bekajon_gazeta_uz | Неотсортированное

Telegram-канал bekajon_gazeta_uz - bekajon.uz

940

Ўзбекистондаги севимли оилавий нашр - "Бекажон" газетасининг расмий канали. Унда ўзингиз истаган барча маълумотни топасиз. Қизиқарли ва самимий! ✍️ Мурожаатлар учун: 👉 @Umid 👉 @bekajontahririyati 📲 Реклама учун алоқа 👉 @BekajonReklama

Подписаться на канал

bekajon.uz

#факт

ПУЛДАГИ ИПЧАЛАР

Бази давлатларга тегишли қоғоз пулларда сезилар-сезилмас ипчалар мавжуд. Бу шу валютадаги пулларнинг қалбаки нусхалари кўпаймаслиги учун қўлланилган тадбир ҳисобланади.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#назм

Манзара

Вақтга бўлиб намозшом хоқон,
Кун уйқуга кетар муаллақ.
Қонлар қусиб, жон беради жон,
Барқут осмон илгида шафақ.
Чағалайлар жаноза ўқир,
Мотам тутар кўкда булутлар.
Қояларда увиллар қашқир,
Ҳилол далда сочиб овутар.
Япроқларнинг силкинар бари,
Шамоли тез, шимол қутбининг.
Ер шарининг айланишлари,
Тушларига кирар офтобнинг.
Чигирткалар опера куйлаб,
Тун сукутдан бебаҳра қолар.
Ҳароратли нигоҳин жойлаб,
Жим кузатар тунни Зуҳролар.
Майсаларнинг юзларида нам,
Сўнгра борур, тун ҳам охирлаб.
Уйғотгудек кунни субҳидам,
Хўрозларнинг қичқириғи-ла.
Кун ёришар, ғоят ўзгача,
Тоғ ортидан мўралаб ювош.
Ой нурига чўмилган кеча,
Яхши ухлаб турдингми, қуёш?!

Жасур Эсан

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#кичик_ҳикоя

ДАНГАСА

Бир ошнам:
- Тушимда бир қизни кўрдим, - деди. – Эй, даҳшат! Уни севиб қолдим-ов.
- Ахтариб кўр.
- Э-э, у денгиз соҳилида турганди! Бизнинг Ургутда денгиз йўқ, қаерга бораман?
Орадан икки йил ўтиб, у қишлоқдошига уйланди.
- Кўнглим йўқ, лекин начора…
Кейин хафа ҳолда учратдим.
- Тинчликми?
- Тушимдаги қизни қўшни қишлоқда кўрдим!
Унга денгизни эслатгандим, кулди:
- Уйининг ёнида ҳовуз бор экан.

Шониёз

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#тафаккур

Куч

Кучли киши – заифликни билмаган киши эмас, балки уни енгиб ўта оладиган кишидир.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#иқтибос

Ҳозирги пайтда трагедияни бахтсизлик, деб тушунишади. Қадимда юнонлар бошқача тушунишган. Трагедия кишига кўтаринки руҳ бағишлашини ҳис этишган. Бу турдаги асарлар таъсирида улар кундалик одатдаги тирикчликнинг майда ташвишларидан юқори туришган. Трагедия кишиларни эзгуликка йўллайди, деб ҳисоблашган. Зотан, чинакам санъат асари, қайси тур ва жанрда яратилганига қарамай, барча замонларда одамларга хушбахтлик бағишлайди.

Юджин О’нил

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#қатра

Пушаймон

Қаерда хато қилгани, ёмон йўлга кирганини ўйлаб охирига етолмасди.
Сочини силаган майин шамолни деп гирдобга йўлиққани алам қилди айниқса

Отабек ҚОБИЛОВ.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#жаҳон_адабиёти

