👍👍👍👍👍 Batafsil
Ўзбекистонда кимлар муддатидан олдин пенсияга чиқиши маълум бўлди.
Батафсил — bugun.uz/244714
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Ўзбекистонда 27 август куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди.
Батафсил — bugun.uz/244727
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Ўзбекистон ва Хитой олимлари Орол денгизи тубини ҳамкорликда ўрганишни бошлади.
Батафсил — bugun.uz/244735
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
⚡️Англия футбол терма жамоасининг машҳур собиқ мураббийи оғир касалликдан вафот этди.
Батафсил — bugun.uz/244730
@bugunrasmiy
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.
Батафсил — bugun.uz/244717
@bugunrasmiy⠀
Фарғонада ёш бола кутилмаганда катта йўлга югуриб чиқди. Ҳайдовчининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда (видео).
Батафсил — bugun.uz/244701
@bugunrasmiy
Тошкентдаги боғчада тарбиячининг айби билан 4 ёшли қизчанинг қўли синди
Актриса Шаҳзода Муҳаммедова Тошкентдаги «Seven school» хусусий боғчасидаги табриячилар иш вақтида телефон ўйнаб юриши, болаларни ёлғиз қолдиришини танқид қилди.
«Ходимлар ерда бола йиғлаб ётса ҳам кўтариб турғазиб қўймаслиги каби холатларни энди кўришим. Сизлар туфайли бола энди 4 ой гипсда юради ва ҳолати айни дамда жуда асабий. Ота оналар гурухга боласини сўраб хабар ёза олмайди. Фақат чиройли ҳолатлардаги машғулотлар ташлаб турилади. Seven school, ёлғон спектакль кимга керак?!», дейди у.
Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак вояга етмаган жиянларига жинсий зўравонлик қилди
Жиянларига уятсиз, бузуқ ҳаракатлар қилган эркак ушланди. Жабрланувчи қизлар эса Ўзбекистонга қайтарилган.
Қизларнинг опаси ўз сингилларига жинсий зўравонлик қилаётган амакисига нисбатан қонуний чора кўришни, энг яқин қариндош экани сабабли қизларга уни қонуний вакил этиб тайинланишида амалий ёрдам сўраган. Уларнинг ота-онаси вафот этганидан сўнг, аввалроқ амакиси васий этиб тайинланган эди.
Батафсил — bugun.uz/244679
Париж аэропортида қўлга олинган Telegram асосчиси Павел Дуров 20 йилга қамалиши мумкин — асосий маълумотлар
Франция расмийлари Павел Дуровни Telegram’да модерациянинг деярли йўқлиги, ушбу тармоқда содир бўлаётган ноқонуний ҳаракатлар, гиёҳванд моддаларни тарқатиш, болалар порнографияси, фирибгарлик ва қатор бошқа айбловлар билан қидирувга бергани маълум бўлган.
Батафсил — bugun.uz/244665
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркияда тарқатилаётган ўзбек болалари учун мактаблар рекламаси юзасидан огоҳлантириш билан чиқди.
Бош консулхона реклама қилинаётган мактабларда ҳорижжий тиллар, робототехника, диний билимлар, информатика ва жисмоний тарбия машғулотлари ўргатилиши, ўқув юртларидаги диний дарслар Аҳли сунна ақидаси асосида эканлиги таъкидланишига қарамай, айрим ўқитувчиларнинг мўътадил исломга зид эътиқодий қарашлари болаларга сингдирилиши келгусида жамиятда ақидавий зиддиятларни юзага келтириши мумкинлигини алоҳида қайд этмоқда.
Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани, Янги Дархон кўчасида жойлашган омборхонада бугун, 24 август куни кучли ёнғин содир бўлган.
Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. ФВВ вазият назоратга олингани ҳақида хабар бермоқда. Тан жароҳат олганлар ёки ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва у қайси корхонада ҳудуди содир бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
👍👍👍👍👍 Batafsil
❗️Ўзбекистон ОТМларида янги ўқув йили 9 сентябрь, душанбадан бошланади.
Академик лицейларда янги ўқув йили 4 сентябрь, чоршанбадан бошланади.
👍👍👍👍👍 Batafsil
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.
Мамлакатнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +34…+37 атрофида бўлади. Якшанба куни ҳаво бироз салқинлайди, ҳарорат +30…+33 даража атрофида, жанубда +35…+37 даражагача бўлади.
Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 23−24 август кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3−8 м/с тезликда эсади, шанба куни кечга томон 10−12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари +19…+22 даража, эртага кундузи +33…+36 даража, якшанба куни +31…+36 даража бўлади.
@bugunrasmiy
Шавкат Мирзиёев ҳамда Илҳом Алиев Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси қарорини қабул қилиб, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади.
@bugunrasmiy
Ўзбекистонда Фотима лақабли 42 ёшли наманганлик Розия Сатторова қидирувга берилди. У турмуш ўртоғи ва бир нафар фарзанди билан Туркия орқали Сурияга бориб, «Тавҳид ва жиҳод» террористик ташкилоти сафига қўшилиб, жамоат таркибидаги бева аёлларга масъул этиб тайинланиб, жангариларга бева аёлларни турмушга бериш ҳамда жамоат раҳбарларининг топшириқларини аёлларга етказиш билан шуғулланади.
Розия Сатторовага нисбатан Жиноят кодексининг Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш ҳамда Диний экстремистик, сепаратистик, фундаментал ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирувга берилган.
Ички ишлар бошқармаси аёл ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлар +998942775776, +998972177100 рақамларига хабар бериши сўраган.
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Чхусок 2024 – Бирдамлик ва Корея Маданияти Байрами Ўзбекистонда!
