Аҳолини уй-жой билан таъминлаш учун 11 триллион 500 миллиард сўм маблағ ажратилади
Уй -жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилди.
— жорий йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида 11 триллион 500 миллиард сўм маблағ ажратилади.
— ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик бўлмайди - президент
— якка тартибда уй қуриш ва реконструкция 20 йилга ажратилади. Бу йил жами 6,5 мингта оилага кредит берилади.
— ипотека кредити бўйича 6 ойлик имтиёзли давр киритилади.
— шаҳарларда дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилади
— қурувчи ташкилотларга уй-жой қуриш учун жалб қилган кредитлар бўйича 20 миллиард сўмгача кафиллик ҳамда Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисмига компенсация берилади
— 1 майгача ипотека веб-порталини ишга туширишлади
— жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш мўлжалланмоқда. Жумладан, давлат ипотека дастури доирасида жами 45 мингта уй қурилади.
Мавзуга доир:
— Hamkorbank уч йўналиши бўйича ипотека кредитлари таклиф этмоқда
— Ипотекага субсидия бериш муддати узайтирилди
— Ипотека шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар
— Тижорат банклари томонидан ажратилаётган ипотека кредитлари хақида маълумот. Иккиламчи бозор.
— «Ўзбекистон Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ: Йил натижалари
#ипотека
Каналга уланиш:
@finanz_uz
#ипотека
2021 йилда ипотека дастури доирасида 45 мингта уй -жойлар қурилади
2021 йилда уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга бағишлаб видеоселектор йиғилиши ўтказилди.Асосий масалалар:
— аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун йилига камида 100-150 мингта уй-жой қуриш керак
— Уй-жой билан таъминлашга оид янги фармон тайёрланди. Аҳолининг барча қатламларини уй-жой билан таъминлаш ва уларнинг танлаш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда.
— 2021 йилда давлат ипотека дастури доирасида жами 45 мингта ёки ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўп уй-жойлар қурилади.
——————————————
Мавзуга доир:
— Hamkorbank уч йўналиши бўйича ипотека кредитлари таклиф этмоқда
— Ипотекага субсидия бериш муддати узайтирилди
— Ипотека шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар
— Тижорат банклари томонидан ажратилаётган ипотека кредитлари хақида маълумот. Иккиламчи бозор.
— «Ўзбекистон Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ: Йил натижалари
#ипотека
Каналга уланиш:
@finanz_uz
2021 февраль ойида истеъмол сектори нархлари қанчага ошди?
2021 йилнинг февраль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва
хизматлар ўртача 0,6 % га қимматлашди деб хабар берди Давстатқўм.
Жорий йилнинг дастлабки икки ойи давомида нархларнинг
ўсиши 1,7 % ни, ўртача ойлик ўсиш суръати эса 0,8 % ни ташкил этди.
Йиллик нисбатда ИНИ (истеъмол нархлари индекси) ўсиш суръати 11,4 % га етди. Таққослаш учун : 2020- йилнинг февраль ойида товарлар ва хизматлар ой давомида ўртача 0,8 % га қимматлашган.
Йил бошидан умумий ИНИ ўсиш суръати 1,4 % ни, ўртача ойлик ўсиш суръати 0,7 % ни ташкил этган. 2020- йилининг февралида йиллик умумий ИНИ 13,5 % га этган эди.
Маълумот ўрнида, Марказий банк 2021 йил охирига қадар инфляция даражасини 10 фоиздан ошмаслигини таминламоқчи.
#инфляция
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Агробанк тадбиркорлар учун АДМ (банкоматларини) ўрнатишни бошлади
Банк тадбиркорларга нақд пулни ўз хисоб рақамларига мустақил кирим қилиш имконини берадиган АДМ'ни ишга туширди.
Автоматлаштирилган депозит машина (АДМ) - нақд пулларни инкассация қилиш, хисоб рақамга ўтказиш, аутентификация қилиш ва сақлаш муаммоларини самарали ҳал қилишга имкон берадиган банкомат.
