bugunuzlive | Неотсортированное

Telegram-канал bugunuzlive - Bugun.uz — LIVE

26575

Тезкор хабарлар — қисқа, аниқ ва ишончли. Таҳририят: @bugunuzaloqabot Реклама: @bugunuzreklama

Подписаться на канал

Bugun.uz — LIVE

Бухорода эркак болта билан автомобилларнинг деразасини синдирди

Bugun.uz маълумотига кўра, 31 декабр куни Янги йил арафасида эркак қўлида болта билан машиналарга қасддан синдиришни бошлаган. У иккита автомобил ва бир уйнинг деразасига шикаст етказган.

Эркак нима учун бундай қилгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Аммо у машиналардан биридан пул ва ҳужжатларни ўғирлашга ҳам муваффақ бўлган. Ички ишлар вазирлиги томонидан эркакка нисбатан бир вақтнинг ўзида безорилик, ўғирлик ва автомобил рақамларига зарар етказиш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Янги йил куни кимлардир қувонч ва хурсандчиликда оиласи билан байрамни нишонлаган бўлса, кимдир ўша вақтда машиналарни болталагани учун ҳибсда ўтирган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

⚡️Bugun.uz манбасига кўра, Сергели туманининг жиноий ишлар бўйича суди собиқ судьяси Ю.Ш.га нисбатан товламачилик, ҳокимият ҳаракатсизлиги, айбсиз кишини жавобгарликка тортиш ҳамда далилларни сохталаштириш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, Булунғурда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ 21 ёшли йигит отасининг Nexia’сида йўлдаги сигирларни уриб юбормаслик учун машинани олиб қочиб, одам уриб юборган.

Жавоҳир Ҳамидов 21 октябр куни отасининг Nexia-2 автомашинасини миниб, дорихонага чиқади. Дориларни олиб, уйга қайтаётганда йўлидан чиққан сигирларни уриб юбормаслик учун рулни кескин буриб, йўлдаги эркакни уриб юборган. Жавоҳир жабрланувчини касалхонага олиб борган, бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамай, пиёда олган тан жароҳатлари сабаб вафот этади.

Йигит ёмғир ёғиб йўллар кўлмак бўлгани, қишлоқда «свет» ўчиб, йўллар яхши кўринмагани сабаб ЙТҲ келиб чиққани, айбига тўлиқ иқрорлигини билдирган.

Суд Жавоҳирбекни икки йил муддатга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Нукусда маст ҳайдовчи инспекторлардан 20 дақиқа қочиб юрган

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, Нукусда 24 декабр куни навбатчиликда бўлган инспекторлар Spark’ни тўхтатади. Машина ҳайдовчиси мастлигини билиб, воқеа жойидан қочади. Шундан сўнг, Spark ортидан 20 дақиқалик «погоня» бошланади.

Охири кўчадаги машиналар ҳаракати тўхтатилиб, ҳайдовчи қўлга олинади. 36 ёшли нукуслик эркакка нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина жарима майдончасига қўйилган. Экспертиза ҳайдовчи қонида 0,833 мг спирт аниқлайди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Чилонзор метро бекатида тоби қочган аёл метро йўлига йиқилиб тушган. Уни метро йўлагидан навбатчи ходимлар олиб чиқиб, биринчи ёрдам кўрсатишган. Аёл тан жароҳати олмаган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўсмир йигит билан муштлашиб, унинг умуртқасини синдиришда айбланаётган эркакнинг кўриниши. Bugun.uz мухбири билан суҳбатлашган Ғолиб Раҳматов, унга йигитнинг ўзи биринчи ҳужум қилганини айтиб берди.

Муштлашувга айланиб кетган жанжал Диманинг ити маҳаллада назоратсиз югуриб, Ғолибнинг ўғлини қувлашидан бошланган. Ғолиб Димага танбеҳ бериб, итини назоратга олишни сўраган. Йигит телефонда суҳбатга берилиб кетиб, Ғолибнинг гапларига қўл силтаб қўйган. Ит келиб Ғолибнинг ўзига отилган. Шунда Ғолиб итни тепган ва кейин жанжал бошланган.

«Ит мен томонга сакраб, эҳтимол мени тишламоқчи бўлган. Лекин мен уни тепвордим. Шундан кейин кутилмаганда юзимга кучли зарба келди. Дима мени боғич дастаси билан урган бўлиши мумкин. Очиғи зарба кучли бўлгани учун, мени нима билан урганини билмай қолдим», - дейди Ғайрат.

