Ўзбекистон эркаклардаги тестостерон гормони юқорилиги бўйича дунёда биринчи бўлди
Тестостерон даражаси нима учун пасаяётганини аниқлаш билан шуғулланадиган TestosteroneDecline.com дунё бўйлаб кузатувлари натижасини эълон қилди.
Унга кўра, тестостерон (эркаклардаги асосий жинсий гормон) энг юқори давлат сифатида Ўзбекистон қайд этилган. Ўзбекистонлик эркакларда тестостероннинг умумий даражаси 773 ng/dl'ни (десилитр учун нанограмм) ташкил этган.
Кейинги ўринларни мос равишда Камерун (73 ng/dl), Озарбайжон (694), Монголия (693) ва Эфиопия (671) эгаллаган. Шунингдек, Қозоғистон (356) ва Қирғизистонда (405) нисбатан пастроқ даража кузатилган.
Конституция қабул қилинганига 31 йил тўлиши муносабати билан 334 киши афв этилди
Афв этилганларнинг 34 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 249 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 6 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазога алмаштирилди. Шунингдек, 45 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 18 нафари чет эл фуқаролари, 23 нафари аёл, олтмишдан ошган 15 киши ва 88 нафари тақиқланган ташкилотларда қатнашган шахслардир.
❗️Тошкентда яна бир «криминал авторитет» Аббосхон Хўжаев қўлга олинди
«Долзарб қирқ кунлик» доирасида «криминал авторитет» Аббосхон Хўжаев товламачилик қилиш билан айбланиб, қамоққа олинди.
Аббосхон Хўжаев 2017 йил сентябрда ҳам жиноий гуруҳ яратиб, обрў-эътибор қозонишга ҳаракат қилгани учун қўлга олинганди. Ўшанда унга гиёҳвандлик моддалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш моддаси бўйича айблов қўйилиб, 2018 йил июнда бўлиб ўтган судда 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.
Ўтказилган тезкор тадбирларда, шунингдек, Ахрор Абдуллаев, Саидахмадхон Махмудходжаев, Суннатилла Холмуродов, Азлархон Мухамеджанов ҳамда Умид Рустамовлар қўлга олиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Улар гуруҳ бўлиб товламачилик қилиш ва кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказишда айбланиб, тегишли моддалар билан тергов давом этмоқда.
Zo'r TV операторини калтаклаган шахс 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. Суд жараёнида қатнашган Bugun.uz мухбири маълум қилишича, оператор судланувчидан 300 миллион сўм ундириб берилишини сўраган.
Шу йилнинг 12 августида Тошкент аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулагани бўйича репортаж тайёрлаш давомида Zo'r TV журналисти «Ўзбекистон темир йўллари» ходими қаршилигига учраб, оператор калтакланган эди. Кейинчалик ишдан олинган Нодир Эшниёзовга ҳукм ўқилиб, у ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилди. Унга 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, шунингдек, жазо шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати ҳам белгиланди. Бундан ташқари, судланувчидан 23 млн сўмдан ортиқ суммани Zo'r TV канали ҳисобига ўтказиб бериш белгиланди.
Олий суднинг катта консултанти қамоққа олинди
ДХХ Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати катта консултантини фуқародан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олди. У муқаддам судланган 2 кишига Олий суднинг Жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида кўрилаётган жиноят ишини Фарғона вилоят судига ўтказиб, уларнинг оқланишига ёрдам беришни ваъда қилган.
Шунингдек, Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судя катта ёрдамчиси маҳаллий тадбиркорнинг аппеляцияда кўрилаётган даъво аризаларини ижобий ҳал қилиши учун 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган. У олдин ҳам тадбиркорнинг даъво аризасини ҳал қилиб бериш учун 2 минг талаб қилиб, 600 АҚШ доллари олгани аниқланган.
Уларга ЖКнинг 168- ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
БААнинг Дубай шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси бўлиб ўтди
Bugun.uz конференциянинг илк натижалари ва Президент Мирзиёевнинг ундаги иштироки ҳақида маълумот беради.
