Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди.
Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.
"Менга юксак ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлаган барча юртдошларимга яна бир бор чин қалбимдан самимий миннатдорчилик билдираман.
Муқаддас Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига, мадҳиямиз ва гербимизга, менга топширилган Президентлик Олий нишони ва байроғига юксак ҳурмат бажо келтираман.
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланишимни мен инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, халқ манфаатини таъминлашга қаратилган сиёсатимизнинг яна бир юксак эътирофи сифатида қабул қиламан", – деди Президент.
Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди. Унга Президентлик Олий нишони ва байроғи топширилди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.
—
Шавкат Мирзиёев торжественно принес присягу и вступил в должность Президента Республики Узбекистан. Ему вручены Высший знак и штандарт Президента. В эти минуты глава государства выступает с инаугурационной речью.
Facebook|Instagram|Twitter
Baxmal, Bulung'ur va Tojikiston chegarasidagi Xo'ja-Mazgil ziyoratgohi. 2023 yil 10-iyul
Читать полностью…#тезкор
⚡️❄️Бугун Перевалда қор ёғибди
Бугун 7 июл 2023 йил, Водий Перевалда қор ёғибди, иккала туннелни ўртасида
Батафсил 👉 @Xabarlar24
⚡️Harbiy tavsiyanomaga ega bo‘lganlar uchun qo‘shimcha 5 %li qabul ko‘rsatkichlari taqsimoti
Davlat komissiyasining bayoni bilan O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni o‘tab, harbiy qism qo‘mondonligining tavsiyanomalariga ega bo‘lganlar uchun qo‘shimcha besh foizli qabul ko‘rsatkichlarining oliy ta’lim muassasalari va ta’lim shakllari kesimidagi taqsimoti tasdiqlandi.
Unga ko‘ra, harbiy qism qo‘mondonligining tavsiyanomalariga ega bo‘lganlar uchun respublika bo‘yicha jami 9 506 ta qo‘shimcha kvota ajratildi. Ta’lim shakllari kesimida:
➡️ kunduzgi ta’lim shakli uchun – 6 356 ta (davlat granti asosida - 1 746 ta, to‘lov-kontrakt asosida - 4 610);
➡️ sirtqi ta’lim shakli uchun – 2 453 ta (to‘lov-kontrakt asosida);
➡️ kechki ta’lim shakli uchun – 556 ta (to‘lov-kontrakt asosida);
➡️ masofaviy ta’lim shakli uchun – 141 ta (to‘lov-kontrakt asosida).
Yangiliklarni kuzatib boring:
➡️ Telegram | LIVE |Facebook | Youtube |Instagram | Twitter
#Davlatgerbi #Mustaqilliktimsoli
Bugun, 2-iyul – Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi qabul qilingan kun
Yangiliklarni kuzatib boring:
➡️ Telegram| Facebook | Youtube |Instagram
Фарғона шаҳар 32-ўрта таълим мактаби "Ватан таянчи" отряди аъзоларидан уч нафари Махмудова Жасмина, Холиков Озодбек ва Хайитова Мохинур 17-23 июнь кунлари Қазағистон Республикаси Караганда шаҳрида ўтказилган Халқаро "Айбин-2023" мусобақаларида Давлатимиз терма жамоасида қатнашиб фаҳрли 2-ўринни эганлаганлари ун, бугун 30-июнь "Ёшлар куни" тадбирида шахсан Фарғона вилояти хокими тамонидан қимматбаҳо совғалар бн табрикладилар. Тадбир Фарғона вилояти ёшларида жуда котта тасуротлар қолдириб келажакда Ватанпарвар бўлиб улғайишига ва юртимиз байроғини Халқаро мусобақаларда ғолиб бўлиб юқори кўтаришга котта мативация берди. Тадбирдан фото ва видео тасвирлар илова қилинмоқда.
Читать полностью…YIL OLIYGOHI KO'RIK TANLOVINING YILNING ENG YAXSHI NODAVLAT OLIYGOHI 2023 NOMINATSIYASI
Oliygohlarni topish oson bo'lishi uchun ularga havola keltiramiz:
21. Ipak yo'li innovatsiyalar universitetiga ovoz bering
Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari, talabalarimiz va ustozlarimiz ❗️
Ipak yo‘li innovatsiyalar unversitetiga ovoz berishida amaliy yordam bersangiz boshimiz ko‘kka etar edi.
14 million yutilgan pulni yoniga 14 million qo‘shib kam ta'minlagan oilalarga va bolalar uyiga bergan bo‘lar edik.
