👍👍👍👍👍 Batafsil
Рақобат қўмитаси «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» томонидан махсус ахборот порталлари орқали 2,8 млрд сўмдан ортиқ ўтказилган тендер савдоларида қонунчилик бузилганини аниқлаб, акционерлик жамият устидан иш қўзғаб, молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилган.
Бундан ташқари, қонунбузилишга йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан ҳам маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш судга оширилган.
___
Фото: «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ
@bugunrasmiy
Шавкат Мирзиёев Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлади.
@bugunrasmiy
Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинланди.
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
«Шарқ тароналари» фестивали кунларида Самарқандга Истанбулдан қўшимча авиақатнов амалга оширилади.
Шунингдек, Тошкентдан Самарқандга иккита авиақатнов ва битта қўшимча поезд йўлга қўйилади.
@bugunrasmiy
Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси ва тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ ходими Балиқчи тумани ҳокимлиги заҳирасида бўлган 3,75 гектар ер майдонининг 1,75 гектарини арзон нархда олиб бериш, қолган 2 гектарини эса 2019 йилдаги сана билан туман ҳокимининг қарорини тайёрлаб, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланган.
Улар ушбу масалани туман ҳокимининг ўринбосари орқали ҳал этишлари аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилган ҳамда ҳоким ўринбосари 30 минг долларни олган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Туман ҳокими ўринбосари ва Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассисига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
Ўзбекистонда кенг маънодаги пул массаси июль ойида 5,7 трлн сўмга ортиб, 1 август ҳолатига 242,2 трлн сўмга етган.
Миллий валютадаги пул массаси 6,5 трлн сўмга кўпайиб, 186,9 трлн сўмни ташкил этмоқда.
Шунингдек, чет эл валютасидаги депозитлар қолдиғи 778 млрд сўмга камайган бўлса, тор маънодаги пул массаси 2,3 трлн сўмга ошган.
Маълумот учун, Кенг маънодаги пул массасига — нақд пуллар, бошқа номолиявий ва молиявий ташкилотлардаги талаб қилиб олингунгача бўлган миллий ва чет эл валютасидаги жамғарма ҳамда депозитлар киради.
Тор маънодаги пул массасига — муомаладаги нақд пуллар ва миллий валютадаги талаб қилиб олингунгача бўлган депозитлар киради.
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди
USD 12 677,04 soʻm (+32,03)
RUB 139,06 soʻm (+1,40)
EUR 14 122,22 soʻm (+64,76)
@bugunrasmiy
Хорижлик фуқаро халқаро аэропортида Ўзбекистонга пневматик тўппонча олиб ўтмоқчи бўлди
21 август куни соат 21:05 ларда Санкт-Петербург—Тошкент йўналиши бўйича учиб келган хориж фуқаросининг сумкаси текширилган. Унинг сумкасида 1 дона пневматик қурол ва 290 дона шариклар (золдор) борлиги аниқланди.
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида UzAuto Motors’нинг соф фойдаси кескин ошди.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида автоконсерннинг асосий молиявий кўрсаткичлари қуйидагича бўлган:
Соф тушум: 23,4 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан +6,4 фоиз);
Сотилган маҳсулот таннархи: 18,97 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан -1,1 фоиз);
Ялпи фойда: 4,45 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан +56,6 фоиз);
Операцион харажатлар: 2,39 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан +30,3 фоиз);
Соф фойда: 1,91 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан +65 фоиз);
Тақсимланмаган фойда: 8,54 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан +28,8 фоиз).
UzAuto Motors’нинг узоқ муддатли банк кредитлари 1,8 трлн сўмни, узоқ муддатли қарзлар 3,8 трлн сўмни ташкил этган. Қисқа муддатли кредитлар 569,1 млрддан 0,2 млрд сўмга камайган.
@bugunrasmiy
Ўзбекистонда янги низом бўйича махсус унвонда хизмат ўташ муддатлари белгиланди
Президентнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
катта лейтенант — 3 йил;
капитан — 4 йил;
майор — 5 йил;
подполковник —6 йил.
Шунингдек, Давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
божхона хизмати катта лейтенанти — 3 йил;
божхона хизмати капитани — 4 йил;
божхона хизмати майори — 5 йил;
божхона хизмати подполковниги — 6 йил.
