bugunuzlive | Неотсортированное

Telegram-канал bugunuzlive - Bugun.uz — LIVE

26575

Тезкор хабарлар — қисқа, аниқ ва ишончли. Таҳририят: @bugunuzaloqabot Реклама: @bugunuzreklama

Подписаться на канал

Bugun.uz — LIVE

Тошкентдаги мактабда темир панжарани қўли билан ушлаган ўқувчини электр токи урди. Бола вафот этган

Прокуратура боланинг мактабда вафот этганини расман тасдиқлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўлимга электр токи уриши сабаб бўлган. Боланинг қўлида куйиш аломатлари аниқланган.

Дўстига ёрдам беришга шошилган фожианинг яна бир гувоҳи бўлган ўқувчининг яқинларига кўра, у ерда ётган ўртоғининг ёнига борганда, уни ҳам токи урган.

Bugun.uz манбаларига кўра, аввалроқ мактаб ўқувчилари спорт майдончасининг метал панжарасидан ток ураётганидан шикоят қилишган. Ҳатто бир нафар ўқувчи жиддий жароҳат олиб, реанимацияга тушган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистонда «антиструмин» препарати билан заҳарланган болалар сони салкам 3 000 нафарга етди.

Болаларга берилган препарат дозаси белгиланган нормадан юқори бўлганлиги сабаб жами 2 980 нафар бола жабрланган. Бунга сабабчи қилиб уч нафар шифокор воқеа ўтганидан кейин икки ой ўтиб, қамоққа олинган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкентдаги ЙТҲ айбдори 360 минг долларлик Gelendvagen ҳайдовчисининг ўзи бўлиши мумкин. Воқеа гувоҳлари «Гелик» тезликни кескин ошириши оқибатида бошқарувни йўқотгани, шундан сўнг машина устунга бориб урилганини айтишмоқда. Bugun.uz видеокузатув камераларидан автоҳалокатдан олдинги сўнгги сониялар акс этган эксклюзив кадрларни олишга муваффақ бўлди.

Яшил «Гелик» эгаси унинг йўлини Nexia ҳайдовчиси кесиб ўтгани ва шу сабаб машина йўлдан чиқиб кетганини билдирган. Бироқ, гувоҳлар айнан Gelendvagen ҳаракат қоидасини бузиб, чап йўлакда тезликни оширгани, кейинчалик автомобилни бошқара олмаганини маълум қилишган. Видеода авариядан олдин «Гелик» ҳақиқатан ҳам катта тезликни ҳаракат қилганини кўриш мумкин.

Пойтахт йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси кеча, 25 ноябрда Руставелли кўчасида содир бўлган ушбу ЙТҲни ўрганаётганини, ҳамда авариянинг якуний айбдори бўйича бирор бир маълумот бергани йўқ.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Қиш яқинлашиши билан хоналарни иситиш учун табиий газ, муқобил энергиядан кўп фойдаланамиз. Bugun.uz иситиш воситаларидан нотўғри фойдаланмасликка ечим сифатида энг керакли 7 та маслаҳатни беради.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкент шаҳрида Gelandewagen ЙТҲга учради.

Оқибатда, бир сония ичида ҳайдовчининг 360 минг доллар (4 миллиард 440 миллион сўм)лик машинаси пачоқ бўлди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкентнинг Бобур ҳамда Фурқат кўчаларида синов тариқасида «ақлли» бекатлар қурилади. Уларда мобил қурилмаларини «зарядлаш», Wi-Fi’га уланиш ҳамда бекатдаги электрон таблода автобуслар ҳаракатини кузатиб туриш мумкин бўлади. Бекат видеокузатув камераларига эга бўлади.

Шунингдек, ҳокимият синов тариқасида Муқимий театр ёнида автомобиллар учун пуллик «парковкалар», велосипед ва самокатлар учун бепул тураргоҳ ҳамда электромашиналарни «зарядлаш» станцияларини қурмоқчи.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

19 ёшли йигит ижтимоий тармоқларда онаси билан ёзишиб юрган эркакни ўлдиришга уринди. Суд йигитга нисбатан 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Бир муддат аввал эр ва ўғил оила бекасининг хатти-ҳаракатларидан шубҳаланиб, унинг ижтимоий тармоқлардаги ёзишмаларини билиб қолади. Тармоқдаги нотаниш эркак билан ўтган суҳбат интим тусда бўлгани учун, ўғил эркакнинг кетидан тушади. Эркакни топиб, у билан «Қўйлиқ» бозорида учрашишни келишиб олишади. Белгиланган кун белгиланган жойга ота-ўғил аёлни ҳам ўзлари билан бирга учрашувга олиб боришади.