АДМ орқали тадбиркорлар ўз ҳисоб рақамларини банк ходимларининг ёрдамисиз нақд пулда тўлдириши мумкин бўлди. Янги АДМ Новза метро бекатидаги Тошкент шаҳар филиалида ўрнатилибди.
Ҳисоб рақамни тўлдриш тартиби
📋Ҳисобга пул қўйиш учун: «инкассация» тугмасини босилади ➡️ юридик шахс СТИРи киритилади ➡️ Керакли ҳисоб рақами танланади ➡️ Нақд пул киритилади ➡️ Чек олинади
#агробанк
#адм
#смарт_офис
Банк ва бизнес:
https://t.me/joinchat/R3mozM6wuIYYGyvP
2020 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи қандай ўзгарди?
Молия вазирлиги хабар беришича, 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи (давлат қарзи) 23,3 млрд. доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 40,4 фоизни ташкил этди.
Хусусан, 2020 йил якунига кўра давлат ташқи қарзи 5,4 млрд. долларга ёки йил бошига нисбатан 34,4 фоизга ошиб, 2021 йил 1 январь ҳолатига 21,1 млрд. долларга ёки ЯИМга нисбатан 36,5 фоизга етди.
Энг катта кредиторлар
— Осиё тараққиёт банки - 5 миллиард доллар
— Жаҳон банки - 3,7 миллиард доллар
— Хитой давлат тараққиёт банки, Хитой Эксимбанки ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги - барчаси 2 миллиард доллар.
— Халқаро инвесторлар - 1,7 миллиард доллар
— Ислом тараққиёт банки - 0,9 миллиард доллар
— Япониянинг халқаро ҳамкорлик банки ва бошқа банкларга 0,4 миллиард доллар
— Бошқа халқаро молия институтлари - 2,4 миллиард долларга тўғри келади.
Қайси валютада?
— АҚШ долларида - 70 %
— Япон енаси - 11,3%
— Маҳсус қарз олиш ҳуқуқи - 9,5%
— Евро - 5,1%
— Хитой юани-1,3%
— Сўм - 0,9 %
Қарз маблағлари қаерга сарфланмоқда?
Асосан инфратузилма, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар учун. Хусусан, 2020 йилда ташқи давлат қарзи :
— давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш - 17,5% ,
— энергетика (нефть ва газ) сектори - 12,4% ,
— электр энергетикаси - 13,7%
— транспорт - 11,5%
— коммунал соҳа (ва хизматлар) - 11%.
#давлат_қарзи
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Банклардаги энг юқори даромадли валюта омонатлари
Depozit.uz сайти тижорат банкларининг энг юқори фоиз ставкасига эга валютадаги омонатлари хақида маълумот берди. Қуйида улар билан таништирамиз. Маълумотлар 27.02.2021 ҳолатига кўра келтирилган.
“Қишлоқ Қурилиш Банк” «Стандарт» омонати:
—Фоиз ставкаси: 6% гача;
— Муддат: 36 ойгача;
— Минимал сумма: 200 USD;
«Универсалбанк» “Махсус" омонати:
— Фоиз ставкаси: 6%;
— Муддат: 24 ой;
— Минимал сумма: 200 USD;
«ЎзМиллийБанк» “Для всех” омонати:
— Фоиз ставкаси: 5% гача;
— Муддат: 18 ойгача;
— Минимал сумма: 200 USD;
Батафсил маълумот учун банкларга мурожаат қилишингиз мумкин.
------------------------
Мавзуга оид :
— Февраль ойидаги энг юқори фоизли омонатлар
— Туронбанк 36 ойлик омонат таклиф қилмоқда
#омонат
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Кредит тарихи нима ва уни қаердан олиш мумкин?
