businesscompass | Неотсортированное

Telegram-канал businesscompass - BUSINESS COMPASS

3414

Центр про бизнес! Огромная база, отвечающая на вопросы как старта, так и развития бизнеса. Мотивации и кейсы из реального опыта ведения бизнеса. Обратная связь @bcregisterbot

Подписаться на канал

BUSINESS COMPASS

🔍 Axrolxo'jaga yordamingiz kerak

https://openbudget.uz/boards-list/1/72d0799b-3617-448e-8aaa-d028f42acd3f
👆👆
Bilasiz online suxbat va darslarni ko’p tashkillashtiramiz, shu joyga ovoz berish orqali, dars o'tayotganimizda svet o'chishini kamaytirishga sababchi bo'lasiz.


🤝 Iltimos ovoz bering

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Султон Сулаймоннинг ўлимидан олдинги васиятлари

Султон Сулаймон вафотидан олдин Қуролли кучларининг бош қўмондонини чақириб, унга учта истаги бажарилишини буюрган экан:

1. Биринчи истаги - ўша даврдаги Усмонлилар сулоласининг энг яхши табиблари унинг тобутини кўтаришини васият қилган;
2. Иккинчи истаги - унинг тобути кўтарилиб борилаётган йўл бўйлаб олтин танга ва қимматбаҳо тошлар сочилиши;
3. Учинчи истаги - қўллари тобутидан чиқарилиб қўйиши ва ҳаммага кўриниб туришини сўраган.

Қуролли кучлар бош қўмондони Султоннинг бу истакларини изоҳлаб беришини сўраганида, у шундай жавоб беради:

Одамлар энг улуғ табиблар ҳам ўлим олдида ожиз эканликларини кўришлари учун, табиблар менинг тобутимни кўтаришсин.

Одамлар бу ҳаётда орттирган ҳамма бойлигимиз шу дунёда ҳаммамиздан қолиб кетишини кўриши учун, менинг барча олтинларимни тобутим бўйлаб сочинг.

Дунё подшоҳи бўлган Султон Сулаймон ҳам қўллари бўш ҳолда нариги дунёга йўл олганини одамлар кўриб, хулоса чиқариши учун, менинг қўлларимни чиқариб қўйинг.

Усмонлилар сулоласи. XVI аср.

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

"Мадагаскар" га 15 йил, "Немони излаб" га 17 йил, "Қирол шер" га 26 йил, "Музлик даври" га 18 йил, "Кунг-фу Панда" га 12 йил, "Шрек" га 19 йил бўлибди.

Вақт тез ўтиб бормоқда. Ёшлик ҳам...

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Хар кандай хаётий холатда хам оптимист булишга интилинг!

Агар хаётда ва ишда ёмон нарсаларни кутсангиз албатта уларни топасиз!

Хамма нарсага нисбатан салбий муносабатда булиш - бу оламга кир ва синган куз ойнак 👓 оркали бокиш билан бир хилдир.

Сиз асосий нарсаларни эътибордан ташкарида колдириб, хар доим факат нуксонларни курасиз , чунки айнан уларни куришга интиласизда!

Накадар ажабланарли, агар ахтарсангиз, йук ердан хам айб топиш мумкин

Ва аксинча: агар хамма ёкни ижобий тарафларини изласангиз - уларни хам албатта топасиз

Куриб турганингиздек, барчаси узингизга боглик.

Дунёни ёркин рангларда куришни истайсизми ёки зулматдами ?

Танлов сизникидир!

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

#ибрат

Бир сахий инсон дўстидан сўрабди.
— Бир одамга 10 000 $ эҳсон қилмоқчиман, нима дейсан?
— Йўғ-е, дўстим, бу кўп-ку, шунча ҳам эҳсон қиласанми?
— Ҳа, унда, 1 000 $ берсамчи?
— Бу ҳам кўп.
— 100 $ берсамчи?
— Қўйсанг-чи, 100-200 минг сўм берсанг ҳам етади.
— Эҳ, дўстим-а, ўша пулни сенга бермоқчи эдим. Бахиллигинг сабаб, мени эҳсон қилишдан, ўзингни эса неъматдан маҳрум қилдинг.

P.S.: Сахий бўлинг, Аллоҳ ҳам сизга сахийлик қилади!

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

#Ибрат_вақти

Вафот этганингиздан сўнг сизни ювиш, кафанлаш, жанозангизни ўқиш ва дафн этишга тахминан уч-тўрт соат кетади.

