bugunuzlive | Неотсортированное

Telegram-канал bugunuzlive - Bugun.uz — LIVE

26575

Тезкор хабарлар — қисқа, аниқ ва ишончли. Таҳририят: @bugunuzaloqabot Реклама: @bugunuzreklama

Подписаться на канал

Bugun.uz — LIVE

«Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофотини топшириш маросими бошланди

Тошкентда «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган Nexia ёниб кетди

Тошкент шаҳар Бектемир туманида 28 январь куни ҳаракатланиб кетаётган Nexia автомобилининг мотор қисмида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлди.

Содир бўлган ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки вафот этган фуқаролар йўқ.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистон 2022 йилда қанча олтин ва газ экспорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида 4,1 млрд долларлик олтин экспорт қилди.

Шунингдек, республика 2022 йилда 911 млн долларлик газ экспорт қилган. Бундан ташқари, 168,1 млн долларлик нефть ва нефть маҳсулотлари сотилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 29 январь куни 10 даражагача исийди

«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 29 январь куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундуз куни 5-10 даража илиқ, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Фарғона водийси вилоятларида ҳарорат 7 даражагача илиқ бўлади.

Шунингдек, республиканинг Бухоро ва Навоий вилоятларида 3-8 даража, Қорақалпоғистон ҳамда Хоразмда эса кундузи 0-5 даража атрофида илиқ ҳарорат кузатилади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилди

Президент қарори билан ташкил этилган институтда ўқитиш инглиз, рус ва ўзбек тилларида ҳамда кундузги, сиртқи ва масофавий таълим шаклларида амалга оширилади.

Маълум қилинишича, 2024/2025 ўқув йилидан институтда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича дуал таълим тизими жорий қилинади.

Шунингдек, техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар институтга соҳага мос бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз суҳбат орқали 2-курсдан тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади

Халқаро пул ўтказмаларининг кескин ўсишига Россия рублининг долларга нисбатан сезиларли даражада мустаҳкамлангани, шунингдек, Россияда валюта чекловлари жорий этилиши сабаб бўлди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди

Ўзбекистонда 2022 йилда ўртача иш ҳақи 2021 йилга нисбатан 21,1 фоизга ошиб, 3,8 млн сўмни ташкил этди.

Республика бўйича ҳудудлар кесимида энг юқори иш ҳақи Тошкент (6,3 млн) шаҳри ҳамда Навоий (5,1 млн) вилоятларига тўғри келди. Шунингдек, энг кам иш ҳақи Фарғона (2,9 млн сўм) вилоятида қайд этилди.

Ўзбекистонда энг юқори маошни банк, суғурта ва лизинг соҳалари ходимлари олади — 10,8 млн сўм. Энг паст кўрсаткич эса таълим (2,7 млн) ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар (2,6 млн) соҳаларида қайд этилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистонда эски «права»ни онлайн алмаштириш имконияти яратилди

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини уйдан туриб, янгисига алмаштириш учун my.gov.uz орқали буюртма бериш имконияти яратилди.

Маълум қилинишича, янги гувоҳнома почта хизмати томонидан икки иш кунида манзил бўйича етказилади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларига ID-карта орқали чегарани кесиб ўтиш имконияти яратилди

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукуматлари ўртасида 2006 йил 3 октябрда имзоланган битимга ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, эндиликда Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Қирғизистонга, худди шундай Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карта орқали киришлари мумкин бўлади.

Натижада фуқароларнинг чегарадан кириш-чиқиши ҳақидаги маълумотлар электрон тарзда қайд этилади, паспортга штамп босишга ҳожат қолмайди.

Ушбу янги тартиб исталган турдаги транспорт орқали чегарани кесиб ўтишда амал қилади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистонда пиёз нархлари кўтарилишни бошлади

Ўзбекистонда 23 январь ҳолатига кўра, пиёзнинг улгуржи нархлари ўртача 6 500 сўмни, деҳқон бозорларидаги арзонлаштирилган махсус расталарда 5 000 сўмни, савдо марказлари ва супермаркетларда эса 7 700 сўмни ташкил этган.

Ушбу нархлар 1 январга нисбатан 2 900 сўмга, махсус расталарда 2 000 сўмга, савдо марказларида эса 3 550 сўмга ошган.

Нархларнинг ошишига ҳаво ҳароратининг кескин совиши оқибатида пиёзнинг устки қисми музлаганлиги ҳамда метан «заправка»лар фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилганлиги таъсир этган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Толибон Ўзбекистонни ваъдасини бажармасликда айблади

Ўзбекистон Афғонистонга шартномада келишилганидан кам электр энергияси етказиб бермоқда, деди Афғонистон энергетика компанияси раҳбари Ҳекматулла Охундзода.

«Афсуски, Ўзбекистон ўз ваъдаларига қарамай, келишувни бажармади ва Кобулга бор-йўғи 100 МВт электр энергияси экспорт қилмоқда. Бу ҳажм бизнинг муаммоларимизни ҳал эта олмайди», - дейди Охундзода.

DABS раҳбарининг таъкидлашича, электр қуввати йўқлиги сабабли Афғонистон пойтахтидаги корхоналарнинг қарийб 90 фоизи ўз фаолиятини тўхтатиб қўйган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бойчечак очилди

Самарқанд вилояти Нуробод туманининг Тепақул қишлоғида қор-музлар тўлиқ эриб улгурмасидан бойчечаклар очилишни бошлади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди, рубль пасайди

Марказий банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 14,94 сўмга юқорилаб, 11 334,96 сўмни ташкил этган. Шунингдек, 1 рубль 163,65 cўм этиб белгиланиб, 0,37 сўмга тушди.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 30 январь кунидан амал қилади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Қозоғистонда чет эл фуқароларига автомобиль сотиш тақиқлангани айтилмоқда

Қозоғистондаги дилерлик марказларида чет эл фуқароларига ушбу мамлакатда яшаш шарти билан ёки солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома билан автомобиль сотиш бошланди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Лукашенко беларуслик теннисчининг ғалабаси шарафига ароқ ичди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Арина Соболенконинг мавсумдаги илк «Катта дубулға» туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатидаги ғалабаси шарафига ароқ ичди.

«Энди Аринада ҳамма нарса бор. Биз унга шахсий бахт, соғлик ва янги ғалабалар тилашимиз керак. Арина, сиз учун» — дейди Лукашенко.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Андижон вилояти Хонобод туманида соат 18:13 да 3 балли ер силкиниши кузатилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 331 километр жанубий-шарқда қайд этилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистон аҳолиси 2035 йилга бориб 45 млн кишидан ошиши кутилмоқда

Хусусан, 2035 йилгача республикада йиллик туғилишлар сони ўртача 900-950 минг кишини ташкил қилади.

Шунингдек, 2035 йилга бориб, 7-17 ёш оралиғидаги болалар сони 9737,4 минг нафарни ташкил этади. Бу эса мактабларда қўшимча 8,2 млн ўқувчи ўрнини яратишни талаб қилади.

Бундан ташқари, аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби 2035 йилгача ҳар йили 5-5,3 фоиздан ошиши кутилмоқда.

Аҳоли ва иқтисосиётнинг ўсиб бораётган талабини қондириш учун 2030 йилгача энергия қувватини мавжуд даражагача нисбатан 1,7 бараварга ошириш талаб қилинади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистон Озарбойжоннинг Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужумни кескин қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 27 январь куни Озарбойжоннинг Эрондаги элчихонасига уюштирилган қуролли ҳужумни кескин қоралашини маълум қилди.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳодиса синчковлик билан ўрганилгач, барча айбдорлар жавобгарликка тортилишига умид билдирган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкентда йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 28 январь куни соат 10:50 да ҳаракатланиб кетаётган Mersedez-Benz русумли йўловчи ташишга мўлжалланган автобусда ёнғин содир бўлди.

Маълум қилинишича, автобуснинг мотор қисмида носозликлар юзага келганлиги учун, йўловчиларни тушириб автосаройга қайтаётган вақтда двигателда ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Сурхондарёда ҳам бойчечак очилди

Сурхондарё вилоятидаги «Сурхон» давлат қўриқхонаси ҳудудида бойчечак очилди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор автоҳалокатга учради

Спортчининг маълум қиилишича, ирландияликни машина уриб юборган. Бунга ҳайдовчининн қуёш нури туфайли уни пайқамай қолиши сабаб бўлган. Автоҳалокат оқибатида Конор жиддий жароҳатлардан қутулиб қолганини таъкидлаган.

Кейинчалик машина ҳайдовчиси собиқ чемпионни уйигача олиб бориб қўйган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот қарийб 25 млн сўмга етди

Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 2022 йилда 5,7 фоизга ўсиб, 80,3 млрд долларни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 2022 йилда 24,9 млн сўмни ташкил этди. ЯИМ ҳажмининг реал ўсиши 2021 йилга нисбатан 3,5 фоизни ташкил этган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида ЯИМ ўсиши бўйича 2022 йилда Арманистон ва Қирғизистондан кейинги ўринни эгаллади. Беларусь ва Россияда эса 2022 йилда ЯИМ ҳажми мос равишда 4,8 фоиз ҳамда 1,6 фоизга камайган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Нукус воқеалари бўйича якуний суд қарори қачон эълон қилиниши маълум бўлди

Бухоро вилоят суди биносида 31 январь куни соат 10:00 да 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинади.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров «Ала-Арча» табиат боғига ташриф буюрди

Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида норасмий учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон делегацияни қирғиз халқининг анъаналари билан яқиндан таништириш мақсадида «Ала-Арча» табиат боғида миллий уйлар ўрнатилиб, халқ амалий санъати ва ҳунармандларининг кўргазмаси ташкил этилди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Telegram’даги «Kompromatuzb» канали админлари қўлга олинди

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Рақамли технологиялар вазирлигига тегишли сўров юборганини маълум қилди.

Шунингдек, маълум қилинишича, фуқаро Д.Х. Telegram’даги каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорлиги сабабли унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Паркентдан «Машинасозлар» метро бекатига экспресс автобус қатнови йўлга қўйилди

Мазкур экспресс автобус Паркент автошоҳбекатидан «Янги Ўзбекистон» боғи орқали «Машинасозлар» метро бекатига қадар ҳаракатланади.

Қатновлар тонгги соат 5:50 дан бошланади. Автобуслар 15 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади. Йўлкира нархи эса 6 минг сўм этиб белгиланган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистонда ноқонуний муомаладаги қуролни топширганларга пул мукофоти, шунингдек, айрим шахсларга ўқотар қуролни имтиёзли ҳуқуқ асосида олиш ҳуқуқи берилади

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасига кўра, ноқонуний муомаладаги қурол ва унинг патронларини ўз ихтиёри билан топширган фуқароларга мукофот пуллари берилади.

Шунингдек, 1974 йилгача ишлаб чиқарилган ўқотар қуролни топширган шахсларга уни имтиёзли асосда олиш ҳуқуқи тақдим этилмоқда.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди

Қорақалпоғистонда 26 январь куни Қўнғирот туманида яшовчи фуқаролар ноқонуний равишда Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган, йўқолиб бораётган ноёб тур ҳисобланган 13 бош жайрон (кийик)ни отиб жонсиз ҳолатда олиб кетаётган пайтида ушланди.

Аниқланишича, браконьерлардан 16 калибрли бир стволли бир дона ов милтиғи, жами 35 дона, шунингдек, 16 дона отилмаган ва 19 дона ишлатилган ов милтиғи ўқлари ҳамда 13 бош отиб нобуд қилинган жайронлар ашёвий далил сифатида олинган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистонда 2022 йилда 16,2 трлн сўм нақд пул муомалага чиқарилди

Ўзбекистонда 2022 йил давомида банк кассаларига нақд пул тушумлари 343,9 трлн сўмни, чиқим қилинган нақд пуллар эса 356,4 трлн сўмни ташкил этди.

Бундан ташқари, республикада йирик номиналдаги банкнотлар ҳажмининг кўпайиши муомалага чиқарилган банкнотлар сонини 20,9 млн донага камайтирди.

Читать полностью…
Подписаться на канал