#Toshkent_harbiy_okrugi
🔰“Insonga e‘tibor va sifatli ta‘lim yili” doirasida Angren garnizoni harbiy xizmatchilari tomonidan Angren shahridagi 24-umumtaʼlim maktabining o‘quvchi yoshlarini vatanga, oilaga boʻlgan muxabbatini yanada oshirish maqsadida kitob taqdimoti oʻtkazildi.
Yangiliklarni kuzatib boring:
➡️ Telegram| Facebook | Youtube |Instagram
Ёш чегарачилар харбий мусобақасида пасбонлар жамоаси фахирли 1- ўринни қўлга киритди.👍👍👍
Читать полностью…Diyor yangiliklari
Forish tog‘ poligonida Jizzax viloyatidagi maktab o‘quvchilar o‘rtasida quroldan o‘q otish mashg‘ulotlari tashkil etildi
👉@JizzaxMTRK👈
#Baxmal_IM
#Evakuatsiya
🏢Baxmal tuman Ixtisoslashtirilgan maktabida 10-"B" sinfida "Evakuatsiya tadbirlarida aholining harakat qilish tartibi" mavzusida o'tkazilgan amaliy mashg'ulot.
👉Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifamiz
Telegram | Facebook | Instagram
🌹💖🌙РАМАЗОНИНГ 22-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ДИНДОШЛАРИМ🌹💖🌙
•🎊•💖•Роббимиз - Аллоҳ
•🎊•💖•Динимиз - Ислом
•🎊•💖•Қибламиз - Каъба
•🎊•💖•Айёмимиз - Жума
•🎊•💖•Фарзимиз - Намоз
•🎊•💖•Қарзимиз - Закот
•🎊•💖•Орзуимиз - Ҳаж
•🎊•💖•Амалимиз - Савоб
•🎊•💖•Тилимиз - Тақво
•🎊•💖•Нафратимиз - Зино
•🎊•💖•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🎊•💖•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🎊•💖•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!
🌺Бугун сокин осмону фалак,
🌺Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌺Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌺Қадрдонлар РАМАЗОННИНГ 22-Чи куни муборак
🌹💖🌙РАМАЗОНИНГ 22-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН 🌹💖🌙
⭕️ “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди
✳️ Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирининг негизида ўтказилган мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи 17 та шаҳар ва туманлардан энг сара жамоаларни сафлаб берди.
✳️ Ўқувчи-ёшларни ҳарбий-амалий спорт мусобақаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ёшларни спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб этиш, соғлом турмуш тарзини одат қилишга ўргатиш, руҳан ва жисмонан соғлом, баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган ушбу беллашув уч йилда ёшлар орасида оммалашиб, минглаб ихлосмандларини йиғишга улгурди.
➡️БАТАФСИЛ⬅️
🟡 Telegram: /channel/mudofaa_shimoliy
🇺🇿 Навоий вилояти Кармана тумани мудофаа ишлари бўлими ҳамда Халқ таълими бўлимининг Ватанпарварлик ҳафталиги ва "ВАТАН ТАЯНЧИ" ҲАРАКАТИ ЙУЛ ХАРИТАСИда режалаштирилган тадбирлар режасига асосан ўтган ҳафтада туман Халқ таълими бўлимига қарашли 8-сонли ҳамда 30-сонли умумтаълим мактабларининг "Ватан таянчи" отряди аъзолари иштирокида Навоий гарнизонида жойлашган 20022 сонли ҳарбий қисмга ташриф уюштирилиб кўргазмали қурол аслахаларни ўрганиш ишлари ўтказилиб, "Заковат" ва "Китобхонлик", Отиш машғулотлари ва тадбирлари ўтказилди.