Сизни дафн этишгандан уч-тўрт соат ўтгач, оила аъзоларингиз, яхши кўрганларингизнинг баъзилари овқатланаётган, баъзилари ичимлик ичаётган, бирлари меҳмон кутаётган, бирлари телефонда гаплашаётган, баъзилари ухлаётган бўлади.

Одамлар сизни қанчалик яхши кўришмасин, дафндан сўнг қабрингиз ёнида ярим соат, ошиб кетса бир соат ўтиришади.

Қабрингизни қанчалик кўп зиёрат этишмасин, барибир, сизнинг қандай аҳволдалигингизни кўришмайди, ҳис қилишмайди.

Уйингизда бошқалар яшай бошлайди, машинангизни бошқалар ҳайдай бошлайди, либосингизни бошқалар кия бошлайди, ишингизни бошқалар қила бошлайди, пулларингизни бошқалар ишлата бошлайди.

Қабрда сиз билан фақат амалингиз бирга бўлади.

Иймонингиз, ихлосингиз, намозингиз, рўзангиз, закотингиз, ҳажингиз, қилган тиловатларингиз, ўқиган Қуръону-хатмларингиз, умрангиз, зикрларингиз, дуоларингиз, саловотларингиз, сабрингиз, садақаларингиз, ҳижобингиз, одамларга қилган яхши муомалангиз, кўзингизни тийганингиз, тилингизни тийганингиз, ота-онангизга қилган яхшилигингиз, ғазабингизни ичингизга ютганингиз, одамларга қилган яхшилигингиз, суннатга эргашганингиз, солиҳ амалларни қилганингиз, ёмонликлардан тийилганингиз қабрда сиз билан бирга бўлади.

Эй Аллоҳ, барчамизни Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин, хотимамизни чиройли қилгин!

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

❗️Расман

9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

🔰 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Соғлом бўлиш учун 50 қадам

1. Чуқур нафас олинг ва 10 сония ушлаб туринг. Бир кунда бир неча баробар такрорлаш мумкин.
2. Ўрта ер денгизи ва Кето диеталар қилиб туринг.
3. Кунда, ойда ва йилда тўйиб дам олинг.
4. Камроқ телевизор кўринг. Ўрнига китоб, газета ўқинг, кроссворд ва судокулар ишланг.
5. Ўзингизга ёққан машғулот билан кунда ярим-бир соат шуғулланинг.
6. Рационингизга резаворлар қўшинг.
7. Асосий ишингиз компютерда бўлса мониторни тўғри ўрнатинг ва оралиқ масофани сақланг.
8. Ҳар куни 2 дона туҳум еб туринг.
9. Ҳар сафар овқатдан кейин тишларни ювинг.
10. Кўк чой ичинг.
11. Телефонни доим ёнингизда олиб юрманг.
12. Қоронғу хонада ухланг.
13. Доим ҳаракатда бўлинг.
14. Мева ва сабзавотларни кўп истеъмол қилинг.
15. Медитация қилиб туринг.
16. Анор шарбати ичиб туринг.
17. Оила даврасида осйишталик билан суҳбатлар уюштиринг.
18. Зиғир мойи фойдали.
19. Кунда камида 30 дақиқа пиёда юринг.
20. Юқумли касалликлардан ўзингизни ҳимоя қилинг.
21. Нарвон ёки зина бўйлаб кўтарилиб туринг — бу соғлиққа фойда.
22. Ҳар куни бир дона олма еб туринг.
23. Узоқроқ вақт давомида таомланинг, овқат яхши чайналади ва кўп еб қўйишдан сақлайди.
24. Кальцийни етарлича истеъмол қилинг.
25. Ҳар бир ишда, дам олишда, таомланишда меъёрни билинг.

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

СОҒЛИҒИНГИЗНИ АСРАНГ

Маҳзунлик
ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.

Асабийлик юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Безовталик ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.

Ғазаб жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Қўрқув буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Барча ёмон ҳислардан қочинг! Чунки, ёмон ҳислар охир оқибат касалликка сабаб бўлади.

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

SUBYEKTIV ko’rsatuvining so’ngi sonidagi Ikromjon Tojiddinov infolo’ttibozmi?

