bekajon_gazeta_uz | Неотсортированное

Telegram-канал bekajon_gazeta_uz - bekajon.uz

940

Ўзбекистондаги севимли оилавий нашр - "Бекажон" газетасининг расмий канали. Унда ўзингиз истаган барча маълумотни топасиз. Қизиқарли ва самимий! ✍️ Мурожаатлар учун: 👉 @Umid 👉 @bekajontahririyati 📲 Реклама учун алоқа 👉 @BekajonReklama

Подписаться на канал

bekajon.uz

#rivoyat

Машраб бир гала итни эргаштириб қабристон четидан ўтиб борарди. Бир ҳашаматли гумбазли қабрдан нидо келди:
⸺ Машраби девонага бунча тавалло нечун?
Машрабдан дарҳол жавоб қайтди:
⸺ Гўрда ётган мурдаларга гумбази тилло нечун?

© «Азимнома»

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

​​Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар.

“Аллоҳим, сенинг номинг билан,
1. Ожизликдан.
2. Дангасаликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Ўта қариликдан.
6. Бағиртошликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Ночорликдан.
9. Хорликдан.
10. Бечораҳолликдан.
11. Камбағалликдан.
12. Кофирликдан.
13. Ширкдан.
14. Фосиқликдан.
15. Бадбахтликдан.
16. Мунофиқликдан.
17. Шуҳратпарастликдан.
18. Риёкорликдан.
19. Соқовликдан.
20. Карликдан.
21. Жинниликдан.
22. Моховдан.
23. Песликдан.
24. Ёмон касалликлардан.
25. Қарзларнинг оғир келишидан.
26. Кишиларнинг устун келишидан.
27. Неъматнинг завол топишидан.
28. Офият ўзгариб, тескарига айланиб кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган ўчингдан.
30. Барча ғазабингдан паноҳ тилайман” дея паноҳ сўрардилар.

☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#Бу_қизиқ

👠 Данияда асосан тош плиткалар ётқизилган йўлкаларда ўрнатиладиган бу белги узун пошнали пойафзал кийиб юрадиган аёлларни пошнаси шикастланиши мумкинлигидан огоҳлантиради.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#қатра

Aрмон

Ўткинчи булутлар чалғитгани учун йигит кечикиб йўлга чиқди.

Манзура Aбдуллаева

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#назм

Ака, бу шаҳарнинг деворлари кўп.
Бир таскин излайман юпанмоқ учун.
Ҳаловат билмаган издиҳом ичра
Оҳанг лаззатини тинглайман беун.
Кенгликда улғайган руҳим, вужудим
Балки юрагингга солган хавотир.
Менга эрк бергувчи оғриқлар балки,
Онам кўзларидан томчилаётир.
Осмоннинг сўнггига етмайди нигоҳ,
Ой ёғду тўкади симтўрлар аро.
Ҳаммага қучоғин очган шаҳардек,
Менинг пешонам оқ, ёзиғи қаро.
Ака, бу шаҳарнинг деворлари кўп,
Бир таскин излайман юпанмоқ учун.
14 06 2019

Гулҳаё Анорова

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

Шаҳрисабздаги “Темурбеклар мактаби” яқин кунларда очилади

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг очилиш маросими ўтказилиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, "Темурбеклар мактаби" битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи, бошқа олий давлат ўқув юртларига ўқишга киришда эса 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.
Имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларисиз кириш ҳуқуқи берилади.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

​​ҚОДИРИЙ ЁШ ҚАЛАМКАШЛАРГА ҚАНДАЙ МАСЛАҲАТ БЕРГАН ЭДИ?

Сўз сўйлашда ва улардан жумла тузишда узоқ андиша керак. Тузилган жумлани ёзувчининг ўзигина тушуниб, бошқаларнинг тушунмаслиги катта айб. Асли ёзувчилик айтмоқчи бўлган фикрни ҳаммага баробар англата билишда, орага англашилмовчилик солмасликдадир.

