⚡️Bugun.uz манбасига кўра, Kompromatuzb Telegram-канали собиқ администратори Хуршид Далиев «Товоқсой» номи билан танилган Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги №64/3 сонли ахлоқ тузатиш колониясига жўнатилган.
Хуршид Далиев 26 сентябр куни ўтказилган суд мажлисда қатор моддалар билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Саидазиз «Медгородок»нинг «бизнеси» ҳақида нималар маълум?
Ўзбекистон жиноий оламининг кўзга кўринган вакилларидан бири Саидазиз «Медгородок» бирданига 5 та жиноий иш бўйича айбланмоқда. Унинг бошқарувида бўлган жиноий гуруҳга қарши эса жами 10 та жиноий иш очилган.
Айни пайтда терговдаги жиноят ишларининг аксарияти тахминан бир хил: Саидазиз қарз ундириш бўйича топшириқ олади, кейин қарздорларни аниқлаб, уларни кучли босимга қўйиб, пулини шилади. Саидалиев шу йўл билан юз минглаб доллар «ишлайди».
Саидазизнинг узоқ вақтдан бери шахсий ҳисобчиси бўлиб ишлаб келган ва ноқонуний «пулларини» сақлаш учун жавобгар экани айтилаётган Тўлагановнинг уйи тинтув қилинганда, нақд 111 700 АҚШ доллари топилган. Пуллар пойтахт ИИББ ҳисоб рақамига ўтказилиб, жиноий гуруҳ қилмишларидан жабрланганларга етказилган зарарни қоплашга йўналтирилади.
«Спортчи» йигитлар фирибгарлик билан ҳам мунтазам равишда шуғулланиб борган. Масалан, бир адвокатга фирма директорини ҳибсдан озод қилишга ёрдам бериш учун 30 минг доллар олишган. Албатта, «Медгородок»нинг йигитлари ва терговчилар ўртасида бирор бир ҳамкорлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Бошқа бир ҳолатда эса юридик ёрдам кўрсатиш учун тадбиркорнинг иккита машинасини сотишга мажбур қилиб, «харажат учун» 22 минг доллар беришга кўндиришган.
Ўзбекистоннинг йирик тадбиркоридан 340 минг доллар ундириш ортидан жиноий гуруҳ йирик «жекпот»га эришган. Саидазиз бу ишда шахсан ўзи иштирок этиб, бизнесмен юқоридаги пулни бермаса, ўзи ва оиласини ўлдириш билан таҳдид қилгани маълум.
Махсус хизматларнинг ушбу операцияга тизимли тайёргарлик кўргани боис жиноий иш билан боғлиқ ҳар бир эпизод бўйича аниқ айбловлар бор, иш билан боғлиқ кўплаб маълумотлар йиғилган.
🎄Тошкентнинг бош Янги йил арчаси Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси олд майдонида ўрнатилади
Арча 28 декабрда ўрнатилади. Майдон 8 январгача ҳар куни соат 11:00 дан 23:00 гача ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади.
Шунингдек, пойтахтда Янги йил тадбирлари ўтказиладиган ҳудудлар рўхати эълон қилинган.
Ўзбекистонда Гонконг гриппи аниқланган
Гонконг гриппи ўткир респиратор касаллик бўлиб, касалликнинг бу штамми H3N2 деб аталади. Грипп оддий грипп вируси келтириб чиқарадиган аломатлардан фарқ қилмайди.
Ўзбекистонда мафияга қарши махсус операция: Саидазиз «Медгородок» ҳамда Бахти «Ташкентский» ўртасида келиб чиққан низо тафсилотлари
Саидазиз «Медгородок» Салимбойвочча томонидан Тошкентга «смотрящий» этиб тайинланганидан сўнг, Саидазиз бизнесини «ҳимоя қилиш» ва қарзларни ундириш тизимини яратишга киришган. Бу эса ўз навбатида Бахтининг кескин норозилигига сабаб бўлиб, жиноий оламнинг икки гуруҳи ўртасида келишмовчиликларнинг ортиб боришига сабаб бўлади. Бахти ҳамда Саидазиз ўртасида тинимсиз тўқнашувлар бошланади, икки клан Тошкентни ҳудудларга бўлиб, у ёки бу жиноий гуруҳ томонидан «назорат» қилинади.
