Ўзбекистон мис маҳсулотларини АҚШ ва Мексикага экспорт қилишни бошлади
Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан 20 дан ортиқ давлатларга январь-февраль ҳолати бўйича деярли 82 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган.
Маҳсулотлар кесимида:
— 7,3 минг тонна мис маҳсулотлари,
— 4,6 минг тонна рух метали,
— 132 тонна молибден маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга юборилган.
@bugunuzpro
2018–2023 йиллар давомида Орол денгизи тубида 1 млн 730 минг гектар ўрмонзор барпо этилган
2024 йилда жами 150-200 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо қилиш режалаштирилган.
@bugunuzpro
Муроджон Абдураҳимов Чирчиқ шаҳар ҳокими этиб тайинланди
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада ишлаб келаётган эди.
@bugunuzpro
Ўзбекистонда 2024 йилнинг январ-февраль ойида ФҲДЙ органларида 35 067 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 114 тага (6,4 фоиз) кўпайган — Статистика.
@bugunuzpro
Хитой ҳамда Қирғизистон чегарасида Тошкент вақти билан 00:36 да яна зилзила қайд этилди. Зилзила эпимарказидаги магнитуда М=5,8.
Читать полностью…⚡️ФВВ Тошкент вақти билан 23:08 да Хитой ҳамда Қирғизистон чегарасида содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилганини маълум қилди.
Ўзбекистон ҳудуда зилзила кучи:
- Андижонда 3-4 балл, 602 км.
- Фарғонада 3-4 балл, 656 км.
- Наманганда 3-4 балл, 657 км.
- Тошкент шаҳрида 3 балл, 862 км.
Зилзила магнитудаси М=7, чуқурлиги 15 км.
Тошкентга учаётган самолёт Афғонистоннинг Бадахшон вилояти тоғларига қулаб тушди
Bugun.uz маълумотларига кўра , самолёт бортида 8 киши бўлган. Самолёт Тошкентда ёқилғи қуйиб, сўнг Фарғонага учиши керак бўлган. Айрим ҳинд ОАВлари самолёт Тошкентдан Москвага учиши керак бўлганини ёзмоқда.
⚡️«Толибон» Ўзбекистонга 62 тоннадан ортиқ сифатсиз нефтни Ҳайратон портидан қайтариб жўнатди
Bugun.uz манбаси хабар беришича, Афгонистондан декабр ойи охирида бир вагон цистерна бензин (62 тоннадан ортиқ) қайтарилган. Бензин Россиядан юкланган ва Ўзбекистон орқали транзит ўтган. Бензин ўрнига нефрас (нефт маҳсулоти) бўлганлиги учун қайтариб жўнатилган.
Россиялик блогер қўриқчиларни четлаб ўтиб, Тошкент телеминорасини забт этди. Bugun.uz маълумотларига кўра, воқеа 2022 йилда содир бўлган
Блогер 2022 йилнинг 3 октябрида Ўзбекистонга учиб келган, 11 октябр куни эса учиб кетган. Аввалига у саёҳат қилаётган оддий меҳмон сифатида ресторанга кирган. Ўша вақтда кузатув майдончаси катта таъмирдан ўтказилаётган бўлган.
Тахминларга кўра, у биринчи ўринда ҳожатхонага борган. Кейин хавфсизлик ходимлари бошқа иш билан банд бўлаётганидан фойдаланиб, йўлак бўйлаб телеминоранинг энг юқорисига чиққан.
Ҳозирча воқеа бўйича ҳеч ким жазолангани йўқ. Бироқ видео тарқалгач, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўрганиш ишлари бошланди.
Сурхондарёда икки кишининг ўнлаб эшакларни сўйиб тургани акс этган видео тарқалди. Тарқалаётган видео акс этган воқеа бундан тахминан 10 йил аввал содир бўлган
Bugun.uz маълумотларига кўра, Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги адирликда икки нафар эркак томонидан ўнлаб эшаклар сўйилаётгани акс этган видео тарқалмоқда. Ижтимоий тармоқларда сиздирилган видеода улар эшакларни сўйишаётганида фуқаро томонидан видеотасвирга олингани, улар эшакларни сотиш мақсадида сўяётгани айтилган.
