Жавобсиз жавоблар ўрнимга айтар:
Кўнглимнинг кўнглини топар Кўнгил йўқ...
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Эски_дафтардан
***
Баҳорлар ортидан баҳорлар келса,
Фақат гуркирасанг, фақат яшнасанг.
Бағрингга муаттар эпкинлар эсса,
Бўғар тугмаларни ечиб ташласанг.
Варракдай ҳаволаб учса юрагинг,
Олис-олисларга сўзингни элтса.
Сўрасанг, энг олий кунлар сўрагин,
Кўклам ҳаққи, шояд, ижобат этса.
Гарчи чорламакка андак кечикдим,
Яна ўзинг келдинг ҳолим сўрарга.
Соғиндим. Овундим. Куйдим. Ичикдим.
Мажол ахтарарман хаёл сурарга.
Қучоғинг тўлдириб нурлар ола кел,
Унут бўлаёзган куйларни уйғот.
Саркаш ҳаётимни изга сола кел,
Муз қотган туйғулар, ўйларни уйғот.
Фасл танламайман, қилмайман ирим,
Ахир ҳар мавсумнинг ўз ҳикмати бор.
Кўпроқ Сен биланми боғлиқ тақдирим,
Кутганимга жуда ўхшайсан, Баҳор!
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
Умрида китоб ўқимаганлар бугун “замонамиз қаҳрамонлари”.
Қандай жамиятда яшаяпмиз ўзи?!
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
***
Мен қидирган сўзлар луғатларда йўқ,
Мен талпинган ҳаёт қайда – билмадим.
Истаган қиёфам сувратларда йўқ,
Орзулар орзусин писанд қилмадим.
Лаҳзалик умримда борми ҳеч маъно?..
Пардалар кўзимдан сурилмаётир.
Ўзим-ку бир сиқим тупроқман, аммо
Мен излаган дунё кўринмаётир...
2010
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим
Азал дами ўткир қиличдек сўзлар
Ўтмас пичоқ бўлди номард қўлида...
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
Мийиқда ҳам кула олмас экансан,
Бошинг узра элинг йиғлаб турганда...
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
Тўй-ҳашам, сарпо-суруқ машмашаси илму маърифатдан устун турар экан, фарзандлар учун бахт рўё, келажак мавҳум бўлиб қолаверади.
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
Ҳақ сўзни биз ёқтирмайдиган одам айтгани учунгина ёқламаётган эканмиз, демак, ҳали шахс бўла олмабмиз.
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
Ўқисанг – хор бўлгайсан!
(Замонавий ўзбек мақоли.)
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
«Ватаним, ватаним!» дерлар,
Сўнг Ватанни бўлиб-бўлиб ерлар...
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
Қуш уйқуси мисол умримда
Кун ўтказиш учун севмадим...
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
Изғириннинг қалами тегиб,
Гулзор бўлиб кетди дераза...
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
Қиш ва қор шеърлари https://www.facebook.com/100003319579634/posts/502919493162032/
#Кайфият
ЎРТАР
Ғуссалардан олтин қафас қургандайман,
Лахча-лахча чўғ устида юргандайман,
Бу дунёда ижарада тургандайман,
Толеъ деган қилмас писанд, Машраб бобо.
Енгилгина қўшиқлари ялло-ялло,
Оёқларнинг остиндаги лойми, тилло?
Каминанинг тахаллуси – Чаламулло,
Тутумим ҳам шунга монанд, Машраб бобо.
Нега келдим манов ғурбат маконига?
Тутиб бердим ўзимни ғам пайконига,
Кўзим куйди кириб севги дўконига,
Жандангиздан олмадим панд, Машраб бобо.
Томиримдан куйлар оқар – сувораман,
Кўзёшлари завқ улашган фаввораман,
Ўз-ўзимни авраш билан оввораман,
Кўнглим синиқ, дилим дардманд, Машраб бобо.
Йўл юраман, мўл юраман, йўлим етмас,
Хирожига на жоним, на молим етмас,
Йигирма беш йилдан бери қўлим етмас,
Этагингиз бунча баланд, Машраб бобо?!
2008 йил
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим
***
Оққа буркаётир заминни само,
Биллурланиб борар заъфарон олам.
Паришон оқсочга ўхшайди шамол,
Кумуш тангаларни сочар хотиржам.
Раҳмат парчалари ёғиб дамодам,
Қаён борсам, аста ортимдан чопди.