Жиноятчилар пойтахтда «кўча» тартиб-қоидаларини киритишни бошлайди. Бундан эса биринчи навбатда йирик ва ўрта бизнес вакиллари, тадбиркорлар азият чекишни бошлаган.
ДХХ ҳамда ИИВ раҳбарлари бир қатор ёпиқ йиғилишларда иштирок этганидан сўнг, ҳолатга чек қўйишга қарор қилинади.
Humo arena’да ўтказилган Jah Khalib концертига билетсиз киришга уриниб, тўполон келтириб чиқарганлар орасида икки жиноий гуруҳнинг аъзолари бўлгани учун ўртада уруш бошланган. Тартибсизликлар пайтида жароҳатланганлар сони кўплиги тўғрисидаги маълумот ҳақиқат, фақат яраланганларнинг катта қисми жиноий олам вакиллари, улар тўполон пайтида бир-бирини пичоқлаб, воқеа жойидан яширинган.
Айнан шу куни юз берган воқеалар махсус хизматларнинг мафияга қарши операцияни бошлашига сабаб бўлган.
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 13 декабрь куни соат 10:13 да содир бўлган 3−4 баллик зилзила Самарқанд вилоятининг қатор туманларида ҳам сезилган.
Зилзила эпимаркази Навоий вилоятининг Хатирчи туманига тўғри келган. Зилзила магнитудаси 4,2. Чуқурлиги 10 км. Зилзила кучи Навоий вилоятининг Хатирчи (3−4 балл), Нурота, Кармана (2 балл), Навбаҳор (3 балл) туманларида, Навоий шаҳрида (2 балл) ҳамда Самарқанд вилоятининг Нарпай, Каттақўрғон, Пахтачи, Қўшработ туманларида (2 балл) қайд этилган.
Фарғонада тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пичоқланди. У муассаса ҳудудига машинада кирган эркакка танбеҳ бермоқчи бўлган
11 декабр куни Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасида фуқаро ушбу бирлашма бошлиғи билан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашган ва оқибатда пичоқлашишгача борган.
Bugun.uz маълумотларига кўра, фуқаро Н.А. туғуруқ бўлимига ўзининг Nexia-3 автомашинасида кириб борган ва бирлашма бошлиғи Н.Х. уни тўхтатиб, шифохона ҳудудида автомашинани тез ҳаракатлантиргани бўйича танбеҳ бермоқчи бўлган, аммо тушунмовчилик сабабли ўзаро жанжаллашиб кетишган. Жанжал оқибатида Н.А. муассаса бошлиғининг кўкрак қафасига пичоқ билан тан жароҳати етказган.
Шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси ҳолат бўйича ЖКнинг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатган. Гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
❗️Диққат, талабалар. 50 минг йўловчи ўрни учун қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда
Bugun.uz маълумотларига кўра, «Ўзтемирйўлйўловчи» қўшимча йўловчи поездлар қатновини ташкил қилмоқда.
Қўшимча поездлар шу йилнинг 22, 24, 26, 28, 30 декабр ҳамда 2024 йилнинг 1, 3, 5, 7 январ кунлари Тошкент-Хива йўналишида; 23, 25, 27, 29, 31 декабр ҳамда 02, 04, 06, 08 январ кунлари Хива-Тошкент йўналишида ташкил этилади. Ушбу рейсларда 10 800 нафар йўловчини қўшимча ташиш имконияти яратилади.
25 декабрдан 28 декабрга қадар ҳамда 3-4 январ кунлари Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Натижада 3 432 нафар йўловчини қўшимча ташиш имконияти яратилади.
25 декабрдан 7 январга қадар ҳамда Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Натижада 8 008 нафар йўловчини қўшимча ташиш имконияти яратилади.