Қалам – ўқлоғи, адабиёт – кетмон бозори эмас. Йўсинсиз равишда хотирага келган ҳар бир сўздан жумлалар тўқимоқ фазилат саналмайди. Сўз қолип, фикр унинг ичига қўйилган ғишт бўлсин, кўпчилик хумдонидан пишиб чиққач, янги ҳаёт айвонига асос бўлиб ётсин.

Абдулла ҚОДИРИЙ

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#жаҳон адабиёти

АЛЕКСАНДРА ЛОПАТИНАДАН

ОДАМНИНГ ҚАЕРИ ОҒРИСА..
.

Ота ўғли билан биргаликда жавон ясаладиган устахонада ишларди. Қартайган ота гарчи ишламаганда ҳам бирор нарсага муҳтожлик сезмасди, аммо у жавон ясашни яхши кўрар ва бу ишсиз кунни ўтказишни тасаввурига сиғдира олмасди. Кунлардан бирида ўғил отасининг ишдан тиниб, бироз ҳордиқ чиқараётиб, кўксини тутиб турганига шоҳид бўлди.
-Нима бўлди ота? Нега кўксингизни чангаллаб олдингиз?-ташвиш оҳангида сўради ўғил.
-Одамнинг қаери оғриса, қўли шу томонга югураркан,-жавоб берди ота.-Юрагим оғрияпти. Сен хавотир олма, бу кексалик аломати. Ке, сен ҳам танаффус қил. Қаҳвахонага борамиз, бир чашкадан чой ичиб чиқамиз.
Ўғил отага сўзсиз амр этди.
Ота ўғли билан устахонадан чиқиб, қаҳвахонага яқинлашаркан, сал берироқда кўксини чангаллаб ўтирган бир дайдига йўлиқишди.
-Қаранг, ота,-қўлини дайди томон нуқиб деди ўғил.-Бу бечора ҳам сизга ўхшаб кўксини ушлаб ўтирибди. Унинг юраги оғриётган бўлса керак.
-Оғрияпти,-хитоб қилди ота.-Лекин кексаликдан оғриётгани йўқ юраги, очликдан.
Ота шу тоб шу яқин атрофдаги дўкондан егулик харид қилиб, ўғлига дайдига олиб боришни буюрди. Сўнг у қайтиб келгач, қаҳвахонага киришди.
Қаҳвахонага кираверишда ўғил ногаҳонда бир чеккада ўтирган пўрим кийимдаги эркакка кўзи тушди. У чашкадан чой ҳўплаб, ҳар замонда кўксини сийпаб қўярди.
-Ота,-деди ўғил яна отасининг эътиборини тортиб.-Анави бойнинг ҳам юраги оғрияпти шекилли.
-Ҳа,-тасдиқлади ота бойга кўз ташларкан.-Лекин унинг юраги бойлик ташвишидан оғрияпти. Менимча, беҳисоб тиллалар солинган ҳамёнини юрагига яширгану энди уни биров ўмаришидан қўрқиб, кўксини чангаллаб ўтирибди.
Ўғил отанинг сўзларига ўйланиб, кафтини пешонасига босди.
-Ана кўрдингми, ўғлим, бошинг ўй-у хаёллардан оғриди-да, бошингни ушлаб олдинг,-жилмайиб деди ота.
-Ҳақсиз ота,-таъкидлади ўғил.- одам қаери оғриса, ўша ерини чангаллаб оларкан.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#факт

Оддий телескоп орқали
Хоҳлаган одам Ернинг ўзида оддий телескоп ёрдамида Ой ва унинг кратерларини кўриши мумкин. Шуниси қизиқки, денгизда ҳам бу ҳолат қийинчилик туғдирмас экан.

Ойда Ерни кўриш мумкинми?
Ойда атмосфера йўқ, шунинг учун у ерда кечаю кундуз қоронғилик ҳукмронлик қилади. Аммо юлдузлар доим жимирлаб туради. Яна энг қизиқарлиси шундаки, бу ернинг ўзидан Ерни ҳар қандай вақтда кўриш мумкин.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

Нон исрофи қанчалик гуноҳ бўлса, Аллоҳ берган истеъдодни исроф қилиш ҳам шунчалик гуноҳдир.

“Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи” китобидан

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

САЪД.

Саъд ибн Муоз розиёллоҳу анҳу 30 ёшда мусулмон бўлди.
36 ёшида вафот этди.
Исломда 6 йилгина яшади.
Вафотидан Раҳмоннинг Арши ларзага келди.
Жанозасида 70000 фаришта иштирок этди.
Қабри ковланганда мушк ҳиди чиқди.
У зот вафот этганида Жаброил алайҳис салом келиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга : " Вафот этган бу солиҳ банда ким? Унга самолар эшиги очилди, Арш ларзага келди", дедилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб унинг Саъд эканини билдилар ва саҳобаларга : "Юринглар", дедилар. Жобир розиёллоҳу анҳу айтадилар:
" У зот билан бирга юрдик. Шунчалик тез юрдиларки, ҳатто оёқ кийимларининг боғичи узилиб кетди. Бизнинг ридоларимиз тушиб кетди. У зотнинг суръатларидан саҳобалар ажабланишди. Шунда у зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
"Мен фаришталар биздан илгари бориб Ҳанзалани ювишгани каби уни ҳам ювиб қўйишмасин, деб қўрқаяпман".
Унинг уйига бордик. У вафот қилиб асҳоблари ювишаётган экан. Онаси эса йиғлаяпди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам : " Саъднинг онасидан бошқа барча йиғловчилар ёлғончидир", дедилар. Кейин уни қабрига олиб боришди. Қабрга қўйилгач Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам такбир айтдилар. Мусулмонлар ҳам такбир айтишди. Бақиъ ларзага келди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳ ва саллам : " Дўстингизни қабр бир сиқиб қўйиб юборди. Агар бирор бир киши ундан нажот топса Саъд нажот топар эди", дедилар.
Кейин унинг жанозасидан кўзларидан ёш оқизиб қайтдилар. Кўз ёшлари соқолларини ҳўл қилди. Сўнгра дедилар: " Бу вафотидан Арш ларзага келган, осмон эшиклари очилган, жанозасига етмиш минг фаришта ҳозир бўлган , ваҳоланки улар олдин ер юзига тушмаган солиҳ бандани ер бир сиқиб қўйиб юборди".
-------------------------
Баъзи сохта тариқатчиларни кўрдик. Улар " Бизни пиримиз қабр азобидан қутқаради, Мункар ва Накир саволларига ёрдам бериб жаннатдан бир эшик очилмагунча кетмай туради" , деб даъволар қилишди. Саъд розиёллоҳу анҳунинг муаллимлари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бўлиб туриб, вафотидан Арш ларзага келиб туриб , жанозасига етмиш минг фаришта ҳозир бўлиб туриб, жанозасини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўқиб туриб қабр сиқиб қўйиб юборган бўлса у сохталарнинг даъволари нечук?

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

​​Метан заправкадаги метин иродалар

http://gobazar.uz

Фарғонадан Тошкентга қайтар эканмиз, йўл-йўлакай газ “заправкаларда” километрлаб навбатларни кўрдик. Одамлар тунни тонгга улаб, навбатларда туришибди, тезроқ “заправка”лар очилишини кутишяпти.

Соат тунги 12 да ҳам, 2 да ҳам, 4 да ҳам навбатда туришибди. Аниқроғи шу ерда ётиб қолишмоқда.

Айримларининг ёқилғиси бутунлай тугаган, машинаси ўт олмайди. Демакки, иситгичи ҳам ишламайди ва қаҳратон совуқда машина ичида тунашга мажбур. Машиналар усти музлаб қолган, ичи ҳам тахминан шунақа музхона.

Бундай манзараларни кузатиш азоб. Хеҳ, азобмиш... Гапниям оламанда. Азоб нималигини мен қаердан ҳам билардим, иссиққина машина ичида уларнинг олдидан ўтиб кетдим холос. Азоб нималигини улардан сўраш керак. Сабр нималигини улардан эшитиш керак. Машаққат нималигини улар сўзлаб берсин.

Азобмиш...

Энергетика соҳасига масъулларнинг барчасини йиғиб, кўп эмас, атиги бир кечани ўша инсонлар билан музхонага айланган машина ичида навбат кутишга мажбурлаш керак. Кўп эмас, атиги бир кечагина.

Шунда зора тушунишармиди.

Йўқ, ўзимнинг фикримга ўзим қарши чиқаман: барибир тушунишмаса керак.

Сизга сабр тилайман, тунда навбатда турган юртдошим. Ҳаққингизга дуо қилишдан бошқа нима ҳам қила олардим.

P.S.: шу сўзларни ёзар эканман Наманганда 68 ёшли отахон газ “заправка”да навбатда туриб, музлаб қолган машинасини итараман деб, йиқилиб тушиб ўлгани ҳақидаги хабарни ўқидим.

Азоб, азоб, азоб...

Xushnudbek Xudoyberdiyev

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

Ҳеч кимса сизни тушунмаган пайт саждага бошингиз қўйиб, бутун коинотнинг яратгувчиси - Аллоҳ билан суҳбатлашиб кўринг, У Зот албатта, сизни эшитади, кўради ва йўлингизни очиб қўяди.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#назм

ДУНЁНИНГ ТАГИ

Бир ёнда ғам, бир ёнда беғам,
Қон қонга, жон жонга қасд экан.
Жон қадрига етайин десам,
Куйган жоннинг қадри паст экан.

Мунофиқлар ёрнинг ишқидан
Маст бўлмаган майпараст экан.
Номи улуғ экан ризқидан,
Оҳангидан авжи паст экан.

Балогардон бўлмади ҳеч ким,
Чунки, бало забардаст экан.
Бу дунёнинг тагига етдим,
Бу дунёнинг таги паст экан…

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#Мулоҳаза

Поездда атиги бешта йўловчи бор эди. Беш тақдир, беш ўй- хаёл.

Чол ўйларди: "Умрим шу поезд мисол ўтди-кетди-я..."

Бемор ўйларди: "Осмон бунча рутубатли бўлмаса, эртага шуни ҳам кўраманми, йўқми?"

Йигит ўйларди: "У билан шу лолазорда абадий қолсам эди..."

Қарздор ўйларди: "Шу лолаларни пулласам, қанча бўларкин?"

Она ўйларди: "Фарзандларим соғмикан? Кеч тушмасдан болаларимнинг олдига етиб борсам эди..."

Поезд эса шитоб билан елиб борар эди.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#иқтибос

Мен шунга ишонаманки, инсон нафақат бардош беради — у енгади. Унинг ўлмаслиги тирик мавжудотлар орасида ақл-идрокка эгалигида эмас, балки қалби, руҳи, изтироб чекишга қобиллиги, ўзини қурбон қила олиши ва сабр-тоқатли эканида. Шоирнинг, ёзувчининг бурчи шу ҳақда ёзиши зарурлигидадир… Шоир шунчаки инсон ҳаётининг солномасини ёзмаслиги керак; унинг асари инсонни қўллаб-қувватлайдиган, унинг бардошига куч берадиган ва енгишига кўмаклашадиган таянч, устун бўлиши лозим.