Кафка

ДУРАГАЙ

Менинг ғаройиб махлуқчам бор – яриммушукча, яримқўзичоқ. У менга бошқа мерослар қатори отамдан қолган. Зеро у меникида сўнгги камолига етди, авваллари мушукчадан кўра кўпроқ қўзичоққа тортганди. Энди унисидан ҳам, бунисидан ҳам нимадир олган. Тумшуғи ва панжалари мушукники, танаси ва бўй-басти эса қўзичоқники; чақнаб йилтиллаган кўзларни иккаласига тортган, шунингдек жунлари – улар момиққина ва сийдам; ҳаракатларини айтмайсизми – шаталоқ ҳам отади, писиб ҳам келади. Офтоб чиқиб турган маҳал дераза токчасида ғужанак бўлиб оладида, хуруллайди, ўтлоқда эса қутургандай шаталоқ отиб қочадики, уни ушлаш маҳол. У мушукдан қочиб, қўзичоққа ташланади. Ой чиққан кечалари тунука тарнов унинг севимли сайргоҳи. У миёвлашни билмайди, сичқонлардан жирканади. У товуқхона олдида соатлаб ўлжасини пойлаши мумкин, аммо бирор марта бўғизлашга кўнгли суст кетмади.
Мен уни шакар солинган сут билан боқаман, бу унинг хуш кўрган таоми. У йиртқичларники каби қозиқ тишлари аро қизғаниш билан сутни симиради.
Болакайлар учун бу қандайин вақтичоғ тамошалиги маълум. Якшанба тонгидан бизнинг қабул соатларимиз. Мен махлуқчани тиззаларимга ўтқазиб оламан ва округнинг барча болалари атрофимда гирдикапалак бўлади. Бандаси жавоб бериши мушкул бўлган: бундай махлуқча қаёқдан бино бўлган, у қайдан меникига келиб қолган, аввалари ҳам шунақанги махлуқчалар бўлганми ва у ўлиб қолса нима бўлади, унинг ёлғиз ўзи зерикмайдими, нега унинг болачалари йўқ, унинг номи нима каби ҳам шунга ўхшаш ақл бовар қилмас саволлар мен томон дўлдай ёғилади.
Мен жавоб шартмас деб ҳисоблайман ҳам ортиқча изоҳларсиз росмана тарзда борлигича намойиш қиламан. Баъзида болалар ўзлари билан мушукларни олиб келишади, ҳатто бир гал иккита қўзичоқни судраклаб келишибди, аммо уларнинг ҳафсаласи пир бўлди – зиғирдек ҳам қариндошлик ҳислари кўзга чалинмади.
Ҳайвончалар бамайлихотир кўз уриштиришганда, ҳайвоний нигоҳлари ҳар бириси пешона битиги ила яшаётганига шукроналикни изҳор этди.
Менинг тиззаларимдаги махлуқча қўрқувни ҳам, қонга ташналикни ҳам зуҳр этмайди – пинжимга тиқилиб маъсудланади. У униб ўстирганларга қон-қардошларча боғланиб қолган. Шунга қарамай бу ўзига хос бир садоқат белгиси ҳам эмас балки, сон-саноқсиз қавмдошлари бу ёруғ олам бўйлаб сочилиб кетсада, росмана қондоши бўлмаган ва оқибат ўзи учун бизнигина илоҳий бир таянч ҳисоблаган ҳайвоннинг адашсиз бир сезгиси. Махлуқчам мени искалаб, оёқларимга суйкалган ва бир дақиқагада мендан айро тушишдан ҳайиққан вақтлари ғалати бўлиб кетаман. Афтидан қўзичоқ ва мушук бўлиш унга камлик қилаётгандай, яна кучук бўлишни ҳам истайди.
Ҳар киши бошида барча ишлар чаппасига кетиб, чораси топилмаган, барчасига ҳаҳ деб қўл силтагиси келган кунлари бўлади ва бошда бор эканки, шундай кунларимнинг бири махлуқчамни қўлимга олиб ҳалгинчакда, тушкун бир руҳда ёнбошлаб ётгандим, бехос нигоҳимни қадаб унинг бароқ тумшуқлари оша ёш томчилари юмалаётганига кўзим тушди – уникимиди ёки меники? Наҳот бу қўймижоз мушукка тағин инсоний иззати-нафс ато этилган? Менга отамдан оз-моз мерос қолган, аммо бу махлуқчанинг қадри баланд.
Улар қанчайин зиддиятли бўлмасин унда мушук ва қўзининг тийғиқсиз мижози чаплашиб кетган. Шу боис ҳам у терисига сиғмайди. Махлуқчамнинг ёнимдаги курсига чиқиб олганча, олд панжаларини елкамга тираб, тумшуғини қулоқларимга тиқадиган пайтлари ҳам бўлади. Назаримда, гўё у менга ниманидир шипшиётгандай; ростдан ҳам у етказган хабари ўтказган таъсирини билмоқчидай, шу заҳотиёқ эгиладида, юзимга тикилади. Унга хушомад этиб, мен ҳам бошимни лиқиллатиб англаганимни кўрсатаман. Шунда у полга сакраб тушадида, атрофимда гирдикапалак бўлади.
Балки, қассоб пичоғи бу зоти бузуқнинг холос бўлиш имконидир. Аммо у менинг мерос улушим ва бу каби қурбонликка асло рози бўлмайман. Шундай экан қисмат ила руҳи танасидан учгунча кутаверсин, зеро у гоҳ-гоҳида, менга ақл буюрганини бажаришга чақираётган инсон нигоҳи билан боқади.

