Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакат делегацияси 8-9 май кунлари расмий ташриф билан Покистонда бўлади.
«Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 8-9 май кунлари расмий ташриф билан Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида бўлади», – дейилади хабарда.
UzAutoMotors 8 май куни соат 10:00 да 4 500 дона Chevrolet Lacetti автомобилига шартнома очилишини эълон қилди.
«Барча автомобиллар шу заҳоти олиб кетиш имконияти билан шартнома тузиш учун мавжуд. Шунингдек, Damas ва Labo автомобиллари учун ҳам шартнома тузишингиз мумкин», — дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоирнинг мамлакатимизга янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Давлат раҳбари хорижий дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини тайинлов билан самимий қутлаб, Ўзбекистон ва улар вакиллик қилаётган мамлакатларни яқинлаштириш, кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришдаги муҳим ўрнини қайд этди.
Ўзбекистон Президенти глобал геосиёсий ва иқтисодий муаммолар авж олаётган, барқарор ривожланишга таҳдидлар тобора кучаяётган ҳозирги даврда давлатлар ўртасида конструктив мулоқотни йўлга қўйишда, дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйишда дипломатлар фаолияти янада муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.
Сурхондарёда кузатилган кучли сел оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси маълумотларига кўра, 29-30 апрел, 1 май кунларида ёғингарчиликнинг кўп бўлиши оқибатида Шеробод туманининг Боғиобод маҳалласи ҳудудига кучли сел келган.
Оқибатда маҳалладаги қишлоққа адирликдан келган кучли сел қўрадаги 360 бош қўйни нобуд қилган.
Мурожаатда кўрсатилган ҳудудда ҳозирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Санитария-эпидемиология бошқармаси томонидан вазият назоратга олиниб, нобуд бўлган қўйлардан ҳар хил касалликлар тарқамаслиги учун улар дезинфекция қилиб кўмилган.
Ижтимоий тармоқларда, ўқитувчи ўқувчиларни супурги билан ургани акс этган видео тарқалди.
Видеога кўра, ўқувчилар ҳам устозга қулоқ солмай, уни масхара қилган.
«Kamolon Osh» асосчиси, раҳбари Саъдулло Саидов 2024 йил 6 май куни вафот этди. Бу ҳақда ош маркази Instagram саҳифасида хабар берилди.
Читать полностью…Британия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларига бормасликни тавсия қилади. Аввалроқ Ироқ ва Сурияга нисбатан шундай огоҳлантириш берилган эди.
Хусусан, янги кўрсатмалар британияликларга эҳтимолий «хавфсизлик хавотирлари» сабабли ушбу ҳудудларга бормасликни тавсия қилади.
Маълумот учун, Британия ТИВ сариқ рангда белгиланган ҳудудларга бормасликни тавсия этган. Хусусан, Афғонистонга чегарадош бўлган Термиз сариқ ранг билан кўрсатилган.
Ушбу ҳудудга нима учун бормаслик тавсия этилгани маълум қилинмаган.
Aлишер Навоий кўчасида 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Читать полностью…Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида 2024 йилнинг 5 май куни соат тахминан 14:00 ларда ЙТҲ содир бўлди.
Маълум қилинишича, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti автомашинасини бошқариб келиб, туманнинг «Теракзор» маҳалласи ҳудудида ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланган ва йўлнинг чап томонида жойлашган кўчага бурилаётган 1996 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu автомашинаси билан тўқнашади.
Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент кўчаларида миллиция инспекторларига ёрдамчи робот пайдо бўлди. У кузатув камералари билан жиҳозланган бўлиб ҳуқуқбузарликларни қайд этиб юради.
Читать полностью…Самарқанд вилоятида 6 май куни соат 10:41 да 4 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Маълум қилинишича, 10 километр чуқурликдаги зилзила эпицентри Ургут туманида бўлган. Зилзила кучи қуйидаги ҳудудларда сезилган:
• Ургут туманида 2-3 балл;
• Тойлоқ туманида 2 балл;
• Китоб туманида 2 балл;
• Булунғур туманида 2 балл;
• Самарқанд туманида 2 балл.
Наманганда қарийб 1700 қалбаки долларни сотаётган эркак ушланди. Муқаддам судланган шахс 33 дона 50 долларлик сохта купюрани сотаётганда ушланган.
Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ф. фуқаро Н.З.га қалбаки 1 650 долларни ҳақиқий 1 000 долларга сотган вақтида ушланган. Ундан 33 дона 50 долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси болаларга қўпол муомалада бўлиб, уларни қўрқитиб, куч ишлатаётгани ҳақида видео тарқалди. Тошкент шаҳар ММТБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди. Унга кўра, юқоридаги воқеа 2024 йилнинг март ойида Юнусобод туманидаги 414-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида кузатилган.
«Якунда давлат мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти тарбиячи И.С. билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилганлиги ва ходим ишдан бўшатилганлигини маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.
Путиннинг таклифига биноан мамлакатимиз етакчиси кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Михаил Мишустин ҳукумат истеъфоси тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳукумат Конституция ва федерал конституциявий қонун нормаларига амал қилиб, Россиянинг янги сайланган Президентига ўз ваколатларини топширди. Бу ҳақда буйруқ имзоланган.
Янги ҳукуматни шакллантириш тартиби Ҳукумат раисининг тайинланишидан бошланади. Бу ҳақдаги фармон Давлат Думаси номзоди маъқуллангандан кейин Президент томонидан имзоланади.
Ҳукумат раиси тайинланганидан кейин бир ҳафтадан кечиктирмай давлат раҳбарига федерал ижроия органларининг тузилмаси бўйича таклифлар киритади.
Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда 7-9 май кунлари транспорт ҳаракати тўхтатилади.
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида Қипчоқ – Блокпост станциялари оралиғидаги темирйўл кесишмасини жиҳозлаш бўйича қўшимча ишлар олиб борилади. Шу муносабат билан 2024 йил 7 май куни соат 14:00 дан 2024 йил 9 май соат 14:00 гача қўшма кўприкда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Ушбу давр мобайнида автотранспорт воситалари ҳаракати Қипчоқ понтон кўприги орқали амалга оширилади.
Сирдарёда ўқувчилари дарсда беҳаё видео кўрган мактаб раҳбарияти ва масъуллар ишдан олинди. Ҳолат 5-умумтаълим мактабида содир бўлгани аниқланди.
«Ўқувчиларни дарсдан бўш вақтида назоратсиз қолдириб, ушбу ҳолат юзага келишига йўл қўйгани учун синф раҳбари, мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди», дейилади хабарда.Читать полностью…
Қозоғистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги (БАА) элчихонаси маслаҳатчиси Сакен Мамашнинг рафиқаси Карина Мамаш эри унга ўн йил давомида мунтазам равишда зўравонлик қилаётганини айтди.
«Давлатимиздан ёрдам сўрайман. Мен жим туришдан чарчадим, чидашдан чарчадим. 10 йилдирки у мени зўрлаб, калтаклайди. Хавф остидаман, унинг ёнида фарзандларим хавф остида. Менга ёрдам беринг», дейди Карина.Читать полностью…
Ўзбекистонда давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.
Яъни, грантга кирган талаба яхши ўқимаса, кейинги йил контрактга тушиши мумкин. Ёки аксинча контрактга кирган талаба яхши ўқиса, кейинги йили грантга ўтиши мумкин.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида олий таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда айтиб ўтилди. Давлат раҳбари бу тизимни адолатли йўлга қўйиш, ёшларга ва ота-оналарга етказиш зарурлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, ҳозирги қабул тизими, квоталарнинг тақсимланиши рақобатни тўлиқ таъминламаётгани айтилди. Айрим абитуриентлар юқори балл тўпласа-да, топширган олийгоҳининг квотаси сонига қараб, ўқишга киролмай қолиши мумкин.
Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни, юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди.
Шавкат Мирзиёев 9 май куни Россияда бўлиб ўтадиган ҳарбий парадда иштирок этади. Бу ҳақда Кремль хабар берди.