Ҳодиса бундан ўн йиллар олдин содир бўлган ва ўша пайтда суратга олинган эски видео ҳисобланади.
Тошкент вилоятидан оқиб ўтувчи Бўзсув канали бўйига номаълум тадбиркорнинг машинасида сифатсиз балиқларни ташлаб кетгани ҳақида шу ерда яшовчи маҳаллий аҳоли шикоят қилди. Тадбиркорнинг кимлиги билиш учун ички ишлар органларига мурожаат этилган.
Bugun.uz мухбири вилоят Экология бошқармаси билан боғланди. Уларнинг сўзларига кўра, 11 январдаги тадбирда канал бўйида 8 киши ноқонуний балиқ овлаб ўтиргани аниқланган. Улар овлаган 200 дан зиёд балиқ Чиноз туманидаги 4-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатига топширилган. Эгасиз балиқ овлаш мосламалари — лоткалар эса суд тартибида кўрилгунча, вақтинча сақлашга олиб қўйилган.
Балиқчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси (ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) билан айбланиб, БҲМнинг 10 баробарида жарима тўлайдиган бўлди.
Тошкент вилоятидаги хусусий мактабда қудуқ қазувчи ишчини тупроқ босиб қолди. Мактаб ҳудудида техник сув билан боғлиқ муаммо борлиги сабабли қудуқ қазилаётган бўлган
Bugun.uz маълумотларига кўра, ҳодиса Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги хусусий мактаб ҳудудида шу йилнинг 11 январь куни тахминан соат 11:30 ларда содир бўлган. Қудуқ қазиётган 36 ёшли ишчини тупроқ босиб қолган.
Мактаб ҳудудида ва умуман Олмалиқ шаҳрида техник сув билан боғлиқ муаммо борлиги сабабли экинларни суғориш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қудуқ қазилаётган бўлган. Шу мақсадда қудуқ қазиш билан шуғулланувчи фирманинг икки вакили шу ишга жалб қилинган.
Тахминан 3-3,5 метр қазилганидан сўнг, тўсатдан қудуқ ичида ишлаётган ишчининг қорин ва кўкрак қисмигача бўлган танасининг қисминини шағал аралаш тупроқ кўмиб қўйган. У ўзи чиқишга урингани билан ҳаракатлари наф бермаган ва янада чуқурроқ кўмилиб қолаверган.
Мактаб ходимлари дарҳол Фавқулодда вазиятлар ходимларига хабар берган ва улар 7 дақиқа ичида етиб келиб, жабрланувчини қудуқдан 3-4 соат ичидан. Тупроқнинг жуда бўшлиги ва шағалли экани сабабли қутқарув ишлари қийин кечган.
Ишчи қудуқдан чиқариб олинган ва тиббиёт ходимларининг назоратига олинган. У ўзига ҳеч қандай зарар етмагани, ўзини яхши ҳис қилаётганини билдирган. Қудуқ қазиш ишлари тўхтатилган.
Тошкентдаги АҚШ элчихонасида ўрнатилган ҳаво сифатини назорат қилувчи қурилма бузилмаган. Элчихонадаги датчиклар салбий натижаларни кўрсатиши эса ёлғон экани билдирилмоқда
Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонасида ўрнатилган ҳаво сифатини назорат қилувчи қурилманинг бузилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу қурилма шаҳардаги бошқа ускуналарга қараганда ҳавонинг «салбийроқ» кўрсаткичларни қайд этиб келгани айтилган. Bugun.uz мухбири ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида элчихона ходими билан боғланди.
Элчихона вакилининг Bugun.uz'га маълум қилишича, қурилмага ҳеч қандай зарар етмаган, аксинча техник муаммолар режали таъмирлаш билан боғлиқ бўлган. Элчихонадаги датчиклар 10 январь кунининг иккинчи қисмидан яна нормал иш фаолиятига қайтган ва маълумот узатишни бошлаган.
