага ёки 30,1 фоизга камайди.
Муомалада банкнотлар сонининг камайиши аҳоли учун нақд пулдаги тўловларда қулайликлар яратишга, банклар учун эса нақд пуллар билан ишлашни, жумладан, уларни санаш, саралаш ва ўраб-боғлаш жараёнларини енгиллаштиришга хизмат қилади.
Шу билан бирга, чакана савдо ва аҳолига пуллик хизматлар соҳасидаги ҳисоб-китобларда қайтим пуллари (майда пуллар) сифатида фойдаланиш учун 2020 йил давомида қўшимча 17,1 млрд. сўмлик янги тангалар муомалага чиқарилиб, уларнинг муомалада бўлган жами нақд пуллар таркибидаги миқдорий салмоғи 0,08 фоиздан 0,13 фоизга (37,4 млрд. сўмга) етди.
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Марказий банк ахбороти
🔸“Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисида”ги низомга (Адлия вазирлигида 2018 йил 19 майда 3014-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосан:
▪️1997 йил намунасидаги 200 сўмлик;
▪️1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотган.
🔸Уларнинг ўрнига 2018 йилдан буён 200 ва 500 сўмлик тангалар доимий равишда муомалага чиқариб борилмоқда.
🔸2020 йил 1 июлдан буён ушбу номиналдаги банкнотлар, шунингдек, 50 ва 100 сўмлик тангалар ва банкнотлар фақат Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан қабул қилиниб, муомаладаги пул белгиларига алмаштириб берилмоқда.
🔸Таҳлил ва мурожаатларга кўра, аҳоли қўлида ҳануз маълум миқдорда эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотлар сақланиб қолмоқда.
🔸Марказий банк бошқарувининг 2021 йил 9 январдаги йиғилишида эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ва тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати – 2022 йил 1 январь этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
❗️Шу муносабат билан, барча фуқароларга:
🔸қўлингизда қолиб кетган эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотларни 2022 йилнинг 1 январига қадар Марказий банкнинг жойлардаги Ҳисоб-китоб касса марказларида муомаладаги пул белгиларига алмаштириб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.
#регулятор
Каналга уланиш:
@finanz_uz
❗️Марказий банк фуқароларни фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирмоқда
Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари орасида интернет сайтларидаги рекламалар орқали қисқа вақт ичида пул ишлашни таклиф этаётган ташкилотларнинг ёлғон маълумотларига ишониб, ўз пул маблағларини хорижий давлатларга ўтказиш ҳолатлари учраб турибди.
Бунда асосан интернет фойдаланувчиси пул ишлаш тўғрисидаги рекламалар билан танишиб, ташкилотларга сўров қолдирилади. Қисқа вақт ичида “А” исмли шахс фойдаланувчи билан боғланади ҳамда савдо майдончасига (FOREX платформалари) киришни таъминлаш, халқаро молия бозоридаги савдо бўйича таҳлилий маълумот ва маслаҳат тақдим этиш таклифи билан маълум бир миқдорда чет эл валютасида сармоя киритиш сўралади.
Пул маблағлари ўтказилгандан кейин, ташкилот ходими – таҳлилчи томонидан масофавий эркин фойдаланиш дастурини (Any Desk) ўрнатиш сўралади ва мазкур дастур ўрнатилгандан сўнг у орқали платформадаги савдоларда қатнашилади. Сармоя киритган фуқаро платформада ўз маблағининг ўсишини кўради ҳамда кўпайган пул маблағларини ечишга қарор қилганда, таҳлилчи ушбу маблағларни ечиб бермайди ва турли баҳоналарни важ қилади ёки умуман алоқага чиқмайди.
Шундан сўнг фуқаро томонидан брокерлик компаниясининг шахсий кабинетига кирган ҳолда пул маблағларини ечиш юзасидан сўровлар юборилганда “кутилмоқда” мақоми кўрсатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Марказий банк ўзбекистонликлардан фирибгарларнинг алдовларига ишониб қолмасликлари учун огоҳ бўлишни сўраган.
Каналга уланиш:
@finanz_uz
UzAuto Motors янги автомобилларга шартномалар беришни тўхтатди
батафсил - https://avtobiznes.uz/2021/01/12/uzauto-motors-shartnoma/?utm_source=tg&utm_medium=ab
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Telegram · Instagram · Facebook · avtobiznes.uz
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун кредитлар ажратилади
Хукуматнинг 2-сон, 08.01.2021 й қарорига асосан , “Аёллар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга БҲМнинг 150 бараваригача (33 млн 450 минг сўм) миқдорда кредитлар ажратилади.