❗️«Вор в законе» Бахти Ташкентский 15 суткага қамалди
Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Bugun.uz мухбирига маълумот беришича, Бахтиёр Қудратуллаев 28 ноябр куни жамоат жойида ИИО ходимларига нисбатан бақир-чақир қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузиб, орган ходимларининг ИИБ биносига бориб шахсига аниқлик киритиш ҳақидаги қонуний талабини бажармаган.
Суд Бахтиёр Қудратуллаевни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан айбли деб топиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББ «Бахти Ташкентский» қўлга олиниб, унга Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинаётганини хабар қилганди.
Россиядаги мигрантларнинг оммавий жанжалида ўзбекистонликлар ҳам бўлган
Санкт-Петербург шаҳри Приморск туманидаги «Лахта Центр» савдо мажмуаси яқинида Ўзбекистон ва Тожикистондан борган меҳнат муҳожирлари оммавий тартибсизлик келтириб чиқарган. Ҳодиса 4 декабр куни соат 19:00 атрофида юз бериб, марказий осиёликлардан ташқари чечен ва доғистонликлар ҳам қатнашган.
Муштлашув вақтида ҳушини йўқотиб ерга йиқилган эркак шифохонага ётқизилгани ҳақида маълумот бор. Жанжал кўтарганлар 20 нафар бўлиб, полиция жами 13 кишини ҳибсга олган. Bugun.uz воқеа гувоҳларидан биридан маълумот олди:
«Одамлар бир-бирини нима учун ураётганини билмасди. Бирлари таниши калтакланаётганини кўриб, уни ҳимоя қилиш учун борса, бошқалар шунчаки жанжаллашиш ёққани учун муштлашувга қўшилган. Бу жойда 4-5 минглаб одам ишлагани учун бу каби муштлашувлар кўп содир бўлади» дейди у Bugun.uz мухбири сўровига.
Ўртачирчиқ туманида махсус форма кийиб аҳолидан 98 минг сўмдан пул ундираётган ходимларнинг «Фавқулодда ёнғин ҳимояси хизмати» МЧЖга алоқаси йўқ. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Шаҳноза Абдиева Bugun.uz'га изоҳ берди.
Абдиеванинг билдиришича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодаги «форма кийган» ходимлар ташкилотда ишламайди, шунингдек, уларнинг аҳолига бераётган чеклари ҳам ҳақиқий эмас. У Bugun.uz сўровига одамлар орасида МЧЖ ходимларининг формаси сохта шахсларнинг формаси билан бир хил бўлгани учун қайтариб юбориш ҳолатлари учраётганини ҳам билдириб ўтди.
Аввалроқ, ФВВ махсус кийимдаги сохта «пожарний»лардан огоҳлантириб, вазирлик ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ тадбирлар учун пул йиғимлари ундирилмаслигини билдирганди.
Санкт-Петербургдаги бизнес маркази ёнида мигрантлар оммавий муштлашув уюштирди. Видеода муштлашув иштирокчиларидан бири чуқур «нокаут» ҳолатига тушгани ва тиббий ёрдамга муҳтожлигини кўриш мумкин.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистондан келган ишчилар ҳам муштлашувда иштирок этган.
Uzbekistan airways талабаларга 50 фоизлик чегирмаларни эълон қилди
Талабалар маҳаллий йўналишларда авиачипталарни тарифидан 50% чегирма билан харид қилиши мумкин.
Чегирма қишки таътил давомида – 23 декабрдан бошлаб 2024 йилнинг 7 январига қадар амал қилади.
Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ туманида махсус форма кийиб (видеода уларнинг кроссовка кийгани, курткалари ечилганлиги кўрсатилган) ўзларини «ўт ўчирувчилар» деб таништирган шахслар аҳолидан «йиллик тўлов» тарзида 98 минг сўмдан пул ундиришаётгани маълум бўлди.
Уларнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳеч қандай алоқаси йўқлиги, дудбўронларни шамоллатиш билан шуғулланадиган компаниядан экани аниқланган.
Жиззахда бошқарувни йўқотган «Жигули» катта тезликда келиб, «стоянкада» турган олтита машинага бориб урилган. Bugun.uzʼдаги маълумотларга кўра, «Жигули»да ҳайдовчидан ташқари тўйига тайёргарлик кўриб, салонга кетаётган куёв бола ҳам бўлган.
Оқибатда Damas, Gentra, Nexia-3 ва бошқа жами олтита автомобил зарар кўрган.
Ҳодиса 1 декабр куни Жиззах вилоятининг Жиззахдаги «Қипчоқ» чойхона олдида юз берган. Шикаст етган машина эгалари зарарни ўзлари қоплашини айтиб, «Жигули» ҳайдовчисидан пул талаб қилмаган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи жиддий жароҳат билан реанимацияга тушган. Бўлажак куёвнинг қўли жароҳатланган, аммо тўй қолдирилмаган. Воқеадан сўнг, ўша кўчада машиналар тезлигини чеклаш учун махсус дўнглик яратилган.
Олимжон Ҳайдаровнинг 8 йилга қамалишига Қўқондаги бозор ҳақида салбий мақола тайёрлаб, уни чиқармаслик учун 10 минг доллар пул талаб қилгани сабаб бўлган
1 декабр куни Олимжон Ҳайдаровга нисбатан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.
Унинг қамалишига Қўқондаги бозор ҳақида салбий мақола тайёрлаб, уни чиқармаслик учун 10 минг доллар пул талаб қилгани сабаб бўлган. 27 июл куни аризачи махсус белгилар қўйилган 2,5 минг долларни Ҳайдаровга берган, видео Олимжон пул олаётганда вақтда яширин камера орқали олинган.
Ўзи шу ишни қилишим керак эди. Майли, сиз қўйинг деганингизга тўхтадим. Уёқлик ёки буёқлик бўлиши керак, - дейди Олимжон Ҳайдаров ҳамда уларнинг келишуви ҳар қандай ҳолатда тарқалиб кетмаслигини ва унга мурожаат қилган одамлар бозордан чиқариб юборилмаслигини талаб қилганини кўриш мумкин.
Тошкентда махсус хизматлар томонидан яна 10 киши ҳибсга олинди. Уларнинг барчаси Тошкент шаҳар ИИББдаги Тергов бошқармасида тергов қилинмоқда
✹ Мирсолих Мирхўжаев 165-модда 2-қисми, кўп миқдорда товламачилик, 277-моддаси 2-қисми бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик;
✹ Лазиз Шомуродов – 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми;
✹ Шерзод Самиев – 165-модда 3-қисми, 277-модда 2-қисми;
✹ Акрамжон Акрамов, Азизжон Алиев, Равшан Бобоназаров, Беҳруз Муминов 165-модда 3-қисми;
✹ Анвар Йўлдошев, Дилшод Умирзоқов ҳамда Сирожиддин Усмонов – 277-модда 2-қисми бўйича тергов қилинмоқда.
Аввалроқ, Тошкентда «Вор в законе» Бахти Ташкентский, «Саидазиз медгородок» лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиев ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг раиси ўринбосари Салим Абдувалиев қўлга олиниб, терговга қадар текширувлар бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Ўзбекистонда пайшанба, 7 декабр куни баъзи жойларга туман тушади. Тошкент шаҳрида бироз булутли ҳаво билан ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +11...+13 даража илиқ бўлади
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 0...+5 даража, Бухоро ва Навоийда +8...+13, Навоий шимолида кечаси 0...+5 даража илиқ бўлади, Устюртда -2...+3 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда +10...+15 даража, Қашқадарё ва Сурхондарёда +13...+18, Андижон, Наманган ва Фарғонада +9...+14 даража илиқ бўлади. Барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд.
Реслубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +3...+8 илиқ бўлади.
Самарқанддаги махсус тадбирларда 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари ушланди. Уларнинг 6 нафарига жиноят иши қўзғатилган, 25 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинган.
Ушбу шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалар, совуқ қуроллар – кастет, бита процессуал тартибда олиниб, расмийлаштирилган.
Бухорода Cobalt портлаши оқибатида парчаланиб кетди
Бухородаги турар-жой биноси ёнида содир бўлган портлашда Cobalt енгил автомобили деярли икки қисмга бўлиниб кетди. Бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким жабрлангани йўқ. Автомобил юкхонасида газ баллони портлаган бўлиши мумкин.
❗️Bugun.uz журналистларни ишга таклиф қилади
Журналистлар маълумотидан қатъи назар, қуйидаги талаблар асосида танлаб олинади:
• ўзбек ва рус тилларини билиш;
• бехато ёзиш;
• матн ёзишда тажрибага эга бўлиш;
• офисга келиб ишлаш (онлайн эмас);
• шахсий компьютерга эга бўлиш.
Ўзингиз ҳақида резюмени @bugunuzaloqabot’га юборинг.
Диққат, таҳририят ҳар бир юборилган резюме билан танишиб чиқади, бироқ фақат танлаб олинганларигагина жавоб қайтаради!
❗️«Салимбойвачча» озодликка чиқарилгани рад этилди
Ижтимоий тармоқларда Салим Абдувалиевнинг Тошкентдаги уйидан чиқиб кетмаслик шарти билан қўйиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Bugun.uz мухбири ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати орқали аниқлик киритди.
Биздаги маълумотларга кўра, Салим Абдувалиев ҳали ҳам ҳибсда сақланмоқда, уйга қўйиб юборилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон.
Хоразмдаги махсус тадбирларда 15 киши қўлга олинди
Хавфсизлик хизматлари Хоразм вилояти ҳудудида турли жиноятларга алоқадор фуқароларни аниқлаб, гумондорларнинг яшаш уйларида тинтув ўтказгани маълум қилинди. Унда 4,8 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари, 97 дона психотроп моддалар, 1 та пневматик қурол, бита ва кастет ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми, 276-моддаси 2-қисми, 277-моддаси 2-қисмига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, 3 нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган ва дастлабки тергов олиб борилмоқда. Бундан ташқари, тезкор-профилактик тадбирларда тергов ва суддан яшириниб юрган 12 нафар шахс ҳам ушланган.
4 ёшли болани уриб ранг танлашни ўргатмоқчи бўлган мутахассис ишдан олинди
Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Лого билим» таълим марказида тарбиячи 2019 йилда туғилган М.Б.ни уриб, машғулот олиб бораётгани видеоси ижтимоий тармоқларда кўплаб эътирозларга сабаб бўлди. Ҳолат Болалар омбудсмани назоратига олиниб, туман ИИБ 5 декабрда терговга қадар текширув бошлагани билдирилди.
Ўзига хос хусусиятларга эга бўлган болани урган мутахассис ҳозирда ишдан бўшатилган бўлиб, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда.
Самарқандда ЮНEСКОга киритилган ҳудудларда 34 та ноқонуний қурилиш-таъмирлаш ишлари ўтказилган
Бузиш ва ободонлаштириш ишлари Маданий мерос агентлиги ҳамда ЮНEСКО билан маслаҳатлашиш орқали амалга оширилиши керак, аммо илмий-эксперт кенгаши рад этган 34 та қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари амалга ошишига йўл қўйиб берилган. Бу Самарқанд шаҳрининг ЮНEСКО тарихий марказлар рўйхатидан чиқариб юборилиши хавфига сабаб бўлган.
Меҳмонхоналар, дам олиш масканлари, дўконлар, университет кутубхоналар ва ўқув бинолари ноқонуний қурилган. Шунингдек, бир қанча лойиҳаларда бинолар фасади, баландлигида белгиланган шартлар бажарилмагани маълум бўлган.
ЖИБ Самарқанд шаҳар суди 6 ноябрда ноқонуний қурилишларга йўл қўйган вилоят Маданий мерос бошқармаси бошлиғи Ботир Шайматовни 1 йил муддатга бошқарма тизимида мансабдор бўлиб ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ўтказиш бўйича ҳукм чиқарган, шунингдек, унга 1 ярим йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган; собиқ раҳбар Абдуллаев Зафар эса Жиноят кодексининг 208-моддаси билан айбли деб топилиб, ЖПКнинг 83-моддасига асосан оқланган.
«Салимбойвачча» қўлга олингани тасдиқланди. У ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаганликда гумонланмоқда
Тошкентда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг раиси ўринбосари ва Спорт курашлари ассоциацияси раиси Салимбой Абдувалиев – «Салимбойвачча» қўлга олинганини пойтахт ИИББ тасдиқлади. У Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) билан гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда қўлга олинган.
Бугун, шунингдек, Тошкентда Бузруков Бузрук ҳам қўлга олингани маълум қилинди. Унга Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик) билан айблов қўйилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистонда январдан бери 26 та майнинг ферма фаолияти тўхтатилган
Йил давомида 26 та ҳолатда 58,2 миллиард сўмга тенг бўлган 29 миллион кВтли ёки 145 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмол эҳтиёжи бўлган электр энергиясини ўғирлаган майнинг фермалар аниқланди. 29 нафар шахсга ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланган.
Майнинг фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб энергия ресурсларини жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо тайинланишига сабаб бўлиши мумкин.
COP28: Азиз Абдуҳакимов Осиё давлатлари экология вазирларини Ўзбекистон миллий павилони билан таништирди
Дубайда ўтказилаётган БМТ иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси сессиясида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Экология вазирлари учрашди.
Вазирлар Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовнинг қардош мамлакатлар учун экологик фаолиятнинг минтақавий шарҳини ишлаб чиқиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган.
Томонлар 2024 йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция (CMS COP14) иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши (12-17 феврал) ва Биринчи Самарқанд халқаро иқлим форумига (март ойи) таклиф этилган.
Андижонда 3 нафар жиноят оламининг вакиллари ушланди
Махсус тадбирларда Андижон вилоятида майда безорилик, товламачилик, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш билан боғлиқ жиноятларни содир этган Андижон туманида яшовчи Байханов Ноуфал, Қўрғонтепа туманида яшовчи Мамажонов Дилмурод ва Андижон шаҳрида яшовчи Умаров Умидбек аниқланган.
Қайд этиш керак, қўлга олинганларнинг барчаси олдин ҳам Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича судланган. Уларга нисбатан эндиликда Жиноят кодексининг 165, 251-1, 273-моддаларига асосан иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Урганч–Хива–Урганч йўналишидаги вақтинча тўхтатилган троллейбуслар ҳаракати қайта тикланди
Кучланишли электр симлари ва трансформаторларида таъмирлаш ишлари олиб борилгани сабабли 20 ноябрдан вақтинча тўхтатилган Ўзбекистонда сақланиб қолган энг охирги троллейбус йўналиши – Урганч–Хива–Урганч троллейбуслар ҳаракати тикланиб, 8 та ҳаракат таркиби 6:45 дан 18:45 гача хизмат кўрсатишни бошлади.
Ўзбекистонга шимолдан совуқ келиши ва қор ёғиши кутилмоқда
9 декабр куни республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 10 декабрда шимолий ва чўл ҳудудларида, 11 декабрда бутун республика бўйича ёмғир, қор кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.
Ҳаво ҳарорати 12-14 декабр кунлари кечаси -10…-13 даража, кундузи -5…-8 даража совуқгача; шимолда кечаси -17…-20 даража, кундузи -9…-12 даража совуқгача пасаяди.
Самарқандда давлатга 580 млн. сўмлик зарар берган оҳак ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари аниқланди
ДХХ Самарқанд вилояти Пахтачи туманида хусусий корхона раҳбари ўзбошимчалик билан газ қувури ўтказиб, оҳак ишлаб чиқариб келаётгани аниқланди. Корхона давлатга 580 миллион сўмлик зарар етказган.