Шундан кейин муштлашув бошланиб кетди. Мен кўп қон йўқотдим, муштлашган жойимиздаги ҳамма қон мени қоним. Унга ҳам мени қоним сачраган.

Мен уни ерга ётқизиб, ундан: «Давом этамизми ёки етарлими?» деб сўрадим, Дима «тўхтанг» деб жавоб берди. Мен уни қўйиб юбориб, ўрнимдан турдим. Дмитрий ўтириб, менга умуртқам синди деб айтди. Атрофдаги одамлар бизни ажратишга улгурмасди, чунки улар биздан 20 метр нарида эди. Одамлар етиб келгунча биз муштлашиб бўлгандик.

Биздан 20 метр нарида турган ўғлимни ёнимга чақирганимда, у мени кўриб жуда қўрқиб кетди. Чунки менинг юзим қон бўлиб ётганди. Бола оқариб кетганди, «Дада, уйга кетайлик, уйга кетайлик» деб йиғларди.

Ўша куни мен касалхонага бордим. 5 ёки 7 та «шов» қўйилди. Бурним синган, «сотрясение» ва юзимда 4 сантиметрлик кесиқ бор.
Ариза ёздим.

Мен унинг умуртқасини синдиришни режа қилмаганман. Дам олиш кунини оилам даврасида ўтказишни хоҳлагандим. 4 кундан кейин ўғлимнинг туғилган куни бўлиши керак эди. Биз болани туғилган кунини нишонламадик. Мен бўлиб ўтган воқеалардан жуда хавотирдаман ва ҳаммаси тезроқ тугашини кутяпман. Ҳамма Дмитрийнинг шифохонадан чиқиб, экспертизадан ўтишини кутаяпти. Умид қиламанки, бу муаммо ҳал қилинади, чунки мен тунлари ҳам ухлай олмаяпман».

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ноодатий хатти-ҳаракатлари сабаб бошқа маҳкумлар у билан битта камерада ўтиришни истамагани учун марҳум 24 декабр кунидан алоҳида камерада сақланган. Файзжон Қахаров руҳиятнинг ўзгариши сабаб махсус рўйхатда ҳисобда турган. У жазо муддатини ўташ даврида махсус касалхонанинг психиатрия бўлимида 2 марта даволанган.

Қайд этилишича, марҳумнинг оила аъзолари у билан учрашувларга келмаган. Файзжон оила аъзолари билан умумий ҳисобда 6 марта телефонда суҳбат қилган ҳолос.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

⚡️Bugun.uz манбаларига кўра, 25 декабр Навоий вилоятининг Навоий шаҳридаги қамоқхонада маҳкум ўзини осган ҳолда топилган. У чойшабдан сиртмоқ ясаб, камера деразасига ўрнатилган темир панжарага ўзини осган. Суриштирув ишлари махсус прокуратура томонидан олиб бормоқда.

24 ёшли маҳкум 2021 йил қасддан одам ўлдиргани учун 14 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган. Кейинроқ, унга нисбатан жазо муддати камайтирилиб, 13 ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги «Бургер» кафесининг «стоянкасида» 24 декабр соат 09:50 ларда Cobalt’нинг газ баллони портлаши оқибатида машинада бўлган 3 ёшли бола ҳалок бўлган.

Ҳайдовчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Бола жонлантириш бўлимида вафот этган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

⚡️Bugun.uz’нинг ТИВдаги манбасига кўра, Эрон билан Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини бекор қилиш бўйича ҳозирча ҳеч қандай келишув йўқ. Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасига мамлакат расмий идораларидан ҳамда тегишли вазирликлардан сўровлар келиб тушмаган.

Ўзбекистон расмийлари Иззатуллоҳ Зарғамийнинг баёнотининг амалда татбиқ этилиши ҳақида маълумот олмаган.

Аввалроқ, Эроннинг қатор нашрлари мамлакат маданий мерос, туризм ва халқ ҳунармандчилиги вазири Иззатуллоҳ Зарғамийнинг баёнотига таяниб, 32 та давлатга (шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам) виза режимини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганини, ҳукумат йиғилиши якунлари бўйича ижобий натижа қайд этилганини маълум қилиб, ушбу мамлакат фуқаролари учун виза режимини бекор қилиш ҳақидаги ҳужжат ратификация қилингани таъкидлаганди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

⚡️Bugun.uz манбаларига кўра, UzAuto Sanoat маркетинг сиёсати бўйича масъул раҳбари Сардор Тажиев ишдан олиниши мумкин. Сардор Тажиев маркетинг сиёсатини самарасиз олиб боргани ҳамда аҳоли учун автомобилларни олишда қулай кредит шароитларини яратмагани сабаб лавозимидан озод этилиши кутилмоқда.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

❗️Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов ТИВга чақиртирилди

Ўзбекистон расмийлари учрашувда «Справедливая Россия – за правду» партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи Ўзбекистонда чуқур ташвиш хисси билан қабул қилингани қатъий тарзда етказилди.

Россия партия раҳбарларининг бундай ўйламай билдираётган муносабатлари икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳига мос келмаслиги маълум қилинди. 

ТИВ Россия ОАВларида кенг тарқалган бу каби баёнотлар атайлаб провокацион руҳда бўлиб, халқларимиз ўртасида ўрнатилган тарихий дўстона муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини қайд этган.

Олег Малгинов тўлиқ масъулият билан Захар Прилепиннинг баёнотлари Россия раҳбариятининг дўст ва мустақил Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини билдирган.

Элчи «Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги унинг мамлакатида ҳеч қачон шубҳага олинмаган»лигини таъкидлади.

Олег Мальгинов, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги яқин вақт ичида ушбу вазият бўйича изоҳ беришни режалаштираётганини маълум қилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

«Пошёл на х...» Расул Кушербаев Ўзбекистонни Россия таркибига қўшиб олишни таклиф қилган россиялик сиёсатчининг гапларига муносабат билдирди

Олий мажлиснинг собиқ депутати Расул Кушербаев Захар Прилепин Ўзбекистонни босиб олиш масаласига фикрини билдирган постда Прилепинга қарата «пошёл на х...» деб изоҳ қолдирган.

Сиёсатчи ва ёзувчининг бундай таклифи ўзбекистонликлар кескин қабул қилиниб, ижтимоий тармоқларда депутатлар ва фаоллар муносабат билдирди.

«Афсуски Россия сиёсатчилари томонидан бу каби баёнотлар берилиши кўпайса кўпаймоқдаки, асло камаймаяпти. Бу эса хавотирли. Ўзбекистонликлар бошқа мақсад йўлида бирлашмаса-да, мамлакат мустақиллигини сақлаб қолиш йўлида бирлаша олади», - деб ёзган Кушербаев.

Кушербаев Кремл расмийлари томонидан мамлакат ва халқлар ўртасида уруш ва адоватни қўзғаётган бу каби шовинистларга нисбатан қонуний чоралар кўриши кераклигини, акс ҳолда Ўзбекистонни босиб олиш бу кўпчилик томонидан Кремлнинг келажакдаги стратегик режаси сифатида қабул қилинишида тўхталган.

«Киевдаги параддан кейин Евроосиё ҳудудида нимадир қилишимизни ким тақиқлайди? Ҳеч ким», – дейган Захар Прилепин.

Аввалроқ, россиялик сиёсатчи Захар Прилепин собиқ СССР ҳудудларини Россия таркибига қўшиб олиш кераклигини ҳақида чиқиш қилди. У муҳожирлар муаммосини шундай ҳал қилиш мумкинлини билдирган ўзининг фаолияти ҳақида ўтказилган матбуот анжуманида.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Humo тизими карталари ишлашида узилишлар кузатилмоқда

Процессинг маркази режалаштирилмаган ишлар олиб борилаётгани сабаб Humo карталаридан фойдаланишда узилишлар бўлаётганини тан олди.

«Ҳозирда бу масала билан компания мутахассислари шуғулланмоқда ва қисқа муддатда муаммо ҳал этилади. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади компания муносабатида.

❗️UPD: Процессинг маркази Humo тизимида юзага келган носозлик бартараф этилганини маълум қилди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, Тўрткўлда ЙПХ ходимлари тўхтатган Cobalt тўхтамасдан, воқеа жойидан кетиб қолгани учун, ҳайдовчи қидирувга берилган.

Машина рақамсиз бўлгани сабаб, қидирув қийинлашмоқда.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олинди. Унинг ўрнига вазир вазифасини бажарувчи этиб Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Худаяров тайинланди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, Самарқанднинг Пастдарғом туманидаги Тез ёрдам бўлимида ҳамшира бўлиб ишлайдиган Маҳбуба Тўйчиева маҳалладоши Аъзам Низомов томонидан ишхонасида калтакланган. Аъзам Маҳбубани қорнига уриб-тепиб жароҳат етказган. Маҳбуба касалхонага ётқизилган, Аъзамга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов бошланган. Жанжалга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

⚡️Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, Наманганда ўзининг 5 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирмоқчи бўлган 34 ёшли ота қўлга олинган.

