Туркия президенти миокард инфарктига учраганликда гумон қилинмоқда, деб ёзади Avaztürk нашри.
Журналистларга кўра, жонли эфир вақти Туркия президентининг соғлиғи ёмонлашган.
Ҳозирда у шифохонада. Шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳоламоқда.
Эрдўғоннинг рафиқаси ва оила аъзоларидан касалхонага бориш сўралган.
«Ҳар куни ўзини енга оладиганлар, ўзини ва атрофдаги оламни меҳнат ва қатъият билан ўзгартирадиганларгина катта ўзгаришларга олиб келадиган кичик ўзгаришларнинг ҳам ҳақиқий баҳосини биладилар» — боксчи Исроил Мадримов
Читать полностью…#Конституциявий_ислоҳот турли соҳа, касб, қизиқиш ва дунёқараш эгаларини бирлаштирди
Читать полностью…Тошкентда 3 ёшли қиз энаганинг уйида вафот этди
Қизалоқ 24 апрел куни ертўлага тушиш зинасидан йиқилиб тушган, лекин ўрнидан туриб, яна ўйнаб кетган. Шу сабабли энага бу ҳақда унинг онасига хабар бермаган, шифокорларга ҳам мурожаат қилмаган.
Қизалоқ эса 25 апрел куни тахминан соат 10:00 ларда хушидан кетиб йиқилган ва тез тиббий ёрдам ходимлари келгунига қадар вафот этган.
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиш 4 майга кўчирилди
Бунга жорий макроиқтисодий вазият ва кутилмаларни инобатга олиб, прогнозларни янгилаш, ички ва ташқи иқтисодий шароитлардаги ўзгаришларни кенг қамровли таҳлил қилиш ҳамда зарурий хулосалар шакллантириш қўшимча вақт талаб этаётгани сабаб бўлган.
Мазкур йиғилиш 27 апрел кунига белгиланганди.
Ўзбекистонда истеъмолчиларга 1 трлн сўмдан ортиқ кешбэк тўлаб берилди
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, март ойида 2,2 млн нафарга яқин истеъмолчилар томонидан 118 млрд сўмдан ортиқ кешбэк йиғилган. Айни пайтда 1,6 млн нафарга яқин истеъмолчига 76,3 млрд сўм тўлаб берилди.
Шунингдек, солиқ мобил иловаси орқали берилган жами кешбэклар 1 трлн 79 млрд сўмдан ошди.
Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Яшнобод ҳамда Юнусобод туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида 26 апрел куни электр энергияси соат 09:00 дан 18:00 қадар вақтинчалик ўчирилди.
Юнусобод туманининг: Уста Ширин, Ф.Камол, С.Абдулла, Т.Жалилов, Кисловодск ҳамда Ифтихор кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
Яшнобод туманининг: Фидокор, Ибрат, Ифтихор, Авезов, Мураббий, Янгиҳаёт, Мураббий, Дархон, Илғор, Толариқ, Хонариқ, Пунган, Чинор, Донишманд, Абай, Янги иқбол, Серикбаев, Абадият, Тузел, Фарғона йўли, Мўйноқ, Оқдарё, М.Авезов, Гўзал, Темирйўл, Жарбоши кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
Яккасарой туманининг: «Яккасарой» МФЙ Яккасарой, Яккасарой 1-, 2-, 3-тор ҳамда Спитамен кўчалари, «Муқимий» МФЙ Ёқут, Хазинабоғ, Сирожиддинова кўчалари, шунингдек, «А.Қаҳҳор» МФЙ Ҳумо, Дамариқ 2-тор ва А.Қаҳҳор 5-тор кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди.
Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Тошкент–Жакарта–Тошкент йўналиши бўйича парвозлар чоршанба кунлари (26 апрелдан бошлаб) Boeing 787 Dreamliner самолётларида амалга оширилади:
HY-541 Тошкент 09:00 — Жакарта 19:30;
HY-542 Жакарта 21:00 — Тошкент 03:30 (пайшанба).
Ўзбекистонлик аёл Японияда депутат этиб сайланди
Япония бўйлаб 23 апрел куни шаҳар ва қишлоқларда мэрлик ва депутатлик сайловлари бўлиб ўтди.
Унда келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган 37 ёшли Орзугул Бобохўжаева Сэтагая округи депутатлигига сайланган.
Сэтагая Токиодаги 23 та туман ичида аҳолиси энг зич жойлашган ва иккинчи йирик туман ҳисобланади.
Энди ер участкасини қонуний йўл билан хусусий мулкка айлантириш мумкин бўлади. Агар ўша ер давлатга керак бўлиб қолса, фақат мулкдорни рози қилиб, шартнома тузиб, келишилган нархда сотиб олиниши мумкин
#yangilanayotgankonstitutsiya
Байден 2024 йилги президент сайловида ўз номзодини қўйишни расман эълон қилди
Ҳар бир авлодда демократияни ҳимоя қилиш керак бўлган пайтлар бўлади. Асосий эркинликларингизни ҳимоя қилинг. Ишонаманки, бу бизнинг онларимиз. Шунинг учун ҳам мен Америка Қўшма Штатлари Президенти лавозимига қайта сайланиш учун ўз номзодимни қўйяпман. Бизга қўшилинг. Келинг, ишни якунлаймиз», — деб ёзди у.
Эндиликда давлат органлари, мансабдор шахсларнинг қонунга тўғри келмайдиган қарорлари ёки ҳаракатлари сабабли кимгадир зарар етадиган бўлса, одам етказилган зарарни қоплашни давлатдан сўраб олишга ҳақли бўлади
#yangilanayotgankonstitutsiya
Энди давлат томонидан инвестиция ва ишбилармонлик учун қулай муҳитни таъминлаш Конституция билан кафолатланади. Тадбиркор қонунга хилоф бўлмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиши мумкин бўлади
#yangilanayotgankonstitutsiya
Тошкент—Истанбул йўналиши бўйича HY-273 рейси бортида 26 апрел куни чақалоқ дунёга келди.
Туғуруқ Истанбулга яқинлашганда бошланган. Йўловчи ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида ўғил фарзандни дунёга келтирган.
Она ва янги туғилган чақалоқ клиникага ётқизилди, уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланди.
Ўзбекистонда иш берувчиларга 25 ёшгача бўлган ходимлари учун тўланадиган ижтимоий солиқ қоплаб берилади
Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади.
«Биз ҳамкорликда, албатта, сифатли таълим тизимини яратишга муваффақ бўламиз» — Комил Алламжонов
Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов, шўба мудири Саида Мирзиёева ва мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзаде ва халқаро ташкилотлар экспертлари билан учрашди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Италия мудофаа вазирини қабул қилди
Расмий қабул маросими аввалида нуфузли меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради.
Учрашувда хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, унинг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган.
Шавкат Мирзиёев Италия мудофаа вазири билан учрашди
Унда давлат раҳбари Ўзбекистон ва Италия мудофаа идоралари ўртасида шериклик муносабатларини йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Тошкентдаги янги қурилаётган 25 қаватли бинонинг 1-қаватида ёнғин содир бўлди
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техника соат 14:00 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:10 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ушбу воқеа 2023 йил 25 апрел куни тахминан соат 15:00 ларда Шайхонтоҳур туманида содир бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижонда Nexia билан тўқнашган Damas пиёдани уриб юборди
Воқеа 2023 йил 24 апрел куни соат 07:30 ларда Асака туманида содир бўлган.
Пиёдага ҳеч қандай тан жароҳати етмагани маълум қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланди
Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
Унга кўра:
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик БҲМнинг 1 бараваридан 12 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, уларнинг қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш БҲМнинг 3 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Эндиликда давлат фуқароларини тўлиқ ўз ҳимоясига олиб, экстрадицияга умуман йўл қўймайди. Чунки Ўзбекистон Конституцияга фуқарони давлатдан ташқарига чиқариб юбормаслик ёки бошқа давлатга бермаслик шарти киритилгани учун бу борада халқаро конвенция ва шартномаларни бажаришга мажбур эмас
#yangilanayotgankonstitutsiya
Фарғонада саккиз ойлик чақалоғини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди
Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи 22 ёшли аёл 2022 йил август ойида туғилган чақалоғини 10 минг долларга сотаётганда ДХХ, Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими ҳамда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
У бу ишни савоб учун ва уй олиш мақсадида қилганини айтган.
Чақалоқнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ҳамда пуллар ашёвий далил сифатида олинган. Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёни бошланган.
Шавкат Мирзиёев 25 апрел куни шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмасида Россия делегациясига бошчилик қилаётган Россия ҳукумати раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди.
Читать полностью…Самарқанддан Европага авиапарвозлар йўлга қўйилади
Самарқанд аэропорти Европанинг йирик авиакомпаниялари билан рейслар очиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 апрел, чоршанба куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 22,87 сўмга пасайиб, 11 402,01 сўмни ташкил этди.
Транспорт вазирлиги ер усти халқа метро йўлининг II босқичи доирасида қуриб битказилган бешта бекатда йўловчи ташувлари бошлангани ҳақида хабар берди.
Қўйлиқ—Қурувчилар участкасида қурилиш ишлари тугатилган бешта бекатнинг умумий узунлиги 7,74 километрни ташкил этади. Шундай қилиб, Тошкент метрополитенининг бекатлари сони 48 тага етган.