bugunuzlive | Неотсортированное

Telegram-канал bugunuzlive - Bugun.uz — LIVE

26575

Тезкор хабарлар — қисқа, аниқ ва ишончли. Таҳририят: @bugunuzaloqabot Реклама: @bugunuzreklama

Подписаться на канал

Bugun.uz — LIVE

Самарқандда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли MI-8 вертолёти «Каттақўрғон» полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учраб, экипажнинг барча аъзоси ҳалок бўлган. Аммо ҳодисанинг сабаби ҳозирча номаълум.

Вазирлик ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Навоийнинг Учқудуқ туманида 49 ёшли фелдшер аёл Lacetti машинасида 74 ёшли қарияни уриб, қочиб кетиши оқибатида қария шу заҳоти вафот этган.

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, Учқудуқ 2-ТСҚда фелдшер бўлиб ишлаган Шоҳида Раззоқова тиббий кўникмаларга эга бўлсада, 2023 йил 24 июл куни кечки пайт машинасида А-379 автомобил йўлининг Томди тумани ҳудудида йўлни кесиб ўтаётган 74 ёшли Қудратни уриб, биринчи ёрдамни кўрсатмасдан қочиб кетган. Қария эса шифохонага етмасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан 23 октябр куни жиноят ишлари бўйича Томди туманида бўлиб ўтган судда аёл «тақ» этган овоз эшитганини ва у бирор ҳайвонни уриб юборганини тахмин қилиб, тўхтамасдан ўтиб кетганини сабаб қилиб кўрсатган.

«Машина тақ этганида мен бирон бир ҳайвонни уриб юбордим деб ўйладим ва тўхтамасдан йўлимда давом этдим» деган фелдшер.

Жабрланувчининг ҳамроҳлари улар йўл четида машинанинг огоҳлантирувчи чироғини ёқиб тўхтаб турганини айтиб, судланувчининг «атрофда ҳеч ким йўқ эди» деган кўрсатмаси ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдиришган. Аёл жабрланувчининг оила аъзоларидан узр сўраб, ҳамма харажатларни қоплаб беришини айтганда, улар таклифни қабул қилмасдан, суддан оғир жазо тайинлашни сўрашган.

Суд ҳукмига кўра, аёлга 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Қашқадарёнинг Қарши ва Касби туманлари ўртасидаги йўлда жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчасида кучли портлаш содир бўлди. Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, портлаш бугун, 17 ноябр куни  ярим тунда рўй берган.

Воқеа гувоҳлари томонидан юборилган видеога кўра, ёқилғи қуйиш шохобчаси атрофидаги бутун катта майдон олов билан ўралган. Ўлганлар ва жабрланганлар ҳақида ҳали аниқ маълумотлар йўқ.

Маълумотлар янгиланди: портлаш оқибатида икки киши жароҳат олган. Ёқилғи қуйиш шохобчаси ходими ва ҳайдовчилардан бири куйиш тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Наманганда болалар боғчасида тарбиячилардан бири қизчани калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Bugun.uz қизчанинг бувиси билан боғланди. Маълум бўлишича, воқеа бир йилдан кўпроқ вақт олдин — 2022 йил май ойида Чустдаги МТМда содир бўлган. Қизчанинг оиласи эса буни видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгандан кейингина билиб олган.

Гулғунча 6 ёшда бўлиб, бувиси айтган гапларга кўра, видеода болани калтаклаётган аёл Гулзода Имомова қизчанинг тарбиячисидир. Ўтган йили ҳам қиз баъзан болалар боғчасидан чимчилаш ва кўкариш излари билан келган. Қизча эса қўрқувга тушиб, тунлари тез уйғониб кетадиган бўлган. Шундан сўнг, улар Гулғунчани шифокорга олиб боришга мажбур бўлишган.

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, калтакланган қизнинг бувиси ИИБга бориб, ариза бериб келган. Воқеа узоқ вақт аввал содир бўлгани сабаб суд-тиббий экспертизаси тайинлашнинг имкони йўқ.

