⚡️ДИҚҚАТ #Имтиҳон (8)
Алҳамдулиллаҳ "Пайғамбарлар тариҳи" китобини тугатиб олдик. Энди бу ойда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳни қаламига мансуб "БАХТИЁР ОИЛА" китобини ўқиймиз ва шу китоб асосида саволлар тузамиз.
❕Имтиҳонлар 5 турга бўлинади:
1 ТУР - 10 ИЮЛ (имтиҳон куни)
МУҚАДДИМА - 03 бетдан
НИКОҲИ ВАҚТИНЧА ҲАРОМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР - 54 бетгача
2 ТУР - 17 ИЮЛ (имтиҳон куни)
МУНОСИБ КЕЛИН – 55 бетдан
ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ – 127 бетгача
3 ТУР - 24 ИЮЛ (имтиҳон куни)
НИКОҲ ТЎЙИ – 128 бетдан
ҚУДАЧИЛИК АЛОҚАЛАРИ ҲАҚИДА – 263 бетгача
4 ТУР - 31 ИЮЛ (имтиҳон куни)
ФАРЗАНД 264 бетдан
ҚАРИНДОШЛАРГА СИЛАИ РАҲМ ҚИЛИШ – 409 бетгача
5 ТУР (ФИНАЛ) - 07 АВГУСТ (имтиҳон куни)
ОИЛАДА КЕЛИШМОВЧИЛИК ЧИҚСА – 410 бетдан
ХУЛОСА – 491 бетгача
Ғолиблар 5 тур финал босқичидан сўнг барча турда тўплаган баллари умумий хисобланиб аниқланади.
Ғолибларга 😊
1 ўринга: 300.000 сўм ваучер.
2 ўринга: 200.000 сўм ваучер.
3 ўринга: 100.000 сўм ваучер.
Китобни электрон шаклини ўқиш учун Play Market ёки IOS storeдан "Hilol Ebook" дастурини телефонизна юклайсиз. Рўйхатдан ўтиб "Бахтиёр оила" китобини сотиб оласиз. Нархи: 9000 сўм.
Китобни PDF шакли бизда мавжуд эмас.
Китобни аудио шакли:
👉 /channel/Baxtiyor_oila_mp3
Илтимос ушбу постни имкон қадар дўстларга канал гуруҳиларга тарқатинглар яқинларга тавсия қилинглар. Сизлар сабаб китоб ўқишса фойда олишса савобига шерик бўласизлар.
Ким ушбу лойиҳамизда моддий ҳомийлик қилмоқчи бўлса бизга мурожаат қилсин. Айнан сизнинг ҳомийлигиз сабаб ғолиб ўринлар кўпаяда ва имтиҳонимизга қизиқувчилар ортади ва сиз ҳам савобига шерик бўласиз.
👉@KITOBXON_VIKTORINA
#Бироз_табассум
😝Бир киши хотинини синамоқ мақсадида уйига йиғлаб кириб келди.
- Дадаси, нима бўлди? - деб чўчиб тушди хотин.
- Подшо фармон чиқарибди. Иккита хотини борлар уйида ўтирар экан, битта хотини борлар урушга кетар экан, - деди эр.
Бу хабарни эшитиб, хотин хам йиғлай бошлади.
- Сен нега йиғлаяпсан? - деб ажабланди эр.
- Дадаси майли, урушга бораверинг, ўлсангиз, шахид кетарсиз, - деди хотин . . . ))) 🤣
©Тохир Малик
#ЙЎЛДОШ
🍃Инсоннинг энг яхши йўлдоши уни севган эмас балки тушунган йўлдошидир.
🌸Чунки йўллар тушуниш билан бошланади ва охиригача боради.
● O'zingizni solih odamning xotini sifatida ko'rsatishga ruxsat beriladi.
Anas, Alloh undan rozi bo'lsin, dedi:
«Bir ayol Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning oldilariga kelib, o'zini unga taklif qildi.
Va u aytdi:
- Yo Rasulalloh, menga ehtiyojingiz bormi?
Va Anasning qizi: "U qanday hayosiz va bu qanday uyat!"