Кредит тарихи - бу Сизнинг қаердан, қайси кредит ташкилотидан, қанча миқдорда қарз олганингиз ва кейинчалик уни қандай тўлаганингиз тўғрисида сўнгги беш йиллик батафсил маълумот. Унда қуйидагилар акс эттирилади:
— қарздор тўғрисида;
— жорий ва ёпилган кредитлар, товар кредитлари қиймати,
— расмийлаштирилган санаси, муддати ва қолдиғи тўғрисида;
— муддати ўтган қарздорликлар тўғрисида;
— жорий ва ёпилган кредитга қўйилган гаров мулки ва мулк эгаси тўғрисида;
— суд жараёнидаги кредитлар тўғрисида;
— кредит тарихи шаклланган сана ва уни тайёрлаган ташкилот тўғрисида.
Кредит тарихи нима учун мухим?
Кредит тарихининг яхши ёки ёмонлиги, сизга банк -молия ташкилотларидан кредит ва бошқа хизматларнинг кўрсатилиши ва уларни нархига таъсир қилиши мумкин. Шу сабаб кредит тарихингизга эътиборли бўлишни тавсия қиламиз.
КАТМ (Кредит бюроси) қарздорларнинг молиявий ҳолатини, қарзни қайтара олиш қобилиятини баҳолайди.Қарздорларни баҳолаш рейтинги тизимини (скоринг) шакллантиради.
Кредит скоринги - бу Сизнинг кредитни тўлай олиш қобилиятингизни балл бериш орқали баҳолаш тизими. Сизга бериладиган баллар муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд ёки йўқлиги, шунингдек, даромадлар, фаолият тури, ёш ва турмуш ҳолати ва бошқа шу каби омилларга боғлиқдир.
Скоринг баллини ошириш учун ўз кредит тарихингизни кузатиб боришингиз, қарз юки ҳажмини кўпайтирмасдан, мажбуриятларни ўз вақтида бажариб боришингиз зарур.
Муҳим! Сиз Кредит бюросидан ҳеч қандай сабабларни кўрсатмасдан, йилига фақат бир марта текинга ва исталганча пуллик асосда ўз кредит тарихингиз тўғрисидаги маълумотни олиш ҳуқуқига эгасиз. Батафсил маълумотни мана бу ерда олиш мумкин.
https://portal.infokredit.uz/ru/auth
Қандай яхши кредит тарихини шакллантириш мумкин?
—Мобил телефон ва бошқа қурилмаларга кредитни қайтариш саналарига эслатма қўйинг ва ўз вақтида тўловларни амалга оширинг;
—Хар сафар тўловдан сўнг, банк ходимидан, мобил иловаси ёки веб-сайтдаги шахсий кабинетингиз орқали текшириб боринг
Молиявий саводхонлик хақида кўпроқ @finlituzb каналида ўқишингиз мумкин.
#саводхонлик
#скоринг
#катм
#ками
Каналга уланиш:
@finanz_uz
[ Photo ]
Туронбанк 36 ойлик омонат таклиф қилмоқда
Банк "Янги орзу" деб номланган узоқ муддатли омонатни таклиф қилмоқда. Омонатни расмийлаштириш учун ўзингизга қулай бўлган филиаллардан бирига ташриф буюришингиз мумкин.
Шартлари:
— Энг кам бошланғич бадал - 1 000 000 сўм
— Қўшимча маблағ киритиш - 500 000 сўм
— Муддати - 36 ой
— Йиллик фоиз - 19%
— Фоизлар ҳар ойда тўлаб борилади.
#туронбанк
——————————————————
Мавзуга оид :
— Февраль ойидаги энг юқори фоизли омонатлар
#омонат
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга микрокредитлар ажратилади
Президент қарорига кўра, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга куйидаги шартларда микрокредитлар ажратилади:
— 300 миллион сўмгача бўлган миқдорда 3 йил муддатга, 6 ойгача имтиёзли давр билан;
— Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида.
— 2023 йил 1 январгача халқаро кўргазмаларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи компенсация қилинади.
——————————————————
Мавзуга доир:
— Аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун кредит
— Икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити берилади
— “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун кредитлар ажратилади
— Банклар томонидан тақдим этилаётган миқрокарзлар
#микроқарз
#кредит
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Имтиёзли кредитлар муддати узайтирилади. Қишлоқ хўжалиги жамғармасига 24 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда
Бу хақда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтилди.
