#назм
Шунинг учун қалбида янграр
Коинотнинг буюк хитоби.
Бошин силаб ҳар шому саҳар
Парвонадир толе’ офтоби.
Осиёда тенгсиз бу кишвар,
Шарқнинг олтин меҳроби эрур.
Ер қалбига бўлгандай меҳвар
Токи жаҳон тургунча турур.
Чунки уни яратиб Худо
Пешонасин ўпган субҳидам,
Бахти кундай туғилди аъло,
Истиқболин этгали кўркам.
Шунинг учун бу гўзал диёр
Юрагида Оллоҳ меҳри бор.
Барот Бойқобилов
/channel/bekajon_gazeta_uz
#қатра
Муҳаббат
Кекса киши кампири вафот этганидан кейин кўз¬ойнак тақмай қўйибди.
Сабабини сўраганларга:
- Ундан кейин кўришга арзийдиган ҳеч нарса қолмади бу дунёда, - дея жавоб беради...
/channel/bekajon_gazeta_uz
#тафаккур
ОЛТИН ҲИКМАТ
Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма! Аксинча хиёнат қилганларга ташаккур эт, садоқатни ўргатганлари учун...
Ёлғончилардан миннатдор бўл, тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун...
Сени бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуо қил, сенга бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун...
Ҳар кимни сев, ҳаётингга бир маъно бахш этгани учун...
Ҳаёт шу сабаб яна ҳам гўзал, қоралар оқни ажратиб бергани учун...
Мавлоно Жалолиддин Румий
/channel/bekajon_gazeta_uz
#ҳикмат
Йигирма яшар йигитга «Олтмиш ёшингда нима қилган бўлардинг?» десангиз, «Ҳали унга анча бор-ку», дейди. Олтмиш ёшли чолдан «Йигирма ёшингизни эслайсизми?» десангиз, «У пайтлар гўё кечагидек тез ўтиб кетди», дейди. Умр жуда қисқа бўлгани учун сизни алдаб қўяди.
/channel/bekajon_gazeta_uz
#қизиқарли_факт
Руанда
Руандада мамлакат сиёсатдонларининг 80дан 45 нафарини аёллар ташкил этади. Бу дунёдаги сиёсат борасида эркакларга нисбатан хотин-қизлар кўпроқ шуғулланадиган ягона мамлакатдир. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, Қатар, Белиз, Араб Амирликлари ва шунга ўхшаган бошқа давлатларда ожиза жинс вакилалари учун ҳокимият ишларида фаолият юритишга рухсат берилмайди.
/channel/bekajon_gazeta_uz
#қадрият
Онангга ҳар куни кўриниш бер!
1. Ҳадяни аввал онага, сўнг отага берилиши маҳбубдир.
2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўл¬салар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўл¬ларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
4. Сенга берган оқ сутини меҳру хурсандлик билан берган, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар бир луқманг меҳрли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки онангнинг сени кўриши хум-хум тилло туҳфа қилганинг¬дан ортиқроқдир.
6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, шунда уни йўқотганингда армонда қолмайсан.
7. Ҳайит кунлари онангни бағрингга бос! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!
/channel/bekajon_gazeta_uz
#ҳайвонот_олами
Шимпанзе
Рўйхатимизга шимпанзе якун ясайди. Шимпанзе нафақат бутун ҳамжамиятга ёрдам беришда асбоблардан фойдалана олади, балки атрофдагиларни манипуляция қи¬лишда ҳам ўз маҳоратини намоён этади. Умуман олганда, айнан шимпанзе сайёрамиздаги энг ақлли жонивор ҳисобланади.
/channel/bekajon_gazeta_uz
#тарона
Онам касалман деманг,
Болам касалман деманг.
Ҳоли ёмонман деманг,
Адо бўламан.
Жону жаҳоним менинг,
Гули райҳоним менинг.
Сўлиб бораяпман деманг,
Тамом бўламан.
Кўзларимнинг нурисиз,
Сиз қалбимнинг тўрисиз.
Оламаро меҳрда
Оналар машҳурисиз.
Сиз бор ҳаёт бошқача,
Бундай яшаш бошқача.
