beminnat_chqbt | Неотсортированное

Telegram-канал beminnat_chqbt - 🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

2050

O‘z.Res. XTV va MV HChT bo‘yicha OAV matbuot kanali. Respublikadagi barcha harbiy-vatanparvarlik bo‘yicha VRYOTBDO‘-HChTR lariga yordam berish. Barcha turdagi tadbirlar va ish hujjatlari bo‘yicha beminnat yordam. Fikringizni qoldiring 👇 👉@beminnatCHQBT

Подписаться на канал

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Ҳудди ўқитувчилар ойлиги жуда юқоридек, боғча ходимларининг маоши уларникига тенглаштирилар экан

Мактабгача таълим агентлигининг хабар беришича, 2023 йилда мактабгача таълим ходимларининг маошлари мактаб ўқитувчисининг маошига тенглаштирилар экан.

Бунда педагог ходимлар лавозим маошлари умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозим маошига яъни, 2 млн 575 минг 372 сўмга, директор (боғча мудири) лавозим маоши умумтаълим мактаби директори (3- ва 4-гуруҳ) лавозим маошига яъни, 4 млн сўмга тенглаштирилади.

Хабарни эшитган бошқа соҳа вакиллари ўқитувчилар жуда юқори маош олар экан, энди боғча ходимлари ҳам ҳудди улардек 1000 доллардан ойлик олади деган ҳаёлга борса керак. Айтиб қўяй, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда энг кам ойлик маошни таълим соҳаси ходимлари олмоқда. Бу аниқ статистика.

Биламан, ойлик маош ҳақида гап бошласам олдин ўқитувчилар болаларга яхши билим берсин, кейин ойликдан гапиринг деб оғзимга урадиганлар бор. Лекин, ойлик шу аҳвол бўлса, яхши ўқитувчилар келмайди тизимга.

Сифатли кадр керакми? Унда яхши ойлик бериш керак. Ўртача 2-3 млн тугул, 5-6 млн ойликка ҳам биз ўйлаган сифатли кадрлар келиши даргумон ҳали.

Бизда ҳозир шунақа жараён кетяпти: бозор учун яхши, сифатли махсулот ишлаб чиқармоқчи бўляпмизда, аммо бюджетимиз кўтармайди деб ишчиларимизга кам ойлик беряпмиз. Шу тарзда энг зўр кадрларни йўқотиб боряпмиз.

Ойликни ошириб яхши кадрларни жалб қилайлик десак, олдин ишчиларимиз яхши махсулот чиқаришсин кейин ойликни оширамиз деяпмиз. Ё унисига кўнмаймиз ё бунисига.

Хуллас, ҳозирги маошга шу даражада бўлса ҳам мактабларда дарс бераётган ўқитувчиларга рахмат айтиш керак. Дарс бериш, ўқувчилар билан ишлаш, 30-40 та болага совуқ хоналарда билим бериш қийинчилигини фақат мактабда ишлаган шахсларгина ҳис қилади.

P.S: Боғча ходимларига эса алоҳида рахмат. Улар шу пайтгача, ўқитувчидан ҳам кам маош олиб ишлаб келаётган экан.

👉Xalq ta'limi Info

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

30 январь – И. Каримов туғилган кун

Она Самарқандга қўйинглар мени…

(И. Каримовнинг васияти)

Темурдек даҳони бағрига олган,
Улуғбек шу ердан кўкка йўл солган,
Ҳазрат Навоийнинг излари қолган,
Она Самарқандга қўйинглар мени.

Падару-волидам хоки муқаддас,
Обод ва озод юрт дилимда абас,
Элим деб яшадим то сўнгги нафас,
Она Самарқандга қўйинглар мени.

Кўз очиб ёпганим шу ер, шу тупроқ,
Соғиниб чопганим шу ер, шу тупроқ.
Юрт кезиб топганим шу ер, шу тупроқ,
Она Самарқандга қўйинглар мени.

Ҳар бир заррасида буюклар хоки,
Авлодлар орзуси аждодлар оҳи,
Жисмим шу тупроққа қўшилсин токи,
Она Самарқандга қўйинглар мени.

Бир ён Шоҳизинда, бир ён Регистон,
Бошқа элатда йўқ Осиёи нон,
Дунё минбарида ҳур Ўзбекистон,
Она Самарқандга қўйинглар мени.

Ҳали олдиндадир бахтиёр онлар,
Бирлашсак ёришар ҳатто осмонлар,
Шу ерда туташар барча карвонлар,
Она Самарқандга қўйинглар мени.

Хазрати Хизрнинг ёнида туриб,
Шодланай фарзандлар камолин кўриб,
Битта посбон бўлиб қўриқлаб, қўриб,
Она Самарқандга қўйинглар мени.

Мунис онам каби интизор кутди,
Суянсам бошимга елкасин тутди,
Мангу бағридаман энди шу юртнинг,
Она Самарқандга қўйинглар мени.

Йиғламанг, оқмасин кўздан ёшингиз,
Мағрур, баланд тутинг доим бошингиз,
Абадий порласин, Эрк қуёшингиз,
Она Самарқандга қўйинглар мени.
Ёр Муҳаммад.

  

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Angren shahar 41- umumiy o'rta ta'lim maktabi " TEMURBEKLAR MG " to'garag a'zosi 9 - " D "sinf o'quvchisi G'offorova Farangizning O'zbekiston Respublikasi birinchi prezidenti I.A.Karimov xotirasiga bag'ishlab tayyorlagan videoroligi .41 - umumiy o'rta ta'lim maktabining VRYTBDO'-HCHT rahbari katta-leytenant Husniddin Yadgarov .

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

⚡️Ислом Каримов 85 ёшни қарши олган бўлар эди...

Бугун, 30 январь Ўзбекистон республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 1938 йилнинг 30 январь куни Самарқандда таваллуд топган, 2016 йилнинг 2 сентябрь куни Тошкентда вафот этган.

Марҳумларнинг охирати обод бўлсин!

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Chirchiq OHTQMBYuda qanqay o'zgarishlar kutilyapti. Universitet bo'lyaptimi.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Хилола Назирова профилидан олинди.

АБДУЛЛА АВЛОНИЙ БОБОМИЗ 109 ЙИЛ ОЛДИН БИЗ ҲАҚҚИМИЗДА АЙНИ ҲАҚИҚАТЛАРНИ ЁЗГАНЛАР

БУ МАҚОЛА 1913 ЙИЛДА ЁЗИЛГАН

ОРАДАН 109 ЙИЛ ЎТИБ, РУҲИЯТИМИЗДА ВА ТУРМУШ ТАРЗИМИЗДА НИМАЛАР ЎЗГАРДИ...

Эҳтимол, бизнинг халқ илму маърифатни, тарбия ва таълимни, ҳунар ва саноатни яхши кўрар, деб ўйлайдурғондурсиз?

Йўқ, бу фикрингиз ёнглиш.

Эшонларимиз тоат ва ибодат, панду насиҳат, зикру тасбеҳ ўрниға тўйлардан тўн киюб, кўб ошаб, кўп ухлашни яхши кўрурлар.

Уламоларимиз дарсу таълим ўрниға, бир-бирлари ила ўрун талашиб, мукаррир ва мударрис бўлишни, ўзлари бўлолмай қолсалар, эшикма-эшик юруб сайловни бузишни яхши кўрурлар.

Имомларимиз, халойиқға ваъз ва насиҳат ўрниға, тўй ва жанозаларда юруб, жома кийишни яхши кўрурлар.

Бойларимиз орқа-ўнглариға қарамасдан, фойда ва зарарларини ойирмасдан бир-бирлариға рақобат қиламан деб, «бонка» ва «кридит»ларини кўпайтуруб, дўффилари тор келганда рус ва яҳудийларнинг молларини букуб-синишини яхши кўрурлар.

Мўйсафидларимиз намоз ва ниёз ўрниға, масжид эшигига йиғилуб ўтуруб, ҳар кимни ғийбат ва шикоят қилишни яхши кўрурлар.

Муаллимларимиз бир-бирларидан қизғонишуб, болаларни арзон ўқитаман деб, бир ўзларига юз, юздан ортуқ бола йиғуб, ўзлари тўй ва маъракаларда болаларнинг умрини бекор ўткаришни яхши кўрарлар.

Савдогарларимиз: «Тўйликни тўйи ўтар, тўйсизни куни ўтар» деган сўзга амал қилмай, қайси маҳаллада тўй бўлса, дастурхончилик қилишни яхши кўрурлар.

Дўкондорларимиз ишларини тартиб-ла солмай, замонаға мувофиқ иш юритмай, Маллахон замонидан қолғон эски дўкон, эски тос, эски тартибларини яхши кўрурлар.

Оналаримиз билим ва тарбия ўрниға эрлари ила урушуб-талашуб қизлариға мол қилмакни яхши кўрурлар.

Оталаримиз болалариға ўқутмак ва таълим бермак ўрниға «Ўғлум эмди каттакон йигит бўлдинг, шунча ўқуганинг етар, пул топ!» — деб «ташишка» — ҳаммоллик қилдиришни яхши кўрурлар.

Заргарларимиз йигирма тийинлик кумуш, ўн тийинлик тилло орасиға мум ва сақичлар жойлаб, исмини қиз ҳайрон, зебигардон қўюб, беш-ўн сўмга сотишни яхши кўрурлар.

Табибларимиз долчин, занжабил, ҳуббул малик, филфил каби бир неча атторни қутисида йўқ нарсалардан мураккаб дору ва маъжунлар ясаб, бечора нодон халқни пулини олишни яхши кўрурлар.

Машшоқ ва ҳофизларимиз тўй ва базмларга бир мардакни(нг) исмини бачча қўюб, ўзлари ила баробар олиб юруб, «миллий адабиёт» ўрниға «Хоним ялола, бегим ялола» деб баччага ташланаётган пулларни бўлуб олишни яхши кўрурлар.

Саводхонларимиз жарида ва журналлар, тарих ва рўмонлар ўрниға Дақёнус замонидан қолғон, хурофотлар ила тўлғон «Андоғ урдиларки, гард-гард бўлуб кетди», деб лофлар ёзилғон китобларни оғизларини қуфуртуруб ўқумоқни яхши кўрурлар.

Ёшларимиз илм ва маърифатли бўлишни, ҳунар, санъат ўргонишни ўрниға, ўзларига зеб беруб тор шим ила калта камзул, қотирма ёқаларга бино қўйишни яхши кўрурлар.

Ишчиларимиз илм ва ҳунардан маҳрумлиги сабабли бошқа миллатлар илму маърифатлари соясида кунига 4-5 сўм ишлаб турган бу замонда кунига уч тангаға мардикорликни, ойиға ўн беш сўмға қоровулликни, йигирма сўмға фанар ёқишни, ўн сўмға кўнка йўлини тозалашни ва шуларга ўхшаш энг паст ва оғир хизматларни яхши кўрурлар.

Болаларимиз оталаримизнинг илм қадрин билмаган, илм учун пулни кўзлари қиймаганлик сабабли ўқумоқ ва ўрганмоқ ўрнига «Оҳ пул, жоним пул», деб «ташишка» — ҳаммолликни яхши кўрурлар.

Муҳаррирларимиз кўб-кўб оқча олиб, оз-оз ёзишни яхши кўрурлар.

Муштарийларимиз фойдали мақолалар ўрниға хабарларни яхши кўрурлар.

Шоирларимиз миллий шеър ва адабиёт ёзишни ўрниға мувашшаҳми ёки «қошингдан, кўзингдан», — деб, жавонларни мақтаб фасод ахлоқға сабаб бўладурғон шеърлар ёзишни яхши
кўрурлар.

Аммо мен бўлсам, ҳозирги замонда индамасдан туришни яхши кўрурман.

Муаллиф: Абдулла Авлоний.
@Tafakkur egalari

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Bugun 28-yanvar kuni Baxmal tuman IM 11-"T" sinf o'quvchilari bilan Oliy va ta'lim, fan va innovatsiyalar vazirligi mutaxassisi A.Suyarov o'rtasida "Mirzo Ulug'bek vorislari" respublika tanlovi bo'yicha audio muloqot o'tkazildi. O'quvchilar o'zlari uchun zarur ma'lumotlarga ega bo'ldilar.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Katta bo'lganlaridayam qo'llari cho'zgan joyiga yetsin.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Абдулла Орипов

ДЎСТЛАР ВА РАҚИБЛАР

Ёшлик йилларимни эслайман секин,
Гоҳида тинибман, гоҳида қайнаб.
Турфа сатрларни битибман, лекин
Бир сўз ҳам ёзмабман қаламни қийнаб.

Ўрни келганида кечдим дарёдан,
Битта ўзим қолдим гирдобда гоҳо.
Куч олдим дўстларим берган ҳимодан,
Тортди оёғимдан рақиблар аммо.

Агар тоғ аталса у шонли равоқ,
Олтин зинасига қўйдим бир кун бош.
Дўстларим қутловга қўл чўзди, бироқ
Рақиблар тепадан отиб турди тош.

Равон йўл йўқ экан, ҳар ён сўқмоқдир,
Йўлбарс ҳам юрмаган чигал бу ўрмон.
Дўстлар-ку юлдуздек сенга маёқдир,
Рақиблар билдирмай қўярлар қопқон.

Бу ёруғ дунёда йўл юриб албат,
Охири тўхтайсан, паймонанг тўлиб.
Ўша кун дўстларга бермасдан навбат,
Рақиблар сўз айтар биринчи бўлиб.

Инсонга кўргилик азалдан ўтган,
Доимо виждонга келтирганлар шак.
Худойим ургану пайғамбар туртган
Рақибнинг устози — Иблисдир бешак.

                            2015 йил 29 январь

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Мана бу бошка гап 30% иш хакига кушиб берилса зур буладию хатда шундай курсатилибди бирор киши тайинландими канча % кушиб берилди ойликка Сурхондарё хамкасблардан биз водийда бундай гап суз йук лекин

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Baxmal tuman IM bitiruvchi sinflari o'quvchiariga, jumladan "Vatan tayanchi" otryadi a'zolariga O'R QK oliy harbiy ta'lim muassalariga qabul qoidalari haqida ma'lumotlar berildi va O'R QK Akademiyasi haqida videorolik zamonaviy o'quv vositalari yordamida namoyish etildi.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

ANGREN SHAHRI_MARD VA JASURLAR VATAN TAYANCHI_23.01.2023

❇️/channel/Mudofa_Ishlari

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Ассалом алайкум. Тинч-омон, ишлаб юрибсизларми?. Ойликлар ошадиганга ухшайди.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

👆👍👍 Дунёда 4 кишидан ҳеч аразламанг.
1. Отадан.
2. Онадан
3. Ака-укадан.
4. Опа-сингилдан.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Baxmal tumani IMda o'quvchilarni oliy harbiy ta'lim muassasalariga o'qishga kirish qoidalari bilan tanishtirish uchun targ'ibot-tashviqot ishlari olib borilmoqda.
Jumladan O'R QK Akademiyasining 2-bosqich kursanti D.Shavaliyevning 23-yanvar kuni maktabga tashrifi davomida 9-10-11-sinflarning o'quvchilari o'zlarini qiziqtirgan savollarga javob oldilar. Kursantlarga berilgan imtiyozlar va akademiyada o'qish jarayoni haqida suhbatlashdilar.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

MUNOSABAT

Ijtimoiy tarmoqlarda maktablarda yangi o'quv yilidan jismoniy tarbiya, chaqiriqqa qadar boshlangʼich harbiy tayyorgarlik, musiqa madaniyati, tasviriy sanʼat va chizmachilik, texnologiya, tarbiya fanlarining o'tilmasligi haqida tarqalayotgan xabarlar 2020-yil karantin davrida eʼlon qilingan boʼlib, bu choralar pandemiya davrida oʼquvchilarning sogʼligʼini himoyalash, ijtimoiy masofani saqlash va ortiqcha muloqot qilishlarini oldini olish maqsadida joriy etilgan.

Ayni damda ushbu maʼlumotlar mutlaqo asossiz ekanligini maʼlum qilamiz hamda blogerlardan haqiqatga zid bo'lgan yolg'on axborotlarni tarqatmaslikni so'rab qolamiz.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Angren shahar 41 - umumta'lim maktabining 5 -"B" sinf o'quvchisi Bahriddinova Farzona va 8 - " E" sinf o'quvchisi Bahriddinov Asliddinning O'zbekiston Respublikasi birinchi Prezidenti Islom Abdug'aniyevich Karimov xotirasiga bag'ishlab tayyorlagan videoroligi.
Sinf rahbari: Riskulova Sh.
Sinf rahbari: Mingbayev D.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Angren shahar 41- umum ta'lim maktabi " TEMURBEKLAR MG " to'garag a'zosi 9 - " D " sinf o'quvchisi Nuriddinov Asadbekning O'zbekiston Respublikasi birinchi prezidenti I.A.Karimov xotirasiga bag'ishlab tayyorlagan video roligi . 41-umum ta'lim maktabining VRYTBDO'-HCHT rahbari katta-leytenant Husniddin Yadgarov .

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Mана мужиза
Ма шаа Аллох
Аскарларнинг саф машқ ҳаракатлари Оллоҳ буюкдир!

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

FVga kim javobgar deb tortishguncha mana shu xatdagiday harakat qilishni boshlash kerak. Tuman FV bo'limlari orqali. Tosh siljidi.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

🇸🇱🇸🇱O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 2 mart kunidagi PQ-150 son Qarori hamda Mudofaa vazirining 2022 yil 27 aprel kunidagi 285 sonli buyrug'i talablarini ijrosini ta'minlash maqsadida hamda O'zbekiston Respublikasi Vazirlar maxkamasining 2021 yil 27 dekabr kunidagi O'zbekiston Respublikasi Oliy Harbiy ta'lim muassalarida o'qishga qabul qilish, kursantlarni o'qishdan chetlashtirish va qayta tiklash tartibi to'g'risidagi 775 son qarori talablarini o'z vaqtida sifatli ta'minlash maqsadida, Yangi Namangan tumani XTB ga qarashli 73-maktab direktori A.Yunusov  O`IBDO`R. Mirmahmedov  MMIBDO` O` Artikova maktab CHQBT rahbari O. Xoshimovlar ishtirokida 28.01.2023 yil kuni maktabda Vatan tayanchi otryadiga azo bo'lgan o'quvchilariga hamda 9-10-11 sinf o`quvchilariga OHBYU temurbeklar maktabiga targ'ibot tashviqot ishlari amalga oshirildi.     
Tadbirdan foto lavhalar

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Ёшларни ватанпарварлик рӯҳида тарбиялаш - энг муҳим масъала

Сӯх туманидаги 18 мактабда Фарғона вилояти ҳарбий прокуратураси, Ӯзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти Қӯриқлаш бошқармаси Сӯх тумани Қӯриқлаш бӯлими, Сӯх тумани мудофаа ишлари бӯлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлигида ёшларни ватанпарварлик рӯҳида тарбиялаш мақсадида "Прокурорлик соати" ҳарбийлар кӯргазмаси тадбирлари ӯтказилди.

Қурол-яроқ кӯргазмасида мактаб ӯқувчиларига замонавий ҳарбий техникалар билан яқиндан танишиб, ундан фойдаланиш сирларини ҳарбийлардан ӯрганишди.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

🫥 Муаллимни энг қуйи табақадан Сингапурдаги энг юқори мартабага кўтардим.

“Кўпчилик мендан Сингапурнинг ривожлангани ҳақида сўраб, шундай савол беришади: “Қандай қилиб улкан давлатдан ажралиб чиқиб, миттигина ҳудуд билан ривожланган давлатга айландинглар? Бу “мўъжиза”ни қандай амалга оширдингиз?”

Уларга жавобан шундай дедим: “Мен Сингапурда мўъжиза яратмадим. Мен фақат Ватаним олдидаги бурчимни бажардим, холос. Давлат бюджетини таълимга йўналтирдим. Муаллимни энг қуйи табақадан Сингапурдаги энг юқори мартабага кўтардим. Давлатдаги “мўъжиза”ларни қилган инсонлар – муаллимлардир. Улар илм, ахлоқ, меҳнат ва ҳақиқатни севадиган, камтар авлодни етиштириб чиқардилар. Бунинг учун улардан миннатдормиз!”

Ли Куан Ю,
Сингапур собиқ бош вазири.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Bu yaxshi siljish. Har qanday mehnatga yarasha to'lov bo'lsa yaxshi. Butun respublikaga targ'ib qilish kerak. Men necha marta urushib olganman direktor bilan, bu mening vazifam emas deb. Baribir hujjatlarini qilib berganman, lekin mashg'ulotlarni o'tmaganman. Ko'zbo'yamachilik bilan o'tildi, deyilgan . Mana yaqinda fevraldan yangi FV o'quv yili boshlanadi. Vatan tayanchiniyam Prezident qarori bilan yo'lga qo'yishdiyu, lekin mehnatga to'lov haqida gap yo'q. Maqol bor, quruq qoshiq og'iz yirtar, degan.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

🇺🇿Farg‘ona garnizonidagi harbiy qism harbiy xizmatchilari Qo‘shtepa tumanidagi umumta'lim maktabida o‘quvchi yoshlarga oliy harbiy bilim yurtlari haqida ma'lumot berdi.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

🇺🇿Samarqand garnizonidagi harbiy qism targ'ibot guruhi tomonidan Payariq tumanidagi 5 - umumiy oʻrta taʼlim maktabida oʻquvchi - yoshlar qalbida vatanparvarlik tuygʻularini yanada chuqur shakillantirish maqsadida "Mard askar yoshlarga namuna" shiori ostida jasorat darslari hamda davra suhbatlari oʻtkazildi.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Бугун ХТВ ни вакили бн гаплашган эдим. Сметага киритилди деб айтди. Ажаб эмас тасдикланса.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

ЎҚИТУВЧИЛАРГА УСТАМА ТАЙИНЛАШДА ИҚТИСОДЧИНИ АРАЛАШИШГА ҲАҚҚИ БОРМИ?

@Yurist_Xizmati 3833-савол:

Савол мактаб укитувчиларига бериладиган устамага туман иктисодчини аралашишга хаки борми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


❌ Устама тайинлаш жараёнида мактабдан бошқа ҳеч кимнинг аралашишга ҳаққи йўқ, айниқса ХТБнинг.

💁‍♂ Фикримизни қуйидагича асослаймиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 9-бандига кўра педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.

✅ Демак, рағбатлантириш чоралари ишчки гуруҳлар қарори асосида тайинланади.

Низомнинг 10-бандида ишчи гуруҳ таркибига кимлар кириши аниқ белгиланган. Бунда:

•  Ишчи гуруҳи раҳбари — умумтаълим муассасаси директори;
•  Ишчи гуруҳ аъзолари — ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, умумтаълим муассасаси педагог ходимлари орасидан ҳамда умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг ота-оналаридан вакиллар.

🙅‍♂ Эътибор берган бўлсангиз, юқоридаги шахслар ичида ХТБ вакиллари мавжуд эмас.

❌ Шундай экан ХТБ иқтисодчиси ходимларга рағбатлантириш чораларини белгилашда аралашиши мумкин эмас.

❗️Агар иқтисодчи бу жараёнга аралашидиган бўлса, ушбу аралашишнинг даражасига қараб маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чораси қўлланилиши мумкин. Бу масалада туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               👇👇
👉 @Yurist_Xizmati

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

ИБРАТ

  Ўлим тўшагида ётган бир инсон фарзандларига илтимос қилибди:  Фарзандларим! Умримнинг сўнги кунларида томоғимдан шубҳали луқма ўтишини хоҳламайман. Шундай таом келтирингларки, охирги кунларимда ҳалол топилган таом еб жон таслим қилай...
       Фарзандлари нима қилишларини билмай, Шайхнинг олдига маслаҳатга боришиб, уларга отасининг муродини баён қилишибди. Шунда Шайх:
       - ён атрофингизда бирон мактаб ўқитувчиси яшайдими? -  деб сўрабди.  Фарзандлар эса:
        - ҳа, албатта яшайди - деб жавоб беришибди. Шунда Шайх:
        - ўша мактаб ўқитувчисининг уйидан бирон таом сўраб олиб едиринглар деган экан.
       Дархақиқат,  Шайх айнан мактаб ўқитувчисининг уйидан деб бежиз айтмаган, чунки ўқитувчининг топгани ҳалолдир...

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Angren shahar 41 - umumiy o'rta ta'lim maktabining CHQBT rahbari Yadgarov Xusniddin Bahriddinovichning tayyorlagan videoroligi

Читать полностью…
Подписаться на канал