— Жорий йил 1 мартдан бошлаб, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида боғ, ток ва иссиқхона учун аҳолига ажратиладиган кредитлар муддати 3 йилдан 7 йилгача, имтиёзли даври эса 1 йилдан 3 йилгача узайтирилади.
— Аграр тармоқни барқарор молиявий ресурслар билан таъминлаш учун бу йил Қишлоқ хўжалиги жамғармасига 24 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда.
— Биринчи марта, сабзавот етиштиришга Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар бериш учун 300 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратиш назарда тутилмоқда.
—————
Мавзуга доир:
— Аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун кредит
— Икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити берилади
— “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун кредитлар ажратилади
#имтиёзли_кредит
#оилавий_тадбиркорлик
#қишлоқ_хўжалиги
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Февраль ойидаги энг юқори фоизли омонатлар
Банк ва мижоз канали хозирги кунда тижорат банклари томонидан таклиф қилинаётган юқори фоизи омонатлар рўйхатини келтирибди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин:
Халқ банки
◦ муддати – 13 ва 18 ой;
◦ фоиз ставкаси – 21,2% ва 22,6%;
◦ батафсил;
Ziraat Bank
◦ муддати – 18 ой;
◦ фоиз ставкаси – 22,5%;
◦ батафсил;
Анорбанк
◦ муддати – 13 ой;
◦ фоиз ставкаси – 22%;
◦ батафсил;
Универсалбанк
◦ муддати – 22 ой;
◦ фоиз ставкаси – 22%;
◦ батафсил.
#омонат
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити берилади
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга республика тижорат банклари томонидан имтиёзли таълим кредитлари бериш тартиби жорий этилади.
Ҳукуматнинг тегишли қарори жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Бундай оилаларга имтиёзли таълим кредитлари бериш учун тижорат банкларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мақсадли кредит ресурслари ажратилсин.
Таълим кредитлари республикада фаолият кўрсатаётган барча олий таълим муассасалари — давлат, нодавлат, қўшма таълим дастурлари ва хорижий давлатлар олий таълим муассасалари филиалларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларга, уларнинг ота-оналари ёки васийларига берилади.
Кредит фоизлари кредит ажратилгандан сўнг кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб ойма-ой тўланади, асосий қарз эса талабанинг ўқиши расман тугагач, уч ой ўтгандан кейин тўлаш бошланади.
Таълим кредити, ўқиш даврини ҳисобга олган ҳолда, бакалавр учун 15 йил, магистр учун 10 йил муддатга берилади.
Қарз олувчи қуйидаги таъминлаш шаклларидан бирини банкка тақдим этиш лозим, унинг амалга оширилиши унга қўйилган асосий талаб ҳисобланади:
мол-мулк ёки қимматли қоғозларни гаровга қўйиш;
банкнинг кафолати;
учинчи шахснинг кафиллиги;
суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.
#таълим_кредит
#кредит
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Наманган вилоятига Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фондидан 60 миллион доллар ажратилади
Халқ депутатлари Кенгашининг сессияси давомида минтақага # ТТФ дан 60 миллион доллар ажратилганлиги хабар қилинди, шундан:
➖ Наманганда иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш учун - 15 миллион доллар;
➖ эски шаҳар қисмининг инфратузилмасини яхшилаш ва қирғоқларни яхшилаш учун - 10 миллион доллар;
➖ маҳаллаларда драйвер -лойиҳаларини молиялаштириш учун - 10 миллион доллар;
➖ лимон етиштиришни ривожлантириш учун - 5 миллион доллар.
Кичик саноат зоналарига, ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш, кредитлар бўйича фоизларни қисман қоплаш учун 5 миллион доллар ажратилади.
Маҳаллалар шароитида тадбиркорликни ривожлантириш учун умумий қиймати 850 миллиард сўмлик кредитлар ажратиш бўйича кўрсатма берилди.