To’liq videoni ko’rish uchun quyidagi ssilkaga bosing👇👇👇
https://youtu.be/sdGgHuALQsM

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

​​ҲУЗУРЛИ ВА ЭНЕРГИЯГА ТЎЛА БИР ҲАЁТ УЧУН:

1. Кўпроқ сув ичинг.

2. Нонуштада яхшигина, тушликда ўртача, кечки овқатда оз енг.

3. Табиий, полиз ва дарахтларда етиштирилган озуқалардан кўпроқ, дўкон пештахталарида сотиладиган, қадоқланган маҳсулотлардан камроқ истеъмол қилинг.

4. Ҳар нарсани ўзингизга қаттиқ олаверманг.

5. Ибодат ва дуо учун вақт ажратинг.

6. Ҳар куни камида ўн дақиқа тафаккур қилинг.

7. Вақтида ухланг.

8. Ҳар куни камида 30 дақиқа пиёда юринг. Ва албатта табассум қилинг.

9. Ҳаётингизни бошқаларники билан солиштирманг. Зотан улар ҳаётининг асл юзи сизга маълум эмас.

10. Назорат қила олмайдиганингиз ўй-ҳаёлларга берилманг. Бунинг ўрнига бор кучингизни ҳозирингиз учун сарфланг.

11. Ҳаётни жиддий олиб юборманг. Фоний эканингизни унутманг.

13. Бошқалар ҳақида гапириб кучингизни беҳудага совурманг.

14. Ёмон гумон қилишдан қочинг.

15. Кимсага ҳасад қилманг, зеро у ўз соҳибини ҳалок қилувчидир.

16. Ўтмишдаги салбий хотираларни эсламанг. У сизнинг бугунги хузурингизга раҳна солади.

17. Ҳаёт кимгадир нафрат қилиб, кин сақлаш учун жуда қисқалик қилади. Кимсадан нафратланманг.

18. Ўтмишингиз билан шундай сулҳ тузинг-ки, у бугун сизни бахтсиз қилмасин.

19. Ҳаётнинг бир мактаб эканини ва ўрганиш учун бу ерда эканимизни унутманг. Муаммолар алгебра дарсига ўхшайди, ҳар муаммо бир дарс ечишимиз, хулоса олишимиз керак бўлган ва умр бўйи давом этадиган таълим жараёниинг бир бўлагидир.

20. Ҳар тортишувда ғолиб бўлишингиз шарт эмас. Ёқмаса ҳам буни қабул қилинг.

21. Оила аъзоларингизга тез-тез қўнғироқ қилиб туринг.

22. Ҳар куни атрофингиздагиларга яхшилик қилинг. Табассум, ташаккур, илтифот, ёрдам, дастак, руҳият, кайфият...

23. Ҳаммани ҳаммаси учун кечиринг.

24. 70 ёшдан катта ва 6 ёшдан кичиклар билан гаплашиб туринг.

25. Бошқаларнинг сиз ҳақингизда нима деб ўйлаши сизни қизиқтирмасин.

26. Тўғри деб билганингизни қилинг, хатоларингиз учун пушаймон бўлманг. Нимаики бўлмасин барчаси яхшиликка, иншааллоҳ.

27. Фойдали бўлмаган ва ёки хурсандчилик келтирмайдиган вазиятлардан узоқроқ туришга ҳаракат қилинг.

28. Ҳар қандай вазият у хоҳ яхши бўлсин, хоҳ ёмон, албатта ўзгаради. Вазиятни қабул қилинг.

29. Ўзингизни қандай ҳис қилсангиз, ҳис қилинг аммо ўрнингиздан туринг, кийининг ва ташқарига чиқинг. Ўзингизни уйга қамаб қўйманг.

30. Кўпроқ китоб ўқинг. Дуо қилинг, кучингиз етганича ҳаракат қилинг ва қолганини Аллоҳга ҳавола қилинг.

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Одамларга муҳтожлардек тавозели, бойлардек қўли очиқ, раҳбардек ҳимоячи, шифокор каби ҳамдард бўлгин.

Одамларга қонхўр бўри, ҳийлакор тулки, эътиборсиз қолишини кутадиган ўғри каби яшамагин.

@mehrob_uz

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Tarmoqli marketingda ishlovchilar va qiziquvchilar uchun maxsus!