Бундан ташқари, Тошкент-Урганч-Тошкент, Тошкент-Андижон-Тошкент, Тошкент-Термиз-Тошкент, Тошкент-Бухоро-Тошкент, Тошкент-Қўнғирот-Тошкент йўналишларининг хар бирида 112 тадан вагон ва бошқа йўловчи поездларга қўшимча тўрттадан вагонлар уланиши кўзда тутилган.
Умумий ҳисобда қўшимча йўловчи поездлар ҳамда қўшимча вагонларнинг йўлга қўйилиши натижасида қишки таътил даврида 50 240 нафар йўловчини қўшимча ташиш имконияти яратилади.
Аввалроқ, ОТМда ўқиётган талабаларга қишки таътилда маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун 50 фоизлик чегирмалар эълон қилинганди.
Талабаларга темирйўл қатнови учун 50 фоизлик чегирма белгиланди. Аммо чипталар сотиб бўлинган
ОТМда ўқиётган талабаларга қишки таътилда маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилиниб, у шу йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар амал қилиши билдирилди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ чегирма ҳақидаги хабари остида талабаларга «Янги йил байрами ва қишки таътилни оила даврасида биргаликда ўтказиш»ни тилаган. Худди янги йил санасигача билетлар қолмаганидан бехабардек.
Кейинчалик, компания йўловчи поездларга чипталар 45 кун олдиндан сотувга чиқиши ва Янги йил байрами олдидан йўловчилар оқими ортгани учун сотиб бўлингани маълум қилинди. Шуни инобатга олиб, Тошкент-Урганч, Тошкент-Нукус, Тошкент-Самарқанд, Тошкент-Қарши йўналишида қўшимча йўловчи поездлар қатнови жорий этилади. Бу ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Электрон тарзда 1 суткада талабалар томонидан 1 000 га яқин чипталар расмийлаштирилгани айтилган компания хабарида. Шунингдек, бугун 12:00 ва 13:00 оралиғида eticket.railway.uz сайти ва барча чиптахоналарда техник танаффус эълон қилинади.
Ню-Йоркдан Тошкентга учган самолётда жанжал кўтарган эркак маст ҳолатда бўлган
Bugun.uz маълумотларига кўра, Ню-Йорк-Тошкент рейсида зўравонлик қилиб, самолётнинг Санкт-Петербургга фавқулодда қўнишига сабаб бўлган эркак айни пайтда Тошкентга олиб келинган ва сўроқ қилинмоқда.
Аниқланишича, Boeing 787 самолётига йўловчи сифатида чиққан 1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Б.Ф. парвоз вақти ўзидаги 1 литр ҳажмли виски спиртли ичимлигини ичиб, унинг таъсирида ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаган. У экипаж ходимлари ҳамда бошқа йўловчиларга қаршилик кўрсатиб самолётдагиларнинг тинчини бузган, соғлиқ учун таҳдид туғдирадиган безорилик ҳаракатларини амалга оширган.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ томонидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Россияда мангу оловни ўчирган ўзбекистонлик ўсмирлар ота-оналари билан бирга депортация қилинади
Ўсмирларнинг қилмиши сабабли уларнинг оилалари Россиядан депортация қилиниши мумкин. Гап шундаки, икки оила ҳам барча қонуний ҳужжатлари бўлмаган ҳолда, миграция қонунчилигига зид равишда Санкт-Петербургда яшаб келишган.
Полиция томонидан ҳар икки оилани Россия Федерациясидан чиқариб юбориш бўйича судга материаллар тайёрланмоқда. Қоидабузар ёшлар ва уларнинг ота-оналари процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун тергов органларига ўтказилган.
Ўзбекистонда август ойи – Қатағон қурбонларини ёд этиш ойи сифатида эълон қилиниши мумкин
Шавкат Мирзиёев «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқида ҳар йили август ойини – Қатағон қурбонларини ёд этиш ойи сифатида ўтказиш, уларнинг ворислари ҳамда яқин кишиларига ҳурмат-эътибор кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар белгиланаётганини айтиб ўтди.
