Ўзбекистон сунъий ёмғир ёғдириш технологиясидан фойдаланиши мумкин
Агар, ўзбекистонлик иқтисодчилар томонидан маъқулланса сунъий ёмғир ёғдирилади дея маълум қилмоқда гидрометеорология хизмати агентлиги.
Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш технологияси охирги марта 2005 йил байрам кунларида қулай об-ҳаво шароитларини яратиш мақсадида фойдаланилган.
Бу технологияни асосий воситалари хориждан импорт қилингани боис жуда қиммат жараён ҳисобланади.
Bugun.uz — LIVE
21 март ёмғирли кун бўлади
20-22 март кунлари республика ҳудудига нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20-21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади.
Ҳаво ҳарорати 20 мартда 15-20° илиқ бўлади, 21-22 мартда 10-15° илиққача аста-секин пасаяди.
Bugun.uz — LIVE
Хидоятов Даврон Абдулпаттахович Ўзавтосаноат АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳар ҳокими бўлиб ишлаган.
Bugun.uz — LIVE
13 ёшли боланинг оёқларини занжир билан боғлаб, дамас юкхонасида сақлаганлик ҳолати буйича жиноий иш
қўзғатилди
Самарқандда болага нисбатан зўравонлик қилинганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни назоратга олинган.
Bugun.uz — LIVE
Таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши сабаб Сергели ҳамда Олмазор туманларининг баъзи маҳалла, кўчаларида 16-18-19 март кунлари газ таъминоти тўхтатилади.
Сергели туманида 16 март куни 9:00 дан 16:00 гача:
— «Қутбарака» маҳалласи;
— «Хонтепа» маҳалласи;
— «Султонобод» маҳалласи;
— «Қурувчилар» маҳалласи;
— «Хонобод» маҳалласи;
— «Фароғатли» маҳалласи.
18 март куни 10:00 дан 18:00 гача:
— «Қутбарака» маҳалласи, Узумзор, Навниҳол, Шодлик, А.Навоий кўчаларида;
— «Юқори дархон» маҳалласи Наврўз, Дилхуш кўчалари.
Олмазор туманида 19 март куни 10:00 дан 17:00 гача:
— «Гулзор» маҳалласи.
Bugun.uz — LIVE
Навоий вилоятида 1 апрелдан ичимлик суви нархлари ошади
2024 йилнинг 1 апрелдан қуйидаги белгиланган тарифлар амалда қўлланилади:
Ичимлик суви:
а) аҳоли учун –1 м3 – 2 700 сўм;
б) буджет ташкилотлари учун - 1м3 – 6 500 сўм;
в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 - 8 000 сўм;
Оқова сув хизмати:
а) аҳоли учун – 1 м3 – 1 600 сўм;
б) буджет ташкилотлари учун - 1м3 – 4 600 сўм;
в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 – 6000 сўм.
Бу Ўзбекистон бўйича энг қиммат нархлар ҳисобланади.
Bugun.uz — LIVE
Россия президентлик сайловида овоз берганлар 35 фоиздан ошди
Президентлик сайловлари бугун ва эрта ҳам давом этади.
Россияда сайловчилар сони 112 млндан ортиқни ташкил қилади.
Bugun.uz — LIVE
Қирғизистонда мактабларни босқичма-босқич 12 йиллик таълим тизимига ўтказиш бошланмоқда
Мамлакат Вазирлар маҳкамасининг хабар беришича, жаҳон ҳамжамиятида қабул қилинган таълим тенденцияларини жорий этиш ва умумий мактаб таълими тизимида таълим муддатини ўзгартириш орқали ўқувчиларнинг функционал саводхонлиги ва улар учун компетенцияларни ошириш мақсадида ушбу қарор қабул қилинди.
12 йиллик таълимга ўтишда мажбурий мактаб таълими билан 5-6 ёшли болалар 100 фоиз қамраб олинади. Мактабгача таълим дастурида қатнашаётган ўқитувчилар, 12 йиллик таълимга ўтилганида, махсус малака ошириш курсларида ўқиб, 1-синфларда педагоглик фаолиятларини давом эттирадилар.
Bugun.uz — LIVE
Бугун ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 13-18° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.
Bugun.uz — LIVE
USAID миссияси директорининг қароргоҳида SUMALAK PARTY ўтказилди
Унда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ва USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Дэвид Хофман иштирок этишиб, ўзбек халқини кириб келаётган Наврўз байрами билан самимий қутлашган.
Bugun.uz - LIVE
Қашқадарёда фуқаро ўз уйида яширин 6 минг дона қўлбола усулда тайёрлаган «Шаҳрисабз» номли алкоголь маҳсулотларини Навоий вилоятида ўтказиш учун олиб кетилаётганда қўлга тушди.
Шунингдек, унинг уйидан жами 2 568 дона «ШАҲРИСАБЗ» ва «Русская» номли қўлбола алкоголь маҳсулоти, 1 796 дона қалбаки акциз марка, 920 литр спирт, 6 500 дона ёрлиқ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
@bugunuzpro
Токаев Қозоғистон гербини ўзгартиришни таклиф қилди
Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг ҳозирги гербини тушуниш жуда қийин, унда совет даври белгилари мавжуд.