Ота уйида ўғлининг бўйнига пичоқ уриб, уни ўлдиришга уринаётган пайт хонага боланинг амакиси кириб қолиб, болани қутқариб қолган. Бола касалхонага ётқизилган. Отага нисбатан қасддан баданга оғир шикаст етказиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, у қўлга олинган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Mega Planet савдо маркази олдида гул кўтариб юрган яланғоч эркак одам ўлдириб қўйгани учун ҳибсга олинган.

Августда ҳолат акс этган видео тармоқларда кенг тарқалганди. Шундан сўнг, пойтахт ИИББ 31 ёшли Абдурауф Тешаевни қўлга олганини маълум қилганди. Текширувлар давомида Абдурауфнинг руҳиятида бузилиш аниқланиб, у шаҳар руҳий-асаб касалликлар шифохонасига ётқизилган. Бироқ, Абдурауфнинг синглисига кўра, у шифохонадан қочиб кетиб, танишининг маслаҳати билан Намангандаги товуқ фабрикаларидан бирига бориб у ерда яшаб, ишлай бошлаган.

Кунларнинг бирида шу фабрика қоровули билан гап талашиб, уни уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилганини кўтара олмаган Абдурауф фабрика қоровулини пичоқлаб ўлдиради.

Руҳий-асаб касалликлар шифохонаси томонидан Абдурауф Тешаевга «аралаш диссоциатив бузилиш» ташхиси қўйилиб, жиноятни ақли норасо ҳолатида содир этган деб топилиб, мажбурий даволанишга муҳтожлиги ҳисобга олиниб, у мажбурий даволанишга юборилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Оқ Gentra’да Миллий гвардия ходимини «сайр қилдирган» йигит 16 ёшда. Унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқ

Воқеа 26 декабрь куни Сурхондарё вилояти Денов туманида содир бўлган. 16 ёшлик А.Ш. тўхташ тақиқланган жойда тўхтаганда, унинг олдига ЙПХ ходими келиб, ҳужжат сўрайди. Йигит ҳужжатлари йўқлигини, отаси келиб кўрсатишини айтиб, воқеа жойидан хавфли вазиятлар келтириб, воқеа жойидан кетиб қолган. Ҳайдовчи ушланган, айни вақтда туман ИИБда, машина жарима майдончасида.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкентда 5 кунлик чақалоғини 9 минг долларга сотмоқчи бўлган она ва унга ҳамроҳлик қилган аёл 4 йилга қамалди.

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, Дилноза Бозорова болани катта қилишга имконияти бўлмаслигини ҳамда эрининг бола билан умуман иши йўқлиги айтиб, танишига болани сотишини маълум қилади. Марғуба Мирзаева онаси билан бирга чақалоқни сотиб оладиган «клиент» топади.

Шу йилнинг 31 июл куни, Дилноза ва унга шериклик қилган Марғуба Чилонзор метро бекати яқинида чақалоқни сотаётган вақтда қўлга олинади.

Суд аёлларни одам савдоси билан шуғулланганликда айбли деб топиб, уларга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Чақалоқ эса болалар уйига топширилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Bugun.uz’да мавжуд маълумотларга кўра, Тошкентда 57 ёшли эркак чикиндилар ташлаш жойида яшайдиган аёлни устига бензин қуйиб, уни ёқиб юборган.

Яшнобод туманидаги қурилиш объектига қарашли маиший чикиндилар ташлаш жойида яшовчи 48 ёшли аёл куйиш жароҳатлари билан 23 декабр куни шифохонага олиб борилган. Унга чап оёқ иккинчи даражали куйиши ташхиси қўйилади.

Суриштирувлар аёлни у билан бирга яшовчи таниши, 57 ёшли эркак ёқиб юборгани маълум бўлган. Эркак аёл билан аввал қаттиқ жанжаллашган, кейин эса аёлнинг устига «баклажка»да бўлган бензинни сепиб, уни ёқиб юборган.

Ҳозирда эркак қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкентда эркак 18 ёшли ўсмир йигитни шафқатсизларча калтаклади. Bugun.uz мухбири умуртқаси синган ўсмирнинг ўзи билан суҳбатлашди

Bugun.uz маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг олдидаги болалар майдончасида бўлган қизлардан бирининг отаси 18 ёшли йигитнинг итидан жаҳли чиқиб, унга ташланган. Маълум бўлишича, инглиз кокер-спаниел ити қизга яқинлашган ва уни ҳидлаган, шундан кейин ғазабланган ота жониворга ҳужум қилган.