Гўё фаришталар тушиб самодан,
Бошимни силади, юзимдан ўпди.
Йўқ, ҳозир бошқаси келмас қўлимдан,
Тўйиб тикиламан етиб васлига.
Беҳисоб мўъжиза ўнгу сўлимда,
Беқарор бу қалб ҳам қайтган аслига.
Йиғиштириб қўйиб ҳамма нарсани,
Ўйладим, ўйларим ёруғлик бўлди.
Лаҳзага бехато улаб лаҳзани,
Сўраганим оқлик – улуғлик бўлди.
Воажаб, ҳаммаси кийинмиш бирдай,
Ёш-қари уйларнинг бошида оқ бўрк.
Мени ҳайратларга тўйдирмоқчидай,
Кўзимга мўъжиза тўкаверди кўк…
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим
***
Тушунган тушунди, уқмаган уқмас,
О, бу сўзлар деб нақ ақлимдан оздим.
Юракнинг буйруғи доим ҳам ҳақмас,
Раҳмон не буюрса, ўшани ёздим.
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим
Замонанинг зўрини қараки, ўғрини – ўғри, ғарни – ғар деб балога қоласан.
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
ҒАЛАТИ ҲОББИ
Мен унинг қалбига кирмадим ўйнаб,
Боқсам, кўзларидан ҳасрат ёғарди.
У лаззат оларди ўзини қийнаб –
Мендан хафа бўлиш унга ёқарди.
2008
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим
Шоир ўз шеъри, шахсияти, ҳаёт ва ижод тутуми билан, аввало, шеъриятга, ундан ҳам ўтиб адабиётга, кейин жамият ва миллатга, динга, агар жуда юксак – олиймақом бўлса, бутун башариятга хизмат қилиши керак.
Қофиячалиш назмбозларни қўя туринг-у, бугун анча-мунча оғзи катта шоирнинг ҳам адабиёт ва жамият тугул, ҳатто шеъриятга фойдаси йўқ!..
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Ижод_ва_эътиқод
@Behzod_Fazliddin
Дангалини айтавериш керак: биз ўз тилимизни яхши билмаймиз, яхши кўрмаймиз, ҳурмат қилмаймиз.
Шундай экан, бошқалар бизни қандай ҳурмат қилсин?!
#Тил_тақдири #Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
“Алвидо, ювуқсиз Россия!” (“Прощай, немытая Россия...”) дея юрак қони билан ёзганида Лермонтов қандай азобларни ҳис қилган бўлса...
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
“Истеъдодлардан маддоҳлар яратиш сиёсатидан тамоман воз кечишимиз зарур…“
“Шу кунгача ёзувчи-шоир профессионал меҳнати эвазига муносиб кун кўриши учун шароит яратишни уддалаёлмадик. Қалам тебратиш ва рўзғорни юритиш учун ёзувчи бирор-бир идорада ишлашига тўғри келади. Одамлар ишдан қайтиб, роҳату фароғат қилаётганда эса бизнинг адибларимиз ўзбек адабиётининг равнақи йўлида ёзишга ўтиради… Натижада руҳу юрак чарчайди. Бирор нарса ёзиш учун куч ҳам, рағбат ҳам қолмайди…
Шу сабаб кўплар адабиётни ташлаб кетди. Ҳозирги кунда меҳнати эвазига бир тийин олмасдан, аммо ўз ишига садоқат билан меҳнат қилаётган ягона касб эгалари, бу – шоиру ёзувчилардир…
Ростини айтсам, кейинги ўттиз йиллар орасида жуда кўп умидли ёшларни кўрдим. Аммо уларнинг кўпи ҳозир адабиётдан узоқда, турмуш ташвишлари билан ўралашиб юрибди. Бу ҳолни чуқур таҳлил этмоқ зарур. Энг аввал, истеъдодларни қандай тарбия қилмоқ лозимлиги ҳақида ўйлаб кўрсак бўлар эди. Истеъдодли одамлар кўп бўлмайди. Кимга қандай ёрдам беришни, ундан нимани талаб қилишни аниқ билишимиз керак. Истеъдодлардан маддоҳлар яратиш сиёсатидан тамоман воз кечишимиз зарур…”
Усмон Азим билан суҳбатдан.
#Ижод_ва_эътиқод
https://t.me/joinchat/AAAAAEPqZEDGESYCw-Fkbg
Сиздай пок орзулар йўлимни безар,
Ёғаверинг, аршнинг оқ кукунлари.
Фақат дил ҳовурин ўчирмайсиз-а,
Алдаб кетмайсиз-а, қор учқунлари?!
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кайфият #Лаҳзалар #Эски_дафтардан
Ёнингизга қаранг, бирор зот борми,
Ростдан бахтлимисиз, гуллаётганлар?!
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
***
Балосиз – гўёки ғамимни ейсиз,
Заҳардан ўткирроқ чой бериб қўйиб.
Тортинмай бемалол ўтиринг, дейсиз,
Игнанинг учидан жой бериб қўйиб.
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим
Ёшлик ҳавоси: “Шулар учун ёзаманми?”
Етуклик иддаоси: “Шуларни деб ёзиб юрибманми ҳали?”
Кексалик нидоси: “Энди ким учун ёзаман?”
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Ижод_ва_эътиқод
@Behzod_Fazliddin
Бировнинг шеърини айтиб олқиш оладиган, ҳатто шу орқали пул топадиган, яна шундай ҳолида шоирларни иғво қилиб, шеъриятни ерга урмоқчи бўладиган нокаслардан ҳазар қилгулик!
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
Ким пул топишни ўргатаман деса, югуриб бориб бор-будини тутадиган одамларнинг анойилигига ҳайронлар қоласан-ей...
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
Ҳар сафар нималардир деб бонг уриш ёки “жўшиш” кайфияти туғилганида “Аслинг каби кўрин...”ни эслайман. “Ёзганларинг ўзингга ўхшайдими, ўзинг-чи?” – қайта-қайта сўрайди ичимдаги овоз. Яна, ўзи шулар керакми, барибир, ҳеч нарса ўзгармайди, қабилидаги бадбин хаёлларга ҳам бериламан.
Назаримда, Румий ҳазратларининг бу пурҳикмат ибораси (“Аслинг каби кўрин ёки кўринганингдек бўл”) сўз ва амал бирлигига ҳам ўзига хос чақириқдир. Аммо кўпчилигимиз Мавлононинг бу даъватига шу қадар жўн ёндашаётганга ўхшаймизки, сурбетлик, калондимоғлик, бетгачопарлик ва бошқа иллатларни ҳам шу билан хаспўшламоқчи бўламиз. “Борим шу, қандай бўлсам шундай кўринаман!” дея ҳар қанақа расвогарчиликка “изоҳ” топамиз гўё. Ёки яхшиликка чақираётган кишини “Аввал ўзини тўғриласа-чи, аслидай кўринмайдими!” дея маломат қиламиз. Шу тариқа кўпинча ўзимиз ҳали яхши билмаган одамни айблаймиз, оғзини ёпишга уринамиз...
Тўғри, ҳар доим ҳам гапимиз ва ишимиз бир бўлишига эришиш жуда оғир. Лекин, барибир, имкон қадар қалбларга ёруғлик улашиш, маърифат тарқатиш, яхши ишларга даъватни тўхтатмаслигимиз керак. Шояд, шуларнинг файзи юқиб, ҳамма айтган-ёзганларимизга ўзимиз ҳам амал қила бошласак. Бу эса сизу биздан тил ва дил бирлигидай улкан масъулиятни соқит қилади, дегани эмас, албатта...
16.02.2014
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Бу_ҳам_муҳим #Ижод_ва_эътиқод
@Behzod_Fazliddin
https://www.facebook.com/100003319579634/posts/507697279350920/
Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов каби катта шахсларнинг борлиги, ҳорғин ҳолда бўлса-да, ҳатто ҳеч нарса ёзмаса-да яшаб юргани, барибир, яхши эди.
Рауф Парфи ўша дарвешнамо ҳолида ҳам унча-мунчасини ҳушёр торттириб турарди.
Шу юришларининг ўзи ҳам ярим адабиётдай эди. Эҳтимол, бутун бир Адабиёт эди уларнинг ўзлари.
Шундай пайтлари истеъдод ва илоҳиёт, ижод ва эътиқод хусусида чуқурроқ ўйлай бошлайсан одам...
Бугунги авлод шу шоирларнинг ҳаёт ва ижод йўлидан сабоқ чиқариши керак. Ва албатта уларнинг аччиқ хатоларидан ҳам...
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Ижод_ва_эътиқод
@Behzod_Fazliddin
Оёғингни ботирмай турсанг,
Шу дарёлар покроқ бўлади...
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin