businesscompass | Неотсортированное

Telegram-канал businesscompass - BUSINESS COMPASS

3414

Центр про бизнес! Огромная база, отвечающая на вопросы как старта, так и развития бизнеса. Мотивации и кейсы из реального опыта ведения бизнеса. Обратная связь @bcregisterbot

Подписаться на канал

BUSINESS COMPASS

#Табассум

Жажжигина қизалоқ маҳзун мусофирга қараб жилмайиб қўйди. Бу майин жилмайиш мусофирнинг кўнглини чоғ қилди ва бир вақтлар ўзига ёрдам берган дўстига миннатдорчилик билдириб қўйиши лозимлигини хотирлатди.

Дарҳол бир СМС ёзиб унга жўнатди. Дўсти бу ташаккурномадан шу қадар хурсанд бўлдики, ҳар куни тушлик қиладиган ресторанда хизмат кўрсатадиган официант қизга хийлагина ҳадя қолдириб кетди. Официант қиз умри бино бўлиб биринчи марта бундай катта ҳадя олаётган эди. Кечқурун уйига қайтаркан, қўлига тушган пулнинг бир қисмини ҳар замон кўча бошида ўтирадиган фақир одамнинг кепкасига ташлади.

Фақр одам шу қадар кўп пулни кўриб шунчалар миннатдор бўлдики, икки кундир томоғидан бир луқма таом ўтмаган эди. Қорнини илк дафъа росмана тўйдирди, кўпқаватли уйнинг подвалидаги биттагина хонасига олиб борадиган йўлдан масрурона юриб келди, кайфияти шу қадар чоғ эдики, совуқда ангиллаб дийдираб турган кучук боласини кўриб қолгани заҳоти уни кўтариб олди.

Кучуквачча кечанинг совуғидан қутулганидан хурсанд эди. Иссиққина хонада саҳарга қадар чопқиллаб ўйнади. Туннинг ярмида уйни тутун қоплади, ёнғин бошланган эди. Тутунни кўрган кучукча шу қадар баланд овозда ҳура бошладики, унинг кўтарган шовқинидан дастлаб фақир одам уйғонди. Кейин барча қаватлардаги хонадондагиларни уйғотди. Ота-оналар тутундан буғилишига сал қолган фарзандларини қучоқлаб, ўлимдан қутқариб қолдилар. Уларнинг ҳаммаси бир тийинлик моддий қиймати бўлмаган бир табассум шарофати эди.

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Ассалому алайкум.

Хайрли тонг!
Бошланган хафта ва кунингиз файзли, барокатли, унумли ва янгиликларга бой бўлсин.

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Ассалому алайкум.

Хайрли тонг!
Бугунги кунингиз дам олиш кунингиз файзли, барокатли, унумли ва янгиликларга бой ва оилангиз даврасида ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.


Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз...

Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади...
Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз..... ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади...
Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз.... у йўлни тополмайсиз...
Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз...
Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди...
Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз...
Омадга ишонсангиз - уни яратасиз...
Баҳтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади...


Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади :

1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.

Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисиди :

1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.

Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади :

1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади :

1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.

Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади :

1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Хаёл қилинг:

Олдингизда бир пиёла чой турибди. Унга бир қошиқ шакар қўшинг. Лекин аралаштирманг. Ичиб кўринг-чи, шакарнинг мазаси чиқдимикан? Алабатта, йўқ. Пиёлага бир оз боқиб туринг-да, сўнгра чойдан хўпланг. Қалай? Маза кирибдими? Менимча, йўқ.

Вақт ўтиб, чой совиб боряпти, бироқ сиз ҳали бирор хўплам ширин чой ичолганингиз йўқ. Бу туришда чой совуб, охири ҳеч ким ичгиси келмай ҳам қолади...

Ҳаёт ҳам шундай.
У худди бир пиёла чой кабидир. Аллоҳнинг сизга берган ақл-заковати эса шакар.
Агар уни ишлатмас экансиз, шакарнинг мазасини била олмайсиз.