“ Наманганга ўттиз йиллик тарихда бунча маблағ келмаган. Агар шуни тўғри, самарали йўналтириб ишлатсак, вилоятнинг иқтисодиёти жадал ривожланади, ҳамма туманларга саноат кириб боради, одамлар ишли бўлади", - деди Шавкат Мирзиёев.
#Наманган
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Бизнес мактаби, янги платформа ва банк хизматлари марказлари - Микрокредитбанк 2021- йил учун режалари
Банк жорий йилда амалга оширишни режалаштирган ишлар рўйхати билан танишинг.
— Шаффоф ва адолатли кредит олиш имконини яратувчи онлайн платформа яратилади.
— Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилади.
— Республиканинг барча туман ва шаҳарларида банк инфратузилмалари тармоқларини ташкил этилади;
— Тадбиркорлик йўналишлари бўйича банкнинг ҳар бир ҳудудий бўлинмаларида молиявий маслаҳатлар бериш тизими жорий қилинади;
— Янги 65 та банк хизматлари марказлари ташкил қилинади ва республиканинг барча ҳудудлари банк инфратузилмаси билан қамраб олинади.
#микрокредитбанк
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Агробанкда ишлайдиган қиз. Мухаммадзиёдан янги қўшиқ. Банкда ишлайдиганларга юбориб қўямиз.
#агробанк #юмор
Чорвачиликни ривожлантириш учун 50 миллион АҚШ доллари йўналтирилади
“Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5017-сон, 03.03.2021 й.) қабул қилинди. Унга кўра:
— Қашқадарё вилоятида чорвачиликни ривожлантиришга
50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилади. Ушбу маблағлар АТ Халқ банки ва бошқа тижорат банклари томонидан 2021-2022 йилларда хорижий молия институтларидан жалб қилинади;
— Қашқадарё вилоятига 2021-2022 йилларда чет давлатлардан олиб келинадиган чорва молларини сотиб олиш учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига зарур кредитлар ваколатли банклар томонидан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида мавжуд ресурслар ҳисобидан ажратиб борилади.
— 2021 йил 1 мартдан бошлаб Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишидаги кредити бўйича тўловларни ўз вақтида қайтараётган тадбиркорлик субъектларига, уларнинг кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча, янги кредитлар бўйича жамғарманинг кафиллигидан яна фойдаланишга рухсат берилади.
Шунингдек, қарорга асосан тадбиркорлик субъектларига бир қанча имтиёзлар тақдим этилган ҳамда “Ўзбекчорванасл” агентлигига қўшимча вазифалар юклатилган.
Қарор билан мана бу ерда батафсил танишиш мумкин.
#кредит
#чорвачилик
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Марказий банк аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳи эълон қилинди
Республиканинг барча худудларда респондентлар орасида ўтказилган сўров асосида аҳолининг фикр мулоҳазалари ва кутилмаларига баҳо берилди. Унга кўра :
— келгуси 12 ойда сўровда иштирок этган респондентларда харажат қилишга мойилликнинг юқорилиги, олинадиган даромадлар бўйича ижобий ўзгаришларнинг кутилиши ва кредитларга бўлган талабнинг ортиши кутилмоқда
— ўтган 12 ой давомида аҳолининг даромадлари асосан камайиш томонга ўзгарди. Сўровда қатнашган респондентларнинг қарийб 70 фоизи ўтган 2020 йилда ўз даромадларининг кескин камайганини таъкидлаган бўлса, фақатгина 15 фоизи даромадларининг ошганлигини маълум қилган.
— келгуси 12 ойда респондентларнинг кредитларга бўлган талаби ўсиб бориши кутилмоқда. Хусусан, кредит олишга бўлган талаб бироз кўпаяди ва сезиларли даражада кўпаяди деб жавоб берган респондентлар улуши 47 фоизни ташкил этган
— ёшлар ва катта ёшлиларда асосан таълим ва тадбиркорлик учун кредитларга бўлган талаб юқори бўлса, ўрта ёшли респондентларда
ипотека ва автокредитларга бўлган талаб юқори даражада шаклланганлиги кузатилди.