Аёл оила аъзоларига унинг дугонаси билан Facebook аккаунти бир эканлигини ва бу ёзишмалар дугонасига тегишли эканини айтади. Бироқ, бу гаплар оила эркакларига «важ» бўлиб кўринади ва улар ўзини билганидан қолмайди. Аёл унга ишонишмаганидан кейин қўлидан келганича «дўстини» қутқаришга ҳаракат қилиб, ҳатто унга номаълум рақамлардан қўнғироқлар бўлса жавоб бермаслик ҳақида огоҳлантиради.

Аммо учрашув барибир амалга ошади ва қонли якунга сабаб бўлади. 19 ёшли ўғил ғазабини жиловлай олмай, онаси билан ёзишган эркакни олдига бориб, бир неча марта пичоқ уради. Шифокорлар жиддий жароҳат олган эркакнинг ҳаётини сақлаб қолади. 19 ёшли йигит эса Ички ишлар вазирлиги томонидан қўлга олинади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 23 ноябр тонгидан буён 3 марта зилзила бўлгани, охирги ер силкиниш соат 14:36 да рўй берганини маълум. Зилзила магнитудаси 3,9 балл. Ҳар учала силкинишнинг эпицентри Қумқўрғон туманига тўғри келмоқда.

Сезилиш кучи:

- Қумқўрғон туманида 3 балл, 16 км;
- Шўрчи туманида 2−3 балл, 26 км;
- Бандихон туманида 2 балл, 31 км;
- Жарқўрғон туманида 2 балл, 35 км;
- Қизириқ туманида 2 балл, 42 км.

Маълумот учун, биринчи ер силкиниши эрта тонгда — соат 04:28 да (магнитуда — 3,4), иккинчиси эса соат 14:08 да кузатилди (магнитуда — 3,5) қайд этилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Англияни мағлуб этиб, U-17 Жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўл олди.

Кейинги босқичда Ўзбекистон терма жамоаси Франция ва Сенегал ўйини ғолиби билан майдонга тушади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Bugun.uz бемор аёл томонидан жинсий зўравонликда айбланган шифокорнинг шахсини аниқлади.

Ўзбекистонда тез ёрдам шифокори томонидан бемор аёлни зўрлагани ҳақидаги воқеа билан боғлиқ хабарлар авж олмоқда.

Таҳририят аниқлаган маълумотларга кўра, бемор аёлнинг уйига келган фелдшер 24 ёшли Олимжон М. бўлган. У пойтахтнинг Олмазор туманидаги Тёз тиббий ёрдам касалхонасида ишлайди. Тергов пайтида у ўзига қўйилган айбни инкор этиб, беморнинг мушак спазмларини таъсирини камайтирадиган учта укол қилганини алоҳида қайд этган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ички ишлар органлари бемор аёлни зўрлашда айблаган тез ёрдам фелдшерини қўлга олди.

Бемор аёлга укол қилиб, уни хушидан кетганидан сўнг зўрлагани айтилган шифокорга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тез ёрдам ходими беморни зўрлашга урингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шифокор дорилар орасида фақат аналгин ва флутанал, ношпа ҳамда магний сулфат бор бўлганини, аёлнинг гаплари эса ёлғонлигини айтган.

16 ноябр куни тез ёрдам чақирган аёл эртасига телефон қилиб, фақат бу сафар аёл ҳамшира юборишларини сўраган. Аммо дастлаб ҳеч қандай эътироз билдирмаган. 17 ноябрда эса эркак шифокор устидан унга ухлатувчи дорилар билан укол қилиб, зўрлашга урингани бўйича шикоят қилган.

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, фелдшерда беморни ухлатиб қўядиган махсус психотроплар бўлмаган ҳамда йил бошидан бери интракраниал гипертензия билан оғриб келган аёлга шифокорлар невропатологга мурожаат қилишини тавсия этишган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Россияда 35 нафар ўзбекистонликлар оммавий жанжал кўтарди. Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, улар Москвадаги қурилиш майдончасида овқат учун навбат талашиш оқибатида келишмовчилик келиб чиқиб, арматуралар билан бир-бирига жароҳат етказган. Икки киши жиддий жароҳат олган.

Полиция сўроқ қилиш учун бир нафар туркиялик ва бир нафар россияликни маҳкамага олиб кетан.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкент шаҳрида мактаб директори ўқувчисини калтаклади. Шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг кеча берган маълумоти бўйича, ҳолат пойтахтдаги 217-мактабда содир бўлиб, икки нафар 8-синф ўқувчилари жанжаллашган ва А.М. синфдошининг юзини кўкартирган. Ўқувчиларга тушунтириш ишлари олиб борилаётганда, директор жаҳл устида уни сўкиб, калтаклаган ва тартибга чақирган.

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, ҳолат шу йилнинг 18 сентябрида рўй берган ва мактаб директори Яхшигул Шадиева болаларни тарбияга чақириш учун хонасига олиб кириб урган. Ота-оналар порталга мурожаат қилгани, аммо директорга чора кўрилмагани учун видео тарқатиб юборилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Самарқанднинг Ургут туманида тунда жуда кучли ёнғин содир бўлди. Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, ёнғин оқибатда масжид ва бир нечта уй ёниб кетган.

Ёнғинни ўчиришда олтита ўт ўчириш машинаси иштирок этган. ФВВ ёнғинни қисқа вақтда ўчирганини маълум қилган, бироқ аҳоли салкам бутун кўча ёниб кул бўлганини айтмоқда.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

«Космонавтлар» метро бекати яқинида ер ости кабелларидаги қисқа туташув оқибатида келиб чиққан ёнғин сабаб Яккасарой, Миробод, Чилонзор, Мирзо-Уғлубек ва Учтепа туманларидан интернетга кириш билан боғлиқ қийинчиликлар кузатилмоқда.

Кабеллардаги юқори кучланиш сабаб ёнғинни бартараф этиш билан боғлиқ қийинчиликлар бор, шу сабаб ёнғин тўлиқ бартараф этилмагунча Интернет провайдерлар кабелларни тиклай олмайди.

«Космонавтлар» метро бекатида ёнғин пайдо бўлгани ҳақида илк хабарлар эрта тонгда пайдо бўлди. Воқеа гувоҳлари ёнғин сабаб бадбўй ҳид ва бўғувчи тутундан азият чекаётгани ҳақида маълум қилишган. Қайд этиш керак, дастлаб метро бекатида ёнғин келиб чиққани айтилган миш-мишлар ўз тасдиғини топмаган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистонда 450 нафар бола «Антиструмин» билан заҳарланиши воқеаси юзасидан уч нафар шифокорлар қамоққа олинган.

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, икки ойлик терговдан сўнг, икки аёл 7 ноябр куни ҳамда 16 ноябр куни яна бир аёл шифокор ҳибсга олинган. Улар Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази даволаш ишлари бўйича директори ўринбосари – бош шифокор, ССВ бош эндокринологи, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази лаборатория мудири, катта илмий ходим, ССВ болалар бош эндокринологи ҳамда ҳозирда АҚШ фармакопеясининг проектида катта техник маслаҳатчи бўлиб фаолият юритаётган собиқ ССВ Дори воситалари, тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлишган.

Сентябрда юзлаб болалар жиддий заҳарланиш белгилари билан касалхоналарга ётқизилганда, расмийлар болалар заҳарланганини рад этганди, сўнг, заҳарланиш бўлганини тан олиб, болалар «антиструмин» дорисини қабул қилгани очиқланганди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Пойтахтдаги «Ҳумо арена» атрофида юзлаб одамлар қозоғистонлик репер Jah Khalib концертига киришга уринмоқда.

Тартибсизликлар концертга сохта чипталар сотилгани оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкин. Эҳтимол, кўпчилик интернетдаги сохта сайтларда эълон қилинган арзон чипталарни сотиб олиб, «чув тушган». Бундан ташқари, айрим электрон чипталар бир вақтнинг ўзида бир нечта одамларга сотилган бўлиши мумкин. Оқибатда муз саройига киришда жуда кўп одам тўпланиб қолган, уларга қўшилиб чипталари ҳақиқий бўлган мухлислар ҳам концертга кира олмаяпти.

Айни пайтда «Ҳумо арена»га Миллий гвардиянинг махсус баталони етиб келган бўлиб, оломонни тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда. Тартибсизликда қатнашган айрим шахслар ҳибсга олинган бўлиши мумкин.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Бирламчи маълумотларга кўра, ЙТҲ «Гелик»нинг йўлига чиқиб келган бошқа машина сабаб содир бўлган.

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, ЙТҲ содир бўлганда машинада ҳайдовчининг ҳомиладор рафиқаси бўлган. Қўрқиб кетган аёлда вақтидан олдин тўлғоқ бошланиб, туғуруқхонага олиб кетилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

МИБ куёвнинг уйидан келиннинг қиймати 11 млн сўмга яқин сепи: мебел, ошхона жиҳозлари ҳамда идишларни қайтариб олиб берган.

Шу йилнинг августида турмуш қуриб, ҳаёти ўхшамаган ёшлар ажрашиб кетганидан кейин куёв келиннинг сепларини қайтаришдан бош тортган. Тортишув судгача бориб, 19 октябр куни Фарғона туманлараро суди келиннинг сепини қайтариш бўйича қарор қабул қилган, 20 ноябрда сеп куёв уйидан тўлиқ олиб чиқиб кетилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов «Оталар чойхонаси», «Уч авлод учрашуви» ва «Бувижонлар мактаби» тадбирларини ўтказиш ҳамда «бир пиёла чой» учун бюджетдан 10 млрд сўм маблағ ажратиш ҳақида қарор қабул қилган.

Шу ўринда, метеоролог Эркин Абдулахатов пойтахт дренаж тизимини модеренизация қилиш учун бюджетдан 700 млн сўм пул ажратилганига эътибор қаратмоқда.

🤷🏻‍♂️

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Андижонда мактаб ўқувчиси IELTS дан 8 баллни қўлга киритди. Вилоят ҳокимлиги унинг Ўзбекистондаги энг юқори натижани қайд этганини айтиб чиқди.

Қўрғонтепа туманидаги 4-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Халқаро IELTS имтиҳонида энг юқори баллни қўлга киритгани ҳақида хабарларга аниқлик киритиш мақсадида Bugun.uz мухбири мактаб директори Расулжон Мирзаев билан боғланган.

Расулжон Мирзаевга кўра, 11-синф ўқувчиси Жавлонбек Абдураҳимов IELTS имтиҳонида 8 баллни қўлга киритган. У Андижон вилояти ҳокимлиги маълумот берганидек, «Ўзбекистонда энг юқори натижа»ни қайд этмаган. Бундай натижага эришганлар мамлакатда жуда кўп, лекин 9 балл олганлар саноқли ҳисобланади.

«Жавлонбек бундан уч ой аввал ҳам IELTS имтиҳонини топшириб, 7 балл олган эди. Уч ой давомида натижасини яхшилаб, 8 га кўтаришга муваффақ бўлди», - дейди мактаб директори.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Самолётда сигарет чекиш неча пул бўлишини аниқламоқчи бўлган йўловчи Тошкент аэропортида жаримага тортилди.

22 ноябрда «Қозон-Тошкент» рейси билан учган 27 ёшли Э.Р. 4 соатлик парвоз вақтида хуморини жиловлай олмай, самолётда яширинча бир дона сигарет чекади. Бироқ, бу ишни яширинча уддалашнинг имкони бўлмайди, чунки тутун исига ҳаво кемасида ўрнатилган сигнализация ишлаб кетади.

Самолёт қўнганда эса қоидабузарни аэропортда Ички ишлар ходимлари кутиб олади ва унга 660 минг сўм миқдорда жарима ёзиб беришади.

Чекиш ҳам соғлигингизга, ҳам пулингизга зарар

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистон банкларининг бирида 57 млрд сўм ўғирланган. Bugun.uz воқеа қандай содир бўлгани ва нима билан тугагани ҳақида мақола тайёрлади

Ўзбекистондаги йирик банклардан бири ҳисобланган Infinbank’дан 57 млрд сўм ўғирланган. Бу салкам 5 млн АҚШ долларига тенг дегани. Таҳририятга келиб тушган маълумотга кўра, ҳозирда ИИВ ушбу «Аср ўғрилигининг» тафсилотларини ўрганмоқда.

Банк тизимини бузиб кирган ҳакерлар жуда пухта тайёрланган. Уларнинг режаси бўйича банкдан ечилган пуллар 500 дан ортиқ банк карталарига ўтказилиши ва ундан сўнг бир нечта криптовалюта ҳисобларига жўнатилиши керак бўлган.

Воқеа шу йилнинг апрел ойида содир бўлди. Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, ҳакерлар пул ўғирлашдан аввал «Капиталбанк», «Микрокредитбанк», НБУ ҳамда «Ипотека банк»ларининг банк карталарини сохта маълумотлар асосида расмийлаштириб, пулларни ўша карталар ёрдамида ўғирлашган.

Ҳакерлар Infinbank’даги ҳисоб рақамларига кириш учун аввал «Ўзбегим» тўлов тизимини бузиб киришган, у ерда рўйхатдан ўтган барча аккаунтларни тўлиқ назоратга олишган. Шундан сўнг, пулларни тизимдан чиқариб олиш учун 16 та ҳар хил ҳисоб рақамларига ўтказишга эришилган. Кейин эса, эҳтимол, ўз изларини яшириш, балки терговни қийинлаштириш мақсадида ҳар хил исмга очилган 500 та банк картасига пул ўтказилган. Ҳакерлар «ухлатилган» пулларга йирик миқдорда USDT (АҚШ долларининг расмий курсига боғланган) криптовалюталар сотиб олган.

Қизиғи шундаки, банк ўз ҳисоб рақамларидаги пулларнинг бир қисмини блоклаш орқали ўғирланаётган маблағнинг маълум миқдорини сақлаб қолган. ИИВ бу пулларни жиноий иш доирасидаги ашёвий далил сифатида ҳисобга олиб, уларни «музлатиб», Марказий банкдан вазирлик ҳисобига ўтказишни талаб қилмоқда.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Қўрғонтепа туманида «иш вақтим тугади» деб қабулига киритмаган шифокор сабаб ҳомиладор аёл вафот этган.

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, 21 ёшли Саодат Тўланбоева тумандаги туғруқ бўлимига мурожаат қилган. Уни бўлими бошлиғи Паридахон Абдураҳмонова кутиб олиб, камқонлик белгилари яққол кўриниб турган беморни реанимация бўлимига ётқизиш ўрнига, уни бирлашманинг юқумли касалликлар бўлимига жўнатади.

Ушбу бўлимда эса навбатчи шифокор ва бўлим бошлиғи бирор бир текширувсиз, аёлга гинекология бўлимига боришни айтиб, «иш вақтим тугади» деб уйига кетган.

Оқибатида соат 09:00да қориндаги қаттиқ оғриқ ва камқонликнинг оғир даражаси аломатлари билан касалхонага мурожаат қилган бемор, қон кетиши оқибатида соат 16:30 да вафот этган.

Андижон вилояти Қўрғонтепа туман суди 5 июнда бўлиб ўтган суд мажлисида тиббиёт ходимларига 3 йил давомида тиббиёт соҳасидаги давлат ташкилотларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

«Тануки» тармоғининг асосчиси, россиялик машҳур ресторатор Александр Орлов молиявий зарарлар етказганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилди.

Bugun.uz тадбиркор ўтган йили ўзининг барча рус активларидан қутилганини ёзганди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Хоразмда она болаларини ёқиб юбормоқчи бўлди. Bugun.uz’даги дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вилоятнинг Урганч туманида рўй бериб, унда аёл кичик ёшдаги уч нафар боласига бeнзин сепиб, ёқиб юбормоқчи бўлган.

«Ёғ билан саларкани олиб кел. Ҳаммангни ёқаман, керагинг йўқ. Кейин ўзимниям ёқаман. Жонимга тегдиларинг»,- деган аёл.

Болалар омбудсманига кўра, ҳолат назоратга олиниб, суриштирув ишлари бошланган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкентда автобус билан ЙТҲ рўй берди. Bugun.uz'даги маълумотларга кўра, ҳолат бугун, 20 ноябр куни пойтахтнинг Юнусобод туманида содир бўлиб, автобуснинг олд қисмига дарз кетган.

Жароҳатланганлар ва шикастланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Бухоронинг Ромитан туманидаги мактаблардан бирида 10-синф ўқувчиларининг ўқитувчиси билан жанжаллашгани бўйича видео тарқалди.

Баъзи маълумотларга кўра, воқеа тумандаги 20-мактабда содир бўлган, аммо жанжалнинг аниқ санаси ва унинг сабаблари маълум эмас.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкент аэропортида автобус йўловчи самолёти билан тўқнашган. Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, А320 лайнерига бориб урилган.

Оқибатда, самолётнинг тумшуғига шикаст етган. Шундан сўнг, «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га тегишли ушбу самолёт парвози тўхтатилган.

Читать полностью…
Подписаться на канал