✅"Ватан таянчи" отряди раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейлари бўйича мавжут видео роликлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Амалга оширилган тадбирлардан олинган фото лавхалар:
# Angren_shahar
#41_maktab
Sohibqiron Amir Temur
🇺🇿Angren shahar 41- umumta'lim maktabida "Tarbiya" va "Huquq" fan o'qituvchisi Djumabayeva Z, kutubxona mudiri Ibrohimova H. ChQBT rahbari Yadgarov X. lar bilan hamkorlikda Amir Temur bobomiz tavalludining 687- yilligi munosabati bilan "Sohibqiron Amir Temur- buyuk davlat arbobi" mavzusida bellashuv o'tkazildi.
🔰 Unda 8-"A" sinfning "VATANPARVAR" hamda 8-"B" sinfning "QALQON" jamoalari bellashdilar.
🔰 4- shart yakuniga ko'ra 8-"B" sinfning "QALQON" jamoasi g'olib 🏆🥇bo'ldi. Faol ishtirokchilar va g'oliblar munosib taqdirlandi.
🔰Bellashuvning "Eng faol va zukko ishtirokchisi" nominatsiyasi Mamatova Madinaga topshirildi.🏅
🔰O'quvchilar o'zlariga yangi ma'lumotlar olishdi. Bilganlarini yanada mustaxkamlashdi.
🔰"TARBIYA" va "HUQUQ" fani o'qituvchisi DJUMABAYEVA Z.F.
#Toshkent_harbiy_okrug
⭕️#Live
⚡️Mudofaa vaziri kubogi uchun oʻtkazilayotga "Vatanparvarlar" harbiy-sport musobaqasining Toshkent viloyati bosqichi qizgʻin va qiziqarliy tarzda o'tmoqda.
Yangiliklarni kuzatib boring:
➡️ Telegram| Facebook | Youtube |Instagram
⚡️Ayni vaqtda Angren shahrida “Vatanparvarlar” harbiy-sport musobaqasining Toshkent viloyati bosqichi bo‘lib oʻtmoqda
Читать полностью…#Amir_Temur_tavalludining_687_yilligi
✅ Bugun poytaxtimizda Amir Temur tavalludining 687 yilligi munosabati bilan tantanali tadbir tashkil etildi.
Unda keng jamoatchilik vakillari, jumladan, Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi mas’ullari ham ishtirok etishdi.
❗️ Tadbirda ishtirokchilar tomonidan Amir Temur davlatchiligi tarixi, temuriylar davri merosi va buning jahon tamaddunida tutgan o’rni haqida so‘z yuritildi.
Shuningdek, tadbir ishtirokchilari Temuriylar tarixi davlat muzeyida ham bo’lishdi. Bu yerda Amir Temur tavalludining 687 yilligiga bag’ishlab madaniy-ma’rifiy tadbirlar tashkil etildi.
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Muhammadali Eshonqulov kim?
Batafsil videoda...
Bizni boshqa ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzatib boring:
/channel/+XYuIyZ0bcXczZTIx
🇺🇿Umumiy o'rta ta'lim muassaslari o'quvchilarning bo'sh vaqtini yanada mazmunli tashkil etish, ular o'rtasida sog'lom turmush tarzini targ'ib qilish va dastlabki harbiy va psixologik tayyorgarlikka ega Vatanparvar, ma'suliyatli, qiyin va ekstrimal vaziyatlarda to'g'ri harakatlanish ko'nikmalarini egallagan barkamol avlodni tarbiyalash maqsadida "Vatanparvarlar" harbiy-sport musobaqasining Qorovulbozor tumani bosqichi o'tkazildi.
✅Musobaqa Mudofaa Vazirligiga qarashli Buxoro viloyati Qorovulbozor tumanida joylashgan harbiy qismda va harbiy xizmatchilar ko'magida o'tkazildi.
✅G'oliblar qimmat baho sovg'alar bilan taqdirlanishdi. Tadbir ko'taringi ruhda o'tkazildi.
🇺🇿Buxoro tuman 17 -maktabning 1-"D"sinf o'quvchilari bilan "Sohibqiron bobomiz Amir Temur" tavalludining 687-yilligi munosabati bilan tadbir bo'lib o'tdi.