Шарҳ билан мана бу ерда батафсил танишиш мумкин.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) хабар беришича Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш бошланибди
🔹 Кимларга ва қандай тартибда ипотека кредитига субсидия ажратилади?
🔹 Банклардаги ипотека кредитлари билан бу ерда танишинг
🔹 Ипотека расмийлаштириш тўловлари қанча?
🔹 Ипотекага субсидия бериш муддати узайтирилди
🔹 Ипотека шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар
🔹 Тижорат банклари томонидан ажратилаётган ипотека кредитлари хақида маълумот. Иккиламчи бозор.
🔹 «Ўзбекистон Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ: Йил натижалари
#ипотека
Каналга уланиш:
@finanz_uz
[ Video ]
Равнақ банк смартфон ёрдамида контактсиз тўловни ишга туширди
Ўзбекистонда биринчи бор OCTO хизмати ва Равнақ банк, смартфон ёрдамида тўлов ўтказиш тизимини йўлга қўйди. Хизматдан фойдаланиш учун RBK мобил иловаси орқали сўмда ёки валютада Visa виртуал картаси очиш мумкин.
Аввалроқ, Visa халқаро тўлов тизими 2020 йил охирида Равнақ банкини Ўзбекистондаги рақамли хизматларни ривожлантириш бўйича етакчи деб тан олган эди.
#visa
#равнақбанк
#контактсиз_тўловлар
#b2b
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Кайси банкларда пласти карталарни бепул очиш мумкин?
Хозиги кунда баъзи банклар томонидан пластик карталарни бепул очиш таклиф қилинмоқда. Улар билан қуйида танишинг:
— Hi-Tech Bank. Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан банк барча аёлларга пластик карталарни бепул очиб бермоқда.Акция муддати - 05.03.2021 гача.
— Ипотека - банк. Банк филиалларида HUMO картаси бепул очиб берилмоқда. Акция 22 майга қадар давом этади ва аввал Ипотека-банкдан Humo картаси олмаган жисмоний шахслар учун амал қилади.
— TBC . Илк рақамли банк мобил илова орқали дебет карталарини бепул буюртма қилиш мумкин. Картани етказиб бериш бепул.
— Anorbank. Яна бир рақамли банк ўзининг ТRIA - 3 таси 1 тўлов картасини бепул очишни таклиф қилмоқда. Картани етказиб бериш бепул.
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Hamkorbank уч йўналиши бўйича ипотека кредитлари таклиф этмоқда
⠀
Мижозларга уч йўналиш бўйича ипотека кредитлари таклиф этилмоқда:
— Янги қурилган уйлардан хонадон сотиб олиш учун — йиллик 18 % ставка билан 20 йил муддатга;
— Иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун — йиллик 18 % ставка билан 20 йил муддатга;
— Уй-жойни таъмирлаш учун — йиллик 17 % ставка билан 10 йил муддатга.
— Уй-жой харид қилиш учун 323 млн. сўмгача, таъмирлаш ишлари учун эса 80 млн. сўмгача маблағ ажратилади.
⠀
📞 0 800 1 200 200 рақамига қўнғироқ қилиб, батафсил маълумотларни билиб олишингиз мумкин.
——————————————
Мавзуга доир:
— Ипотекага субсидия бериш муддати узайтирилди
— Ипотека шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар
— Тижорат банклари томонидан ажратилаётган ипотека кредитлари хақида маълумот. Иккиламчи бозор.
— «Ўзбекистон Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ: Йил натижалари
#ипотека
⚡️ Вилоятларда 100 нафардан муҳтож хотин-қизларнинг контракти тўлаб берилади
Ҳокимлар қуйида келтирилган муҳтож қизлар ва аёллар учун ОТМ'да таҳсил олиш ҳаражатларини қоплаб беради:
— ота-онасининг биридан айрилган муҳтож қизлар
—боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар
Ҳар бир вилоят ҳокимига маҳаллий бюджет ҳисобидан 100 нафар, ҳар бир олийгоҳ эса, 30-50 нафардан хотин-қизларнинг контракт́ини тўлаб бериш топшириги берилди.
