⚡️Bugun.uz манбаларига кўра, Божхона қўмитаси божхона тўловлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, божхона тўловлари бўлими бошлиғи Соҳиб Р.Н. ҳибсга олинган.
Соҳиб Р.Н пул эвазига айрим тадбиркорларга суғурта кафолатлари асосида божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат беришга шароит яратиб бергани учун унга нисбатан фирибгарлик, солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш ҳамда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
❗️Bugun.uz: Маҳаллийчилик қилган блогер Bekoff суд томонидан БҲМнинг 20 баравари (6,6 млн сўм) миқдорида жарима тўлайди. У бир йил давомида яна маҳаллийчилик қилса, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
Блогер Bekoff (Бекзод Маҳамедбеков)ни бир гуруҳ журналистлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчилари Тошкентга келган вилоятликларни пойтахтдаги муаммоларни ёритишига қарши чиқиб, ўз вилоятларига қайтиб кетишларини сўрагани учун уни судга берди.
«Вилоятдан келган блогерлар ‘Тошкент шаҳримиз’, ‘дарахтларни кесиб ташлаяпсизлар’, ‘йўллар, остановка, бизнинг шаҳримиз’, деб ҳокимни ёмонлаб қўйишади. Тошкентни тошкентлик блогерларга қўйиб бера қолинглар, илтимос. Жонга тегиб кетди. Кўнглимиз айнияпти, тўғриси. Сизлар ўзи асфалт кўрганмисизлар?! », — деган эди блогер ўз чиқишида.
Видео тармоқларда кенг тарқалганидан сўнг, Twitter’нинг ўзбек сегменти фаоллари уни судга берган. Даъвогарлар сифатида Oyina.uz журналисти Инобат Ахатова, юристлар Камола Алиева ва Комила Абдуллаевалар иштирок этиб, уларнинг аризасига тармоқнинг яна ўнлаб фаоллари қўшилган.
Шундан сўнг, блогер яна бир бор чиқиш қилиб, тарқалган видео бундан икки йил аввал олингани, одамлар уни контекстдан юлиб, нотўғри талқин қилаётганини маълум қилганди.
Судда иштирок этган Bugun.uz мухбирининг маълум қилишича, Бекзод Маҳамедбеков Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси билан айбдор топилган. Бир йил давомида шундай ҳолат такрорланса, блогер жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев ҳамда Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Тошкентда коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монументни очилиш маросимида иштирок этди.
Читать полностью…⚡️Bugun.uz манбасига кўра, Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи Эркин Мансуров 20 млн АҚШ доллари миқдорида пулларни ўзлаштиришда айбланиб, қўлга олинган. У жиноий гуруҳлар билан тил бириктириб, кредит маблағлари ажратилишида уларга амалий ёрдам кўрсатган.
Унга нисбатан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
⚡️Bugun.uz манбасига кўра, Фарғона вилояти Солиқ бошқармаси ҚҚС маъмуриятчилиги бўлими бошлиғи Жасур А. ҳамда Фарғона вилояти Солиқ бошқармаси ҚҚС маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ катта инспектори Комилхўжа С. Жиноят кодексининг солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш ҳамда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Шунингдек, Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси сайёр солиқ текширувлари шўбаси бош инспектори Абубакир А. пора олишда гумонланиб ҳибсга олинган.
Bugun.uz манбасига кўра, шунингдек, Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси камерал солиқ текширувлар шўбаси бошлиғи лавозимида ишлаган мансабдор ҳам ҳибсга олинган.
Улар ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-тoрож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари билан гумонланувчи тариқасида ҳибсхонага жойлаштирилган.
⚡️Bugun.uz’нинг манбаларига кўра, «хуфиёна» тадбиркорлик субъектларининг ноқонуний фаолиятларига раҳнамолик қилган солиқ идоралари мансабдор шахслари ҳибсга олинган.
Читать полностью…⚡️Bugun.uz манбасининг маълум қилишича, коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида бюджет пулларини ўзлаштирганликда айбланиб, Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев ҳам қўлга олинган.
Читать полностью…⚡️Bugun.uz маълумотларига кўра, собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ иш доирасида қамоққа олинган.
Маълумот учун, Азиз Воитов 25 октябрда Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан олинганди.
Дубайдан квартира, иккита Captiva, BYD ҳамда Nissan: «Халқ банки»нинг тўлов тизимидаги носозлик сабаб «бойиб кетган» уддабуронлар
Банкнинг Xalq mobile иловасида «Мунис» тизими бор. Бир муддат аввал тизимда носозлик кузатилади ҳамда банк картасидан давлат ташкилотларига ўтказилган тўловлар чиқим қилинмай, ортга қайтиб кела бошлайди.
Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, тизимдаги бу ҳолатни биринчи бўлиб «Ўзмиллийбанк» бўлими бошлиғи Фарруҳ Омонов билиб қолиб, 944 млн сўм «ўмаради». 33 ёшли «ишбилармон» тизимга кириб, 4 мингдан кўп МИБ, нотариус ва Давлат хизматлари маркази учун тўловларни нақд пулда олиб, аслида эса «Мунис» тизимидан ўтказади. Пуллар унинг банк картасига яна қайтиб келаверади. Фарруҳ автомобил олиб, пулларни легаллаштиришга тушади.
Фарруҳ бу ишга укаси Фазлиддинни ҳам жалб қилади. Фазлиддин «инсоф билан» 648 млн сўмдан ортиқ пулни «ювади». У «ишлаб топилган» пулларга иккита машина сотиб олади.
Тизимда кузатилаётган хатоликни пайқаган кейинги қаҳрамон 33 ёшли Фарҳод Расулов. Банк пулларини ўзлаштиришда ўзига хос рекорд ўрнатиб, банкнинг 9 млрд.га яқин пулини «туя қилади». Фарҳод Дубайдан 312 минг долларга 3 хонали уй сотиб олади. Шунингдек, 2 та Captiva, BYD, Nissan ва яна иккита автомобил харид қилади.
Тизимни хатоларини пайқаган тўртинчи қаҳрамон эса «Сурхонагрокимё савдо» МЧЖ раҳбари Юсуф Эшпўлатовдир. У тизимни 700 млн сўмга «туширади».
Қилмишига яраша Омоновлар 5 ярим йилга, 9 млрд.ни «бошини еган» Фарҳод Расулов 11 йилга, Юсуф Эшпўлатов эса 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Тошкентда 9-синф ўқувчиси тенгдошини пичоқлаб қўйди
Воқеа ёзда, 4 июл куни содир бўлган. 16 ёшли ўқувчи уни сўккан тенгдоши билан гап талашиб, муштлашиб кетади. Воқеага гувоҳ бўлган бошқа йигитлар уларни ажратиб олади. Бироқ, шу куни кечқурун улар телефонлашиб бир-бирини сўкиб, оқшом бирга-бир гаплашиб олишга келишишади.
Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, муштлашувга пичоқ билан борган ўсмир танишининг белига пичоқ билан зарба беради. Экспертиза пичоқланган йигитнинг жароҳатини «ҳаёт учун хавфли» деб топади.
Суд йигитни 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиб, жазони тарбия колонияларида ўташини белгилади.
Bugun.uz‘даги мавжуд маълумотларга кўра, Қўқондаги «Шедевр» чойхонасида 2020 йил февралдаги отишмага алоқадор бўлган 32 ёшли Фахриддин Акромов қўлга олинган.
Маълумот учун, «Шедевр» чойхонасида 2020 йил 5 февралдан 6 февралга ўтар кечаси отишма содир бўлган. Отишмада уч киши яраланиб, ҳодисага алоқадор 55 киши қўлга олинган. Воқеа жойида ўқотар қуроллардан ташқари пичоқ, кастет ва бошқа совуқ қуроллардан ҳам фойдаланилгани аниқланган.
Суд чойхонадаги ҳодиса иштирокчиларининг 35 нафарига 3 йилдан 16 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоларини тайинлаганди.
Шунингдек, Ички ишлар ходимлари махсус тадбир давомида пробация ҳисобида туриб, жазо муддатини ўтамагани сабабли қидирувга берилган яна 9 нафар шахсни қўлга олган.
Tico ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, бош мия травмаси, чап оёқ синиши оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Читать полностью…Қозоғистонлик таниқли репер Jah Khalib яна Тошкентга келиб, концерт берди
Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, 13 декабр куни Jah Khalib Қозоғистоннинг йирик қурилиш компанияси томонидан уюштирилган тақдимотда иштирок этиб, ташриф буюрган меҳмонлар учун саҳнада қўшиқ куйлаган.
Маълумот учун, унинг Humo arena’даги сўнгги концерти катта тартибсизликларга айланиб кетиб, Ўзбекистонда «Долзарб 40 кунлик» тадбири доирасида махсус хизматларнинг «кўча боллари»га қарши йирик «тозалаш ишлари» бошлаб берганди. Концертда юзага келган тартибсизликлар ортидан Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи Атамурад Аҳмедов ҳам лавозимидан олинганди.
Марғилонда Tahoe йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, Tico ҳамда Matiz билан тўқнашди.
Читать полностью…18 декабр куни бола ота-онасига тиши қаттиқ оғриётганидан шикоят қилади. Эртаси куни оғриқ кучайгач, ота ўғлини Сергелидаги «Камолиддин» хусусий клиникасига, стоматолог кўригига олиб боради. Болани текширган шифокор тишни зудлик билан олиш кераклигини айтади. Стоматолог хизмати учун 150 000 сўм пул олган, бироқ, оқшом боланинг ҳарорати кўтарилиб, юзи шишиб кетади.
Боланинг онаси Дилфуза Расулова клиникадаги стоматолог боланинг соғлом тишини олиб ташлаганини, малакасиз эканлигини даъво қилиб, ижтимоий тармоқларда катта пост қолдирган.
Bugun.uz стоматолог Аҳад Инатов билан гаплашди. Шифокорга кўра, бола клиникага биринчи келганда ҳам юзида шиш бўлган, чунки унинг тишида йиринглаш бошланган, сут тишлари зарарланган бўлган. Тиш олиб ташланган. Стоматолог боланинг отасини огоҳлантириб, йиринг чиқиб кетгунча муолажани давом эттириш кераклигини тайинлаб, шиш кетмаса, клиникага қайта олиб келишини айтган. Бироқ, шиш қайта чиқиши билан она тармоқларда стоматологни малакасизга чиқариб, бошқа шифокорга олиб боришини билдирган.
«Бошқа шифокор зарарланган тишни эмас, соғломини олибди деган. Аммо бундай эмас, яъни боланинг тиши кўп вақт давомида йиринглаб юрган. Оқибатда бошқа тишларига ҳам зарар етган», - дейди Bugun.uz билан суҳбатда стоматолог Аҳад Инатов.
Шунингдек, клиника раҳбари аёлга қўнғироқ қилиб, нега вазиятдан огоҳлантирмай, болани қайта бу ерга олиб келмай, тармоқларда пост жойлаганлигини сўраганда, Дилфуза Расулова ўша пайт кучли эмоцияда бўлганини билдириб, постни ўчириб ташлашини айтгани маълум бўлди.
❗️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги бош мутахассиси 27 ёшли Элбек Сафаровга нисбатан Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-м. 1-қ., 28,211-м. 1-қ. билан жиноий иш қўзғатилган.
Элбек Сафаров юқори лавозимда ишловчи таниши орқали ҳуқуқ-тартибот органларида мавжуд бўлган «Ш.Т.»га нисбатан бўлган терговга қадар текшириш ҳужжатларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига ундан 12 декабр куни 6 000 АҚШ доллар пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида қўлга олинган.
Етказилган зарарнинг мавжуд эмаслиги ҳисобга олиниб, Элбек Сафаровдан яшаш ҳудудидан чиқиб кетмаслик тўғрисида тилхат олиниб, ҳибсдан озод қилинган.
Департаментнинг расмий муносабатини кутиб қоламиз!
Халқаро конгресс марказида Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросими бошланмоқда. Унда президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлайди.
Читать полностью…⚡️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги бош мутахассиси Элбек Сафаров фирибгарлик ҳамда пора беришда гумонланиб ҳибсга олинган.
Читать полностью…⚡️Бухоро тумани ҳокими Хайрилло Жўраев ҳибсга олинди.
Bugun.uz манбаларига кўра, у мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансабга совуққонлик билан қараш ҳамда ер бериш тартибини бузиш моддалари билан айбланмоқда.
⚡️Солиқ қўмитаси ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ҳамда қўмитанинг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори ўринбосари – ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи қамоққа олинган.
Читать полностью…⚡️Bugun.uz манбасининг маълум қилишича, Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султанов ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ иш доирасида қўлга олинган.
Читать полностью…⚡️Bugun.uz манбасига кўра, собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ишдан олинишидан аввал Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган ёпиқ селекторда «ҳамма жойни коррупция қилгани учун» давлат раҳбаридан дакки эшитган.
Манбанинг алоҳида қайд этишича, Азиз Воитовнинг селекторда давлат раҳбаридан гап эшитиши махсус хизматлар Президентга собиқ қишлоқ хўжалиги вазири фаолияти билан боғлиқ барча ишлари ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этганидан сўнг юз берган.
Тошкентдаги чиқиндихонани Янги йил байрамига мослаб безатишдан асосий мақсад одамларда «мусор» ташлаш маданиятини ошириш бўлган
Ëрқин чироқлар билан безатилган чиқинди йиғиш пункти Миробод тумани Шароф Рашидов маҳалласида жойлашган. Маҳалласи раиси Равшан аканинг Bugun.uz’га маълум қилишича, «мусорка»ни бундай байрамона безатишдан мақсад одамлар ахлатларни кўчаларга, йўлларга ҳамда ариқларга ташлаб кетишининг олдини олиш, атроф-муҳитга зарар етказмаслик, шаҳар кўркини бузмасликка даъват қилишдир.
