behzod_qobulov | Неотсортированное

Telegram-канал behzod_qobulov - Беҳзод Қобулов | Расмий

189

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Телефон: 99 370 66 01

Подписаться на канал

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Тафаккур

Менам банда, худойимдан бир нур сўраб юрибман,
Атрофим лой, мен қалбимни гулга ўраб юрибман.
Дўсту ёр кўп, лек барибир азал қонун биттадир:
Ўз бошимга ёққан қорни ўзим кураб юрибман.

Эҳтимолки, зоҳиримга тоғлик бермиш худойим,
Оҳ, нетайки, юрагимни доғлик бермиш худойим.
Айтурларки: сиз бир тоғсиз, ғамлар сизга кор қилмас,
Билмасларки, ич-ичимдан нураб-нураб юрибман.

Билмай қолдим, ўз умридан безорликми тириклик,
Ё шунчаки бир ўйинми, бекорликми тириклик.
Эл корига ярайман деб қўлга қалам тутгандим,
Бу не замон, ўз коримга ўзим яраб юрибман.

Мунофиқлар ичра қолиб кетган тошман эҳтимол,
Қибласини тополмайин қолган бошман эҳтимол.
Тилимдаги тиловатни қушлар олиб кетдилар,
Не бахт, бугун худойимни дилга жойлаб юрибман.

Гулжамол Асқарова

@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

Бу суратда америкалик профессионал баскетболчи Карим Абдул-Жаббор (кичик Фердинанд Луис Алсиндор), МБА (NBA) нинг энг қиммат ўйинчиси деб тан олинган ва МБА тарихидаги энг кўп очко тўплаган спортчи, ёнида эса унинг устози, мураббийи Жон Вуден – 1968-2018 йиллар.

Ҳеч қачон сизни бугунги кунга етказган инсонларни унутманг.

Тарихчи Ихтиёр Эсоновнинг телеграм саҳифасидан олинди.

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Қутлов

ЎзМУ десам, дарҳол тушади эсга,
Менинг йигит вақтим,
Сенинг қиз вақтинг.

Ибройим Юсупов шеъри.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Туғилган кунинг билан табриклайман, онаси! Сен билан биргаликда бахтлимиз, уйқумизда ҳаловат ва уйимизда қут-барака бор, худога шукр. Мусофир юртларда сен билан гоҳи туртиниб-суртиниб, гоҳи талашиб-тортишиб, кучимиз етганча яхши ҳаёт учун бирга курашяпмиз. Ширин-шакар фарзандларимиз учун гўзал истиқбол қуриш йўлида тинмай ишлаяпмиз, ҳалол меҳнат қиляпмиз.

Бир кун бу меҳнатларимиз роҳати ва мевасини фарзандларимиз, ота-оналаримиз, қавму қариндошларимиз билан бирга кўриш насиб қилсин!

Туғилган кунинг билан табриклайман, азиз севгилим. ❤️

@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Кайфият

Жимгина уйига жўнади август...

Шеър: Носиржон Жўраев
Ижро: Мирзо Озод

@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Мансура

ЁШЛИК БИЛАН ХАЙРЛАШИШ
. КЕТДИ УМР БАҲОРИ.

Бугун баҳорнинг охирги куни. Недир романтик, недир дилхун кайфият босади. Мен шу йил 40 ёшга кирдим. Ўзимга ишонмайман. Наҳотки, қирқни урдим?

Ўлим дарвозаси олислардан кўрингандай туюлади, тунлари уйқум ўчади, абадият, жаннат ва дўзах ҳақида чалкаш хаёллар сураман. Мен сира ҳазм қилолмайдиган, очиқроқ айтганда, қўрқувга соладиган туйғу бу – абадият тушунчаси. Мантиққа кўра, коинотда чексизлик бўлиши мумкин эмас, аммо бизда иррационал қарашлардан бошқа танлов йўқ.

Хуллас, умрим баҳори билан шу алпозда хайрлашдим. Озмас-кўпмас 40 ёшгача ўзимни йигит чоғлаб, вақтни менсимай яшадим. Маза қилиб яшадим. Аммо, нима қилиб қўйди бу йиллар!..