⚡️ Ko'plab talablarga binoan, tarmoqli marketingda ishlovchilar, bu sohada yetarli darajada tajriba va bilimga ega bo'lmagan insonlar uсhun Ikromjon Tojiddinov tomonidan ko'plab tajribalarga asoslangan kurs uchun qabul boshlanganini ma'lum qilamiz.

👨‍💻 Darslar onlayn hamda oflayn tartibda olib boriladi.

👉🏻 Ro'yxatdan o'tish uchun
📞 Telefon: +998 99 229 00 30

Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalar:
Instagram | YouTube | Telegram

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Assalomu alaykum qadrli do'stlar! Bir necha kun oldin "Xarizmat Liderlik sari 4 qadam" shaxsiy rivojlanish kursimizning yangi guruhlariga qabul boshlangani haqida xabar bergan edik.

Juda ko'pchilik bizdan onlayn kurslar so'rab murojaat qilishdi, shu sababli biz 27-28-29-dekabr kunlari "Xarizmat Liderlik sari 4 qadam" onlayn kurslariga start berishni niyat qildik.

🔥 Ko'plab talablarga binoan 75% lik chegirma e'lon qilamiz. Shoshiling joylar soni chegaralangan.

👉 Kursga yozilish uchun murojaat qilish

📞 Telefon: +998992290030

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Bizning shior: Xar bir insonni Shayxdek ko’rib munosabatda bo’lish!!!

Oliy maqsad: Ilohiy, Anta Maqsudiy va Rizoka Matlubi. ( Iloho, Ollohim maqsadim sensan va talabim roziliging)

Juma ayyomingiz muborak bo’lsin!!!



Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarim:
Instagram | ikromjon_tojiddinov">TikTok | YouTube

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

KO’PLAB TAKLIFLARGA BINOAN!

Ikromjon Tojiddinov tomonidan Tarmoqli marketingda ishlaydiganlar uchun bepul master klass.

-Qachon?
-18-mart soat 11:00da
-Qayerda?
-Toshkent shahri, Matbuotchilar markazida


Ishtirok etish: BEPUL!
Joylar soni cheklangan.
Ishtirok etish uchun:
+998940679333 yoki
@Orasta_01 👈ga ism familyangiz va tel raqamingizni yozib ro’yxatdan o’ting.

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

"Militsiya xodimlari ko'p mamlakatda ozodlik, askarlari ko'p yurtda tinchlik, yuristlari ko'p yurtda adolat yo'q"

© Lin Yutang

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

🏔Агар мақсад сари кетаётганингизда, йўлингиздан тоғ чиқса ундан ошиб ўтинг, aйланиб ўтинг, тагидан лаҳм қазинг. Бироқ сизни тўҳтатиб қолишига йўл қўйманг!

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

#ибрат

Раҳбарнинг инқирози нимада?

- Бировни ёмонлаб кирган кишига қулоқ солганида;
- Ўзини хаммадан купроқ биламан, деб ўйлаганида;
- Маддохларни олқишлаб, ҳақ талаб қилувчиларни ёмон кўрганида;
- Кибрланиш ва манманликка берилиб кетишида;
- Ходимларни нафсониятига тегишида;
- Ўтирган жойи унинг учун деб билишида;
- Кўпчилик олдида шахсий хулоса ёки муносабатини айтиб юборганида;
- Ортиқча мактовни ҳазм килишида;
- Йил бошида йил охиридаги аҳволни тасаввур этмаганида;
- Махаллийчилик ва таниш-билишчиликка берилганида;
- Ходимлар билан ўчакишганида;
- Фидойиларни раҳбатлантиришни унутганида;
- Нафакага чиққач, нима иш қила олишини аниқ билмаганида;
- Ўзини арз қилувчининг ўрнига қуя олмаганида.

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Сувнинг фойдали ҳусусиятларини билармидингиз?

-1 Уйқудан тургандан сонг бир стакан сув ички организмлар уйгонишига сабаб бўлади

-2 Овқатланишдан 30 дақиқа аввал 1 стакан сув ҳазм қилишни яхшилайди

-3 Душдан аввал 1 стакан сув давленяни туширишга ёрдам беради

-4 Уйқудан 1 соат аввал ичилган сув Инсулт бўлиш хавфини узоқлаштиради

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

#ибрат

Илон судралиб кетаётиб аррага туртилиб кетибди. Арранинг ўткир тиғлари терисини озроқ тилиб юборибди. Бундан ғазабга келган илон уни бир чақиб, эсини киритиб қўймоқчи бўлибди. Афсуски, арранинг ўткир тишлари илоннинг оғзини баттар тилиб, унга янаям қаттиқроқ жароҳат етказибди. Илон қўрқув ва ғазабда душманига сўнгги – ҳалок қилувчи зарбани бериш учун уни бутун танаси билан ўраб, бўғиб олибди.
Арранинг тишлари танасига чуқур ботиб, қаттиқ азоб бера бошлабди. Илон, душманни албатта енгишни жазм қилганича бор кучи билан аррани бўғибди. Арра уни бир неча бўлакларга бўлиб юборибди. Илон ҳалок бўлибди.

P.S.: Баъзида индамай юз ўгириб кетиш ягона оқилона йўл бўлади. Бироқ ғазаб қилсак, вақтимиз ва кучимизни ҳар бир "туртилиб" кетганимиз аррага сарфлайверсак, ўзимиз билан ўзимиз жанг қилаётган бўламиз ва ўзимизни ҳалок қилишдан бошқасига эришмаймиз.

с: интернетдан

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Соғлом бўлиш учун 50 қадам
(Давоми)

26. Дори воситаларини кераксиз ва шифокор буйруғисиз ичманг.
27. Е витаминини қабул қилинг.
28. Кофе ичишни канда қилманг.
29. Чигал ёзди машқлар бажариб туринг.
30. Оғир юк кўтарганда балансни эсдан чиқарманг.
31. Доим бир оёқда тик турманг, алмаштириб туринг.
32. Куч сарфланадиган машқлар қилиб туринг.
33. Машқларни турли хил кўринишда қилишга ҳаракат қилинг.
34. Мувозанатни сақлашни ўрганинг. Бунинг учун бир оёқда 15 сония ва иккинчи оёқда 15, ҳудди шу тартибда такрорланг.
35. Иммунитетни кўтарувчи егуликлар истеъмол қилинг.
36. Ҳар куни қатиқ ичинг.
37. Сабзавотларни микротўлқинли печьда эмас, балки духовкада пиширинг.
38. Антибактериал ва тозаловчи воситаларни камроқ қўлланг.
39. Саримсоқ кундалик рационда бўлсин.
40. Гимнастик машқлар ҳам қилиб туринг.
41. Позитив бўлинг.
42. Пўстини еса бўладиган меваларни пўсти билан истеъмол қилинг.
43. Кун ярмида, қуёшда кўчада юрманг.
44. Бел мушакларига ҳам машқлар қилинг.
45. Суяклар учун витамин К керак.
46. Омега-3 га бой маҳсулотларни рационда кўпайтиринг.
47. Ширин газли ичимликлар ичманг.
48. Аёлларга: маникюр ва педикюрни уйингизда қилинг.
49. Соғлом овқатланиш қоидаларини билиб олинг.
50. Юқоридаги барча тавсияларга амал қилинг!

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Ҳақиқат

Раҳбар ишчиларнинг вақтида келишини ёқтиради. Аммо вақтида кетишини эмас.

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

ШИФОКОРЛАР НЕГА КЎП СУВ ИЧИШНИ ТАВСИЯ ЭТИШАДИ?

Соғлом одам кунига ўртача 2 литр сув ичиши керак.

Бу – шифокорлар тавсияси. Мия ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув билан ҳаёт.

Кўп сув ичсак, танамиз сув йўқотишининг олдини оламиз.

Сувнинг вужудимизга фойдалари:

– Танадаги ҳароратни мўътадиллаштиради.
– жигар ҳамда буйракдаги заҳарли моддаларни ювади.
– танани жароҳатлардан асрайди.
– ҳужайра билан тўқималарнинг бир-бирига яқинлашишини таъминлайди.
– тери ҳужайралари соғлом кўринишига ёрдам беради.

Вояга етган инсон танасида 40-50 литр сув бўлади.

- Қоннинг 83 % и,
- тўқималарнинг 75 % и,
- миянинг 74 % и,
- суякларнинг 22 % и сувдан иборат.

Танадаги сувнинг 20 % и йўқолса, инсон ҳалок бўлади.

Етарли миқдорда сув ичилмаса:
– Мия секинлашиб, одам дангаса бўлиб қолади.
– қон қуюлади.
– қабзият юз беради.
– пешоб сарғайиб кетади .

