bekajon_gazeta_uz | Неотсортированное

Telegram-канал bekajon_gazeta_uz - bekajon.uz

940

Ўзбекистондаги севимли оилавий нашр - "Бекажон" газетасининг расмий канали. Унда ўзингиз истаган барча маълумотни топасиз. Қизиқарли ва самимий! ✍️ Мурожаатлар учун: 👉 @Umid 👉 @bekajontahririyati 📲 Реклама учун алоқа 👉 @BekajonReklama

Подписаться на канал

bekajon.uz

#интернет_олами

Гуруҳлар

Инсоннинг ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларга аъзо эканига қараб унинг қизиқишларини ҳам аниқлаш мумкин. Агар у турли гуруҳларга аъзо бўлса, бу унинг қизиқишлари турлича эканидан дарак беради. Бу эса яхши эмас.
Ёки инсон ҳеч қандай гуруҳларга аъзо эмас. Бу унинг ҳеч қандай қизиқишлари йўқлигини англатмайди. У ижтимоий тармоқдан янги танишувлар учун эмас, балки маълум алоқаларни сақлаб туриш учун фойдаланади.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#назм

Тақдир

Агар ўша қоп-қора булут
бизга ёмғир сочмаса эди,
билмасмидик ёмғирнинг таъмин.
Агар ўша ёмғир сепалаб
бошимизда ёғмаса узоқ
англамасдик бахтнинг исини.
Бахтимизни етаклаб келган
фақат ўша иккиси эмас:
мана, сенинг соябонинг йўқ,
менда бор…

Хуршид Абдурашид

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#қатра

ОНА

Ҳаёт зарбаларидан чарчаган аёл Тақдирга ёлворди:
- Чарчадим. Болалигимга қайтишни хоҳлайман. Ота-онамнинг ёшлик даврлари, ака-ука, опа-сингилларим ёнимда, беғубор дамларим.
- Майли, - деди Тақдир, фақат болаларинг қайтмайди.
- Йўқ, ундай бўлса керакмас...
Эҳ, оналар! Болаларим деб ҳаётини янгидан ҳам бошлай олмайди...

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#тафаккур

Номаълум нарсалардан қўрқманг, уларни ўрганинг.
Ҳаётда қўрқадиган ҳеч нарса йўқ, фақат тушуниш керак

Мария Склодовска-Кюри, кимёгар, физик, икки карра Нобель мукофоти совриндори

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#ҳикмат

Неъмат шукрга, шукр эса ўсишга боғлиқ. Модомоки бандадан шукр тўхтамас экан, Аллоҳдан ҳам неъматнинг ўсиши тўхтаб қолмайди.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#қизиқарли_факт

Дарума

Яна бир машҳур япон қўғирчоқларидан бири Дарумадир(унинг кўриниши рус матрёшкасини эслатади). Ушбу қўл-оёқсиз, яхлит бош-танадан иборат ёрқин қизил рангдаги қўғирчоқнинг қачон яратилганлиги номаълум. Айтишларича, XVII аср бошларидан оммалашган экан. Бу қўғирчоқнинг номи дзэн-буддизм асосчиси исми шарафига қўйилган. Афсонга кўра, у оёғидан ажралгач, тўқиз йил мобайнида тинимсиз медитация билан шуғулланган.
Янги йил кечаси японияликлар Дарума устига ўз исмларини ёзиб, эзгу тилак билдиришади.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#таъриф

1. Закот - сени тозалаш ва кучингни кўпайтириш учун ўтказиладиган нозик жарроҳлик амалиётидир.
2. Уйланиш - борлиқдаги энг катта масъулият. Унинг ҳар-бир тафсилоти учун ё савоб оласан ёки жазоланасан.
3. Судхўрлик - Аллоҳ таолога қарши расмий уруш эълон қилиш.
4. Барака - Аллоҳнинг махфий қўшинларидан бири.
5. Садақа - хатоларни ўчирувчи.
6. Масжид - Аллоҳнинг ўз аҳбоблари ила учрашиши учун ердаги уйи.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#интернет_олами