Буёғига вужуддан ёшлик нуқси кетди, ўрта яшар, кап-катта кишиман (афсусларим). Энг юмшоқ ҳолатда, энди завқим келиб, шаштим қайнаб, ғиринг десанг, кетсанг, шартта бошқасига.., дегандек пўписа, похол дўқ ҳам қилолмайман хотин акага. Ўйласам, уям "терговчилик" функциясини қўйиб, бир мушфиқ, меҳрибон аёлга айланиб қолибди.

Ҳа-я, умидбахш гаплар ҳам бор. Айтайлик, ўша Мопассан 40 ёшгача ёзувчиликни тан олмаган, фалончи етмишга кирганда президент бўлган, сен энди қирчиллама ёшдасан ва ҳоказо. Лекин умр баҳори билан хайрлашиш ажиб бир фасл экан, ўйлаб қарасам.

Мен учун бу баҳор билан хайрлашиш шунчаки навбатдаги фасллар алмашиши эмас, умрим баҳори билан хайрлашишдир. Йўқ, ёшлик 30-35 ёшларгача эмас, 40 ёшгача давом этади. Шу ёшга келиб қалбинг ва жисмингдан навқиронлик файзи кетади. Кетаркан...

Хайр, ёшлигим! Осмонларда учиб-қўниб юрган йигитча, сен зўрсан. Шунчаки 40 ёшли гўдак эдинг. Гўёки тасаввурингда коинот арзандаси, битмас-тугунмас завқ-шавқ манбаи, осмон фуқароси эдинг. Энди эса жуда ёш чол бўлдинг, оғайни.

Салом, фуқародан баттар фуқаро! Энди босиб-босиб тўйлар қиласан; данғиллама саройлар ишқи кўнглингни қитиқлайди; ҳарислик билан бойлик тўплаш ҳақида ўйлай бошлайсан; қилдек истеъдодингни филдек капиталга айлантиргинг келади; осмонлардан ерга тушиб, маиший ҳаётни ташкил қилишга чоғланасан.

Ҳорманглар, қирқ ёшлилар!


@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Позитив

Менда уялиш ҳисси бор. Кўпчилик олдида кулиш, гапириш, маза қилиб ўйнашдан уяламан (ёқимсиз одат).

Ҳечдан кўра кеч деганларидек, шу одатимни йўқотишга ҳаракат қиляпман. Қизим билан маза қилиб ўйнадик. Бир гап бўларда, қайси бирига куяман, дедимда ҳар доим ўйнамоқчи бўлганимда қаерга қўйишни билмайдиганим - қўлларимни ёзиб, учдимммм)))

Рақснику, эплолмаган чиқарман, аммо кайфиятимни қизалоғимга юқтирдим, кулиб-кулиб бирга ўйнадик иккаламиз. ❤️

P.S. Қизим олган видео. Аввалига ёқмади, уялдим. Кейин эса кайфиятимни билдиришдан уялмасликка қарор бердим.

@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

Уйғур миллий таомлари ошхонаси. "Эден" ошхонаси (уйғурча томоқхона).

Урумчи, Ёшлар йўли кўчаси.

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Муносабат

Kun.uz сайтида эълон қилинган "Тошкент вилоят ССБ бошлиғи тиббиёт ходимларига ҳашарга чиқиш бўйича топшириқ берди" сарлавҳали материал юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Материалда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг бошлиғи Улуғбек Абдуғаниев ходимларни ҳашарга жалб этиш орқали мажбурий меҳнатга йўл қўйгани айтилади.

Таъкидлаймизки, бошқарма бошлиғи бу ўринда тизим ишчи-ходимларини ўзлари меҳнат қилаётган муассаса ободончилиги йўлида ҳашарга чиқишга даъват қилган. Бу – мажбурий меҳнат эмас. Улуғбек Абдуғаниев ўзи изоҳ берганидек, ходимлар ички жамоавий ишларда қатнашиши ҳақидаги меъёр жамоа шартномасида кўрсатилган.