Ўктам Одилов таржимаси

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#кичик_ҳикоя

ЖУМБОҚ

Қоровул шеригига юзланди:
- Жумбоқ айтишга жуда устасан. Қани энг осонидан айт, мен топай, мен қувнай.
- У жуда гўзал. Лекин ҳаётда омади чопмади. Қарангки, у бир қулоғи йўқ, бурни қийшиқ, чап елкаси пачоқ аҳмоққа турмушга чиқди. Хўш, у ким? Фақат ростини айтинг.
- Билмайман! - бақирди қоровул. – Сен топ-чи! Бир аҳмоқ тили сабаб мендан калтак ейди. Ким у?!

Шониёз

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#ханда

— Ёлғончи! Сен менга сўз бериб, сўзингда турмадинг!⠀
— Хафа бўлма! Истасанг, яна сўз бераман.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#жаҳон_адабиёти

А.Лопатина

КИМ НОЗИК?

Отанинг бўйга етган икки қизи бор эди. Ота ҳаммадан ҳам тўнғич қизини яхши кўрар эди. Чунки унинг юзлари силлиқ, гулоб ранг, овози ҳам майин, сочлари жилвакор эди.
-Сен менинг нозигимсан қизим, -шундай дея алқарли катта қизини ота.
Кенжа қиз ҳам ёқимтойгина, ҳам бамаъни эди. Аммо шунга қарамай ота уни ёқтирмасди. Негаки унинг юзлари дағал, кафтлари кўп ишлаганидан қадоқ бўлган эди. Шунинг учун у бу қизига кам эътибор қаратар, кам суярди.
Бир куни бахтсизлик рўй берди. Ота билмасдан қурол тепкисини босиб юбориб, қўл ва юзларини жароҳатлаб олди. Шифокор отанинг жароҳатини синчиклаб текшириб, уни ўқ парчаларидан тозалаб, юз ва қўлларини оппоқ латта билан ўраб қўйди. Ота шундан сўнг ёрдамга муҳтож бўлиб қолди. На кўра олар, на ўзи мустақил овқатлана оларди. Бу дам кенжа унинг олдидан узоқлашмасди:
-Ўйланманг дадажон, мен сизга қўл ва кўз бўламан, то тузалиб кетгунингизча олдингиздан жилмайман.
Шу кўйи кенжа қиз уни едириб, ичира бошлади. Бу ҳол қарийб бир йил давом этди. Отанинг аҳволи ўнгланиб борди. Қўлидаги куйик излари тузалди, аммо кўзлари тўла тузалмагани учун ҳамон боғлоқлик эди. Шу муддат ичида ота баъзан тўнғичидан кўмаклашиб юборишни илтимос қиларди. У эса иш билан машғуллигини писанда этар, бошқа вақт кўчага чиқиб кетарди.
Ниҳоят отанинг кўзлари ҳам тузалиб, боғични олиб ташлашди. У аввалгидек кўра бошлади. Боғич олинганида унинг ёнида икки қизи ўтарарди. Катта қиз – нозикой, кенжа қиз –одатдаги қиз...
Ота туйқус кенжа қизини қучоқлаб, деди:
-Раҳмат она қизим, энди билсам, сен менинг нозикойим экансан.
-Менчи?-ҳайрон бўлди тўнғич қиз.
-Хаста пайтимда ҳақиқатни билдим: нозиклик тана терисининг силлиқлиги билан эмас, қалбнинг гўзаллиги билан белгиланаркан.

