bugunuzlive | Неотсортированное

Telegram-канал bugunuzlive - Bugun.uz — LIVE

26575

Тезкор хабарлар — қисқа, аниқ ва ишончли. Таҳририят: @bugunuzaloqabot Реклама: @bugunuzreklama

Подписаться на канал

Bugun.uz — LIVE

2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда 96,9 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида ҳайдовчи 21 март куни соат 23:00 ларда Tracker русумли автомашинасини бошқариб келаётиб рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда ёриткич устунига бориб урилган

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Сурхондарёда юзага келган сув тошқинлари оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Андижон - Хонобод - Андижон йўналишида поезд ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

Андижон - Хонобод йўналиши: Андижон 10:30 - Хонобод 12:43;
Хонобод - Андижон йўналиши: Хонобод 14:15 - Андижон 16:30.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Бугун 22 март маҳалла тизими ходимлари куни

Ушбу сана Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 2 мартдаги ЎРҚ-606-сон қонуни билан тасдиқланган.

Bugun.uz LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкентда 21 март куни соат 22:30 ларда Captiva ҳамда Lacetti автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

8000 га яқин хонадон электр энергиясиз қолди

Қорақалпоғистон Республикасида 1 минг 200 та, Хоразмда 6 минг 750 та истеъмолчи электр таъминотидан узилилиб қолган
.

Узилишларга ноқулай об-ҳаво — кучли шамол ва ёмғир сабаб бўлганлиги айтилмоқда.

Bugun uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Жаҳон банки Ғазо сектори бўйича қуйидаги баёнотни эълон қилди:

«Ғазо сектори аҳолисининг ярмидан кўпи, шу жумладан болалар ва қариялар ҳам, очарчилик остонасида экан, Жаҳон банки гуруҳи инсон ҳаётларини қутқариш учун зудлик билан ҳаракатланишга чорлайди. Биз жаҳон ҳамжамиятининг Ғазо аҳолисини барча мавжуд йўллар орқали зудлик билан ва катта миқёсларда тақдим этиш керак бўлган дори-дармон воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳаётий муҳим хизматлар билан тезда, эркин равишда ва тўсиқларсиз таъминлаш бўйича чақириғига қўшиламиз».

Сўнги маълумотларга кўра, Ҳамас — Исроил уруши бошланганидан бери Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида камида 31 819 фаластинлик ҳалок бўлган, 73 934 нафари яраланган. Ҳамаснинг 7 октябрдаги ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар исроилликлар сони 1139 нафарни ташкил қилади, ўнлаб одамлар асирга олинган.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида, кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 19-24° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Мактабларда баҳорги таътили 21 мартдан бошланади

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг баҳорги таътили 2024 йилнинг 21 мартидан 27 мартигача давом этади. Дарслар 2024 йил 28 март кунидан давом эттирилади.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

2024 йил учун жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

⚡️Кўкдала туманида балиқ сотувчининг газ балони портлаб кетган. Оқибатда 37 нафар фуқаро жароҳатланган

Бош прокуратуранинг Bugun.uz га маълум қилишича, шу йилнинг 18 март куни соат 12 ларда Кўкдала тумани «Туқмор» МФЙда ўтказилаётган тадбирда фуқаро Ш.Б. 20 литр сигимидаги газ балонга ўрнатилган «газ плиткаси»да балиқ махсулотларини пишириб сотаётган вақтида, газ чақнаши оқибатида газ балон портлаб кетган.

Натижада яқин атрофда бўлган жами 37 нафар фуқаро турли тан жароҳат олган ва шифохонага олиб борилган. Ҳозирда шундан 24 нафари шифохонада қолмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги саноат ва ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюради, маҳаллалардаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўқувчиларни олиб кетаётган автобус ЙПХнинг махсус машинаси билан таъминланмаган

Бухоро вилояти, Когон туманида содир бўлган аянчли йўл транспорт ҳодисасида бир қанча омиллар сабаб бўлгани ойдинлашмоқда.

Воқеа видео тасвирида, ўқувчилар (вояга етмаган шахслар) ни ташиш қоидалари қўпол равишда бузилиб, автобус ҳаракати ЙПХ махсус машинаси билан таъминланмаганлиги ҳамда автотранспортлар ҳаракатланиши катта бўлган светофор ишламаётганлиги кўринади.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Чарлз III тирик

Букингем саройининг маълум қилишича, қирол Чарлз III ўз иш жойида ва вазифасини бажаришда давом этмоқда.

Бугун, 18 март куни Ўзбекистондаги бир нечта расмий сайтлар ва телеграм каналларда Буюк Британия қироли Чарлз III вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга манба сифатида Букингем саройидан олинган сохта ҳужжат кўрсатилган.

Чарлз III — 2023 йил майидан бери Буюк Британия қироли ҳисобланади. У онаси, қиролича Елизавета II нинг вафотидан сўнг тахтга ўтирган эди.

Аввалроқ, Букингем саройи матбуот хизмати Чарлз III да саратон аниқланганини маълум қилганди.