Аватарка

Аватарка маълум бир инсоннинг кимлигини таъкидлайдиган сурат. Сурат қувноқ бўлса, бу ўша одам ҳам ҳаётда худди шундай дегани эмас. Аммо шуни ишонч билан айтиш мумкинки, бу одам киришувчан ва самимий.
Аватаркадаги суратдан қовоғи солинган одам қараб турган бўлса, бу унинг сермулозаматли эмаслигидан дарак беради.
Суратда жонивор ёки мультфильм қаҳрамони сурати бўлса, бу инсоннинг ўзига хос маълум бир хусусиятини оммага кўрсатишни истаётганидан дарак беради. Масалан, суратда даҳшатли арслон сурати бўлса, бу ўша одамнинг ҳам худди шер каби ғазабнок эканини англатмайди. Аксинча, у жуда самимий инсон бўлиши мумкин.
Ёки аватаркада юмшоқ мушукчанинг сурати қўйилган. Саҳифа эгаси бошқалар уни мулойим, ёқимли деб ўйлашини истар, аммо ҳаётда бунинг умуман акси бўлиши мумкин.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#назм

Ҳансираб нафасин ютаётир ер
Ҳаворанг туйғулар сузар кўзимда
Ҳар тўрт ён лабига сукутни чизиб
Ёмғирлар эргашиб келар изимдан…
Манави чинорлар икки юз йиллик
Кўкси чақмоқларда қорайган қисмат
Бағрига чизилган ўйиқ қўш юрак
Қачондир ловуллаб ўчган ҳарорат…
Осмонга кўзгусин тутган кўлмаклар
Менинг қадамимдан унсиз синади
Киприклар қазиган кўзимдан дарё
Юрагимдан ҳарсанг тошлар қулади.
Ёмғирга қасдлашиб йиғлаяпманку
Ситилди кўнгилнинг соғинч чоклари
Олисда, бобомнинг қабри ҳурпайиб
Тонггача яна бир майса кўклайди.
Ажаб, шитирлашиб сирлашган кўкнинг
Баргдаги титроқча қолмади ҳоли
Шу лаҳза кимнидур ёдидан ўчдим
Лойқаланиб кетган хаёл мисоли.

Хонзодабегим Жамолова

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#қатра

Ғалаба баҳори

Уруш тугади. Баҳор...
- Онажон, гулларни қаранг?! Нега йиғлаяпсиз?
- Бу гулларни отанг бизга ер остидан юбораётганга ўхшайди.
- Катта бўлсам, мен ҳам сизга ер остидан гул жўнатаман...
- Йўқ, сен ердаги суянчимсан.
- Шунчалар кучлиманми?!
- Кучлисан.
- Отамдан ҳам зўрманми?
- Ҳа. Шунинг учун ҳам отанг ишониб, мени сенга қолдирган...

Қўчқор НОРҚОБИЛ

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#тафаккур

Доим кимнингдир ёрдамига таяниш мумкин эмас, чидамлилик ва матонатни ривожлантириш керак.
Дунё ёқимли жойларнинг энг яхшиси эмас. Охир-оқибат, ота-онангиз сизни тарк этади ва ҳеч ким сизни фақат сиз эканлигингиз учун ҳимоя қилмайди.Ўз принципларимизни ҳимоя қилишни ўрганишимиз керак.

Елизавета II, Буюк Британия қироличаси

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#ҳикмат

Ҳаётимиздаги баъзи инсонлар гўзаллиги, ифори, ёқимлилиги билан ёмғирга ўх¬шай¬дилар. Қалбимизга минглаб гул экадилар. Ҳаётбахш табассум, битмас бахт ҳадя этадилар..

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#қизиқарли_факт

Қайноқ сув совуғига нисбатан тез музлайди?

Қайси сув тез музлайди: қайноғими ё совуғи? Агар мантиқан олиб қаралганда, совуқ сув тез музлайди, негаки қайноқ сувнинг музлашидан аввал совиши кутилади. Айнан мазкур саволга аниқ жавоб топилмаса-да, тадқиқотчилар музланиш жараёнида турган қайноқ сувнинг қандай буғ бўлиб кўтарилиши, яхлаш шакли, қалин ё юқалиги ва шунга ўхшаш бошқа сабаблари нуқтаи назаридан тахмин қиладилар.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#ибрат

Яхши кўриш бошқа-ю, меҳр бериш бошқа...