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Февраль ойида банклар томонидан тақдим этилаётган миқрокарзлар
Трастбанк
Муддати 12-24 ой
Фоизи 25-27%
Миқдори 50 млн. сўмгача
Инфин Банк
Муддати 18 ой
Фоизи 28,99 %
Миқдори 50 млн. сўмгача
Ипотека-банк
Муддати 12 ой;
Фоизи 27%;
Миқдори 50 млн сўмгача
Hamkorbank
Муддати 12 - 36 ой
Фоизи 26 - 30%
Миқдори 50 млн. сўмгача
Ziraatbank
Муддати 12-24-36 ой
Фоизи 24%25-26%
Миқдори 50 млн. сўм
Туронбанк
Муддати 24 - 36 ой
Фоизи 26%
Миқдори 50 млн сўмгача
Халқбанки
Кредити 12 ой
Фоизи 29 %
Миқдори БХМнинг 100 баробаригача
Ўзмиллий банк
Муддати 12 ой
Фоизи 28%
Миқдори 24,5 млн. сўм
Алоқабанк
Муддати 12-18 ой
Фоизи 28-29 %
Миқдори 50 млн. сўм
Асакабанк
Муддати 12 - 24 ой
Фоизи 24 - 26%
Миқдори 50 млн. сўм
Ипак Йўли банк
Муддати 6-24 ой
Фоизи 31%
Миқдори 22.3 млн. сўм
Микрокредитбанк
Муддати 12 ой
Фоизи 27 - 28%
Миқдори 50 млн. сўм
Asia Alliance Bank
Муддати 36 ой
Фоизи 25%
Миқдори 50 млн. сўм
Манба
#микроқарз
#кредит
Каналга уланиш:
@finanz_uz
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ 25 млн. АҚШ долларига тенг молиялаштириш линияси жалб қилади
Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) банкка исломий усулларидан фойдаланган ҳолда лойихаларни молиялаштиришга кўмаклашади.
— Бу ХСРИК томонидан банкка ажратилган учинчи молиялаштириш линияси.
— 2009-2012 йилларда умумий қиймати 18 млн. АҚШ долларилик иккита молиялаштириш кредит линияси ажратилган эди.
#ўзсқб
#ислом_молияси
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун кредит
Ипотека -банк тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, хорижий валютада янги кредит маҳсулотларини таклиф этмоқда.
Молиялаштириш мақсади – айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситани сотиб олиш;
🔹Йиллик фоиз ставкаси – 6%;
🔹Муддати:
- айланма маблағларни тўлдириш учун - 12 ойгача;
- асосий восита сотиб олиш учун – 36 ойгача;
🔹Кредит суммаси – 300 минг АҚШ долларигача (лойиҳанинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда 1 млн. АҚШ долларигача).
Қўшимча маълумот учун 1233 ёки 78-150-11-22 контакт марказига қўнғироқ қилиш мумкин.
—————————————
Кредитлар хақида кўпроқ ўқинг:
— Икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити берилади
— Hamkorbank турли мақсадлар учун узоқ муддатли кредит тақдим этмоқда
#кредит
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Hamkorbank турли мақсадлар учун узоқ муддатли кредит тақдим этмоқда
⠀
Банк 3 йилгача бўлган муддатга микроқарзларни
таклиф қилмоқда. Микроқарзнинг қуйидаги вариантлардан бирини танлаш мумкин:
✅ 1 йилга — йиллик 26%;
✅ 2 йилга — йиллик 28%;
✅ 3 йилга — йиллик 30%.
Кафил билан 24,5 млн сўмгача, гаров таъминоти билан эса 50 млн. сўмгача микроқарз расмийлаштириш таклиф этилмоқда.
📂 Микроқарзни расмийлаштириш учун фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади. Бу паспорт, ID-карта ёки янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши мумкин.