Сиз дуолар қилсангиз,
Омад кулар бошқача.
Онам касалман деманг,
Болам касалман деманг.
Ҳоли ёмонман деманг,
Адо бўламан.
Жону жаҳоним менинг,
Гули райҳоним менинг.
Сўлиб бораяпман деманг,
Тамом бўламан.
Дунё бир ён сиз бир ён,
Мен учун бўлган гирён.
Бахтлидурман ёнимда
Онам бўлсангиз ҳар он,
Онажоним жон она,
Меҳрларга бой онам.
Мен учун бу дунёда
Сиздақаси йўқ онам.
Онам касалман деманг,
Болам касалман деманг.
Ҳоли ёмонман деманг,
Адо бўламан.
Жону жаҳоним менинг,
Гули райҳоним менинг.
Сўлиб бораяпман деманг,
Тамом бўламан.
/channel/bekajon_gazeta_uz
#ривоят
Ҳалокатдан сўнг
«Кема ҳалокат ёқасида қолди. Эр-хотин амаллаб қутқарув қайиқчасига етиб олишди. Надоматлар бўлсинки, қайиққа бир киши чиқиши мумкин. Қайиққа эр чиқиб, аёлини денгиз ўртасида қолдирди. Уммонга ғарқ бўлишидан аввал аёл эрига кўзида ёш билан баланд овозда қичқирди», - деганича адабиёт ўқитувчиси нутқида тўхтади. Бироз сукут сақлаб, «Нима деб ўйлайсизлар, аёл эрига нима деб бақирди?» деб сўради.Ўқувчиларнинг кўпчилиги «Сизни ёмон кўраман!», «Кўр бўлган эканман!», «Шуми сиздаги эркаклик?» ва шунга ўхшаш жавоблар бўлди. Бутун аудитория жавоблар билан мусобақалашар, охирги партада бир йигит бошини қуйи солиб ўтирарди.
- Нима деб ўйлайсан, у нима деб жавоб берган? - сўради муаллима унга яқин келиб.
- Менимча, у «Фарзандимизга ғамхўрлик қилинг!» деган бўлса керак.
- Сен бу қиссани биласанми? - сўради муаллима таажжубланиб.
- Йўқ. Мени онам ўлимидан олдин отамга шундай деган экан.
Синф сукунатга чўкди.Ўқитувчи индамай ортига ўгирилди. Кўз ёшини аранг ушлади.
- Тўғри!
Эркак қирғоққача амаллаб етиб олди. Уни тез орада қутқаришди. У бир ўзи ёлғиз қизини вояга етказди. Умри давомида унга ғамхўрлик қилди. Йиллар ўтиб, ота вафот этди. Қизи унинг хонасидаги нарсаларни йиға туриб, отасининг кундалигини топиб олди. Унда қуйидаги битиклар ёзилган эди: «Унда ўлим қайд қилинган таш¬ҳим бор эди. Умри якунланар экан, биз денгизга саёҳат қилиш учун бордик. Ё Аллоҳ! Унинг ўрнида ғарқ бўлишни нақадар истар эдим. Аммо жажжи қизалоғимиз учун ундай қила олмадим. Мен фақатгина уни денгиз ўртасида қолдира олдим, холос...».Ўқувчиларнинг кўзидан бу ҳикоя уларнинг қалб торини чертгани шундоқ билинар эди. Улар бугун илк манзара алдамчи таассурот қолдириши мумкинлигини англашган эди. Биз ҳам инсонларнинг хатти-ҳаракатлари, ташқи кўринишларига қараб баҳо бераётиб, аслида жуда кўплаб сир-синоатлардан бехабар эканлигимизни унутиб қўямиз.
Доим яхши гумонда бўлайлик, азизлар!
Абу Ҳумайро таржимаси
/channel/bekajon_gazeta_uz
#тафаккур
ТАЪРИФ
Доим табассумли кишиларнинг елкасида ташвишлари йўқ, деб ўйлардим.
Кейин билсам, уларда ҳам ташвишлар бор-у, фақат ташвишларини елкаларида кўтаришмас, балки оёқлари остига олиб, босиб ўтишар экан.
Табассумли дегани ташвиши йўқ дегани эмас!
Маҳбубий
/channel/bekajon_gazeta_uz
#ҳикмат
Гўзаллик туйғусини сингдирмай туриб, тўлақонли баркамол инсонни вояга етказиш мумкин эмас.
/channel/bekajon_gazeta_uz
#қизиқарли_факт
Дунёдаги энг кичкина гул
Ўсимликлар орасида қайси бири энг кичик саналади, биласизми? Тайласон (ряска)! Узоқ вақтга қадар сув ўти бу «унвон»га эга эди, кейинчалик тайласон гули энг кичик ўсимлик эканлиги маълум бўлди.
/channel/bekajon_gazeta_uz
#қадрият
Отанг чақирганда отингдан туш!
1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
4. Ота бор уйда бош қотиришга ва бировга маслаҳат солишга зарурат бўлмайди.
5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
6. Ота уйда бўлмаган маҳалда истеъмол қилинган нарсалардан унинг учун алоҳида олиб қўйилиши фазилатдир.
7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Мансабинг ишингга алоқадор, отангга эмас!
8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса, ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!
/channel/bekajon_gazeta_uz
#ҳайвонот_олами
Итлар
Итларнинг ақл салоҳияти уларнинг наслига боғлиқ бўлса-да, умуман олганда, улар бошқа жониворларга нисбатан ақллироқ. Лабрадор ва бордьер-колли каби аксарият итлар насли жуда қизиқувчан бўлиб, улар атроф-муҳитдаги кичик ўзгаришларни ҳам илғай олишади. Бундан таш¬қари, уларнинг ҳиссий интеллект даражасини ҳам инобатга олиш зарур, зеро, айнан шу жиҳат уларни инсоннинг энг содиқ дўстига айлантиради.
/channel/bekajon_gazeta_uz
#назм
Агар сендан тонар бўлсам насибим оҳу зор ўлсин,
Баҳорим қишга айлансин, чечаксиз бир диёр ўлсин.
Чаманзорим, боғим-боғчам тўкилсин, бори хор ўлсин,
Мазорим ўт олиб ёнсин, бу ишқим ошкор ўлсин.
Қўй эй булбул! Тин, эй довул, ки хоҳиш истироҳатдир,
Бу ерларда илинжим йўқ, юпанчим бир саёҳатдир.
Ўлим, эй воҳ, бу неъматдир, бу бир шонли саодатдир,
Агар бевақт ўлар эрсам, рақибим бахтиёр ўлсин.
Фалакдан интиқом истар жўшиб руҳимда бўронлар,
На инсофни, на виждонни билар, ё раб, бу инсонлар.
Ёз, эй Вурғун, яна жўшсин бугун оламда тўфонлар,
Йиқилсин меҳвари олам, у тубдан тору мор ўлсин!..
Самад Вурғун
Таржимон Раззоқ Абдурашид
/channel/bekajon_gazeta_uz
#қизиқарли_факт
Энг тоза сув
ЮНЕСКО ташкилоти берган маълумотларга қараганда энг тоза сув Финляндияда учрайди. Айни шу борада 122 мамлакатда тадқиқот ўтказилган.
/channel/bekajon_gazeta_uz
#таъриф
АЖОЙИБ ЛУFАТ
Она - маошсиз, таътилсиз туну кун ишловчи хизматчи.
Ота - истеъфога, нафақага чиқолмайдиган доимий бошлиқ.
Қайнона - эски чориғини унутиб қўйган келин.
Қайнота - икки аёл жангида мажбурий судья.
Амма - ташқаридан қариндош-уруғларни бош¬қарувчи ҳоким.
Хола - амма билан пинҳоний рақобатчи.
Тоға - керак, нокерак пайтда маслаҳатчи.
Амаки - фақат бирор муаммо ёки бирор ноқулай ҳолатдагина керак бўладиган запасдаги жигар.
¤ғил - икки ўт орасида қовуриладиган мазали қовурдоқ. (Мабодо куйиб кетмаса агар).
Қиз - палахмон тош. Э-ээ, йўғ-ее, магнит.Ўзи билан бор-йўқни илаштириб кетадиган.
Қўшни - деворга ўрнатилган қулоқ. Яъни, локатор.
Овсин - ўз нафи учун ишлайдиган «шпион».
/channel/bekajon_gazeta_uz
#ҳайвонот_олами
Қисқичбақа менталитети
Тажрибадан маълумки, агар бирор идишга бир қанча қисқичбақаларни солсак, у ердан чиқмоқчи бўлган қисқичбақалар идиш оғзига етганида, бошқалари уни оёғидан қисиб орқага тортишар экан.
Зоологларнинг изоҳ бе¬ришича, аслида пастда қолган қисқичбақалар ҳам юқоридаги таянчга суяниб таш¬қарига чиқмоқчи бўлишади, аммо алал-оқибат ҳеч қайси қисқичбақа идишдан чиқа олмайди. Буни қисқичбақа менталитети дейилади.
Орамиздаги баъзи инсонларда ҳам ушбу менталитет кучли ривожланган. Масалан, спорт билан шуғулланиб озмоқчи бўлсангиз, спорт билан озиш мумкин эмаслигини таъкидлашади. Аслида сизнинг орқангизда қолишни исташмайди. Улар қисқичли қисқичбақалардир.
Юзта қисқичбақа ор¬қага тортсада янада кучлироқ бўлиб, олдинга ҳа¬ракат қилинг. Агар сиз чиқсангиз, улар барибир ўз идишларини тарк эта олмаслигини кўрасиз.
/channel/bekajon_gazeta_uz
#назм
Бир қадам нарида гуркирар ҳаёт,
Бағрида яшнайди турфа ранг гиёҳ.
Бир қадам нарида сен яшаяпсан,
Ердаги энг бахтли одамсан гўё.
Оқ чизиқ чизилган икки ўртада,
Девордек паналаб асрар кимнидир.
Дунёлар йиқилса, парвойинг етмас,
Бўйим деворбопмас дейсан барибир.
Бир қадам — ҳикматлар ортилган сандиқ,
Ичида ёмғирранг кўнглим яшайди.
Бир қадам — қалбингга тикилган ғурур,
Худди охири йўқ йўлга ўхшайди.
Кузга айланмоқда боғимдаги ранг,
Видо либосини киймоқда юрак.
Бир куни мен ҳақда билмоқ истасанг,
Ўша қадам мендан сўзлайди эртак.
Бир қадам етмади юрагинггача,
Қолган барча-барча мўжиза рўё.
Майли, юрагимга бераман таскин —
Мана шу бир қадам — энг гўзал ҳаё!
Бир қадам етмади юрагинггача…
Саодат Файзиева
/channel/bekajon_gazeta_uz
#қатра
ВАСИЯТ
Ота ўғлига икки мактуб қолдирди: «Бирини вафот этган куним оч, иккинчисини дафн этганингдан кейин», деб васият қилди. Вафот этгач, ўғил илк мактубни очди. Хатда: «¤ғлим, сендан бир истагим бор: мени пайпоқларим билан кўм».
Имом унинг ялиниб-ёлворишига қарамай, бу талабни қабул қилмади. Марҳумни истар-истамас пайпоқсиз кўмди. Дафн маросими тугагач, ўғил иккинчи хатни очди: «Қара, ўғлим, бир жуфт пайпоқни ҳам ўзим билан олиб кетолмадим».
Рашод Нури Гунтекин
/channel/bekajon_gazeta_uz
#тафаккур
Кўз ёшлар қалблар қотгани учун қурийди. Қалблар гуноҳлар кўпайгани сабабли қотади.
Али ибн Абу Толиб
/channel/bekajon_gazeta_uz
#ҳикмат
Коинотда хижолат бў¬ладиган бирдан-бир махлуқ – инсондир, чунки фақат инсон¬гина хижолат бўлинадиган ишни қилади.
/channel/bekajon_gazeta_uz
#қизиқарли_факт
Ижодкорлик имкониятлари
Ижодкорлик имконияти туфайли турли санъат асарлари туғилади. Ижодкорнинг машаққат чекиб маънан юксак, бадиий савияси чуқур, интеллуктал жиҳатдан кучли асарлар яратиши ҳеч ким учун ҳайратланарли эмас. Ваҳоланки мазкур санъат ва бадиият намуналари шунчаки вужудга келмайди. Бунинг учун инсонда иқтидор, қобилият бўлиши керак. Энг қизиғи, бу асарлардаги образ, фикр, ҳаттоки воқеалар одамларнинг дунёқарашлари, тасаввурлари, тафаккури ҳосиласи эканлиги ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди. Ижодкор фақат бадиий фильтирлайди, холос.
/channel/bekajon_gazeta_uz
#билиб_қўйинг
Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.
1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.
2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.
3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.
Ким мана шулардан сақланса офиятда бўлади.
/channel/bekajon_gazeta_uz
#ҳайвонот_олами
Каламушлар
Маълум бир шароитга мослашиш борасида уларга етадигани йўқ. Бундан ташқари, уларнинг хотираси яхши. Албатта, бу кемирувчилар биз учун жуда ёқимсиз кўринади, бироқ уларнинг ақлий салоҳиятлари юқори баҳоланади.
/channel/bekajon_gazeta_uz
#назм
ҚЎНҒИРОҚ
Севасизми дединг, жавоб кутмадинг,
Жавобим бор эди, ўша он тилда.
Сим қоқсам гўшакни нега олмадинг
Ўзингмасми менга қўнғироқ қилган.
Ёки уялдингми иқроринг сабаб,
Жавобимни тинглаш қўрқинчлими ё?
Соғинчга тўлдириш сенсиз юрагим,
Қўнғироқ қилишдан шуми муддао?
Севасизми дединг, наҳот сезмадинг,
Қаршингда бир муддат донг қотганимни.
Қаерга қўйганим тополмай қолдим
Сезмадинг тилимни йўқотганимни.
Мана қайта тердим ёддан рақаминг,
Гўшакни олмадинг, сени толдирдим.
Нафасимни ростлаб, сигналдан кейин
«Сени севаман» деб хабар қолдирдим.
Навоийлик Алишер
/channel/bekajon_gazeta_uz
#қатра
НОЛНИНГ ҚУДРАТИ
Бир куни физика - математика факультети профессори доскага катта қилиб 1 рақамини ёзди, сўнг талабаларга тушунтирди:
- Бу сизнинг инсонийлигингиз. Ҳаётда инсонга энг керакли хислат.
Сўнг 1 рақами олдига 0 ёзди ва деди:
- Бу эса инсонийлик хислатингиз билан эришган муваффақиятларингиз, улар 10 баробар ошган. Яна бир 0- бу одамнинг тажрибаси.
Шу тариқа у 0 кетидан 0 қўшиб бораверди: эҳтиёткорлик, тарбия, севги...
- Ҳар бир қўшилган 0 одамнинг қадрини 10 баробар кўтаради, - деди профессор.
Кутилмаганда у энг бошида ёзган 1 рақамини ўчириб ташлади. Доскада ҳеч нарсани англатмайдиган 0 рақамлари қолди. Профессор деди:
- Инсонийлик хислатингиз бўлмаса, қолган барча хислатларингиз бекор.
/channel/bekajon_gazeta_uz
#тафаккур
Билим одамнинг ижодий мақсадларига хизмат этмоғи лозим. Билим орттиришнинг ўзи кифоя эмас, уни иложи борича кенг ёймоқ ва ҳаётга татбиқ этмоқ зарур.
Н. А. Ру
/channel/bekajon_gazeta_uz
#ҳикмат
Ёмон тарбия кўрган одамнинг дадиллиги қўполликка ўхшайди; донишлиги ўтакетган расмиятчиликка; гапга чечанлиги - майнабозчиликка, оддийлиги - дағалликка, кўнгилчанлиги - тилёғламаликка айланиб кетади.
/channel/bekajon_gazeta_uz
#қизиқарли_факт
Болгарияда «Кулги куни» аҳоли бир-бири билан ҳазиллар қилишни яхши кўради. Радио ва газеталар ға¬ройиб янгиликлари билан аҳолига ўз ҳазилларини етказади. Муто¬йибалар пойтахти Габрово доимий равишда карикатуралар кўргазмасини уюштиради.
/channel/bekajon_gazeta_uz