🔰Tadbirda o'quvchilar Amir Temur haqida chiroyli she'rlar ,hikmatli so'zlar,
sahna ko'rinishi,
kuy va raqs, qo'shiqlar ijro etildi.
🔰Tadbir juda ajoyib va chiroyli
o'tdi.Hamma o'quvchilar faol qatnashib,
tadbir yakunida faxriy yorliqlar bilan taqdirlandilar.
👩🏫Sinf rahbar: Ibragimova
Абдулла Орипов
ҒАЛАТИ МАНТИҚ
Ажал келса не дийдалар
Ёшланади.
Хонадонда ғам-ташвишлар
Бошланади.
Қабристоннинг ғалвасин-ку
Қўятуринг.
Зудлик билан кўчасини
Қайта қуринг.
Анов эски симёғочни
Бўяш керак.
Кесинг дарров, кўринмасин
Манов терак.
Ўйдим-чуқур йўлларни тез
Асфальт қилинг.
Жанозага ахир кимлар
Келар, билинг!..
Бундай чоғда ҳамма тотув,
Эш бўлади.
Бир кечада ҳамма ишлар
Беш бўлади.
Воқеалар бирданига
Эврилсайди.
Шўрлик марҳум бир фурсатга
Тирилсайди.
Кўрар эди, маҳалласи
Нечоғ тўкис.
Кўчаси ҳам бинойидек,
Равон, текис.
Ҳолбуки, у шу йўллардан
Ўтганди-ку.
Қиш-қировда автобус ҳам
Кутганди-ку.
Босим ошиб, кўзлари ҳам
Тинган эди.
Яхда тойиб, оёғи ҳам
Синган эди,
Йўл тузалди, бироқ марҳум
Юрмай кетди.
Тиригида бу ҳурматни
Кўрмай кетди.
Гапларимдан бошқа маъно
Ахтармангиз.
Йўқни бору, борни йўқ ҳам
Деманг ҳаргиз.
Бундай ҳолга на йиғлаб, на
Кулиш керак.
Наҳот бир иш битиш учун
Ўлиш керак.
2002 йил, декабрь
✍ Абдулла Орипов
Пагонни ахволини кўринглар.
Декретдан кейинги биринчи кун бўлса керак.
@Armiya_TV_kanali
Bugungi Yosh chegarachilar harbiy sport musobaqasining viloyat bosqichida Posbonlar jamoasi 14 maktab nomidan Baxmal tumani shanini himoya qilib faxrli birinchi o'rinni egalladi hamda Respublika bosqichiga yo'llanmani qolga kiritdi!
Читать полностью…2023-yil 15-aprel kuni DXX Chegara qo'shinlari qo'mitasining "Yosh chegarachilar" harbiy-sport musoboqasi viloyat bosqichi bo'lib o'tadi.Unda maktabimizning "Posbonlar" jamoasi Baxmal tumani sha'nini himoya qiladi.Jamoa a'zolariga omad tilab qolamiz
✅Bizni kuzatib boring:
@Baxmal14
ТАРИХДАН САБОҚЛАР
" Миллатни йўқ қилмоқчимисан? Унинг аёлларини тарбиясини буз!"
Ушбу жумлалар қадимги юнон файласуфи СУҚРОТга тегишли:
Бир пайтлар Европада қудратли кучга эга бўлган ва ҳатто Юнонистонни ишғол қилган Спарта давлати абадий енгиб бўлмас мамлакат сифатида кўриларди. Бу қудратли давлатни ҳар бир эр ўғлони бор эдики, жанг майдонида охирги қони қолгунча арслон каби олишарди. Уларни гўё жанг майдонида енгиш имконсиз эди. Ҳатто бошқа давлатга юришга кетаётган қўшин ҳам Спарта чегарасини айланиб ўтарди.
Қадимдан маккорлиги билан кўп давлатларни қулатган римликлар ана шу енгиб бўлмас салтанатни қулатиш учун кўп йиллар ҳаракат қилишди ва охирида юнон файласуфи Суқротнинг "Миллатни йўқ қилмоқчимисан? Унинг аёлларини тарбиясини буз!" иборасидан пухталик билан фойдаланишди.
Дастлаб, римликлар Спарта билан дўстлик алоқаларини яхшилашди ва уларга ўзларининг савдо карвонларини жўнатишди. Бу пайтда Спарта аҳолиси деҳқончилик билан шуғулланар, эркаклари доимий жангларда бўлгани сабабли, одатда аёллар деҳқончилик ишлари билан банд бўлар эди.
Аста-секин Спарта ичкарисига кириб келган Рим савдогарлари қишлоқ аёлларини қимматбаҳо буюмлар, газламалар билан қизиқтира бошлашди. Албатта, бу чиройли буюмларни сотиб олиш учун уларга олтин керак эди. Бора-бора жанглардан уйига қайтаётган эрлардан аёллар жангдан олтин билан қайтишни талаб қила бошлашди.
Илгари ватани, халқи, ор-номуси учун сўнгги қони қолгунча олишган миллатнинг эр йигитлари энди жангга олтин учун кирадиган бўлди. Улар жангдан олтинсиз уйларига қайтишни исташмас, қайтганларини уйда минг маломатлар кутиб турарди.
Биринчи босқич амалга ошгач, римликлар энди иккинчи босқичга ўтишди. Улар савдо карвонлари орқали энди қулларни ҳам олиб келиб, Спартада сотишни йўлга қўйишди. Йил ўн икки ой далада ишлайдиган аёлларга бу ишларни қулларга қилдиришлари мумкинлиги, ўзлари уйда маишатда яшашлари аста-секинлик билан сингдирилди.
Вақт ўтиб аёллар ҳамма ишларини қулларига қилдирадиган ва ҳар бир спарталикнинг уйида қул бўлиши урфга айланди. Шундан кейин эркаклари доимий жангларда юрган спарта аёлларига қуллари билан яширинча ишқий муносабатлар қуриш каби ёд ғоялар фаол феминисткалар томонидан сингдирила бошланди.
Бу ишлар бошида эрлардан яширинча тутиларди, токи Спарта маликасининг ўз қули билан ишқий муносабати маълум бўлмагунча. Ўшанда ҳукмдор ўша қулни қатл қилдириб маликани жазосиз қолдирганди. Шу воқеадан кейин бошқа аёллар ҳам энди эрларидан қўрқмайдиган ва бу ишларини сир тутмайдиган одат чиқаришди.
Ғурури синган эркаклар энди илгаригидек жанг майдонида ўлишни исташмас, улар ҳимоя қиладиган орқаларида қадрлироқ ҳеч нарса қолмаганди. Охирги бор Рим қўшинлари Спартага бостириб кирганда қаршиларида ғурури синган бир ҳовуч қўрқоқлар турарди. Илгари жанг майдонида шердек олишган спарталиклар бу сафар жангнинг биринчи қисмидан жанг майдонини ташлаб қочишди.
Шу билан бу қудратли давлат ер юзидан батамом йўқ бўлиб кетди. Спарта аёллари эса Рим бозорларига қул қилиб олиб кетилди.
Бу ғоялар қўлланила бошланганига мана минг йиллардан ошди.
Тарих чархпалаги такрорланиб бораверар экан янги-янги ғоялар вужудга келаверади. Инсоният яралибдики, ҳаёт учун кураш давом этади ва унутманг, минг йиллар олдинги бу ғоялар ҳозир ҳам қўлланилаяпти, фақат янгича кўринишларда, классик усулларда.
Ассалому алайкум. Бугун 30-35 йил ичида болаларга берилган тарбия қандай натижалар берганлигини кўриб турибмиз.
Мен умуман ўқитувчини айбламайман. Нимага илгариги замонларда ўқитувчи шогирдини ёки устоз ўқувчисини дўппослаган ҳолати ҳақида маълумотлар тарихий асарларда учрамайди? Садриддин Айнийнинг “Эски мактаб” асари коммунист-большевикларнинг буюртмаси асосида тўқиб ёзилган уйдирма асар.
Чунки, бундай бўлмаган. Битта синф ёки гуруҳда 5 тадан 15 тагача ўқувчи бўлган холос. Шунингдек, ҳамма болани мактабга қамаб, ўқийсан, деб мажбурланмаган. Иқтидори борларини ўқитилган, қолганлари ҳунар эгаллаган.
Бугунчи, 30-35 тагача болани хонага қамаб, 40 минут ичида фан мавзусини боланинг “миясига қуясан”, деб ўқитувчини мажбурлаяпмиз. Янги институтлар очавермасдан, янги мактаблар очиш керак, улар сонини кўпайтириш керак. Битта синфда бола сонининг 15 тадан ортиб кетиши, бу оммавий саводсизлик, дегани.
Илгари болалар ота-боболар тарбиясини олган бўлса, бугун “интернет тарбияси”ни оляпти. Аксар оталар Россия, Қозоғистон, Корея ва бошқа жойларда рўзғор ташвиши билан юрибди. Хорижда топган пули (инвестициясиси)ни боласининг таълими учун эмас, тўйлар, машиналар, участкалар учун сарфлаяпти.
Ўзи 2-3 та боласини эплаб тарбиялай олмайди-ю, яна 30 та болани эплаб бошқармаяпти, деб ўқитувчидан шикоят қиладими?
Ўқитувчи шу касб учун шартнома асосида давлатга пул тўлаб, 4-6 йил олийгоҳда ўқиди. Унинг ҳам оиласи бор. Бошқа ишга кета олмайди. Унақа маош берадиган ишнинг ўзи йўқ.
Бизга мазкур видеода ўқитувчи болани дўппослаётганлигини кўрсатишди. Аммо, хонага киргунга қадар ўқувчи залда нима гапларни гапирган ва қандай хатти-ҳаракатларни амалга оширган эди, кўрсатилмади. Хулоса учун шошилмайлик.
Яқинда бир мактабда институтни “Имтиёзли” дипломга битирган инглиз тили ўқитувчисини устидан синфдаги 5-6 та бола масҳара қилиб, дарс ўтишга қўйишмади. Ваҳоланки, у ўша мактабга 2 марта америкалик мутахассисларни олиб келиб, “мастер класс” ўтиб берган, тадбирлар ўтказган, ҳар бир дарс учун турли кўргазмали қуролларни сотиб оладиган иқтидорли ўқитувчи эди. Дарсда безори ўқувчилар оёғини туфлиси билан олдиндаги парта устига чиқариб олиб, писта чақиб ўтирган, нон еб, баклашкада минерал сувлар ичиб, қулоғига қулоқчинни ўрнатиб олиб, ҳоҳолаб кулишиб ўтираверган. Устига устак ўқитувчи хомиладор бўлгани учун, улар еяётган овқатларнинг ҳиди унга салбий таъсир қилиб, кўнглини айнита бошлаган. Шунда ўқитувчи болалардан тартибга риоя қилишни талаб қилган. Аммо улар баттар авжига чиқиб, ўчакишган. Шунда, бирини телефонини олиб қўймоқчи бўлганида, 8 синф ўқувчиси-ўғил бола, уни юзига мушт билан тушириб, кўзойнагини синдириб юборган. Яхшиям кўзойнак синиқлари ўқитувчининг кўзига кириб кетмаган. Шунда ўқитувчи: “Ҳе, ифлос”, деган.
Эртасига ўқувчининг ота онаси чақиртирилган. Аммо, дадаси Кореяда 5-6 йилдан бери ишлаётгани, 1-2 йилда бир маротаба келиб, яна қайтиб кетаётганлиги сабабли, онаси келган. Онаси ўқитувчини “боламни ҳақорат қилди”, деб судга бераман, деб ғавғо кўтарган.
Шу ўринда кимда ким мени гапимга эътироз билдирса, четдан туриб маҳмадоначилик қилмасин. Мард бўлса, ўша синфда, ўша мактабда, ўша муҳитда ўзи дарс бериш учун бориб ишга жойлашсин.
5-10 кунга эмас, балки, бир умрга ишлашга борсин. Болани урмасдан, сўкмасдан, одоб-ахлоқ номаларидан чиқмасдан, “маданиятли ва маълумотли” зиёлига хос бўлиб ўша безори болаларни тарбиялаб кўрсин.
Агар шу муҳитда бир умрга ишлаб, болаларни урмасдан, сўкмасдан дарс бериш мумкинлигини исботлай олса, ана ўшанда мен унга тан бераман.
Аммо ундай қила олмайди, гапирган одам аввал пичоқни ўзига уриб, ўша ўқитувчининг ўрнига ўзини қўйиб кўрсин.
Ҳадиси шарифда “Қиёматга яқин болаларни тарбиялаш кўппакларни тарбиялашдан ҳам қийинлашиб кетади”, дейилган. Бу аксиома эканлигига иймон келтириб турибмиз холос. Туну-кун телевизор тагида сериал кўришдан бўшамайдиган, кўчама-кўча, бозорма-бозор юриб, бўш вақтини бошқалар қадамини ўлчаш билан ўтказадиган оналар тарбиялаган болаларни ўқитиш муаллим учун жазо холос.
Ушбу постни улашишда кўмаклашинг, ҳурматли ҳaмкacблар.
🇺🇿Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида ёшларни Ҳарбий Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида "МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҲКАМ ҚАЛҚОНИДИР" шиори остида туманнинг №15,41сонли мактабларнинг "ВАТАН ТАЯНЧИ" отряди аъзолари ва ёшлар билан "УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ" "Янги Ўзбекистонни қуришда Нуронийларимизни ўрни" номли Маънавий маърифий тадбир ҳамда Янги Ўзбекистоннинг Янгиланаётган Конституцияси ҳақида тадбир бўлиб ўтди.
✅Тадбирда Мудофаа вазирлиги фахрийлари туман МИБ кенгаши аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Нуроний жамғармаси раиси Т. Абдижапбаров, туман Нуронийлар жамғармаси раиси Т.Абдукалихов, Ногиронлар жамияти раиси Б.Есбосинов, маҳалла жамғармаси раиси М.Оразшаев, нуронийлар жамғармаси бўлими фаоллари П.Джолдасов, Қ.Байжанов ва Нуроний Отахонлар, онахонлар иштирок этди.
#Angren_garnizoni
#Vatanparvarlar
#Viloyat_bosqichi
#Taqdirlash
🇺🇿Angren shahar 42219 harbiy qismda XTBga qarashli umumta'lim maktablarining o'quvchi yoshlari hamda " Vatan tayanchi" otryadi a'zolari o'rtasida Mudofaa vazirining kubogi uchun " VATANPARVARLAR" harbiy-sport musobaqasining viloyat bosqichi o'tkazildi.
🔸Musobaqa qiziqarli va bahsli bo'lib natijalar sarhisobiga ko'ra Angren shahar 28-maktabning "Lochinlar" jamoasi faxrli 🏆🥇I - o'rinni egallashib Respublika bosqichi yo'llanmasini qo'lga kiritishdi.
🔰Angren shahar 28-maktabning "Lochinlar" jamoasiga Respublika bosqichida omadlar tilaymiz OLG'A ANGREN !🏆🏆🥇🥇
#Toshkent_harbiy_okrug
⭕️#Live
⚡️Mudofaa vaziri kubogi uchun oʻtkazilayotga "Vatanparvarlar" harbiy-sport musobaqasining Toshkent viloyati bosqichida “Vatan tayanchi” otryadlari a’zolari bo‘lgan o‘quvchi yoshlari "Temur Tuzuklari bilimdoni" sharti bo'yicha belashishmoq.
Yangiliklarni kuzatib boring:
➡️ Telegram| Facebook | Youtube |Instagram
#Toshkent_harbiy_okrug
⭕️#Live
⚡️Ayni vaqtda Mudofaa vaziri kubogi uchun oʻtkazilayotga "Vatanparvarlar" harbiy-sport musobaqasining Toshkent viloyati bosqichning "Harbiylashtirilgan estafeda" sharti bo'yicha belashuv o'tkazilmoqda.
Yangiliklarni kuzatib boring:
➡️ Telegram| Facebook | Youtube |Instagram
Baxmal tumani IMda Sohibqiron Amir Temur tavalludining 687 yilligi munosabati bilan o'tkazilgan "Kamondan o"q otish" musobaqasida o'quvchilar orasida g'oliblikni qo'lga kititgan 10-"B" sinf o'quvchisi Yaxshiliqov Bobur 10-aprel kuni maktab umumiy saflanishida taqdirlandi.
Читать полностью…🔴LIVE
#Angren_shahar
#Umumta'lim_maktablari
#Vatanparvarlar
🇺🇿Angren shahar XTB ga qarashli umumta'lim maktablarining o'quvchi yoshlari o'rtasida Mudofaa vazirining kubogi uchun " VATANPARVARLAR" harbiy-sport musobaqasining shahar bosqichiga start berildi.Musobaqa Angren shahar 42219 harbiy qism bazasida bo'lib o'tmoqda.
#Toshkent_harbiy_okrug
🔰Amir Temur tavalludining 687 yilligi munosabati bilan oʻquvchi yoshlar Angren garnizonidagi harbiy qismning kutubxonasiga tashrif buyurishdi.
🔷"Amir Temurning jangdagi mahorati" mavzusida davra suhbati oʻtkazilib oʻquvchilar oʻz bilm va koʻnikmalarini yanada mustahkamlashdi.
Yangiliklarni kuzatib boring:
➡️ Telegram| Facebook | Youtube |Instagram
#Toshkent_harbiy_okrug
🔰Amir Temur xaftaligi doirasida Angren garnizonidagi harbiy qismga Angren shahri "Vatan tayanchi" otiryadi aʼzolari tashrif buyurishdi.
🔷"Buyuk sarkarda Amir Temur - Umum armiya yoshlar nigohida" mavzusida oʻquvchi yoshlar harbiy qismdagi oʻquv qoʻllanmalar bilan yaqindan tanishib tarixga nazar solishdi.
Yangiliklarni kuzatib boring:
➡️ Telegram| Facebook | Youtube |Instagram
🇺🇿Qarshi shahrida joylashgan O’zbekiston Respublikasi Oliy harbiy Aviatsiya bilim yurtida “Vatan tayanchi” otryadi o’quvchilari o’rtasida “Vatanparvarlar” harbiy-sport musobaqasining Qashqadaryo viloyati bosqichi bo’lib o’tdi.
✅Safda qo’shiq aytish, mohir mergan, harbiylashtirilgan estafeta, jabrlanuvchiga birinchi tibbiy yordam ko’rsatish kabi shartlarda o’quvchilar chaqqonlik va mohirliklarini namoyon etgan bo’lsalar, Temur tuzuklari bilimdoni, yo’l harakati xavfsizligi qoidalari a'lochisi kabi shartlar ularning nazariy bilimlarini sinovdan o’tkazdi.
✅Natijalar sarhisobiga ko’ra 🥇1-o’rin Koson tumanining “Turon arslonlari” jamoasiga nasib etgan bo’lsa🏆, 🥈2-o’ringa Muborak tumani “Yosh lochinlar”, hamda faxrli 🥉3-o’ringa Shahrisabz tuman “Sohibqiron” jamoasi loyiq ko’rildi.
✅G’oliblar diplom hamda qimmatbaho sovg’alar bilan taqdirlandilar.