bugunuzlive | Неотсортированное

Telegram-канал bugunuzlive - Bugun.uz — LIVE

26575

Тезкор хабарлар — қисқа, аниқ ва ишончли. Таҳририят: @bugunuzaloqabot Реклама: @bugunuzreklama

Подписаться на канал

Bugun.uz — LIVE

Адлия вазирлиги Ўзбекистонда қарғиш учун жавобгарлик белгиланаётганини ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Адлия вазирлиги «қарғиш учун ҳам жавобгарлик белгиланаётгани» ҳақидаги хабарларни рад этиб, ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида келтириб ўтилган (regulation.gov.uz/qargish_mjtk41) ҳавола ҳам, ушбу мазмундаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳам, порталда жойлаштирилмаган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

❗️Ўзбекистонда жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олиш бўйича ўтказилаётган йирик рейдлар давом этмоқда. Bugun.uzʼнинг ишончли манбасига кўра, Тошкент ва Тошкент вилояти, Фарғона водийсидан сўнг, «долзабр қирқ кун» доирасида жиноий гуруҳларга қарши рейдлар воҳада — Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида амалга оширилади.

Кеча, 3 декабр куни Фарғона вилоятида махсус жиноий гуруҳларнинг 22 нафар шахс қўлга олинганди. Шунингдек, таниқли ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам Қўқонда икки нафар кишига тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинганда қўлга олинган.

Махсус тадбирларда, 4 кг ортиқ гиёҳвандлик моддалари, 78 дона психотроп модда, 41 та қурол, ўқ дорилар ҳамда совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёлар аниқланганди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкентда «Саидазиз медгородок» лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиев қамоққа олинди

Саидазиз Саидалиев атрофига «спортсменларни» йиғиб, қарздорлик билан муаммолари бўлганларни ишини ҳал қилиб бериш «хизматлари», таҳдидлар билан бошқаларнинг пулларини қўлга киритиш, безорилик ва тамагирликда айбланмоқда.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Самарқандда эски масжид намозхонаси ёниб кетди. 1896 йилда қурилган бино ёнғинига тушдан кейин юзага келган электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган

Самарқанд шаҳрининг Регистон майдони яқинида жойлашган ушбу 127 йиллик Хўжа Зудмурод жоме масжидидаги ёнғин бинонинг эски тарихий қисмига ўтмаган. Бироқ, янги қурилган қисми олов билан қопланган. Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, ёнғин туфайли асосий бино ёнида тикланган намозхонанинг 190 квадрат метр қисми бутунлай ёниб кетган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи Jah Khalib концертидаги тартибсизликлар сабаб ишдан олинган

Тошкент шаҳар Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Атамурад Аҳмедов Humo Arena яқинида жиноий гуруҳлар томонидан тартибсизликлар уюштирилганидан сўнг, эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Минглаб одамлар концертга сохта чипталар ёрдамида киришга уринган пайт, жиноий гуруҳ аъзолари ҳамда хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув бўлган.

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, ўтган дам олиш кунлари қозоғистонлик репернинг концертида содир бўлган воқеалар келиб чиқишига жавобгар этиб Аҳмедов жазоланган. У оммавий тадбирлар вақтида хавфсизлик таъминланмаганлиги ҳамда ташкилий масалаларда йўл қўйилган камчиликлар сабаб ишдан олинган.

Бироқ, Атамурад Аҳмедовнинг ишдан олиниши сабаби сифатида унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар кўрсатилиши қарор қилинган.

Мирзаакбар Мадумаров Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Қайд этиш керак, Миллий гвардия расмий муносабатида мафия вакиллари билан тўқнашувлар содир бўлганини рад этмоқда.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбек мафияси учун қора кун: ўзбекистонлик «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинган

Ўзбекистон бўйлаб 24 соат ичида жиноий гуруҳларнинг 200 га яқин аъзоси қўлга олинган, уларнинг орасида мафия бошлиқлари ҳам бор.

Ўзбекистон махсус хизмати томонидан бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган йирик операция давомида турли жиноий гуруҳларнинг юзлаб оддий ва юқори мартабали аъзолари, жумладан, «криминал авторитет»лар панжара ортига жўнатилган.

Хусусан, Ўзбекистон жиноят олами етакчиси, «Вор в законе» Бахти Ташкентский, шунингдек, унга яқин одамлар ҳам қўлга олинган.

Бугун Bugun.uz ушбу махсус операциянинг барча тафсилотлари бўйича маълумот беради.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

«Ўзбекозиқовқатзахира» собиқ раиси Зафар Омонович Файзиев Тошкентда берган наҳорги ошида собиқ МХХнинг собиқ раиси Рустам Иноятов, Президент Администрациясининг собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов кўриниш берган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Бош прокуратура Тошкентдаги мактабда ўқувчи боланинг вафоти билан боғлиқ ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг икки моддаси билан жиноят иши қўзғатиб, тергов бошлади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

29 ноябр "президент трассаси" устидан ўтган кўприкдан ўзини ташлаб жонига қасд қилган эркак қорақолпоғистонлик бўлган. Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, марҳум 26 ноябрда Тошкентга ишлаш учун келган бўлиб, қурилишга бориб, ҳатто бригадир билан сухбатдан ўтган. Бироқ, тоби бўлмай, ишдан рухсат олиб уйга кетган. Мархум ичкиликка берилган бўлган.

Жонига қасд қилган куни соат 06:00 лар атрофида акаси билан нонушта қилиб, дастурхон устида акасига Қорақалпоғистонга қайтиб кетишини, ўша ерда бирор бир иш топишини айтиб, уйдан чиқиб кетган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

«Космонавтлар» метро бекати яқинида электр кабелидан чиққан ёнғин сабаб «Ҳумо Арена»да ўтказилиши керак бўлган иккита хоккей ўйини қолдирилган. Аренада «свет» йўқ

29-30 ноябр кунлари аренада бўлиб ўтиши режалаштирилган «Ҳумо» ҳамда «Номад» учрашуви шу кунлари соат 19:30да «Алпомиш» муз саройида бўлиб ўтади.

28 ноябр «Космонавтлар» метро бекатида ёнғин пайдо бўлгани, воқеа гувоҳлари ёнғин сабаб бадбўй ҳид ва бўғувчи тутундан азият чекаётгани ҳақида маълум қилишганди. Кейинроқ, метро бекатида ёнғин келиб чиққани айтилган миш-мишлар ўз тасдиғини топмаган, ёнғин метро яқинидаги коллекторда келиб чиққан.

Ëнғин сабаб Яккасарой, Миробод, Чилонзор, Мирзо-Уғлубек ва Учтепа туманларидан интернетга кириш билан боғлиқ қийинчиликлар кузатилаётганди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

ФВВ пул йиғиб юрган сохта «ўт ўчирувчилар»дан огоҳлантирди

Вазирлик Ўзбекистон бўйлаб махсус кийимдаги шахслар ўзини «пожарний» ходими сифатида таништириб, аҳолидан «йиллик тўлов»ларни йиғиб юрганларнинг тизимга алоқаси йўқлигини билдирган.

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ тадбирлар учун пул йиғимлари, бошқа турдаги тўловлар ундирилмаслиги расман маълум қилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистонда декабр ойи совуқ бўлмайди. Ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан юқори, баъзи ҳудудларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда

Декабрь ойи қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланиб, энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати +15…+18 даражагача, жанубда +20…+22 даражагача кўтарилади.

Ҳаво ҳарорати кечаси –1…–6 даражагача, шимолда –8…–13 даражагача пасайиши кузатилади. Синоптикларга кўра, декабр тунлари учун бу нормал ҳаво ҳарорари ҳисобаланади.

Ойнинг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон бўйлаб ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши, ҳаво ҳарорати кечаси +2…+7, кундузи +13…+18 даража бўлиши кутилмоқда. Қайд этиш керак, декабрнинг бундай қуруқ ва илиқ бошланиши Ўзбекистонда кам учрайдиган ҳолат.

Ойнинг охиригача ҳаво ҳарорати кечаси +5…+8 даражадан –3…–6 даражагача, кундузи +15…+18 даражадан +2…+5 даражагача бўлиши кутилмоқда. Ой давомида вақти-вақти билан ёғингарчиликлар кузатилади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкентнинг айрим туманларида 30 ноябр куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

«Ҳудудий электр тармоқлари» қайд этишича, авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилган:

✹ Бектемир тумани — «Гулбоғ» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
✹ Мирзо Улуғбек тумани — «Шўртепа» ҳамда «Ш.Бурхонов» МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
✹ Сергели тумани — «Юқори Дархон» МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.

Таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

«Қўйлиқ» метро бекатида ҳаракатланиб келаётган поезд остига ўзини ташлаган 22 ёшли йигит олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, Фурқат О. асли қорақолпоғистонлик бўлган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкент шаҳар таълим бошқармаси мактабдаги ўқувчининг ўлими билан боғлиқ сабабларни яширишга уринган. Расмий баёнотда боланинг ўлими электр токи уриши билан боғлиқмаслиги, балки у машғулотдан сўнг юрак хуружидан вафот этганлиги ҳақида хабар берилганди.

Бош прокуратура тарқатган маълумотдан кейин эса Таълим бошқармаси боланинг ўлимида мактабнинг айбсизлиги қайд этилган пресс-релизни таҳририлаб, ўқувчи бола ҳақиқатан ҳам металл панжарадан электр токи уриши оқибатида вафот этганини тан олиб, аввалроқ берилган расмий баёнотининг бир қисмини олиб ташлайди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

❗️Bugun.uz ишончли манбаси Бутунжаҳон ногиронлар фондининг раҳбари Равшан Муҳитдинов (Равшан «Золотой») қидирувга берилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда унинг қидирувга берилгани билан боғлиқ хабарлар тарқалганди.

Манба шунингдек, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вице-президенти – Халқаро бокс кенгаши (WBC) олий кенгаш аъзоси Ғофур Раҳимовнинг қидирувга берилгани ҳақидаги хабарларни ҳам рад этган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

❗️«Бахти Ташкентский» қўлга олинган

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноий фаолият олиб борган бир гуруҳ шахс ушланган.

✹ 1971 й.т. Бахтиёр Қудратуллаев (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 276-модда 2-қисми, кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш);

✹ 1980 й.т. Дилшод Шарипов (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

✹ 1972 й.т. Анвар Мирзаханов (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик).

Улар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пулларни ноқонуний қўлга киритиш билан шуғулланган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

❗️Тошкентда жиноий гуруҳларни қўлга олиш бўйича йирик рейдлар ўтказилмоқда

Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Тадбир ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилмоқда.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Товламачилик, қимор ва «кўча»: нима учун ўзбек махсус хизматлари мафияни таг-туги билан йўқ қилишга киришди?

Bugun.uz ушбу махсус операциянинг барча тафсилотларини қўлга киритиб, Ўзбекистон бўйлаб махсус хизмат томонидан ўтказилган рейдлар давомида жиноий гуруҳларнинг 200 дан ортиқ аъзолари, асосий раҳбарлари қўлга олинганидан хабар топди.

Нашрнинг ишончли манбаларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатда кучайиб бораётган жиноий олам вакилларига қарши кескин чораларни қўллашни маълум вақтдан бери режалаштириб келган. Бунга хавфсизлик кучларининг ўз агентларидан олган маълумотлари, шунингдек, турли соҳалардаги тадбиркорларнинг «кўча болларидан» босим бўлаётгани ҳақидаги кўплаб мурожаатлари сабаб бўлган.

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, жиноятчилар ноқонуний қиморхоналарни тўлиқ назорат қилган. Улар ичида ҳатто ноқонуний ўйин автоматлари жойлашган казинолар ҳамда фақат тор доирадаги одамлар кириши мумкин бўлган покер клублари бўлган.

Айниқса, куч ишлатар идораларни жиноятчилар турли мансабдорларга пора бериб, уларни «сотиб олиши» орқали коррупциянинг ривожланишига ҳисса қўшиши жиғибийрон қилган. Тадбиркорлар эса асосан 90-йилларда қолиб кетган шантаж, товламачилик ва рэкетдан шикоят қилишган.

Қайд этилишича, тошкентлик йирик тадбиркорлардан бири ҳам мафиянинг товламачилик ўйинлари қурбони бўлган. Жиноятчилар унинг асосий бизнесидан улуш ҳамда бошқа бир лойиҳаларидан «доля» талаб қилишган.

(Тадбиркорнинг исми Bugun.uz нашрига маълум бўлишига қарамасдан, ушбу маълумот тергов жараёнларига таъсир қилмаслиги учун унинг исми тилга олинмайди)

Суриштирувлар жиноят оламининг энг юқори чўққисида ўтирган – Бахти Ташкентский ва унинг укаси Дилшодга олиб борган. Бахти тадбиркорлардан ўлпон ундиришни йўлга қўйган.

Бу ака-укадан ташқари, жиноий оламнинг бошқа «кўзга кўринган» шахслари ҳам махсус хизматлар томонидан аниқ ва пухта режалаштирилган операция давомида қўлга олинган. Хусусан, ОАВларда «Саидаз Медгородок» лақаби билан машҳур Саидазиз Саидалиев ва унинг шериклари ҳам ҳибсга олинган.

Шу жумладан, «криминал авторитет» Баҳодир Султонов — «Боҳо завхоз» ҳам қўлга олинган. Боҳо чойхонада, том маънода унинг «штаб-квартирасида» қўлга олинган. У ушбу чойхонага мунтазам равишда ташриф буюриб, ишларни шу ердан бошқарган ва учрашувларни ҳам шу ерда ўтказиб келган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистон махсус хизматлари Jah Khalib концертидаги тартибсизликлардан сўнг мафияни йўқ қилишга киришди

Bugun.uz ўзбек жиноий гуруҳларининг асосий иштирокчиларини қўлга олиш бўйича махсус операция қандай ишлаб чиқилгани тафсилотлари ҳақида маълумот олди. Мавжуд маълумотларга кўра, Humo arena яқинида содир бўлган тартибсизликлар вақтида бир неча киши жароҳат олган. Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик машҳур репернинг концертига минглаб одамлар қалбаки чипталар ёрдамида киришга уринган, уринишлар тартибсизликларга айланиб кетган.

Махсус хизматлар тергов давомида Миллий гвардия билан тўқнашув иштирокчилари орасида Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидан келган жиноий гуруҳлари кўплаб вакиллари борлигини аниқлаган. Шунингдек, тезкор ходимларнинг сўзларига кўра, айнан мафия қалбаки чипталар савдоси билан боғлиқ бўлган.

Маълумотларга кўра, Jah Khalib концертига жами 12 минг киши келган, бироқ атиги 9 минг киши ҳақиқий чиптага эга бўлган, қолган чипталар сохта бўлган.

Bugun.uz манбасига кўра, махсус операцияга тайёргарлик бир неча ой олдин бошланган ҳамда махсус хизматлар рейднинг барча деталларини аниқ ишлаб чиққан бўлган.

Humo arena яқинидаги тартибсизликлардан сўнг республиканинг барча ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарияти билан бир неча бор ёпиқ мажлислар ўтказилиб, махсус операцияни тезлаштиришга қарор қабул қилиниб, кенг кўламли тозалаш операцияси бошланган.

Қайд этиш керак, Миллий гвардия расмий муносабатида мафия вакиллари билан тўқнашувлар содир бўлганини рад этмоқда.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

UzAuto Motors шартнома беришнинг тўлиқ онлайн шаклига ўтади

Компания АКТ вазирлиги билан UzAutoSavdo тизимини модернизация қилиб, юқори тезликдаги юкланишларда ишлай оладиган тизим яратмоқда.

UzAuto Motors онлайн савдога тўлиқ ўтиш ҳақидаги маълумотни расмий каналларида эълон қилади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

«Халқлар дўстлиги» метро бекатида кафтни сканерлаш орқали тўлов қилиш тизими ишга туширилди

Кафтни сканер устига тутиб, тизимдан идентификациядан ўтиб, автоматик тарзда тўлов амалга ошириш мумкин. Бироқ, аввал бир неча дақиқа сарфлаб, мобил иловага шахсий маълумотларингизни киритишингиз керак бўлади.

Дастур орқали виртуал карта очиб, уни пул билан тўлдириб, шундан сўнг тўловларни доимий тарзда кафтингиз билан амалга оширишингиз мумкин.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Чироқчидаги тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимида 26 ёшли аёл туғуриқдан олти кун ўтиб вафот этган. Аёл даволаниш ҳақида берилган тавсияларга амал қилмаган бўлиши мумкин

10 октябр куни соат 06:00 да 26 ёшли аёл туғуруқ бўлимига олиб келинади. Аёлнинг умумий аҳволи қониқарли баҳоланиб, у 16:10 да вазни 3,4 кг оғирликдаги ўғил чақалоқни дунёга келтирган. 12 октябр куни эрталаб аёлнинг аҳволи оғирлашиб, қорнида кучли оғриқлар пайдо бўлади. Оғриқлар кучайгач, бирлашма хирург врачлари жалб қилиниб, вилоятдан жарроҳ, акушер-гинеколог ва нефролог чақиртирилиб, беморга операция қилинади.

Операциядан сўнг аёлга тегишли муолажалар қилинган, бироқ аёлнинг умумий аҳволи барибир оғирлашиб, у 16 октябрда вафот этган.

13 сентябрда ҳомила 33-ҳафталигида ўтказилган сўнгги тиббий кўрикдан сўнг аёлга ётиб даволаниш тавсия қилинган, лекин аёл тавсияларга қарамасдан даволанмагани аниқланган.

Ҳолат Чироқчи тумани прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкентда эркак Мустақиллик кўчасидаги кўприкдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди

Ички ишлар вазирлиги Пушкин метроси яқинидаги ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ ҳолатни ўрганмоқда. Bugun.uz манбаларига кўра, 45 ёшли эркак Мустақиллик кўчасида устидан ўтган кўприкдан сакраб, ўз жонига қасд қилиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирча эркак нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани ҳақида маълумот йўқ.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бўйича бошқарма бошлиғи Атамурад Ахмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

Миллий гвардия Bugun.uzʼга берган маълумотга кўра, Атамурад Ахмедовнинг соғлиғи туфайли таътилда бўлгани унинг ўрнига вақтинча бажарувчи тайинланишига сабаб бўлган.

Тошкент шаҳар бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Чирчиқ шаҳридаги бригада командири лавозимида фаолият юритиб келган полковник Мирзаакбар Мадумаров тайинланган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкентда MAN юк машинаси автобусга бориб урилиши оқибатида автобусда бўлган уч нафар йўловчи жароҳатланган

Bugun.uz Mercedes-Benz автобуси ҳамда MAN юк машинаси 29 ноябрда тўқнашгани акс этган видеосини эълон қилмоқда. Видеодан автобус қайрилаётганда, қарама-қарши томондан келаётган MAN юк автомобили унга бориб урилганини кўриш мумкин.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Олмаотадаги ҳостелда чиққан ёнғинда 13 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар ораси икки нафар ўзбекистонлик бор

Ëнғин содир бўлган вақтда ертўлада жойлашган ҳостелда 72 киши бўлган. Улардан 59 киши омон қолган, 13 нафари эса ҳалок бўлган. Бирламчи маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ис газидан заҳарлаган бўлиши мумкин.

Ëнғин сабаблари номаълум.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Шавкат Мирзиёев 30 ноябр — 2 декабр кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубай шаҳрида бўлади

Тадбир кун тартибидан БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси асосий қоидаларини амалга ошириш, бугунги экологик таҳдид ва хатарларга қарши курашиш, «яшил» тараққиёт мақсад ва вазифаларини илгари суришда кенг ҳамкорлик масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон Президенти саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлаши ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Иқлим бўйича глобал саммитда дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларининг давлат ва ҳукуматлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар раҳбарлари қатнашади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўқувчи бола вафот этган жой, мактаб ҳудудидаги спорт майдончасининг темир панжараси.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Мактаб ўқувчисининг вафоти билан боғлиқ воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ишламоқда.

Читать полностью…
Подписаться на канал