🏦 Кредитларнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида белгиланади.
➡️ Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг фамилия, исми, отасининг исми бўйича алфавит тартибида шакллантирилган қатъий навбат асосида ажратилади.
☑️ Шунингдек, Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга БҲМнинг икки бараваридан тўрт бараваригача (446 минг сўмдан 892 минг сўмгача) миқдорда бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.
❕Бир марталик ёрдам олган хотин-қизлар “Аёллар дафтари”дан чиқарилмаган ёки бир йил ичида қайта киритилган ҳолларда бир марталик моддий ёрдам бир календарь йили давомида бир маротаба берилади.
🏠 Бундан ташқари, секторлар раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хулосаси асосида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга турар жой ижара компенсацияси тўлаб берилади.
⏳ Турар жой ижараси тўғрисидаги шартнома 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган муддатга тузилиб, тўловлар ижарага берувчига тўғридан-тўғри тўланади.
✅ “Аёллар дафтари”га икки ва ундан ортиқ ортиқ масалаларини ҳал этиш учун киритилган хотин-қизларнинг барча масалалари тўлиқ ҳал этилгач, дафтардан чиқарилади.
📝 Дафтардан чиқарилган хотин-қизлар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан 5 кун ичида бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилинади.
#кредит
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Банкомат ва POS-терминалларда банк карталарини қўллашда хавфсизлик чораларини кўриш юзасидан Марказий банк тавсиялари
❗️Тавсия этилаётган хавфсизлик чоралари максимал даражада банк карталаридаги жамғармалар сақланишига хизмат қилади ва рухсатсиз ишлатилишининг олдини олади.
🔸Банкоматларда:
1️⃣Банк картасидан фойдаланган ҳолда операцияларни амалга ошириш учун банкоматни танлашда сизга яқин жойда шубҳали шахсларнинг йўқлигига эътибор беришингиз керак. Aгар бундай шахслар бўлса, сиз бу ёки бошқа банкоматдан фойдаланиш учун қулайроқ вақтни танлашингиз керак.
2️⃣Учинчи шахсларнинг маслаҳатига қулоқ солманг ва банк картаси билан операцияларни амалга оширишда уларнинг ёрдамини қабул қилманг.
3️⃣Банкоматни ишлатишдан олдин унинг ПИН-код териладиган жойида ва карталарни қабул қилиш учун мўлжалланган жойида (уяда) жойлашган дизайнига мос келмайдиган қўшимча қурилмалар (масалан, нотекис ўрнатилган ПИН-код териш клавиатураси) мавжудлигини кўздан кечиринг. Aгар қўшимча қурилмалар мавжуд бўлса, бундай банкоматдан фойдаланишдан воз кечинг ва банкоматда кўрсатилган телефон орқали банк ходимларига шубҳаларингиз ҳақида хабар беринг.
4️⃣Банкоматга банк картасини киритиш учун жисмоний куч ишлатманг. Aгар банк картаси киритилмаса, бундай банкоматдан фойдаланманг.
5️⃣ПИН-кодни киритаётганда яқин атрофдаги одамлар уни кўрмаслиги учун клавиатурани қўлингиз билан ёпинг.
6️⃣Банкоматдан нақд пул олгандан сўнг, банкноталарни бирма-бир сананг, банк картаси қайтишини кутинг ва квитанцияни олинг, уларни сумкага (ҳамёнга, чўнтакка) солинг ва шундан кейингина банкоматни тарк этинг.
7️⃣Банкомат томонидан чоп этилган квитанцияларни уларда кўрсатилган суммаларни кейинчалик банк ҳисобварағи билан таққослаш учун сақлаб қўйинг.
8️⃣Aгар банкомат тўғри ишламаса (масалан, у узоқ вақт кутиш режимида бўлса, ўз-ўзидан қайта ўчиб ёқилса), сиз бундай банкоматдан фойдаланманг, клавиатурадаги “Отмена” тугмачасини босиб, амалдаги операцияни бекор қилинг ва банк картасининг қайтишини кутинг.
9️⃣Aгар банк картаси билан операциялар пайтида банкомат банк картасини қайтариб бермаса, банкоматда кўрсатилган телефон рақами орқали тегишли банкка мурожаат қилинг ва ҳолатни тушунтиринг. Шунингдек, сиз банк картасини чиқарган банк билан боғланиб, банк ходимининг кўрсатмаларига амал қилишингиз керак.
