Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Нодир Турғунов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг протокол масалалари бўйича ўринбосари Абдулмажид ас-Саммарийга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Читать полностью…«Ғишткўприк» чегара постида назоратдан ўтаётган фуқаро хатти-ҳаракатларида шубҳа пайдо қилгани учун шахсий кўрикдан ўтказилганда, оғзаки сўровда декларацияланмаган 670 минг Россия рубли борлиги аниқланган.
Қайд этиш керак, жисмоний шахслар томонидан 100 миллион сўмгача нақд валютани чекловларсиз Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат этилган.
Uzbekistan Airways Тошкент—Рим—Тошкент йўналишида парвозларни йўлга қўйди. Парвозлар ҳафтанинг якшанба кунида Airbus A321neo самолётларида амалга оширилади. Самолётлар Урганчда ҳам тўхтаб ўтади. Биринчи рейсда 115 нафар йўловчи учади: уларнинг 95 нафари италиялик туристлар, 20 нафари ўзбекистонлик фуқаролар ҳамда туроператорлар.
Читать полностью…Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган «Янгиобод» бозорда 10 апрель куни очиқ (павилон) савдо растасида 30 квадрат метр майдонда эски буюмлар ёниб кетган. Ёнғин ҳақида хабар 22:55да келиб тушган, ёнғин қутқарув бўлинмалари соат 23:00да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 23:07да қуршаб олинган ва соат 23:09да тўлиқ ўчирилган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ.
Читать полностью…❗️Қашқадарё вилояти Миришкор туманида соат 18:08 да 15 км чуқурликда 3.8 магнитудали зилзила қайд этилган.
Читать полностью…Зомин қўриқхонасидан айиқ қочиб кетгани рад этилди. Қўриқхона ходимлари ушбу ҳудуддан айиқ қочиб кетгани кузатилмаганини маълум қилишган.
Читать полностью…Нукусда ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган 43 ёшлик эркак қўлга олинди. У аввалроқ 4 нафар фуқарони ДХХ идораларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб 65 минг АҚШ доллар пул олганлиги аниқланган.
Читать полностью…Ўзбекистон масжидларида Ҳайит намозларини ўқишда хавфсизликни таъминлаш учун 17 мингдан ортиқ Ички ишлар ходимлари жалб қилинган.
Читать полностью…Нукусда 1-7 апрель Ўзбекистон—Туркманистон демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилишида ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама этилди. Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди.
Читать полностью…Ўзбекистоннинг Испаниядаги янги элчиси Фарруҳ Турсунов Мадрид шаҳрида Испания қироли Филипп VI ишонч ёрлиғини топширди.
Читать полностью…❗️«Сўқоқ» ҳамда «Қизилтоғ»да тирбандликларини олдини олиш мақсадида автомобил ҳаракати йўналиши вақтинча ўзгарди.
Читать полностью…Жиззахда сентябрь ойида «Иржар—Дўстлик—Жиззах» янги йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилади. Йўналиш Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини Жиззах шаҳри билан боғлаб, ушбу туманлардаги 450 минг кишини шаҳарга қатнашида енгиллик яратади.
Читать полностью…Қарши шаҳрида майнинг ферма ташкил қилиб, давлат манфаатига 238,9 млн сўм зарар етказган фуқаро аниқланди.
Читать полностью…Президент Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади.
Читать полностью…Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, 103 млн бош парранда мавжуд. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда, 5,8 фоиз кўпроқ.
Читать полностью…Андижонда яроқсиз ҳолатга келиб қолган мактаб ва боғчалар бузилади. Вилоят ҳокими қарорига кўра, 11 та мактаб ва 9 та боғча бузилиб, бўшаган ер майдонлари таълим бошқармаси балансида қолдирилади.
Читать полностью…Ўзбекистонда 10 ва ундан катта ёшлилар орасида интернетдан фойдаланувчи эркаклар улуши 2023 йилнинг январь-декабрь ҳолатига кўра, 90,9 фоизни ташкил этган. Қайд этиш керак, ушбу кўрсаткич 2021 йилда — 80,6 фоизни, 2022 йилда — 86,9 фоизни ташкил этган.
Читать полностью…Марказий банк байрам ва дам олиш кунлари айрим банкларнинг ишлайдиган валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари рўйхатини эълон қилди.
Читать полностью…Паркент кўчасидаги уч қаватли кўприк яқинида кеча, 9 апрель куни Lacetti’нинг 20 ёшлик ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, тўсиққа бориб урилган.
Читать полностью…Жиззахда 7-синф ўқувчисига тарсаки туширган ўқитувчи ишдан олинди. Бундан ташқари, собиқ ўқитувчи 20 БРВ (6 800 000 сўм) миқдорда жаримага ҳам тортилган.
Читать полностью…Ўзбекистонда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумида 127 миллион тупдан ортиқ дарахт экилди.
Читать полностью…❗️Ўзбекистонда 1 июндан хориждан қайтган меҳнат мигрантларини иш билан таъминлаган тадбиркор ҳар бир ходим учун ойига 500 минг сўмдан субсидия олиши мумкин. Маблағлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Читать полностью…Гулноза Касимова Тошкент шаҳри ҳокимининг матбуот котиби ва ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Читать полностью…Ўзбекистонда 10 апрел куни ҳарорат 30 даражагача кўтарилади, ёғингарчилик кутилмайди.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон телефон орқали мулоқотда Рамазон ҳайити билан бир-бирини табриклади.
Читать полностью…