Здесь меняются жизни!
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Режа тузиш, вақтни бекорга сарф қилмаслик, интизомли бўлиш ва қарор қабул қилиш — омад формуласининг илдизларидир.

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Ассаламу алайкум.

Чоршанба тонги муборак!

Бошланган кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.

Здесь меняются жизни
👉🏻 @businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

ЗАМОНИМИЗ ХИКМАТЛАРИ

​1. Юқорига чиқишни астойдил хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади.

2. Эр ва ҳотин ҳудди кўз ва қўлга ўхшаши керак. Қўл оғриганда - кўз ёш тўкади. Кўз ёш тўкканда - қўл уларни артади.

3. Кетаётганни ушлаб қолма. Келаётганни ҳайдама.

4. Тез бу - секин. Аммо тўхтовсиз.

5. Ёмон одамни дўсти бўлгандан яхши одамни душмани бўлган яхши.

6. Агар муаммони ечиш мумкин бўлса ҳавотирланишни кераги йўқ. Агар уни ечишни имкони бўлмаса ҳавотирланиш умуман фойдасиз.

7. Яхшилаб ўйлаб қарор қил. Қарор қилдингми, ўйлама!

8. Қуёш ҳалол одамларни билмайди. Қуёш ҳаромхўр одамларни ҳам танимайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган одам худди қуёшга ўхшайди.

9. узоқ йўл ҳам кичик масофадан бошланади.

10. Биргина илиқ сўз уч совуқ ойни иситиб юбориши мумкин.

11. Тентак ва аҳмоқларга йўл бўшат.

12. Қўлингдан келганча ҳаракат қил. Кейин тақдирдан умид қил!

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

«Harakatsizlik shubha va qo‘rqinchni keltirib chiqaradi.

Harakat ishonch va jasoratni keltirib chiqaradi.

Agar siz qo‘rqinchni yengmoqchi bo‘lsangiz, uyda o‘tirib bu haqda o‘ylash kerak emas.

Ko‘chaga chiqing va harakat qilishni boshlang.»

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

"Bir soatlik baxt uchun bir oz mizg‘ib oling. Bir kunlik baxt uchun baliq oviga chiqing. Bir yil baxtli bo‘lishni istasangiz, katta merosga ega bo‘ling. Modomiki, bir umr baxtiyor yashashni istasangiz, boshqalarga yordam bering."

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

ПИЁЗ

Кунлик истеъмолимиздаги пиёзнинг яна бир ажойиб хусусиятларидан бири:
Мисрлик врач шундай деб ёзади :

"Кишилар болаларининг иситмаси кўтарилганидан шикоят қилиб келсалар жахлим чиқиб кетади, ахир шунга ҳам врач, укол ёки таблeтка керакми? Уйда пиёз бор-ку, ахир!"

Фикримни исботи ўлароқ бир ҳаётий воқeани ҳикоя қилиб берай. Касалхонада қаттиқ иситма туфайли ўлим билан олишиб ётган болани кўргани қари бувиси келади ва ҳолатни кўргач дарҳол бир дона пиёз келтиришларини сўрайди, пиёзни олиб иккига бўлади-да, ҳар икки қадами тагига боғлаб пайпоғини кийгазиб қўяди. Эртаси бола соғлом ҳолда, хеч нарса кўрмагандай кўзини очади, пайпоқни тагидаги пиёз парчаси эса тим қора тусда.