Маҳалла идораларида «Қатағон қурбонлари хотираси бурчаклари», «Маҳалла хотира китоблари»ни ташкил этиш, ҳар йили камида 100 нафар қатағон қурбони ҳамда жадидлар ҳаёти ва фаолиятини акс эттирадиган тўплам тайёрлаш режалаштирилган.
«Тошкент-Самарқанд» пуллик автомобил йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Дастлабки ҳужжатга ЕТТБ 350 минг доллар ажратган
Ушбу маблағлар ҳисобидан Австриянинг ILF Consulting Engineers Austria GmbH компанияси томонидан лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилган. Ушбу ҳужжатни ишлаб чиқиш мақсадида ЕТТБ томонидан 1,5 млн евро миқдоридаги маблағлар ажратилган.
Лойиҳа халқаро стандартларга жавоб берадиган 305 км узунликдаги автомобил йўли 6 тасмали «Автомагистрал» талаблари асосида қурилади. Шунингдек, ҳамма туташма ва иншоотлар устидан янги кўприк ва йўл ўтказгичлар қуриш ҳамда интеллектуал транспорт тизимини ўрнатиш кўзда тутилган. Йўлнинг хизмат қилиш муддати 25 йил этиб белгиланган.
Москвадаги савдо марказида ўзбекистонлик қўриқчилар иштирокида пичоқбозлик содир бўлди. Икки киши жароҳат олган
Москва полицияси савдо марказида содир бўлган оммавий муштлашув сабабларини ўрганмоқда. Воқеа гувоҳлари олган видеоларда бинонинг биринчи қаватида бир неча кишининг муштлашгани ва икки кишининг пичоқланганини кўриш мумкин.
Маълум бўлишича, муштлашув дорихонадаги ўғирлик сабаб юзага келган. Савдо мажмуасига ташриф буюрганлардан бири у ердан дори-дармонларни ўғирлаб кетган, шундан сўнг дўкон ходимлари қўриқчиларга ўз вазифаларини яхши бажармаётгани бўйича шикоят қилган. Бу ҳам етмагандек қўриқчиларга қандай ишлаши кераклигини «ўргатиб» қўйиш учун дўстларини чақиришган. Бақир-чақир билан бошланган жанжал муштлашувга, охир-оқибатда пичоқ билан жароҳат олишга сабаб бўлган.
Савдо марказида қўриқчи бўлиб ишлаган икки нафар ўзбекистонлик қўлга олинган. Ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
«Сурхон» давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқон тузоғига бўрилар тушди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги «Сурхон» қўриқхонасида ўтказилган охирги саноқ натижалари бўрилар сони 90 тани ташкил қилишини кўрсатган.
Қайд этиш керак, ушбу йиртқич об-ҳаво шароитларини аниқлаб, 9 км масофадаги товуш сигналларини ҳам эшита олади. Шунингдек, бўрилар 200 миллиондан ортиқ ҳидларни ажратиши, бир сузишда 13 км масофагача сузиб ўтиши мумкин.
Ўзбекистонда ушбу ажойиб ҳайвон тури энг кўп Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида учрайди. Охирги эълон қилинган статистикаларга кўра, Ўзбекистонда тулкилар сони бўриларга қараганда 3 баробар кўпроқ.
Махсус хизматлар «Долзарб 40 кун» тадбирларида Ўзбекистон жиноий оламида йирик «тозалаш» ишларини олиб борди.
Читать полностью…⚡️Тошкентдаги мактабда электр токи уриши оқибатида ўлган ўқувчи иши бўйича ўша мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.
У мансабга совуққонлик билан қараш моддаси билан айбланмоқда.
Нима учун махсус хизматлар Саидазиз «Медгородок»ни ва унинг жиноий гуруҳи аъзоларини ҳибсга олди?
Bugun.uz Махсус хизматлар Ўзбекистонни жиноий гуруҳлардан «тозалаш ишлари» тафсилотлари ҳақида маълумот беришда давом этади. Аввалроқ хабар берганимиздек, жиноятчиларга қарши мисли кўрилмаган йирик операциялар Бахти «Ташкентский» ва Саидазиз «Медгородок» ўртасидаги зиддиятнинг кескин тус олишидан сўнг бошланган.
