Эрон президенти вафот этди
Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Бортда президентдан ташқари Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллаҳён ва Шарқий Озарбайжон губернатори Оятуллоҳ ал-Ҳошим бўлган.
Маълумот учун, олий раҳнамо Хоманаийнинг розилиги билан президентнинг ваколатларини биринчи вице-президент Муҳаммад Мохбер ўз зиммасига олади. Эронда янги президентлик сайловлари 50 кун ичида ўтказилиши керак бўлади.
Жиззахда юк машинасининг тормози ишламай қолиши оқибатида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Читать полностью…Бухоро шаҳрида чиқиндилар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан экологик назорат тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида белгиланмаган жойларда чиқинди ташланганлиги бўйича ҳолатлар аниқланиб, қоидабузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва тегишли тартибда жарималар қўлланилди.
Самарқанд вилояти Жума шаҳрида «котлован» — ҳандақ қазилаётганда қўшнининг уйи қулаб тушди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур объект вилоятнинг Пастдарғом тумани «Самарқанд» МФЙ Самарқанд кўчасида жойлашган нотурар жой эканини маълум қилди.
Андижонда 8 ёшли қизни поезд босиб кетди. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан, қизалоқнинг аҳволи ўта оғирлигича қолмоқда.
Читать полностью…Урганчда 14 май куни кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан машина устига қулаб тушган 17 ёшли йигит касалхонага ётқизилган.
Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланиб, ҳодиса сабаби аниқланмоқда.
Тошкентда «Жаннат оналар оёғи остида» фильмига тушган йигит қизга уятсиз ҳаракатлар қилгани учун судланди. Қиз эса суддан йигитга енгиллик берилишини сўраб мурожаат қилган.
Читать полностью…Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари:
• 2024 йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади;
• мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;
• маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади;
• фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади;
• йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади;
• мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она», «Аълочи ўқувчи отаси», «Билимли қиз онаси» номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади.
2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:
• турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш;
• битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш;
• ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимдаги барча ходимлар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларидан жорий ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказишда мазкур тавсияларга амал қилишларини сўраб қолади.
Наманганда 6 ёшли болани КамАз босиб кетди. Бола ўта оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Читать полностью…Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди.
Аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш учун энергетиканинг барча йўналишлари ривожлантирилмоқда. Жумладан, муайян тармоқларда кўмирдан фойдаланиш қўл келади. Ҳисоб-китобларга кўра, юртимиздаги кўмир захиралари қарийб 2 миллиард тоннани ташкил этади.
Кўмир қазиб олиш ҳажми 2016 йилда йилига 4 миллион тоннадан кам бўлган бўлса, 2023 йилда 6 миллион 550 минг тоннага етди.
Давлатимиз раҳбари конларга инвесторларни жалб қилиб, янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурлигини айтган эди. Ўтган йили бу борада сезиларли силжиш бўлиб, тадбиркорлар томонидан 369 минг тонна кўмир қазиб чиқарилди.
Тақдимотда соҳадаги режалар ҳақида ҳам ахборот берилди. Қайд этилганидек, бу йил кўмир қазиб чиқариш 8 миллион тоннага етказилади. Шундан 900 минг тоннаси тадбиркорлар томонидан олинади. «Шарғункўмир» акциядорлик жамиятида йилига 500 минг тонна кўмирни бойитиш ускунаси ишга туширилади.
Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги тўртта майдонда геология ишлари олиб борилмоқда ва келгуси йилда қазиб чиқаришга йўналтирилади.
Шу билан бирга, илғор хорижий тажрибани қўллаган ҳолда кўмир қатламларини баҳолаш ва бурғилаш ишлари давом эттирилмоқда. Буларнинг натижасида 2025 йилда кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 10 миллион тоннага етказиш режалаштирилган.
Мутасаддиларга соҳада халқаро стандартларни жорий этиб, кўмир сифатини ошириш, инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Жиззахда ресторанда безорилик қилган 9 киши ушланди.
Ушбу шахсларнинг барчаси Жиззах шаҳридаги 5 та тунги клубда иш бошқарувчи, ҳисобчи, иш юритувчи, қўриқчи вазифаларида фаолият юритиб келган. Улар воқеа юз берган кечаси «Мирзо Улуғбек» маҳалласида жойлашган ресторанда «нима сабабдан кечаси фаолият юритяпсизлар?!» баҳонасида безорилик содир этилган.
Улар идишларни синдириб, овқатланиш шохобчаси масъулларига босим ўтказишга уринган.
