Ўзбекистонлик шахматчи Superbet Poland 2024 блитс турнирининг 3-тури доирасидаги ўйинда норвегиялик Магнус Карлсенни мағлуб этди.
Полшадаги турнир 12 майга қадар давом этади.
Машҳур блогер, актёр, хонанда ва боксчи Абдурозиқ унаштирилди.
Маълумотларга кўра, у БААлик аёлга унаштирилган. Тўй 7 июль куни Дубайда бўлиши режалаштирилган.
Тошкентда қизчалар ширинлик сотиб юргани аниқланди. Маълум бўлишича, уларнинг оналари ўзи билан тиланчилик учун олиб чиққан.
Ушбу аёлларга тушунтириш берилди ва яна шундай тартиббузарлик қилинса, болаларнинг ҳаётини хавф остида қолдириб, ширинлик сотишларига йўл қўйилса, болаларни ҳимоя қилиш комиссияси томонидан ота-оналарга чора кўрилиши бўйича огоҳлантириш берилди.
Самарқандда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди. Чақалоқнинг отаси тумандаги бошқа мактабда ўқийди.
Читать полностью…Сирдарё вилоят ҳокими Президент топшириғига кўра, боёвутлик отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди.
Давлат раҳбари 8 май куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олган эди. У боёвутлик отахон билан суҳбатлашиб, унинг илтимосига биноан отахонга уй совға қилмоқчи бўлган.
101 ёшли отахон Ўскан ота Ҳожиманов айни пайтда даволанаётгани боис, хонадон унинг келини ва набираларига топширилди. Шунингдек, ҳоким госпиталда ҳам бўлиб, отахонни табриклади, янги хонадон ҳужжатлари ва калитини берди.
Россия қўшини Уманское қишлоғида СССР байроғини ўрнатди.
Авдеевка рус ҳарбийлари томонидан қўлга киритилгандан сўнг, Украина қўшинлари шаҳарнинг ғарбий қисмида Бердичи — Семеновка — Орловка — Тоненкое линиясида мудофаани ушлаб турган. Бироқ, март ойининг охирига келиб рус армияси бу линияни ёриб ўтиб, ғарбга қараб силжиган.
Шундан сўнг, Украина армияси ғарбдаги қишлоқларда мудофаа позицияларини эгаллаган, улардан биринчиси Уманское эди. Рёпке рус қўшинлари энди бу қишлоққа ҳам кирганини айтмоқда. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар ёдгорлигига рус ҳарбийлари ўроқ ва болға акс этган СССРнинг қизил байроғини ўрнатган.
Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятларида кечга томон ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 19-24° бўлади — Ўзгидромет
Шавкат Мирзиёев Путиннинг таклифига биноан Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Москванинг Қизил майдонида Ғалаба паради бўлиб ўтди. Уни Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Гвинея-Бисау Президенти Умару Сисоку Эмбало, Лаос Президенти Тхонглун Сисулит ва Куба Президенти Мигель Диас-Канель ҳам кузатди.
9 май шарафига Кремлда зиёфат бўлиб ўтди.
Унда Шавкат Мирзиёев ва парадга таклиф қилинган бошқа давлатлар раҳбарлари иштирок этди.
Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг пиёда юришлари ташкил этилди.
Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган барча уруш ва фронт орти меҳнат фахрийларига юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, юрт ҳимоячиларининг Ватанга садоқатини намойиш этиш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларда фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш мақсадида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳрининг асосий кўчаларида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ташкил этилди.
8 май куни Москва шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига келди.
«Внуково» халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ўтказади.
«Сирдарё ҳокимига телефон қилинг. Алло, Боёвутдан келган отахонга битта уй берасан» — президент уруш фаҳрийсига уй беришни буюрди.
Бугун, 8 май куни Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашди.
Суҳбат чоғида Сирдарё вилояти ҳокимига телефон қилиб, Боёвут туманидан даволанишга келган уруш фаҳрийсига Гулистондан уй беришини буюрди.
«Боёвутдан келган отанинг илтимосига кўра ўзинг бориб, Гулистондан бир уй берасан. Бу невараларига табрик бўлсин», - дейди давлат раҳбари.Читать полностью…
Яшнободда мебель цех ёниб кетди.
8 май куни соат 11:25 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Мухтор Ашрафий кўчасида Мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Манзилга соат 11:30 ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, Ҳозир вақтда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Ёнғинга жами 11 та ёнғин қутқарув экипажи жалб қилинган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жарохати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга «оила – маҳалла – туман ва ҳудуд» тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади.
2024 йил 1 июндан:
• тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади;
• хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади.
Tазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:
• хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;
• профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади;
• тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади;
• расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар «Инсон» марказларига «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали юборилади.
Қибрайда устунга радар ўрнатаётган 26 ёшли муҳандис ток уриб вафот этди
Таъкидланишича, ҳодиса 2024 йил 1 май куни соат 17:20 ларда содир бўлган. 1998 йилда туғилган компютер тармоғи муҳандиси Сардорбек Мадаминов Қибрай тумани Университет ва Салар чорраҳасида ишлаётиб, ток уриши оқибатида вафот этган. У 6,5 метр баландликда электр симларини улаш жараёнида ҳаво электр узатиш тармоғига тегиб кетган.
Мазкур бахтсиз ҳодисани махсус текшириш учун комиссия тузилган.
Бўстонлиқда 66 ёшли эркак ва унинг ўғли кадастр ходимини дўппослади.
Мазкур холат юзасидан Бўстонлиқ туман прокуратураси томонидан М.И. ва З.Д.ларга нисбатан ЖКнинг
219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шоҳжаҳон Жўраевнинг собиқ хотини хонанда уни ҳақорат қилгани учун судга берди. Бу ҳақда Bugun.uz’нинг манбалари маълум қилди.
Қайд этилишича, Шоҳжаҳон 2023 йил 12 декабрда собиқ турмуш ўртоғи Н.нинг уйига борган ва турмуш ўртоғини куракда турмайдиган, қадр-қимматини таҳқирловчи турли сўзлар билан ҳақорат қилган. Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят кодексининг 140 (ҳақорат қилиш) моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда, тергов якунлангач, қонуний қарор қабул қилинади.
Маълумот учун, 2023 йилнинг 7 февраль куни ҳам Шоҳжаҳон Жўраев маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ҳақорат қилиш моддаси билан 1,5 миллион сўм жаримага тортилган.
Ижтимоий тармоқларда «Олмазор туманидаги 168-МТМ тарбиячиси ва ёрдамчиси болажонни чимчилаб уни ургани айтилмоқда» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан Bugun.uz'га қўшимча маълумот берди.
Олмазор тумани ИИО ходимларининг ўрганиши давомида 168-сонли МТМнинг 8 гуруҳ тарбиячи ердамчиси М.М. мазкур гуруҳ тарбияланувчиси М.А ни ёмон ҳулқи учун бир неча бор тартибга чақиргани, лекин М.А. тўпалон қилгани, гап қайтаргани, гуруҳдошлари билан урушгани сабабли гуруҳ тартибини сақлаш учун уни койиган ҳолда бурчакка тургазиб қўйгани, бир икки бор қўлидан енгил чимчилагани аниқланди.
Тарбиячи ёрдамчиси М.М. дан воқеа бўйича тушунтириш ҳати олиниб, ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Президент раислигида маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Ҳозирда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари билан бирга тез фурсатда маҳаллада юзлаб иш ўрни ва экспортбоп маҳсулот яратадиган, юқори даромад келтирадиган кичик ва ўрта корхоналар кераклиги таъкидланди.
Бу борада энг катта захира маҳаллий саноат тармоқлари ҳисобланади. Шу муносабат билан учта муҳим соҳа – чарм, гилам ва пиллачилик саноатида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар бор.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чарм ва ипак саноатида мавжуд имкониятларни ишга солиш, жойларда Сайхунобод тажрибаси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Читать полностью…Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 107,1 трлн сўмни ташкил этган.
Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 68,9 фоизга етган.
Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:
Хитой – 23 фоиз;
Россия – 13,8 фоиз;
Туркия – 8,5 фоиз;
Саудия Арабистони – 7,2 фоиз;
БАА – 4,8 фоиз;
Германия – 3,8 фоиз.
Пойтахтда ҳаво харорати +30 даража иссиқ, аммо намлик ва сув буғи парциал босими юқори бўлгани учун кишиларда «димлаш» рўй бермоқда.
Нам ҳаво оқимлари, кучли жала ёғиши олдидан шундай вазият юз бериши айтилмоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида 19 233 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Читать полностью…Бугун, 9 май куни “Янги Ўзбекистон” боғида мушакбозлик ташкил этилади.
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бугун соат 21:00 да «Янги Ўзбекистон» боғида мушакбозлик ташкил этилади.
Марказий банк қоидабузарликлар учун 16 та банкни огоҳлантирди. 9 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади.
Маълум қилинишича, тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун 16 та банк ва 2 та микромолия ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Шунингдек, устав капиталининг миқдори «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқлаштирилмаганлиги сабабли 4 та банкнинг айрим операциялари чекланди ҳамда амалдаги қонунчилик ва Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмаганлиги ва аниқланган қоидабузарликлар учун 9 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланди.
Айни дамда Тошкентда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан парад бўлиб ўтмоқда.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, «Матонат мадҳияси» ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди.
Читать полностью…