Саидазиз Саидалиев – Медгородок, Тошкентнинг Олмазор туманидан. «Медгородок» гуруҳида 30 га яқин одамни ўз ичига олган. Унинг бошқарувидаги жиноий гуруҳ асосан, спортчи йигитлар ҳамда профессионал жангчилардан иборат бўлган.
Саидазиз жиноят оламида «эски формат» авторитет «танкалари» Бай, Крадун, Зики ва Терминаторларга ишониб баъзан кескин, баъзан эркин ҳаракат қилган. «Криминал авторитетлар» эса ёш ва қони қайноқ Саидазизга пул тикиб, уни «кўтаришни» бошлашади. Саидазиз «эски формат»даги «криминал авторитетлар» кўмагида жуда қисқа вақт ичида «кўтарилади». «Криминал авторитетлар» бундай кучли жанговар бўлинма мустақил ҳаракат қилмаслигини тез англаб, йигитларни ҳар хил «разборкалар», қарзларни ундиришдаги ишлар ҳамда «кўча рейдларига» жалб қилишни бошлайди.
«Медгородок» жиноят оламининг «куч ишлатар» блоки учун жавобгар бўлгани учун, ўзининг «спортсменлари» ёрдамида «ўйин қоидаларини» ўзгартиришга киришади. Айнан шу воқеалардан сўнг, ёш Саидазиз ва Бахти ўртасида зиддиятлар бошланади. Икки шахснинг жиноий гуруҳлари ўртасида ростманасига уруш бошланиб, оқибатда ақлга сиғмас даражада зўравонликларга олиб келади.
Махсус хизматларнинг «тозалаш операцияси» давомида Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш мақсад қилиниб, жиноий гуруҳларга чек қўйишга қарор қилинади.
«Медгородок» жиноят ишида талончилик, безорилик, товламачилик ва фирибгарлик бўйича бир нечта эпизод мавжуд. Саидазизнинг жиноий гуруҳи аъзоларига нисбатан қўйилган айбловларнинг умумий қиймати 480 минг долларга тенг. «Спортсменлар» бу пулларни тадбиркорлардан олган, қарздорлардан ундирган.
Махсус хизматларнинг тезкор ҳаракатлари шу қадар пухта режалаштирилган эдики, ҳатто «Медгородок»нинг шахсий «бухгалтери» жаноб Тўлаганов ҳам қўлга олинган. Ҳисобчининг уйи тинтув қилинганда салкам 112 минг доллар пул аниқланган.
Жиноят иши доирасида «Медгородок» гуруҳининг аъзоси Яккасаройдаги автомойкада мунтазам равишда «иномаркасини» текинга ювдириб юргани, мойка эгаси ундан хизматлар учун пул сўраганда, уни калтаклашгани ҳақидаги эпизод ҳам бор.
❗️Блогер Эмине Караманова 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
13 декабрда ўтган аппеляция суд мажлисида Эмине Караманова (Ленара Мираахмедова)га нисбатан қуйи инстанция томонидан қўйилган ҳукм ўзгартиришсиз қолдирилди.
47 ёшлик Эмине Караманова туҳмат, ҳақорат ва товламачиликда айбланган. Блогер жазо муддатини умумий тартибдаги колонияда ўтайди.
ЦСКА клубининг ярим ҳимоячиси, ўзбекистонлик Аббосбек Файзуллаев дунёнинг энг яхши ёш футболчиси номига даъвогарлар рўйхатига киритилди. Рўйхатда Жуд Беллингем, Гави, Ламин Ямал, Алехандро Гарначо каби футболчилар бор.
Аббосбек Файзуллаев шу йилнинг ёзида Тошкентнинг «Пахтакор» клубидан 500 минг евро эвазига ЦСКАга ўтганди.
Тарихчи олим, АҚШдаги Карлтон коллежи доценти Адиб Халид кўп йиллардан бери жадидчилик тарихини ўрганиб келаётганини айтиб, Тошкентдаги конференцияни ижобий баҳолади.
