КУН ХИКМАТИ:
Ҳаётда муваффақиятга эришиш учун уч нарса керак; диққат, интизом ва ҳаракат.
*
Илмга етган оёқ қанотга айланур.
*
Инсонни оташ эмас, ўз ғафлати ёқар.
Барчадаги камчиликни кўрар-у, аммо ўзига кўрдек боқар.
Нимага қандай боқсанг, у ҳам сенга шундай боқар.
Здесь меняются жизни
@businesscompass
Ассалому алайкум.
Пайшанба тонги муборак!
Бошланган кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.
Здесь меняются жизни
👉🏻 @businesscompass
🕑 БИР ДАҚИҚА
Ҳаётингиздаги бир дақиқа сиз учун қанчалик аҳамиятга эга? Сиз учун шунчаки ўтиб кетган бир дақиқада дунёда нималар содир бўлишини биласизми?
▶️ Бир дақиқада дунё бўйича 108 та одам вафот этади ва 258 та чақалоқ дунёга келади.
▶️ Бир дақиқада INSTAGRAM тармоғига 46.800 та сурат юкланади.
▶️ Бир дақиқада GOOGLE қидирув системасида 3.608.640 та қидирув амалга оширилади.
▶️ Бир дақиқада YOUTUBE тармоғида одамлар томонидан 4.147.740 та видео кўрилади.
▶️ Бир дақиқада 155.195.280 та хатлар электрон почталар томон жўнатилади.
▶️ Бир дақиқада Телеграм тармоғида одамлар томонидан 10.416.666 та хатлар жўнатилади...
Ўтаётган фурсатингизнинг қадрига етинг!!!
Здесь меняются жизни
@businesscompass
BILL GATES 10 qoidasi
91.6 milliard dollar mablag'ga ega bo'lgan biznes qiroli va taniqli Microsoft kompaniyasining asoschisi Bill Gates muvaffaqiyatka erishguncha anchagina hayotning qiyinchiliklaridan o'tkan. Endilikda biz ham uning eng muhim maslahatlarini eshitib, ularni hayotimizda qo'llashimiz va ulardan osonlik bilan foydalanishimiz mumkin. Demak, Bill Gates'ning muvaffaqiyat sari 10 qoidasi:
1. Quvvat [energiya]ga ega bo’lish
Agar siz muvaffaqiyatli, samarali va ma'noli hayot kechirmoqchi bolsangiz mehnat qilishka tayyor boling. Hayotta sizni harhil sinovlar va qiyinchiliklar kutmoqda, demak ulardan yaxshi o'tish uchun sizda yetarli darajada kuch-quvvat va g'ayrat bolish kerak albatta.
2. Boshqalarga o’xshamang
Agar boshqalardan koproq natijaga erishishni istasangiz, demak kopchilikka oxshamasligingiz kerak. Risk ya'ni tavakkal qilishdan qorqmang, hattoki agar bu notori yol deb oylasangiz ham. ammo xisob kitob qilingan ravishda tavakkal qiling.
3. Qattiq mehnat qiling
Bu xammaga ma'lum narsa, izohga hojat yoq. Agar muvaffaqiyatli bolishni istasangiz, mehnat qilishingiz kerak.
4. Kelajakni yarating
Hayolingizni, fantaziyangizni ishlatib kelajagingizni yarating. O'z qudratingizga ishoning va amin bo'ling. Dunyoga beradigan narsangizni ozingiz bilasiz, buni hammaga yetqizguncha to'htamang.
5. Ishingizdan rohatlaning
Agar hunaringizni yaxshi korsangiz bir kun ham ishlaganday bolmaysiz. Sizni ilhomlantiradigan odamlar bilan ishlang, va har doim yangi maqsadlar sari harakat qiling.
6. O'ynashga vaqt toping
Sizni tafakkur qilishka chorlaydigan hobbilarga qiziqing. Biz kopincha bir uslubda oylashka odatlanamiz, hobbilar esa bizga yangicha fikrlashni, muammolarni boshqacha yollar bilan yechishni o'rgatadi.