Яна бир воқеа 1919-йилда Мисрда қаттиқ грипп туфайли 40минг киши ҳаётдан кўз юмади. Шунда медицина ходимлари қишлоқларда уйма-уй юришиб одамларга ёрдам беришади. Чека бир жойда яшайдиган дехқонни уйига етиб боришганида ҳайратга тушишади, чунки бутун оила соппа-соғ.
-“Қандай қилиб?” - сўради табиб.
-“Мана” - деб пўсти арчилмаган ҳолда ўртасидан кўндалангига иккига бўлиб қўйилган пиёзга ишора қилди уй эгаси. Ҳар бир хонада шундай ҳолат. Бундан ҳайратга тушган врач пиёзни олади ва микроскопга қўйиб қарайди, пиёз қатлари ичи тўла грипп микробларини кўради. Шундан маьлум бўладики, кесилган пиёз микробларни ўзига жалб қилади ва уларни ўлдиради.

Жуда осон, лекин жуда фойдали. Баъзида оёғимиз тагида турган фойдали нарсани кўрмаймизу унинг муқобилини узоқлардан қидирамиз. Буни ёзишдан мақсадимиз кимгадир фойдамиз тегиб қолса савоб эгаси бўлардик.

#salomatlik

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Ассаламу алайкум.

Хайрли тонг!
Бугунги кунингиз файзли, барокатли, унумли ва янгиликларга бой ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Omadli erkaklarning tushlikgacha bitiradigan 12 ishlari.

Agar siz ish unumdorligingizni yanada oshirmoqchi bo'lsangiz, 12 ishni tushlikgacha bitirishga harakat qiling. Shunda qolgan vazifalarga vaqtingiz bemalol yetadi.

1.☝️ Kechasi, ertangi kunda bajarishingiz lozim bo'lgan ishlar rejasini tuzib chiqing. Shunda, kechasi hotirjam bo'lasiz va tinch uxlaysiz(Ko'chadan qarz bolsangiz, baribir uxlolmaysiz :)).
2. ☝️Tiniqib uxlab oling
Yaxshi uxlolmaslik, ishingiz unumdorligiga qattiq ta'sir qiladi. Uyqusiragan holda, ishlarni chala qilish yoki umuman esdan chiqarish hech gap emas. Erkaklar uchun norma 6-8 soat.
3. ☝️"Yana 10 daqiqa" ni unuting.
Erta tongda, budilnikni yana 10 daqiqaga surib qoyishdan oson ish bolmasa kerak. 10 daqiqalar soatlarga aylanib, kuningiz bebaraka otishi hech gap emas. Dinimizda ham, vaqtli turgan odamning kuni barakali bo'ladi deb bejiz aytilmaydi. Birinchi qo'ngiroqni o'zida uyg'oning. Boshida qiyin, lekin ko'nikib ketasiz.
4. ☝️Ba'dan tarbiya
Nega mashinani haydashdan oldin, 10 daqiqa qizdiriladi ? Chunki, moy qizib, motor bo'ylab silliq aylanishi uchun. Erta tongdan ba'dan tarbiya qilish, tanangizdagi barcha organlarni "uyg'onish" iga va qon aylanishini yaxshilanishiga olib keladi
5. ☝️Erta tongda yolg'iz qolish uchun 5-10 daqiqa ajrating. Xox u kofe ichish yoki quyosh chiqishini kuzatish bolsin. Hayolni bir joyga qoyishga yordam beradi.
6. ☝️Nonushta esdan chiqmasin.
Yaxshi ovqatlanish, tanangiz uchun yaxshi yoqilg'i bo'ladi. Ayniqsa qishning sovuq kunlari tez qorin ochadi. Foydali ovqatlardan nonushta qiling. Yog'liq, sekin hazm boladigan ovqatlardan o'zini tiygan yaxshi
7. ☝️Ish o'rningizga vaqtida keling. Agar oldindagi 6 qoidaga amal qilsangiz, ishga vaqtida kelish siz uchun muammo bo'lmaydi. Hamkasblaringiz orasida ham hurmatingiz oshadi.
8. ☝️Ishingizda ozingizdan aqlliroq odamlar bilan maslahatlashing. Ishxona bu jamoaviy tizim. Jamoaviy majlislardan doim yaxshi fikrlarni ajratib olsa bo'ladi
9. ☝️Eng qiyinidan boshlang
Ozingizga erish tuyulgan ishlarni oxirida bitirishni mo'ljallamang. Bo'ladigan ishni bo'lgani yaxshi. Agar qiyinini birinchi bitirsangiz, hotirjam qolgan ishlar bilan shug'ullanasiz
10. ☝️Erta tongdagi majlislardan qoching. Tong - ishlash uchun eng yaxshi payt. Uni, keyinroq amalga oshirish mumkin bolgan majlisga ketkazmang.
11. ☝️Pochta, yoki habarlarni tekshirishga vaqt ajrating.
Telegram guruhidagi habarlarni, pochtadagi habarlarni har 5 daqiqada tekshirish shart emas. Ular uchun alohida vaqt ajrating. Ish vaqtida chalg'ishni bas qiling!
12. ☝️Tushlikda o'zingizga ozgina dam bering. Sms larni o'qing, ijtimoiy tarmoqga kiring. Imkon bolsa, sokin joyda otirib, miyyaga dam berish juda yaxshi variant.
Omad qartalari hammada bor, lekin undan foydalanishni hamma ham eplay olmaydi. Siz "eplaydigan"lardanmisiz ?
QANI ISBOTLANG!