Anas unga javob berdi:
- U sendan yaxshiroq. U Nabiy sollallohu alayhi vasallamning xotini bo'lishni istadi va unga o'zini taklif qildi ».
📚 Qarang: Buxoriy, 5120; al-Nasai, 6/78 va boshqalar.]
Imom al-Buxoriy ushbu hadisni keltirgan qismni shunday nomlagan:
"O'zini solih odamga taklif qilmoq."
🖋 Badruddin al-Ayniy Hanafiy aytdilar:
"Bu yerda ayol o'zini solih odamga taklif qilishi va uning solihligi, qadr-qimmati, bilimi va olijanobligi tufayli yoki uning ba'zi birlari tufayli o'zini unga (erga tegishi) istagi haqida aytib berishining joizligi dalilidir. Diniy fazilatlar. Va bu erda u uchun uyat yo'q, lekin bu uning qadr-qimmatidan dalolat beradi! "
“Umdatul Kori” 20-283
@boydoqbolalar
Shayx Ibn Javziy aytadi:
"Agar solih er o'z xotinini qoralashni boshlasa, unda aqlli ayol g'ayratli bo'lib, unga ziyon keltiradigan narsadan uzoqlashishi kerak. Oxir oqibat, agar ayol eriga yomonlik qila boshlasa yoki o'zi yoqmaydigan narsani qilsa, demak bu uning yuragida tashvish paydo bo'ladi va ehtimol, imkoniyat paydo bo'lganda, u uni tark etadi yoki uni boshqasiga almashtirishi mumkin. "
Axkam an-nisa, 69.
@boydoqbolalar
Haqiqiy rijol erning xususiyati shuki, ayoli ojizligini his qilgan chog’da unga talpinishi.
Mahmud ibn Murad
Солиҳа аёлнинг қизига айтганлари:
➀ Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.
➁ Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!
➂ Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.
➃ Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.
➄ Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.
➅ Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.
➆ Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.
#Ҳаё_ҳақида_ўйларим
Ҳижоб бу...
Оятдир;
Ҳадисдир;
Беркитишдир;
Назардан қочишдир;
Ўзини фақат жуфтига сақлашдир;
Бандаликдир;
Жаннат калитидир...
▪️Субҳаналлоҳ! Эй Аёллар жамоаси! Сизларни тушуниб бўлмаяпти.
Нимага ўзингизга зулм қиляпсиз?
Нима учун инсонларга ўзингизни кўрсатишга ҳаракат қиляпсиз?
Профилингизга расмингизни қўйсангиз, сизга маҳрам бўлмаган қанча кишилар сизни расмингизни телефонига сақлаб олади;
Расмингизни сақлаб олган номаҳрам ўз ҳаёлида сиз ҳақингизда ҳар-хил ўйлар қуради;
Ким сизга қайси кўз билан қараяпти билмайсиз;
Ижтимоий тармоқлардаги эркаклар сизни маҳрамингиз эмас!
▪️ Астағфируллоҳ!
Эй Муслима аёллар жамоаси! Буларни нега тушунмайсиз!
Ҳаттоки, тирноғингизни инсонларга кўрсатишга ҳаё қилишингиз лозим эмасми?!
Ахир сиз мўминасиз!
Сиз, Исломда ниҳоятда қадрлисиз!
Аллоҳни оятини бошида сақлаган аёлга, ўз расмини кўз-кўз қилиш асло ярашмайди!
©️ Аллоҳ ризоси учун бир тафаккур қилинг...
📝 Ayolning erkinligi - uyda qolish, uy ishlarini bajarish va sevimli mashg'ulotlarini bajarish.
Barcha yurish-turishiga kelsak, u qayerda kiyinib, e'tiborni tortadi (ko'pincha shariatga mos kelmaydi) yoki erkaklarga duch keladigan joyda ishlash bu erkinlik emas.
Bu jamiyat, oila, uy va kamtarlikning yo'q qilinishi.
Агар кишининг аклини билмокчи булсанг фикрлар майдонидаги мужодаласига бок!!!
Алий Вардий
ЎЗИНИ ШОҲ ДЕБ БИЛГАН КИШИ
Бир киши: «Аёллар пойабзалга ўхшайди. Ўзингга муносибини топсанг, алмаштириб олаверасан», деди.
Ёнидагилар ўша ерда ўтирган бир ҳаким зотдан: «Бу гапга нима дейсиз?» дейишди.
Шунда ҳаким зот:
«Бу кишининг сўзи тўғри. Ўзини оёқ деб билган киши аёл кишини пойабзал ҳисоблайди. Аммо ўзини шоҳ деб билган киши учун аёл киши ТОЖдир.
Бу кишини маломат қилманглар, лекин унга ўзини КИМ деб билаётганини билдириб қўйинглар», деди.
@boydoqbolalar
Imom Zahabiyning xotini unga shunday dedi:
“Siz va men jannatda bo'lamiz, agar Alloh xohlasa. Chunki senga rahm-shafqat ko'rsatildi (ya'ni menga o'xshagan yaxshi xotin) va sen shukr qilding, men sinaldim va sabr qildim ».
#Abu_Zabayr:
--Уйланиш яхшими бобо?
--Яхши болам, аёлинг дардкашинг бўлади.
--Яхшику-я, лекин мени дардим йўқку бобо?!
--Уйлансанг у ҳам бўлади, болам ))
/channel/fbuzbek
ЭСЛАТМА:
Жорий ҳижрий 1441 йил муҳаррам ойининг ўнинчи - ошуро куни милодий 2019 йил 9 сентябр душанба кунига тўғри келади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатмаларига биноан ошуро –
душанба кунига қўшиб, якшанба ёки сешанба куни ёхуд якшанбадан сешанбага қадар рўза тутиш мустаҳаб
саналади.
/channel/munazzil
#hazil
Муҳандис ва шифокор бўлган икки йигитнинг кўнгли бир қизга тушган эди. Табиб ҳар куни қизга биттадан атиргул берса, муҳандис олма берарди. Қизга бу ҳол жуда ажабланарли туюларди. Ва ниҳоят у муҳандисдан сўради:
- Атиргул, севги рамзи эканлиги рост! Лекин, сиз нимага ҳар куни олма берасиз? - деди.
Муҳандис жавоб берди:
- Чунки ҳар куни олма есангиз, табибга ишингиз тушмайди.
Imom Abu Hatim:
"Odamning, hatto kichik ishlarida ham qilgan har bir xatosi uchun insonning tanbehi doimo sevgining pasayishiga olib keladi."
“Ar-Raud”
ЭЪТИБОР.
Аёлингни севишинг Аллоҳ муҳаббатининг бир шохчасидир. Чунки у сенга Аллоҳ томонидан ҳалол қилингандир. У сени ҳаромга қарамаслигингга сабабчидир. Бунда бизга Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам намуна бўлганлар:
"Менга Оишани севдирган Аллоҳга ҳамд бўлсин!".
Муҳаббатни ўз қўлинг билан бунёд қилишинг мумкин. Баъзи инсонлар уйига салом бериб киради, табассум қилади. Ишлар жойида эканини кўргач хотинини мақтайди. Унинг хотини муҳаббатга оид гапларни, ширин сўзларни эшитади.
Баъзи инсонлар уйига келади. Уйи саранжом-саришта. Овқатлар тайёр. Хотини чиройли либосларни кийган ҳолда уни кутиб олади. Аммо у хотинига ширин сўзлар у ёқда турсин, саломини ҳам бермайди.
Сен унга "ассалому алайкум, Аллоҳ сендан рози бўлсин. Мен сенга уйланганимдан бениҳоя саодатлиман. Сен менинг ҳаётимсан" каби латиф гапларни гапир.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам халқларнинг саййиди бўлсаларда уйда доим табассумли, чеҳралари очиқ бўлар эди.
Биродарлар! Телефоннинг энг катта офатларидан бири инсонни ўзгаларга эътиборсиз қилиб қўйишидир. Эр ўз хотинига уйда гоҳо телефон сабаб бир оғиз ҳам гапирмайди.
Демак, гоҳида муҳаббат табассум, ширин сўз, шукроналик ва узр сўраш кабилар билан ҳам давомий бўлади.
@muavviz
Oisha (r.a) dedi:
“Ey ayollar jamoasi! Agar siz erlaringizning huquqlarini bilsangiz, sizlardan hech kim eringizni oyog'idagi chang bilan yuzingizni artishdan uyalmaydi. ”
Xotini bajarishi shart:
- er oldida uyatchanglikni va oyog'iga nigohini tushirishni,
- Uning amrlariga itoat qilinglar.
- va u aytganda sukut saqlang
- va u kelganida o'rnidan turing,
- va uni g'azablantiradigan narsalardan uzoqlashing,
- va u ketayotganda uni kuzatish.
- va uxlashga yotganida unga o’zini taklif qilish;
- va hech qachon yo'qligida unga to'shagi, mol-mulki va uyi uchun xiyonat qilmang,
- Unga xushbo'y misklar va xushbo'y atirlarni seping;
- og'iz bo'shlig'ini sivak bilan toza saqlash;
- va har doim chiroyli, xina bo’lishi
- oilasini va qarindoshlarini hurmat qilish;
- va ular haqida hech qachon tuhmat qilmanglar, ulardagi katta ayblarni kichkina hisoblang
Imom Zahabiy “Al-Kaboir”
@boydoqbolalar
ТАШБИҲ.
"Иккинчи хотинга уйланиш босқичи худди ислом даъватининг босқичига ўхшайди.
Биринчи яширин, кейин ошкора, сўнг ҳижрат, ундан сўнг жиҳод, ундан кейин ё ғалаба ёки шаҳидлик" .
Зиёд ал-Ҳақил.
- Онаси, санга тоқ сонлар ёқадими ёки жуфт?
- Тоқ сонлар. Манам сизни ёлғиз маликезман.
- Санга ёшлик ёқадими ёки қарилик?
- Албатта ёшлик.
- Аёлда қорияликдан бошқа яна қандай хислатлар бўлгани яхши?
- Ибодатда, борига қаноат қиладиган. Бўлса шукр, бўлмаса сабрда бўлгани. Асосийси ҳаёли. Яна гўзал ҳам бўлса аъло.
- Шундай аёлни рўбаро қиладиган Аллоҳга ҳамд бўлсин!
- Раҳмат, адаси!
- Ман ҳақимда фикринг қандай?
- Сиз, онасига, оиласига, аёлига жуда меҳрибон, болаларни севадиган, топганини уйга ташидинан, яхши одамсиз.
- Унда эшит! Қаноатли, тоатли, ҳаёли, етими бор, гўзал, ўрта ёшга тўлмаган аёл чиқса уйланаман. Санани тоқ кунлари сани меҳмонингман.
Абдукодир Мухаммадрасул
@boydoqbolalar
📝Ҳикмат,.. айрим аёллар учун ибрат!!!
“Соқов” аёл ҳақида ҳикоя
Қайсидир замон, қайсидир юртда яшаган бу аёл гапга чечан, доим оила аъзолари, қариндошлари, қўни-қўшниларию ҳамкасблари – ҳамманинг кўнглини олишга ҳаракат қиларкан-у, негадир ҳеч ким билан тил топиша олмас экан. Назарида, ўзи ақлли, мулоҳазакору, атрофдагилар уни тушунмас, бировга ёмонлиги йўғу, яқинлари яхшилигини ҳам кўролмас экан. Кимгадир юриши, кимгадир туриши, яна аллакимга қарашлари ёқмас, ҳақлигини исботлайман, деб мудом куйиб-пишар экан. Ҳеч ким уни тушунмаётганини, айтганлари ҳавога учаётганини, умри сафсата билан ўтаётганини англаган аёл қақраган гулдек тобора сўлий бошлабди. Бир куни уй юмушларидан толиққан жувоннинг кўзи илинибди. Тушига мўйсафид чол кирибди ва бундай дебди: “Нега бу қадар маҳзунсан, кўнглинг чўккан? Ахир бир аёл орзу қилиши мумкин бўлган ҳамма нарсага эгасан-ку! Оиланг бут, ота-онанг соғ-омон, шириндан шакар фарзандларинг, ёқтирган касбу коринг бор. Ўзингни бахтли ҳис қилишинг учун сенга нима етишмайди?” Аёл саволга тайинли жавоб беролмабди. Фақат улкан бу оламда ўзини ниҳоятда ёлғиз, ношуду нотавон ҳис қилаётганини айтиб, юм-юм йиғлабди. Мўйсафид мийиғида кулимсираб, “Ҳаммаси яхши бўлади”, дебдию ғойиб бўлибди. Аёл эшикнинг зарб билан тақиллашидан уйғониб кетибди. Ишдан чарчаб келган эри дастурхон тузалмаганини кўриб, дарғазаб бўлибди, хотинини тергабди. Аёл кун бўйи уй юмушларидан ортмаганини, озгина кўзи илинганини тушунтирмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган экан, не ажабки... тили гапга айланмабди. Ўзини оқлашга ҳарчанд уринмасин, миқ эта олмасмиш. Нуқул кўзлари жавдираб турармиш. Хотинининг одатдагидек дийдиё қилишига шай турган эр бу ҳолатдан ҳайрон бўлибди. Кўнгли юмшаб, сабр билан кечки овқатни кута бошлабди. Ҳар сафар аёл атрофдагиларга ниманидир уқтирмоқчи бўлганида айнан шу вазият такрорланаверибди. Уйда эрию қайнонаси, ишхонада бошлиғи, боғчада тарбиячи, кўчада бегоналарга гапираман деб оғиз очиши билан тилдан қолармиш. Олдинига жуда қийналибди. Гапи ичида, заҳри тилида қолаверибди. Аста-секин тақдирга тан берибди. Жимгина ишини қиладиган, гап-сўзларга парвосиз йўлида кетадиган бўлибди. Кунларнинг бирида кўчадан ўтиб кетаётса, ортидан қўшнилари гапирганини эшитиб қолибди: – Анави жувон бирам оқила-я. – Гап-сўзлари ҳам жойида! Аёл ҳайратдан қотиб қолибди: “Мени гапиришяптими? Наҳотки?! Ахир оғзимдан ҳеч бир сўз чиқмаса...” Вақт ўтиб, бундай гапларни тез-тез эшитадиган бўлибди. Эри уни итоатли рафиқа, қайнонаси сабрли келин, қўни-қўшнилари доно суҳбатдош, бошлиғи яхши ҳодим сифатида кўра бошлабди. Аёл «соқов» бўлиш тили бийронликдан кўра кўпроқ фойда беришини тушунибди.
Хулоса сизлардан...
@muavviz
Қиёматдаги икки биродар ҳикояси (Мени йиғлатган ҳикоя)
Қиёматда икки биродар учрашиб қолишади. Улардан бири иккинчисига: Аллоҳ билан ҳисоб-китобинг нима бўлди? - деб сўрайди.
Иккинчиси: Менда биргина солиҳ амал бор. Ўзингнинг аҳволинг қандай?
Биринчиси: Жаннатга киришим учун биргина ҳасанага эхтиёжим бор.
Иккинчиси: Ундай бўлса, сен мени ҳасанамни олақол. Мен шундоқ ҳам жаҳаннамга киряпман, у ерда иккимиз киришимизга ҳожат йўқ...Ҳасанамни ол ва жаннатга кир, мен бир ўзим жаҳаннамга кираман.
Шу пайт Аллоҳ таоло уларга нидо қилади ва битта ҳасанаси бўлган одамга: Биродаринг учун нима қиляпсан? - деб сўрайди.
У айтадики: Эй Роббим! Биродарим жаннатга кирсин деб ўз ҳасанамни беряпман.
Аллоҳ таоло унга: Нақадар сахийсан! Лекин мен энг карами кенг ва марҳаматли Зотман! Биродарингни чақир ва иккингиз жаннатга киринглар. Иккингизни ҳам гуноҳларингизни авф этдим, дейди.
@boydoqbolalar
📌 “IBN AL-JAVZI aytdi:
Dunyoviy lazzatlarning ko'pi, ayollarga moyil bolishlikdir.
Ba'zan bir erkak bir ayolni o’rangan ko'radi va unga u o'z xotinidan ham go'zalroq ko'rinadi va u uning go'zalligini tasavvur qila boshlaydi. Shu bilan birga, uning fikrlari faqat ayolda go'zal bo'lgan narsalarga o'giriladi va u bilan turmush qurishga intiladi.
Ammo u xohlagan narsasiga erishgandan so'ng, ilgari o'ylamagan kamchiliklarini ko'rib chiqishni to'xtatmaydi. Va u yana bir narsani qidira boshlaydi.
Biror kishi, orzu qilingan narsaga erishishning orqasida muammolar bo'lishi mumkinligini bilmaydi; ikkinchi xotin taqvodor emas, oqil emas, yoki sevimli emas yoki uy ishlarida no’noq.
Shunday qilib, bu kishi yutganidan ko'ra ko'proq yo'qotadi ».
Sayd al-Xatir, 1/254.
@boydoqbolalar
🧕АЁЛЛАР👩
Уйдан кўчага чиққанингда икки хил тоифадаги аёлларга дуч келасан.
Биринчи тури: Юсуф сурасида айтилган Миср азизининг хотини мубтало бўлган касалликка чалинган👩 аёллар. Улар чиройли кийиниб, атир сепиб, очиқ сочиқ кўчага чиқишади ва Юсуф сурасининг 23 оятида айтилганидек, «Бу ёққа кел!» дейишгача бориб етишади.
Иккинчи тури: Авратини ёпиб, зийнатларини тўсиб чиққан 🧕аёллар. Уларни мажбурият кўчага олиб чиққан бўлади. Улар Қасос сурасининг 23 оятида айтилган Шуъайб алайҳиссаломнинг икки қизи: «Чўпонлар қайтмагунича молимизни суғора олмаймиз, отамиз эса қариб қолган», дейишади, холос.
Биринчи тоифадаги 👩аёлларга худди Юсуф алайҳиссаломдек муомала қиласан, яъни кўзингни🤦♂ тиясан, ўзига чорлаб қолса, «Аллоҳ сақласин!» деб ўзингни ундан узоқ тутасан.
Иккинчи тоифа🧕 аёлларга эса Мусо алайҳиссаломдек муомала қиласан, яъни оятда айтилганидек, одоб 👳♂билан уларга ёрдам берасан-да, йўлингда давом этасан.
«Шунда у уларнинг молини суғориб берди, сўнгра сояга қайтди» (Қасос сураси, 24 оят)
Юсуфнинг ҳаё ва иффати унинг мартабасини Мисрга вазири даражасига олиб чиқди. Мусо алайҳиссаломнинг ғайрат ва матонати уни солиҳа🧕 аёл ва масканга мушарраф қилди!
@boydoqbolalar
#Rashk😂
- Nimadur bo'ldimi..?
- Ha..
- Nima bo'ldi?
- Tushimda bitta ayolga gapirayotgan ekansiz!
- Uuhh yahshiyam tush ekan a😅)
#чиройли_талок
Унга турмушга чиқдию, бирор кун ҳам севмади.
Бир неча ойдан кейин эса тоқати тоқ бўлди. Чунки эридан фақат яхшилик кўраётганди.
Аёл бўлса узоқлашишга баҳона учун, унинг хатоларини пойлаётганди.
Эрини қийнашга бўлган беҳуда уринишларидан кейин ва ҳамма ҳаракатларида муваффақиятсизликка учрагач, энди сабабсиз узоқлашишга қарор қилди ва талоғини сўради.
🥀
Белидан қизил боғич боғланган ва гуллар билан тўлдирилган қутичада ундан талоқ хати келди. Мактубда қуйидагилар ёзилганди:
"Аллоҳ таоло талоқ ҳақида шундай дейди: "Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки гўзал шаклда қўйиб юбориш" (Бақара сураси, 229-оят).
Биринчисини тополмасликдан қўрқаман. Лекин иккинчисига эришишга умидим бор".
Одамлар билан муносабатда ахлоқини ибодат даражасига кўтара олганларни Аллоҳ ёрлақасин!
Айман Ёғий