bugunuzlive | Неотсортированное

Telegram-канал bugunuzlive - Bugun.uz — LIVE

26575

Тезкор хабарлар — қисқа, аниқ ва ишончли. Таҳририят: @bugunuzaloqabot Реклама: @bugunuzreklama

Подписаться на канал

Bugun.uz — LIVE

Умумхалқ хайрия ҳашарида 11 март куни 5 мингга яқин оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилади. Бунга 1,3 миллиард сўм маблағ сарфланади

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Конституциявий қонун лойиҳасига кўра, фуқароларга суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистон Президентининг айрим ваколатлари парламентга ўтказилмоқда

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президентини қабул қилди

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш ваколати Қонучилик палатасининг мутлақ ваколатига ўтказилмоқда

Амалдаги тартибга кўра, бош вазир номзодини илгари суриш фақатгина сайловда энг кўп овоз олган партия иродасига боғлаб қўйилган. Янги киритиладиган тартибга кўра, барча сиёсий партия фракцияларининг бош вазир номзодини кўриб чиқишдаги иштироки таъминланади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 март, жума куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 22,09 сўмга кўтарилиб, 11 407,10 сўмни ташкил этди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан АҚШ, Буюк Британия, Швейцария, Полша, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистон каби давлатларда ўтказилган конференция ва давра суҳбатларида сиёсий доира вакиллари ва етакчи экспертлар ўз таклифларини билдирган

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Мажлисда Конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалари 275 тадан 434 тага ошгани, яъни асосий қонуннинг 65 фоиз матни халқ таклифлари асосида янгилангани, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар уч ярим бараварга кўпайгани ҳамда шулардан келиб чиқиб, лойиҳани янги таҳрирдаги Конституция сифатида қабул қилиш учун барча асослар етарли экани таъкидланди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Журналист Акмал Тошев вафот этди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан текширув ўтказилаётганини маълум қилди

Журналист ва шоир, «Инсон ва қонун» газетаси ҳамда «Ҳуқуқ ва бурч» журнали бирлашган таҳририяти ходими 37 ёшли Акмал Тошев вафот этди.

Бош прокуратуранинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Акмал Тошевнинг ўлими юрак тампонадаси, ўпка артерияси аневризмасининг ёрилиши, юрак туғма нуқсони, юрак бўлмачалари дефектидан келиб чиққан.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 10 март, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат 30 даражагажа кўтарилади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

«Бир ойда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 65 фоизга камайди» — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг сўнгги ҳисоботига кўра, 2023 йил 6 февралдан 5 мартгача дунё бўйича коронавирусга чалиниш кўрсаткичи ундан аввалги 28 кунга нисбатан 58 фоизга, ўлим ҳолатлари эса 65 фоизга камайган — 4,5 миллионга яқин кишида СOVID-19 инфекцияси аниқланиб, улардан қарийб 32 минг нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

9 март соат 15:00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Унда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама қилинади.

Мазкур тадбирни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, YouTube’даги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

«Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Александр Нечаевнинг ўлими сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллигидан келиб чиққан.

Унинг танаси кўздан кечирилганда тан жароҳатлари аниқланмаган» — Бош прокуратура

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистонда Мўғулистон элчихонаси очилади

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкентда россиялик журналист вафот этди

Тошкентда «Бюллетен кинопрокатчика» бош муҳаррири, журналист Александр Нечаев вафот этди.

Марҳумнинг яқинларига кўра, ўлим сабаблари ҳозирча номаълум. Нечаевнинг ҳамкасби Денис Корсаков журналист бир неча ойга кетган Тошкентдаги квартирасида ўлик ҳолда топилганини айтди. У апрел ойида Москвага қайтиши керак бўлган.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг хабар беришича, 36 ёшли журналист Александр Нечаев вафот этганлиги ҳолати юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Қонун Сенат томонидан 60 кун ичида кўриб чиқилиши белгиланмоқда

Агар Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида 60 кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Президентига юборилади

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Хусусан, бош прокурор, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин Президент томонидан тайинланиш, шунингдек, монополияга ва коррупцияга қарши курашиш органлари раҳбарларини Сенат томонидан сайлаш амалиёти жорий этилмоқда.

Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлигига номзод аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин Президент томонидан тайинланиши тартиби жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини Сенат томонидан сайлаш тизими киритилмоқда.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Сенаторлар сони амалдаги 100 тадан 65 тага камайтирилмоқда. Бунда Сенатни шакллантиришнинг амалдаги тартиби сақланиб қолинади

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Конституциявий қонун лойиҳасига кўра, эндиликда сайлаш ҳуқуқи чекланган шахслар рўйхати бўлмайди

Фақатгина муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларнинг сайлаш ҳуқуқи суд қарори билан чекланган бўлсагина, улар сайловда иштирок эта олмайди, бошқа ҳар қандай вақтда сайлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Конституцияга бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилмоқда

Конституциявий қонун лойиҳасида давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига нисбатан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилмоқда.

Булар

— Қонунчилик палатаси спикери;
— Сенат раиси;
— Ўзбекистон Президенти;
— Вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари кенгашининг раиси;
— ҳоким;
— Олий суднинг раиси ва раис ўринбосари;
— Судьялар олий кенгашининг раиси ва раис ўринбосари;
— Марказий сайлов комиссиянинг раиси;
— бош прокурор
.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

«Абдулла Орипов» бадиий филмининг махсус намойиши бўлиб ўтди

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

⚡️Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилмоқда

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Конститусияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конститусиявий қонуни лойиҳаси муҳокамаси бошланди

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard май ойигача интеграция қилинади

Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади.

Қарорга кўра, Humo ва Uzcard тўлов тизимлари ўзаро интеграциясини босқичма-босқич, жумладан, 2023 йил май ойига қадар банкоматлар ҳамда 2023 йил якунига қадар тўлов терминаллари тизимини интеграция қилиш ишлари якунланади.

Шунингдек, Ягона ғазна ҳисобварағи орқали ҳисоб-китобларни 24/7 режимида онлайн тартибда амалга ошириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими Марказий банкнинг «Тезкор тўловлар» тизимига интеграция қилинади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Жаҳон банки Ўзбекистондаги янги қуёш электр станцияларидан энергия сотиб олиш учун 12 млн доллар ажратади

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Грузияда «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун лойиҳаси норозилик намойишлари туфайли парламентдан чақириб олинди

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкент метросининг 7-бекати саккиз кунга ёпилади

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Давлат хизматчилари сурункали гастрит, юрак-қон томир, асаб тизими ва семизлик касалликларига энг кўп чалинаётгани аниқланди

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Uzbekistan airways’нинг HY-067 Тошкент—Термиз йўловчи рейсида ноқулай об-ҳаво (кўриниш масофаси — 2000 метр) туфайли Термиз аэропортига қўна олмаган самолёт Қарши халқаро аэропортига йўналтирилди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Uzbekistan Airways’нинг Тошкентдан Москвага учаётган самолёти Внуково аэропортига фавқулодда қўнди

Uzbekistan Airways 2023 йил 7 март куни HY-601 Тошкент—Москва йўналишидаги авиақатнови ҳаво кемаси Домодедово аэропортининг ноқулай об-ҳаво шароити сабабли Внуково халқаро аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширганини маълум қилди.

HY-601 авиақатнови ҳаво кемаси сардори йўловчиларга йўналиш Внуково муқобил аэропортига ўзгаргани ҳақида маълумот берган. Об-ҳаво яхшилангани ва ҳаво кемаси Домодедово халқаро аэропортига учиб кетишга тайёр бўлганидан сўнг экипаж парвозга тайёрлигини эълон қилди.

«Афсуски, ҳаво кемаси бортида аёл ўзини ёмон ҳис қилаётгани сабабли экипаж шифокорларни чақиришга мажбур бўлган, бу эса учиб кетиш вақтининг кечикишига таъсир қилди. Шу пайтда Домодедово халқаро аэропортидаги об-ҳаво яна кескин ёмонлашди ва бу кейинги кечикишга олиб келди», дейилади авиакомпания хабарида.

Шунингдек, самолётдаги барча 210 йўловчини Внуково халқаро аэропортига тушириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Читать полностью…
Подписаться на канал