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Инсон жисмидаги ⑦ ажойибот

#биласизми

🚹 1 дақиқада инсон 16 марта нафас олади.

🚹 Инсон танасига кирадиган кислороднинг 20% мия учун сарфланади.

🚹 Эритроцитлар (қизил қон тангачалари)нинг адади 25 миллион.

🚹 Уйқу пайтида инсоннинг қомати ўртача 1 сантиметрга узаяди.

🚹 Ўнг қулоқ чап қулоққа қараганда яхшироқ эшитади.

🚹 Инсоннинг мияси 13 миллион асаб хужайраларидан ташкил топган.

🚹 Инсон жисмининг капилляр томирларининг узунлиги жами 100 минг киломертга яқин
.

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Бизнесни нимадан бошлаган мақул ?

Батафсил :
🔴 YouTube'да тoмоша қилинг👇

https://youtu.be/LTfz54QOkBo

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРИШНИНГ 10 ТА УСУЛИ

Қуйида хотирани яхшиловчи энг оддий усулларни келтирамиз.

✔️ 1. Уйқу – энг яхши дори.
Яхши дам – меҳнатга ҳамдам. Кунига 6-7 соат уйқу сиз учун айни муддао. Уйқу нафақат мияга, балки юракка, асаб тизимларига ҳам фойдали.
Агар эртанги кунга муҳим учрашув ёки тақдимот маросими тайинланган бўлса, тунни маълумотларни такрорлаш билан ўтказманг. Яхшиси тўйиб ухлаб олинг. Америкалик олимлар тадқиқотига кўра, мияни “қайта юклаш” учун камида етти соат узлуксиз уйқу зарур. Мия бу вақт ичида кун бўйи олинган маълумотларга ишлов беришга, тартибга солишга улгуради.

✔️ 2. Кроссвордлар, бошқотирмалар.
Кроссворд ечиш – вақтни бекорга ўтказиш, деб ўйлайсизми? Асло ундай эмас. Аксинча бундай ўйинлар фикрлаш жараёнини ажойиб тарзда машқ қилдиради, ҳар қандай ёшда хотирани яхшилайди.
Оғзаки ҳисоблаш, кроссворд, мантиқий мисоллар ечиш, бирон масалани ҳар томонлама ўйлаб кўриш инсон миясини чархлайди. Мия доим ишлаб турса, шундай босимга ўрганиб қолади. Натижада маълумотларни сақлаб қолади.
Олимлар аниқлашича, Қуръон ўқиш, ёдлаш ҳам хотирани мустаҳкамлайди.

✔️ 3. Ўрта ер денгизи халқларига хос парҳез.
Олимлар тадқиқотига кўра, зайтун ёғи қўшилган сабзавотли салатлар катта ёшда ҳам хотира билан боғлиқ муаммо келиб чиқиши хавфини 40 % га камайтиради.

✔️ 4. Асоссиация.
Эслаб қолмоқчи бўлган маълумотингизни бирон-бир омил билан боғлаб қўйинг. Мисол учун, дўкон номини эслаб қолмоқчисиз. Шу дўкон олдида бўлган қизиқ воқеа ёки дўконнинг ажойиб номи сизга эслашга ёрдам беради.

✔️ 5. Жисмоний фаоллик.
Жисмоний машқлар, айниқса югуриш организмда қон айланишини яхшилайди. Жисмонан фаол одамнинг хотираси ҳам яхши бўлади.

✔️ 6. Ёнғоқ истеъмол қилинг.
Ҳар куни бир ҳовуч ёнғоқ хотира билан боғлиқ муаммолардан қутулишга ёрдам беради. Ёнғоқ таркибидаги полифеноллар, ёғли кислоталар мия фаолиятини яхшилайди.
Ёнғоқ таркибидаги дофамин фикрлаш қобилиятини юксалтиради. Шунингдек, унинг таркибидаги литцин мия фаолиятини яхшилайди, хотирани кучайтиради, миянинг барвақт қариб қолиши олдини олади. Беш дона ёнғоқ – бир кунлик меъёр саналади.

✔️ 7. Овоз чиқариб ўқиш.
Бирон маълумотни овоз чиқариб ўқисак, мия айнан шу маълумотга диққатни жамлайди. Натижада ўша маълумот максимал даражада хотирада сақланиб қолади.

✔️ 8. Сут ичиб туринг.
Сут мия фаолияти, хотира учун жуда фойдали. Гап шундаки, сут таркибида аминокислоталар, витаминлар мавжуд. Улар орасида энг қимматлиси “хотира витамини” номини олган В12 дир. Бу фойдали компонентлар ёш ўтиши билан юзага келадиган ақлий муаммолар ривожланишига тўсқинлик қилади. Мутахассислар бунинг учун кунига 2 стакан сут ичишни тавсия этишади.

✔️ 9. Тасаввурлар ўйини.
Тасаввурий онг инсон хотираси ривожланишининг жуда муҳим қисмидир. Россиялик олимлар аниқлашича, тасаввурий ҳиссиётлари ривожланган бола шеърларни енгил эслаб қолади, мактабдаги дарсларни ҳам осон ўзлаштиради.

✔️ 10. Фикрларингизни ёзиб боринг.
Визуал хотира кўпчилик учун аниқ ишлайди, аммо моторикага ҳам беэътибор бўлмаслик керак. Эслаб қолиш қийин нарсаларни қўлда ёзиб қўйинг. Бу маълумот дарҳол миянгизда қолмаса ҳам, сиз учун шпаргалка бўлади.

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Устоз...

Магистратура талабалардан бири маъруза охирида менга:
«Доктор!
Дарсдаги маърузангизни эшитган пайтимизда уни тушунамиз ва кейинги дарсингизни интизорлик билан кутамиз.
Лекин уйга қайтиб, дарсликларни ўқисак, сиз маъруза қилган пайтдагичалик фойда ва руҳиятни топмаймиз» деди.
Мен унга: «Асалари асални нимадан олади?» дедим.
У: «Гуллар ширасидан», деди. Мен: «Агар сен ўша гулларнинг бирортасидан есанг, таъми қандай бўлади?» дедим.
У: «Аччиқ бўлади», деди.
Шунда мен: «Устознинг вазифаси мана шудир.
Устозлар аччиқ гуллардан ширин ва фойдали асал чиқариш учун миллионлаб гуллар узра айланиб, сўнг талабалар олдига тўплаган шираларининг хулосасини қўйишади
», дедим.