Маълумотларга кўра, тадбирда Беларус Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Куба Президенти Мигел Диас-Канел ҳам иштирок этади. Бермудес, Лаос Халқ Демократик Республикаси Президенти Тҳонглоун Сисоулите ва Гвинея-Бисау Республикаси Президенти Оумару Сиссоку Эмбало ҳам қатнашади.
Давлат раҳбарлари Россия президенти Путин билан биргаликда Номаълум аскар қабрига гул қўйиш маросимида иштирок этади.
Қашқадарё дарёси ўзани устидан ўтган кўприкни сел оқизиб кетди.
Аниқланишича, мазкур кўприк Шаҳрисабз тумани Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидаги ички хўжалик йўлларини боғловчи кўприк ҳисобланади.
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячининг болаларни калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Ўрганиш давомида мазкур ҳолат Гурлан туманидаги 23-сон мактабгача таълим ташкилотида 2023 йил ноябрь ойида содир бўлганлиги аниқланди. Ҳолатни ўрганиш мақсадида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳи шакллантирилди.
«Ўрганиш ишлари якунига етгач, қўшимча маълумот берилишини билдирамиз», — дейилади хабарда.Читать полностью…
Диёра Усмонова биринчи оиласи томонидан зўравонликка учраганини айтиб берди.
«Мен биринчи эрим билан жуда қийин муносабатларда эдим. Биз бир-биримизни севардик ва никоҳимиз учун жуда қаттиқ курашдик, аммо, кейинчалик, у менга қўл кўтара бошлади. Бу калтаклар тўрт йил давом этди. Мия чайқалиши қайд этилди, жуда кўп қон йўқотганман ва бутун танам кўкариб кетарди», дейди у.
«Бунда нафақат эр айбдор. Бундай вазиятда 50 фоиз айб аёлда ҳам бўлади. Бизнинг муаммойимиз — ўзимизни етарлича қадрламаслигимизда, жасоратли эмаслигимизда ва етарлича оёққа туриб олмаганимизда.Читать полностью…
Биз ота-оналаримизга айтиб, тескари натижага эришишдан қўрқамиз. Биз ота-онамизнинг олдига қайтишга қўрқамиз. Биз ҳаммасини қайтадан бошлашга қўрқамиз, чунки у ўзгаради, келажакда ҳаммаси яхши бўлади. Бу кунлар ортда қолади деб умид қиламиз. Манашу бизнинг муаммомиз», дейди Диёра.
Саккизинчи синф ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчи 9-синф ўқувчиси бўлиб чиқди.
У онасининг машинаси калитини яширинча олиб, дарсдан кейин дўстлари билан чиқиб кетган. Мактаб ўқувчиси қизни пайқамаганини, лекин тормоз босмоқчи бўлганида уни уриб юборганини айтган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда 3 ойда 127 та автобус ишлаб чиқарилди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йил январь-март ойларида жами 127 та автобус ишлаб чиқарилган.
Маълумот учун, 2024 йил март ойида жами 66 дона автобус ишлаб чиқарилган эди.
Андижон вилоятида поезд уриб юборган 8 ёшли қизалоқнинг аҳволи ўта оғирлиги айтилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳолат 28 апрель куни соат тахминан 16:30 ларда Андижон туманининг «Дўнгқишлоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Хонoбод—Андижон йўловчи ташувчи поезд йўлида содир бўлган. Поезд ҳаракатланаётган вақтда назоратсиз қолдирилган 2016 йилда туғилган қизалоқни уриб юборган.
Қизалоқ бошидан жароҳат олиб, ҳушсиз ҳолатда зудлик билан шифохонага олиб келинган. Унга жарроҳлик амалиёти кўрсатилиб, даво муолажалари олиб борилмоқда. Ҳозирда аҳволи ўта оғир.
Чилонзор туманида 1 ёшли қиз вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 3-қисми (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Текширишда сув қувурларини таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ишчилар хавфсизлик чораларига риоя қилмасдан, махсус техника ёрдамида қазиш ишларини олиб боришлари оқибатида бир туп дарахтнинг илдизи очилганлиги ва ўз вазнини кўтара олмай йиқилганлиги аниқланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.