Масаланинг тарихи қуйидагича: жорий йил 18 октябрь куни Тошкент вилояти маҳалла фаоллари, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар вакилларининг вилоят аҳлига мурожаати эълон қилинди. (Мурожаат матни "Тошкент ҳақиқати" газетасида чоп этилган. Манба).

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шу асосда вилоятда умумхалқ ҳашари ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди ва аҳолига видеомурожаат йўллади. Зойир Мирзаев умумхалқ ҳашарини ўтказишга оид видео чиқишида ижтимоий соҳа ташкилотларининг ишчи-ходимлари ўзи меҳнат қилаётган бино ён-атрофларини ободонлашириш, кўчат экиш ишларида фаол қатнашиши лозимлигини таъкидлаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бу ҳолатда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг бошлиғи Улуғбек Абдуғаниев ўзбекона қадриятларга ҳурмат, она табиатга эътибор нуқтаи назаридан ходимларни ҳашарда фаол қатнашишга чақирган. Бу вазиятни мажбурий меҳнат деб талқин қилиш ўринсиз, деб ҳисоблаймиз.

Беҳзод Қобулов,
Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалри бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Почерк

Бу Тошкент вилояти ҳокимлигида ишлайдиган ҳар бир ходимнинг столида турадиган ва шахсан ҳоким томонидан бериладиган ўзига хос йўриқнома.

Ўқийсан, яна ўқийсан, ич-ичингдан бу гапларга қатъий амал қилиш шартлигини тушунасан.

Бу талабчан ва тажрибали раҳбарнинг ўз қўл остидагиларга берган жиддий ҳамда қатъий огоҳлантириши, сабоғи эканини тўла ҳис қиласан.

#ҲокимДарси #ВатанОбрўсиЭнгМуҳими

@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Лирик_чекиниш

Бугун улуғ шоир ва мутафаккир ҳазрат Навоий таваллуд топган кун.

Навоийнинг "Айлагач" радифли ғазали билан куйланган қўшиқни эшитиб юрибман. 😍

Қўшиқни Ҳосила Раҳимова маромига етказиб ижро қилган. Овозида недир муҳташамлик, вазминлик бор.

Улуғ шоирнинг руҳи шод бўлсин, Аллоҳ таолонинг ўзи ярлақасин.

@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Табрик

Ғиёс Бойтоев
«Она йиғлар»


Онажон, туғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман.

Хурсандчилик кунда ғамгин қўшиқ учун узр. Лекин, бошқа ашула ичимдаги ҳиссиётларни мукаммал ифода қилмайдигандек туюлаверди...

@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Bayonot

Kun.uz saytida eʼlon qilingan “210 mln soʻmlik shartnoma 2 mlrd soʻmga yetgan. Toshkent viloyati hokimligi qaysi xizmatga buncha xarajat qilgan?” sarlavhali maqola yuzasidan

Bugun Kun.uz saytida eʼlon qilingan “210 mln soʻmlik shartnoma 2 mlrd soʻmga yetgan. Toshkent viloyati hokimligi qaysi xizmatga buncha xarajat qilgan?” sarlavhali maqolada Toshkent viloyati hokimligi taʼsischiligidagi “Axborot kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish” MCHJga koʻrsatilgan xizmatlar uchun oʻtkazib berilgan mablagʻlar miqdori va sarfi tanqid qilingan.

Men ushbu sohaning bevosita rahbari sifatida 2 milliard soʻmdan ortiq summa piar uchun sarflangani haqidagi faktni tasdiqlay olmayman. Bu — notoʻgʻri maʼlumot. Toshkent viloyati hokimligi tashkiliy tuzilmasida 1 ta shtat birligidan iborat “Hokimning axborot siyosati boʻyicha maslahatchisi – matbuot kotibi” lavozimi mavjud, xolos.

Toshkent viloyati hokimining qaroriga koʻra, 2020-yil 16-yanvarda MCHJ tuzilmasida 10 ta shtat birligidan iborat “Axborot xizmati guruhi” tashkil etilgan. Mazkur jamoa bevosita viloyat hayotini ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritish, ijtimoiy tarmoqlarda aholi murojaatlari bilan ishlashda viloyatdagi barcha boshqarma, korxona va tashkilotlarga, hokimliklar matbuot xizmatlariga yordam koʻrsatish bilan shugʻullanadi. Ularning 4 nafari texnik xodim (operator, fotograf, montajchi), 2 nafari jurnalist, 2 nafari SMM boʻyicha mutaxassis. Tashkilot oʻz xaridlari haqida “E xarid” onlayn platformasi orqali axborot berib boradi.

Alohida taʼkidlash joizki, ushbu mablagʻlar piar xizmati uchun uchinchi tomonga (biron veb-sayt yoki reklama agentligi hisobiga) oʻtkazilmagan. Mazkur mablagʻ xodimlar uchun ish haqi, texnik xizmat koʻrsatish, yangi texnikalar sotib olish maqsadlariga yoʻnaltirilgan. Ushbu tashkilotda jami 87 nafar ishchi-xodim, jumladan, dasturchilar faoliyat yuritadi va viloyat hokimligi, shahar-tumanlar hokimliklariga axborot kommunikatsiya texnologiyalari sohasida xizmat koʻrsatadi.

Bundan tashqari, 2022-yil davomida ajratilgan mablagʻlar hisobidan viloyat hokimligining rasmiy veb-sayti yangilandi, ayni paytda ishga tushirilish arafasida turibdi. Shuningdek, hokimlik, korxona va tashkilotlarda hujjat aylanish tizimini tubdan yaxshilash, aholi murojaatlari bilan ishlashga oid uchta original dastur yaratildi. Xususan, “Xalq nazorati”, “Bitiruvchi” singari platformalar test rejimida ish boshladi, fevral oyidan toʻliq ishga tushiriladi.

Fevral oyining birinchi dekadasida (1-10-fevral oraligʻida) mazkur dasturiy mahsulotlar hamda viloyat hokimligining yangi rasmiy veb-sayti taqdimoti rejalashtirilgan. Mazkur taqdimot marosimi media-tur formatida tashkil etiladi hamda jurnalist-blogerlar taklif qilinadi. Anjumanda “Axborot kommunikatsilarini rivojlantirish markazi” MCHJ direktori mablagʻlar sarfi yuzasidan batafsil, asoslantirilgan rasmiy hisobot berishga tayyorgarlik koʻrmoqda.

Behzod Qobulov,
Toshkent viloyati hokimining axborot siyosati masalalari boʻyicha maslahatchisi – matbuot kotibi.

@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Сабоқ

Тили, миллати, мазҳаби, динидан қатъи назар, барча даврлар ва давраларга мос буюк қонуният бор.

Кимки ўзига иш ўргатган, маълум мақомга кўтарган устозини оғринтирса, сўзида мазмун, юзида нур, топганида барака бўлмайди.

Мен ҳам ўзим учун шу қоидани қонун қилиб олдим. Шу қонунни маҳкам дилимга тугиб яшадим ва яшайман.

Ҳаётнинг турли пасду баланд кунларида, нурсиз ва мубҳам дамларда, қалбим фараҳга тўлган музаффар лаҳзаларда буюк устозим Саид Шермуҳаммедовнинг хотирамдан ўчмас сабоқларини ўйлайман. У шонли тарихни ўз ҳаётимга муқояса қилиб кўрарканман, аралаш хаёллар юрагимни кемиради, айрим номард шогирдларнинг озорини кечиравериб чарчамаган устозимга ўшанда қанчалар оғир бўлганини ўйлайман.

Устозларни асранг, шогирдлар! Магарам, Вольтернинг «Задиг ёхуд тақдир» асарида айтилганидек, буюклик чўққисига нега интилаётганингизни ўзингиз ҳам тушунмай қоласиз. Курашда маъно қолмайди. Қалб ҳаловатидан абадий мосуво бўласиз.

#Йўл_йўлакай #Ҳикматли_дунё

@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Фото

Кеча Чиноз туманида бир гуруҳ журналист, блогер ва матбуот котиблари кўнгилли равишда пахта теримида иштирок этди.

@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Билдириш

Эндиликда мазкур каналда Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби томонидан билдириладиган расмий баёнот ва муносабатлар эълон қилиб борилади.

P.S. Бу канал фаолияти кирилл ёзувида олиб борилади.

@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

Петронас эгизак минораси. Малайзия. Куала Лумпур. 02.02.2025

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Кайфият #Қанотли_қўшиқ

Севасизми, дегил,
Саволлар ёғдир.

Бор гапни суғуриб,
Олгин кўнглимдан...

P.S. Шу қўшиқ таъсирида юрибман. Бир марта эшитдим ва кейин бу қўшиқ юрагимнинг овози эканлигини ҳис қилдим. ❤️

@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Ҳокимият_анатомияси

"Ёшлар кундалиги"да икки йил ишладинг ва яна биргаликда қанақадир лойиҳалар қилиб юрибсан, сенга нима, десалар маши ёзилаётган ҳужжатли асарни кўрсатаман. Мен буни бирон жанрга мансуб деёлмайман, шунчаки бир эсда қолган гаплар, ҳикоя қилишга арзирли воқеалар йиғиндиси.

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Кайфият

Кўнгил тугмача эмас,
Узилса қадаб қўйсанг.

@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Баёнот

Саидабдулазиз Юсупов томонидан билдирилган фикрларга муносабат

Зойир Мирзаев жорий йилнинг 3 апрель куни Қуйи Чирчиқ туманида бир гуруҳ ёшлар билан мулоқот қилди.

Мулоқот чоғида вилоят ҳокими ёшларга ўзининг ҳаётий қарашларини, хулоса ва кузатишларини дўстона равишда билдирди.

Зойир Мирзаев ёшларга ички ишлар, миллий гвардия хизматчиларини ҳурмат қилиш зарурлигини, улар энг биринчи галда Ватан ҳимоячилари эканлигини ёдда тутишлари лозим эканини гапирди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати бу видеони ўзи расман эълон қилмаган. Мазкур тадбирга кўплаб журналист ва блогерлар таклиф қилинган. Видео айнан шу тариқа оммага тақдим этилган.

Орадан салкам икки ой ўтгач, С.Юсупов бу воқеадан гўёки таъсирланиб, чуқурлаштириб, одамларнинг қалбида Ватан ҳимоячиларига нисбатан салбий фикр шакллантиришга уринаётгани таажубланарли ҳолат.

P.S. Мазкур мулоқотнинг бошқа ракурсдан олинган тўлиқ видеоси ахборот хизматида мавжуд. Сиз бу ҳақида сўраганингизда эди, биз фикр қайси нуқтадан бошланиб, ўша гаплар нима учун айтилганини тушунтириб, батафсил видео тақдим қилган бўлар эдик. Контекстдан алоҳида олинган ва умуман олганда, яхши ниятда билдирилган тўғри сўзлар учун тош отманг. Сиз аввал матбуот хизматлари билан мулоқот қилиб, аниқлик киритиб, сўнгра оммага фикр айтиш маданияти ҳақида ўйлаб кўринг.

@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

Хитой. Эсдалик учун суратлар.

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

Хитой халқ республикаси. Аньхой провинцияси, Бочжоу шаҳри.

Хитойлик ҳамкасбим олган сурат. Уйдагилар билан онлайн гаплашяпганимни билдирмай расмга олиб қўйибди.

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Раддия

ЎЗБ: Ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Бу гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев айни пайтда ўз ишини давом эттирмоқда ва кун тартибига мувофиқ, белгиланган вазифалар, чора-тадбирлар ижроси билан банд.

Тасдиқланмаган ахборотларни тарқатиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишини эслатамиз.

Беҳзод Қобулов,
Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби.

〰〰〰〰〰〰〰

O‘ZB: Ijtimoiy tarmoqlarda viloyat hokimi Zoyir Mirzayev qishloq xoʻjaligi vaziri etib tayinlanayotgani haqida xabarlar tarqalmoqda.

Bu gaplar haqiqatga toʻgʻri kelmaydi. Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev ayni paytda oʻz ishini davom ettirmoqda va kun tartibiga muvofiq, belgilangan vazifalar, chora-tadbirlar ijrosi bilan band.

Tasdiqlanmagan axborotlarni tarqatish qonunchilikka muvofiq javobgarlikka sabab boʻlishini eslatamiz.

Behzod Qobulov,
Toshkent viloyati hokimining axborot siyosati masalalari boʻyicha maslahatchisi - matbuot kotibi.

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#ЮнусТурсунович #Қадрлаш

Юнус Турсунович билан яна кўришдик. Аломат инсон, ташкилотчилик борасида ўз мактаби бор. Кўп танбеҳини олганман, аямасдилар. Лекин, бундай инсонларни барибир ҳурмат қиласан, танбеҳлари ниҳоятда ўринли бўлганини кейинроқ тушуниб бораверасан...

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Жараён

Тошкент вилояти ҳокимлигининг ҳозирги сайти бундан 17 йил аввал ишга туширилган бўлиб, айни пайтда кўп жиҳатдан талабга жавоб бермай қолган эди. Бу орада миллий қонунчилигимизда, ахборот сиёсати соҳасида катта ўзгаришлар бўлди – давлат, жамият очиқлик сиёсати шароитида яшамоқда.

Биз аввалги сайтимизни янгилашга ҳаракат қилиб кўрганмиз, 2019 йили сайтда муайян техник ўзгаришлар амалга оширилди. Ўша вақтда ҳам буткул бошқача, янгича, энг муҳими, фойдаланиш учун қулай бўлган сайт ишлаб чиқишни ният қилган эдим. Мавриди энди келган экан шекилли. Ўтган уч ойлик меҳнатларимиз самараси сифатида янги расмий сайт фаолият бошлаш арафасида турибди.

Мазкур веб сайт давлатимиз раҳбарининг 154-сонли қарорида кўрсатилган индикаторлар мазмунидан келиб чиқиб яратилди. Биз янги сайт яратишга киришар эканмиз, IT соҳасидаги катта компаниялар, тажрибали жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқдик. Охир-оқибат ахборот технологиялари йўналишидаги олийгоҳларнинг Тошкент вилоятида таваллуд  топган битирувчилари билан музокара ўтказдик, уларни ишга жалб қилдик ва кичик жамоа тузиб, ишни бошлаб юбордик.

Шу тариқа ёш ва серғайрат, истиқболи порлоқ дастурчи йигитларни ўзим учун кашф қилдим. Ҳозир сайтимиз деярли тайёр бўлиб қолди. Айни пайтда таҳрирлаш ишларини олиб боряпмиз. Бу сайтда бир вақтнинг ўзида ўзбек, рус ва инглиз тилларида расмий ахборотлар чоп этилади. Йўл-йўлакай тузатиш ва ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ҳуқуқи, имконияти энди тўлиқ ўзимизда бўлади (илгари битта ўзгартириш киритиш учун сайтни яратган асосий дастурчини қидириб, ялиниб, қўл ҳақи бериб ўзгартирардик).

Ўз навбатида, бу ўзгариш – Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати жамоасига ҳам қўшимча масъулият юклайди. Тез орада шу ва бошқа лойиҳаларимизни вилоят ҳокими ҳузурида тақдимот қиламиз. «Битирувчи» ва «Халқ назорати» дастурларимиз ҳам февраль ойи давомида ишга туширилиши кутилмоқда.

@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#brifing
#shtab_faoliyatidan

Behzod QOBULOV, Toshkent viloyati hokimining Axborot siyosati masalalari boʻyicha maslahatchisi — matbuot kotibi:

Shtabga kelib tushayotgan murojaatlar shu kunning oʻzida, yaʼni, yarim soatdan uch soatgacha boʻlgan vaqtlarda bartaraf etilmoqda.

Viloyatdagi 413 ta mahallada gaz bosimi odatdagi meʼyoridan pastligicha qolmoqda. Bu borada viloyat hokimi Zoyir Mirzayev tomonidan qatʼiy nazorat oʻrnatilib, zaruriy choralar koʻrilmoqda.

Jumladan, oʻtgan oxirgi bir sutka davomida hududlarga 19 tonna suyultirilgan gaz va jami 266 tonna koʻmir tarqatilganini taʼkidlash mumkin.

P.s. brifing 2023-yil 21-yanvar kuni yozib olingan.

✉️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Баёнот

Kun.uz сайтида эълон қилинган "210 млн сўмлик шартнома 2 млрд сўмга етган. Тошкент вилояти ҳокимлиги қайси хизматга бунча харажат қилган?" сарлавҳали мақола юзасидан

Бугун Kun.uz сайтида эълон қилинган "210 млн сўмлик шартнома 2 млрд сўмга етган. Тошкент вилояти ҳокимлиги қайси хизматга бунча харажат қилган?" сарлавҳали мақолада Тошкент вилояти ҳокимлиги таъсисчилигидаги "Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш" МЧЖга кўрсатилган хизматлар учун ўтказиб берилган маблағлар миқдори ва сарфи танқид қилинган.

Мен ушбу соҳанинг бевосита раҳбари сифатида 2 миллиард сўмдан ортиқ сумма пиар учун сарфлангани ҳақидаги фактни тасдиқлай олмайман. Бу — нотўғри маълумот. Тошкент вилояти ҳокимлиги ташкилий тузилмасида 1 та штат бирлигидан иборат "Ҳокимнинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби" лавозими мавжуд, холос.

Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига кўра, 2020 йил 16 январда МЧЖ тузилмасида 10 та штат бирлигидан иборат "Ахборот хизмати гуруҳи" ташкил этилган. Мазкур жамоа бевосита вилоят ҳаётини ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш, ижтимоий тармоқларда аҳоли мурожаатлари билан ишлашда вилоятдаги барча бошқарма, корхона ва ташкилотларга, ҳокимликлар матбуот хизматларига ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади. Уларнинг 4 нафари техник ходим (оператор, фотограф, монтажчи), 2 нафари журналист, 2 нафари SMM бўйича мутахассис. Ташкилот ўз харидлари ҳақида "E xarid" онлайн платформаси орқали ахборот бериб боради.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу маблағлар пиар хизмати учун учинчи томонга (бирон веб-сайт ёки реклама агентлиги ҳисобига) ўтказилмаган. Мазкур маблағ ходимлар учун иш ҳақи, техник хизмат кўрсатиш, янги техникалар сотиб олиш мақсадларига йўналтирилган. Ушбу ташкилотда жами 87 нафар ишчи-ходим, жумладан, дастурчилар фаолият юритади ва вилоят ҳокимлиги, шаҳар-туманлар ҳокимликларига ахборот коммуникация технологиялари соҳасида хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари, 2022 йил давомида ажратилган маблағлар ҳисобидан вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти янгиланди, айни пайтда ишга туширилиш арафасида турибди. Шунингдек, ҳокимлик, корхона ва ташкилотларда ҳужжат айланиш тизимини тубдан яхшилаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашга оид учта оригинал дастур яратилди. Хусусан, "Халқ назорати", "Битирувчи" сингари платформалар тест режимида иш бошлади, февраль ойидан тўлиқ ишга туширилади.

Феврал ойининг биринчи декадасида (1-10 февраль оралиғида) мазкур дастурий маҳсулотлар ҳамда вилоят ҳокимлигининг янги расмий веб-сайти тақдимоти режалаштирилган. Мазкур тақдимот маросими медиа-тур форматида ташкил этилади ҳамда журналист-блогерлар таклиф қилинади. Анжуманда "Ахборот коммуникациларини ривожлантириш маркази" МЧЖ директори маблағлар сарфи юзасидан батафсил, асослантирилган расмий ҳисобот беришга тайёргарлик кўрмоқда.

Беҳзод Қобулов,
Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби.

@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Кўзгу

Ўз она тилини унутганни эл ардоқламайди...

"Ёшлар кундалиги" дан махсус видео

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

#Баёнот

KUN.UZ САЙТИ ЖУРНАЛИСТИ ДИЛШОДА ШОМИРЗАЕВАНИНГ МАҚОЛАСИ ЮЗАСИДАН

Kun.uz журналисти Дилшода Шомирзаева Зангиота тумани Назарбек қўрғонидаги вазият бўйича ташкил этган матбуот анжуманимизни умуман бошқа мазмунда талқин қилган. Биз бу ўринда журналист томонидан касб этикаси, ҳақиқатга одилона ёндашув принципи бузилган, деб ҳисоблаймиз. Қуйида лўнда қилиб масалани тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати журналист Дилшода Шомирзаевани қўярда-қўймай бу матбуот анжуманига чақирган эмас. Шундай тадбир ўтказилаётгани ҳақида хабардор қилинган, холос.

Қурилиш сансалорликка учрагани ҳақидаги гап ҳам асоссиз. Бу ўринда гап – аҳоли учун ниҳоятда зарур бўлган, давлат ўз вақтида эътибор қаратган мана шу объектнинг қурилиши мобайнида қўшимча жиҳатлар пайдо бўлаётганидадир. Яъни объектни лойиҳалаш давомида ер остидаги коммуникация, дарахт кесилиши, снос масаласи ҳужжатларда акс этмаган. Натижада, қайта ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш, тегишли тартибда рухсат олиш, сносга маблағ йўналтириш билан боғлиқ жараён бўлаяпти. Бусиз иложи йўқ.

Таъкидлаймизки, бу ўринда лойиҳа муаллифи ёки буюртмачи, ташаббускор томонни ҳам айбдор қилмоқчи эмасмиз. Қурилиш жараёнида кутилмаган ҳолатлар юзага келиши, қўшимча иш олиб борилиши эҳтимоли ҳар доим, ҳар қандай йирик объектларда бўлади. Бу ерда асосий мантиқ – давлат аҳоли учун ниҳоятда зарур бўлган мана шу объектни қуришга қарор қилганида.

Кўприк қурилади. Қурилиш бошланган. Менимча, бу ерда бугун, ҳозир ҳал қилиниши лозим бўлган асосий муаммо бошқа. Яъни, токи кўприк қурилгунича, вилоят ҳокимлиги, туман ҳокимлиги мутасаддилари бошқа муқобил йўллардаги қатновни тартибга солиши, алтернатив вариантларни тақдим этиши керак эди. Аҳолининг бугунги норозилиги мана шундан. Биз айни пайтда мана шу мазмунда қўшимча баёнот беришга тайёрланаяпмиз.

Шунингдек, қурилишни тўхтаб қолгани бўйича вилоят ҳокими буюртмачи (Автомобиль йўллари давлат қўмитаси), пудратчи ("Ўзбекистон темир йўллари" АЖ) мутасаддилари иштирокида масалани жойида муҳокама қилиши кутилмоқда.

Хуллас, қурилиш соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, тартиб-таомиллардан хабардор журналист воқеликка бундай ёндашмас, давлат идораларини сансалорлик ва ва ҳоказоларда айбламас эди.

Мавзуга доир: мана шу матбуот анжуманида қатнашган бошқа бир профессионал журналист мавзуга профессионал ёндашиб, ҳолатни асл воқеликка мос талқин қилган. Гап – мавзуга профессионал ёндашувда.

@Behzod_Qobulov

Читать полностью…

Беҳзод Қобулов | Расмий

⚡️⚡️Айни пайтда: https://twitter.com/i/spaces/1OwxWzeDLmWJQ

Шоирлар алдайди бизни, жонгинам...

❤️🍹🎼🎸

Читать полностью…
Подписаться на канал