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Бахтли инсонларнинг 7та махфий сири!!!

1️. Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг
(Эркинлик сири).

2️. Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади
(Воқелик сири).

3️. Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг
(Гўзаллик сири).

4️. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг
(Аҳиллик сири).

5️. Меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг
(Севги сири).

6️. Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг
(Бадавлатлик сири).

7️. Камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг
(Бахт сири).

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

ҚАЙИҚ.

Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан.
Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккиинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган.
Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади.
Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади.
Агар иккаласини баравар айлантирсам, шундагина қайиқ манзилга етади.

Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етмайди.

Мақсадга етиш учун аввал “ният” ва “ҳаракат” бўлиши керак”.


Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Ассаламу алайкум.

Пайшанба тонги муборак!

Бошланган кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.


Здесь меняются жизни
👉🏻 @businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

2020 йилда энг катта хайрия маблағи Джеф Безосга тегишли.

У 10.1 миллиард доллар пулларини хайрияга сарфлади


Здесь меняются жизни
👉🏻 @businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Bo'lib tashla va hukmronlik qil!

Tarixi qadimgi Rimga borib taqaladigan bo'lib tashlash va hukmronlik qilish strategiyasi bugungi kunda marketingning o'ziga xos yo'nalishlaridan biriga aylandi. Konkret keys bilan ko'rib chiqaylik.

90-yillarda bir inson bu usul bilan bukmekerlarni ajoyib tarzda chuv tushiradi. 1xBet chilarni emas albatta 😄

Basketbolga pul tikishni yaxshi ko'radigan 1000 ta odamning elektron pochtasini yig'ib chiqadi. Navbatdagi o'yin oldidan ularning 500 tasiga "A jamoa yutadi" deb, qolgan 500 tasiga esa "B jamoa yutadi" deb xabar jo'natadi.

Tabiiyki jamoa yoki yutadi, yoki yutqazadi. Shunga qarab qaysi holat to'g'ri chiqsa, o'sha 500 tani saqlab qo'yardi. Qolgan 500 tani esa bazadan o'chirib tashlar edi. Navbat keyingi qadamga!

Keyingi o'yin oldidan ham u xuddi shunday ishni amalga oshiradi. Bu safar xabarga "Menda insayderlarning ma'lumotlari bor" degan gaplarni ham qo'shib qo'yadi. Yana 250 ta odam "A jamoa yutadi" degan, qolgan 250 tasi esa "B jamoa yutadi" degan xabarni oladi.

Ish shu tariqa davom etadi. U har gal o'yindan keyin o'z bazasidan odamlarning yarmini kamaytirib borar edi. Shu bilan birga unga ishonadigan, NBA ning ashaddiy muxlislari ko'payardi.

U bundan foydalanib, keyingi o'yinlarda o'z prognozlarini 1000 dollardan sotishni boshlaydi va o'z ro'yxatini 2 ga bo'lishda davom etadi, prognoz narxi tobora yuqorilashib borar edi. To oxirgi holatga yetib borguncha bu janob o'z pullarini bir necha yuz ming dollarga oshirib oladi.

Bu holatni zamonaviy marketingda segmentatsiya deb atashadi. Mahsulot yaratdingizmi, uni aynan qayerda sotishni o'rganing, bozorni taqsimlab oling. Keyin esa hujumga o'ting. Muvaffaqiyat siz tomonda bo'ladi ✊

Credit: Iqtisodplus
Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Xato qilishdan qo'rqmang,tajribalar qilishdan cho'chimang,ko'p ishlashdan qo'rqmang.
Balki sizda hech narsa o'xshamas,
balkim vaziyat sizdan ustun kelar,
Lekin siz shu ishlarni qilib ko'rmasangiz siz keyin juda ham achinishingiz mumkin.
Nimagaki sizda ikkta variant bor:
O'xshaydi yoki o'xshamaydi.
Agar siz tajriba qilib ko'rmasangiz sizda faqat bitta variant bo'ladi.
Shunday ekan
Qo'rqmang!
Ishlang!
Tajribalar qiling!
O'qing!
Sizga to'g'ri yordam beradigan odamlarni toping!
Va yana bir bor o'zingiz ustingizda ishlang!