Ўз навбатида жабрланувчиларнинг мурожаати асосида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан қонунбузарларни қўлга олиш чоралари кўрилган.
Суд қарори билан гумонланувчилар майда безорилик ҳамда ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганликда айбдор деб топган ва уларнинг барчасига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Самарқандда 5 ёшли бола ток уриши оқибатида вафот этди. У 150-170 метр баландликда ўтган электр симини ушлагани айтилмоқда.
Туман прокуратураси томонидан тузилган тезкор-тергов гуруҳи ҳодиса жойига чиқиб ҳолат ўрганилганда, «Омондара» МФЙ, Чунқаймиш қишлоғи ҳудудидаги тепаликдан 150-170 метр баландликда ўтган электр симини вояга етмаган Р.М. ушлаши оқибатида электр токи уриб, воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган.
Қўқонда 4 ёшли болани машинанинг юкхонасига солиб қўйган эркакга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Вояга етмаган болани онасининг мурожаатига асосан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланди.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.
Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўқонда эркак ёш болани қўрқитиш учун машинанинг юкхонасига солиб қўйди. Боланинг онаси эракак билан жанжаллашди.
Читать полностью…Тошкент шаҳридаги мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги навбати мавжуд бўлмаган давлат мактабгача таълим ташкилотлари рўйхати эълон қилинди.
Улар қуйидагилар:
Бектемир: 572, 573
Миробод: 66, 85, 135, 195, 507
Мирзо Улуғбек: 72, 83, 134, 270, 466, 456
Олмазор: 8, 65, 94, 181
Сергели: 96
Учтепа: 224, 328, 334, 361, 397, 409, 514, 529, 604
Чилонзор: 7, 266, 291, 526
Шайхонтоҳур: 21, 84, 229, 461, 567, 607
Юнусобод: 33, 53, 136, 417, 485, 544
Яккасарой: 103, 132, 357, 362, 487
Яшнобод: 92, 237, 308, 373, 481, 529, 602
Мазкур МТТга болани олиб бориш учун Давлат хизматлари марказига ариза юборилади ва қисқа муддат ичида мурожаат қаноатлантирилади.
Бугун, 16 май Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этади, маданият ва санъат соҳасидаги янги маскан ва лойиҳалар билан танишади.
Читать полностью…Қулаб тушган уйнинг эгаси қўшнисидан 300 минг доллар талаб қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
Читать полностью…Хоразмда таксист йўловчи қизларни номаълум жойга олиб кетиб қолди. Қизлар машина ойналарини синдиришга уринган.
Хоразм вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида ушбу шахснинг шахси аниқланиб, маъмурий иш қўзғатилган. Суд қарори билан ҳайдовчи 4 миллион 80 минг сўм жаримага тортилди.
Ўзбекистонда аниқланган 22 та эрта турмуш ҳолатлари юзасидан 41 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. 55 та эрта никоҳ ҳолатларининг эса олди олинган.
Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган никоҳлар эрта ҳомиладорлик билан, 16 ёшдан 17 ёшгача бўлганлар эса ота-она қарори билан боғлиқ бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан жами 55 та шундай ҳолатнинг олди олинди. Департамент диний никоҳга рухсат берган ота-оналар ва диний уламоларга нисбатан маъмурий жавобгарлик жорий қилмоқчи.
Хоразмда 72 ёшли эркак хотинининг бошини чопиб ташлади. У 17 марта бошига, бир марта қўлига болта билан урган.
Читать полностью…Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Қайд этилишича, 13 май куни соат 18:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчасида 52 ёшли М.Т. бошқарувидаги Matiz, 26 ёшли А.А. бошқарувидаги Lacetti, 42 ёшли Р.А. бошқарувидаги Spark ҳамда 28 ёшли С.Д. бошқарувида бўлган Isuzu русумли автомашиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
⚡️Қозоғистоннинг собиқ миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев рафиқаси Салтанат Нукеновани ўлдирганликда айбланиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Бишимбаевнинг қариндоши ва қўл остидаги Бахитжан Байжанов яшириганликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Тошкентда иссиқ сув қувури ёрилиб кетиши оқибатида фонтан бўлиб отиляпти.
Ҳолат Миробод туманида содир бўлган.
⚡️Видео 18+
Сурхондарёнинг Шеробод туманида Tracker йўл четида тўхтаб турган ЗИЛ юк машинасига тезлик билан бориб урилди. Оқибатда ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчи ҳалок бўлди.