7. Maslahat so’rang
O'zingiz havas qilgan odamlardan, sizni yaxshi biladiganlardan maslahat sorang. O'z kamchiliklaringizni tushunishka harakat qiling, ko'rmayatkan narsalaringizga ahamiyat bering. Kerak bolganda yordam sorashdan qorqmang
8. Yaxshi insonlarni tanlang
Muvaffaqiyatingizni odamlar bilan qurasiz, yoki buzasiz. Agar notori odamlarni ishka olsangiz yoki notog'ri odamlar bilan birga bolsangiz, istagan natijangizga hech qachon erishmaysiz. Sizni qo'llab quvatlaydiganlarni toping, va sizni doim harakat qilishka chaqiradigan odamlar bilan boling.
9. Ishni keyinga tashlamang
Keyinga tashlash - bu ijod qilishning qotili. Biznesda muvaffaqiyatli bolish uchun, vaqtingizni tog'ri va samarali rejalashtiring.
10. Hazilkash bo’ling
Muvaffaqiyat sari yol baland-pastliklardan iborat boladi. Agar hazil qilmasangiz, o'zingizga kulmasangiz, uzoqqa bora olmasligingiz mumkin.
Здесь меняются жизни
@businesscompass
Dunyodagi eng mashhur tez tayyorlanadigan ovqat restoranlaridan biri McDonald's sekundiga 75 ta burger sotadi.
Здесь меняются жизни
@businesscompass
“Ҳаётда бахтли бўлишинг, муваффақиятга эришишинг, қандай ҳаёт кечиришинг фақат ва фақат ўзингга боғлиқ!
Бахтли ёки бахтсиз бўлишни, шод ёки ғамгин бўлишни, меҳрибон ёки шавқатсиз бўлишни, танилган ёки танилмаган бўлишни СЕН танлайсан!
Бу сенинг ҳаётинг ва уни сен бошқарасан!
Здесь меняются жизни
@businesscompass
Agar Bill Geyts kuniga $1mln sarflasa ham, pullarini to'liq tugatgunicha yana 218 yil kerak bo'ladi
Здесь меняются жизни
@businesscompass
Истак - бизнинг фикрларимизни қўлловчи ва йўналтирувчи ҳисобланади.
Истагингиз қанча кучли бўлса , истаётган нарсангиз ҳаётингизда шу қадар тез пайдо бўлади.
Здесь меняются жизни
@businesscompass
- Умидингни узма!
Тушкунликка тушма! эшик албатта очилади.
Фақат сен эшикни қоқишни бил!
- Қачон очилади?
- Билмаймиз, лекин сен эшик олдида туришни бил!
Здесь меняются жизни
@businesscompass
Uydan chiqmasdan bo'sh vaqtda pul topishni hohlaysizmi?
Foydali xizmatlardan foydalanishnichi?
Sizga Infoshop.uz yordam beradi
Dasturlash, dizayn, Tarjimonlik, Huquq, Tibbiyot, Ta'lim va boshqa sohalardagi xizmatlarni bajarib pul toping yoki ushbu xizmatlardan foydalanib, kafolatlangan natijaga ega bo'ling
Hoziroq infoshop.uz da ro'yhatdan o'ting va o'z faoliyatingizni boshlang
Здесь меняются жизни
@businesscompass
«Эртага қиламан»- деган иборани унутинг.
Бу сизни дангаса қилади.
Эртанги кун ўз режалари билан келади.
Сиз учун энг қимматли фурсат бу — БУГУН.
Здесь меняются жизни
@businesscompass
Ассаламу алайкум.
Пайшанба тонги муборак!
Бошланган кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.
Здесь меняются жизни
👉🏻 @businesscompass
"Mashhur bir biznesmen katta auditoriyada nutq so'zlagan paytida unga shunday savol berishgan :
"Muvaffaqiyatning asl mohiyati nima?
Nega ba'zilar tez muvaffaqiyatga erishishadi; ba'zilar esa sekin? Buning sababi nimada?"
Biznesmen darhol javob bermadi. Orada qisqa muddatlik tanaffus qildi va yana sahnaga qaytganida cho'ntagidan beshta yuz dollarlik pul chiqarib shunday dedi:
"Kim menga shuni ellik dollarlik qilib maydalab bera oladi?" dedi va qisqa soniyalar ichida bor yo'g'i ikki inson bunga rozilik bildirib kupyuralarni ayirboshladi.
Shunda haligi biznesmen ommaga qarab:
"Mana siz hozirgina tez muvaffaqiyatga erishuvchi insonlarga guvoh bo'ldingiz.
Ular juda tez holatga baho berib qaror qabul qiladilar, vaholangki bunday qisqa muddat ichida ko'pchiligingiz zarar yoki yaxshi tomonlarni qidirdingiz.
Qachongki holat hech qanday zararsiz ekanini va sizning foydangizga hal bo'lishi mumkin ekanligini bilganingizda esa siz kechikib bo'lgan edingiz, poyezd qo'zg'alib bo'lgan edi.
Tez qaror qabul qilish muvaffaqiyat kalitidir!" degan edi."
Здесь меняются жизни
@businesscompass
Чегарадан чиқиш
“Агарда бажараётган ишингизга чегара қўйсангиз, ҳеч қачон юқори чўққига эришолмайсиз”.
У бу сўзларни машғулотларнинг оғирлигидан нолиган шогирдларига айтган. Аммо ҳаётда ҳам шундай: ўзи учун чеклов қўйишдан ёмонроқ нарса йўқ.
Кўпчилик хавфсиз доира ташқарисидаги хавфларни кўргач, чегарадан чиқишни истамайди. Бундай доира ичида эса ҳеч қандай ривожланиш, ўсиш, олдинга силжиш бўлмайди
Здесь меняются жизни
@businesscompass
✍🏻МУЗЛАТГИЧДАГИ АЁЛ...
Гўшт фабрикасида ишлайдиган бир аёл иш тугагандан сўнг музлаткичларни текшириш учун кирганда эшик бехосдан ёпилиб аёл музлаткични ичида қолиб кетди.
Аёл овози борича бақириб ёрдам сўради. Музлаткич эшигини тепди, йиғлади, аммо ҳеч ким эшитиб ёрдамга келмади.
Иш вақти тугагани учун ҳамма ишчилар уйларига кетиб бўлишган эди.
Орадан бир икки соат ўтгандан кейин музлаткич эшигини эшик ёнида турадиган қоровул очди. Аёл ҳайрон бўлиб қоровулдан сўради:
- "Сиз мени музлаткичга қамалиб қолганимни қаердан билдингиз? Ахир цех ичини текшириш сизни вазифангизга кирмайдику?"
- "Мен ўттиз беш йилдан бери шу ерда ишлайман. Бу ерга қанчаси келиб кетади, лекин бирортаси мен эшик тагида туриб уларни келиб кетишини кузатишимни сезишмайди. Гуёки мен йуқдек одамман уларга... Аммо сиз ҳар куни эрталаб мен билан саломлашиб кечки маҳал хайрлашиб кетасиз. Биргина сизни шу кўнгил учун ҳол ахвол сўраганингиз учун мен ўзим инсон эканимни ҳис қиламан. Эрталаб салом бериб ишга кириб кетдингиз, аммо иш тугагандан сўнг сизни хайрлашиб чиқиб кетишингизни кўрмаганим учун ичкарида бирор нарса бўлгандир деб хабар олиб киргандим"- деди...
Хулоса сиздан, эртага нима бўлишини ёлғиз Яратгандан бошқа ҳеч ким билмайди...
Здесь меняются жизни
@businesscompass
Millioner bo'lishni hohlaysizmi unda-o'rningizdan turib million uchun nimadur bilan mashg'ul bo'ling.
Eng keragi siz pul uchun emas, balki pullar siz uchun ishlasin.
Здесь меняются жизни
@businesscompass
Ассалому алайкум.
Чоршанба тонги муборак!
Бошланган кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.
Здесь меняются жизни
👉🏻 @businesscompass
Odamlarni 4 toifaga ajratish mumkin:
1. Hech qanday orzuga ham, maqsadga ham ega bo'lmagan insonlar
2. O'z orzusiga ega, lekin oldiga aniq maqsad qo'ymaganlar
3. Orzu-istaklari va unga erishishni mo'ljal qilgan, ammo muvaffaqiyatga erishishiga bir qadam qolganda taslim bo'luvchilar
4. Aniq orzulari, maqsadlari va unga yetishish yo'lida oxirigacha borish ishtiyoqidagi odamlar.
Hech qanday qiyinchiliklarga qaramasdan o'z orzu-intilishlari, aniq maqsadiga ega bo'lgan qat'iyatli va muvaffaqiyatli shaxsga aylaning
Здесь меняются жизни
@businesscompass
Ассаламу алайкум.
Сешанба тонги муборак!
Бошланган кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.
Здесь меняются жизни
👉🏻 @businesscompass
Саломатликнинг асосий 10 сири.
1️⃣ Ишингиз сизга қувонч бағишласин.
2️⃣ Ўз фикр ва нуқтаи-назарингизга эга бўлинг.
3️⃣ Тўйимли овқатланиш қоидаларига амал қилинг: кам хам, кўп хам еманг. Оқилона овқатланинг.
4️⃣ Кашандалик, шаробхўрлик, гиехвандлик каби зарарли одатлардан воз кечинг, шунда юрак-қон томир, нафас олиш ва ошқозон ичак тизими касалликлари чекинади, мия таназзулга учрамайди.
5️⃣ Ширин уйку.17-18 С° хонада 7-8 соат ухланг. Ақлий ва жисмоний мехнатни уйқудан
1 соат олдин, овқатланишни эса 2 соат олдин тўхтатинг.
6️⃣ Атроф мухитга ва ўз яқинларингизга мухаббатли бўлинг. Унитманг!!! Иммун тизим мустахкамлигига Бахт гормони (эндорфин) сабабчи бўлади.
7️⃣ Албатта, ақлий мехнат билан шуғулланиш лозим, шунда ақлий қобилият ёш ўтган сари секинроқ инқирозга учрайди.
8️⃣ Вақти-вақти билан ўзингизни мазали овқатлар билан сийланг. Шунда кайфият кўтарилади.
9️⃣ Жахлингизни, яьни зардангизни хамиша хам босаверманг. Чунки хар хил касалликлар юрак-қон томир касалликларни, ўсма касалликлари ўз-ўзини ичини еб юрадиган одамларда учрайди.
🔟 Мунтазам равишда жисмоний мехнат ва спорт билан шуғулланиш юрак-қон томир тизими, ўпка фаолияти, асаб, эндокрин тизим ва бўғимлар фаолиятини хам яхшилайди.
Здесь меняются жизни
@businesscompass
Ассаламу алайкум.
Душанба тонги муборак!
Бошланган кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.
Здесь меняются жизни
👉🏻 @businesscompass
Рашк ва бизнес.
Инсонлар жуда кўп харидларни онгли ўйлаб эмас, балки ҳис-туйғулари асосида амалга оширади. Масалан, яхшироқ автомобилни қулайлигидан кўра унинг қўшниси бунга нима дейиши ёки ҳамма айфон 12 олгани учун тренддан қолиб кетмаслик одамларни кўпроқ ўйлантиради.
Бизнесда бу усул жуда қўл келади. Деярли етук бизнесларнинг барчаси харидорларнинг ҳис-туйғулари асосида реклама кампанияларини ташкил қилади.
Яқинда бир танишимга ажойиб бир бизнес ғоя берган эдим, ҳали очилмасидан туриб пул тўлашга тайёр мижозлар кўпайиб кетди. Бу ҳақида сизга ҳам айтиб бераман.
Бу бизнес ғоя инсонлардаги рашк туйғусига асосланади. Биламизки, Ўрта Осиё халқларида рашк тушунчаси бошқа халқларга қараганда кучлироқ бўлади, айниқса ўзбекларда бу туйғу яна ҳам кучайиб кетган. Айниқса ислом олами вакилларида бу туйғунинг янада кучлироқ формаларини учратиш мумкин.