Чарлз III нинг меросхўри — шаҳзода Уильям ҳисобланади.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистон 2 ойда 151 та давлат билан савдо алоқаларини амалга оширди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

БМТ Хавфсизлик кенгаши 22 март, жума куни АҚШ томонидан Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича киритилган резолюция лойиҳаси юзасидан овоз беришни ўтказади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Сурхондарё вилоятида сел-сув тошқини оқибатида 360 киши хавфсиз жойга кўчирилди. Кучли ёмғир сувлари жами 7 та кўчада жойлашган 103 та хонадоннинг ҳовли ва томорқаларига, айрим турар жойларга кирган.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 13 гектарлик янги сув омбори қурилмоқда. Сув омборини қуриш учун бюджетдан бир миллиард 123 миллион тенге (тахминан 2 миллион 493 минг доллар) ажратилади.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Бугун Тошкент вақти билан 08:47 да Тожикистонда зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Тошкентдан 313 км жанубий-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Фарғона вилоятида 3 балл,
Андижон вилоятида 2-3 балл,
Наманган вилоятида 2-3 балл,
Сирдарё вилоятида 2 балл,
Тошкент шаҳрида 2-3 балл

bugun.uz LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Бухоро вилоятида автобуслар билан боғлиқ хавфли вазиятлар тобора кўпаймоқда

Мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус воқеаси кўпчиликни ларзага солганига қарамай, Бухорода яна икки нафар автобус ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини менсимай қўпол қоидабузарликлар содир этишган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг хабар беришича, давлат рақами 80679JBA ҳамда 80366ABA бўлган "Isuzu" автобусларининг
ҳайдовчиларига маъмурий чоралар қўлланилган.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўқишга кирганлардан ташқари барча ўғил болаларни тўловларсиз, бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш лозим — Алишер Қодиров

Олий мажлис қонунчилик палатасининг спикери ўринбосари Алишер Қодиров:
Мактабни тугатган, ўқишга кирганлардан ташқари барча ўғил болаларни тўловларсиз, бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш лозим дея фикр билдирган.

У ўз сўзида давом этиб, “тартиб ва масъулиятни мактаб ва ҳарбий хизматда ўргатмасак, қамоқхонада ҳеч қачон ўргатиб бўлмайди” деган.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Катта тезликда ҳаракатланган BMW I 3 электромобили ҳалокатга учраган

Бугун соат 03:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳудудида, юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган BMW I3 русумли электромобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳайдовчи олинган жароҳатлари сабаб касалхонага ётқизилган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан суриштирувлар олиб бормоқда.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Бухорода автобус ҳамда юк автомобили иштирокида бўлган ЙТҲ бўйича жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ, ҳодиса оқибатида икки ўқувчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Бош прокуратуранинг хабар беришича, ҳодиса юзасидан Бухоро вилояти ички ишлар тергов органи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дарҳол терговга киришилган.

Шунингдек, Бухоро вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда айрим мансабдор шахслар мактаб болаларини автобусда ташиш ва ҳамроҳлик қилиш ишларини ташкил қилишда қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилди.

"Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади"

— Бош прокуратура.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Жарқўрғон туман ҳокимияти 309 миллион сўмга байрам совғалари харид қилишининг олди олинди

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тарқатган хабарларга кўра, умумий қиймати 1 миллиард сўм бўлган давлат харидларида қонун бузилишлар аниқланиб, буюртмачиларга тақдимнома киритилган.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Шавкат Мирзиёев Сергели туманида қарийб 76 гектар майдонда барпо этилаётган “Ёшлар боғи”га ташриф буюриб, жамоатчилик вакиллари билан бирга баҳорги дарахт экиш тадбирида иштирок этди.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Наманганда қалбаки 9400 долларнинг муомалага чиқишининг олди олинди

ДХХнинг хабар беришича, «Наманган-Тошкент» йўналишида «Honda» русумли автомашина бошқарувидаги шахс (Чиноз туманида яшовчи, 1978 й.т) Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда қалбаки 4 минг АҚШ доллари борлиги аниқланган. У қалбаки валюталарни Қирғиз Республикасидаги жиноий шерикларидан олиб келган.

Тезкор тадбирда унинг жиноий шериклари аниқланиб, жами қалбаки 9400 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

2024 йил февраль ойида пойтахтда ўртача таъмирланган туркумдаги хонадонлар ижара нархларида январь ойига нисбатан ўртача 0,34%га, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойлар ижара нархларида эса ўртача 0.13%га тушиши кузатилган.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида нима гап?

Ижтимоий тармоқларда Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг расмий муносабат билдиришича, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Мудофаа вазирлиги ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини фақат расмий маълумотларга таянишга чақирди.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Олий таълимда қизлар устунлик қилмоқда

Ҳозирда Ўзбекистон ОТМларнинг бакалавр босқичида жами 1 млн 314 минг 411 нафар, магистратурада эса 24 минг 266 нафар талаба таҳсил оляпти.

Иккала таълим босқичида ҳам қизлар сон жиҳатдан кўп —
бакалаврда 50,48%, магистратурада 60,05%.

Шунингдек, 30 ёшдан кичик талабалар сони 1 млн 153 минг 666 нафар, 30 ёшдан катта талабалар эса 188 минг 670 нафарни ташкил қилмоқда.

Bugun.uz — LIVE

Читать полностью…
Подписаться на канал