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

1. Интеллект отадан ўғилга ўтмайди. Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100% генларингизни мерос қилиб олмайди;
2. Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз билан бир хил аҳмоқ бўлмайди(бу билан сизни табриклаймиз);
3. Интеллект фақат отадан қизга ўтиши мумкин Ва фақатгина ярим қисмигина ўтади холос (сизнинг интелектингиз 88% бўлса шунинг 50% и ўтади);
4. Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, она эса ўз навбатида отасидан мерос қилиб олган бўлади;
5. Доҳийнинг қизи отаси каби ярим ақлли бўлади, аммо ўғли даҳо бўлади; Aгар унинг отаси ахмоқ бўлса, унда қизи отасига қараганда ярим ахмоқ бўлади;
6. Шу учун ҳам 100% аҳмоқ аёллар йўқ бўлганидек дохий аёллар ҳам деярли йўқ. Aммо эркак даҳолар ва аҳмоқ эркаклар жуда кўп. Шу ердан омадсиз алкашлар, ёлғиз-оналар авлодлари, шунингдек, Нобел мукофоти лауреатлари (деярли барча эркаклар) етишиб чиқади;

Эркаклар учун хулосалар:
1.
Ўғлингизнинг ақлий қобилиятларини тахмин қилишингиз учун, хотинингизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади);
2. Сизнинг қизингиз ақлингизнинг ярмини олади. Aммо сизнинг ахмоқлигингизни ҳам ярмини олади. Интеллект тарафдан у сизга яқинроқ бўлади. Унинг ўғли сизнинг барча ақлий қобилиятингизни олади. Aқлли авлод истасангиз — қиз фарзанд орзу қилинг;
3. Сизнинг ақлий қобилиятларингиз онангиздан, аниқроғи бобонгиздан ўтган.

Aёллар учун хулосалар:
1.
Ўғлингиз ақл тарафдан — отангизнинг нусхасидир ва уни "сен отанг каби аҳмоқсан" деб ҳақорат қилишингиз умуман тўғри эмас;
2. Қизингизнинг тарбияси сизники каби бўлади, лекин ақли бўйича отасига тортади. Унинг ўғиллари эса сизнинг эрингизнинг ақлий нусхалари бўлади.

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Уч нарса жисмни касал қилади:
1. Кўп гапириш.
2. Кўп ухлаш.
3. Кўп ейиш.

Тўрт нарса баданни бузади:
1. Ғам.
2. Хафалик.
3. Очлик.
4. Бедорлик.

Тўрт нарса юзни қуритиб, суви ва яшнашини қочиради:
1. Ёлғон.
2. Беҳаёлик.
3. Илмсизлик билан кўп савол бериш.
4. Кўп гуноҳ қилиш.

Тўрт нарса юз суви ва яшнашини зиёда қилади:
1. Тақво.
2. Вафодорлик.
3. Саховат.
4. Мурувват.

Тўрт нарса ризқни жалб этади:
1. Тунги намоз.
2. Саҳар вакти кўп истиғфор айтиш.
3. Садақа беришга одатланиш.
4. Кун боши ва охирида зикр қилиш.

Тўрт нарса ризқни тўсади:
1. Тонгги уйку.
2. Камнамозлик.
3. Дангасалик.
4. Хиёнат.

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Bugungi kunda biznesdagi sayt - bu sizning manzilingizdir. Saytingiz yoʼq boʼlsa - uyingiz yoʼq demak.

✅ Sayt - bu brendingizga bo'lgan ishonchni oshiradi. 81% mijozlar qaror qabul qilishdan avval, saytga kirib ko'rishadi.

Sizning biznesingiz oʼz saytiga egami?

📝 Batafsil ma'lumot uchun:
@Sayidazim_Mahmudov

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Хулосалар

Саломатлик ҳақида:

1. Кўп сув ичинг.
2. Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларда ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4. Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5. Кўп китоб ўқинг.
6. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7. 7 соат ухланг (ўзим жуда кам ухлайман).
8. 10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганингизда табассум қилинг.

Шахсият ҳақида:

1. Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Сиз бошқалардан эмас, ўзингизнинг кечаги кунингиздан яхшироқ бўлишга ҳаракат қилинг! Уларнинг қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2. Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3. Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4. Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5. Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6. Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7. Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор. Шукур қилинг!
8. Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Шунчаки, тупуриб қўйинг! Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9. Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10. Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11. Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12. Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13. Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз. Насибангизга

Одамлар билан муносабат ҳақида:

1. Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2. Ҳар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3. Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4. Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5. Одамларга кулиб боқинг.
6. Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7. Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.

