Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги 35-сонли мактабгача таълим ташкилотига Япония элчихонаси 40,8 минг долларлик жиҳозлар топширди.
Читать полностью…Президент Мирзиёев Пекин шаҳрига ташрифи давомида ўзи учун ажратилган қароргоҳда «Amer International» индустриал-саноат холдинги раиси Ван Вэньинни қабул қилди.
Читать полностью…Фарғонадаги ҳайвонот боғида ўлган зебра ёриб кўрилган
Африкадан Наманганлик ҳайвон боқадиган одам томонидан 5 йил аввал олиб келинган зебра қарилиги сабабли ўлган. Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, бутун умрида ҳамиша соғлом бўлган, 11-12 яшар ушбу зебра охирги бир йилдан бери секин юрадиган бўлиб қолган.
Аввал соғлиғи бўйича умуман муаммо бўлмаган. Бироқ ҳаракатлари аввалгига қараганда бироз камайган. Охирги марта овқат берилганда ҳам аҳволи яхши бўлган.
Касаллигининг сабабини билиш учун уни ёриб кўришган. Ўпка, ошқозон, қоражигар ва ичакларини текшириш учун лаборатияга бериб юборишган. Зебрани қуритилган беда, макка, қанд лавлагиси каби нарсалар билан овқатлантиришган.
Президент Мирзиёев рафиқаси билан Хитойга борди
17-18 октябр кунлари ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Президент «Бир макон, бир йўл» халқаро форумининг очилишида иштирок этади ва ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
Тошкентда талаба қиз уни сохта суратлар ёрдамида учрашувга чақирмоқчи бўлган номаълум шахсдан шикоят қилди. «Шантажчи» яланғоч тана тасвирини қизнинг фотосуратларига «монтаж» қилган ва агар учрашишни истамаса, суратларни тарқатиб юбориш билан қўрқитган.
Аноним шахс қизга 5 октябр куни хабар ёзган ва ўзини «Mister X» деб таништирган. У қизга учрашиш учун келмаса, фотосуратларни тарқатиш билан таҳдид қилган.
Қиз у билан учрашишни истамаган. Бунинг ўрнига милицияга мурожаат қилган.
Кеча, 6 октябр куни бедарак йўқолган бола Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидан топилган.
Читать полностью…Тошкентда ички ишлар органлари ходимлари ҳамда кўнгиллилар 12 ёшли бедарак йўқолган болани қидирмоқда. У 6 октябр куни эрталаб уйидан чиқиб кетган ва ҳалигача қайтмаган.
Кузатув камералари орқали боланинг автобус бекатларига боргани аниқланган, аммо кейин излар йўқолган.
Унунг қаерга кетгани номаълум. Милиция маълумотларига кўра, у автобусга чиқиб кетган ва айни пайтда Янгиҳаёт туманида бўлиши мумкин.
Тошкентда 1-2 ноябр кунлари ШҲТга аъзо давлатларнинг биринчи Транспорт форуми бўлиб ўтади.
Читать полностью…Бу йил қишда ўтган йилдаги каби аномал совуқ кузатилмайди. Шунга қарамай, об-ҳаво прогнозларига кўра, шимолдан совуқ антициклонларнинг кириб келиши натижасида мамлакатнинг катта қисимида ҳарорат -7...-12 даражагача, шимолда эса -17...-22 даражагача пасайиши мумкин.
Маълумот учун, 2023 йил январ ойида Ўзбекистонда ҳарорат -17...-22 даражага тушиб кетиб, аномал совуқ кузатилган.
Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, гумонланувчи Темур Бахтиёров муқаддам одам уриб юборгани учун Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан судланиб, қамалган. Кейинроқ эса амнистия акти қўлланилиб, озодликка чиқарилган.
Читать полностью…«Йўқол бу ердан, ифлос»
Ўзбекистон Миллий университетининг проректори, профессор Жаббор Муҳаммадиев талабалардан бирининг опаси билан қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалди.
Bugun.uz маълумотига кўра, кечки таълимга қабул қилинган талабанинг опаси синглисига сентябр ойининг биринчи ярмида ётоқхона ажратиш ва университетдан иш сўраб факултетга мурожаат қилган. Ишчи гуруҳ 1-курс кечки таълим талабалари учун ётоқхона ажратилмаслигини тушунтирган. Шундан сўнг, аёл проректор қабулига кирган.
Проректор қабулида бўлган аёлнинг мурожаати ижобий ҳал бўлмагач, проректор хонасидан чиқаётган аёл «Бу ерда моллар ишлар экан» дея норозилик билдирган. Бу гаплар профессорнинг жаҳлини чиқарган ва ўзаро тортишувга сабаб бўлган.
