Қозоғистонга ишлашга бораётган ўзбеклар огоҳлантирилди.
Маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда ишлаш мақсадида Қозоғистонга борган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, ҳужжатларини расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Ўзини «дипломатик ваколатхона ходимиман» деб таништирган шахсларга дуч келган тақдирда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналарига (Остона шаҳрида: +8 (7172) 95-45-87, Олмаота шаҳрида: +8 (727) 390-26-16, Ақтау шаҳрида: +8 (729) 277-71-17) ёки қуйидаги рақамларга мурожаат қилишни сўралган: Қозоғистон Бош прокуратураси: 115; Қозоғистон полицияси: 102.
«Автомобилсиз кун»: хизмат сафарига отланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Тошкент вокзалига велосипедда борди.
Читать полностью…Ботир Қодиров Зоҳиршоҳ Жўраевни судга берди
Фуқаролик ишлари буйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро судида бугун 23 апрел куни машҳур хонандалар жавобгар сифатида иштирок этиши керак бўлган иш кўрилмоқда. Зоҳиршоҳ Жўраев оталикни белгилаш иши буйича судда жавоб бериши керак.
Қайд этиш керак, Зоҳиршоҳ Жўраев Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг ўғли ҳисобланади. Шунингдек, Ботир Қодиров ҳам унинг ўғли экани айтилади.
Хоразмда аёл уйига келган меҳмон аёлни ўлдириб, ҳовлига кўмиб қўйди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йилнинг 17 апрел куни содир бўлган. Урганч шаҳрининг «Ҳамжиҳатлик» маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган аёл ўзига олдиндан таниш бўлган 1975 йилда туғилган аёлни қўнғироқ қилиб уйига таклиф қилган. Уйда улар ўртасидаги пул олдиси сабаб низо келиб чиққан.
Оқибатда, мезбон аёл меҳмон аёлни рўмол билан бўйнидан бўғиб ўлдирган. У марҳуманинг мурдасини уйининг ҳовлисига чуқур кавлаб, кўмиб юборган. Айни вақтда гумонланувчи аёл қўлга олинган.
Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида 2024 йилнинг январ-март ойларида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):
Хитой – 3 млрд;
Россия – 2,8 млрд;
Қозоғистон – 937,7 млн;
Туркия – 656,3 млн;
Корея – 544,1 млн;
Франция – 337,1 млн;
Германия – 268,1 млн;
Туркманистон – 235,2 млн;
Афғонистон – 224,8 млн;
Ҳиндистон – 213 млн.
Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 2024 йилнинг январ-март ойларида қарийб 6,4 млрд АҚШ долларига етган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10 фоизга кўп.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2024 йилнинг январ-март ойларида 15,8 млрд АҚШ долларига етган.
Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 927,9 млн АҚШ долларига ёки 6,2 фоизга ошган. Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори 38,5 фоиз улушни эгаллаган. 3 ойда қарийб 6,1 млрд АҚШ долларига етган.
Бекободда «Ўзметкомбинат» ишчиси ўзини осиб қўйди.
Бош прокуратура ахборот хизмати «Bugun.uz»га берган маълумотларга кўра, 17 апрел куни соат 09:00 ларда шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Унга кўра, 53 ёшли К.Ш. ўз иш жойи яъни, «Ўзметкомбинат» АЖга қарашли «Навли прокат бўлими»нинг омборхонасида ўзини осиб, жонига қасд қилган.
Марҳум психиатр ва нарколог рўйхатида турмаслиги аниқланган. Ҳодиса жойидан ашёвий далил сифатида марҳум ўзини осишда фойдаланган 1,5 метр арқон олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарёда эркак келишмовчилик сабабли хотинини пичоқлади.
Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, Қашқадарёда эркак хотини билан ўзаро рашк туфайли келиб чиққан келишмовчилик сабабли, аёли Д.И.нинг боши ва турли жойларига уриб, қўлидаги ошхона пичоғини чап оёқ сонига санчган.
Судланувчи қасддан пичоқ билан турмуш ўртоғига тан жароҳат етказиш нияти бўлмаганлиги, қилмиш ҳаракатларидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий аҳволини инобатга олиб енгиллик бериш ҳақида баён қилган.
Судланувчи У.Л.га 4 (тўрт) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди. Жазони ўташ муддати 2024 йил 27 мартдан бошлаб ҳисобланган.
Бекобод ва Оҳангаронда газдан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 248,4 млн сўм зарар етказганлар аниқланди.
Ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар Т.Х. ва Ж.А. уйларида ташкил этган иссиқхоналарда ясама иситиш қозонларини газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 248,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистонда 2024 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахслар электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши шарт. Ушбу тартиб 2017 йилнинг июлидан 2019 йилнинг февралигача амалда бўлган, шундан сўнг аванс миқдори 50 фоизгача камайтирилган.