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Ассаламу алайкум.

Сешанба тонги муборак!

Бошланган кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.

Здесь меняются жизни
👉🏻 @businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Ўзинга ишон!

Бор экану йўқ экан, бир замонда кичик-кичик бақалар бўлган экан. Улар кунларнинг бирида югуриш бўйича мусобақа уюштиришибди. Мақсад — миноранинг учигача етиб бориш. Мусобақани кўриш ва иштирокчилар устидан кулиш истагида тумонат томошабин йиғилибди…
Беллашув бошланди. Аммо бақаларнинг минора учига чиқишига ҳеч ким ишонмабди. Атрофдан шундай луқмалар эшитиларкан:

Беллашув бошланди. «Бу жуда қийин!», «Улар ҳеч қачон чўққига етиша олмайди! Минора жуда ҳам баланд!»
Бақачалр бирин-кетин қулай бошлашибди. Истисно тариқасида иккинчи нафас йўли очилган бақалар яна-да баландроқ сакрай кетибди. Оломон «Ҳеч бири буни уддалолмайди!» деб бақиришдан тўхтамабди. Қолган бақалар ҳам чарчаб, йиқилаверишибди.. Фақат; битта бақа борган сари юқорига кўтарилаверибди. Фақат угина енгилмабди!
Охир-оқибат бор кучини йиғиб, ҳаракатланган ва чўққига етган битта бақадан ташқари қолган ҳаммаси таслим бўлибди. Шунда барча унинг қандай уддалаганини билишни хоҳлабди. Бир иштирокчи бақадан юқорига чиқишда ўзида бунча кучни қаердан олганини сўрабди. Маълум бўлишича, ғолибнинг қулоқлари кар экан!

Хулоса шундайки, ҳеч қачон ўзининг ёмон кайфияти ва руҳиягини, умидсизлигини сизга ўтказмоқчи бўлган кишиларга қулоқ тутманг…
Ўзингизга ва ўз кучингизга ишонинг!

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Ассаламу алайкум.

Душанба тонги муборак!

Бошланган кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.

Здесь меняются жизни
👉🏻 @businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

​​⏳Сабр қил, кечадан кейин кундуз бор. ⌛️

⏳Сабр қил, ёмғирдан кейин мусаффолик бор.⌛️

⏳Сабр қил, беморликдан кейин шифо бор.⌛️

⏳Сабр қил, маҳзунликдан кейин хурсандчиликлар бор.⌛️

⏳Сабр қил, дуодан кейин ижобат бор. ⌛️

Аллоҳ таоло барчамизни сабр ила ризқлантириб, дуоларимизни ижобат этсин!

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

Ассалому алайкум.

Шанба тонги муборак!

Бошланган кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.

Здесь меняются жизни
👉🏻 @businesscompass

Читать полностью…

BUSINESS COMPASS

ҲИКОЯТ

Ёвузлик мавжудми? Университет профессори талабаларга ана шу савол билан мурожаат қилди.
– Ҳамма мавжуд нарсаларни Тангри яратган-а?
Бир талаба дадил жавоб берди:
– Ҳа , Парвардигор яратган.
– Ҳамма нарсани Худо яратганми? – деб қайта сўради профессор.
– Ҳа, сэр, - деб жавоб берди талаба.

Профессор сўради:
– Агар ҳамма нарсани Тангри яратган бўлса, Парвардигор ёвузликни ҳам яратган экан-да, ахир ёвузлик мавжуд-ку. Ва агар “бизнинг юмушларимиз, хатти-ҳаракатларимиз бизнинг ким эканимизни кўрсатади”, деган ақидага амал қиладиган бўлсак, демак, Худонинг ўзи ҳам ёвузлик экан-да?