Ҳаёт ҳақида:

1. Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2. Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3. Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4. Ўрнингиздан туринг, бу ҳали охири эмас. Яхшиси ҳали олдинда.
5. Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг!

credit: Манба

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Shoshiling! Sizda 1 kun vaqt bor...

Ikromjon Tojiddinov tomonidan o'tiladigan bir oylik "Startup Pro 6" biznes kursiga qabul yakunlanishiga 1 kun qoldi.

🔥 Kurs davomida siz o'z biznesingizni boshlash va sistemaga solish, qayta tuzish, kamchiliklarini aniqlash imkoniyatiga ega bo'lish bilan bir qatorda biznesingizni yanada rivojlantirish uchun muhim insaytlarga ega bo'lasiz.

Imkoniyatdan vaqtida unumli foydalaning, kursga yoziling va biznes olamida muvaffaqiyat sirlaridan xabardor bo'ling.

👉 Kursga yozilish uchun murojaat qilish

📞 Telefon: +998992290030

Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalar:
Instagram | ikromjon_tojiddinov">TikTok | YouTube

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Билл Гейтс дунёдаги энг бой одам бўлган пайтлар кимдир унга савол берибди:
– Дунёда сиздан ҳам бойроқ инсон борми?
– Ҳа, – деб жавоб беради Билл Гейтс. – Мендан ҳам бойроқ бир инсон бор. У пайтлар мен ҳали машҳур ёки бой эмасдим. Бир куни Нью-Йорк аэропортида газета сотаётган кишини кўрдим. Ундан газета сотиб олмоқчи бўлиб, ҳамёнимни очсам, майда пулим йўқ экан. Кейин газетани сотувчига қайтариб бердим. Унга қараб “Майда пулим қолмабди, газетангизни сотиб ололмайман”, дедим. Шунда сотувчи “Майли, сизга текинга бераман”, деди. Мен ноилож газетани олдим. Орадан 2-3 ой ўтиб тасодифан мен яна ўша аэропортга қўндим ва бу сафар ҳам газета сотиб олиш учун майда пулим йўқ эди. Сотувчи яна қўлимга газета тутди. Мен бу сафар ҳам майда пулим йўқлигини айтиб, газетани рад қилдим. У менга яна “Олаверинг, ўзимнинг ҳисобимдан беряпман. Бу билан мен зарар кўрмайман”, деди. Мен газетани олдим.
Орадан 19 йил ўтиб мен машҳур бўлиб кетдим, бутун дунё мени таний бошлади. Кейин тўсатдан ўша сотувчи эсимга тушиб қолди. Уни роса изладим ва бир ярим ой деганда топдим. Ундан “Мени танияпсизми?” деб сўрадим.
– Ҳа, сиз Билл Гейтссиз, – деди у.
– Эсингиздами, бир сафар сиз менга текинга газета бергансиз? – дедим.
– Эсимда, икки марта берганман, – деди сотувчи.
– Ўша вақт қилган ёрдамингиз ҳақини тўламоқчиман. Тиланг тилагингизни, мени уни адо этаман, – дедим шошганча.
Сотувчи менга қараб турди-да, деди:
– Жаноб, сиз шу билан менинг яхшилигимга тўла жавоб қайтара оламан, деб ўйлайсизми? Бу билан қарзингиз узилиб қолмайди-ку.
– Нега? – ҳайрон бўлдим мен.
– Мен сизга камбағал сотувчи бўлган пайтим ёрдам берганман, сиз эса бадавлат бўлгачгина ёрдам бермоқчисиз. Дунёдаги энг бой одамга айлангач қиладиган ёрдамингиз менинг ночор пайтда қилган ёрдамимга қандай қилиб тенг бўлади? – деди у.

Ўша куни газета сотувчиси мендан ҳам бойроқ, мендан ҳам бадавлатроқ эканини англадим. Чунки у одамларга ёрдам бериш учун бойиб кетишни кутмаган. Ҳақиқий бой одам бу – пули кўп одам эмас, балки юраги бой одам ҳисобланади.
Одамлар шуни тушуниши керак: кимгадир меҳрибонлик қилсангиз, кўринишингиз қандай бўлмасин, сиз дунёдаги энг кўркам инсонга айланасиз.

Читать полностью…
Подписаться на канал