Умид АЛИ таржима қилди.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#факт

Камбағалларга таъқиқланган

XVII асрда тансиқ саналган лимон истеъмоли оддий рус аҳолиси учун таъқиқланган. Ўша даврларда бой-зодагонлар тузланган лимонларни Голланидиядан келтиришган.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#қатра

АЙРИЛИҚ

Ўтган янги йилда туширилган суратга боқаркан оҳ тортди аёл. Кириб келган янги йилни безитилган дастурхон ва ўйинчоқлар билан бурканган ёлғиз арча атрофида бир ўзи кутиб олди.

Ойбек ЮСУФ

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#назм

Мен қандай кечирим сўрайин сендан,
Не қилиб кўнглимни тўкай пойингга.
Шунчалар ҳам хафа эдингми мендан,
Ҳоли хилофимдан ранжлар райъингда.
Мангу уятдаман сенинг қошингда…
Мангу музликларни эритар зорим.
Не савдолар ўтди содда бошимдан
Одам бўлолмадим, парвардигорим.
Қанча олис кетди яқин юлдузлар,
Елларга совурдим туйғуларимни.
Жондай зирқирайди дилда илдизлар,
Ўзгага сотдимми қайғуларимни.
Ғамгин борадирман чақмоқ тиғида
Сўнган алангадай азми қарорим.
Лолман икки дунё оралиғида
Одам бўлолмасдан, парвардигорим!

Эшқобил Шукур

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#кичик_ҳикоя

Она

Ўрта ёшлардан келган, ўткир нигоҳи одамнинг кўзларини тешиб юборадиган муаллима танаффус чалиниши билан дарсга якун ясар экан, ўнг тарафдаги учинчи партада қапишиб ўтирган ўспирин йигитчани олдига имлаб чақирди:
-Овқатланмай келганмидинг? Боя нон кавшаётганмидинг?
Йигитча қип-қизариб кетди. У бу зийрак ўқитувчидан зириллаб тургани учун ҳам уни алдай олмас эди. Шунинг учун унинг сўзини тасдиқлаб қўя қолди.
-Ҳмм...
Муаллима оғзини жуфтлаб яна нимадир демоққа чоғланган эди, синфга кириб келган илмий мудир уни директор йўқлаётганини айтди. Адабиёт муаллими айбдор ўқувчига қараб хитоб қилди:
-Бошқа бу қилиғингни кўрмай!
-Хўп, устоз!
Аср маҳали муаллима уйга келибоқ терговни бошлаб юборди:
- Дарсда кавшаниб ўтириб, мени уятдан ўлдирдингку? Шўрва осиб кетгандим. Ичмаганмидинг?
-Ойи... -ўспирин йигитча шўрва қайнаб-қайнаб, қозоннинг ўзи қолганини тушунтиргунча нақ терга ботди.

Умид АЛИ

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#тафаккур

Китоб

Кўпроқ китоб ўқинг. Балки бундан бошингиз осмонга тегмас, лекин кўп ўтмай фикрингиз аниқ ердан узилади.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#Биласизми

❗️Энергетик ичимликлар рекламасида қуйидагилар тақиқланади:

➖ соат 7-00 дан соат 22-00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;

➖ реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;

➖ асосан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш, агар бунда энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан ёки тасвиридан фойдаланиладиган бўлса;

➖ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;

➖ асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

О, ҳаста ҳолимни сўраб келдингми,
Менинг тортинчоғим, беозоргинам...
Гарчи ётар эдим мажолсиз, мунгли,
Келмасанг-да сендан йўқ эди гинам.