Bosgan podpiskalaringiz uchun oldindan rahmat kattakon ❗️
Ўзбекистон ёшларига байрам табриги
—
Праздничное поздравление молодежи Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўқитувчилар 56 кунлик таътил пули олади
Ҳукумат қарори билан Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари тасдиқланди.
👉 https://kun.uz/11064236
Kun.uz расмий канали
Mudofaa Vazirligi qoshidagi Toshkent tumani 9 maktabda tashkil etilgan Vatan tayanchi otryadi "BURGUT" xarbiy sport guruxi rahbari katta leytenant Saidmuradov Shuxrat Alisherovich O'zbekiston Respublikasida yoshlarni harbiy vatanparvarlik tarbiya yo'nalishida erishgan ulkan yutuqlari, mexnat vazifalarini sitqi dildan bajarganligi, ta'lim sifatini oshirishdagi fidoyiligi, Qozoqistonda bo'lib o'tgan xalqaro "AYBIN" harbiy sport o'yinlari ko'pkurash musobaqada yurtimiz sharafini shonli ximoya qilib faxrli 43 ta jamoa ichida faxrli 🥈🎖🏅🎖2 o'rin bilan O'zbekiston bayrog'ini maydonda ko'tarib g'oliblikni Vatan tayanchi jamoasi bilan qo'lga kiritganligi uchun Toshkent tumani hokimi O.Rustamov, tuman Mudofaa ishlari bo'limi boshligi podpolkovnik D.Po'latov hamda Maktabgacha va maktab ta'limi bo'limi boshlig'i N.Ubaydullayeva tomonidan faxrli TASHAKKURNOMA bilan taqdirlandi.
Eslatib o'tamiz
🥇 Qozoqiston Respublikasi
🥈 O'zbekiston Respublikasi
🥉 Azarbayjon Respublikasi
❇️/channel/Mudofa_Ishlari
Shavkat Mirziyoyev O‘zbekiston prezidenti sifatida qasamyod qildi
9-iyul kuni bo‘lib o‘tgan muddatidan ilgari saylovda O‘zbekiston prezidenti etib qayta saylangan Shavkat Mirziyoyev Oliy Majlis palatalarining juma kuni bo‘lib o‘tgan qo‘shma majlisida qasamyod qabul qilib, davlat rahbari lavozimiga kirishdi.
👉 https://kun.uz/uz/76163198
Kun.uz rasmiy kanali
Президент ҳозирги таҳликали замонда юртимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучларимиз қудратини янада ошириш устувор вазифамиз эканини қайд этди.
Шу мақсадда миллий армиямиз қудратини, аскар ва офицерларимизнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтиришга эътибор янада оширилади.
Ҳарбий хизматчилар ва соҳа фахрийларини, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, моддий таъминотини янада яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш, фарзандларининг замонавий билим ва касб- ҳунарларни эгаллаши учун қўшимча чора-тадбирлар кўрилади.
"Биз чуқур ўйланган ташқи сиёсат ва иқтисодий дипломатия борасидаги ҳаракатларимизни изчил давом эттирамиз.
Аввало, минтақамиз мамлакатлари билан яқин дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кучайтириш асосий мақсадимиз бўлади. Дунёнинг узоқ-яқин давлатлари билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор берамиз.
Яқин қўшнимиз бўлган Афғонистонда тинч ва осойишта ҳаётни тиклаш учун афғон халқига қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатамиз. Ушбу мамлакат билан биргаликда йирик транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдормиз.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари, Парламентлараро иттифоқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро минтақавий ташкилотлар ҳамда молиявий институтлар билан кўп томонлама муносабатларни янги босқичга кўтарамиз", - деди Шавкат Мирзиёев.
Facebook|Instagram|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди
"Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун (ЎРҚ–853-сон, 07.07.2023 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Қонун билан давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди, жумладан:
▫️байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;
▫️байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;
▫️халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлаш учун байроқнинг тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш мумкин.
☑️ Шунингдек, Қонун билан байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланди, хусусан:
🔸байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш;
🔸бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш;
🔸столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки тасвирлаш, ундан қоплама сифатида фойдаланиш, ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш;
🔸кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш;
🔸байроқ тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқариш ёки унинг тасвирини бошқача тарзда тушириш;
🔸байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш мумкин эмас.
📌 Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан белгиланган талабларга мувофиқ фойдаланиш учун масъулият байроқдан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари зиммасига юклатилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Mutolaa uchun «VATANPARVAR» gazetasining 2023-yil 7-iyul 27-sonini to‘lig‘icha elektron holda havola etamiz.
Ushbu elektron gazeta tahririyat tomonidan taqdim etildi.
Shuningdek, @mv_vatanparvar_uz telegraBm kanali orqali ham tahririyat tomonidan tayyorlangan materiallar bilan tanishib borishingiz mumkin.
📌O‘qish uchun havola: https://online.anyflip.com/dwalh/kkwc/mobile/index.html
2023-yil 29-iyunda O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlari samaradorligini oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 267-sonli qarori tasdiqlandi.
Hukumat qarorining to‘liq matnini havola etmoqdamiz.
Нега пенсионерларга дарс соати бериш керак?
#Yurist_Xizmati 4117-савол:
Bilasiz viloyat maktablarida òqituvchilarning sanoĝlisi tòliq stavkaga ishlaydi,nima uchun nafaqaga chiqqan òqituvchi ishlashi kerak,shunday ham dars soati yetmaydiku. Qanday holatda nafaqaga chiqqan òqituvchi dars berishi mumkin? Nafaqaga chiqqan òqituvchi nima uchun ishlashi kk?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Нафақага чиққан шахс ишламаслиги керак деган қоида йўқ.
Аксинча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 167-сон фармонига кўра пенсия ёшига етганларни ишдан бўшатиш тақиқланиши ҳақидаги қоидалар келтирилган.
Ундан ташқари, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига мувофиқ (161-модда) иш берувчи ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Дарс тақсимоти масаласига келсак. Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 3271) 19-бандига асосан ишловчи пенсионерларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.
✅ Юқоридаги қоидага кўра пенсионерлар ҳам ўзларининг натижаларига қараб дарс олишлари мумкин.
💁♂ Жавобимиздан қониқмаслигингиз мумкин, бу тўғри ҳам, лекин биз амалдаги нормативлар бўйича жавоб берамиз. Нормативларда эса юқоридаги қоидалар белгиланган.
@talimda
#Диққат
‼️Бугун, 2-июл куни Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби қабул қилинганлигига 31 йил тўлди.
Батафсил 👉🏽 Дунё🌐Уз
Тадбир давомида турли танлов, мусобақаларига қўлга киритган ютуқлари учун бир қатор ёшлар шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Читать полностью…"Ёшлар боғи" ер майдони 21 гектар бўлиб, эндиликда истироҳат масканига айлантирилди.
Боғнинг чор атрофи ободонлаштирилди. Ҳадемай амфитеатр ҳам бунёд этилади.
Бугун шаҳар ёшлари ва аҳолиси дам олиш масканига эга бўлдилар.
Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, секторлар раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан боғ янгича қиёфа тус олди.
Боғнинг очилиш маросимида шаҳар раҳбари ана шу жиҳатларни қайд этди .
Барча Ўзбекистон ёшларини 30-июн "Ёшлар куни" билан табриклайман!!!
Ёшлар кучдир, ғайрат- шижоат,
Илму-ирфон онгида ҳикмат.
Ёниб турган кўзлари сарҳад,
Кенг дунёни беринг ёшларга!
Aдолатли, номусли миллат,
Тарбияси ёшларга ибрат.
Ватан учун бўлмасин иллат,
Тўғри ғоя беринг ёшларга!
Тик оёқда турган теракдай,
Орзулари пок осмонлардай.
Далда бўлинг руҳни чўктирмай,
Бахту-иқбол беринг ёшларга!
Истеъдоди бўлмасин увол,
Иқтидорли ёшлар истиқбол.
Ташаббускор, ишласин халол,
Рағбат, мадад беринг ёшларга!
"Беш ташаббус" илк порлоқ қадам,
Ҳунар билан унади одам.
Яхшиларнинг меҳри чин малҳам,
Меҳр, кўмак беринг ёшларга!
Келажакка ўтгувчи кўприк,
Ёшлик кучи энг метин тиргак.
Фурсатни бой бермаслик керак,
Имкон, кенг йўл беринг ёшларга!!!
Бозорова Навруза Бахритдиновна. Тошкент вилояти, Aнгрен шаҳри. 34- мактаб-интернати дефектолог-ўқитувчиси.
https://t.me/joinchat/AAAAAFbggIhFTwiGpvwQxA
AZIZ YOSHLAR!
Sizlarni 30-iyun – Yoshlar kuni bilan chin dildan muborakbod etaman!
Siz – yurtimiz kelajagi, ishonchimizsiz!
Sizlar oʻz iqtidoringizni rivojlantirishingiz, sifatli taʼlim olishingiz uchun barcha imkoniyatlar eshigi ochiq.
Bunday imkoniyatlarni hech qachon qo‘ldan boy bermang. O‘qing, o‘rganing, izlaning, o‘z yutuqlaringiz bilan jamiyatimiz rivojiga hissa qo‘shing! Ilm olishdan, o‘z ustingizda ishlashdan hech qachon to‘xtamang!
Oldingizda turgan yuksak maqsadlaringizga erishishingizga tilakdoshman!
Yangi O‘zbekistonimizning ravnaqi uchun xizmat qilish barchangizga nasib etsin.
Bayramingiz muborak, qadrli yoshlar!
Sizlarga cheksiz ishonch va hurmat bilan,
Hilola Umarova, Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri
✅Бахмал туманида 2023 йил 26 июнь куни ёшлар ойлиги доирасида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида "Ёшлар сайли" бўлиб ўтди.
❇️Ушбу тадбирда Туман ҳокими ва сектор рахбарлари йил давомида ёшлар билан ишлашда "Бешта мухим ташаббус" олимпиадасида туман,вилоят мусобақлари хамда тенгдошлари орасида фан, таълим, маданият, адабиёт, спорт ва санъат сохаларида ютуқларга эришган бир гуруҳ ёшлар туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ва ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.
❇️ Тадбирда 23241 ҳарбий қисм тарғибот жамоаси хам иштирок етиб қўл жанги чиқишлари ва махсус ҳарбий анжом аслахалар билан ёшларни бирдек мамнун етди
Baxmal tumani sport maktab o'yingohida 26-iyun kuni "Yoshlar oyligi" festivali doirasida katta tadbir o'tkazildi. Jumladan Baxmal tuman IM "Vatan tayanch" otryadi a'zosi Xamroyeva Navro'za Zokir qizi ham a'lo o'qishi va namunali xulqi hamda erishgan yutuqlari uchun oltin medal va tuman hokimining tashakkurnomasi bilan taqdirlandi. Ota-onasiga va ustozlariga rahmat!
Читать полностью…✅Mudofaa vazirligi rahbariyati
(qavs ichida qabul vaqtlari)
👮♂Mudofaa vaziri general-leytenant QURBANOV Baxodir Nizomovich
(har oyning ikkinchi seshanba kuni, soat 17:00 dan 18:00 gacha)
🫡Mudofaa vazirining birinchi o‘rinbosari – Qurolli Kuchlar Bosh shtabi boshlig‘i general-mayor XALMUXAMEDOV Shuhrat G‘ayratjonovich
(har oyning ikkinchi seshanba kuni, soat 10:00 dan 18:00 gacha)
🫡Mudofaa vazirining tarbiyaviy va mafkuraviy ishlar bo‘yicha o‘rinbosari general-mayor QARSHIYEV Hamdam Aliqulovich
(har oyning uchinchi chorshanbasi, soat 10:00 dan 13:00 gacha)
🫡Mudofaa vazirining qurollanish va qurollantirish bo‘yicha o‘rinbosari polkovnik NORBOYEV Alisher To‘xtayevich
(har oyning to‘rtinchi payshanba kuni, soat 10:00 dan 18:00 gacha)
🫡Mudofaa vazirining jangovar tayyorgarlik bo‘yicha o‘rinbosari polkovnik TURSUNOV Kadirjon Abdipattaevich
(har oyning to`rtinchi shanbasi soat 10:00 dan 18:00 gacha)
🫡Mudofaa vazirining moddiy-texnik ta’minot bo‘yicha o‘rinbosari polkovnik BOZORBOYEV Zoirjon Gulimmatovich
(har oyning birinchi payshanba kuni, soat 10:00 dan 13:00 gacha)
🫡Mudofaa vazirining o‘rinbosari – Havo hujumidan mudofaa qo‘shinlari va Harbiy havo kuchlari qo‘mondoni general-mayor BURXANOV Ahmad Jamolovich
(har oyning ikkinchi chorshanbasi, soat 10:00 dan 18:00 gacha)
Ushbu maʼlumot 26.06.2023 kunigi maʼlumot boʻlib, ✅Mudofaa vazirligining rasmiy veb-saytidan olindi.
@Armiya_TV_kanali'dan olindi