Бундан ташқари, Фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий унвонлардаги хизмат муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
катта лейтенант ҳарбий унвонида — 3 йил;
капитан ҳарбий унвонида — 4 йил;
майор ҳарбий унвонида — 5 йил;
подполковник ҳарбий унвонида — 6 йил.
Шу билан бирга, Миллий гвардия ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
катта лейтенант — 3 йил;
капитан — 4 йил;
майор — 5 йил;
подполковник — 6 йил.
@bugunrasmiy
Разамбек Жамалов Олимпиада ғолиблиги учун берилган автомобилларни доғистонлик мураббийларига совға қилди
Ўзбекистон эркин кураш терма жамоаси аъзоси Разамбекка федерация томондан иккита Lee 7 автомобили совға қилинган.
Спортчи ушбу автомобилларни мураббийлари — Муса Сайдулбаталов ва Адам Сайтиевга совға қилди.
Ўз навбатида, доғистонлик тадбиркорлардан бири Разамга 5 миллион рубль тақдим этди.
Маълумот учун, унга президент томонидан 200 минг доллар пул мукофоти, Tahoe машинаси ва уй ҳам берилган.
👍👍👍👍👍 Batafsil
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 5,3 фоизга ошди.
2024 йилнинг январь-июль ойларида ташқи савдо айланмаси 36,8 миллиард АҚШ долларига етган.
Бу 2023 йилнинг мос давридан 1,9 миллиард АҚШ долларига ёки 5,3 фоизга ошган.
@bugunrasmiy
Ер участкасига бўлган тўловдан баъзи шахслар озод этилади.
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўловни тўлашдан қуйидаги шахслар озод этилади:
- бир марталик умумдавлат акцияси доирасида бир марталик йиғимни тўлиқ тўлаган шахслар;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган шахслардан бир марталик тўлов белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Фарғонада номаълум шахс томонидан бошқа бир шахс калтакланди.
21 август куни Ўзбекистон туман марказида 1988 йилда туғилган О.Х. ўзаро келишмовчилик сабабли 2003 йилда туғилган А.Б.ни юз қисмига қўли билан бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган.
А.Б.га бош, юз, бурун, лаб ички юзаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ташхиси қўйилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Сурхондарёда бегона аёл билан ишқий муносабатда бўлган мактаб директори ишдан олинди.
Деновдаги 11 мактаб директори 13 август куни ишдан бўшатилган. У 17 август куни бегона аёл билан ишқий муносабатда бўлган вақтда ушланган.
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олади.
• 31 август — олти кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
• 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни;
• 2 сентябрь — кўчирилган дам олиш куни;
• 3 сентябрь — барча учун қўшимча дам олиш куни.
1 сентябрь — Мустақиллик куни якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2 сентябрь, душанба кунига кўчирилади.
@bugunrasmiy
24 сентябрдан Тошкент — Москва — Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри поезд қатновлари йўлга қўйилади. Поезд Тошкентдан соат 19:55 да жўнаб, 77 соатда Москвага етиб боради.
Тошкент — Москва йўналишида 24 сентябрь, 2 октябрь, 10 октябрь, 26 октябрь, 2 ноябрь, 18 ноябрь, 26 ноябрь, 4 декабрь, 12 декабрь кунлари, Москва — Тошкент йўналишида эса 28 сентябрь, 6 октябрь, 14 октябрь, 30 октябрь, 6 ноябрь, 22 ноябрь, 30 ноябрь, 8 декабрь кунлари ҳаракат жадвали тасдиқланган.
Чипталарни сотишда чегирмалар мавжуд бўлиб, рейс санасидан қанча кўп кун аввал чипта харид қилинса, чегирма фоизи шунча юқори бўлади.
Чегирма фоизи ва нархлари билан жадвалда танишиш мумкин.
@bugunrasmiy
Ўзбекистонда эркаклар аёллардан 259 198 нафарга кўп. Республика доимий аҳолиси 37,1 миллион кишини ташкил этмоқда.
• Аёллар сони – 18 437,5 минг киши;
• Эркаклар сони – 18 696,7 минг киши.
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Тошкентда совуқ сув ўчирилади
Тошкентнинг қатор туманларида 5 сентябрь — 3 октябрь кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.
Рўйхат
@bugunrasmiy
Илҳом Алиев Мустақиллик монументи пойига гул қўйди
Озарбайжон республикаси президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига борди.
@bugunrasmiy
🔖 Ўзбекистонда сиёсий партиялар қандай ғояларни илгари суради?
- Қайси партия жамиятда эркинлик тарафдори?
- Кимлар бозор эркин бўлишини истайди?
- Солиқларни оширишни қайси партия қўллаб-қувватлайди?
📱 Saylov2024⠀
Деновда 9-синф ўқувчиси қамоққа олинди
2008 йилда туғилган йигит олдин ҳам безорилик жиноятини содир этган. У такроран жиноий шериклари билан безорилик жиноятини содир қилганликда гумонланмоқда.
2024 йил 27 май куни соат 22:50 да у жиноий шериклари билан Деновдаги савдо дўконларидан бирининг олдида бировлар билан жанжаллашган. Жанжал пайтида гумонланувчи. ва унинг шериклари тош ҳамда таёқлар билан бировларни калтаклаб, тан жароҳати етказган.
Шунингдек, улар жанжалнинг олдини олмоқчи бўлганларга ҳам қаршилик кўрсатган.
Ўсмир Денов туман ИИБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонаси орқали этап қилиниб, Термиз шаҳридаги 9-сон тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Тошкент метросида қизнинг белидан паст қисмини ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган эркак уч суткага қамалди
26 июль куни фуқаро «Амир Темур» бекатида электрпоезд ичида қизнинг белидан паст қисмини ушлаб унга шаҳвоний шилқимлик қилган. Ҳуқуқбузар айбига иқрорлигини, қизнинг белидан пастига қўли кетиб қолгани, атайлаб қилмаганини айтиб, суддан енгиллик сўради.
Унга нисбатан уч сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
@bugunrasmiy⠀
ИИВ тармоқларда тарқалган, ИИО ходимларининг пенсияга чиқиш учун хизмат муддати 25 йилга узайтирилишига доир хабарлар ёлғонлигини айтди
«Ўзбекистон Республикасининг амалдаги «Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуни ҳамда 3413-сон президент қарорига мувофиқ, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимнинг хизмат муддати календарь ҳисобда 20 йилга етганидан сўнг, ўтаган хизмат муддати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши кўрсатиб ўтилган», дейилади раддияда.
👍👍👍👍👍 Batafsil
Андижонда бурқа кийиб юрган эркак жавобгарликка тортилди
Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини бурқа билан тўсган ҳолда тўлиқ беркитиб юрган эркакни маъмурий жавобгарликка тортган.
У базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида маъмурий жаримага тортилган.
@bugunrasmiy
Telegram орқали фуқаро наманганлик аёлнинг пулини ўғирлади.
Айбланувчи жабрланувчи аёлга Telegram канал орқали ёзиб, у Damas ютиб олганини маълум қилган. Шунингдек, у аёлга харажатлар учун 5 миллионни картасига ташлаб беришни талаб қилган. Пуллар ўтказилгандан сўнг, айбланувчи фуқаро аёлни қора рўйхатга киргизиб қўйган.
Айбланувчига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
👍👍👍👍👍 Batafsil
Қаршидаги хусусий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаро ушланди.
Фуқаро Ғ.Ч. фуқаро Н.О.га қўшни Қозоғистондаги университетлардан бирида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб, Қарши шаҳридаги хусусий таълим муассасасига 3-босқичдан ўқишга киритиб, кейинчалик давлат олий таълим муассасасига кўчириб беришни айтган. У бу иши учун 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
👍👍👍👍👍 Batafsil
Тошкентда навбатдаги туризм кўча ташкил қилинмоқда.
Учтепадаги Фарход ва Лутфий кўчалари оралиғидаги 1,6 км масофа туризм кўчага айлантирилмоқда. Бунда Самарқанд тажрибаси қўлланилиши айтилган.
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Тошкентда гиёҳванд модда сақлаб келган фуқаро қўлга олинди.
Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонлардан бири текширилганда, уй эгаси 6 та гиёҳвандлик моддалари етиштириб келгани аниқланган. Алоҳида жой ҳозирланиб, гиёҳвандлик моддалари ўсишига шароит яратилган.
@bugunrasmiy
👍👍👍👍👍 Batafsil
Андижонда ишлаб чиқариш корхонаси сотувга қўйилди.
Суднинг ижро ҳужжатига асосан ундирувчи фойдасига қарздор МЧЖ ҳисобидан 21,7 миллиард сўм ундириш белгиланган.
Лекин ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.
Шунга кўра, МЧЖнинг бино-иншоотлари хатланди ва бино аукцион савдога чиқарилди.
@bugunrasmiy⠀