Талаба бундай жавобни эшитиб, жим бўлиб қолди. Профессор ўзида йўқ мамнун эди. У Тангрига ишонч афсона эканини яна бир карра исботлаганини айтиб, талабаларга мақтанди.
Яна бир талаба қўлини кўтарди-да, шундай деди:
– Профессор, сизга савол берсам майлими?
– Албатта, - деб жавоб берди профессор.
Талаба ўрнидан туриб, сўради:
– Профессор, совуқ мавжудми?
– Бўлмаса-чи? Албатта, мавжуд. Сен ҳеч қачон совқотмаганмисан?
Талабалар йигитчанинг саволи устидан кула бошладилар. Йигит жавоб берди:
– Аслида, сэр, совуқ мавжуд эмас. Физика қонунларига кўра, биз совуқ деб ҳисоблайдиган нарса, аслида иссиқнинг йўқлиги, мавжуд эмаслигидир. Мутлақ “ноль” (Фаренгейт бўйича -460 даража) – иссиқликнинг умуман йўқлигидир. Бундай ҳароратда барча моддалар ҳаракатсиз бўлиб қолади ва таъсирга жавоб беришга қодир бўлмайди. Совуқ мавжуд эмас. Биз бу сўзни иссиқлик бўлмаган пайтдаги ҳиссиётларимизни ифодалаш учун ўйлаб топганмиз. Талаба давом этди:
– Профессор, қоронғулик мавжудми?
– Албатта, мавжуд.
– Сиз яна ноҳақсиз, сэр. Қоронғулик ҳам мавжуд эмас. Аслида қоронғулик бу – ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, лекин қоронғуликни тадқиқ эта олмаймиз. Биз Ньютоннинг призмаси орқали ёруғликни кўплаб рангларга тизиб қўйишимиз ва ҳар бир ранг тўлқинининг узунлигини ўрганишимиз мумкин. Лекин сиз қоронғуликни ўлчай олмайсиз. Оддийгина ёруғлик шуъласи қоронғулик дунёсига ёпирилиб кириб, уни ёритиши мумкин. Сиз муайян бир макон қанчалик қоронғу эканини била оласизми? Сиз бу маконда қанча ёруғлик борлигини ўлчашингиз мумкин. Шундай эмасми? “Қоронғулик” атамасини инсон ёруғликнинг йўқлигини ифодалаш учун ишлатади.
Ахийри йигитча профессордан сўради:
– Сэр, ёвузлик мавжудми?

Бу гал бироз қатъиятсизроқ тарзда профессор жавоб берди:
– Албатта, мен айтдим-ку. Биз ёвузлик билан ҳар куни тўқнашамиз. Одамлар ўртасидаги шафқатсизлик, дунёдаги кўплаб жиноятлар ва зўравонлик – ёвузликнинг кўринишларига мисол бўла олади.

Бунга талаба шундай жавоб берди:
– Сэр, ёвузлик мавжуд эмас. Ёвузлик – бу Тангрининг йўқлигидир. Ёвузлик совуқ ва қоронғликка ўхшаш – Парвардигорнинг йўқлигини таърифлаш учун инсон томонидан ўйлаб топилган атама. Тангри ёвузликни яратмаган. Ёвузлик иссиқлик ва ёруғлик каби мавжуд бўлмайди. Ёвузлик бу – иссиқ йўқлигидан келиб чиқадиган совуқ кабидир, ёруғлик йўқлигидан келиб чиқадиган қоронғулик кабидир. Ёвузлик инсон қалбида Тангрига муҳаббатнинг йўқлиги оқибатидир.

Бу талабанинг исми – Альберт Эйнштейн эди.

Здесь меняются жизни
@businesscompass

Читать полностью…
Подписаться на канал