Шавкат Мирзиёев «БРИКС плюс» саммитида иштироки давомида бир қатор сиёсий вазиятларга тўхталиб, Яқин Шарқдаги кескин вазиятларга ечим таклиф қилди.
Батафсил — bugun.uz/248215
@bugunrasmiy
Тошкент метрополитенида январь-сентябрь ойларида салкам 200 млн нафар йўловчи ташилди. Кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 73,4 млн кишига ортган.
Батафсил — bugun.uz/248196
@bugunrasmiy
Депутатликка номзодларнинг 616 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади. Сайловларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин ва ҳеч қандай тўсиқларсиз иштирок этишларини таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган.
Батафсил — bugun.uz/248200
@bugunrasmiy
Муродилло Абдулҳакимов Андижон вилоятига прокурор бўлди.
Батафсил — bugun.uz/248183
@bugunrasmiy
24 октябрь куни айрим жойларга туман тушиши, ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат +15-20 даража атрофида бўлади.
Батафсил — bugun.uz/248163
@bugunrasmiy
Jizzakh cyber arena’да ЎзЛиДеП етакчиси Актам Хаитов жиззахлик сайловчилар билан учрашди
«Ваъда эмас, натижа – эртага эмас, бугун» шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирда партиянинг келгуси беш йилликка мўлжалланган сайловолди дастурида рақамли иқтисодиёт, инновацияларни ривожлантириш, сунъий интеллектдан унумли фойдаланишни рағбатлантирувчи ҳуқуқий ва молиявий шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратиши таъкидланди.
Батафсил — bugun.uz/248137
@bugunrasmiy
O‘zLiDeP номзодлари янгиҳаётлик сайловчилар билан учрашди
Янгиҳаёт туманидаги Чоштепа, Орият, Янги Чоштепа ва Янги Дархон маҳалаларида сайловчилар билан ташкил этилган учрашувда Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига O‘zLiDeP’дан номзодлар партиянинг беш йиллик вазифаларига тўхталиб ўтди.
Номзодлар жамиятда аёллар тадбиркорлигини фаоллаштиришга қаратилган сиёсатни изчил давом эттириш, аёлларнинг масофавий меҳнат ва рақамли тадбиркорлик бўйича кўникмаларини оширишга жиддий эътибор қаратиш орқали аёллар орасидаги ишсизлик даражасини 2 марта камайтириш бўйича сайловолди дастуридаги устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.
Шунингдек, партия туғруқ таътилидаги аёллар учун онлайн ишлаш тизимини жорий этиш юзасидан ҳуқуқий асослар яратилиши бўйича изчил иш олиб боради. Тадбиркорлик субъектларининг ёпилиши натижасида ишсиз қолган ёш болали аёлларни қўллаб-қувватлаш учун уларни ишсизликдан суғурталаш тизимини жорий қилишни мақсад қилган.
O‘zLiDeP кексалар соғлигини тиклаш ва мазмунли дам олиши учун алоҳида дастур қабул қилиш таклифини илгари сурмоқда. Партия мамлакатмиздаги уч миллиондан ортиқ нуронийлар ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказилиши, шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши, улар учун юртимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этилишига кўмаклашади.
Учрашувда қатнашган сайловчилар O‘zLiDeP’нинг мақсад ва ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлади.
@bugunrasmiy
Нукус шаҳридаги «Дўстлик майдони»да Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги оммавий тадбири ташкил этилди.
«Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!» шиори остидаги оммавий тадбирда минглаб тадбиркорлар, фермерлар, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
@bugunrasmiy
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида бўлди (фото).
Батафсил — bugun.uz/248129
@bugunrasmiy
Хитойнинг «Faw Trucks» компанияси Андижонда йилига 10 минг дона юк машина ишлаб чиқариладиган завод қуради. Умумий қиймати 100 млн долларга баҳоланаётган лойиҳани қуриш ишлари ноябрь ойида бошланади.
Батафсил — bugun.uz/248123
@bugunrasmiy
Нукус шаҳридаги «Дўстлик майдони»да Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги оммавий тадбири ташкил этилди.
Батафсил — bugun.uz/248108
@bugunrasmiy
❕❕❕❕❕❕❕❕❕ Batafsil
Тошкентда халқаро маданий мерос ҳафталиги бошланди
Батафсил — bugun.uz/248091
@bugunrasmiy
Гиёҳвандлик моддаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланган эркак қўлга олинган.
Батафсил — bugun.uz/248075
@bugunrasmiy
Ботир Алимбеков қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан фойдалана олмагани ва тайёр тизимни ишлата олмагани учун, Эркин Муҳиддинов эса вилоятда камбағалликни қисқартириш бўйича режаларни амалга ошира олмагани ва соҳадаги ишлар қониқарсиз бўлгани сабабли ишдан олинган.
Батафсил — bugun.uz/248068
@bugunrasmiy
Футбол бўйича Ўзбекистон ва БАА учрашуви сабаб соат 22:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.
Батафсил — bugun.uz/248053
@bugunrasmiy
Тошкентнинг Оҳангарон туманида танишлари орқали «права» олиб бермоқчи бўлганлар ушланди. Улар ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда ёрдам бериш вазига салкам 35 млн сўм сўраган.
Батафсил — bugun.uz/248211
@bugunrasmiy
Президент фармони билан Ўзагроинспекция ҳукумат бўйсунувига ўтказилди.
Батафсил — bugun.uz/248208
@bugunrasmiy
Актам Хаитов «Uzbekistan GTL» МЧЖда қашқадарёлик сайловчилар билан учрашди. ЎзЛиДеПнинг саноатни ривожлантиришга оид таклифлари сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.
Батафсил — bugun.uz/248186
@bugunrasmiy
Қозон шаҳрига ташриф доирасида Шавкат Мирзиёевни Татаристоннинг давлат мукофоти — «Дўстлик» ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил — bugun.uz/248166
@bugunrasmiy
Олтин Ўрда хони — Ўзбекхонга атаб, олтин вараққа кўчирилган Қуръон қўлёзмаси Туркиянинг Сулаймония кутубхонасидан топилди. Ҳозирда китобнинг реставрация ишлари олиб борилмоқда (фото).
Батафсил — bugun.uz/248157
@bugunrasmiy
📍“Saylov uchastkasi manzilini aniqlash” xizmatidan foydalanish tartibi
📱 Saylov2024
19 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловчиларнинг овозлари учун курашаётган сиёсий партиялар ўртасида навбатдаги теледебат бўлиб ўтди. Биринчи раундида ҳар бир партия сайловолди дастуридан ўрин олган таклиф, ғоя ва ташаббусларнинг моҳиятини сайловчиларга етказиб беришга ҳаракат қилди.
▪️ЎзЛиДеП номзоди тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали иқтисодиётни ривожлантириш, ЯИМ хажмини 2030 йилга бориб 160 млрд долларга етказиш, камбағалликни икки баробар камайтириш сингари масалаларга эришиш йўллари ҳақида партия ёндашувини тушунтирди.
▪️«Миллий тикланиш» вакили миллий ўзликка таянган тараққиёт орқали давлатни ривожлантириш, миллий маданиятни мустаҳкамлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, таълимда тарбияга алоҳида эътибор қаратиш масалаларни илгари сурди.
▪️Экопартия номзоди атроф муҳитни асраб-авайлаш орқали яшил иқтисодиётга ўтиш, дарахтларни кесишга жавобгарликни кучайтириш, муқобил энергия манбаларига ўтишни жадаллаштириш соҳасидаги вазифалар билан боғлиқ долзарб масалаларга эътибор қаратди.
▪️ХДП вакили ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларни иш билан банд қилиш каби масалаларга партиянинг ёндашувлари ҳақида сўзлади.
▪️«Адолат» номзоди судлар, коррупцияга қарши курашиш, тиббиёт, таълим тизимини ислоҳ қилиш билан боғлиқ қатор ташаббуслар моҳиятини ёритиб берди.
Қатор телеканаллар ва ижтимоий тармоқлар орқали жонли эфирга узатилган дебат партиялар ўртасида сиёсий рақобат ва сайловчи овози учун кураш кучайиб бораётганини кўрсатган.
@bugunrasmiy
Германиядаги давлат кутубхонасидан Бобурийларга оид альбом топилди
Тошкентда давом этаётган Ўзбекистон халқаро маданий мерос ҳафталигида Берлин давлат кутубхонасида сақланаётган Бобурийларга оид бир томонида ғазаллар, иккинчи томонида эса миниатюралар туширилган альбом топилгани ҳақида хабар берилди.
Амир Темурнинг катта ўғли Жаҳонгир Мирзонинг мураққаси, яъни расмли альбоми дея таъриф берилаётган мазкур 120 варақлик ноёб топилма Ҳиндистонда 1650 йилларда чиқарилиб, кейинчалик Европага олиб кетилган. Эътиборлиси, альбомда Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаронинг ғазаллари туркий тилда ёзилган.
Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти ҳамкорлигида ўтказилаётган ҳафталик 26 октябргача давом этади. Тадбирга дунёнинг 20 дан ортиқ давлатидан ташриф буюрган юзлаб машҳур олимлари қатнашиб, маърузалар қилмоқда.
Тадбир доирасида Буюк Ипак йўли ва Ўзбекистон билан боғлиқ тарихий мавзулар бўйича видеоўйинлар яратиш, «Ўзбекистон ҳудудидаги илк петроглифлар» каталогини чоп этиш, «Ўзбекистон шаҳарсозлиги тарихи» медиалойиҳаси, «Темурийлар даври қуръон қўлёзмалари факсимиле нусхаларини яратиш», «Амир Темур набирасига атаб кўчиртирган Қуръоннинг факсимилесини тайёрлаш», Қуръон матнларини ўрганишда сунъий интеллектдан фойдаланиш: ислом маънавий меросига янги инновацион ёндашувлар каби илмий янгиликлар ҳақида маълум қилинганди.
@bugunrasmiy
Ўзбекистонда касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.
Батафсил — bugun.uz/248126
@bugunrasmiy
Республиканинг фақат икки ҳудудида ёмғир ёғади. Қолган жойларда бироз булутли об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат +20–25 даража атрофида бўлади.
Батафсил — bugun.uz/248120
@bugunrasmiy
❕❕❕❕❕❕❕❕❕ Batafsil
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги Uzavtomotors Хоразм филиалида сайловчилар билан учрашди.
Батафсил — bugun.uz/248101
@bugunrasmiy
Ҳар бир оилани уй-жой билан таъминлаш ва бунинг учун келгуси йилларда 1 миллион хонадонли уй-жой қуришга эришиш, янги уй-жой сотиб олган фуқароларга қўшилган қиймат солиғининг ярмини қайтариб бериш — O‘zLiDeP’нинг янги сайловолди дастури.
Батафсил — bugun.uz/248079
@bugunrasmiy
Уларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди, аммо апелляцияда муддат 6 суткагача қисқартирилди.
Батафсил — bugun.uz/248072
@bugunrasmiy
Очлик муаммоси паст бўлган мамлакатлар рўйхатида бўлиш Ўзбекистон учун ижобий кўрсаткич ҳисобланиб, шу билан бирга 5 ёшгача бўлган болалар орасидаги озиқ-овқат етишмаслиги билан боғлиқ муаммоларга мавжудлигини кўрсатади.
Батафсил — bugun.uz/248057
@bugunrasmiy
Бухорода суд рафиқаси билан жанжал пайтида болта билан уни боши ва елкаларига қасддан зарбалар бериб, оғир шикаст етказган эркакга нисбатан инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиқиб 2 йиллик синов муддати билан шартли ҳукм чиқарди.
Батафсил — bugun.uz/248044
@bugunrasmiy