31 ёшли Жўраев Абдулбосит Абдураҳмон ўғли (лақаби Аммор) қидирилмоқда.
Унга нисбатан 2020 йилда Наманган вилояти ИИБ томонидан Жиноят Кодексининг 155²-моддаси 2-қисми, 159-моддаси 1-қисми, 244²-модда 3-қисми, 244²-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
У яшаш манзилида бўлган даврда диний экстремизм тарафдорлари билан бирга бўлган ва жавобгарликдан қочиб Қозоғистон орқали Сурияга борган.
Сурияда у халқаро терроситик гуруҳга қўшилган. Ҳозирда у ташкилотда жанговар ҳаракатларни олиб бормоқда.
Ушбу шахс тўғрисида бирор маълумотга эга бўлган фуқаролардан, +998942775776, +998972177100 рақамларига хабар беришлари сўралди.
@bugunrasmiy
Олмалиқда дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахс ушланди.
Олмалиқ шаҳрида фуқаро Д.И. ва бошқалар фуқаро Ш.А.га хорижда ишлаб чиқарилган дори воситасини 12 200 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.⠀
@bugunrasmiy
Қашқадарёда газ қувурида ёниб кетди.
Нишон туманидаги «Ширинобод» конида қувурдан газ сизиб чиқиш ҳолати оқибатида ёнғин юзага келган.
Ҳозирги вақтда ёнғин бартараф этилиб, таъмирлаш ишлари бошланган.
Воқеа сабабли жароҳатланганлар йўқ.
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Чиптахоналарда навбатда турмасдан чипта расмийлаштириш имкони яратилди
Темирйўл кассаларида чипталарни махсус автоматлаштирилган чипта сотиш терминалидан харид қилиш мумкин.
Чипта расмийлаштиришда, аввал йўналиш, вагон ва ўриндиқ танланади. Сўнг, шахсий маълумотлар киритилиб, тўлов карталари орқали чиптани харид қилиш якунланади.
Ҳозирда ушбу автоматлаштирилган терминал Тошкент-Марказий вокзалида тест тартибида ишламоқда. Яқин кунларда уни Республиканинг қолган барча темирйўл вокзалларига ўрнатиш режалаштирилган.
Шунингдек, терминалдан йўловчи поездлар жадвали ҳақида маълумот олиш ҳам мумкин.
@bugunrasmiy⠀⠀⠀
Америкада 16 ёшли ўзбекистонлик йигитни фура босиб кетди
Бруклинда яшовчи Умиджон Жўраев 2 дўсти билан скутерда юк машинасига тўқнашиб кетган. У воқеа жойида вафот этган. Яна бир йигит жароҳатлар билан шифохонага тушган, яна бири эса енгил жароҳат олган.
Умиджон оилада ёлғиз фарзанд.
48 ёшли ҳайдовчиси сўроқ қилинган. Лекин ҳеч ким ҳибсга олинмаган ва ҳайдовчига ҳеч қандай айблов қўйилмаган.⠀
@bugunrasmiy⠀⠀
👍👍👍👍👍 Batafsil
«Зўрини чақирсанг ҳам гаплашаман». Самарқандда бир йигитни дўппослаб, ҳушидан кетказган йигит қамалди.
Батафсил — bugun.uz/244657
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
«Юқумлироқ ва нисбатан оғирроқ асоратларни келтириб чиқаряпти». Маймун чечак ҳам COVID-19 пандемияси даражасидаги глобал муаммоми?
Батафсил — bugun.uz/244651
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Фарғонада 32 ёшли эркак онасини ўласи қилиб калтаклаб, унинг бармоқларини кесиб ташлади. Она «ҳеч нарса қилмаган»ини айтиб, фарзандига суддан енгиллик сўради.
Батафсил — bugun.uz/244641
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Россияда ўзбекистонлик эркакка нисбатан жиноят иши очилди. У узоқ йилга қамалиши мумкин.
Батафсил — bugun.uz/244634
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Тошкент шаҳрининг тўрт туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Батафсил — bugun.uz/244620
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
«Қолган беш ой 2024 йил рекорд даражада иссиқ йил бўлмаслиги учун сезиларли даражада салқинроқ бўлиши керак. Бироқ, бундай бўлмайди». Олимлар 2024 йил яна рекорд даражада иссиқ бўлиши мумкинлигини айтди.
Батафсил — bugun.uz/244611
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Ўзбекистонда табиат ҳимоячилари ва энг тоза маҳаллалар тақдирланади.
Батафсил — bugun.uz/244608
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар хатловдан ўтказилиши юзасидан маълумот берилди.
Батафсил — bugun.uz/244596
@bugunrasmiy
Фарғона муқаддам судланган шахс ўзганинг пулларини ноқонуний тарзда ўзлаштирди.
Батафсил — bugun.uz/244575
@bugunrasmiy
Самарқанд темирйўл вокзалида ҳожатхона ишламаяпти. Маъсуллар ҳолатга муносабат билдирди.
Батафсил — bugun.uz/244578
@bugunrasmiy
Озарбайжон Президенти Ўзбекистонга келади.
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
Ташриф давомида, олий даражадаги музокаралар ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилади.
Президентлар икки мамлакат бизнеси вакиллари билан учрашади.
@bugunrasmiy
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда.
2024 йилнинг 1 июль ҳолатига доимий аҳоли 37 134,2 минг кишини ташкил этган.
Бу ўтган йилнинг мос давридан 2,1 фоизга ошган.
Мамлакат аҳолиси 2024 йил бошидан буён 334,5 минг кишига кўпайди.
Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 55,7 минг кишига ошган.
@bugunrasmiy⠀
Тошкентда дарахт кесган фуқаро қарийб 20 млн сўм жарима тўлайди ва 100 та кўчат экади
Сергелида эркак 1 та дарахтни кесиб, табиатга 8 миллион 840 минг сўм зарар етказган.
Эркакка 8 миллион 500 минг сўм жарима белгиланди. У жами 17 миллион 340 минг сўм товон тўлайдиган бўлди.
Унга 100 туп кўчат экиш мажбурияти ҳам юклатилди.
@bugunrasmiy
Ўзбекистонда машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар яна рулга ўтириб 212 кишининг ўлимига сабабчи бўлди
2024 йилнинг 6 ойи давомида умумий ЙТҲлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,6 фоизга, ўлим билан боғлиқ ҳодисалар 1,1 фоизга, тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар 9,2 фоизга камайган.
2024 йилнинг биринчи ярмида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаганлар томонидан 10 млн 200 мингдан ортиқ қоидабузарлик содир этилган. 2023 йилда машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар рухсатномаси бўлмай туриб рулга ўтириши ортидан 707 та ЙТҲ содир этилган, оқибатда 212 киши вафот этиб, 546 киши тан жароҳатлари олган.
Шу йилнинг 6 ойидаги ЙТҲларнинг 58,5 фоизи пиёдалар иштирокида содир этилган. Пиёдалар иштирокидаги ҳодисаларнинг 20 фоизи пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилмагани, 19 фоизи пиёдалар ўтиш жойи мавжуд бўлса-да, пиёдалар томонидан йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтилгани оқибатида содир бўлган.
Пиёдалар иштирокидаги ҳодисаларнинг 13 фоизи ҳайдовчиларнинг тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойида светофорнинг тақиқловчи ишорасига қарамай ҳаракатланиши, 16 фоизи тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида ҳайдовчиларнинг пиёдаларга йўл бермаслиги оқибатида келиб чиққан.
@bugunrasmiy⠀
👍👍👍👍👍 Batafsil
⚡️ Telegram фаолиятида узилишлар қайд этилмоқда
Фойдаланувчилар дастур узулишлар билан ишлаб, хабарлар юборилмай қолаётгани ва расмлар тўлиқ очилмаётганидан шикоят қилишмоқда.
@bugunrasmiy
«Саҳифамда реклама нархи — 120 минг доллар». Муниса Ризаева Instagram’дан қанча пул ишлашини ва ҳомиладорлик учун нималардан воз кечганини айтди.
Батафсил — bugun.uz/244654
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ва яна бир МЧЖ чипталар учун одамлардан 1,3 млрд сўмга яқин ортиқча пул олгани аниқланди.
Батафсил — bugun.uz/244645
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Сирдарёда Ободонлаштириш бошқармаси қарийб 1 милрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишга йўл қўйгани аниқланди.
Батафсил — bugun.uz/244637
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Ўзбекистонда 22 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Батафсил — bugun.uz/244618
@bugunrasmiy⠀⠀
👍👍👍👍👍 Batafsil
Паркентда 23-24 август кунлари «Узум сайли» халқаро фестивали бўлиб ўтади.
Батафсил — bugun.uz/244614
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Ўзбекистон Эронга қарийб 7 минг тонна хурмо импорт қилди.
Батафсил — bugun.uz/244599
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Тошкентдаги хусусий боғчада тарбиячи 3 ёшли болани уриб, ҳақоратлади.
Батафсил — bugun.uz/244604
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Тошкентда ноқонуний тарзда балиқ овлаш ҳолат аниқланди. Ҳуқуқбузарларга чора кўрилди.
Батафсил — bugun.uz/244593
@bugunrasmiy
«Зарафшон» миллий табиат боғидаги дарахтлар юзасидан маълумот берилди.
Батафсил — bugun.uz/244587
@bugunrasmiy
Шавкат Мирзиёев «Air Products» компанияси президенти ва бош ижрочи директори билан учрашди.
Батафсил — bugun.uz/244590
@bugunrasmiy