Энди шаҳарда нима кўп, машина кўп, кун сайин автоуловлар сони ортиб бормоқда, машина бошқарувидаги аёллар сони ҳам кун сайин ошиб бормоқда. Кўпчилик ўзига тўқ эрлар аёлларига машина олиб беришмоқда.
Ана энди йўқ жойдан талаб пайдо бўлмоқда. Фақат аёлларни ўқитадиган, ўқитувчилари ҳам аёл, ҳайдовчи инструкторлари ҳам аёл бўлган автомактаблар шаҳар умуман йўқ экан.
Мен танишимга шундай автомактаб очишни маслаҳат берган эдим, лекин олдин бозорни ўрганиш учун ижтимоий тармоқда биз яқинда очиламиз деган мазмунда реклама бериб кўр деган эдим.
Ҳали йўқ автомактабга юзга яқин мижоз ёзилиб қўйибди, автомактаб нархини 3 миллион сўм деб белгилабди, қизиғи, телефон қилаётган мижозлар учун нарх жуда ҳам муҳим омил ҳисобланмаётган экан.
Уларнинг асосан ҳамма ўқитувчилар аёлми, гуруҳда эркаклар бўлмайдими, инструкторлар ҳам аёлми деган саволлар қизиқтираётган экан.
Мана буни инсонларнинг ҳис-туйғулари орқали бизнес қилиш деса бўлади, чунки айнан шу мактабни танлашаётганининг асосий сабаби - рашк.
Мана шунақа, ўрган, студент... дейишармиди...🤗
Credit: tentakminds#marketingtips
Ассаламу алайкум.
Хайрли тонг!
Бугунги кунингиз файзли, барокатли, унумли ва янгиликларга бой ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.
Здесь меняются жизни
@businesscompass
Ҳалол ризқ топинг....☝🏻
Жума айёми муборак бўлсин
Здесь меняются жизни
@businesscompass
Ассалому алайкум!
Ажойиб байрам - Ватан
ҳимоячилари куни муносабати билан барчангизни муборакбод этамиз.
Албатта, ҳар битта эркак ўз касби ва характерига қарамасдан, табиатан Ватан ҳимоячисидир. Инсониятнинг барча энг юксак ва кучли томонларини жамлаган ҳолда, сизнинг якдиллигингизни, бир сўзлигингизни, идрок ва кучингизни, ишончли тиргак ва суянч эканлигингизни қадрлаймиз.
Ахир Сиз Ватан Ҳимоясида Посбондирсизлар!
Байрамингиз билан!
Сизга ишларингизда зафарлар, бахт ва омад, дунёдаги энг эзгу ниятларни тилаб қоламиз.
"Нима билан шуғулланишингиздан қатъи назар, бу ишга бутун борлиғингизни бағишлашингиз керак, айниқса, ишни бошлашда.
Олдингиздаги вазифа каттами-кичикми – уни мукаммал бажаришга интилинг”
Здесь меняются жизни
@businesscompass
Ассаламу алайкум.
Чоршанба тонги муборак!
Бошланган кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.
Здесь меняются жизни
👉🏻 @businesscompass
🏆МУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШИШНИНГ ОЛТИН ҚОИДАЛАРИ🏆
Вақт – инсоннинг энг катта сармояси. Муваффақият сири ана шу сармоядан унумли
фойдаланишда. Сўзимиз исботи учун улуғлар ҳаѐтига, қилган ишларига назар ташласак, кифоя.
Улар вақт исрофидан сақланишган, қандай иш бўлмасин, жиддийлик билан ѐндошишган, доим изланишда, интилишда бўлишган. Биз кўпинча вақт етишмаѐтганидан нолиймиз. Ҳолбуки, улуғлар яшаган давр билан ҳозирги пайтнинг вақт ўлчовлари фарқ қилмайди.
Демак, фарқ – ўзимизда.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳлантирганларидек,
кишининг бир куни иккинчисига ўхшаши яхшилик аломати эмас. Шунга кўра, мусулмон одам доим изланишда бўлади, ҳар соҳада тараққий этишга интилади. Қуйида бериладиган қоидаларни ўзлаштирсак, вужудимизга ин қуриб олган турли ниқобдаги дангасалик барҳам топиши мумкин. Шунда шояд вақтни тақсимлаш енгиллашса, бизга зерикарли туюлган машғулотлар неъмат эканини англаб, уларга жиддийлик билан ѐндошишимизга туртки бўлса, кунларимизга ўзгача ранглар кирса.
1. Ишлаш учун қулай вақтни кутиб ўтирманг. Шуни билинг: ҳар бир кун, ҳар бир соат ишлаш учун қулай вақтдир. Ишлаш учун қулай жой ахтарманг. Шуни билинг: ҳар бир жой ишлаш учун қулай ердир.
2. Бугун қилишингиз керак бўлган ишни, дарсни, вазифани эртага қолдирманг. Чунки ҳар бир куннинг ўзига белгиланган иши бўлади.
3. Бир вақтда фақат битта ишни қилинг, битта дарс, битта китоб, ҳатто бир бўлим устидагина ишланг. Токи диққатингиз бўлинмасин.
4. Бошлаган ишингизни охирига етказмасдан бошқасига ўтманг.
5. Бугунги ишни тугатгандан сўнг эртага нима қилишни режалаштиринг.
6. Ишлашга ўтирган чоғингизда бутун руҳий, жисмоний қувватингиз билан ўзингизни шу ишга бағишланг.
7. Қилаѐтган ишингизда қийинчилик учраса, уни енгмасдан бир одим ҳам чекинманг. Шуни билинг: ишлаш иштиѐқи қийинчиликни енгишдан туғилади. Бу нарса кишига маънавий завқ беради.
8. Ишингизда учраган қийинчиликни олдин бўлиб ташланг, кейин қисмни битта-биттадан, навбат билан ҳал этишга ҳаракат қилинг.
9. Мунтазам ишланг, иш жараѐнида узоқ танаффус қилманг. Токи ишлаш қобилиятингиз
сусаймасин.
10. Бир иш устида чарчасангиз, дам олиш учун ишингизни ўзгартиринг ѐки иш суръатини
пасайтиринг. Фақат дам олиш баҳонасида асло бекор ўтирманг. Ҳатто таътил ойларида ҳам оз бўлсада ишланг.
11. Иш унумини иш устида ўтказган вақтингиз билан ўлчаб, “Бугун шунча соат ишладим,
етади”, деманг, ишнинг натижасига қаранг.
12. Кўпроқ фикр қилинг. Зеро, ишлаш ҳаракат қилиш ѐки ўқиб-ѐзишдан иборат эмас.
13. Бирор ишни бошлаганингизда шошма-шошарлик қилманг, сингдириб, ҳазм қилиб ишланг, ўрганинг.
14. Бугун нима қилганингизни, қандай натижаларга эришганингизни ўйламасдан, эртага нима иш қилишни режалаштирмасдан уйқуга кетманг.
15. Жаҳл пайтида ҳеч қачон бирор иш қилишга бел боғламанг, ғазабингиз босилишини кутинг.
16. Бир ишни қилиш-қилмасликда қатъий қарорга келолмасангиз, унинг фойдали, зарарли
томонларини яхшилаб ҳисоблаб кўринг, фойдаси кўп, зарари камини танланг.
17. Сабрли бўлинг. Тома-тома кўл бўлур. Томчилар бир жойга тушавергач, охир-оқибат тошни ҳам емиради.
18. Ёши улуғлар тажрибасидан фойдаланинг, тажрибадан ўтган нарсаларни бекорга яна
тажриба қилишга киришманг.
19. Ишни бошлашдан олдин яхшилаб ўйланг, сўнгги пушаймон фойда бермайди.
20. Ҳаѐтингиз, танлаган йўлингиз ҳақида иккиланиб нажот ахтарган пайтингизда, маслаҳат
сўрайдиган одамни тўғри танланг.
21. Ютуғингиздан мағрурланманг. Чунки, мақтаниш келажакдаги ютуқларнинг энг катта
душманидир.
credit: muhlis.uz
Здесь меняются жизни
@businesscompass