Таъкидланишича, элчихонадаги датчиклар атайин салбий натижаларни кўрсатиши ҳақидаги гаплар ёлғон ҳисобланади. Боиси, элчихонадаги ҳаво сифати мониторига ҳар ой хизмат кўрсатилади ва текширилади. Бундан ташқари, АҚШнинг Wilbur Technical Services компанияси мутахассислари ҳаво сифати мониторини калибрлаш учун ҳар йили Тошкентга келиб туради.
«Биз унинг тўғри сақланишини таъминлаймиз, шунда у энг аниқ ўлчовларни бериши ва нафақат элчихона, балки бутун Тошкент учун маълумотлар манбаи бўла олиши мумкин, худди биз Қўшма Штатлардаги ҳар қандай йирик шаҳар учун қилганимиз каби», дейди элчихона ходими.
АҚШнинг EPA компанияси томонидан ишлаб чиқилган ҳаво сифатини мониторинг қилувчи бундай қурилмалардан (бета аттенуатион мониторинг – BAM) бошқа кўплаб дипломатик постларда, шу жумладан, Марказий Осиёдаги барча элчихоналарида фойдаланилади.
⚡️Bugun.uz’нинг ТИВдаги манбаларига кўра, Мубашшир Аҳмад Туркия полицияси томонидан жамоат хавфсизлигига таҳдид қилганликда гумонланиб маҳкамага олиб кетилган. Ўзбекистон дипломатлари Мубашшир Аҳмад сақланаётган жойда уни холидан хабар олиб, ўзи билан гаплашиб, сақланиш шароитларини ўрганган. Шунингдек, Мубашшир Аҳмад адвокат билан таъминланган.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Туркиядаги Бош консулхонаси Алишер Турсунов (Мубашшир Аҳмад) Туркия полицияси томонидан 2023 йилнинг 28 декабр куни уйидан олиб кетилганини, ҳозирда Истанбул вилояти Чаталжа туманида жойлашган Бинкилич депортация марказига жойлаштирилганини тасдиқлаган.
Нукусда номаълум моддадан заҳарланиб вафот этганлар икки киши бўлган. Улардан бири Қорақалпоғистон давлат университети талабаси эди
Э-қарор электрон тизимида 2023 йилнинг 29 декабр куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги уйда икки нафар фуқаро номаълум моддадан заҳарланиб, улардан бири кўрсатилган ёрдамга қарамай, вафот этгани хабар қилинди. Бироқ, Bugun.uz мухбири билан суҳбатлашган жабрланганларнинг қариндоши уларнинг иккови ҳам ёрдам етиб келгунига қадар оламдан ўтганини маълум қилди.
Қурбонлардан бири 22 ёшли И.Ж. Қорақалпоғистон давлат университетининг Иқтисодиёт факултети талабаси бўлган. Иккинчи жабрланувчи А.К. эса 2005 йилда туғилган. У И.Ж.нинг олдига янги йил байрами арафасида келган.
Bugun.uzʼга маълумот берган марҳумнинг яқини уларнинг оналари хавотирланиб, фарзандларининг аҳволидан хабар олишини сўрагани учун йигитлар яшайдиган уйга борган.
«Ҳокимлик нега унақа муносабат билдирганини билмадим-ку, лекин шу куни боланинг онаси менга қўнғироқ қилиб ʼБолам эрталабдан бери телефон қилсам кўтармаяпти, хабар олиб кўрʼ, деб илтимос қилди. Чунки икки боланинг ҳам ота-онаси туманда яшайди», дейди у.
Марҳумнинг қариндоши у ерга бориб, эшикни бузиб кирган. Йигитлар бу вақтда вафот этиб бўлганди. Унинг айтишича, йигитларнинг вафотига табиий газ сизиб чиқиши сабаб бўлмаган.
«Бизнингча, уларнинг ўлимига газ сизиб чиқиши сабаб бўлмаган, чунки эшикни очганимизда «котёл» ёниб турганди. Лекин унинг мўриси тиқилганди. Газ ёнишидан чиққан заҳарли тутун хонанинг ичига тўпланиб қолган», дейди марҳумларнинг яқин кишиси.
My.gov.uz портали фаолияти 4 кунга чекланади
Маълум қилинишича, 21–24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат марказининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади.
@bugunuzpro
Қозоғистонда эр-хотин ўртасидаги можарони олиб чиққан ток-шоу ёпилди — мамлакат Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева.
@bugunuzpro
Чет элликларнинг ўз юк машинасида Ўзбекистонда йўловчи ёки юк ташиш ҳолатлари (каботажлар)га қарши чора кўрилмоқда
Ушбу рейдларда, автомобиль транспортида ташувларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилиши назоратга олинмоқда .
Каботажчи қоидабузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандларига асосан чоралар кўрилмоқда.
@bugunuzpro
Наврўз байрамида ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади:
— 21 март — пайшанба (Наврўз байрами);
— 22 март — жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
— 23 март — шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);
— 24 март — якшанба (одатий дам олиш куни).
@bugunuzpro
❗️Хитой—Қирғизистон чегарасида яна зилзила қайд этилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 798 км шимолий-шарқда, магнитудаси 5,7 ни ташкил қилган.
Читать полностью…❗️Афғонистон тоғларида ҳалокатга учраган Falcon 10 самолёти Гая – Тошкент – Москва йўналишида чартер рейсини амалга ошираётган бўлган
«Толибон»нинг Бадахшондаги ахборот ва маданият бўлими раҳбари Забиҳуллоҳ Амирий Бадахшонда йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани бўйича маълумот берди ва воқеани батафсил текшириш мақсадида минтақага гуруҳ юборилганини айтди.
Caмарқандлик мактаб ўқувчисининг Гарвард ҳамда Кембриж университетларига 100 фоизлик грант ютиб олгани ҳақида хабарлар тарқалди, бироз ўтиб улар фейк эканлиги айтилди. Bugun.uz хабарларга аниқлик киритиш учун қатор ташкилотлар билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.
Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий саҳифаларида 11-синф ўқувчиси Жасмина Ҳусенованинг визаси, жаҳоннинг топ университетига қабул қилингани ҳақидаги хат нусхасини эълон қилиб, хабар фейк эканлиги аниқланганда эса постларни ўчириб ташлашган.
Bugun.uz’га қиз ўқиган ўқув маркази ўқитувчисининг айтишича, Жасмина инглиз тилини 7-синфдан бошлаб ўргана бошлаган ва 9-синфда тилни чуқур ўрганишга киришган. Сўнгги вақтларда қиз дарсларга қатнашмай, ўқишга ҳужжат топшириш билан банд бўлиб юргани, ўқув маркази раҳбари қизнинг виза ишларига аралашмаган. Қиз бир марта эссе ёзган ва 4 марта суҳбатда қатнашган. Ўқув маркази раҳбари ўқишга қабул қилингани ҳақидаги хабарнинг ҳақиқийлигига шубҳа билан қарамоқда. Чунки, қизнинг IELTS ва SАТ сертификатлари йўқ.
Қиз 2023 йилнинг 27 декабрида Самарқанд шаҳрига келган ва айни пайтда ҳам шу ерда бўлиб турган Гарварднинг қандайдир 150 кишилик делегацияси билан бирга бир неча кун бўлиб, ўқиш масаласини айнан улар билан ҳал қилган. Ҳатто қизнинг ота-онаси ҳам делегация аъзоларини кўрмаган. Уларнинг ўзи қизга машина жўнатиб, олиб кетган.
