behzod_fazliddin | Неотсортированное

Telegram-канал behzod_fazliddin - Behzod Fazliddin

1412

Беҳзод Фазлиддин битиклари; ўзбек ҳамда жаҳон адабиётидан намуналар, ижод, эътиқод, жамият ва шахс борасида фикр-мулоҳазалар, суҳбатлар, ҳикматли сўзлар ва бошқалар Барча асарларнинг муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган. +998998494303 @Behzod_Fazliddin_bot

Подписаться на канал

Behzod Fazliddin

Ёрдам бергим келар маҳбус сўзларга,
Гаплар осмондадир, пойгакларда Шеър...

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кайфият #Шеърлавҳа

https://www.youtube.com/watch?v=lkdneNy0zUQ

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Қачонлардир мен ҳам Одам бўлганман,
Қачонлардир, балки, фаришта эдим.
Шу пайтгача Ҳаво сўраб келганман,
Бугун ҳузурингга Нур сўраб келдим.

Нимага ўзимга ҳушёр эмасман,
Қара, лаҳзаларим бормоқда сўниб.
Наҳот ёрилишга тайёр эмасман,
Наҳот яшайвериш керак хўрсиниб?!

Нурлар тушмайдиган жойда қолганман,
Яна Ойга қарат, Қуёшга қарат.
Тўкилиб бўлганман, тугаб бўлганман,
Мени тупроққа сол – қайтадан ярат.

Қачонлардир мен ҳам Одам бўлганман...

2005 йил 1 май

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Сен_қачон_гуллайсан

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Фақат нур сўрадим, фақат нур йиғдим...

Беҳзод Фазлиддин “Бедорлик” радиодастурида

“Ўзбекистон” телерадиоканали “Бедорлик” адабий эшиттириши. 2013 йил

YouTubeда https://www.youtube.com/watch?v=6H1xlcSHt3g

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Сендан бошқа кимга борсам, малол бўлдим...

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кайфият #Шеърлавҳа

https://www.youtube.com/watch?v=aIkP79j7lys

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Дарвоқе, у кишим шунчалар бандки,
Ўзидан бошқага вақти етмайди...

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Эски_дафтардан
#Кайфият #Шеърлавҳа

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Хорижда юрган ҳар киши ватангадо бўлмаганидек, ўз юртида яшаётган ҳар кас ҳам ватанпарвар эмас.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

#Иқтибос

Мутолаа – қарз олиш, ундан туғилган таассуротни оммалаштириш – қарзни узиш.

Хуршид Дўстмуҳаммад

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Ўлгудай артистпараст халқмиз-да. На бу дунё, на у дунёмиз учун фойдасиз нағмаларга маҳлиё бўлиб, артистга топинар даражада талпинамиз.

Худо ўнглагур бу феълимиз ўзимизга жуда қимматга тушмасайди. Шундай бўляпти ҳам.

Бу фожиамизни ҳали-бери англаб етмасак керак...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Тақдирингга дахлдор деб билган одамларинг ҳаётингга заррача ҳам алоқадор бўлиб чиқмаса-я...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Интернет дунёнинг этагини очиб қўйди...
***
Вирусдан ҳимоялангандек, ўзингизни турли ахборотдан ҳам иҳота қилинг.
***
Болаларнинг буюк ва беғубор оламида яшагим келяпти. Катталарнинг майда дунёсидан зерикдим, жуда чарчадим.
***
Хоҳлаганча кузат. Ниятинг холис эмасми, барибир, сир очмайман!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

“Менга нима? Менга деса, ер ёрилиб кетмайдими!” Бу – кўча ҳайвонининг фикри.

“Оч қорним – тинч қулоғим”. Бу – уй ҳайвонининг фикри.

© Рауф Парфи

#Иқтибос

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Нега фақат олгувчи қўлсан,
Бергувчи қўл бўлгайсан қачон?!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Кўнглимнинг кўнглини бадтар чўктирди
Тегирмондан бутун чиққан ёлғонлар...

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Эй, сен, эй ўзига беркинган ўйчи,
Бўлмоқчи эдинг-ку Ҳақнинг навкари?!


© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Каналимизда реклама бериш бўйича мурожаатлар бўляпти. Шуларни инобатга олган ҳолда реклама хизмати йўлга қўйилмоқда. Яхши ишлар йўлида таклифлар бўлса, айниқса, китоб, илм-маърифат ва ижод тарғиботида ҳамкорликка тайёрмиз.

Боғланиш учун: @Behzod_Fazliddin_bot

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Негадир шоир ё ёзувчи бўлишни ният қилган ёшларнинг аксарияти журналистика йўналишида ўқимоқчи бўлишади.