Воқеа акс этган видео 1 ойдан сўнг ижтимоий тармоқларда тарқалганини университет раҳбарияти «видеотасвирдан ўз манфаати йўлида фойдаланиш» дея баҳоламоқда. Шунингдек, маъмурият видеодаги ҳолатда бир ёқлама фикр билдирилаётгани, аслида тортишувни аёлнинг ўзи бошлаганини даъво қилмоқда.
Тошкент вилояти Янгийўл туманида курьер ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди
Bugun.uz’да мавжуд бўлган маълумотларга кўра, жиноят 4 октябрга ўтар кечаси содир бўлган. Matiz ҳайдовчиси Темур исмли 25 ёшли йигит бўйнига пичоқ уриб ўлдирилган. Қотилликдан сўнг, жиноятчи Matiz’ини йўл четига ҳайдаб бориб, машинани ёқиб юборган. Тимурнинг жонсиз танаси йўлдан 400 метр нарида аниқланган.
Қотилликда гумонланувчи шахснинг ҳам исми Тимур бўлган.
Қотиллик юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Самарқандда Марказий Осиё ёшлари экологик оромгоҳида барқарор ривожланиш маданиятини тарғиб қилиш ҳамда иқлим масалалари бўйича кун тартибига болалар ва ёшларни жалб қилишга доир стратегияга таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Читать полностью…«Бўпти, оғайни, қариндошларга салом айт»
Қашқадарёдаги қишлоққа тушиб келган икки айиқ боласи «Ҳисор» давлат қўриқхонасига қўйиб юборилди. У ерда 166 бош қўнғир айиқ бор. Қўриқхонада яшовчи айиқлар асосан наъматак ва ўша ҳудудда ўсувчи ёнғоқлар билан озиқланади.
Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, қўйиб юборилган айиқ болаларининг ёши иккида бўлган. Воқеани дастлаб катта ёшли онахон кўриб қолиб, маҳалла раисига хабар берган.
Ўзбекистонда доллар курси тушди, рубл ва евро ошди
1 евро 19,31 сўмга ошиб, 12 минг 869,46 сўм ва 1 рубл 0,21 сўмга кўтарилиб, 125,34 сўм бўлди.
Долларнинг сўмга нисбати эса 5,98 сўмга тушди ҳамда 12 минг 195,07 сўм этиб белгиланди.
HUMO карталари тўлов тизими терминалларида тўловларни амалга оширишда муаммоларга дуч келди.
Читать полностью…Самарқанддаги «Экспомарказ»да туризм соҳасидаги инвестициялар кўргазмаси бўлиб ўтади
Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси доирасида 17-18 октябр кунлари Глобал инвестиция форуми ва кўргазма ташкил этилади.
Инвестиция форумида вазирлар ҳамда халқаро молия институтлари раҳбарлари билан муҳокамалар, 5 та панел сессияси, 22 та тақдимот ўтказиш режалаштирилган.
Ҳозиргача, умумий катталиги 4200 кв.м бўлган майдонда Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудининг мавжуд туристик-инвестицион салоҳияти, Зомин, Чорвоқ, Чимён сингари учта туристик-рекреацион зоналари, Марказий Осиёнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон давлатлари, шунингдек, Япония, Чехия, Франция, Бразилия давлатлари ўтказадиган 4 та стартап лойиҳаларининг стендлари кўрсатилган.
Бундан ташқари, Туризм қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон аэропортлари» АЖ ва «Ўзбекистон вертолётлари» МЧЖларининг ҳам стендлари ташкил этилган.
Пойтахтнинг Олмазор туман прокуратураси биносида Миллий гвардия ходими хизмат қуроли билан ўзини ўлдириб қўйди.
Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар харбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб бориляпти.
Милиция ходимлари қизга «шантажчи»нинг ишини мустақил равишда текширишни таклиф қилган. Улар қиздан аноним профил эгасининг исми, фамилияси, отасининг исми ва туғилган санасини билишни, шунингдек, учрашувга таклиф қилишни сўраган. Шундагина қизга ёрдам бера олишларини айтишган.
Ходимлар унга суҳбатни давом эттиришни ва «шантажчи»нинг жойлашган ерини аниқлашни тайинлаган. Аввалига қиз уларнинг маслаҳатидан бироз ҳайратга тушган, аммо кейин барибир ички ишлар ходимларининг тавсияларига амал қилишга қарор қилган.
Бундан ташқари, қиздан номаълум шахсни Ички ишлар бўлими яқинидаги паркка (узоққа бормаслик учун) учрашувга чақириш сўралган.
Шундан сўнг, ниманидир сезиб қолган «шантажчи» қиз билан алоқани узган.
ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, айни пайтда қизнинг аризаси бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Иш Чилонзор туман ИИБнинг назоратида.
⚡️ Тошкентнинг Сергели туманидаги омборда ёнғин водород пероксид (перекись водорода) қоғоз ва тахта билан реакцияга киришгани сабабли келиб чиққан. Омборда гулқоғоз (обои) ҳамда тахта ҳам сақланган — Bugun.uz манбаси.
Аввалроқ Bugun.uz омбордаги портлашга сабаб бўлган кимёвий элемент селитра бўлгани ҳақида маълум қилганди.
Маълумотлар расман тасдиқланмаган.
Ўзбекистон Россиядан ҳар йили 2,8 миллиард кубометр газ сотиб олади. Бугун, 7 октябр Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия раҳбарлари иштирокида газ етказиб беришни бошлаш маросими бўлиб ўтади.
Читать полностью…Шифокорлар Самарқандда Кевин Спейсига қандай ташхис қўйгани маълум бўлди. Bugun.uzʼдаги маълумотларга кўра, актёрга дисциркулятор энцефалопатия ва остеохондроз ташхиси қўйилган.
Актёр клиникада тўлиқ текширувдан ўтган, яъни бош ва бўйин МРТси, Допплер текширувларидан ўтказилиб, таҳлиллар учун қон олинган ва ЭКГ қилинган. Шундан сўнг, актёр невропатологга кўрикдан ўтиш учун юборилган.
Натижада, Кевин Спейсида кортизол ва холестерин миқдори юқори эканлиги аниқланган. Шифокор Спейсига дисциркулятор энцефалопатия ташхисини қўйган ва уни даволаниш учун уйига юборган.
Аввалроқ америкалик актёр юрак хуружи гумони билан касалхонага ётқизилгани хабар қилинган ва ташхис ўз тасдиғини топмаган.
⚡️ Бирламчи маълумотларга кўра, Тошкентнинг Сергели туманидаги омборда портлаган кимёвий восита селитра бўлган — Bugun.uz манбаси.
Маълумот расман тасдиқланмаган.
Америкалик актёр Кевин Спейси Самарқандда Гўри Амир мақбарасини зиёрат қилаётиб чап қўли увушиб қолганидан шикоят қилиб касалхонага олиб борилган.
Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра 64 ёшли актёрда юрак хуружи гумони текширишлар натижасида тасдиғини топмади.
Тошкент халқаро кинофестивалининг ёпилиш маросимида актёр Самарқандда тиббиёт шу даражада ривожланганини кутмаганини айтган.
Мухбирларни ишга таклиф қиламиз!
Номзодлар маълумотидан қатъий назар, қуйидаги талаблар асосида танлаб олинади:
• ўзбек ва рус тилларини билиш;
• матн ёзишда тажрибага эга бўлиш;
• офисга келиб ишлаш (онлайн эмас);
• шахсий компьютерга эга бўлиш.
Ўзингиз ҳақида @bugunuzaloqabot’га маълумот юборинг. Таҳририят ҳар бир юборилган маълумот билан танишиб чиқиб, фақат танлаб олинганларга жавоб беради!
Жиноят содир этишда гумонланиб, 28 ёшли Тимур Бахтиёров қидирувга берилган. Bugun.uz манбаларига кўра, гумонланувчи ҳам, марҳум ҳам курьер бўлиб ишлаган ва бир-бирини яхши таниган.
Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, гумонланувчи пушти рангли футболка ва оқ рангли шортикда бўлган.
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги «Париж» ресторанининг учинчи қаватидан ўзини ташламоқчи бўлган қизни атрофдагилар қутқаришга уринаётгани акс этган видео тарқалди.
Қиз нима сабабдан ўзини ташламоқчи бўлгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
«Ёрдам бермаганлари яхши эди»
Сергелидаги портлашдан зарар кўрган уйларнинг айрим аҳолиси хонадонларидаги таъмирлаш ишларидан норози бўлмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, қурилиш технологиясига зид равишда пластик эшик ва деразалар тўғридан-тўғри ёғоч ромлар устига ўрнатиб кетилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда кимдир бундай ёрдам фақат муаммо келтириб чиқариб, ромларни қайта ўрнатишга сабаб бўлишини айтса, бошқалар кўрсатилган ёрдам учун миннатдор бўлиш кераклигини айтмоқда.
Россиянинг Нижний Новгород шаҳридаги Кремл яқинида ўзбекистонлик мигрантлар оммавий жанжал уюштирди.
Жанжал белкурак талашиш ортидан келиб чиққан бўлиши мумкин. Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг бир нечтаси қўлга олинган ҳамда полиция бўлинмасига олиб кетилган.