Қизнинг онаси Bugun.uz’га делегация раҳбари Гарварднинг собиқ вице-президенти Клодин Гей (Claudine Gаy)хоним (аёл 2023 йилда антисемитизм ва плагиат билан боғлиқ айбловлар сабабли Гарварддан истеъфога чиқарилган - таҳр.) эканлигини айтди. Ҳужжат тайёрлаш жараёнида қиздан ҳеч қандай пул сўралмаган, бироқ, виза тўғрилашда элчихонага давлат божи тўланган. Қизиғи, Жасмина АҚШ элчихонасида бўлмаган. Божни кимдир қўнғироқ қилиб айтган ва улар компютер орқали тўлов қилган.
Батафсил — bugun.uz/222637
Кўп миқдорда гиёҳванд моддаларни сотган қиз Тошкентда қўлга олинди. Bugun.uz'даги маълумотларга кўра, М.М. исмли қиз Москва-Тошкент рейсидаги самолёт Тошкент халқаро аэропортига қўниши билан ушланган.
Бугун, 16 январ куни соат 16:50 да аэропортга келиб қўнган Москва-Тошкент рейсидаги UT805 самолёти ХТБ ХПБ инспекторлари томонидан текширилганда, борт таркибида ушбу шахс ҳам борлиги маълум бўлган.
Қиз Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш)да айбланиб, Мирзо Улуғбек туман ИИО ФМБ томонидан қидирувда бўлган ва ушлангач, туман ИИБ ходимларига топширилган.
❗️Bugun.uz журналистларни ишга таклиф қилади
Журналистлар маълумотидан қатъи назар, қуйидаги талаблар асосида танлаб олинади:
• ўзбек ва рус тилларини билиш;
• бехато ёзиш;
• матн ёзишда тажрибага эга бўлиш;
• офисга келиб ишлаш (онлайн эмас);
• шахсий компьютерга эга бўлиш.
Ўзингиз ҳақидаги маълумотни @bugunuzaloqabot’га юборинг.
Таҳририят фақат танлаб олинган номзодларга жавоб қайтаради!
⚡️Самарқандда ЙПХ ходимини калтаклаган ака-ука ўқитувчилар қамалди. Жанжалда ака-ука тош ва ёғоч таёқдан, инспектор электрошокердан фойдаланган
Bugun.uz маълумотларига кўра, ҳодиса ўтган йилнинг 22 августида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида содир бўлган. Шу куни фуқаро Нодир Қаюмов (исмлар ўзгартирилган) бошқариб келаётган Labo ўша жойда хизмат ўтаётган инспектор томонидан тўхтатилиб, ҳужжатлар сўралган. 23 ёшли Нодир эса ҳужжатларни тақдим этмасдан, машинани қулфлаб кетиб қолган.
Инспектор машинани жарима майдончасига олиб кетиш учун эвакуатор чақирганда Нодирнинг акаси Баҳодир Қаюмов етиб келиб машинани олиб кетишга уринган. Инспектор ундан тегишли ҳужжатларни сўраганида эса ҳайдовчи машинага ўтириб, уни ичкаридан қулфлаб олган.
Ҳайдовчининг кўрсатган фаол қаршилиги ортидан икки ўртада низо келиб чиққан ва Баҳодир укаси Нодирга қўнғироқ қилиб, ЙПХ ходимлари уни ураётганини айтиб, ёрдамга чақирган. Ёғоч таёқ ва тош билан қуролланган ука етиб келган ва низо жанжалга айланиб кетган, натижада инспектор енгил тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат бўйича бўлиб ўтган суд мажлисида судланувчи Баҳодир инспектор унга нисбатан электрошокер ишлатгани ва у укасини ёрдамга чақиргани айтган. Ўша куни хизмат олиб борган инспекторнинг шериги судда айтишича, ука ёрдамга 5 киши бўлиб келган ва барчасининг қўлида тош бўлган. Нодир қўлидаги таёқ билан ЙПХ ходиминини урганида таёқ синиб кетан. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Баҳодир ҳамкасбининг бўйнидан бўғишга ҳаракат қилаётганида уч марта огоҳлантириш билан электрошокер ишлатган.
Мавжуд маълумотларга кўра, ака-ука Қаюмовларнинг ҳар иккиси ҳам ўрта мактабда ўқитувчи ҳисобланади.
Суд Нодир Қаюмовга нисбатан узил-кесил 3 йил бир ой муддатга, Баҳодир Қаюмовга нисбатан эса бир йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Абдулхаков Яхёжон Артикбоевич Ички ишлар вазири ўринбосари — Тергов департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…«Мен калитларни қайтариш мақсадида унинг юзига бир неча марта ургандим, лекин у ҳалигача қайтариб бергани йўқ»
Тошкентда аёлни шафқатсизларча калтаклаган эркак қилмиши ҳақида гапириб берди. Михаилнинг сўзларига кўра, у Еленага энди онасига ўзи ғамхўрлик қилишини ва унга энди ҳамшира керак эмаслигини билдирган. Аёл эса эркакнинг гапига қулоқ солмаган ва у ҳеч нарса қарор қилмаганини айтган.
Шундан сўнг, Михаил аёлга ҳужум қилган. Шу билан бирга, Михаил уни зўрлаш ниятида эмаслигини ва умуман олганда у «қариганини» айтиб ўтди.
⚡️Тошкентда маст эркак онасининг боқувчисини аёвсиз калтаклади. Жабрланувчи зўравоннинг ҳужумидан қочиб кетиши орқали қутулган
Bugun.uz маълумотларига кўра, шу йилнинг 7 январ куни Елена Шавалиева ўзи қараётган нафақахўр аёлнинг квартирасида бўлган. Кечга яқин унинг маст ўғли хонадонга келиб, ҳамширага ҳужум қилган. Елена квартирадан чиқиб, ташқарига қочишга муваффақ бўлган, дарҳол ички ишлар идораси ва тез ёрдам хизмати ходимларини чақирган.
Шифокорлар етиб келиб, Еленани шифохонага олиб кетишган. ИИО томонидан зўравонлик қилган шахс шу куннинг ўзида ушланган, аммо жабрланувчининг яқинлари эркак эртаси куниёқ қўйиб юборилганини билдирмоқда.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Bugun.uz'га билдиришича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Экспертиза тайинланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
⚡️«Абу Сахий» бозори собиқ раҳбари Давронбек Алимбековнинг қизи ва невараси ўғирлаб кетилган
Алимбеков Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг куёви Темур Тиллаевнинг ҳамкори ҳам ҳисобланади. Ундан оила аъзоларини қўйиб юбориш учун 10 млн доллар талаб қилингани маълум бўлди.
Батафсил — bugun.uz/221275
⚡️Пайариқлик фермер Ойбек Тувалов 12 суткага қамалди
Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, «Мухаммад Ойбек даласи» фермер хўжалиги раиси Ойбек Тувалов 28 декабрь куни Telegram’даги «Пайариқ тумани фермерлари» гуруҳида тумандаги кластерлар пахта ҳосили пулларини бермаётганидан норози бўлиб, бошқа фермерларни 30-31 декабр куни Челак шаҳрида жойлашган «ПАЙАРИҚ КЛАСТЕР» биноси олдида тўплаб, жанжал уюштиришга чақиради.
Шунингдек, Ойбек Тувалов гуруҳда «Бизга панқиллоқ бўлмайди, бизга кластерга қўллашимиз учун жуда кучли портловчи модда керак» ҳамда «Айниқса Пайариқ ‘Янгиер кластер’ бошлиқлари алмашиб фермерларга жуда кўп ташвиш келтираяпти, фермерлар улардан кучли норози. Жанг бўлиши кутилаяпти» деб қатор даъват постларини жойлаштирган. Туман ИИБ қонунга зид бўлган даъватлар бўйича ҳужжат тўплаб, уларни Пайариқ тумани судига юборган.
Суд 4 январь куни Ойбек Туваловни рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар ўтказиш учун шароитлар яратишда айбли деб топиб, унга нисбатан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.