«Атлетлардан кўпинча қандай қилиб спортни танлагани, қарор қабул қилиш қийин бўлган ёки бўлмагани ҳақида сўрашади. Аслида қандайлиги муҳим эмас — ўзгаришлар яхшиликка!» — оғир атлетикачи, Олимпиада чемпиони Акбар Жўраев
Читать полностью…Тошкент шаҳри йўловчилари учун 20 апрел куни 400 та автобус ва электробус, жумладан, 114 та ўта катта сиғимли (18 метрлик) автобус, 169 та Yutong электробуси ҳамда 117 та газда юрадиган катта сиғимли Yutong автобуси йўналишларга чиқарилди.
Читать полностью…Тошкентда ҳайит намози ўқиладиган кун махсус автобус йўналишлари ташкил этилади
Мазкур автобус йўналишлари соат 04:00 дан 07:00 га қадар ҳаракатланган ҳолда фуқароларнинг масжидларга келиб-кетиши учун хизмат кўрсатади.
Шунингдек, метро поездлари ҳаракати интервали доимий жадвал асосида соат 04:00 дан бошланади.
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди
Мусулмонлар идорасининг хабар беришича, 2023 йил 21 апрел, жума куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.
⚡️Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 300 дан ортиқ маҳкумни афв қилиш тўғрисидаги фармонни имзолайди. Афв этиладиганлар орасида чет эл фуқаролари ҳам бор — Bugun.uz
Читать полностью…Давлат ёшларга шароит яратиш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамият ва давлат ишларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаш бўйича мажбуриятларни олмоқда
#yangilanayotgankonstitutsiya
Тошкент шаҳар 2-автобус саройига 32 янги Yutong русумли автобус олиб келинган. Ушбу автобуслар 20 апрелдан қатор йўналишларга қўйилади
Читать полностью…⚡️Bugun.uz манбаларининг хабар беришича, Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 21 апрел, жума куни нишонланади
Читать полностью…Эндиликда давлат ҳамма тадбиркорларга бир хил имконият беради. Мулкдорни ҳеч ким суд қарорисиз ва қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари ҳолатда мол-мулкидан маҳрум қилолмайди.
#yangilanayotgankonstitutsiya
Ваҳобжон Муротқобилов Паст Дарғом туманига ҳоким бўлди
Тайинловга қадар у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати вазифасида фаолият олиб борган. Шунингдек, Қурилиш вазирлигида бошқарма бошлиғи, вазирлик ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК бош директори вазифаларида ишлаган.
Саида Мирзиёева Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси ва АҚШ президенти администрациясининг гендер сиёсати бўйича Кенгаши директори Женнифер Кляйн билан учрашди
Читать полностью…Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рамазон ҳайити ва дам олиш кунлари даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатиши ҳақида хабар берди
Читать полностью…«Рамазон ҳайити муносабати билан мактаб ва боғчалар ҳам 4 кун дам олади» — Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги
Маълум қилинишича, 21 апрелдан 24 апрелгача Ўзбекистондаги барча мактаб ва боғчаларда ўқув жараёнлари бўлмайди.
Шунингдек, дам олиш кунларига тўғри келган мавзулар ўқув йилининг 4-чораги давомида тиғизлаштириб ўтилиши тавсия этилган.
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиш, транспорт коммуникациялари, алоқа ва ахборотдан фойдаланиш бўйича ҳуқуқларини таъминлашни кафолатлайди.
#yangilanayotgankonstitutsiya
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайити 21 апрел куни нишонланишини расман тасдиқлади
Читать полностью…Давлат матбуотнинг эркин фаолиятини кафолатлайди ва турли тўсқинлик, аралашувлардан ҳимоя қилади, ОАВлар эса ўз фаолиятида ишончлиликни таъминлайди
#yangilanayotgankonstitutsiya
«Прописка» масаласига охирги нуқта қўйилиб, Ўзбекистон бўйлаб бемалол ҳаракатланиш, ҳар ким ўзи истаган жойида яшаш, уй-жой сотиб олиш ҳуқуқига эгалиги конституцияда алоҳида кўрсатиб қўйилмоқда
#yangilanayotgankonstitutsiya
«Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчаси аниқланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Вояга етмаган қизнинг отаси Т.Р. руҳий касалликлар диспансерига текшириш учун юборилган. Жабрланувчи Х.Г.га нисбатан етказилган тан жароҳатларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган» — Қашқадарё ИИБ
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пасайди
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 апрел, пайшанба куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 19,82 сўмга тушиб, 11 416,17 сўмни ташкил этди.
Uzbekistan Airways мунтазам қатновлар сонини оширди
Uzbekistan Airways 2023 йил баҳор-ёз жадвалида Тошкентдан қуйидаги шаҳарларга ҳафта давомида амалга ошириладиган парвозлар сонини оширди:
— Боку, Тбилиси, Рига, Лондон — 2 мартадан 3 мартагача;
— Тел-Авив, Франкфурт, Ню-Йорк — 3 мартадан 4 мартагача;
— Бишкек ва Остона —ҳафтасига — 3 мартадан 5 мартагача;
— Олмаота — 7 мартадан 10 мартагача.
Қирғизистонда террорчиликда гумон қилинган икки ўзбекистонлик қўлга олинди
Гумонланувчилар «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилотининг Туркиядаги қароргоҳи аъзоси экани айтилмоқда.
Кармана туманидаги оҳак пишириш цехларининг ноқонуний фаолияти тўхтатилгани тасвирланган видео эълон қилинди.
Читать полностью…Томонлар хотин-қизларни гендер зўравонликдан ҳимоя қилиш ва Ўзбекистонда унга йўл қўймаслик учун амалга оширилаётган ишлар ҳақида суҳбат қурган
Читать полностью…Йиғилишда хусусийлаштириладиган давлат мулклари имкониятини аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида тарғибот қилиш, ҳужжатларни расмийлаштиришда уларга кўмаклашиш муҳимлиги таъкидланди. Йирик давлат компанияларини капитал бозорига олиб чиқиш, инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди
Читать полностью…Бош вазирнинг собиқ ўринбосари, муқаддам «Ўзавтосаноат» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари»ни бошқарган Улуғбек Рўзиқулов яна «Ўзавтосаноат» компанияси бошқарув раиси лавозимига тайинланди
Читать полностью…