«Маҳалла аҳолисини уйдаги чиқиндиларни ахлатхонага олиб боришга ундаш учун чиқинди йиғиш пунктини янги йил безаклари ва ранг-баранг чироқлар билан безатдик. Фуқаролар оиласи ва фарзандлари билан оқшомлари шу ерга ахлат ташлашга чиқишни одат қилаяпти. Бошқа маҳаллалардан ҳам одамлар келаяпти. Чиқиндихонамиз ҳам тўлиб кетди», - дейди маҳалла раиси мухбир билан суҳбатда.
Маҳалла раиси безатиш учун қанча пул кетганини очиқламаган, бироқ, ташаббус ҳомий «Раҳнамо сервис» МЧЖ ҳисобидан тўлиқ амалга оширилганини айтган.
Oqtepa lavash фаолиятини тўхтатадими?
Кеча, 16 декабрь куни шохобча «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунни экология талаблари ҳамда «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонунни қўпол равишда бузгани сабаб Давлат экологик экспертиза хулосасини олгунга қадар вақтинчалик фаолиятини тўхтатиш бўйича судга даъво аризаси киритилгани маълум қилинганди.
Бироқ, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси томонидан эълон қилинган ушбу хабар бир неча соат ўтиб, ўчириб юборилган.
Bugun.uz’га маълум бўлишича, хабар озиқ-овқат қисми билан боғлиқ бўлмаганлиги, вазият аслида хўжалик ҳужжат қисмида аниқланган камчилик эканлиги ҳамда тадбиркорнинг сотувларига таъсир қилмаслиги сабаб ўчирилган.
Россияда ўзбекистонлик бир ёшли қиз вафот этди. Ота-она болани ўзбошимчалик билан даволамоқчи бўлган
Красноярск полицияси ўзбекистонлик бир ёшли қизнинг вафоти билан боғлиқ ҳолатни ўрганмоқда. Қизчанинг ўлимига кучли антибиотик ҳисобланган - «Цефтриаксон» уколи сабаб бўлган.
Уколдан сўнг болани саломатлиги кескин ёмонлашиб, нафаси қисилиб, хушини йўқотган. Аҳволи ёмонлашгандан кейин, бола касалхонага ётқизилган. Ўтказилган муолажаларга қарамай қизалоқ 26 ноябр куни вафот этган.
Суриштирувлар давомида болани кучли таъсир этувчи антибиотик билан ота-она ўзбошимчалик билан даволамоқчи бўлгани, ҳеч бир шифокор томонидан тавсия этилмагани аниқланган.
Тошкент вилоятида мураккаб буйрак кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилди. Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Маркази малакали шифокорлари «Сурункали буйрак етишмовчилиги» билан оғриган 27 ёшли йигитга буйрак кўчириб ўтказишган. Буйракни йигитга унинг 50 ёшли онаси беришга розилик билдирган.
5 соат давом этган операция муваффақиятли якунланиб, кўчириб ўтказилган буйрак «ишлаб кетган». Ҳар икки беморнинг ҳам аҳволи яхши, ҳозирча улар жонлантириш бўлимида.
⚡️ЙТҲ оқибатида Tiko’нинг 31 ёшли ҳайдовчиси ва машинада бўлган йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Уларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот йўқ.
Таhое 20 ёшли йигит бошқарувида бўлган.
Ҳодиса жойидан видео: чорраҳадаги кучли тўқнашувдан сўнг темир уюмга айланган Daewoo Tico ҳамда деярли зарар етмаган Chevrolet Tahoe.
ЙТҲ содир бўлгандан сўнг, Tahoe ҳайдовчиси машинага берилган давлат рақамини ечиб қўйган.
Фарғонадаги махсус тадбирларда қўлга олинган таниқли ўзбекистонлик ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродовнинг чиқариб юборилгани рад этилди.
Ўша кунги бўлган ишдан мен, тўғриси, афсусдаман. Лекин мана шу кунлар ўтирган бўлсам ҳар бир минутимдан ўзим учун тегишли хулоса чиқардим. Худо хоҳласа, бундай ҳолат бошқа ҳеч қачон қайтарилмайди. Чиқиб ўзимнинг ватаним равнақи учун ҳиссамни қўшаман, - дейди ММА жангчиси.
Ҳумоюн Тўхтамуродов атрофига одам йиғиб, Қўқонда икки нафар кишига тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган пайтда тезкор ходимлар томонидан ушланиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.