Шундай ёшларга журналистикадан ҳам кўра ўзбек филологияси ёки бирор хорижий тил ихтисослиги бўйича ўқишни маслаҳат бераман.

Ҳарҳолда, “филфак”да тил ва адабиётни нисбатан яхши ўргатишса керак. Ҳеч бўлмаса, қандай китоб ўқишни ўрганасиз...

Борди-ю ижоддан бошқа ўзингиз қизиққан соҳа бўлса (масалан, иқтисод, ҳуқуқшунослик ва ҳоказо), ҳеч иккиланмай ўша йўналишни танланг.

Ижодкор ҳамма жойда ижодкор бўлиб қолиши мумкин. Фақат... ўқиб-изланишни, ижодкорлигини “унутиб” қўймаса бўлди.

Дарвоқе, буларни бир неча йил аввал йўл-йўлакай ижтимоий тармоқда қайд этиб қўйган эканман. Ҳозир ёшларда танлов имкони янада кўпроқ.

Хулоса – ўзингиздан.

#Йўл_йўлакай #Сизга_гапим_бор #Бу_ҳам_муҳим

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

– Ҳозирги ҳаётимиз худди таниш турк сериалларига ўхшайди, – деган эди бир биродаримиз, – кексалар тасбеҳ ўгириш билан банд, ёшлар эса билганини қилиб юрибди.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Тарбия фақат оқ ювиб, оқ тараш дегани эмас экан-да...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Мирзолар...

#Иқтибос

"...ўрус истибдод идораси ёнидағи мусулмон қозихоналари ва улардаги мирзоларни ҳар ким хотирлайдир. Ўша мирзоларнинг унар-унмаска “қалам учи” сўрашлари, кичкина ишни улуғлатиб мазана* чиқариш ҳаракатлари ҳам бизга маълумдир.

Шу қозихона мирзолари баайни ҳикоямизнинг мавзуъи бўлған Худоёр саройи муншийларининг кичкина нусхалари эдилар. Хонға ёзиладирған арзи-додлар сарой мирзоларидан ташқарида таҳрир қилинған бўлса, аксар вақт ишка ошмас эди. Яъни, четда ёзилған ариза қабул қилинса ҳам, ариза эгаси қалам учини бегона қилғани учун аризани хонға ва сармуншийга кўрсатмай, йиртиб ташлар эдилар. Ариза эгаси натижа сўраса, “аризангизни саводсиз киши ёзған экан, жаноб илтифотсиз қолдирдилар”, деб саводлиқ кишидан бошқа ариза ёздириб беришка маслаҳат кўрсатар эдилар. Ариза бергучи иккинчи мартаба харажатланиб, сарой мирзоларининг ўзларидан ёздиришға мажбур бўлар эди.

Мундан бошқа, бир-бирлари устидан хонға шикоят қилиш, ўзаро битмас адоват ҳам давом этиб, аксар бир-бирларининг тегига сув ҳам қуйиб турар эдилар. Яна аксарият мирзолар хоннинг хуфялик хизматини ҳам адо қилиб, шахсий адоват ёки хонға яхши кўруниш учун фуқародан нечаларнинг гуноҳсиз қониға чўмилиб, мудҳиш фожиаларға ҳам сабабчи бўлар эдилар.

Шунинг учун халқ, айниқса, камбағаллар сарой мирзолариға нафрат билан қарар, улар ёниға яқинлашишдан қўрқар, иложсизликдан икки букулиб салом берар эдилар..."

* мазана – ширинкома

Абдулла Қодирий. "Меҳробдан чаён".

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Шамоллар ортидан эргашдик гоҳи,
Гоҳи ёмғирлардан сўрадик қўним...


© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

САРОСИМА

Одамларга зар қизиқ,
Тўшак қизиқ, ғар қизиқ.
Ҳўкиз била хар қизиқ,
Сенга нима қизиқ, Дўст?

Инсоннинг йўли узун,
Ёлғоннинг тили узун,
Ёмоннинг қўли узун,
Дунё шундай бузуқ, Дўст.

Синган найга ўхшарсан,
Қачон куйга тушарсан,
Ғингшиб-ғингшиб яшарсан,
Манглайда не ёзуқ, Дўст?

Оҳ урмаган сатринг йўқ,
Ҳақдан бўлак дардинг йўқ...
Одамсан-у, қадринг йўқ,
Ўлганинг ҳам тузук, Дўст!

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кайфият #Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Ёмонотлиқ этмам замонни, асли,
Уни ёмон қилган одамлар ёмон...

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Боғимга бегона хазон, деб яна
Супуриб юборманг нигоҳларимни...


© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

#Эски_дафтардан

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Шу қадар девона яшарми эдим,
Башарти ўзимда бўлса ихтиёр...

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

КИМГА АТАЛГАНМАН?

Руҳим – осмонники, таним – ерники,
Қайсидир маконга боғланган кўнглим.
Жоним – армонники, қоним – шеърники,
Кимга атагансан ўзимни, Тангрим?

Гулларнинг иши йўқ дил додим билан,
Фақат сўзларимга шайдо бир зумча.
Ўзи кимникиман бор-будим билан?
Кимга аталганман бутунлигимча?

2003 йил

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Эски_дафтардан #Онамнинг_кўнглига_кетамиз

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Шояд, бир юзлашсак, сўзсиз сўзлашсак,
Бул аччиқ қисматдан беун бўзлашсак,
Юлдузимиз тушиб юлдузимизга,
Руҳда суҳбат қурсак, руҳда дўстлашсак.

Йўлимиз бир бўлса, дилимиз якто,
Ўзидан бир лаҳза этмаса айро.
Дунёга сиғмаган ишқимиз ҳаққи,
Кўнгилга бекамлик айласа ато.

Бахтимиз бут бўлса, дардимиз улуғ,
Муборак ғамлар-ла умримиз қутлуғ.
Бошдан охиргача нурга чулғансак –
Поклансак, фалаклар айласа қуллуқ...


© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ИХТИРО

Мен “йўқ”дан “қўй” қилдим,
“Йўқ” сўзини тескари ўқиб.

“Овсар” – “расво” бўлди.

“Нодон” эса...
Барибир “нодон”лигича қолди.

© Икром Искандар

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Мусофир замондош, кўнглингиз тинчми?

Ўзингиз бир ўйлаб кўринг-да, мусофирликда, оғир шароитда соғлигингиз, керак бўлса, умрингизни гаровга қўйиб ишлайсиз. Ҳатто баъзан иш ҳақингизни олиш учун яна қанча сарсон бўласиз. Кейин... нима қиласиз?

Не азобда топган пулингизни беҳуда кўнгилхушликлар, нопок ишларга сарфлайсиз. Ё бўлмаса, дабдабали тўй-тантана орзусида бир кунда борингизни елга совурасиз. Одам дунёга бир марта келади, ўлиб кетайми энди, дея таскин берасиз ўзингизга, гўё бу қилғилиқларни оқлагандай. Аслида, оилангиз, яқинларингиз деб тўккан ҳар томчи терингизга қанча савоб ва яхшиликлар ёзилиши мумкин бўлгани ҳолда лаҳзалик лаззат, ўткинчи ҳой-ҳавас йўлида барини пучга чиқарасиз. Кимга фойда-ю, кимга зиён?

Бу ишларингиз тўғри эмаслигини айтиб, холис маслаҳат бермоқчи бўлган виждони уйғоқ кишиларнинг оғзига урасиз: “Аралашманг, бу – менинг ҳаётим!”

Ҳа, бу – сизнинг ҳаётингиз! Аммо ҳаётингизга рахна солаётганлар нега кўзингизга яхши, чиройли-ю, икки дунёнгиз учун фойдали ишларга ундаётганлар эса ёмон, ёқимсиз кўринади?

Ўзингиз яна бир ўйлаб кўринг-да...

@Behzod_Fazliddin

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Сизга_гапим_бор #Бу_ҳам_муҳим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

* Бизнинг авлодда замонадан қочганлар қутулди.

* Ўзингникигина эмас, ўзгаларнинг нодонлиги ҳам ёзишга халақит беради.

* Китоб – бойлик. Лекин сотиб олингани эмас, ўқилгани.

* Ёзувчи саёз жойда чўкади.

* Бахт – бойликда, десангиз, ҳамма бахтсиз. Чунки ақллига кўп нарса керак эмас, аҳмоқ эса барибир тўймайди.

* Агар айб фақат бир томондагина бўлса, урушлар узоқ давом этмас эди.

Асқад Мухтор

#Иқтибос #Ижод_ва_эътиқод

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ТАСКИНЛАР

Яхшиям, сўлишин билмайди гуллар,
Ҳали не бўлишин билмайди гуллар.
Бўлмаса, очилмай қўярди.

Хайрият, ҳозирча билмас барини –
Ҳаётнинг хурмача ҳунарларини.
Йўқса, дил сочилмай қўярди.

Минг шукур, сўзларни бўлмайди алдаб,
Акс ҳолда, шеъримиз фитнакор атаб,
Ҳақ бизни кечирмай қўярди.

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

Читать полностью…
Подписаться на канал