Президент қарори билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилди
Ушбу марказ:
— таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
— мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишни ташкиллаштиради.
Марказга Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Қашқадарёдаги кўп қаватли уйда газ портлаши оқибатида бир киши жароҳатланди
Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги қўп қаватли уйда 24 апрел куни соат 21:49 ларда газ портлади.
Бунинг оқибатида фуқаро А.Э. енгил тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти ССБ раҳбари Зафар Расулов 44 ёшида вафот этди
У 2012–2020 йилларда Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасида бош шифокор ўринбосари, бирлашма бошлиғи, Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган.
2020–2023 йилларда эса Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сифатида меҳнат қилган.
Эндиликда бировнинг уй-жойига унда яшовчи одамнинг руҳсатисиз ҳеч ким кириши мумкин эмас. Фақат тинтув мақсадида суднинг қарори бўлса, уй эгасининг рухсатисиз ичкарига кириш мумкин
#yangilanayotgankonstitutsiya
Ўзбекистон ва Озарбайжон савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказади
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов 20 апрел куни Бокуда Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жаббаров билан учрашди.
Мазкур учрашувда Озарбайжонда Ўзбекистон тажрибаси асосида тўлиқ ишлаб чиқариш циклидаги пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, ипакчилик ва машинасозлик йўналишларида илгари келишилган лойиҳаларни амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди.
Ўзаро савдо масалаларига келганда, унинг ҳажмини 1 млрд долларга етказиш режалаштирилди. Бундан ташқари, томонлар саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, кичик ва ўрта бизнес, транспорт, транзит ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзбекистонда янги пиёз нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистонда охирги ҳафтада янги пиёзнинг улгуржи нархлари икки баравар пасайган, бунга ички бозорда ушбу маҳсулотни етказиб бериш ҳажмининг кескин ошгани сабаб бўлган.
Жаҳон банки Ўзбекистонга чорвачиликни ривожлантиришга ёрдам беради
Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши «Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш. 2-босқич» лойиҳасини маъқуллади. Уни амалга ошириш доирасида мамлакатда маҳсулдор, рақобатбардош, инклюзив ва иқлим ўзгаришига чидамли чорвачилик тармоғини яратишга кўмак берилади.
Банк хабарига кўра, мамлакатда ўтган ўттиз йилда чорвачилик маҳсулотлари етиштириш кўпайган. Бироқ, мисол учун, Россия, Туркия, Қозоғистон каби қўшни давлатлар билан солиштирганда соҳада маҳсулдорлик ҳали ҳам пастлигича қолмоқда.
Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга 50 млн сўмгача кредитлар гаровсиз берилади
Ҳукумат қарорига кўра, заргарлик иши йўналиши бўйича сертификатга эга шахсларга заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун ҳамда аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорларга 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.
ФВВ бош бошқармасида «Конституция — ўзимизники!» шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Тадбирда соҳа тарихи ва бугуни, ривожланиш тенденциялари, ҳуқуқий асослари, шунингдек, янгиланаётган Конституциядаги ўзгаришларнинг ҳаётий аҳамияти хусусида фикрлар билдирилди.
Эндиликда маҳаллий кенгашларнинг ҳақиқий ваколатлари Конституция даражасида аниқ қилиб белгилаб қўйилади
#yangilanayotgankonstitutsiya
Эндиликда инсоннинг судлангани, жазога тортилгани туфайли яқинлари ва қариндошларининг ҳуқуқлари чекланмайди. Уларни шу сабабли ажратиш, тазйиқ ўтказиш тақиқланади
#yangilanayotgankonstitutsiya
Тошкентда ҳайит намози муносабати билан қатор кўчалар ёпилади
Автомобиллар ҳаракати учун чеклов 21 апрел куни соат 00:00 дан 07:30 гача амал қилади.
Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, Ўтказилган тезкор тадбир натижасида эркак ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Читать полностью…Тошкент шаҳри Миробод туманида уйига кетаётган вояга етмаган қизга номаълум шахс тегажоғлик қилди
Читать полностью…Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан 20 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида «Дарахтларни асрайлик!» акциясига старт берилди.
Акциянинг очилиш маросими Олмазор туманидаги «Шодиёна» маҳалласида бошланди ва бир ой давомида бутун пойтахт бўйлаб давом этади.
Эндиликда давлат тадбиркорларнинг фаолиятига аралашмайди. Улар қонун доирасида барча турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин. Давлат эса бунинг учун барча шароитларни яратиб беради
#yangilanayotgankonstitutsiya
Энди суд қарорисиз ҳеч ким бировни мулкидан маҳрум этолмайди. Давлат ҳамма мулк шаклларини тенг кўриб, барчаси бирдек ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳолатлардан бошқа вазиятда маҳрум қилиниши мутлақо тақиқланади
#yangilanayotgankonstitutsiya
Бухорода замонавий ўқув синфлари, тиббиёт пункти, ётоқхоналар, ошхона, спорт зали, маданият маркази ҳамда жанговар техникалар ва автомобиллар турар жойлари билан жиҳозланган умумқўшин полигони фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳамда вилоят ҳокими Ботир Зарипов иштирок этди
Ҳар кимда афв этилиш, жазони енгиллаштиришни илтимос қилиш ҳуқуқлари борлиги Конституцияга муҳрлаб қўйилади
#yangilanayotgankonstitutsiya
Эндиликда тергов жараёнида гумонланувчи ўзига қўйилган айбни тан олиб, бу унга қарши ягона далил бўлса, уни айбдор деб топиш, жазога тортиш мумкин эмас
#yangilanayotgankonstitutsiya
Наманганда «Конституция ўзимизники!» шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
#yangilanayotgankonstitutsiya
«Ўзгаришларсиз ривожланиш мумкин эмас. Биз ўзгармасак, ривожланмаймиз. Агар ривожланмасак, яшамаган ҳисобланамиз. Ҳаётда ҳам худди спортда бўлгани каби барчаси оддий — чемпион бўлишни истасанг, дарҳол ҳаракат қил. Бугуноқ ўзгар!» — боксчи, Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов
Читать полностью…Фарғонада Gentra ва Mercedes-Benz тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Вилоят ИИБнинг хабар беришича, мазкур ҳолат 22 апрел куни соат 08:00 ларда содир бўлган. 1998 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги Gentra Қўқон шаҳри Туркистон–Пўстиндўз кўчалари кесишган чорраҳада кетаётганда 1972 йилда туғилган Б.Х. бошқарувидаги Merсedes-Benz2-даражали йўлдан чиқиб келиши оқибатид ЙТХ содир бўлган.
«Иномарка»даги икки нафар йўловчи оғир тан жароҳати олиб, ҳалок бўлган.
Ҳайдовчилар эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ айни бир вилоят, туман ёки шаҳарга ҳокимлик қилиши мумкин эмаслиги Конституцияга муҳрлаб қўйилмоқда
#yangilanayotgankonstitutsiya
Давлат тарафидан Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш мажбуриятига доимийлик мақоми берилмоқда
#yangilanayotgankonstitutsiya
Эндиликда давлат хорижда яшаб, ишлаётган фуқаролари билан алоқаларни кучайтиради, мигрантларни ўз ҳолига ташлаб қўймайди, уларга ёрдам беради ва доимо ҳимоялайди
#yangilanayotgankonstitutsiya
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 апрел, жума куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8,70 сўмга кўтарилиб, 11 424,87 сўмни ташкил этди.
Энди муҳтож фуқаролар давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам олиши мумкин бўлади. Бундай имтиёз давлат томонидан кафолатланади
#yangilanayotgankonstitutsiya