Меҳрнинг изҳорида гап кўп экан. Яратган бирон инсонга нисбатан юрагингизга туйғу жойласа, билингки, уни улашиш керак. Меҳр улашилганда ортадиган, яширилганда сўнадиган нарсадир.
Отамисиз, фарзандингизга меҳр беринг, талтайиб кетади деманг, меҳр бузмайди болани, эътиборсизлик ва кибр бузади.
Жуфтингизга меҳр беринг, талтаяди деманг, меҳрсизликдан қуриб ёки бошқалардан меҳр тиланиб юргандан кўра, жуфти ҳалолининг меҳридан талтайиб яшнасин.
Фарзандмисиз, ота-онангизга меҳрингизни изҳор қилинг, кўп-кўп изҳор қилинг, шундоғам биладилар деманг, билиш кўнгилга таскин бермайди, кўнгилга туйиш таскин беради. Меҳрингизни доим ҳис қилиб турсинлар.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#руҳият

Баъзилар 22 ёшда институт ёки университетни тамомлайди, лекин муносиб иш топиш учун 5 йил кутади.
Баъзилар 25 ёшида корхона раҳбари бўлади ва 50 ёшида оламдан ўтади.
Баъзилар 50 ёшида корхонага асос солади ва 90 ёшгача умр кўради.
Барак Обама 50 ёшида нафақага чиққан бўлса, унинг бир вақтлар вице президенти бўлган Жо Байден 78 ёшида АҚШ президенти бўлди.
Бу дунёда ҳар ким ўз вақт ўлчови билан яшайди.
Сизнинг атрофингиздаги одамлар гўёки сиздан анча одимлаб кетганга ўхшайди, баъзилар эса сиздан ортда қолаётгандек туюлади.
Ўзингизни хотиржам тутинг. Сиз кеч ҳам қолмадингиз, одимлаб ҳам кетмадингиз.
Барчанинг ўз ҳаёт йўли ва умр ўлчови бор. Фақат мақсадингиздан четлаб, ҳаракатдан тўхтаманг.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#табассум

Жарроҳ куёв қайнотасини операция қилишга тайёрланмоқда.
Қайнота:
- Ишга жуда жиддий қаранг, куёвбола! Шуни унутмангки, мен ўлсам, қайнанангиз шу куниёқ қизиникига кўчиб боради.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#қизиқарли_факт

Парфюмериялар

Францияда 260та парфюмерия фирмалари фаолият юритади. Кунига ушбу фирманинг ҳари бири 172 минг флакон атир сотади.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#ҳақиқат

БЕШ МАРВАРИД

Али розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Беш нарсани эслаб қолинг. Уларни бажаришда қаттиқ турсангиз, улар орқали эришган ютуққа бошқа ҳеч нарса билан эриша олмайсиз.
Огоҳ бўлингки, бирортангиз Роббидан бош¬қадан умид қилмасин;
Фақатгина гуноҳидан қўрқсин;
Билмаганини ўрганишдан уялмасин;
Олим кишидан у билмайдиган нарса ҳақида сўрашса, «Билмайман», деб айтсин;
Огоҳ бўлингки, бешинчиси Сабрдир.
Жасад учун бош қанчалик лозим бўлса, иймонли одам учун сабр шунчалик муҳимдир. Кимда сабр бўл¬маса, унда иймон йўқ¬дир. Кимда бош бўл¬маса, унда жасад ҳам йўқдир.
Тадаббурсиз ўқилган қироатда, тафаккурсиз қилинган ибодатда ва илмсиз ҳа¬лимликда хайр йўқдир.
Огоҳ бўлинг, сизларга олимларнинг олими кимлигини айтиб бераман. У Аллоҳга маъсиятни Аллоҳнинг бандаларига чиройли кўрсатмаган, уларни Аллоҳнинг макридан омонда қўймаган ва Унинг роҳатларидан уларни ноумид қилмаган одамдир».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#ажойибот

ТУРК МИФОЛОГИЯСИДА РАНГЛАР НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

Турк мифологиясида тўрт томон турли ранглар билан белгиланган:
Қора - шимол, сув, тун, қиш, ёмон руҳлар тимсоли.
Қизил – жануб, олов, ёз, кўтаринкилик тимсоли.
Кўк (мовий) - шарқ, осмон, баҳор, тонг, дарахт, байроқ тимсоли.
Оқ - ғарб, куз, отлар, ҳақиқат тимсоли.
Сариқ ранг оила, бойлик, олтин, аждодлар, ўчоқ тимсоли.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#назм

СИЗ

Сиз мендан ҳеч нарса қилмайсиз талаб,
Мен сиздан ҳеч нарса сўрай олмайман.
Сиз кетма, демайсиз, мен эса… ё Раб,
Қолгим келса ҳамки…аммо, қолмайман.

Зотан, сиз севгига, ишққа ташнасиз,
Зотан, мен меҳрга муҳтожман, зорман.
Билмам: кимга дўстсиз, кимга ошнасиз,
Билмам: кимга ёрман, кимга даркорман.

Кунора кўраман, салом берасиз,
Ҳатто жилмаясиз - қиласиз карам.
Мен сизни соғина бошлаган кундан
Буён сизникиман, сизгаман қарам.

Бир шуъла кўраман кўзларингизда,
«Ким ёққан олов бу?» - хатарли сўроқ.
Бегона исм йўқ сўзларингизда,
Менинг исмимни ҳам айтмайсиз бироқ...

Воҳид Луқмон

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#қатра

Ўзингизни...

Ўзингизни муҳим шахс деб ҳисобламанг. Дунё сиз бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам тураверади. Оилангиз, фарзандларингиз сиз ўлгандан кейин ҳам яшайверишади. Ишларингиз сизсиз ҳам битаверади. Барчасини зиммангизга олиб, ўзингизни қийнайверманг. Умрингиз қандай ўтганини ҳам билмай қоласиз. Ташлаб қўйинг, вазифаларни тақсимланг, атрофингиздагилар учун эмас, ўзингиз учун ҳам яшанг. Уларни ўзингизга боғлаб қўйсангиз, ишонинг, сиздан кейин кўпроқ қийналишади. Қўйиб беринг, уларни ҳам ҳаракат қилишга ўргатинг, ишларингиз сиз бўлмасангизда юраверадиган ҳолатга келсин. Вақтингизни, кучингизни охиратингиз учун ҳам сарфлаб туринг. Ишонинг, ҳаммаси яхши бўлади.

(Ориф Таскиннинг «Ҳаёт менга шуни ўргатди» китобидан).

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#тафаккур

Ёзувчи ёлғонни тўқийди-ю, ҳақиқатни ёзади.

Асқад Мухтор

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#ҳикмат

Бир киши байрамда кириб келади. Бошқа бир киши кириб келганида кўнг¬лингиз ва кулбангизда БАЙРАМ бўлиб кетади.
Уйингизга кириб келганида кўнглингизда байрам бўладиган кишиларингиз кўп бўл¬син...

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#қизиқарли_факт

Курси 13 километр йўл босади

Америка идораларида фаолият юритадиган ҳар бир ғилдиракли курсиси бор ходим йилига ўртача ушбу курсида саккиз миль (ўн уч километр) масофани босиб ўтиши мумкин.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#шахслар

Алфред Нобел

Аслида Нобелнинг динамитдан ташқари яна 355 та кашфиёти ҳам бор эди, аммо айнан динамит ихтиросидан у жуда катта фойда кўрганди. Унинг вафот этган акаси Людвиг эса снаряд ишлаб чиқарадиган ва уни сотадиган савдогар эди.
Нобель ўзи ҳақидаги жамиятнинг фикрини бутунлай ўзгартиришга қарор қилиб, ўз васиятномасини қайтадан ёздиради.
1895 йил Париждаги Швед-Норвег клубида тузилган бу васият хатида Альфред Нобель ўзига тегишли 31 млн Швеция маркасини келажакдаги фан ва адабиёт намоёндаларига қолдирилган васиятнома пунктларида қуйидагича ёзилган эди:
- Мен Альфред Бернхард Нобель ақл-ҳушим жойида, танам соғлом ҳолда васият қиламан: Менинг васиятимни бажарувчи вакилларим ўлимимдан сўнг менга тегишли барча бойликларимни қимматбаҳо қоғоз пулларига айлантириб, фонд тузишларига буюраман. Ушбу фонддан келадиган фоиз фойдасини илм-фанда, адабиётда, инсониятга фойда келтирувчи шахсларга ҳар йили мукофот тарзида берилишини шарт қилиб белгилайман. Ушбу мукофот фондидан келадиган фоиз фойдасини беш қисмга ажратиб, бешта мукофот таъсис қилинишини буюраман.
1. Физика йўналишидаги оламшумул кашфиётга;
2. Кимё фани йўналишидаги оламшумул кашфиётга;
3. Физиология ва медицина йўналишидаги оламшумул кашфиётга;
4. Башарият идеалларини тараннум қилувчи бадиий асар муаллифига, яъни адабиёт йўналишига;
5. Халқларнинг тинчлиги йўлида, уларнинг бирлашиши йўлида курашадиган, қулликни бартараф этадиган, армиялар сонини қисқартирадиган, урушларнинг олдини оладиган, тинчлик сулҳларини тузадиган инсонларга
ушбу мукофотнинг берилишини буюраман.
- Менинг яна бир тилагим бу мукофотлар ирқчилик, миллатчилик принципларидан холи бўлиши керак, ғолиблар қайси миллат, қайси ирқ вакили бўлишидан қатъи назар, мукофотни олишини истайман ва васият қиламан.
Альфред Нобель вафотидан кейин унинг васиятига кўра, ҳар йили оламшумул натижаларга эришган инсонлар ўз мукофотларини, яъни Нобель мукофотини олиб келмоқдалар.
Нобелнинг жуда кўп қариндошлари суд орқали ўз аждодларининг васиятини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилганлар, аммо барчаси судда ютқазганлар. Чунки Нобель бутун бойлигини қариндошларига эмас, башариятга бағишлаганди. Дунёдаги энг эътирофли мукофот ана шундай пайдо бўлган эди.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#ажойибот

Жомолунгма
Жомолунгма неча ёшда?
«Жомолунгма» - «Ҳаётий энергиянинг илоҳий онаси» маъносини англатувчи тибетча сўз. Тоғ оналик энергиясини акс эттирган маъбуда Шераб Жамма шарафига шундай номланган.
Тоғнинг яна бир тибетча номи бор - «Чомогангкар», бу «қор каби оппоқ, Муқаддас она» деган маънони англатади.
Тоғ инглизчада «Эве¬рест» номини олган, бу ном геодезия хизмати раҳбари Жорж Эверест шарафига қў-йилган.
Жомолунгма 1852 йилда дунёдаги энг баланд чўққи деб тан олинган. Буни бенгаллик топограф ва математик Радханат Сикдар тригонометрик ҳисоб-китоб¬лар асосида айтиб ўт¬ган.
2010 йилда тоғнинг баландлиги расман 8848,86 метр деб қайд этилган.
Жомолунгманинг ёши олтмиш миллион йил¬дан ошади. У ўзининг ҳайбатли кўриниши учун ҳинд тектоник платасига қарздор, тоғ бар¬қарор ҳаракатланиб, Осиё платаси билан тўқнашади.
Чўққи илк марта1953 йилда забт этилган. Унгача бўлган элликта уриниш муваффақиятсиз тугаганди.
Англиялик альпинистлар Жорж Финч ва Жеффри Брюс 8320 метр баландликка кўтарилиш имконини берувчи кислороддан фойдаланган биринчи альпинистлар эди.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#назм