Гулзода аввалроқ ҳам бошқа болани ургани, бола ерга йиқилиб, бурни лат еб, кўкаргани маълум бўлган. Ўшанда жабрланган боланинг ота-онаси шикояти сабаб, Гулзода тарбиячиликдан кир ювувчи лавозимига туширилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Аввалроқ, ҳакерлар блогер Диёрбек Халиловнинг банк карталаридаги пулларни ўғирлагани маълум бўлиб, Bugun.uz билан суҳбатда стример ўмарилган пул қиймати 21,5 млн сўм эканлигини айтганди.

Bugun.uz’нинг блогердан олган қўшимча маълумотларига кўра, у эрталаб уйғонгунига қадар картасидаги пуллар ўғирланганини пайқамаган.

Диёрбек ухлаб ётганда унинг телефонига тасдиқлаш кодлари билан СМС-хабарлар келган. Шунингдек, блогер Unired иловасига кирганида, у ерда бегона одамнинг маълумотлари киритилганини кўрган. Хакерлар унинг шахсий маълумотларини ўзгартириб, карталаридаги пулларни ечиб олган.

«Менинг Humo картамдан 18 миллион 700 минг сўм ва Халқ банки картасидан 2 миллион 800 минг сўм пулни олиб, чой учун атиги 100 минг сўм қолдиришган», – деган стример.

Дастлаб, Диёрбек унинг ҳисоби бузиб кирилганига ишонмаган ва бундай вазият бўлишини кутмаган. Сўнг у милицияга ариза билан мурожаат қилган. Стримернинг сўзларига кўра, унинг шахсий маълумотлари ўрнига иловада унга нотаниш бўлган 20 ёшли Аслиддин Ибодуллаевнинг маълумоти киритилган.

Халиловнинг фикрича, фирибгарлар Ўзбекистон аҳолисининг ҳисоб рақамларига Unired тизими орқали кира олишади, чунки пул унинг турли хил банк карталаридан ўғирланган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ҳакерлар блогер Диёрбек Халиловнинг картасидан ҳам 21,5 млн сўм пулини ўғирлашган

Ўзбекистон банкларидан бирининг тизимини «бузиб кирган» ҳакерлар таниқли стример Диёрбек Халиловнинг ҳам пули ўғирланган. Bugun.uz билан суҳбатда бўлган Диёрбек 21,5 млн сўм пул тунда, унинг бир нечта банк картасидан ечиб олинганини маълум қилган.

Диёрнинг алоҳида қайд этишича, тизимни бузиб кирган ҳакерлар деярли барча банк ҳисобларига тўлиқ назоратга эга бўлишган, «счётда» бўлган деярли барча пуллар ечиб олинган.

Диёр Халилов PUBG стримери бўлиб, унинг инстаграмда 260 минг обуначиси бор.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

«Куёв келинга уни вертолётда олиб кетишга ваъда берган»

Оққўрғонда 25 ёшли куёв, 2004 йилда туғилган келинга уни уйидан вертолётда олиб кетишни ваъда қилган ҳамда бунга 60 млн сўм пул сарфлаган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Россия Давлат думаси вице-спикери ўзбекистонлик мигрантларни мамлакатда ишлашини тақиқлашни таклиф қилди

Пётр Толстой 14 ноябр куни рус тилини сақлаш, ҳимоя қилиш ва ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатига бағишланган парламент эшитувларида иштирок этган Пётр Толстой рус тилини билмайдиганлар учун Россияда ишлашни чеклаш кераклигини айтган.

Толстой Россия томони аниқ қонунчилик қарорлари билан вазиятга таъсир қилиши мумкинлигига ишонч билдирган.

«Масалан, рус тили давлат тили бўлмаган республикадан келганлар жамоат жойларида ҳайдовчи, сотувчи, курер бўлиб ишламаслигини белгилаб қўйиш керак. Бундай чора-тадбирлар рус тили билан боғлиқ вазиятни аста-секин тузатади», — деган у мурожаатида.