Батафсил — bugun.uz/244745
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Фарғонада машинадан оёғини чиқариб ҳаракатланганган эркакларга чора кўрилди (видео).
Батафсил — bugun.uz/244734
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Ўзбекистонда қийноқ оқибатида келиб чиққан ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади.
Батафсил — bugun.uz/244721
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
⚡️Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланади.
Батафсил — bugun.uz/244724
@bugunrasmiy
Мирзиёев бир гуруҳ Қозоғистон давлат ва жамоат арбобларини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.
Батафсил — bugun.uz/244710
@bugunrasmiy
Ўзбекистон қонунчилигида 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб нималар ўзгаради?
Хусусан, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади.
Батафсил — bugun.uz/244698
@bugunrasmiy
74 нафар биринчи курс талабалар SIUT Васийлик кенгаши раисининг грантига эга бўлди. Университетда тўғридан-тўғри ўқув жараёнида бепул таълим олиш учун грант берувчи махсус дастур ҳам бор.
Батафсил — bugun.uz/244692
@bugunrasmiy
Янги лавозимга тайинланган Дилмурод Раҳматуллаев бир ҳафта ўтмай ишдан бўшатилди
2019 йилда ўша пайтда Андижонга ҳокимлик қилган Дилмурод Раҳматуллаевнинг уятсиз фото ва видеолари тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлганди. Шундан сўнг, унинг ўзи видеораддия билан чиқиб «Буни қоралайман, лаънатлайман» дегани ибораси билан тармоқларда мемга ҳам айланганди.
Батафсил — bugun.uz/244683
Гидрометеорология илмий тадқиқот институти Тошкент вилоятидаги энг катта музлик шиддат билан эриётганини маълум қилди.
Тадқиқотчилар ўтган йилнинг ёзидаги экспедицияда Пахтакор музлиги тилига бурғилаб ўрнатиб кетган 3 метрли қозиқ музликдан ажралиб қолганини қайд этишган. Музлик бир йил ичида 20 метр ортга чекиниб, муз тили 3 метргача эриб тугаган.
Тошкентдаги «Бунёдкор» футбол академияси майдонида 5 кун давом этган «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўтказилаётган мини-футбол бўйича ДХХ кубогининг йигитлар ва қизлар ўртасидаги мусобақа якунига етди.
Мини-футбол бўйича мусобақада Қашқадарё вилояти жамоалари ғалаба қозонди.
Финал учрашув бугун, 24 август куни Тошкентнинг «ЖАР» стадионида соат 19:00 да бўлиб ўтади.
👍👍👍👍👍 Batafsil
Россия полицияси Москва ва Москва вилоятида террорчилик ҳаракатлари содир этилиши ҳақидаги маълумотларни текширмоқда. Террорчилар портловчи моддаларни етказиб беришда Марказий Осиёдан келган курьерлар хизматидан фойдаланишни режа қилган.
Бундан Марказий Осиё давлатлари ҳамда Россия ўртасида кескинлик яратиш мақсад этилган.
Шунингдек, террористлар курьерлардан фойдаланиб бўлиб, уларни ўлдириб, йўқ қилишни режалаштиргани ҳақида маълумотлар ҳам борлиги айтилмоқда.
Шу сабабли, Россия полицияси курьерлардан метро, вокзал, аэропорт ҳамда одамлар гавжум жойларга айтилган буюртмаларини диққат билан ўрганиб, кейин уни етказишни тавсия этмоқда. Шунингдек, шубҳали юклар тўғрисида дарҳол полиция ходимига хабар бериш тавсия этилмоқда.
Уйчи туманидаги «Жийдакапа барака чорва» фермер хўжалигига қарашли чорвачилик комплексини ва сутни қайта ишлаш цехини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 200 326 500 сўмлик электрни талон-торож қилганликда айбланиб, икки ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган Поп тумани ҳокимининг ўғли суд залидан озод қилинган.
Daryo’нинг ёзишича, Наманган вилоят суди апелляция инстанцияси ҳоким ўғлини озодликдан маҳрум қилиш жазосини уч йил муддатга озодликни чеклашга ўзгартириб, маҳкумни суд залидан озод этган.
Қайд этиш керак, ҳукмда етказилган зарар қоплангани ҳақида маълумот ҳам мавжуд.
Бироқ, ишнинг эътиборли томони Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмининг «а» бандида назарда тутилган жиноят учун 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Шунингдек, ушбу жиноят оқибатида етказилган зарарнинг қопланиши озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланмаслигига асос бўлиши қонунчиликда назарда тутилмаган.
Ташқи меҳнат миграцияси агетлиги Россия аэропортларида ўзбекистонликларнинг ҳужжатлари соатлаб текширилиб, қатор муаммоларни юзага келтираётганига муносабат билдириб, Россия хавфсизлик талабларига риоя қилишга чақирди.
Шунингдек, агентлик аввал Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали кириш учун тақиқ бор ёки йўқлигини текшириб, шундан сўнг Россияга боришни маслаҳат қилган.
@bugunrasmiy
Шаҳрисабз маҳаллаларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредит олиш учун 14 нафар фуқаро номидан сохта маълумотлар киритиб, бир банкдан 440,3 млн. сўм кредит олган. Иккинчи банкдан яна 25 нафар фуқаро номига 733,3 млн. сўм кредит расмийлаштириб, жами 1 млрд. 173,6 млн. сўм кредит пулларини талон-торож қилган.
Ҳоким ёрдамчиси жиноятни икки МЖЧ раҳбари билан тил бириктириб амалга оширган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@bugunrasmiy
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Илҳом Алиев шарафига фахрий қоровул саф тортди.
@bugunrasmiy