Ўсмир итини ҳимоя қилишга урингани учун қизнинг отаси уни ҳам калтаклашни бошлаган. Катта ёшли эркак уни шафқатсизларча дўппослаб, фарзандининг кўз ўнгида умуртқа поғонасини синдириб ташлаган.

Bugun.uz мухбири билан суҳбатлашган 18 ёшли Дима Саттаров воқеа тафсилотларини айтиб берди:
«Бу одам орқамдан югуриб келиб олдимга келди. У менга бақира бошлади, итни урди, аниқроғи тепди. У менга итимни ушлаб турмаганим учун у қизини қўрқитганини айтиб бақирди. Кейин у муштлари билан мени ура бошлади.

Охир-оқибат, у мени ушлаб, асфалтга улоқтирди. Мен ҳеч нарса қила олмадим, фақат оғриқдан бақира бошладим. Мен умуртқа поғонам синган деб айтиб бақирдим, огоҳлантирдим. Ўша пайтда мен эҳтимол «бордюр»га тушдим, бу эса ақл бовар қилмайдиган оғриқни келтириб чиқарди. Ўша одам эса мени калтаклашда ва таҳдид қилишда давом этди. Тахминан беш дақиқа давомида шу аҳволда ётдим. У эса бу пайтда мени суратга олди ва қўрқитишда давом этарди.»

Шунингдек, йигит ўзига келиши билан нарсаларини йиғгани, телефони бутунлай қонга белангани ва сингани ҳақида гапирди. У кимдир уйга олиб боришини сўраган, лекин ҳамма рад этган ва жим турган. Кейин у итни ўзи қўлида ушлаб уйга қайтиши кераклигини тушунган.
«Ҳозир мени умуртқам синган. Мен ўзимни жуда ҳам ёмон ҳис қиляпман: туролмайман ҳам, ўтиролмайман ҳам. Мен қила оладиган ягона нарса бу – ётиш. Ҳаттоки ён томонга мустақил бурила олмаяпман, фақат қўлларим ёрдамидагина қийинчилик билан бурила олаяпман», дейди у.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкентда Tracker ҳайдовчиси уриб юборган 8 ва 10 ёшли опа-сингил М.А. ҳамда З.А.лар қўл ва оёқларидан жароҳат олиб, қизлар шифохонага ётқизилган.

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирда қизларнинг аҳволи яхши.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

⚡️Bugun.uz манбаларига кўра, яқин вақт ичида UzAuto Motors Ўзбекистондаги йирик банкларнинг бири билан ҳамкорликда Tahoe, Traverse, Equinox ҳамда Onix автомобиллари учун кредит шартлари асосида сотувларни йўлга қўймоқчи.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

❗️Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга — Мудофаа вазирлиги.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

⚡️Bugun.uz манбаларига кўра, Избоскан тумани ҳокими Серобиддин Исмоилов ҳибсга олинди.

Серобиддин Исмоиловга нисбатан ноқонуний қарорлар билан ер майдонларини ажратишда талон-тарожликка йўл қўйгани учун жиноят иши қўзғатилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов қўмитанинг божхона тўловлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, божхона тўловлари бўлими бошлиғи Соҳиб Р.Н. ҳибсга олиниши билан боғлиқ жиноий иш тафсилотларини очиқлади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Божхона қўмитаси божхона тўловлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, божхона тўловлари бўлими бошлиғи Соҳиб Р.Н. суғурта компанияси манфаатларини лобби қилиш эвазига 145 млрд маблағни ўзлаштирган.

Соҳиб Р.Н. қўмита хавфсизлиги хизмати томонидан аниқланиб, икки ой давомида кузатувда бўлган.

Ҳозирда ўзлаштирилган маблағнинг 84 млрд сўми ундирилган.

Жиноий гуруҳнинг бир неча аъзолари чет элга қочиб кетгани маълум.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

⚡️Bugun.uz маълумотларига кўра, Россия хавфсизлик хизмати ходимлари Ставропол ўлкасининг ҳукумат биноси яқинида теракт уюштирмоқчи бўлган ўзбекистонлик Ж.Ўткировни қўлга олган.

21 ёшли Ўткиров «автомойкада» ишлаган. У яшаган уйдан зарарлантирувчи элементлар билан бойитилган икки дона қўлбола портловчи мослама аниқланган.

Унга нисбатан 18 декабр куни терроризмга тайёргарлик кўриш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Хавфсизлик хизмати Ж.Ўткиров ИШИД аъзоси эканлигини тахмин қилмоқда.

Читать полностью…
Подписаться на канал