Президент ушбу мавзуни муҳокама қилишни ва жамоатчилик розилиги билан янги гербнинг энг яхши эскизи учун очиқ танлов эълон қилишни таклиф қилди.
@bugunuzpro
Қурилиш корхоналарининг солиқ қарзи 735 млрд сўмдан зиёд
2024 йил 1 март ҳолатига қурилиш соҳасида солиқ қарзи (100 млн сўмдан юқори) мавжуд бўлган корхоналар сони 973 та бўлиб, уларнинг жами солиқ қарзи 735,3 млрд сўмни ташкил этган. Шундан 284,6 млрд сўми, яъни 38,7 %и 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.
@bugunuzpro
Бухорода ўқувчиларни олиб кетаётган автобус билан боғлиқ жиддий ЙТҲ содир бўлди
Воқеа Когон тумани йўлида содир бўлган бўлиб, мактаб ўқувчилари драма театрига олиб кетилаётган бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра бир нафар йўловчи шифохонада вафот этган, яна бири оғир жароҳатланган. 25 нафар ўқувчиларга биринчи ёрдам кўрсатилган.
Bugun.uz — LIVE
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни бўлиб ўтган президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади.
Маълумотларга кўра, сайловдаги овозларнинг 99,01 фоизи ҳисоблаб чиқилган, Путин 87,33 фоиз овоз олган.
Bugun.uz — LIVE
ИИБнинг икки нафар зобити 20 йилгача қамалиши мумкин
Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноий иш қўзғатилгани айтилаётган Бухоро вилоятнинг ИИБнинг икки нафар зобитининг қилмишлари, мазкур модданинг 5-банди, яъни гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш банди билан малакаланган.
Bugun.uz — LIVE
Mc Donald’s Ўзбекистонга кириб келмоқда
Reach Impex компанияси McDonald's савдо белгисини руйхатга олиниши учун ариза берган.
Эслатиб ўтамиз, Mc Donald’s бренди ўз ресторанларини шаффоф сиёсатга эга ва инвестор ҳуқуқлари қонун билан ҳимояланган давлатлардагина очиши ҳақида маълум қилган.
Bugun.uz — LIVE
Ўзбекистонда дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик — биринчи маротаба содир этган шахслар учун жиноийдан маъмурийга енгиллаштирилди.
Қонун 3 ой ўтгач кучга киради.
Bugun.uz — LIVE
Ўзбекистонда шу йилдан бошлаб Англия мактаблари футбол ассоциацияси тажрибаси асосида, 8-11-синф ўқувчилари орасидан мактаб футбол етакчиси танлаб олинади. 12-15 ёшлилар ўртасида икки босқичли “Маҳалла лигаси” ҳамда 16-30 ёш тоифалари орасида уч босқичли Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади.
Bugun.uz - LIVE
«Ташаббусли бюджет»га овоз бериш бошланди
Фуқаролар 4 апрел соат 23:59 гача ўз танловларини ифода этишлари мумкин.
Овоз бериш:
- “Очиқ бюджет” порталининг веб-саҳифаси;
- порталнинг мобил иловаси;
- Telegram’даги расмий бот орқали амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш 13 март куни бошланиши керак эди. Тизимда носозликлар кузатилгани сабабли муддат кечиктирилди.
Bugun.uz — LIVE
Бишкекда Марказий Осиёдаги энг катта стадион қурилади. 45 минг киши сиғимига эга стадион лойиҳаси аллақачон тайёрланган ва мамлакат президенти Садир Жапаров томонидан тасдиқланган.
Bugun.uz — LIVE
Владимир Путинни сайловлардаги ғалабаси билан табриклайман. Мухолифат йўқ. Эркинлик йўқ. Бошқа танлов йўқ
2024 йил 1 апрелдан акциз солиғи ставкаларининг ўзгариши муносабати билан нефт маҳсулотлари нархлари ўзгармоқда
Бу ҳақда Ўзбекнефтегаз матбуот хизмати хабар қилмоқда. Бензин билан бир қаторда дизел ёқилғиси ва суюлтирилган газ нархи ҳам ошиши ёзилган хабарда нефт маҳсулотларини якуний истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғи қўлланилиши қайд uzbekneftegaz_ung_lot/CYAaBq7Lxi3">этилган.
Эслатиб ўтамиз, нефт маҳсулотларининг нархи бундан бир йил олдин яъни 2023 йилнинг 1 март куни кўтарилганди.
Bugun.uz — LIVE
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1-мавсуми учун овоз бериш жараёнларига 16 март куни соат 00:00 дан старт берилади ва мазкур жараён 4 апрель соат 23:59 га қадар давом этади – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
@bugunuzpro
Москвада сайлов участкаларидан бирида аёл сайлов қутисига бўёқ қуйди
Сайлов мониторинги штабининг билдиришича, қути муҳрланган ва бошқа сайлов қутисида овоз бериш давом этмоқда.
Сайлов жараёнига тўсқинлик қилганлик учун жиноий иш қўзғатилди,
2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда 3 208 та эгизак чақалоқлар туғилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 17 тага (0,5 %) кўп — Статистика.
@bugunuzpro
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга январь-февраль ойларида 5 177 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20%) 3,5 млрд сўм мукофот тўланган — Солиқ қўмитаси.
2024 йил январь-февраль ойларида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 17 859 та мурожаат келиб тушган.
@bugunuzpro