#регулятор #тавсия
Каналга уланиш:
@finanz_uz
«Ўзбекистон Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ: Йил натижалари
2019 йил 4 ноябрда ташкил этилган ЎзИҚМК йил натижаларини эълон қилди. Қуйида улар билан қисқача танишибш мумкин:
-компания юқори малакали кадрларни жалб қилди;
-иш юритишда зарур бўладиган ички сиёсатлар яратилди;
- регуляторнинг барча талабларини бажарди;
- Марказий банки томонидан нобанк кредит ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтди;
- компаниянинг счётлар режасини келишиб олди ва тасдиқлади;
-Молия вазирлиги билан ОТБ маблағлари ҳисобидан кредит бериш тўғрисида шартнома имзолади;
-Ўзининг устав капиталини 4 баравар оширди, шу жумладан, Молия вазирлиги билан биргаликда акциядорлар қаторига Ўзбекистоннинг 12 та энг йирик тижорат банклари, шундан 4 та хусусий тижорат банки киритилди.
Узоқ муддатли қулай ресурсларни банк секторига тақдим этишнинг асосий миссияси сифатида, ЎзИҚМК қисқа вақт ичида ОТБ билан биргаликда 8та тижорат банкини комплекс таҳлил ишларини олиб борди.
Ушбу 8та тижорат банкидан 7та тижорат банкига 303 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Тижорат банкларига дастлабки ресурслар 2020 йил 13 октябрдан бошлаб тақдим этилган бўлсада, улардан 48 миллиард сўм ўзлаштирилиб, Компания талабларига мос келувчи аҳоли учун, яъни 223 оилага арзон ипотека кредитлари ва уй олиш учун қулай имконият берилди.
ЎзИҚМК ресурслари ҳисобига бирламчи ва иккиламчи бозорда кўчмас мулкни сотиб олиш мумкин.
Компаниянинг ресурсларидан барча ипотека кредитларининг 97 фоизи иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун берилган.
Кредитлашнинг ушбу босқичида қарздор аёллар барча қарз олувчиларнинг 27 фоизини ташкил этади.
Бундан ташқари, жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб кўчмас мулкни таъмирлаш учун 2 та кредит ажратилди.
ЎзИҚМК яқин ва ўрта муддатли истиқболда мақсад ва вазифалари хақида мана бу ерда ўқиш мумкин.
#ипотека
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Тижорат банклари томонидан кредитлар янги шартлар асосида берила бошланди
Шу кунларда ижорат банклари кредит беришни қайта тиклашмоқда. Янги йилда фоиз ставклари сезиларли даражада ошганини кўриш мумкин.
Хозирда хусусий банклар кредитларни қуйидагича шартларда тақдим қилишни бошлашди:
- 12 ойгача - фоиз ставкаси 26 гача %
- 24 ойгача - фоиз ставкаси 27 гача %
- 36 ойгача - фоиз ставкаси 31 гача %
Ипотека ва давлат дастурлар асосида ажратилаётган кредитлар буйича хали ўзгариш йўқ.
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (826-сон, 31.12.2020 й.) билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
📝 Низомга кўра, молиявий ёрдам олиш учун экспорт қилувчи ташкилотлар Экспортни рағбатлантириш агентлигига (Агентлик) ариза ва буюртманома-анкета тўлдириб тақдим этади.
⏳ Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентлик томонидан ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.
🏦 Молиявий ёрдам ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, тўловлар Агентлик томонидан белгиланган тартибда тузилган шартномаларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг банк ҳисобварағига, амалга оширилган харажатлар бўйича эса қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида экспорт қилувчи ташкилотларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
🔰 Агентлик томонидан бериладиган молиявий ёрдам миқдорлари, жумладан:
👉 стандантларни жорий қилиш ва мувофиқлаштириш сертификатларини олиш йўналишида – 100 фоиз, лекин битта халқаро стандантни жорий қилиш ва сертификатни олиш учун 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
👉 халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш йўналишида – 100 фоиз миқдорда;
👉 хорижий ваколатли органларда маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш йўналишида – 100 фоиз, лекин бир экспорт қилувчи ташкилот учун 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда.
🔎 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича Агентлик фаолияти самарадорлигини мониторинг қилади.
Каналга уланиш:
@finanz_uz
⚡️Бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлиги ва стипендиялар 10%га оширилади
Ўзбекистон президентининг 30 декабрдаги қарори билан 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилди.
2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа 434 минг сўм;
Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам 326-653 минг сўм этиб белгиланади.
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа 10 фоизга оширилади.
Каналга уланиш:
@finanz_uz