Вице-спикер Россияда кўпчилик бошқа давлат фуқароларига мактабларни очиб бериш ва барчани мамлакатга ишга таклиф қилишни маълум вазиятларда қўлланилиши керак бўлган чеклов дея ҳисоблаган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

«Ўзбекистон темир йўллари»га қарашли «Чуқурсой» подстанциясида юзага келган носозлик туфайли, Юнусобод туманида жойлашган 4-қозонхонанинг 2-навбати ўчирилди. Авария сабаб пойтахтнинг Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча ўчирилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги иссиқ сув таъминоти соат 18:00 га қадар тикланишини маълум қилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитига илк бор мезбонлик қилди. Bugun.uz саммит қандай ўтгани, нималар муҳокама қилингани ва қандай мақсадда ташкил қилингани ҳақида тушунтириб беради.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Москвада россиялик эркак ўзбекистонлик йигитнинг ҳаётини сақлаб қолди

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, мазкур фожиали ЙТҲ 7-ноябрга ўтар кечаси Москва ҳалқа йўлида содир бўлган. 34 ёшли ўзбекистонлик Шуҳрат Йўлдошев бошқарувидаги Gentra автойўлнинг ўртасида бензини тугаб, тўхтаб қолган.  Шухрат йўловчиси Анвар билан муаммо нимадалигини аниқлаш учун машинадан тушган. Уларга ёрдам бериш учун яна бир ҳайдовчи, россиялик 30 ёшли Михаил Ригалов етиб келган.

Тўхтаб турган машиналар ортидан катта тезликда келиб, Peugeot Boxter юк машинаси урилган. Катта тезликда келаётган машинани биринчи бўлиб Михаил сезиб қолиб, Шуҳратга ёрдам берган. Йигит уни ушлаб, юк машинасининг шундоқ олдидан тортиб олган. Михаилнинг реакцияси сабаб Шуҳрат тирик қолиб, жароҳат ҳам олмаган.

Унинг шериги Анвар воқеа жойида ҳалок бўлган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Это нельзя пропустить!

Команда, запустившая Mash и Baza в России, открывает школу журналистики в Узбекистане! Они научат вас новой профессии – и стать спецом можно с любым опытом. Например, лучшими репортёрами часто становятся бывшие «менеджеры по продажам».

Где добывать эксклюзив?
Как стать самым первым из журналистов?
Что такое "журналистика будущего"?

Недельный интенсив – совершенно бесплатно! А после обучения лучших студентов пригласят на оплачиваемую стажировку в топовом издании. Да-да, мы заплатим Вам деньги за то, что вы учитесь у нас!

Всё, что нужно – заполнить анкету.

Мы сами свяжемся с вами!

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити ўз ишини бошлади. Куннинг биринчи қисмида Bugun.uz мухбири Қирғизистон иқтисодиёт вазири Дониёр Амангелдиев билан саммит тўғрисида суҳбат олиб борди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

«Бунақаси ҳалигача бўлмаганди»

Бугунги ёғингарчилик Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ҳам сув тошқинларини келтириб чиқарган. Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, сел келиши оқибатида одамларнинг уй жиҳозлари, турли буюмлари оқиб кетган, ҳовлиларни, яшаш жойларини сув босган. Тошқиндан кўрилган талафотнинг аниқ кўлами маълум эмас.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Шаҳар ИИББ ходимлари пойтахтнинг айрим кўчаларида юзага келган тирбандликларни бартараф қилиш учун хизмат олиб бормоқда.

Ички ишлар бош бошқармаси фуқаролардан йўлни тартибга солаётган ходимларнинг талабларига риоя қилиш ва вақтинчалик ноқулайликларни тўғри тушунишни сўради.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Қиш яқин. Bugun.uz’дан электр энергиясини тежаш бўйича 10 та маслаҳат

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Сурхондарё вилоятида тўй кортежидаги машина дарёга қулаб тушди. Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган, яна бир киши жиддий жароҳат олган. Воқеа оқибатида беш нафар одам ўлгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади.

Ҳодиса шу йилнинг 24 июнида содир бўлган. Автомобил ҳайдовчисининг тезликни ошириб, бурилишга улгура олмаган, машина катта тезликда трассадан чиқиб кетиб, Тўпаланг дарёсига тушиб кетган.

29 ёшлик ҳайдовчи ҳалок бўлган, 16 ёшлик йўловчи эса жабрланган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Жаҳон чемпионатида Испания термасига қарши 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, нимчорак финалга йўл олди.

Мутахассислар Испания дарвозасига гол урган Амирбек Саидовни чемпионатнинг «ҳақиқий кашфиёти», дея баҳолашган. Унинг ҳисобида аллақачон учта гол бор бўлиб, у тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринда бормоқда.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

«Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-95 бeнзини тугади. Bugun.uz компания вакиллари билан боғланганда, улар ушбу маълумотни тасдиқлашди. Уларнинг сўзларига кўра, бeнзин дастлаб арзонлашган, аммо кейин тезда тугаб қолган.

«АИ-95 нархи пасайганига бир ойдан кўпроқ вақт ўтди. Ўшандан бери бизда бензин бир хил нархда сотилаётганди. Аммо ҳозир ёқилғи қуйиш шохобчаларимизда АИ-95 қолмади. Бензин келгандан кейин, нархлар қанақа бўлиши ҳозирча номаълум»,- деган компания вакиллари «Ўзбекнефтгаз» ишонч телефони орқали.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкентнинг «ТОКУ» ресторани ва «Хорошая девочка» кафеси ҳамда «Тануки» тармоғининг асосчиси, таниқли ресторатор Александр Орлов Россияда қидирувга берилди. У айнан нима учун айблангани ҳозирча номаълум.

Bugun.uz'даги маълумотларга кўра, тадбиркорнинг ўзи узоқ вақтдан бери воқеаларнинг бундай тус олишига тайёргарлик кўрган. У ўтган йилнинг ёзида ўзининг барча рус активларидан қутилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Оққўрғонда тўй вертолётига ҳамроҳлик қилган машиналар жарима майдончасига қўйилди

Бугун, бўлажак турмуш ўртоғини олиб кетиш учун вертолётда келишни ваъда қилган 25 ёшли куёв бола воқеаси ҳақида хабар бергандик.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари тўй кортежига ҳамроҳлик қилган 7 та Captiva’ни жарима майдончасига жойлаб, ҳаракат иштирокчиларига ҳалақит қилгани учун ҳар бир ҳайдовчини 990 минг сўмдан жаримага тортибди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Ўзбекистонда шоу-бизнес юлдузларига уй-жой учун субсидия ажратилиши мумкин. Бироқ, ўзбек шоу-бизнес вакиллари шундоқ ҳам ойига ўн минглаб доллар пул ишлаб топади

Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамага қўйилган тегишли қарорига кўра, субсидиялар маданият ва санъат соҳасида хизмат қилувчи, икки йиллик иш стажига эга бўлиши, субсидия ажратилганидан сўнг Маданият вазирлиги таркибида 5 йил ишлаб бериш талаби белгиланган.

Bugun.uz «субсидияга муҳтож» соҳа вакилларининг ойлик ва кунлик даромадлари билан қизиқиб, энг таниқли санъаткорлар айни кунларда тўй хизматларида қанча пул ишлаб топаётганини ҳисоблаб чиқди.

Масалан, Юлдуз Усмонова Тошкент шаҳридаги тўйларда 4-5 та қўшиқ айтиши учун 2000 доллар олади. Бир тўйнинг бошидан охиригача хизмат қилиш нархи эса 10 минг долларни ташкил қилади. Усмоновани 30 ноябрга қадар тўйга айтишнинг иложи йўқ. Қишгача хонанданинг умуман бўш вақти йўқ.

Ёрқинхўжа Умаров пойтахтдаги тўйларда бешта қўшиқ куйлаш учун 500 доллар олади, туғилган кунлардан эса 600 доллар. Шунингдек, унинг Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларидаги тўйларда бир соат қўшиқ куйлаши учун тўй эгалари 4000 доллардан воз кечишига тўғри келади. Ўз навбатида, Ёрқинхўжа Умаров Тошкентдаги тўйларда 3000 доллар, Самарқанд ва Жиззахда 5000 доллар эвазига тўлиқ хизматда бўлади. Маълумот учун, хонанданинг 1 декабргача бўш куни йўқ.

Ҳамдам Собировнинг пойтахт тўйларда бешта қўшиқ куйлаши 700 долларга тушади, 21 ноябрга қадар камида тўртта тўйи режалаштирилган.

Муниса Ризаева Тошкентдаги тўйларга 1200 доллар эвазига «бирровга» боради ва тўртта қўшиқ куйлайди. Битта тўйда 15 тагача қўшиқ куйлаши мумкин. Бунинг учун тўй эгалари унга 10 минг доллар тўлаши керак. Хонанда ноябрь ойидаги камида тўртта тўйга чиқиши аниқ.

Райҳон Ғаниева эса фақат Тошкент шаҳрида, тўйда фонограмма орқали бештагача қўшиқ куйлаши учун 800 доллар олади. Бир соат хизмат эса 5000 долларга тушади. Райҳон ҳам «дежур»га чиқмайди. Лекин у бир кунда Тошкентдаги бештагача тўйга хизматга чиқиши мумкин.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

❗️Миллий банклараро процессинг маркази Ўзбекистон банкларига йирик ҳакерлик ҳужуми қилинганини ва HUMO карталардан катта миқдорда пул ўғирлагани ҳақидаги хабарларни ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмаслиги ҳақида маълум қилди.

Марказ HUMO тўлов тизими барча хавфсизлик талабларига жавоб беришини, ҳамда тизимга бевосита ҳеч қандай киберҳужум содир бўлмаганини қайд қилган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкент метрополитенида, бугун, 13 ноябр куни соат тахминан 09:15 лар атрофида Ўзбекистон йўналишининг «Алишер Навоий» бекатида метро поездида техник носозлик кузатилган. Оқибатда, ушбу ҳаракат таркиби туннелнинг кириш қисмида 15 дақиқа вақт давомида тўхтаб турган.

Тўхтаб қолган метро поезди «состав» ёрдамида тиркамага олиниб, текширув йўлагига олиб борилган.

Тошкент метрополитенининг Bugun.uz’га берган маълумотига кўра, ҳозирча поезд «составининг» тўхтаб қолиш сабаби номаълум.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Қозоғистонда қийин аҳволга тушиб қолган 200 дан ортиқ ўзбекистонликларга ош дамланиб, тарқатилди. Ташаббус Ўзбек маданий маркази раҳбари Жавлон Собитов ҳамда мамлакатдаги Бош консуллик ҳамкорлигида ташкил қилинган.

Маълумот учун, Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги Сариағоч тумани суд биноси олдида 300 га яқин ўзбекистонлик ўзларига нисбатан қўлланиладиган суд қарорини кутиб ўтирибди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Россиянинг Москва шаҳрида 26 ёшли ўзбекистонлик йигит автобусда 55 ёшли чиптачи аёлни калтаклади. Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, воқеа шу йилнинг 16 октябр куни соат 09:45 да Москва шаҳрининг «Молния стадиони» бекатида содир бўлган. Кондуктор 55 ёшли Светлана Павлова йўловчиларнинг чипталарини текшираётган пайтида йигит унинг чап юзига бир марта уриб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Гумондор Аҳмаджон Мамажонов воқеа содир бўлган куннинг эртасига, 17 октябр куни Россияни тарк этиб, Ўзбекистонга учиб кетган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва агар, унинг айби тасдиқланса, у беш йилгача қамалиши мумкин.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Халқаро ва маҳаллий ОАВ вакиллари учун ташкиллаштирилган пресс-марказда Bugun.uz мухбири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти эксперти Баҳром Сотволдиев билан бугунги саммитдан кутилаётган натижалар юзасидан суҳбатлашди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

«Тошкент яна Венецияга айланмоқда»

Давом этаётган ёғингарчилик пойтахт Тошкентда ҳам сув тошқинларини келтириб чиқармоқда. Шаҳарнинг Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Олмазор туманларидаги айрим кўчалар сув билан тўлган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мазкур ҳолатни «Тошкентнинг Венецияга айланаётгани» билан қиёслаган.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Бугун, 8 ноябр куни Қашқадарё вилоятининг бир қатор туманлари, хусусан, Яккабоғ ва Деҳқонободда кучли ёмғирдан сўнг сел келган.

Аввалроқ «Ўзгидромет» мамлакатнинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфини эълон қилганди.

Читать полностью…

Bugun.uz — LIVE

Тошкент шаҳрида айни пайтда 10 балли тирбандликлар кузатилмоқда. «Пробка»нинг энг юқори даражаси Тошкент ҳалқа автомобил йўли, Учтепа туманининг Лутфий, Фозилтепа кўчалари, «Чилонзор» метро бекати яқини ҳамда Миробод туманининг Шота Руставели кўчасида қайд этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракат вақтинчалик чекланиши маълум қилинганди. Шунингдек, саммит ўтадиган кунлари учун шаҳарга юк машиналари киришига ҳам чекловлар жорий қилинган.

Читать полностью…
Подписаться на канал