Қўлингда гулчамбар – омонат, одми,
Мени тугади деб ўйловдингми ё?
Далли жилмайишинг кўп оғир ботди
Унда меҳрмиди ёки истеҳзо?

Ўлим ваҳми энди мен-чун ҳеч, бекор!
Қолсанг қошимда гар тағин бирор дам,
Сўрагум худодан ажру истиғфор
Сенга ва яна сен севганларга ҳам.

Анна Ахматова

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#Табассум

Сотувчи дўконни беркитиш учун эринибгина нарсаларни йиғиштираётган маҳал , дўконга бир аёл кириб келди .
- Худога шукр , зўрға улгурдим . Сизларда товуқ борми ?
Сотувчи музлаткичдан охирги қолган музлатилган товуқни олиб тарозига қўйганди , тўппа - тўғри 1 кило чиқди . Аёл:
- Каттароғи йўқми ? - деб сўради . Сотувчи товуқни қайтариб музлаткичга қўйиб , қайтариб иккинчи марта олди - да , тарозига қўйиб бармоғи билан паллани босганди , 1,5 кило чиқди . Аёл ҳурсанд бўлиб :
- Яхши бўлди , иккаласиниям ўраб бера қолинг. 😂😂😂

Сотувчини аҳволини тасаввур қилдингизми? 😜😜😜

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#ханда

— Сени пул ва бойликдан бошқа нарса ҳам қизиқтирадими ўзи?
— Ҳа, албатта!
— Нима?
— Уларни қаердан топиш қизиқтиради.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

«Янги китоб» нашриёти тақдим этади:
КУНЛАРНИНГ БИРИДА ТОҲИР МАЛИК

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, эл севган адиб, сермаҳсул ижодкор, ўнлаб китоблар муаллифи Тоҳир Малик бугун орамизда эмас. Қалби пок, очиқ кўнгил, кўпларнинг маслакдоши ва устози бўлган бу инсон ҳали-ҳамон ёдга олинади, эзгу ишлари, ўзгалар билан муомала-муносабати хусусида бот-бот ёзилади. Битикларда марҳум адибнинг аксар кишилар билмаган фазилатлари, эзгу амаллари эсланади.
Ушбу китоб ана шундай хотиралардан бири. Севимли адиб билан узоқ йиллар нафақат ҳамкорлик қилган, балки қадрдон инилардек яқин муносабат боғлаб келган Шеркон Қодирий юксак эҳтиром, гўзал лутф, самимий сатрлар ила халқ севган ёзувчига ҳурматини баён этган. Китобни ўқир экансиз, Тоҳир Маликнинг олижаноблиги, оддий-камтаринлиги, бир сўз билан айтганда, беназир инсон бўлганига яна бир карра амин бўласиз.
Китобдан, шунингдек, устоз адиб асарларида фойдаланилган ҳикматлар, у кишининг ҳаёти ва ижоди солномаси ҳам ўрин олган.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#назм

Омон Матжон

Бошқалардек севишдик биз ҳам,
Куйиб юрдик бошқалар каби.
Бу савдони бахт билдик биз ҳам,
Бахтдир, дедик висол, ёр лаби.
Бошқалардек дуч келиб қолсак,
Олислардик минг бор қайрилиб.
Мана, биз ҳам бебахт, беқарсак
Бошқалардек кетдик айрилиб.
Ишқнинг колди фақат озори,
Қалам, қоғоз — мерос бир ялов.
Қалбимдадир ишқнинг мозори,
Ёниб қолди унда бир олов.
Ишқдан фақат шу қолди менга,
Олов ёнар, сен-чи, йўқсан, ёр.
Келолмайсан ўз мақбарангга,
Унга гуллар қўяр бошқалар.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#факт

ИЛК ТАНГАЛАР
Илк бор савдо-сотиқда тангалардан фойдаланишга Лидия шоҳи Крез фармон берган.
ЭНГ КИЧИК ТАНГА
Дунёдаги энг кичик танга бор-йўғи 0,002 грамм тош босган. Бу пул бирлиги сифатида Неапалда қўлланилган.

ЭНГ ОҒИР ТАНГА
Дунёдаги энг оғир танга эса бир вақтлар Швецияда мавжуд бўлиб, унинг оғирлиги 43 фунт (19,5 килограмм)ни ташкил этган.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#тафаккур

Танлов

Эртанги кун қандай келиши ўзингизга боғлиқ – янги кун ёки янги ҳаёт.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#иқтибос

Хабар ёзишни биладиган ижодкор роман ёзишни ҳам уддалайди.

Эрнест Хемингуэй

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

​Агар вафот этсам...

Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади:

• кийимларимни ечиб олишади;
• жасадимни ювишади;
• кафанга ўрашади;
• тобутга солишади;
• масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади;
• қабристонга олиб боришади;
• қабрга қўйишади;
• баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади;
• мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар.
• дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди.

Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим:

• ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим;
• уй, машина ва уларнинг калитлари;
• китобларим;
• кийимларим, дўппиларим, поябзалларим;
• пулларим.

Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади.

Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради.

Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан.

Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади.

Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади.

Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади.

Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади.

Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак.

Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади:

1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади.

2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди.

3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади.

Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти.

Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди.

Қабримда мен билан фақат амалим қолади.

Саволлар бошланади:

— Роббинг ким?
— Роббим Аллоҳ!

— Дининг нима?
— Диним Ислом!

— Мана бу одам ҳақида нима дейсан?
— Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар!

Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар:

• ўқиган фарз намозларим;
• тутган фарз рўзаларим;
• берган закотларим;
• қилган ҳажим;
• нафл ибодатларим;
• махфий садақаларим;
• етимнинг бошини силаганим;
• ота-онамга қилган хизматларим;
• бошқа солиҳ амалларим.

Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор.

Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик!

Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин! Амийн!

©️ Нозимжон Ҳошимжонов тайёрлади

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

ОНАМГА МАКТУБ

Салом она, ота уйимнинг
Чироқлари ёниқми ҳамон?
Тушингизга кирган ўғлингиз
Самарқандда юрипти омон.

Не кечади банда руҳида,
Сезар экан оналар аввал.
Шу боисдан яширмай-нетмай,
Дилни очдим Сизга тонг маҳал.

Жумбоқ экан ҳаёт дегани,
Минг бор кунда турланар хаёл.
Бирга яшаб, бири бирини
Тушунмайди эркак ва аёл.

Шундан, она, оғриди қалбим,
Тушингизнинг таьбири шундан.
Ўттиз йилки, шу эру хотин
Айб қидирар бири биридан.

Бир куни денг, она, бир қўшни,
Қўшнисини пичоқлаб қўйди.
Ўсал қилди бу аьмоли бад,
Бу шум хабар юрагим ўйди.

Кўз ўнгимда мансабдор қўрқмай
Уч қаватли кошона қурди.
Хаёлимда элнинг олдида
У юзимга бир шаппат урди.

Бир қозичи, уялмай-нетмай,
Гуноҳсизга ўқиди ҳукм.
Виждонимнинг кўзларида қон,
Ухлай олмай чиқдим ўша тун.

Ишга келсам, муштипар аёл,
Тақдиридан нолийди ночор:
Эр хорижда, қайнана эса
Уйдан қувган. Икки ўғли бор.

Кимдир атай биров дардига
Ўз қўлини иситса агар.
Эвоҳ,бундай қоимни кўриб,
Таним менинг азобдан қақшар.

О, онажон, гоҳида кўзим
Толиқади ғайри ҳолатдан.
Шуҳрат талаб қилса илмсиз,
Дилим оғрир бу жаҳолатдан.

Баьзан ота ўғли туфайли
Уятидан тишлар тишини.
Онасини ҳақорат қилмоқ
Айтинг она,муслим ишими?!

Соппа-соғман онажон, ўзим,
Мендан сира олманг хавотир.
Эл ичида ўзин топмаган
Ношудлардан вужудим оғрир.