ДОР ҚЎШИҒИ

Рауф Парфига татаббу

Хуш келдинг сен, эй сарбадор, эй шўрлик исён,
Хуш келдинг сен, тилкаланган виждоннинг лоши,
Хуш келдинг сен, эгилмаган, эй мағрур инсон,
Ва алайкум ассалом, эй Мажнуннинг боши!
Муқаддас эрк бўғизланган жойга хуш келдинг,
Неча аср кутдим сени, йўлингга зорман.
Мансур Ҳаллож бошин қўйган дорга хуш келдинг,
Ҳа, мен ўша Шоҳ Машрабга қурилган дорман.
Ё Раббано! Ўтда ёндим, оташда куйдим,
Не руҳларни учирмадим аъло аршингга.
Наҳот битта шоирингдан мени паст кўрдинг,
Сўйла, шоир, қалтирарман нечун қаршингда?!
Илдизига яшин урган кўҳна оғочман,
Тушларимда тентирайди тўртта фасл – куз.
Нечун сенинг ташрифингга бунчалар очман,
Бўйнимдаги шайтанатнинг арқонини уз!
Осил, шоир, сўз бўйнига қаламдай осил,
Қонхўр дунё қулоқ солмас сенинг зорингга.
Осил, шоир, кўкка осил, баландга осил,
Осил майли паст дунёнинг баланд дорига!
Хуш келдинг сен, эй сарбадор, эй шўрлик исён,
Хуш келдинг сен, тилкаланган виждоннинг лоши,
Хуш келдинг сен, эгилмаган, эй мағрур инсон,
Ва алайкум ассалом, эй Мажнуннинг боши!

Насрулло Эргаш

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#қатра

Ширгуруч

Олти яшар қизча қўш¬ни ҳовлига кираркан, супада латта қўғирчоғини ўйнаб ўтирган дугонасини ёнига имлаб чақирди. Маҳзуна чопиб келиб, сўради.
- «Хола-хола» ўйнаймизми, Гули?
- Сени уйга опкетгани келдим. Аям уйда йўқ. Газнинг устида овқат бор, бир ўзим ололмаяпман. Юр, стулни ушлаб турасан.
- Қорнинг очқаб қолдими?
- Мен оч қолганим йўқ. Уйимизда битта аёл билан боласи бор, бола жуда оч. У қорнини ушлаб йиғлаяпти.
- Ким улар?
- Мен танимадим. Аямнинг танишлари бўлса керак. Уларнинг ўтириши аянчли. Болага овқат берамиз. У тинмай онасидан нон сўраяпти.
- Аясига айтсанг, олиб беради-ку, овқатни. Айтмадингми?
- Айтдим. Аммо у менга қулоқ солмай, нуқул боласини қучоқлаб йиғлаяпти. Овқат емаса, боласи ўлиб қолади.
- Кетдик.
Гули у билан ошхонага кирди. Газ плитасининг устида қозон турарди.
- Анави стулни опке.
Стулнинг устига Маҳзуна чиқиб, қозонни қийналиб кўтариб дугонасига узатди. Қозонда ширгуруч бор эди, Гули бир товоқ сузди.
- Бу ёққа юр, Гули дугонасини қия очиқ эшик томон бошлади.
Ичкаридан аёлнинг пиқиллаб йиғлагани эшитилиб турарди.
- Қани улар? - деди Маҳзуна хонада ҳеч кимни кўрмагач.
Телевизор ёниқ эди. Экранда, афтидан, африкалик бир аёл нимжон боласини қучоқлаб ўтирарди. Гули бир товоқ ширгуручни экранга яқин қўйди ва беғуборларча жилмайиб:
- Овқат опкелдим, енглар, - деди.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#тафаккур

Ҳатто оддий нарсалардан ҳам илҳомланиш мумкин.
Детектив романларимнинг сюжетларини идиш юваётганда топаман. Бу шундай аҳмоқона машғулотки, беихтиёр қотиллик ҳақида фикрлар келади.

Агата Кристи, ёзувчи

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#ҳикмат

Кун келади... Очилмайди деган гулларингиз очилади... Ўтмайди деган қийинчиликларингиз ўта¬ди... Битмайди деган дардларингиз битади... Ҳаёт шундай бир сир: «Аввали дуо, ўртаси сабр, ниҳояси шукрдир!»

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал