Lonely Planet 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлар номини эълон қилди. Ўзбекистон унда кучли ўнталикка кирган.
Ушбу халқаро рейтинг муаллифлари Мўғулистонни 2024 йилда сайёҳлар учун энг қизиқарли мамлакат сифатида тан олиб, Россия билан қўшни бўлган бу давлат кенг очиқ майдонларни, саргузашт ва маданий ҳордиқ чиқаришни яхши кўрадиганлар учун идеал давлат эканлигини, унинг пойтахти Улан-Баторда эса кўплаб ноёб диққатга сазовор жойлар мавжудлигини таъкидлашган.
Рўйхатда Ҳиндистон иккинчида турган бўлса, учинчи ўрин Сент-Люсия орол штатига насиб этган. Кучли ўнталикка Мексика, Марокаш, Чили, Бенин, Ўзбекистон, Покистон ва Хорватия давлатлари кирган.
«Кун ўтса бўлди» қабилида иш тутадиган раҳбарлар – энг катта душман — Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан Қарши шаҳрида ўтказаётган йиғилишида «кун ўтса бўлди» қабилида иш тутадиган раҳбарлар энг катта душман эканини таъкидлаган.
«Мамлакатимиз, халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва келажаги учун янги корхоналар, иш ўринлари, янги бозорлар, инвестиция, катта-катта тушумлар керак», – дейди Президент.
Давлат раҳбари, шунингдек, ҳоким ва вазирлар асосий ҳамкор давлатлар бозоридаги тебранишлар, савдо чекловлари давом этаётган бир пайтда маҳсулотни қаерга ва қандай сотиш, қайси корхоналарга қандай кўмак бериш каби масалалар устида бош қотириши зарурлигини уқтирган.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизматининг хабар беришича, 2022 йилнинг август ойидан бери ушбу вазифани бажариб келаётган Воитов ишдан олинган.
Бундан аввал ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Воитовнинг ўрнига қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Вилоят ҳокимлиги эса мазкур хабарга раддия бериб, ҳоким айни пайтда ўз вазифаси бажараётганини маълум қилганди.
Шунингдек, ҳокимлик матбуот хизмати тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни ҳам сўраган.
Маълумот учун, Азиз Воитов 1980 йилда Тошкентда туғилган. У 2001 йилда Тошкент молия институти, 2004 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2010 йилда эса Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Узоқ йиллар давомида банк тизимида фаолият олиб борган Азиз Воитов 2020-2022 йилларда ўша пайтдаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг биринчи ўринбосари бўлиб фаолият юритган. 2022 йилнинг 29 августида эса қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланган.
Тошкентдаги Havas’дан 2 та дезодорант ва битта шампун ўғирлаган 46 ёшли эркак 6 сутка қамоқ ва 1,650 млн сўм жаримага тортилди.
Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, воқеа шу йил октябр ойида Тошкентнинг Учтепа тумани Кўкча дарвозаси олдидаги Havas супермаркетида содир бўлган. Эркак иккита дезодорант ва битта шампунни яшириб, олиб чиқиб кетган. Havas ходимлари ушбу ҳолатни дўкон камералардаги ёзувлардан кўриб, аниқлашган.
Эркак икки кун ўтиб, яна дўконга келганда сотувчилардан бири уни таниб, ички ишларга хабар берган. Эркак дўконга етиб келган ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармай, жанжал кўтарган. Ҳолат юзасидан маъмурий баённома ҳам расмийлаштирилган.
Судда эркак раисдан енгиллик сўраб, айбига иқрорлигини, зарар қопланганини ва пушаймонлигини билдирган. Унга нисбатан 1,650 млн сўм миқдорда жарима ҳамда 6 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
KFC’нинг Ўзбекистондаги ресторанлари маҳсулотларининг «доставка»сини тўхтатиб қўйган. Бундан ташқари Баскетлар сотуви ҳам тўхтаган.
Bugun.uz’нинг журналистлари аниқлаган маълумотларга кўра, ресторанларга товуқ гўштини етказиб берадиган SAFI компанияси кунлик 1 тонна гўшт ўрнига 100 килограммгина гўшт етказиб бермоқда. SAFI компаниясига кўра, улар етказиб бериладиган гўшт ҳажмини ҳисоблашда хатога йўл қўйган. Бу муаммолар сентябр ойи охиридан бери кузатилмоқда.
Айнан гўшт танқислиги сабаб KFC таомларни уйларга етказиш ва савдо нуқталарида Баскетлар сотувига вақтинчалик чекловлар киритган.
Қайд этилишича, муаммолар ноябрнинг ўрталаригача ҳал этилиши керак, ҳар холда иккала компания ҳам бундан умидвор.
Тошкент метросининг Новза бекатида иккита поезд тўқнашиб кетган бўлиши мумкин.
Маълумот янгиланди: «Тошкент метрополитени» метрода поездлар ўртасида ҳеч қандай тўқнашув юз бермаганини маълум қилди.
Самарқандда БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили қатнашган — UNWTO 25-юбилей сессияси якунланди. Зураб Пололикашвили Глобал инвестиция форумида Эклогия вазири Азиз Абдуҳакимовга Tourism doing business. Investing in Uzbekistan махсус қўлланмасини топширди.
Азиз Абдуҳакимов Саудия Арабистонининг туризм вазири Аҳмед бин Ақил ал-Хатиб билан туризм масалаларини, Малайзия туризм ва маданият вазири билан эса парвозлар сонини оширишни келишиб олди. Mastercard глобал тўлов тизими раҳбари билан учрашганда Ўзбекистон Mastercard Tourism Innovation Hub'га аъзо бўлди.
Экология вазирлиги инспекторлари Туябўғиз сув омборига қўйилган 1000 метрлик тўрларни йиғиб олишди. Тўрда қолиб кетган балиқлар сувга қўйиб юборилди. Балиқ овлаган браконьер эса 3 миллион 300 минг сўм жарима тўлайди.
Читать полностью…Мирзиёевнинг Пекин шаҳрига амалий ташрифи якунланди
Президент ва унинг рафиқасини «Шоуду» халқаро аэропортида ХХР фавқулодда вазиятлар вазири Ван Сянси ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Мирзиёев Хитойда «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форумининг очилишида қатнашиб, ялпи сессиясида нутқ сўзлади. Мамлакатнинг етакчи «Amer International» компанияси раиси билан учрашди.
Президент Мирзиёев Пекиндаги «Бир макон, бир йўл» халқаро форумида иштирок этди ва ялпи сессияда нутқ сўзлади
Мирзиёев Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё жаҳондаги иқлим ўзгариши оқибатларидан энг кўп зарар кўраётган минтақалардан бири эканини таъкидлади.
2024 йилда эса Марказий Осиёда «яшил» тараққиёт соҳасидаги мақсадларга эришиш йўлида фикр алмашиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун Самарқандда халқаро иқлим форумини ўтказишни айтди.
Сурхондарёда поезд йўлига Spark автомобили чиқиб қетиши оқибатида, поезд машинани уриб кетган.
Маълумотлар янгиланди: Spark ҳайдовчиси вафот этган. Шўрчи—Хайробод участкасидаги қўриқланмаган темир йўл кесишмасида ЙТҲга ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларини бузгани сабаб бўлган.
Поезд фавқулодда тормозни тортгани ЙТҲни олдини олишга ҳеч қандай ёрдам бермаган. Поезд йўловчилари жабрланмаган.
Фаластиннинг қутқарувчилар жамоаси Шимолий Ғазо секторидаги Жабалия шаҳрида аввалги авиазарбадан сўнг қидирув-қутқарув ишларини олиб бораётган пайтда, шаҳарга иккинчи марта ҳаво ҳужуми уюштирилган.
Бундан олдин Ғазодаги баптистлар шифохонасига дастлабки авизарба берилганди.
Исроил Ғазо секторидаги шифохонага қарата ҳаво ҳужумини уюштирди
Оқибатда 800 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Ўлдирилганларнинг аксарияти эса болалардир.
Фаластин раҳбарияти Ғазо секторида юзлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган шифохонага уюштирилган ҳужум юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказган. Йиғилишга Фаластин давлати президенти Маҳмуд Аббос раислик қилган.
Исроил мудофаа кучлари эса шифохонага ҳужум билан боғлиқ бошқа талқинларни илгари сурган. Яъни, «Исломий жиҳод» ташкилотининг нотўғри қарори сабабли, бомбалар шифохонага ёғилган.
Наманганда йоддан захарланган болалар сони 300 дан ошди
Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, Чустда йоддан заҳарланган болалар сони 359 нафарга етган. Улар шаҳар шифохонасига мунтазам кўрикка чақирилиб, тиббий текширувдан ўтказиляпти. Шифохонага олиб борилган барча болаларга бир хил турдаги томчи укол қилинган ва баъзи болаларга бу ҳеч қандай ёрдам бермаган. Уларнинг барчасига «ўткир респираторли инфекциялар» ташхиси қўйилган.
Ҳар бир 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга ҳафтасига 500 мг, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлганларга эса 1000 мг йод берилиши керак бўлган.
Bugun.uz бир вақтнинг ўзида иккита боласи касалланган ота-она билан суҳбатлашди. Уларнинг айтишича, болалари шифохонадан чиққач, бир ҳафта давомида қорни оғриётганлигидан шикоят қилган. Шифокорлар томонидан ҳеч қандай аниқ ташхис қўйилмаган. Аммо ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши.
Илгари текширилган дориларда заҳарли моддалар топилмаган. Болалардан барча тестлар олинган ва лабораторияга юборилган. Якуний натижалар чиқмагани туфайли, заҳарланишнинг асосий сабаби ҳали аниқ эмас.
Президент Шавкат Мирзиёев Пекинда рафиқаси билан «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форумида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросимида қатнашди.
Унда БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш, Россия президенти Путин, Қозоғистон президенти Тўқаев, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар ул-Ҳақ Какар, Туркманистон президенти Бердимуҳамедов ҳамда қатор бошқа мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Ўзбекистонда ҳамон энг кам маошни таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари олмоқда
Статистика агентлиги тақдим этган маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январ-сентябр ойлари бўйича Ўзбекистонда энг кўп иш ҳақини молия ва суғурта соҳасида хизмат қилаётганлар олади – 12 миллион 779,8 минг сўм. Ахборот ва алоқа (10 миллион 331,3 минг сўм) ҳамда ташиш ва сақлаш (6 миллион 691,2 минг сўм) энг юқори маошга эга соҳалар учлигини якунлайди.
Ўзбекистондаги ўртача ойлик миқдоридан (4 миллион 409,4 минг сўм) юқори ҳақ тўланадиган соҳалар сирасига, шунингдек, саноат (5 миллион 460,2 минг сўм), қурилиш ( 5 миллион 111,5 минг сўм) ва савдо (4 миллион 856,5 минг сўм) киради.
Аммо таълим (3 миллион 43,5 минг сўм) ва соғлиқни сақлаш (2 миллион 917,3 минг сўм) ходимлари ҳамон мамлакатда энг паст ойлик иш ҳақи олмоқда.
Россияда ишлаётган ўзбекистонлик аёл квартирасида ўлдириб кетилган. Фаррош бўлиб ишлаётган аёлнинг жасади топилганда ўлганига 10 кун бўлган. Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, Москвадаги ушбу квартирага борганлардан бири уйдан ноҳуш ҳидни сезиб, кимдир ўлиб ётганидан шубҳаланган ва милицияга хабар берган.
Шу йилнинг 23 октябр куни соат 14:40 да уйга етиб келган полиция ходими каравот остидаги қути ичидан аёл жасадини топган. Мурдада ташқи зўравонлик белгилари бўлмаган. Лекин, аёлнинг танаси чириб, анча ўзгарган.
28 ёшли C.Қ. нинг Россияда ҳеч қандай пропискаси бўлмаган. Уйни 23 ёшли ўзбекистонлик Элёрбек исмли йигит билан ижарага олган. Йигит эса 12 октябр куни соат 10:05 да Истанбулга учиб кетган.
Bugun.uz олган маълумотларга кўра, уйнинг эгаси чет элда яшаб, квартирани онлайн тарзда кунлик ижарага берадиган бўлган. Марҳумни сўнгги марта шу йилнинг 11 октябр куни хонадонни тозалаётганда кўришган.
Элёрбекнинг аёл ўлимидан сўнг хорижга учиб кетиши шубҳа уйғотган ва у қидирувга берилган. Ўлим сабабини аниқлаш учун жасад ўликхонага юборилган.
Тошкентдаги собиқ «Чимган» чорраҳасида жойлашган Atlas савдо марказида чироқ ўчган.
Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, шу вақт савдо марказида бўлган одамлар дўконлардан қиммат кийим-кечаклар ўғирлаб, чиқиб кетишган. Воқеадан жабр кўрган савдогарлар қанча зарар кўргани ҳақида маълумотлар йўқ.
Фарғона вилоятидаги «Водил» қишлоғида чегарачилар 2 нафар фуқарога нисбатан қурол қўллаганлиги сабаби маълум бўлди.
Қайд этилишича, фуқаролар чегарачиларга нисбатан куч ишлатиб, тўсиқдан ўтиб кетишга уринган. Бунинг оқибатида чегарачилар қурол қўллашга мажбур бўлган.
Байден Украина, Исроил ва Тайванга ёрдам бериш учун 100 миллиард доллар ажратишни режалаштирган. Бу пулларнинг катта улуши Исроил ва Украинага берилади.
Президент олдин ҳам Украинага 24,1 миллиард долларлик ёрдам учун пул сўраганда Конгресс уни тасдиқламаганди.
АҚШ уруш бошлангандан бери украиналикларга 75 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам берган. Бу сафар уларга 60 миллиард доллар беришни режа қилган.
Экология бошқармаси пойтахтнинг Яккасарой туманида «Йўловчи поездларини таъмирлаш» чўл бургутини сақлаб юрганлигини аниқлаб, қушни ҳайвонот боғига олиб кетган. Бургутни ноқонуний сақлагани учун ташкилотга 4 млн 950 минг сўм жарима белгиланган.
Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, Тошкентдаги ҳайвонот боғида 16 та бургутнинг 14 таси турли жойлардан мусодара қилиб, олиб келинган. Бу галги бургут йил бошидан бери ноқунуний сақланиб келинган ва мусодара қилинган учинчи қуш.
«Бундай қушлар асосан кафелардан олиб келинади. Одамлар уларни томошага чиқариб қўйишади. Биз тоза гўшт билан боқамиз. Улар эса ўлакса нарсалар билан боқишади» дейди Bugun.uz мухбири билан суҳбат қилган ҳайвонот боғи ходими.
Нотўғри шароитда боқилган бургутнинг аҳволи ёмонлашгани сабабли 1 ой карантинда бўлади.
АҚШда Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларга қарши намойишчилар Конгресс биносига бостириб боришди
Хавфсизлик ходимлари намойишчиларни ўраб олиб, баъзи одамларни бинодан чиқариб юборишга ҳаракат қилишган. Полиция юздан ортиқ одамни ҳибсга олган.
Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, Қашқадарёда жойлашган ички ишлар вазирлигига қарашли 3-сонли колонияда ишлаб чиқарилган ғиштни сотиб олиш бўйича МЧЖ билан 410 млн сўмдан ортиқ суммага шартнома қилинган. МЧЖ раҳбарига нисбатан ғиштларни шартномада кўрсатилган суммани бермасдан ўз эҳтиёжи йўлида ишлатганлиги важи билан айб эълон килинган.
Қамаши тумани судида МЧЖнинг раҳбари Қ.Ш. 18 миллион сўм жарима тўлаш ва 3 йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган. Бундан ташқари, МЧЖ раҳбаридан колония фойдасига 100 миллион 812 минг сўм моддий зарар ундирилиши айтилган.
Маълумотлар янгиланди: МЧЖ адвокатига кўра, колония 661 816 ғиштни олиб кетиш учун шартномага қилган. Бироқ, бу миқдордаги ғиштларни колония ҳудудидан олиб чиқилмаган. МЧЖ фақат колония фойдасига ундирилиши белгиланган суммага тенг ғиштни олиб чиқган.
МЧЖ суд ҳукмидан норози бўлиб, апелляция киритиш жараёнида.
Видеокамераларсиз ўтган ўйиндаги «қаҳрамон» умрбод футболдан четлаштирилади
U-19 биринчилиги учун Андижонда мезбонда бўлган ҳамда «Андижон СГС» жамоасини 2:0 ҳисобида ютган «Нефтчи» футболчисига мезбон жамоанинг аъзоси Бекзод Сулаймонов қўпол муносабатда бўлган. Ўйиннинг 35-дақиқасида ўйин бош ҳаками меҳмон жамоа аъзосига сариқ карточка, сал ўтиб қизил карточка кўрсатган. Кейин эса ўртада жанжал бошланган. Мезбон футболчи эса ўйин майдонидан чиқиб кетаётган футболчининг изидан бориб, унга мушт туширган. Футболчи эса ерга йиқилган.
Кейин, Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу ҳолатни ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси ўрганиб чиқиб, айбдорларни жазолашини айтган.
Қолаверса, ҳакамлар ҳамда «Андижон СГС» жамоасига қўшиб, мураббийлар штабининг айрим аъзолари ва учрашувни суратга олиши керак бўлган видеооператор ўйинда иштирок этмагани учун жазоланиши таъкидланган. Футболчи Сулаймонов эса ўйиндан бутун умрга четлаштирилиши айтилган.
Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган собиқ Миллий гвардия ходимига орадан икки йил ўтиб чора кўрилди
Ота-она сўзларига кўра, икки йил давомида иш судгача етиб бормаган. Жиноят иши даъво муддати ўтиб кетгани ва далиллар йўқлиги баҳонаси билан ёпилган. Иш Қибрай туман прокуратураси, Ҳарбий прокуратура, Бош прокуратурага оширилган. Қизнинг ота-онаси сенаторлар ва Болалар омбудсманига ҳам мурожаат қилишган. Лекин фойдаси бўлмаган.
Миллий гвардия ходими oлдин Тошкент вилояти Қибрай тумани Қўриқлаш бўлимида сафдор бўлиб ишлаган. Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судида бўлиб ўтган ёпиқ суд мажлисида ушбу иш кўриб чиқилди ва у 15 йилга қамалди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралади
Вазирлик ушбу ҳаракатларни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаган ҳамда томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ва ўт очишдан тийилишга чақирган.
Бундан олдин Шимолий Ғазодаги шифохонага ҳаво орқали ҳужум уюштирилганди. Ҳудудда қутқарув ишлари кетаётганда эса касалхона ҳудуди иккинчи марта авиаҳужумга учради.
Тошкент-Андижон поездида ҳаракатланган туркиялик сайёҳлардан бири 100 минг сўм пора бериб жойини ўзгартирган
«Пора эвазига жойимизни яхшилаб беришди. Умримда биринчи марта пора бердим ва бундан ўзимни ғалати ҳис қилдим» деган ушбу сайёҳ.
Бундан аввал нидерландиялик сайёҳ Тошкент—Самарқанд йўналишидаги «Афросиёб» поездида 15 доллар пул бериб, эконом классдан VIP классга ўтиб олганди. Шундан сўнг, поезд бошлиғи ишдан олинганди.
UzAuto Motors сотувда мавжуд бўлмаган автомобилларининг нархини оширди
Қимматлашган комплектацияларнинг янги нархлари:
— Lacetti L-Style Plus AT –169 миллион 118 минг сўм (эски нархи – 160 миллион 868 минг сўм);
— Damas D2 DLX Style Plus –96 миллион 932 минг сўм (эски нархи – 92 миллион 204 минг сўм);
— Labo LB2 Plus – 96 миллион 370 минг сўм (эски нархи – 91 миллион 669 минг сўм);
— Cobalt GS-Style Plus MT – 119 миллион 542 минг сўм (эски нархи – 113 миллион 711 минг сўм);
— Cobalt GX-Style Plus AT –141 миллион 181 минг сўм (134 миллион 294 минг сўм).
Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашди
Иккала давлат раҳбарлари стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишган. Учрашув сўнгида Президент Си Цзиньпинни Ўзбекистонга таклиф этди.
Самарқандда давом этаётган БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессиясида бўлиб турган Bugun.uz журналистлари сессия иштирокчилари – Туризм қўмитаси эксперти ва Навоий вилояти ҳокими ўринбосарига микрофон тутди.
Читать полностью…