Тилим узун,қўл эса- калта,
Осмон йироқ,ер эса қаттиқ.
Иложим йўқ ҳозирча,она
Дардни фақат айтмоқдан ортиқ

Тушингизга кирганим чоғда
Дуоларда бўлсин қўлингиз.
Эл тинч бўлса, дилимда таскин,
Билинг, омон тўнғич ўғлингиз...

2021 йил 15 январ

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

​​Балиқ ёғи нимаси билан фойдали?

Юрак фаолиятини яхшилайди. Одам балиқни қанчалик тез-тез истеъмол қилса, юрак хасталиги хавфи шунчалик камаяди.

Руҳий саломатликни таъминлайди. Мия 60% ёғдан иборат, унинг кўп қисми омега-3 дан ташкил топган. Шу сабабли, олимлар омега-3 кислоталари кулранг модданинг нормал ишлаши учун зарурлигини таъкидлайдилар.

Озишга ёрдам беради. Балиқ ёғи қўшимчалари ҳафтада уч марта 45 дақиқа давомида машқ қилиш билан тенг ва бу озишга ёрдам беради.

Тери ҳолатини яхшилайди. Омега-3 ёғ кислоталари эпидермиснинг моддалар алмашинувида фаол иштирок этади. Организмда етарли бўлмаса, терининг намлиги йўқолади, тозаланади, безовта қилиш ва юқтириш осонроқ.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

Жанубий Кореянинг собиқ аёл президенти 20 йил қамоқда ўтирадиган бўлди

Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хенинг иши мамлакат Олий суди томонидан қайта кўриб чиқилди. Унга 2020 йил июль ойида суд ҳукми билан эълон қилинган 30 йиллик қамоқ жазоси 20 йилга ўзгартирилди. Корея прокуратураси эса бунга норозилик билдирган.

2012 йилда сайланган ва Жанубий Корея тарихида илк аёл президент бўлган Пак Кин Хе 2017 йили яқин дугонаси билан боғлиқ коррупциявий ишда гумон қилиниб, лавозимидан четлатилганди.

Жанубий Кореянинг бундан ташқари яна 3та президенти коррупцияда айбланиб, қамалган.
/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

ЗОҲИДЛИК НИМА?

Зоҳид бўлмоқ – дунёдан кечиб, охиратни ихтиёр қилмоқ, охират тадорикини кўрмоқдир. Зоҳидда охиратни ўйлайдиган муҳим ва мақбул бир туйғу бўлади. Ишнинг тўғриси ҳам шу. Чунки ҳар бир мўъмин охиратда жуда катта мукофотларга сазовор бўлади, кофир, осий, мужрим, айбдор охиратда қаттиқ азобларга дучор бўлади. Бу дунёда Аллоҳу таолонинг айтганларини бажариб, охиратда ваъда берган мукофотларига эришмоқ керак. Чунки охират бу дунёнинг натижаси... Дунё охиратнинг зироат майдонидир... Аллоҳу таоло охиратда инсоннинг бу дунёдаги ниятига, феълу одати, ҳаракат ва амалларига қараб, муомала қилади... Жазо ё мукофот беради.

فَمَا يُكَذِّبُكَ بَعْدُ بِالدِّينِ 7 أَلَيْسَ اللَّهُ بِأَحْكَمِ الْحَاكِمِينَ 8 (سورة التين: 7-8)

Фамо юказзибука баъду биддин. Алайсаллоҳу биаҳкамил ҳокимин. (Тийн сураси, 67-оят). Яъни Аллоҳу таолонинг адлу адолатини зинҳор инкор этиб бўлмайди. Қиёмат кунида ҳар бир киши қилмишига яраша жазосини тортади. Золим ва мазлумнинг қилмишига яраша муомала қилинади!...ᅠ
/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#ханда

— Бугун эрталаб жуда барвақт турдим. Хиёбонда югуриб юрсам, қаршимдан ўзга сайёралик чиқиб қолди.⠀
— Қўйсанг-чи! Ҳеч ҳам ишонмайман, сени барвақт туриб, югурганингга!

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал