behzod_fazliddin | Неотсортированное

Telegram-канал behzod_fazliddin - Behzod Fazliddin

1412

Беҳзод Фазлиддин битиклари; ўзбек ҳамда жаҳон адабиётидан намуналар, ижод, эътиқод, жамият ва шахс борасида фикр-мулоҳазалар, суҳбатлар, ҳикматли сўзлар ва бошқалар Барча асарларнинг муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган. +998998494303 @Behzod_Fazliddin_bot

Подписаться на канал

Behzod Fazliddin

Мактаб дарслигида Беҳзод Фазлиддин шеърларидан намуналар
(“Она тили”, 11-синф)

@Behzod_Fazliddin

https://t.me/joinchat/AAAAAEPqZEDGESYCw-Fkbg

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Оломонга бас келиб бўлмайди.
Оломондан қочиб қутулиб ҳам бўлмайди.
Уни фақат ёриб ўтмоқ керак!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Моҳиятдан шу қадар узоқлашдикки, ҳатто динда ҳам фақат шаклга қараб баҳо берадиган бўлдик.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Навоийни қизғанарсан бенаволардан...

#Йўл_йўлакай
#Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Кўп ташкилотларга борсанг, раҳбаридан тортиб ишчи-ходимларигача ёш-ёш йигит-қизлар. Бир қарашда қандай яхши: ёшлар бор жойда янгиликка иштиёқ, жўшқин муҳит ва, энг муҳими, келажакка умид бор. Қолаверса, бу ҳам ҳукуматнинг ёшларга ишонч-эътибори маҳсули дегандек.

Аммо улар ўзи ишлаётган тизим, соҳани яхши биладими? Қандай вазифа-бурчлари борлигини-чи? Дардига чора излаб келган халқ ҳолини тушунадими, ғаму ташвишларини англаб етадими? Ўз иш жойига муносибми?..

Кўп кузатдим, шундай ёшлар орасида олифтанамо юришдан бошқани билмайдиган, ўз соҳасига бегона, тизимга мутлақо фойдаси йўқ кадрлар анча экан. Баъзилари шу туришда аллақачон буйруқбоз раҳбар сиёқини олган.

Бундайлардан ишга доир бирор нарса сўрасанг, талмовсираб бир нималар деган бўлади. Гаплари пойма-пой, боғдан-тоғдан. Нима деётганини ўзи тушунмайди. “Унга учранг, буёққа боринг” қабилида ишни бошқага “оширади”. Орада унга дуч келган одамлар сарсон.

Турли тадбирларда ёш бошлиқчаларнинг отаси тенги катта-катта раҳбарларга ҳам салкам дўқ уриб, ҳар хил топшириқлар, ҳатто танбеҳлар бераётганини кўриб-кузатиб ҳайронлар қолардик. Нима ҳам дейсан, уларга шундай ваколатлар  бериб қўйишган бўлса!

Камина иш жараёнида одамларни ёши катта-кичик деб ажратаверишни унча тўғри деб ҳисобламайман. Бироқ шундай соҳалар борки, унда ёш омили, ҳаётий тажриба, кўп йиллик касбий малака жуда муҳим.

Албатта, ёш бўлса-да ўз ишини қойиллатаётган етакчи кадрлар ҳам бор. Лекин уларнинг саноғи жуда кам. Анавиндай тўрачалар урчиган муҳитда шу бир ҳовуч виждонли, камёб ёшлар ҳам туртилиб-сурилиб, чиқитга чиқиб қолмасмикан?!

© @Behzod_Fazliddin

#Йўл_йўлакай #Сизга_гапим_бор #Бу_ҳам_муҳим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Ахлоқсизлик нормал ҳолга айланиб боряпти.
Бу – жамият учун жуда хатарли.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ИБРАТ

Гадосифат бойни ҳам,
Денгиз ютган сойни ҳам,
Игна кирган жойни ҳам
Бир Зот кўриб турибди.

Эл ошаган ошларни,
Ерни ўпган бошларни,
Пинҳон-пинҳон ёшларни
Бир Зот кўриб турибди.

Ким ортимдан отмиш ўқ,
Ким соямга қилар дўқ,
Адоватим, гинам йўқ –
Бир Зот кўриб турибди.

Дилинг соғми ё бемор,
Ичинг ичида не бор,
Гарчи тўрт ёнинг девор,
Бир Зот кўриб турибди.

Парда шитирлашидан
Нега қўрқасан, эй, тан,
Пардасиз нури билан
Бир Зот кўриб турибди.

Беҳзод, гул эк изингга,
Ҳазир бўлгин сўзингга,
Ҳар не қилсанг – ўзингга,
Бир Зот кўриб турибди.

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Ошга чақирсанг, ким йўқ,
Ишга чақирсанг, ким бор?!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Ёлғон шоир керак эмас Ватанга,
Шоир керак эмас ёлғон ватанга...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Нимагадир шунақа шеърий шивирлар ёқаркан кўпчиликка. Шунданми, бу шеърларни ёддан биладиганлар ҳам кўп...

Бундай битиклар анча аввалги машқларимиздан экани, қолаверса, бадиий савиясидан андак хижолат бўлаётганимиз учун
#Эски_дафтардан туркумида бериб бориляпти. Лекин, барибир, қадрдон эски туйғулар билан тиллашиш гашти бошқача...

КЎЗИНГИЗНИ БЕРИБ ТУРИНГ

Ёлғизгинам, фариштага тенгликкинам,
Жон риштасин жонингизга боғлаб олай.
Иккимизнинг дардимиз бир, мунгликкинам,
Кўзингизни бериб туринг, йиғлаб олай.

Мен бошимни урмаган бир тош қолмади,
Ростин айтсам, юрагимда дош қолмади,
Қуриб қолган кўзларимда ёш қолмади,
Кўзингизни бериб туринг, йиғлаб олай.

Узун-узун армонларим чиқиб кетсин,
Зардобларим кўзёш бўлиб оқиб кетсин,
Қалбимга бир қизғалдоқлар боқиб кетсин,
Кўзингизни бериб туринг, йиғлаб олай.

Мен шабнамман, ғуборларга қўнолмайман,
Ё гул бўлиб тош юракда унолмайман,
Кўнолмайман, бу дардларга кўнолмайман,
Кўзингизни бериб туринг, йиғлаб олай.

Қузғунларнинг қилиғидан зорим келди,
Тоғ қалбимга нафрат деган сорим келди,
Ўзим бўлиб йиғлолмайман, орим келди,
Келинг, Сизнинг кўзингизда йиғлаб олай,
Жон риштасин жонингизга боғлаб олай...

2001 йил

СЕВГИ

Гар сени ўйласам, бу жоним куяди,
Номингни сўйласам, забоним куяди.
Соғиниб-соғиниб йўл олсам сен томон
Танамга ўт сочиб товоним куяди,
Севги.

Қалбимни ўтларда ёққаним сенмисан,
Кўзимдан дард бўлиб оққаним сенмисан?
Ногаҳон суқланиб қўл чўзсам қўлингга,
Сесканиб илондай чаққаним сенмисан,
Севги?

Менмас, сен бағрингни тиғласанг, қанийди,
Жонингни ўтларда доғласанг, қанийди.
Пойингда йиғлаган мажнунинг ўзимман,
Сен менинг пойимда йиғласанг, қанийди,
Севги!

Мен сени кўзимда сақласам, не бўлар,
Жонимни жонингга михласам, не бўлар.
Қизғаниб чарчадим ҳаммадан, энди бир
Кўксингга бош қўйиб ухласам, не бўлар,
Севги?!

Қочмагин, ортингдан чопаман, барибир,
Бир куни кўнглингни топаман, барибир.
Ўшанда ойларнинг юзига рашк сочиб,
Титраган лабингдан ўпаман, барибир,
Севги!
Cевги!!
Севги!!!

2000 йил

***
Ой суйган юзларга малолман,
Шеър суйган қизларга хаёлман.
Қўлимни қўйворма, баҳорим,
Уволман, кузларга уволман.

Шеърларим – кўнглимнинг юзи-ку,
Муҳаббат – руҳимнинг кўзи-ку.
Бўйнимга дор эмас хатолар,
Бегуноҳ Раббимнинг ўзи-ку!

Очилиб кетаман бир куни,
Сочилиб кетаман бир куни.
Жонимни топ-тоза юз билан
Тангримга тутаман бир куни.

2001 йил

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

#Эски_дафтардан #Тушларингдан_чиқиб_келдим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

“Оломон маданияти” деган мағзи пуч даҳшатли оқим оламни маҳв этиб улгурди.
Асл адабиёт ва санъат бутун дунёда ўлиб бормоқда.
Миллий тил аянчли аҳволда.
Китоб умуман керак бўлмай қолди.
Ҳамма жойда саводсизлик эпидемияси.
Келажакка раҳминг келади...

***
Барибир, аксарият бойлару раҳбарлар ўз роҳат-фароғатини кўзлаб, оддий аҳоли қорин ғами билан, бир ҳовуч бечора зиёли эса миллат маънавияти, тараққиётини ўйлаб ёниб-куйиб ўтиб кетаверади, шекилли...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Жадидлар орзу қилган бойлар ҳали етишиб чиққанича йўқ...

...Халқнинг менталитети билан боғлиқ одатларнинг ўзгариши осон эмас. Ҳар қанча фармону қарор чиқарсангиз ҳам, саҳар-мардондан кўзини уқалаб тўйхонага кетаётган кишилар сафи озаймайди. Ҳали уйқуси қочиб улгурмаган одам тонг-саҳарлаб ҳазми оғир таомни тановул қилиши шартми?

Жадидлар ислоҳ қилмоқчи бўлган масалалардан бири ҳам айни шу – тўй масаласи эди. Улар яшаган замонларда тўй маҳалла миқёсидаги маърака эди, холос. Одамлар ухламасдан шаҳарнинг бир чеккасидан нариги чеккасига ош егани бормасди. Аҳолининг аксар қисми камбағал ёки ўртаҳол бўлган ва тўй харажатлари шу тоифа кишиларнинг баттар камбағаллашувига сабаб бўларди. Жадидлар тўй – оилавий байрам, шунинг учун кўпга ош тортаман деб қарзга ботманг, агар орзу-ҳавас йўлида сарф-харажат қилмоқчи бўлсангиз, шу маблағни фарзандингизни илмли, маърифатли этишга сарфланг, деган даъват билан чиқди.

У вақтдаги тўйларни ҳозирги дабдабали тўйлар билан асло солиштириб бўлмайди. Агар жадидлар ҳозир яшаганларида нима деган бўларди? Қўша-қўша дошқозонларда ош дамлаб, юртга тўй бергандан кўра меҳрга муҳтож оилаларга мадад қўлингни узат, фарзандларинг таълим олаётган мактабга уч-тўртта компьютер совға қил, маҳаллангдаги ўнқир-чўнқир йўлларни асфальтлаб бер... деган бўлмасмиди?

Кези келганда айтиш жоизки, ҳашаматли ресторан ва тўйхоналарнинг кўпайиши халқнинг бой бўлганини англатмайди.

Жадидлар орзу қилган бойлар ҳали етишиб чиққанича йўқ...

Жадидлар тўйдан ташқари, гиёҳвандлик, жувонбозлик сингари миллат камолига монелик қилган масалаларга ҳам бежиз эътибор қаратмаган. Аммо уларни ҳаяжонлантирган энг муҳим масала маърифат эди.

ХХ асрда қандай оламшумул воқеалар содир бўлган бўлса, буларнинг барчаси юксак ақл-заковат ва билимнинг самараси эди. ХХI асрда яшаётган ёш ватандошларимиз жаҳонга Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари машҳур сиймоларни етиштириб берган ўзбек халқининг илмий ва ижодий салоҳиятини намойиш эта оладиган етук инсон бўла оладими? Бор-йўғи икки-уч минг нусхада чоп этилаётган китобларни ҳам сотиб олмайдиган, олий ва ўрта махсус ўқув юртларидаги маърузаларни хуши келганда бориб тинглайдиган ёшлар буюк аждодларига муносиб маърифатли ворис бўла олармикан?..

Агар жадидлар бизнинг кунларга эсон-омон етиб келганида, яна енг шимариб ишлаган бўлардилар...

Наим Каримов

#Иқтибос #Жамият_ва_маънавият #Миллат_мунавварлари

@Behzod_Fazliddin

https://www.facebook.com/100003319579634/posts/498423106945004/

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

“Ҳақ сўзни айтган оғизларни тош билан қонатмоқ эмас, ҳақиқат тамалини қулатмоққа кўтарилган қўлларни кесмоқ зарур”, дейди Навоий тилида Ойбек.

“Сўқир бахтдан кўрар кўзли бахтсизлик афзал”, дея оҳ тортади Мақсуд Шайхзода Мирзо Улуғбек тилида.

Рауф Парфи салафларига нажот берган ҳақ овозига ҳамоҳанг бундай “сеҳрли” тилни яқин ўтмишдан ҳам топди: “Сен-да ҳур туғилдинг, бир сўзла, бир ўл...” дея чўлпонона руҳда сир соча бошлади.

Кейин бу овоз янада кескирлашди; “бахтдан тўйиб кетган соқов оломон” қисмати фонида ошкора муножот тусини олди: “Улуғ Тангрим, Сени аччиқ соғиндим!”

#Ижод_ва_эътиқод #Ўзбек_адабиёти

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Мўминнинг ҳаётида абсурд – маънисизлик бўлмайди. Яшашдан маъно топа олмаётган кимсанинг иймонига футур етгани аниқ.

***
Зиммамиздаги энг зарур ишлар қолиб нуқул бошқа юмушлар билан машғулмиз: гўё фарзини қазо қилиб, нафл намозини ўқишга ҳавасманд кишидек.

***
Сабр, шукр, ҳаракат – ҳаётимизнинг бор моҳияти шу бўлсамикан...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

#Иқтибос

Омон Мухтор:
– ...ёзувчи кимлигидан қатъи назар, уни кўп асар ёзишда айбламаган дуруст. Қўлидан келса, ёзаверсин. Боз устига, кенг китобхонлар оммаси учун шунақа енгил ўқишли китоблар ҳам керак. Бироқ ҳар қандай суюқ нарсани “асар” деб эълон қилиш расмга кираётгани ўкинчли ҳол. Бундан ҳам афсусланарлиси – тўғрими, эгрими йўллар билан ҳамёнини қаппайтириб олган баъзи биродарларимиз майдонни эгаллаб, истеъдодли ижодкорларни, ҳали ҳаётда ҳам, адабиётда ҳам имкони кам ёшларни четга суриб ташлаётганидир.

Бадиий маҳоратни эгаллаш, салафлардан ўрганиш, адабиёт олдида, сўз олдида масъулиятни чуқур ҳис этиб меҳнат қилиш, азият чекиш ўрнини тезроқ асар ёзиб, китоб чиқариш, шон-шуҳрат қозониш “дарди” эгаллаяпти. Бу йўлни тутганлардан биронтасига “асаринг номидан бошлаб, охирги нуқтасигача хом” дегудек бўлсангиз, “сен ёзувчи бўлсанг, мен ҳам ёзғувчиман!” деб гирибонингдан тутади. Бундай қилмаса ҳам сиздан ранжийди, “душман”ига қарагандек олаяди...

Умуман, ҳозир кўп ижодкорларда адабий тарбия етишмаётгани, илмий тилда айтганда “элементар адабий-бадиий савод йўқлиги” очиқ-ойдин кўзга ташланяпти. Даврада катта бир ёзувчини таништирсангиз, ўзини адиба деб бошини ғоз тутган “қизча” бурнини жийириб, “эшитганман, қаердадир ўқиган бўлсам керак”, дейишдан уялмайди...

Омон Мухтор билан суҳбатдан.

#Ижод_ва_эътиқод #Ёднома

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Яна телбаландим хатолар ичра,
Яна тушар йўлим бўлди истиғфор...


© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ШИРИН ХАЁЛ

Бирдан қалбим кетар ёришиб,
Яна севгим, яшагим келар.
Ҳаёт билан сутдай қоришиб,
Йўлига жон тўшагим келар.

Ҳар лаҳзада мазмун бор, Ишқ бор,
Доғ йўқ чивин қанотича ҳам.
Юришларим бирам маънодор,
Гард юқмаган ҳар куним – байрам.

Шубҳаларга ишонч пардадир,
Бир ўй қанот берар шавқимга:
Балки, кимдир, қаерлардадир
Дуо қилар менинг ҳақимга.

Шундан бағрим бутун, эҳтимол,
Шунга йўлдан кетмасман тойиб.
Олисларда чевардай хушҳол
Умрим безар бир меҳри ғойиб...

2009

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Кўксим оғригани оғриган, ё Раб,
Юрак оҳ дегани оҳ деган, ё Раб,
Виждон йиғлагани йиғлаган, ё Раб,
Найлай?

Тийилмаган ҳислар, тийилган кўзлар,
Айтилмаган сўзлар, дейилган сўзлар,
Бўғзим қафасида бир булбул бўзлар,
Найлай?

Кимлар деб кимларга бошимни эгдим,
Жафолар устига жафолар чекдим,
О, ўзим ўзимнинг жонимга тегдим,
Найлай?

Олислаб боради орзу елкани,
Аламлар қилади бир хас эканинг,
Яшайман деганим – ўлдим деганим...
Найлай?!

***
Жимгил, ғойибдан бир садо келадур,
Сўз ортидан хатар, хато келадур.
Сукутга айланиб тафаккур этсанг,
Ҳар зарра қаъридан Худо келадур.

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

МЕНСИЗЛИК

Юлдузлари ичикиб қолди,
Маҳзун энди Ойсиз осмоним.
Сенсизликка кўникиб бўлдим,
Қандай экан менсизлик, Жоним?!

Ана, кўзим кўзингдан ўтди,
Қўй, яширма титроқларингни.
Хато қилдинг, ўзингдан ўтди,
Тишлаяпсан бармоқларингни.

Энди нурга бегона юзинг,
Қуёшингнинг ранглари қани?
Сиғмаяпсан ўзингга ўзинг,
Ҳаётингнинг тонглари қани?

Кечаларинг ўзингдай ғариб,
Армонларинг осмондан катта.
Юрагингга термулиб туриб,
Йиғлаяпсан биринчи марта.

Ухлаб қолган кунларинг ҳаққи,
Менинг ўрним бошқа – бўлакман.
Йиғлаб қолган тунларинг ҳаққи,
Мен, барибир, сенга керакман!

2003 йил

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Тушларингдан_чиқиб_келдим
#Эски_дафтардан

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Қўлингдан нима ҳам келар, биродар,
Ким тинглар пажмурда юрак додини?
Сен бошин силамоқ бўлган мазлумлар
Яхши кўриб турса ўз жаллодини...

Бандаларинг кимга бандадир, Эгам,
Шу қадар ёқимли эканми қуллик?
Қўймижоз бўлса ҳам, ёввош бўлса ҳам,
Қўрққулик, қуллардан ёмон қўрққулик!

2010

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
На севги, на нафрат, на шодлик, на ғам...
Тобора баридан мосуво юрак.
Ҳеч нарсага тўлиб бормоқда олам,
Бу қандай ишора, бу недан дарак?

На ишонч, на исён ва на итоат...
Гўё бутун борлиқ бўшлиқ билан банд.
Табиат Тангридан кутмас иноят,
Дунё борган сари кофирга монанд.

На илҳом, на ижод, на амал, на сўз...
Баримиз золим-у, баримиз мазлум.
Пушмонлар тўзони очирмайди кўз,
Ҳозирча умримиз ҳечликка маҳкум.

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ШУ ДОВОНДАН У ЁҒИ – ЖАННАТ!..

Ўсмирликдан буён энг яқинларимдан узоқдаман. Жуғрофий масофани назарда тутяпман, албатта. Неча йилки, ўз уйимга меҳмондай бориб-келаман.
Талабалик йиллари бунинг гашти бўлакча эди. Йўл бўйи ичим қизиб, юрагим ҳапқиради. Бутун вужудим билан – бошдан-охир Соғинч тўла Кўнгилга айланаман. Тили бўлса, шу тоза туйғулар сўзласин ўша латиф лаҳзалардан! Эҳ, бу йўллар орасида қанча ёруғ хотиралар, неча-неча умрга татигулик орзу-армонлар бор!..

Қайтишда ҳали Тошкентга етмасдан соғиниб қолаверадиганим – қадрдон қишлоқ қиёфаси кўз ўнгимдан кетмайди. Кейинги йиллари бу қўмсаш анча ҳовуридан тушган бўлса-да, ҳар сафар отауй бағрига худди жаннатга кетаётгандек ошиқаман. Бир пайтлар буни сўзга кўчиришга урингандим:

Шу довондан ўтиб олсам, бас,
Шу довондан у ёғи – жаннат...

Оила даврасида борган сари кўнглимда ажиб бир хотиржамлик туяётирман. Ота-она зиёрати кўнгил уйини янада ёриштириб, фоний дунё ташвишлари ғубори остида хира тортган қадрдон туйғуларни қўр олдиради. Ҳа, яшаётган бўлсам, шу азиз инсонлар борлиги учун ҳам яшаб юрибман...

Меҳрибонларимга бағишланган қанча шеърларим бор. Уларда ота-она шаънини улуғлашдан ҳам кўра ноқобилроқ фарзанд афсусу армонлари, олислаб бораётган орзулар устунга ўхшайди...

4 февраль – Онамнинг туғилган куни. Таваллуд санаси туғилганлик ҳақидаги ҳужжатда нотўғри ёзилгани учун Аям: “Туғилган кунимдан ҳеч ичим чиқмайди”, – дейди. Аммо биз учун ҳар йилнинг ушбу санасида волидамизни табриклаш одатга айланган. Доим шу куни ҳамма нарсани йиғиштириб, Аям яхши кўрган алвон атиргуллар атрига кўмилиб уйга учиб бормоқчи бўламан, аммо... “Онам ёзолмаган шеър”ни эслайсиз-а:

Ишинг кўпдир, эҳтимол,
Келмай қўявер, болам...

Кошки, бу дунёнинг ташвиши битса! Аям эса қайтаришни қўймайди: “Келмай қўявер, бу ерлар совуқ...”

Мана, бугун ҳам шу гап. Телефонтабрикдан менинг ичим чиқмайди. “Ўзингиз келсангиз бўларди-да, бир айланиб кетардингиз”, – дейман томоғимга нимадир тиқилгандек бўлиб.

Яқинда Аям “кўпроқ туриш шарти билан” яна Тошкентга йўқлаб келди-ю, уч кун ўтмай “Кетаман”га тушиб қолди. Бу ҳолат сизга ҳам бегона бўлмаса керак. Онанинг кўнглини тушуниб бўлармиди!..

Аслида, туғилган кун у қадар муҳим сана эмас, кимнидир йўқлаш, дил сўзларингни айтиб олиш учун бир баҳонаю сабаб, холос. Лекин, ҳеч бўлмаса, шу куни яқинларимизга янада кўпроқ эътибор қаратсак...

Аям бу сафар ҳам узоқ дуо қилди, камолимизни тилади ва ҳар галгидек охирида “кўп қатори” дейишни унутмади. Ҳа, кўпнинг қаторида соғ-саломат, тинч-омон бўлайлик.

Мендан ота-она ҳақидаги шеърларимни кўп сўрашади. Очиғи, сархуш давралардаги “Юракни эзадиганидан бўлсин!” қабилидаги луқмалар шоирларга ҳам қаратилишини, “Онажо-о-оним!..” дея йиғламсираб шеър ўқишни хушламайман. Атай “нозик жой”идан тутиб эътибор қозонмоқчи ҳам эмасман. Бироқ сўзларим кўнглингизга йўл топиб, эзгу инсоний туйғуларга ошно этаётган бўлса, бундан беҳад мамнунман. Ахир шунинг учун ҳам ёзамиз-да!

Фақат илтимос: ота-онам ҳақига кўп-кўп дуо қилинг. Барча эзгу сўзлар, энг яхши тилагу олқишлар, аввало, шу азизларимга бўлсин.

Яна бир илтимос. Агар кўпдан буён олисдаги яқинларингизни йўқламаган бўлсангиз, улар билан боғланинг. Ҳозирнинг ўзидаёқ!

04.02.2014

P.S. Тармоқдаги эски қайдлардан.

Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кайфият #Лаҳзалар #Сизга_гапим_бор

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Пириллаб у шохдан бу шохга қўниб,
Кимнинг қўшиғини куйлайсан, Қушчам?..


© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

“Ўз тилимизни унутиб қўйяпмиз!” дея бонг ураётган баъзи олим ва адибларнинг фарзанду набиралари фақат рус тилида мулоқот қилар, ҳатто ўзбек тилини деярли билмас экан. Ана ундан кейин тилимиз тақдири ҳақида “куйиниб” айтилаётган сўзларнинг таъсир кучи йўқлиги сабабини тушунгандай бўласиз.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Бу_ҳам_муҳим #Тил_тақдири

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
На буғдой, на сомонман,
На яхши, на ёмонман,
На тутқун, на омонман,
Мен ким бўлдим, Мавлойим?

Кетгим ё қолгим келмас,
Овора бўлгим келмас,
Яшагим, ўлгим келмас,
Мен ким бўлдим, Мавлойим?

Кўкламимда хазонлар,
Мезонимда найсонлар,
Сукутимда туғёнлар,
Мен ким бўлдим, Мавлойим?

Мўмин кўзи оч бўлмас,
Томошага ўч бўлмас,
Орзулари пуч бўлмас,
Мен ким бўлдим, Мавлойим?!

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ЁМҒИРҚЎШИҚ

“Кўзюртингда тинмайди ёмғир...”

“Гоҳи ёмғирлардан сўрадик қўним...”

“Бежиз ёмғир бўлганим йўқ-да...”

“Ичимга ёмғирлар ёққани-ёққан...”

“Ёмғирлар Ҳаётдан бергайми дарак...”

“Ёмғирларга тўймасми эдим...”

“Шамоллар абадий, ёмғирлар мангу...”

“Ёмғир бўлиб сизга қайтаман...”

“Неларни англатар ёмғир шитири?..”

“Дўлга тутилдимми ёмғирдан қочиб...”

“Ёмғирмиди кўзимнинг хасми?..”

Шу тариқа сўзларимгача ёғиб ўтаётир ёмғирлар...

Мана булар эса ёмғир наволарига ҳамоҳанг сўзга кўчган кайфият битиклари. Бир куни айни ҳолатимга жуда мос ёмғирқўшиғим ҳам битиб қолар...

***
Ёмғир қуя бошлади бирдан,
Савалайди биллур қамчилар.
Панароққа қочгани билан
Топиб олар йўлни томчилар.

Парво қилмас симёғоч – хумпар,
Бошдан-оёқ ҳўл бўлган жиққа.
Рақсга тушар олтин япроқлар
Шитир-шитир – ёмғирқўшиққа.

Мўлтирайди бекатлар юпун,
Маъюс тортар ёлғиз хиёбон.
Ниманидир эслатиш учун
Гумбурлайди қоп-қора осмон.

Шу баҳона ютмади заҳар –
Ёмғир тўкиб кетди барини.
Ғуборлардан зериккан шаҳар
Чайиб олди кўйлакларини.

***
Уч кундан бери ёмғир –
Гоҳ майин, гоҳи шаррос.
Осмоннинг дарди оғир,
Энтикар Замин – ҳассос.

Кўринмай қолди офтоб,
(Майли, бир мизғиб олсин!)
Юзин яширган моҳтоб,
У ҳам тин олақолсин.

Хуш ёқар намчил ҳаво,
Кўлобланган томчилар.
Энг шаффоф сўзлар гўё
Бошинг узра сочилар.

Турфаланиб мароми,
Ёғаверди кундуз, кеч.
Жўш ургандек илҳоми,
Тингиси келмади ҳеч...

Ёмғир – қувонч, оҳимми?
Ором берар, ўйлатар;
Бир аллалар руҳимни,
Бир қонимни қайнатар...

ЁМҒИРҚЎШИҚ

Ёмғир, бунча эздинг, мунча эзилдинг,
Уст-бошим шалаббо, юрак-бағрим ҳўл.
Бугун унинг ўрни ёмон сезилди,
Кел, унинг ўрнига сен дардкашим бўл.

Томчилаб-томчилаб бўлмоқда адо
Ўз-ўзига ҳадди сиғмаган кўнгил.
Тақлид қилмадингми менга мабодо –
Оғир-оғир ёғиб тортасан енгил.

Базўр ўтиб борар кунлар – синашта,
Бир боқсам, осмондан кенгга ўхшайман.
Индамай бўзлашда, сўзсиз куйлашда
Ўхшасам, Ёмғиржон, сенга ўхшайман.

***
Бежиз ёмғир бўлганим йўқ-да,
Томчисида яна минг томчи.
Бир зум ғубор ютишдан тўхта,
Дунё деган кекса алдамчи.

Кечаги кун – ёруғ хотира,
Боқий бўлар бугунги кунлар.
Ҳали ҳислар бордир бокира,
Куйла, куйла, қалб бўлиб куйла.

Тўкилгудай туйғулар тошар,
Тўлиб борар муҳаббат жоми.
Тазаррулар қилсак ярашар –
Бизникидир поклик айёми.

Бежиз ёмғир бўлмадим ахир,
Дил ойнасин бир артгим келди.
Англамоқчи бўлдим ненидир,
Ниманидир эслатгим келди...

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

#Кайфият

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Қачон кўзларингга султон бўламан?
Қаерда жонингга туташган йўлак?
Кўчангни қидириб нима қиламан,
Менга юрагингнинг манзили керак!

2003 йил

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Эски_дафтардан

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ЖОНИМ

Ўт ичида яшаш осонми, Жоним,
Нечуксиз? Жонингиз омонми, Жоним?
Айириб қўйишди йўлларимизни,
Одамлар шунчалик ёмонми, Жоним?

Кўнгилнинг юртидан кетиб бўлмайди.
Синовсиз манзилга етиб бўлмайди.
Ахир муҳаббатнинг кўчаларидан
Юракка тош солиб ўтиб бўлмайди.

Ер, Само биз билан – қисинмайдилар,
Ўткинчи кучларга бўйсунмайдилар.
Тушуниб турибди Худойим бизни,
Нега бандалари тушунмайдилар?!

Одамлар шунчалик ёмонми, Жоним?..


2004 йил

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

#Тушларингдан_чиқиб_келдим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ҚОРШЕЪР

Осмон бодроқ тўкди кун бўйи –
Борлиқ қўйни тўла оппоқ дур.
Табиатнинг бу кумуш тўйи
Бўғотларга улашар ҳузур.

Кўпни кўрган оғочлар яна
Елкасига олар бор юкни.
Ҳали давом этар тантана –
Асраш керак ҳар нозикликни

Кекса мўри зерикмас чекиб,
Лек ҳавони қилмас бемаза.
Изғириннинг қалами тегиб,
Гулзор бўлиб кетди дераза.

Оққуш бўлиб қанот ёзайлик!..
Хаёлларнинг йўқдир поёни.
Ташқарига шошар гўзаллик
Шарфга ўраб олиб ҳаёни.

Поклик чулғаб борар ҳар ерни,
Оқлик инар далаю боққа.
Аёзкотиб энг дилбар шеърни
Доғ юқтирмай кўчирар оққа…

2008

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Мени ҳайратларга тўйдирмоқчидай,
Кўзимга мўъжиза тўкаверди кўк…


© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…
Подписаться на канал