Читать полностью…Санэпидқўмита «Rinotin kids» биологик фаол қўшимчасини Ўзбекистон ҳудудида сотиш учун берилган рухсатномани бекор қилди. Қарор аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
Читать полностью…Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Президент Эмомали Раҳмон кузатиб қўйди.
Читать полностью…Тошкентда Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди. 27 ёшли фуқарога нисбатан 8 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Читать полностью…Ижтимоий тармоқларда «Замонавий аёллар» клуби томонидан ташкиллаштирилган Atlas Party миллий либослар тадбирида иштирок этган аёлларни ҳақоратлаган эркак улардан узр сўради.
Читать полностью…Давлат солиқ қўмитаси алкогол ва тамаки маҳсулотлари сотувчилари солиқдан қочиш учун сотилган маҳсулот ҳажми ёки нархининг тахминан 40-45 фоизини яширишини айтди.
«Алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотувчи тадбиркорлар сотилган маҳсулот ҳажми ёки нархининг тахминан 40-45 фоизини яширади. Бу эса яширин иқтисодиётнинг ривожланишига хизмат қилмоқда. Ушбу товарларни маркалаш нафақат солиқ тўловлари тушумини ошириш, балки истеъмолчи учун маҳсулот сифатини назорат қилиш имконини беради. Биз маҳсулотлар ҳақида тўлиқ маълумотни кўришимиз мумкин бўлган иловалар ва тизимни амалга оширишимиз керак. Биз бунга кўпроқ эътибор қаратяпмиз», — деди Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев.Читать полностью…
⚡️23 апрель куни бўлиб ўтган суд мажлисида даъвогар вакилининг кўрсатмаси эшитилган. Олий суд Bugun.uz’га маълум қилишича, гувоҳларни ишга жалб этиш ва қўшимча далиллар талаб этилиши сабаб, иш 2 май куни соат 15:00 га қолдирилган.
Читать полностью…ДХХ Ургутда қарийб 1 кг героин моддасини топди.
Маълум қилинишича, ўзбек—тожик давлат чегарасининг Самарқанд вилояти Ургут тумани «Чеп» қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида номаълум шахслар томонидан Тожикистондан олиб келиниб, қолдириб кетилган 980 грамм героин моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда ушбу гиёҳвандлик воситаси эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда йўл қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида келмаса бекор бўлади
Парламент қуйи палатаси маълумотларига кўра, радар ва видео камералар орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда машина эгаси тўғрисида маълумот бўлмаса, шунингдек, радар ва видео камералар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқиш тугатиш белгиланмоқда.
Бундан ташқари, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситалари ҳамда индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш жараёнида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 171-моддасига тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситалари томонидан содир этилган қоидабузарликлар юзасидан юритилган маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликдан воз кечган ҳолда тугатиш тартибини жорий этиш белгиланмоқда.
Мирзиёев Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон президенти 23 апрел куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефонда гаплашди.
У бундай табиий офатлар кейинги пайтларда минтақада кузатилаётган иқлимнинг салбий ўзгаришлари оқибати экани қайд этилди.
Бу борада яқин амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Президентлар яқинда Хива шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Минтақавий аҳамиятга молик масалалар ва бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Тошкентдаги 24 та маҳалла электр таъминотидан узилди.
23 апрел куни Юнусобод туманининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи қуввати 110/35/10 кВ бўлган юқори кучланишли «Юнусобод» нимстанциясидаги мавжуд юқори кучланишли электр қурилмаси шикастланиши натижасида фавқулодда авария ҳолатида электр таъминотида ўчишлар юзага келган.
Авария ҳолатида электр таъминотида узилишлар кузатиладиган маҳаллалар рўйхати.
Ички ишлар органлари дронлардан фойдаланишни бошлайди.
Ушбу қурилма ИИОга фавқулодда вазият ҳақида тезкор маълумот олиш ва қисқа фурсатларда бартараф этиш имконини беради, вақтни ва ресурсларни тежайди, харажатларни камайтиради.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида дронлар ЙТҲ, қоидабузарликларни аниқлаш, қидирув-қутқарув, олиб қочилган ва ўғирланган автомобилларни топиш учун ишлатилади.
Хизмат ходимларини ўқитиш бўйича ишчи гуруҳлари тузилган.
Самарқандда фуқарони 18 минг доллар эвазига Исроилга ишлашга жўнатмоқчи бўлган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда икки фуқаро бошқа бир шахсни 18 000 доллар эвазига Исроилга ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 2000 долларини олган вақтларда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бўстонлиқда Trailblazer ағдарилиб кетди. У тоғли ҳудуднинг автомобил учун мўлжалланмаган қисмида ҳаракатланган.
Читать полностью…Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва «саморез» санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Читать полностью…Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, марҳумнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинган ва 15 апрел, душанба куни дафн этилган.
Читать полностью…Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида янги босқични бошлаб берган тарихий ташрифнинг биринчи куни.
Читать полностью…