Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолиши оқибатида у ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Bugun.uz'га хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳолат 3 май куни соат 11:50 ларда Чилонзор тумани, 5-мавзе, 16-уй олдида содир бўлган. Дарахт йиқилиши натижасида шу ердан ўтиб кетаётган энага 1969 йилда туғилган М.Й. томонидан болалар аравачасида (коляска) олиб кетилаётган 2023 йил 10 апрелда туғилган қизалоқни дарахт босиб қолган ва у ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ТИВ Хитой ва Бразилиядаги сув тошқинлари юзасидан ҳамдардлик билдирди.
«Хитой ва Бразилияда ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган кучли ёғингарчиликларнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақидаги хабарларни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Ўзбекистон ТИВ номидан қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз ва барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», — деб ёзди вазирлик раҳбари Бахтиёр Саидов.
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфилла Умаров 6 йил 2 ойга қамалди.
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган ва 2023 йил декабрь ойида ўтказилган рейд чоғида ҳибсга олинган Лутфилла Умаровга нисбатан ҳукм ўқилди. Суд ҳукми ҳужжатига кўра, судланувчи 2023 йил май ойи охирида Тошкент шаҳридаги жарлик ҳудудидан 12 дона кўкнори ўсимлиги бошиқларини топиб, шамоллашга қарши дори деб дўстига сақлаш учун берган.
7 декабрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари танишининг хонадонини кўздан кечириш чоғида умумий массаси 9,64 грамм бўлган, таркибида опий гуруҳига мансуб бўлган алколоидлар (кодеин, тебаин) бўлган кўкнори бошоқлари аниқланган.
Айбдор жазони умумий тартибдаги колонияда ўташи белгиланди.
Россиядан 15 нафар ўзбекистонлик мажбуран чиқариб юборилади.
Краснодар вилоятининг Туапсе шаҳрида оммавий муштлашув уюштирган 15 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилиши маълум бўлди.
Ижтимоий тармоқларда оммавий муштлашув акс этган видеолар тарқалди. Унда бир гуруҳ фуқаролар йўл бўйида муштлашиб, бир-бирига тан жароҳати етказган.
Шунган сўнг, 2024 йил 24 апрель куни Туапсе шаҳрида бўлиб ўтган муштлашувда қатнашган 15 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланди. Уларнинг барчасига нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қўлга олинганлар нефтни қайта ишлаш заводида иш олиб бораётган ташкилот ходимлари бўлган.
Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан «маҳалла еттилиги» тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.
Бунда:
• ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;
• ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.
«Асакабанк» хусусийлаштирилади.
Шавкат Мирзиёев иштирокидаги форум доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлган «Асакабанк»ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди.
Молиявий ресурсларга талабни қондириш учун капитал бозорини ривожлантириш бўйича ёндашувлар қайта кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистонда халқаро молиялаштириш инструментларини ривожлантириш устида иш олиб борилмоқда.
«Хорижий сармоялар оқими бир неча баробар ортиши, корпоратив бошқарув сифати ошиши, янги етакчи банк-молия институтлари кириб келишини кутиб қоламиз»,Читать полностью…
- деди Президент.
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати Bugun.uz'га хабар берди.
Читать полностью…Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар миқдори оширилди.
Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 майдан қуйидагилар белгиланди:
• зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
• иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 648 000 сўм;
• ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
• боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
• боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 648 000 сўм.
Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Президенти учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.
Маълум қилинишича, тадбирда 93 та давлатдан икки ярим мингдан ортиқ хорижий меҳмонлар келган.
«Албатта, биз бугун жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетаётганини яхши тушунамиз. Бироқ бир ўзгармас ҳақиқат тобора ойдинлашмоқда. Ҳеч бир мамлакат бу каби ўткир муаммоларни якка ҳолда ҳал эта олмайди. Ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳи, бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойили узоқ муддатли ҳамкорликнинг мустаҳкам устуни бўлиб қолаверади», - деди Президент.Читать полностью…
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубоги ярим финалида Индонезияни мағлубиятга учратиб, тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.
Читать полностью…Суд 27 апрель куни, фарзандига зўрлик ишлатган отани майда безорилик ҳамда совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юришда айбдор топиб, унга нисбатан 5 сутка қамоқ жазоси тайинлади.
Ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалган воқеа 23 март Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида содир бўлган. Ўғил тоғасининг дўконида бўлганда 43 ёшли отаси келиб, болани ўзи билан олиб кетмоқчи бўлади. Бироқ, бола отаси билан кетишни хоҳламаслигини, уйдаги доимий жанжал сабаб, энди улар билан яшамаслигини айтади. Ота ўғлига нисбатан зўрлик ишлатиб болани барибир олиб кетмоқчи бўлади.
Болалар омбудсманига кўра, ушбу оилада эр-хотин ўртасида ўзаро келишмовчилик ҳолатлари мунтазам кузатилган. Ҳатто шу йилнинг 2 февраль куни Ўртачирчиқ тумани ИИБ томонидан боланинг онасига эр тазйиқларини чеклаш учун ҳимоя ордери ҳам берилган.
Қашқадарёда вояга етмаган қизни зўрлаб, ундан пул олганлар чет элга чиқиб кетгани маълум бўлди.
Улардан бири Россияда тергов органига чақиртирилган. Ҳолат бўйича қўшимча тавсилотлар очиқланди.
Бош прокурор қидирувдагилар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видео юзасидан расмий баёнот берилди.
Читать полностью…Туркияда ўзбекистонлик эркак ишхонасида йиқилиб вафот этди. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси марҳумнинг яқин қариндошларига мурожаат қилди
1971 йил 14 майда Самарқанд вилоятида туғилган Рустамов Қаҳрамон Азамович иш жойида зинадан йиқилиб, ҳушини йўқотиб, воқеа жойида вафот этган. Марҳум Истанбулга апрел ойининг ўрталарида келган.
«Ҳозирги вақтда фуқаронинг жасади касалхона морг бўлимида, яқин қариндошлари ёки танишлари зудлик билан Бош консуллик телефон рақамлари: (212)323 20 37; (212)323 20 36 ёки Telegram’даги @konsul_7_24 га мурожаат қилиши сўралди», - дейилади Бош консулхона хабарида.Читать полностью…
Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 августидан тегишли қонунчиликка ўзгартириш киритилади.
Мажбуриятлар реестри ишга туширилиб, унда қарздор ҳақида барча маълумотлар жойланади. 10 йил давомида унинг номида пайдо бўладиган ҳар қандай мол-мулк даъвогар фойдасига ундириб берилади.
Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси «Бойсун бахори» фестивали доирасида рекорд даражадаги 20 та ҳаво шарини учирди.
Читать полностью…Бугун, 3 май куни Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади.
Тадбирда етакчи компания ва банклар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар вакиллари иштирок этади. Мажлис доирасида давлатимиз раҳбари қатор компаниялар раҳбарларини қабул қилади.
Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги бюджет дефицити 25 трлн сўмдан ошди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим қилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь ойида давлат бюджети даромадлари – 16 трлн 159,9 млрд сўмни, харажатлари эса – 21 трлн 926,7 млрд сўмни ташкил этган. Бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ 5 трлн 766,8 млрд сўм.
Февраль ойида давлат бюджети даромадлари – 16 трлн 908,9 млрд сўм, харажатлари эса – 24 трлн 137,1 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 7 трлн 228,1 млрд сўм.
Март ойида эса давлат бюджети даромадлари – 17 трлн 457,2 млрд сўм, харажатлари эса 24 трлн 307,1 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 6 трлн 850 млрд сўм.
Апрель ойида эса давлат бюджети даромадлари – 19 трлн 286,1 млрд сўм, харажатлари эса 25 трлн 27,2 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 5 трлн 741,1 млрд сўм.
Умумий ҳисобда ўтган тўрт ойликдаги давлат бюджети тақчиллиги 25 трлн 586 млрд сўмни ташкил қилган.
Бойсунда 2 май куни «Бойсун бахори» фестивали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Bugun.uz мухбири хабар берди.
Тадбирда дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан юз нафардан ортиқ халқ амалий санъати усталари, фольклоршунослар, сайёҳлар иштирок этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон энергетика балансида қайта тикланувчи энергия қувватлари улуши 40 фоизга етказилади.
Шавкат Мирзиёев иқтисодиётда чуқур трансформация жараёнлари, қулай инвестиция ва бизнес муҳити ҳамда саноатда юқори қўшилган қийматни яратиш изчил давом эттирилишини таъкидлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича устувор йўналишлари ҳақида гапирди.
Биринчи йўналиш: «яшил» энергетика. Энергетика тармоғи самарадорлигини ошириш бутун минтақа учун долзарбдир. Бу борада мамлакатда 28 та лойиҳа устида ишлар давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон 2030 йилгача 20 гигаваттдан ортиқ қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш ва энергетика балансида унинг улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилган.
Бугун форум доирасида инвесторлар учун қўшни Қирғизистон ва Тожикистондаги гидроэлектр станцияларини биргаликда қуриш лойиҳалари тақдимоти ўтказилади. Президент ушбу йўналишда барча давлатлар етакчи компанияларини очиқ мулоқот ва амалий ҳамкорликка таклиф этди.
Ўзбекистонда метро фойдаланувчилари бир йилда 25 млн нафарга ошди.
Тошкент метрополитенида январь-март ойларида 63,8 млн нафар йўловчи ташилган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 25,1 млн нафарга кўп.
Шунингдек, 2024 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 700,8 минг нафар йўловчилар ташилган. Бу 2023 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 64,7 фоизга ошганини кўрсатади.
«Кимдир менинг онамни гапирса, ишонган жойи билан юлиб оламан. Гапирдингми, жавоб бер.
Сенинг онангнинг ҳам тарихи бор. Кимдир тегяптими? Йўқ. Ўтир, онасини ҳақорат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ».
Хонанда Юлдуз Усмонова Ботир Қодировни қўллаб қувватлашини билдирди. Шерали Жўраев эса ўзидан кейин шундай болалар қолдириб кетганини, ҳамма ўзи экканини ўришини айтди.
Самарқандда Cobalt 15 ёшли қизни уриб юборди.
Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчасида 29 апрель куни соат 17:00 ларда Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган вояга етмаган қизни уриб юборди.
ЙТҲ оқибатида 2009 йилда туғилган, 8- синф ўқувчиси тан жароҳатлари олиб шифохонага даволаниш учун ётқизилган.
Қўқонда мактаб ўқувчиси Matiz’да одам уриб юборди. 24 ёшли аёл оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Kun.uz’га кўра, аёлнинг аҳволи оғирлашиб бормоқда.
Воқеа 25 апрель куни соат 14:30 ларда Қўқондаги бозор олдида содир бўлган. Пиёдалар йўлагидан ўтиб кетаётган аёлни уриб юборган Matiz’ни 11-синф ўқувчиси бошқарган.
Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида чиқинди учун тўлов тарифларини оширишга қарор қилинди.
Янги тарифга кўра, Самарқанд шаҳри ва тумани аҳолиси маиший чиқинди учун бир ойда бир кишига 5600 сўм (аввал 5000), бошқа туман ва шаҳарлар аҳолиси эса 4624 сўм (аввал 4129) тўлайди.
Андижон вилояти Асака туманида 22 апрель соат 11:40 ларда 54 ёшли ҳайдовчи Nexia-3 машинасида йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 62 ёшли аёлни уриб юборган.
Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида пиёда тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.