👉🏼 Батафсил шартлар билан 0 800 1 200 200 телефон рақами ёки қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, танишиб чиқиш мумкин: http://bit.ly/3pIxRNW
#микроқарз
#Хамкорбанк
Каналга уланиш:
@finanz_uz
Самарқандда «долларфуруш»ларга лицензия бериш таклиф этилди
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг 19 феврал куни бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида Либерал демократик партиясидан сайланган депутат Азиз Аҳроров вилоят ҳудудида «қора бозор»да фаолият олиб бораётган «долларфуруш»ларга қонуний лицензия бериш таклифини билдирди, деб хабар берди Кунуз.
Депутатнинг сўзларига кўра, Самарқанд шаҳрига келаётган чет эллик сайёҳлар валюта алмаштиришда ошиқча овора бўлмаслиги учун, вилоят ҳудудида «қора бозор»да фаолият олиб бораётган «долларфуруш»ларга қонуний лицензия бериш керак.
«Бугун валюта алмаштириш масаласида «қора бозор» йўқ, деб айтиб бўлмайди. Ҳанузгача кўп жойларда улар ишлаяпти. «Валютчик»ларга лицензия бериб хусусий валюта айирбошлаш шохобчаларини очиб ишлашига имконият берилса улар «соядан қуёш нури остига ўтади». Кейин уларнинг ҳисобот бериши ҳам осон бўлади. Кечалари улар ўзи ишлайди, кейин рақобат катта бўлади. Туристик марказда, туристик шаҳарда туристлар кечаси валюта айирбошлашда меҳмонхона қидириб юрмайдида, бориб валюта алмаштириш жойларида бемалол айирбошлайверади», деган Аҳроров.
Сиз нима деб ўйлайсиз, «долларфуруш»ларга лицензия бериш вақти келдими?
#регулятор
#доллар
Каналга уланиш:
@finanz_uz
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун кредитлар ажратилади
Ҳукуматнинг “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, “Аёллар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга БҲМнинг 150 бараваригача (33 млн 450 минг сўм) миқдорда кредитлар ажратилади.
Кредитларнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида белгиланади.
Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг фамилия, исми, отасининг исми бўйича алфавит тартибида шакллантирилган қатъий навбат асосида ажратилади.
Шунингдек, Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга БҲМнинг икки бараваридан тўрт бараваригача (446 минг сўмдан 892 минг сўмгача) миқдорда бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.
Бир марталик ёрдам олган хотин-қизлар “Аёллар дафтари”дан чиқарилмаган ёки бир йил ичида қайта киритилган ҳолларда бир марталик моддий ёрдам бир календарь йили давомида бир маротаба берилади.
Бундан ташқари, секторлар раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хулосаси асосида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга турар жой ижара компенсацияси тўлаб берилади.
Турар жой ижараси тўғрисидаги шартнома 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган муддатга тузилиб, тўловлар ижарага берувчига тўғридан-тўғри тўланади.
“Аёллар дафтари”га икки ва ундан ортиқ ортиқ масалаларини ҳал этиш учун киритилган хотин-қизларнинг барча масалалари тўлиқ ҳал этилгач, дафтардан чиқарилади.
Дафтардан чиқарилган хотин-қизлар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан 5 кун ичида бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилинади.
#имтиёзи_кредит
#оилавий
Каналга уланиш:
@finanz_uz
#Алоқабанк овозли биометрия технологиясини жорий этишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш бўйича Сбербанк (Россия) билан ҳамкорликни йўлга қўяди, деб ёзмоқда КорпИнфо канали.
Сбернинг мутахассислари ва мутахассислари давлат ташкилотлари фаолиятида сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича маслаҳатчилар сифатида, шунингдек ушбу соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий базани тайёрлашга жалб қилинади.
"Биз «Сбер» гуруҳи билан биргаликда овозли биометрия технологиясини жорий этишни режалаштирмоқдамиз, бу бизнинг фуқароларимизга мобил телефонлар ва алоқа марказлари орқали масофавий хизматларни олиш имкониятини беради", деди «Алоқабанк» бошқаруви раиси ўринбосари Фаррух Махкамов "Ўзбекистон 24" телеканалида.
#сбер
#алоқабанк
Каналга уланиш:
@finanz_uz