Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.
Батафсил — bugun.uz/229966
@bugunrasmiy
Тошкентда ҳибсга олинган депутат 14 ёшли ўғил болани зўрлаганликда айбланмоқда. Масъуллар депутатга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини тасдиқлади.
Батафсил — bugun.uz/229947
@bugunrasmiy
Жиззахда йўловчи ташувчи автобус ариққа тушиб кетди. Ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган (видео).
Батафсил — bugun.uz/229913
@bugunrasmiy
Тармоқларда «Ўзавтосаноат» АЖ қулай шартлар асосида «Onix» автомобилларини давлат ташкилотларига таклиф қилаётгани ҳақида хабар тарқалди. «UzAuto Motors» мазкур ҳолатга изоҳ берди.
Батафсил — bugun.uz/229904
@bugunrasmiy
Ўзбекистоннинг олтита ҳудудида қор кўчиши мумкин. Бунга 16—22 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабаб бўлади.
Батафсил — bugun.uz/229889
@bugunrasmiy
Тошкентда Марказий Осиё ва Форс кўрфази мамлакатлари ТИВ раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди. Навбатдаги саммит 2025 йилда Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган.
Батафсил — bugun.uz/229883
@bugunrasmiy
Жиззахда 47 нафар «СЭС» ходимига ойлик берилмагани аниқланди. МИБ 47 кишига жами 67 миллион сўм ундириб берган.
Батафсил — bugun.uz/229876
@bugunrasmiy
Uzbekistan Airways Тошкентдан Тель-Авивга учадиган битта рейсини бекор қилди. Пул маблағларини қайтариш учун қаерга мурожаат қилиш кераклиги айтилди.
Батафсил — bugun.uz/229870
@bugunrasmiy
Тошкентда иссиқ сув таъминотида 4 кунлик узилишлар кузатилади. Veolia Energy Tashkent ахборот хизмати иссиқ сув таъминоти узилишлари бўйича рўйхатни эълон қилди.
Батафсил — bugun.uz/229864
@bugunrasmiy
Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Батафсил — bugun.uz/229855
@bugunrasmiy
Интернетга қарамлик бизни қаерга олиб бормоқда?
Бугун биз интернет ва телефонга жуда боғланиб қолганлигимиз – инкор этиб бўлмас ҳақиқат. Хўш, бунинг нимаси ёмон? Ахир, қанчадан қанча ишларимиз бир қўнғироқ билан ҳал бўлиши, интернет ёрдамида узоқдаги яқинларимиз билан дийдорлашиш, энг асосийси, ҳали ҳамон биз учун катта қисми номаълум дунё ҳақида билиш, турли мамлакатларга виртуал тарзда саёҳат қилиш имкони яратилиши мумкин.
Батафсил — bugun.uz/229846
@bugunrasmiy
Махсус чартер поезд Қозоғистон, Қирғизистондан ўтиб, 11 кун давомида Ўзбекистоннинг бир нечта тарихий шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланади.
Батафсил — bugun.uz/229837
@bugunrasmiy
Депутатнинг нима сабабдан қўлга олингани ва ушлаб турилгани номаълум.
Батафсил — bugun.uz/229828
@bugunrasmiy
Муҳаббатдан ўлимгача. Қозоғистондаги шов-шувли қотиллик ҳақида
2023 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб, Қозоғистон ОАВлари ҳамда ижтимоий тармоқларидаги йирик каналлар бутун қозоқ жамиятини ларзага келтирган бир машъум хабарни тарқата бошлайди. Яшин тезлигида тарқалаётган хабарларда мамлакатнинг собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишембаев турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани қотилига айлангани бонг урилади.
Батафсил — bugun.uz/229814
@bugunrasmiy
Долларнинг расмий курси 2,77 сўмга ошиб, 12 667,00 сўмни ташкил қилди.
Батафсил — bugun.uz/229805
@bugunrasmiy
Фарғонадаги музейда содир бўлган ёнғинни Бош прокуратура назоратга олди. Аввалроқ шу музейда 2,5 млрд сўмлик экспонатлар қалбакилаштирилгани, музей учун ажратилган 1,4 млрд сўмни мансабдор шахслар талон-торож қилгани аниқланган эди.
Батафсил — bugun.uz/229925
@bugunrasmiy
Афғонистон 120 минг литр сифатсиз нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборди. Ўзбекистон божхона қўмитаси 120 тонна нефт Россияга тегишли эканини билдирмоқда.
Батафсил — bugun.uz/229918
@bugunrasmiy
Амударёда МИБ қизнинг дадаси олиб берган сарполарни собиқ куёвидан ундириб берди. Улар мол-мулкни қайтариш учун судга мурожаат қилган.
Батафсил — bugun.uz/229908
@bugunrasmiy
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.
Батафсил — bugun.uz/229900
@bugunrasmiy
Россияда ўзбекистонликлар иштирокида оммавий муштлашув бўлди. Қурилиш майдончасидаги жанжал ҳақида Bugun.uz’га батафсил маълумот берилди.
Батафсил — bugun.uz/229897
@bugunrasmiy
Жиззахда ОИВ инфекциясини қасддан юқтирган икки кишига жиноят иши қўзғатилди. Улардан бири 29 ёшли аёл билан яширинча яшаб келган ва касалликни жинсий йўл билан юқтирган.
Батафсил — bugun.uz/229880
@bugunrasmiy
Ўзбекистонда мигрантларга йўл чиптаси ва виза харажатлари учун пул берилади. Мирзиёевнинг меҳнат миграцияси тўғрисидаги Фармони ҳақида батафсил маълумот берилди.
Батафсил — bugun.uz/229873
@bugunrasmiy
«Ўзгидромет» 16 апрел, сешанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Батафсил — bugun.uz/229867
@bugunrasmiy
Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди. У 2022 йил январида мактабгача таълим вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланганди.
Батафсил — bugun.uz/229859
@bugunrasmiy
Мусулмон давлатлари ва яҳудий сионистлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар асрлар давомида кучайса-кучайдики, асло сусаймади. Ўтган асрнинг етмишинчи йилларидан бу қарама-қаршиликка кўҳна Хуросоннинг бугунги эгаси бўлмиш Эрон ҳам қўшилди. Хўш, бугун жаҳон сиёсий майдонида инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ нишонига айланиб қолган Эрон ва АҚШнинг кўмагида тобора қудрати ошиб бораётган Исроил ўртасидаги можаролар қандай бошланган, ҳозирги ҳолат қай аҳволда ва айрим гигант давлатларнинг муносабати нимадан далолат бермоқда?
Батафсил — bugun.uz/229850
@bugunrasmiy
Ўзбекистонликлар учун ойига $556 иш ҳақи эвазига меҳмонхона хизматчиси сифатида ишлаш таклиф этилмоқда.
Батафсил — bugun.uz/229840
@bugunrasmiy
ДХХ, ҳоким ўринбосари, Транспорт бошқармаси бошлиғи, МИБ ходими ҳамда Фарғона ҳокимлиги ходимларининг пора олиш билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларига чек қўйгани ҳақида маълум қилди.
Батафсил — bugun.uz/229833
@bugunrasmiy
Эрон Исроилга ўнлаб дрон ва ракеталар билан, шунингдек қанотли ракеталар билан ҳужум қилди.
Батафсил — bugun.uz/229824
@bugunrasmiy
Дунёнинг турли минтақаларида кузатилаётган аномал об-ҳаво ноқулайликлари, аянчли талафотлар, қурғоқчилик ҳайвонот дунёси ва инсониятни жиддий хавф остида қолдирмоқда. Ҳаво ҳароратининг йилдан-йилга кўтарилиб бориши дунёнинг турли бурчакларида ҳар хил табиий офатлар келиб чиқишига сабаб бўляпти. Ҳаво салқинлиги мўътадил ҳисобланган Италия, Испания, Франция, Россия ва Туркиянинг Европага туташ жанубий-ғарбий қисмларида кузатилаётган ҳароратнинг кўтарилиши ўрмон ёнғинларини келтириб чиқаришни бошлади.
Батафсил — bugun.uz/229809
@bugunrasmiy
Ўзбекистонда 15-17 апрель кунлари тоғли ҳудудларда ёмғир, қор ёғиши мумкин. 17 апрель тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
Батафсил — bugun.uz/229802
@bugunrasmiy