«Илгари жадидлар фаолияти билан қизиқувчилар саноқли бўларди, ҳозир улар кўп. Тошкентда ташкил этилган халқаро конференция Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг ижтимоий, маърифий, сиёсий ҳаёти учун янги қирралар кашф этилишида муҳим деб ҳисоблайман. Дунёнинг турли мамлакатларидан олимларни жамлаган, юқори савияда ўтказилаётган ушбу анжуман ўзаро фикр алмашишда ўзига хос майдон бўлмоқда», дейди олим.
11-12 декабрда Тошкентда ўтказилаётган «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусидаги илмий конференцияда Озарбайжон Президенти Администрацияси нодавлат нотижорат ташкилотлар билан алоқа бўлими бошлиғи Фуад Ахундов жадидлар ҳаракати бўйича фикр билдирди.
У шундай долзарб мавзуда конференция ташкил этгани учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирган.
«Жадидлар ҳам ‘Тилда, фикрда, ишда бирлик’ деган эзгу ғоя билан майдонга чиққан эди. Шу маънода анжуман нафақат туркий халқлар, балки барча миллат ва давлатлар учун аҳамиятли деб ўйлайман», дейди у.
Фуад Ахундов конференция доирасидаги илмий муҳокамаларда ўртага ташланаётган янги фикрлар амалий ҳаётда ифодасини топишига ишонишини айтиб ўтган.
Метан заправкаларининг иш вақти яна уч соатга қисқармоқда
«Ҳудудгазтаъминот» Ўзбекистонда ҳаво совиши давом этаётгани учун 12 декабрдан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолиятини соат 6:00 дан 12:00 гача этиб белгилади. Ушбу чоралар вақтинчалик бўлиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган вақтда қўлланилиши билдирилган. Айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилаётгани бугундан АГТКШлар иш вақти 3 соатга қисқаришига сабаб бўлган.
11 декабр куни газ таъминоти ташкилотлари томонидан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга 105,8 миллион куб метр табиий газ етказиб берилган ва суюлтирилган газ истеъмолчиларига 2 543 тонна ёқилғи етказилган.
Ўзбекистонликлар учун Самарқанд шаҳрида кампуси очиладиган дастурлашга ихтисослашган School 21'да IТ-касблари бўйича бепул ўқишга қабул бошланди. Илк саралаш интенсив босқичи 2023 йилнинг декабр ойига режалаштирилган. Хоҳловчилар исталган вақтда мактабнинг 21-school.uz сайтида тренингга ариза топшириши мумкин.
Интенсив курс якуний саралаш босқичи бўлиб, мактаб кампусида 26 кун давомида шахсан ўтказилади. 18 ёшдан ошган исталган талабгор мактабга ёзилиши ва талаб қилинадиган IТ касбини бепул ўрганиши мумкин. Мактабда ўқитиш тизимли дастурлаш (C), объектга йўналтирилган дастурлаш (CC++), компютер тармоқлари, алгоритмлар, маълумотлар базалари (SQL), амалий дастурлаш (Java, Python, Golang), шунингдек, мобил дастурлаш, Frontend, Backend, ML & DS, Big Data, GameDev йўналишларда олиб борилади.
School 21'га қабул қилиш олди талабгорлардан ҳеч нарса талаб қилинмайди. Дарслар рақамли таълим платформасида ўтказилади, мослашувчан ва доимий ривожланиб борувчи контент мавжуд бозор эҳтиёжларига қаратилган.
Лойиҳада орттирган тажрибасига асосланиб, 100% иштирокчилар амалиёт босқичида ҳам иш таклифларини олади.
Навоий вилоятида -24 даражагача совуқ ҳаво кузатилди
Навоий вилояти Учқудуқ туманининг қўшни Қозоғистон билан чегарадош шимолий қисмларида тунда ҳаво ҳарорати минимуми -24 даража совуққача пасайган. Кун давомида Навоийнинг жанубий ҳудудларида ўртача суткалик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 2 даражага, шимолий ҳудудларида 4-6 даражага паст бўлган.
Кўриб турганингиздек, бу Навоий вилояти ҳудудлари учун ҳеч йўқ бир кунлик учун ҳам аномал совуқлик даражаси эмас, деб ёзмоқда Эркин Абдулаҳатов ўз саҳифасида.
Тошкентда эшиги очиқ ҳолда юриб кетган автобусдан йўловчи аёл тушиб кетиб, қўли синди
10 декабрда «5-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги MAN автобуси (50-сонли) Қорасув мавзесидаги «Универсам бекати»да йўловчиларнинг тўлиқ тушиб-чиқиб бўлишини кутмасдан ҳаракатланиши оқибатида, автобусга ҳали чиқиб улгурмаган аёл йиқилиб тушган ва жароҳатланган.
Унга зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, юз қисми пешонасидан енгил тан жароҳати олгани ҳамда ўнг қўли сингани аниқланган.
Пойтахт ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳодисани расмийлаштириб, дастлабки тергов ва суриштирув ишлари олиб бормоқда.
Бунга ўхшаш ҳодисалар пойтахтда ҳар куни содир бўлаётгани айтилмоқда. Агар вақтида жиддийроқ чора қўлланилмаса, автоҳалокатлар оқибатида келиб чиққан фожиалар қаторига автобуслардаги эҳтиётсизликлар туфайли ҳалок бўлганлар учун ҳам алоҳида рукн очилишига тўғри келади.
Тошкентда собиқ «Сказка» боғи реконструкциядан чиқиб, қайта очилди
Мирзо Улуғбек туманидаги «Дархон» мавзесида жойлашган шу номли сайилгоҳ аҳоли учун қайтда хизмат кўрсатишни бошлади. Ушбу жой «Сказка» номи билан машҳур эди ва кўп йиллар давомида ташландиқ ҳолатда ётганди.
15 сентябр куни сайилгоҳда реконструкция бошланиб, ёритиш тизимлари ва йўлаклар янгиланди. Ҳовузларнинг ички қопламаси янгисига ўзгартирилиб, ўриндиқлар, чиқинди ташлаш қутилари қўйилди. Бундан ташқари, сайилгоҳга туташ ҳудудда болалар ўйингоҳи ўрнатилди.
Ўзбекистонлик ўсмирлар томонидан Санкт-Петербургдаги мангу олов ўчирилди
10 декабр куни тунда Красное село шаҳрида маҳаллий аҳоли 3 нафар ёшлар мангу алангани ўчириб қочиб кетишгани ҳақида навбатчилик пунктига билдирган. Полиция ходимлари кузатув камераларидаги тасвирлари орқали кадрларда ўсмирларнинг оловни қор билан ўчириб, қочиб кетганини аниқлаган.
Ҳодисадан бир неча соат ўтгач, полиция икки ака-ука квартирасига бостириб кириб, уларни сўроқ қилиш мақсадида олиб кетган. Учинчи йигит бўйича ҳозирча маълумот йўқ.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида AI-80 ва AI-92 бензинларини ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробар оширилди
Завод қиш мавсумида ёқилғига талаб ошишига жавобан AI-80 ва AI-92 бензини умумий ишлаб чиқарилишини 1000 тоннагача оширмоқда. Шу орқали ёқилғи бозорида барқарор таклиф таъминланиб, истеъмолчилар талаби самарали қондирилиши кўзда тутилган.
Saneg компанияси бош директорининг нефтни қайта ишлаш бўйича ўринбосари Ҳабиб Латипов бундай қарор аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлашга қаратилганини таъкидлаган.
Ню-Йоркдан Тошкентга учган самолёт Санкт-Петербургга фавқулодда қўнди. 32 ёшли ўзбекистонлик бортда зўравонлик содир этган
Uzairways авиакомпанияси самолётида зўравонлик қилган йўловчи туфайли Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Бортдаги муаммо ҳақида радиоалоқа орқали хабар берилган ва 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан рейсдан ечилган.
Ҳодиса 11 декабр куни Тошкент вақти билан 07:35 да HY102 Ню-Йорк – Тошкент рейсида содир бўлган. Рейснинг эндиликда Тошкентга етиб келиши соат 13:00 га белгиланган.