Wikimedia фонди 37 минг доллар жаримага тортилди. Аввал ҳам жамғарма иши Россия томонидан бир неча марта судга оширилган.
Читать полностью…Ҳаво ҳарорати кўтарилганда ер усти ҳалқа йўли поездлари тезлиги вақтинча чекланади. Темир йўллардан фойдаланиш қоидаларига кўра, релсларнинг ҳарорати +55 даражадан ошганда поездлар ҳаракати тезлиги пасайтирилади.
Читать полностью…Тошкент жиноий ишлар бўйича суди тиктокерларни метрода қиз болага тегажоғлик қилгани учун беш суткага маъмурий қамоққа олишга ҳукм қилди .
Читать полностью…Самарқандда кибержиноят содир этилди. Фуқаронинг банк картасига 15 миллион сўм кредит расмийлаштирилган.
Читать полностью…Тошкентда юк машинаси бир нечта енгил автомобиллар билан ЙТҲ содир этиб, ўзи йўл четидаги устунга бориб урилган.
Читать полностью…Ўзбекистонда туғма юрак нуқсонлари билан оғриган 2 минг нафар болани операция қилиш учун 64 миллиард сўм ажратилади.
Читать полностью…Тадбирда Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска, шунингдек, 60 дан ортиқ иштирокчилар, жумладан, Ўзбекистон ва Орхус конвенциясига аъзо бўлган бошқа мамлакатларнинг давлат ҳокимияти органлари вакиллари ва бошқалар иштирок этмоқда.
Читать полностью…Путин аннекция қилинган ҳудудлардан Россия фуқаролигини қабул қилмаган аҳолини депортация қилишга рухсат берувчи фармонни имзолади
Ҳужжатга кўра, Украина фуқаролари ёки ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР паспортлари эгалари ё Россия фуқароси бўлиши ёки буни истамаслигини билдириши керак.
Иккинчи вариантни танлаганлар 2024 йил 1 июлдан бошлаб хорижлик ҳисобланади ва шунга кўра, Россия расмийлари «русларга тегишли» деб ҳисоблаган ҳудуддан чиқариб юборилиши мумкин.
Сирдарёда ҳожатхонадан телефонни олмоқчи бўлган бир оиланинг уч нафар аъзоси ҳалок бўлди
Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги «Файзлиобод» маҳалласида 27 апрел куни ҳовлидаги ҳожатхонадан телефонни олмоқчи бўлган ота ва икки нафар ўғил номаълум этиологияли заҳарланиш сабаб ҳалок бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилоятида оқова сувларни йиғиш ва тозалаш иншооти қурилади
Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқов Abu Dhabi Sewerage Services Company мутасаддилари билан учрашувда оқава сувларни тўплаш ва тозалаш мақсадида қуриладиган янги иншоот масаласини муҳокама қилди.
Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилади
«Биз транспорт соҳасида рақобат муҳитини яратишга қаратилган ислоҳотларни давом эттирамиз. Бу йил Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқарувини ҳам хусусий секторга топширамиз.
Темир йўл соҳасида ҳам катта ўзгаришларни бошлаяпмиз ва бунда инвесторлар фаол иштирок этишларини сўраб қоламан», — деди Президент
«Алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, Жаҳон савдо ташкилоти талаблари ислоҳотларимиз мазмунига тўла мос ва биз ушбу нуфузли ташкилотга тезроқ аъзо бўлиб киришдан манфаатдормиз», — деди Президент.
Читать полностью…Тошкентда каналга тушиб кетган Damas чиқариб олинди
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Элбек кўчасидан оқиб ўтувчи «Салар» каналига 26 апрел куни соат 20:00 да Damas тушиб кетди.
ФВБнинг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, автомашинани каналдан олиб чиққан.
Ҳодиса натижасига вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
Эрдўғон соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли режалаштирилган бир қанча тадбирларни бекор қилди
Туркия президенти ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзишича, шифокорларнинг талабига кўра, у кунни уйда ўтказади. Шунингдек, бўлажак тадбирларда унинг ўрнига Туркия вице-президенти Фуат Ўқтай келади.
Сенатда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ваколатли oрган этиб белгиланди.
Читать полностью…Корея ташқи ишлар вазири Пак Чин Тошкентга келди. Музокаралар кун тартиби жуда бой, - Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Читать полностью…2023 йил 2 июндан бошлаб ҳар жума, шанба ва якшанба кунлари Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади.
Читать полностью…Фарғона вилоятида икки нафар фуқарога ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 400 доллар талаб қилган педагогика коллежининг бўлим мудири қўлга олинди.
Читать полностью…Жорий йилнинг май ойи охирига қадар Ўзбекистоннинг ташқи бозорларига 200 тоннадан ортиқ шафтоли жўнатилди.
Читать полностью…Тошкентда «Орхус конвенцияси: жамоатчиликнинг самарали иштироки яхши бошқарув, соғлом муҳит ва барқарор ривожланиш» мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
Читать полностью…«Ўзгидромет» хабарига кўра, дам олиш кунлари ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 30 апрел куни водий вилоятлари ҳамда тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шу куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилади.
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 апрел, жума куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 13,13 сўмга юқорилаб, 11 390,24 сўмни ташкил этди.
Туркия президентининг соғлиғи ҳақида нималар маълум: Эрдўғон президентлик пойгасидан чиқадими?
Эрдўғон ўз ҳукмронлиги давридаги энг қийин сайлов кампаниясини ўтказмоқда. Унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар борлигининг ўзи ҳам таранглашган сайлов кампаниясига таъсир қилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтаётган иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида нутқ сўзламоқда.
Давлат раҳбари халқаро майдонда ҳозирги вақтда давом этаётган мураккаб ва таҳликали жараёнлар, башорат қилиб бўлмайдиган ўзгаришлар дунё иқтисодиётини жиддий синовдан ўтказаётганини қайд этди.
Бундай зиддиятли шароитда бугунги учрашув икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга, янги бизнес имкониятларини кашф этишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Шавкат Мирзиёев 27 апрел куни иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Давлат раҳбари форумнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.
Шунингдек, форум доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.
Халқаро қидирувда бўлган шахс Полшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Интерполнинг Варшава ва Тошкент Миллий марказий бюролари ҳамкорлигида 2022 йилнинг март ойида Полшада Интерполнинг Қизил хабарномасига алоқадор шахс сифатида ҳибсга олинган, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фирибгарлик учун қидирувга берилган жиноятчи Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Қидирувдаги шахс жабрланувчиларга Жанубий Кореяга ишлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириб, мамлакатга киришга рухсат олишни ваъда қилиб, уларни пулга туширган.
Жиноятчичет давлатга қочишга муваффақ бўлган, бироқ Ўзбекистон ва Полша давлатлари ММБ ходимларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида у қўлга олинди.