Уилям Фолкнер

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#кичик_ҳикоя

ЯНВАРЬ, 1938 ЙИЛ

Паға - паға қор ёғарди...
Уйига шошиб киргач, рафиқаси хавотирланиб сўради:
- Нима бўлди, адаси?
Эркак, хотинига бир ўқрайиб қаради-ю, хона бурчагидаги токчага терилган китобларни титмоққа тутинди. Излагани - учтагина китобни олиб, уй ичидаги - қайнаб турган қозон остида ёниб турган ўчоққа бирин-кетин ташлай бошлади.
Навбат охиргисига келганда, беихтиёр тўхтаб қолди, китобни очиб саҳифаларга термулди.
Сандалда ўтирган ўғли ўрнидан ирғиб турди, отасига даҳшат ичра қаради.
- Ада, "Ўткан кунлар" яхши китоб-ку, нима қиляпсиз?
Ота, бўйи бўйига тенглашиб қолган ўғлига ҳўрсиниб жавоб қилди:
-Қодирийни яна қамашибди, ўғлим!
Ҳаммасини бироз қўрқинч билан кузатиб турган ўн тўрт ёшлардаги қизалоқ умидсиз оҳангда сўз қотди:
- Йиғламанг, ака, мен бу китобни ёд биламан...
... Ташқарида паға - паға қор ёғарди...

Шамсиддин Ғаниев

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#факт

ЧАПАҚАЙЛАР УЧУН ТАЪСИС ЭТИЛГАН СТИПЕНДИЯ
(Scholarship for Left-Handed Students)
Juniata College коллежи эшиклари чапақайлар учун кеча-кундуз ланг очиқ. Айнан шу билим масканида чапақайлар учун Frederick è Mary F. Beckley Scholarship стипендияси таъсис этилган. Ушбу коллежда махсус стипендияга эришганларнинг энг омадлиси 1000 АҚШ долларига эга бўлади.

ИЗОЛЯЦИЯЛИ ТАСМАЛАР БИЛАН БЕЗАЛГАН ЭНГ ЯХШИ КЎЙЛАК ТАНЛОВИ УЧУН СТИПЕНДИЯ (Duck Brand Duct Tape Stuck at Prom Contest)
Болаликда изоляцияли тасмаларни қирқиб, улардан турли шакллар, фақат болалар дунёсига хос, катталар тушуниши мураккаб бўлган нарсалар ясагансиз, тўғрими? Буни қарангки, ушбу тасмалар ёрдамида энг яхши кўрган кийимларингиздан бирини безаб, суратга тушиб, сўнг айнан шу расмларни ушбу танловга жўнатсангиз, 3000 АҚШ доллари миқдорида пулга эга бўлиш имконияти туғиларкан. Фақат ушбу танловда талабалар қатнашади.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#Мазмунли_сатрлар

«Дунё айланувчи чархпалак», дейдилар. «Қайтар дунё», дейдилар. Хоҳ яхшилик бўлсин, хоҳ ёмонлик бўлсин, албатта қайтади. Демак, ўзингга нима қайтишини истасанг, ўшани қил.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#тафаккур

Вақт

Вақт малҳам эмас, дволамайди. Вақт совуқдир, совутади. Чойни пиёлада совутади, инсонни қалбда…

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#ханда

- Сигирингиз бир кунда 30 литр сут бериши ростми?
- Рост!
- Буни қандай уддалагансиз?
- Ҳар куни эрталаб оғилхонага кириб, "қани, сигир, бугун сут берасизми ёки гўшт?" деб сўрайман...

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#иқтибос

Адабиёт муаллифга инсоний онгни сақлаб қолиш имконини беради, адабиёт бизнинг ўзимиз билан ўзимиз гаплашадиган нарсалардан бошланади. Бу ўринда ўзаро алоқа иккиламчи вазифа. Адабиётни бизнинг ички ҳис-туйғуларимизнинг амалга ошишига бўлган эҳтиёжимиз пайдо қилади. Китоб, жамиятга таъсир этадими, йўқми — бу бошқа масала, бу саволнинг жавоби унинг муаллифига мутлақо боғлиқ эмас.

Гао Синцзян

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

Бугун 11- январь "Халқаро раҳмат айтиш куни" экан. Шу муносабат билан мен ҳам аввало ота- онамга, билим берган устозларимга, барча яқин қадрдонларимга"менинг ҳаётимда борлигингиз учун раҳмат" дейман!

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#кичик_ҳикоя

Хиёнат

Самаднинг ўлганига ҳафта ўтмаёқ дарров қотил топилди. Уни прокурор суднинг қора курсисига ўтқизиб, саволга тутди:
—Эрингизни сиз ўлдирдингизми?
—Ҳа.
—Бу маъшум ишга қўл уришингизга нима мажбур қилди?
— Муҳаббат.

Юлдуз Рўзиева

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#назм

СЎНГГИ ХАТ

Қор кечиб, боғчани кезаман,
Кўзимни яшириб ёруғдан.
Мен балки қочишни истайман,
Юракда уйғонган оғриқдан.
Боғчага очилган дераза
Таратар навони – ёғдуни.
Мен эса тушаман ларзага,
Йўқотиб қадрдон туйғуни.
Қўлимда сен ёзган сўнгги хат,
Вужудда кезади қалтироқ.
Мактубинг шу қадар қисқаки,
Оғриқнинг азоби узунроқ…

Хуршид Даврон

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#қатра

Сохталик

Етаклаб кетаётган катта қадамларга етишга қийналиб бораётган қизча ногоҳон қоқилиб йиқилди. Қўллари шилиниб оғриқдан йиғлаб юборди. Ўгай она дарров қўлидан ушлаб ўрнидан турғазди. Рўмолчаси билан кўзидаги ёшларини артиб қўйиб бағрига босиб юпатишга тушди.
Aёл атрофда кузатиб турган нигоҳларни пайқаган эди.

Манзура Aбдуллаева

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#тафаккур

Муҳаббат

Сизни бутун дунё яхши кўриши шарт эмас, фақат бир инсон дунёчалик яхши кўрсин.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#иқтибос

Поэзия нафақат дунёни билиш, балки у ҳаётнинг ўзи ҳамдир, бутун борлиғи билан ҳаётнинг ўзи. Шоирлик қабилачилик замонида ертўлаларда яшаган одамнинг қалбида ҳам бор эди, у атом асри одамининг руҳида ҳам яшайди… Борки мавжудотга садоқати билан шоир бизга бизнинг дунёмизнинг боқийлиги ва бирлигини ҳис этишимизга ёрдам беради… Ва агар шоир ўз даврининг хасталанган виждонини гавдалантира олса, унга бошқа талаб йўқ.

Сен-Жон Перс

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#ҳикоят

Яхшиямки, туғилган экансан,
болам!

Соат тонги 03:30 эди. Унинг телефони жиринглай бошлади. Ёстиқдан минг машаққат билан бошини кўтариб, қўнғироққа жавоб берди:
- Эшитаман! Кимсиз?
- Менман, ўғлим. Онангман!
- Уфф, она, Худо хайрингизни берсин! Кошки билсангиз эди, эртага қиладиган қанчалик муҳим ишларим бор.
- Ҳалиги… Ўғлим…
- Нима, она, нима. Мени шу пайтда уйғотадиган нима муҳим ишингиз бор? Эрталаб қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлаверарди-ку?
Она ўғлидан бу совуқ муомалани эшитиб қаттиқ ранжиди, ўксинди. Йиғламсираган бир овозда жавоб бериб телефонни ўчирди:
- Бундан роппа-роса ўттиз беш йил аввал шундай тун ярмида 03:30 да сен ҳам мени уйғотган эдинг!
Яхшиямки, туғилган экансан, болам! Сени яхши кўраман!

Турк тилидан Фатима Алий таржимаси

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#ривоят

Улашув йўқ экан.

Қадим замонда бир одам уйланди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди.
Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ мени талоқ қиласан, деб туриб олди. Сабабини сўраган эди:
- Қон тортади, сендан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, - деб жавоб берди аёл.
Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор.
Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.
Қазоро, бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига, мени ўша одамнинг олдига олиб боринглар, деди. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:
- Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз. Кейин болаларига қараб деди:
- Аллоҳ учун унга эътибор бериб қўйинглар.
Ҳар бир эркак ва аёл унутмасинларки, қон тортади ва ҳар ким экканини ўради.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал