behzod_fazliddin | Неотсортированное

Telegram-канал behzod_fazliddin - Behzod Fazliddin

1412

Беҳзод Фазлиддин битиклари; ўзбек ҳамда жаҳон адабиётидан намуналар, ижод, эътиқод, жамият ва шахс борасида фикр-мулоҳазалар, суҳбатлар, ҳикматли сўзлар ва бошқалар Барча асарларнинг муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган. +998998494303 @Behzod_Fazliddin_bot

Подписаться на канал

Behzod Fazliddin

Билим – ўз ҳолича қудратли қурол эмас. У бор-йўғи ўзлаштирилган ахборотлар йиғиндиси, холос. Билим одамнинг табиати, фитрати, эътиқодини кучлантириб, фикрга қувват бергандагина қудратга эврилади...

Менимча, ҳар қандай юртнинг нечоғли мустақиллиги унда яшовчи кишиларнинг мустақиллиги даражасига боғлиқ. Шахснинг эгаменлиги эса, биринчи навбатда, унинг фикру қарашларидаги бетакрорликда намоён бўлади...

Танқидий тафаккур ҳаммага ҳам ёқавермайди. У танқидий эканининг ўзи биланоқ ҳамиша нимагадир тегиб кетишга, кимгадир маъқул келмасликка маҳкум. Аммо маданиятли жамият аъзолари ўзига хуш келмаган фикрларни қабул қилибгина қолмай, улардан фойдалана билиши ҳам лозим. Шундагина чинакам тараққиётга эришилади...

Педагогик амалиёт тарихи кўрсатадики, ўқувчига бўлажак кадр сифатида эмас, бетакрор шахс сифатида қарашга ўрганилсагина мустақил фикрли киши шакллантирилиши мумкин...

Қозоқбой Йўлдошев

#Иқтибос #Жамият_ва_маънавият

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Бир оз шошманг, Вақт жаноблари,
Икки оғиз гапим бор сизга...

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Одамга зор бўлиб ўтган кунларим,
Кутмаган кунларим, кутган кунларим,
Умримга ярашиб ётган кунларим,
Мен сиздан розиман, сиз рози бўлинг.

Билмадим ва ёки билмаган бўлдим,
Дунёни назарга илмаган бўлдим,
Тиниб бўлдим, гарчи тинмаган бўлдим,
Мен сиздан розиман, сиз рози бўлинг.

Яхшию ёмонга аталган сўзлар,
Кўнглимни бир қадар кўтарган сўзлар,
Бўғзимга пичоқдай қадалган сўзлар,
Мен сиздан розиман, сиз рози бўлинг.

Ҳудами, беҳуда узоқ ўйладим,
Эртакка ўхшамас эртак сўйладим,
Ҳар қанча совурдим – Вақтга тўймадим,
Мен сиздан розиман, сиз рози бўлинг.

Эртамни эслатманг, олманг хавотир,
Ҳар нега қодирдир юрак – баҳодир,
Балки, бу битиклар сўнгги хатодир...
Мен сиздан розиман, сиз рози бўлинг.

2010 йил 8 октябрь

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

#Кайфият #Лаҳзалар

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

?..

Йўқ, ҳали олдинда видо онлари,
Фақат бир қайрилиб ортимга боқдим.
Мени деб ёришди кимнинг тонглари,
Кимнинг қароғига шамчироқ ёқдим?

Йиртиб отмайдиган шеърларим борми?
Менга қарши гувоҳ бўлмасми сўзлар?
Ранжитганим йўқми қишни, баҳорни?
Рози кетдимикан меҳмон ёз, кузлар?

Бир куни Юрагим тилга кирганда,
Суйганим ўзимга бўлмасми зиён?
Кўзларим барини сотиб турганда,
Мени қутқаргани келарми Иймон?

Қандай бўлар экан ишонч меваси?
Эккан-тикканларим пушмон бермасми?
Оғир ботмасмикан қалбим шеваси?
Қаттиқроқ йўталим исён эмасми?!.

2008

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Жонга ишонч йўқ. Яшашга шошилайлик!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

#Иқтибос

... Ақлимизни сўрди самарасиз фан,
Шубҳа таҳқир этган эҳтиросларнинг
Олийжаноб сасин, умид-ихлосларни
Ҳасад-ла яширдик яқин дўстлардан...
Санъат дурдонаси, шеърий орзулар
Завқидан уйғонмас бизнинг фаросат.
Биз титраб сақлаган қолдиқ туйғулар –
Хасислик дафн этган, фойдасиз бисот.
Севгимиз – тасодиф, нафратимиз ҳам,
Йўлида ҳеч нарса қилмаймиз қурбон.
Қонда ёшлик ўти қайнаб турган дам
Сирли бир совуқлик қалбда ҳукмрон...

Тез унут бўлғучи мунгли тўдадай,
Давр учун бирорта доҳиёна иш,
Бирор самарали фикр қолдирмай,
Дунёдан ўтамиз беиз, бетовуш.
Мулкин сотиб ичган ота қабрида
Аламли кулгандай алданган ўғил,
Гражданлик ҳаққи билан, хокимиз узра
Нафратли шеър ўқир келгуси бўғин.

Михаил Лермонтовнинг "Ўйлар" ("Дума", 1838) шеъридан.

Асқад Мухтор таржимаси.

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Ҳали бу кунларни кулиб эслаб, анов одамларнинг қилғилиқларини ўзларига қўшилиб латифа қилиб айтиб юрамиз.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Кўкдан томчи келди, кўзларим тўлди,
Ўзинг бир Сўз айтдинг – сўзларим ўлди...


© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Юракка айландим бошдан то охир –
Кўзим юрак бўлди, вужудим юрак.
Сурату сийратда улуғ Ишқ зоҳир,
Қолгани афсона, қолгани эртак.

Қошимда япроқдай титради Дунё,
Қўлларим чўзаман – узилгиси йўқ.
Хазонга дўнишни истамайди, ё
Бедиллар пойида эзилгиси йўқ.

Юракка айланиб сирлашар оқшом,
Тим қора денгизда Оймома сузар.
Тошиб турар Офтоб – ёғду тўла жом,
Юракка ўралган ҳар неки – гўзал!

Коинот самовий зийнат уфурар,
Яна кўзларимда жилваланар Нур.
Юрак эканимни эслатиб турар,
Шу ёруғ Дунёнинг борига шукур.

Тобора маҳкамроқ юмаман кўзни,
Барча дилсизликка бергандай барҳам.
Менинг юрагимга жо қилиб ўзни,
Юракка айланиб бормоқда олам...

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ЯШАШГА ЖОЙ БОРМИ?

Лаҳзага тенгма-тенг ўчиб бораман,
Ўзимдан, сўзимдан чўчиб бораман.
Завол билмайдиган манзилни кўрсат,
Томирларим билан кўчиб бораман.

2005


© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Сен_қачон_гуллайсан

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Сендан ўзгасини танигим келмас...

***
Излаюрсан, лек қайда ул кўнгил маҳрами?..


© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Кўксим узра ҳаво етиб улгурмайди,
Югураман, югураман – буюрмайди.
Ҳаловатдан масрур диллар ибрат сўйлар:
Қаноатни тутган ортиқ югурмайди.

Тенглашолмай тарихга не номлар ўчди,
Енгил елга енгилдию шамлар ўчди.
Жондан азиз номин ёдга олган эдим,
Юрагимнинг хотиридан ғамлар ўчди.

Ўтган кунлар ўтиб бўлди – ўкинмайман,
Тўкилсам ҳам ёнингизда тўкилмайман.
Ҳар шўриши юрагимни тоблаб борар,
Эгилмайман, букилмайман, чекинмайман!

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Ў, кимлар ўтмади бу даҳри дундан,
Не-не давру даврон, замонлар ўтди.
Кимга ўйингоҳ-у, кимларга зиндон,
Оташпараст ўтди, шомонлар ўтди;

Гоҳ шодлик шароби, гоҳ ғамбодалар –
Ипакка ўранган ҳарамлар ўтди.
Мангу қололмади фиръавнзодалар,
Қонсутга чўмилган санамлар ўтди;

Чиркин чирмандалар, маъюс машшоқлар,
Ғурурни таҳқирлаб қанчалар ўтди.
Нобуд бўлди не-не шаҳар, қишлоқлар,
Дунёсидан дунёваччалар ўтди;

Ўтдилар, ўтдилар, ўтдилар қатор,
Қорунлар, ҳорунлар – ўтмаслар ўтди.
Ўткинчилар келди такрор ва такрор,
Гўё фано қўли етмаслар ўтди;

Ўткувчи очуннинг ўтиш фаслида,
Ҳақиқат бўғзида мангу бўз қолди.
Барини бир ёқлик қилмоқ қасдида
Фақат Сўз, фақат Сўз, фақат Сўз қолди.

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

#Иқтибос

Қотиб қолган қайғу-андуҳларни, таассуфларни, хавотирликлар, ғашлик ва ғазабни сўзга ишониб топшириш руҳан покланмоқ демакдир. Баъзан эса бу нобуд бўлишдан ёки жинни бўлиб қолишдан сақлаб қоладиган ягона чорадир...

Сўз орзунинг эгиз оғасидир, у сизга шундай бир сирли эшикни очиб берадики, бу эшик орқали сиз истаган вақтингизда эркинликка чиқа олишингиз мумкин. Сўз ёрдамида кишини диққинафас қилиб юборадиган замондан, зериктирувчи манзарадан, чидаб бўлмайдиган турмуш шароитидан, ниҳоят, ўз-ўзингдан осонгина қочиб қутулиш мумкин...

Ян Парандовский. “Сўз кимёси” китобидан.

Озод Шарафиддинов таржимаси.

#Тавсия #Ижод_ва_эътиқод

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Бунинг ҳам жони бор демайсиз,
Бир қошиқ қони бор демайсиз,
Кетар бир они бор демайсиз,
Билмайсиз, дардимни билмайсиз.

Сўзимда қолмади ҳаловат,
Беғараз севмак ҳам жасорат...
Адолат қаерда, адолат?
Кўнгилни назарга илмайсиз.

Ўзимни кўмганман қалбимга,
Ачинмай қўйганман қадримга,
Ўлиблар кетсам ҳам, қабримга
Таънаю тамаъсиз келмайсиз.

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ЭРТАГА

Ҳали сен бормисан, йўқми – билмайман,
Билганим – гуноҳим бўйимдан баланд.
Нега оғулардан ҳазар қилмайман,
Бу қашшоқ кўзларим нелар билан банд?

Бой берилган йиллар мени олмас тан,
Нажот сўраб қанча лаҳзалар ўлди.
Ўзимни ўзимга кўрсатолмасдан,
Соядай йўқолиб кетмасам бўлди.

Адоқсиз хатолар – ёнимдаги жар,
Қулаб кетсам, қайтиб Ҳаётга чиқмам.
Ўзим ўйлагандай ҳалол бўлса гар,
Нега томоғимга тиқилар луқмам?!

Шу безовта Руҳим бергайми кўмак,
Тундай ғамлар мени домига тортди.
Истаб-истамасдан айб қилдим, демак,
Нуқсонларинг яна биттага ортди.

О, ҳали ўзи йўқ жажжи меҳмоним,
Ҳозирдан тузоқ бор изчаларингга.
Кечмишимдан жонинг оғриса, жоним,
Мен қандай қарайман кўзчаларингга?

Эҳтимол, тумандай тарқалар шубҳам,
Сен ҳам кўникарсан бу кўҳна ғамга.
Болам, ҳаётимдан нолиб ўтсанг ҳам,
Фақат тил теккиза кўрма Отамга!..

2006 йил

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Сен_қачон_гуллайсан

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Интернет баҳона одамлар фикрлашга шу қадар тоқатсиз, дангаса, сурбет, тайёрга айёр бўлиб қолдики, ҳадемай битта-яримтаси “Бир жойга керак бўлаётувди. Қачон туғилган эдим?” деб “группа”га савол ташламасайди.

Эҳтимол, шундай бўлаётгандир ҳам...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Бу_ҳам_муҳим

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

– Ёшлик қуёш ва севгига тўлуғ. Ёшлик бахтиёр, чунки у гўзалликни кўриш лаёқатига эга. Бу лаёқат йўқотилганда ночор қарилик, руҳан сўниш, бахтсизлик бошланади.

– Демак, кексалик бахтнинг ҳар қандай имконини инкор этаркан-да?

– Йўқ, бахт кексаликни инкор этади. Кимки ўзида гўзалликни кўриш лаёқатини сақласа, қаримайди...

"Кафка билан суҳбатлар"дан.

Густав Яноухнинг Франц Кафка билан суҳбатидан парчалар (рус тилидан) Аҳмад Отабой таржимасида матбуотда эълон қилинган.

@Behzod_Fazliddin

#Иқтибос #Ижод_ва_эътиқод

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

#Уят!

“Меҳрибоним Онажон”, “Отажоним – паноҳкорим” деб бақиришлар, сийқа иборалар, ёлғон нолалардан иборат нағмалар тоза жонга тегди. Айниқса, “Онажо-о-он!” дея йиғламсираб сохта самимият ила экранни бўшатмаётган дардсиз артистларнинг меҳрсиз қичқириқлари ҳаддан ошиб кетди. Камига қўшуғ орасига “таъсирчан” монологлар қистириб, баттар асабни эговлайди, юракни сиқади.

Аксарият қаламкаш-cўзчиларда ҳам шу аҳвол.

Наҳотки ижодкор деганнинг Ота, Она ҳақида юз йиллардан бери чайналаётган эски гаплардан бошқа ўз самимий сўзи, ўз изҳори бўлмаса?!

Униси ҳам майли, шунақа қилиб ҳатто ота-она меҳридай улуғ ва муқаддас туйғуни бозорга соламиз.

Ахир бизда сотилмайдиган нима қолди ўзи!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Бу_ҳам_муҳим

@Behzod_Fazliddin

https://www.facebook.com/100003319579634/posts/690918914362088/

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Хафа бўлишга арзимайдиган одамга айланиб қолишнинг ўзи хафа бўлишга арзийди.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Бу уч кунлик дунёда интернетда ўйин қилиб пул топишдан бошқа – қанча-қанча ҳалол ва хайрли ишлар ҳам бор-ку!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Баланддан келганга осмондан келдим,
Бошимга кўтардим ерга тушганни.
Гулларнинг қошига нур бўлиб елдим,
Ташладим-да, қочдим бурни шишганни.

Ўзим улғайтирдим – бу дардлар ўктам,
Тошдан тоғ яратдим, заррадан оташ.
Фақат оғир экан ҳаммасидан ҳам
Шамоллар юртида шам бўлиб яшаш...


2007 йил

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Сен_қачон_гуллайсан

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Диплом етуклик белгиси бўлса, “олий маълумотли” жоҳиллар қайдан келиб чиқаркан?!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Орсизлар урчиган шовқинзор аро
Уялсам уялдим уялмасликдан...


© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Умр – томчи-томчи тўкилган фурсат,
Лаҳзалик ёмғирдай ўтар бу муддат.
Ҳақ дея келгансан, ўзингни кўрсат,
Мунғайиб бир четда турмагин, Шеърим.

Муҳаббат қўлингда ҳур байроқ бўлсин,
Эл ичра пешонанг ярқироқ бўлсин,
Қадаминг пок бўлсин, йўлинг оқ бўлсин,
Ножоиз жойларда юрмагин, Шеърим.

Яшашдан чалғитар ўйларинг – мубҳам,
Холиқнинг ҳукмига этма шак-шубҳа,
Илҳом – дил покловчи илоҳий туҳфа,
Ижодни ўйинга бурмагин, Шеърим.

Минг турфа манзилу маконлар бўйлаб,
Ўтмишинг унутма, эртангни ўйла,
Ишқ бобида ёлғон эртаклар сўйлаб,
Ёш қалбларни йўлдан урмагин, Шеърим.

Бағрингдан таралсин шуълаи ёлқин,
Бор, бани башарнинг дардини олгин,
Мен ўтарман, Ҳақ деб сен мангу қолгин,
Замонлар заволин кўрмагин, Шеърим!

© Беҳзод Фазлиддин  @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Ижтимоий тармоқларда “Беҳзод Фазлиддин яна бир хонанданинг “чўнтагини қоқди” қабилидаги хабарлар айланиб юрган экан. Хавотир олманглар, ҳеч кимнинг чўнтагига кўз олайтирганимиз йўқ. Бор гап шуки, муаллифлик ҳуқуқини бузган қўшиқчи маъмурий жавобгарликка тортилиб, давлат ҳисобига озроқ жарима ундирилган.

Ҳурматли ва қимматли адлия ходимлари бу иш ҳақида дарров оммага жар солишини, баъзи шовқинчи сайтлар эса буни ўз қаричи билан ўлчаб, шов-шув қилишини аввалдан билардик. Бу гал ҳам шундай бўлди.

Ажабки, айрим сайт "муҳаррир"лари иғво ҳиди келадиган бундай сарлавҳаларни "креатив ёндашув" деб ўйлар экан.
Шу каби сайтлар ва ҳовлиқма “журналист”ларга ҳолатни тушуниб-тушунмай, маълумотларни яхши ўрганмай, сўраб-суриштирмай хабар тарқатмасликни, айниқса, ҳар хил провокацион сарлавҳалар қўйишдан эҳтиёт бўлишни, акс ҳолда бунинг жавобгарлиги борлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Шундай узуқ-юлуқ хабарлар оқимида кўпчиликда нотўғри тасаввур уйғоняпти, янада ачинарлиси, интеллектуал мулк қадри, муаллифлик ҳуқуқи ҳимояси учун курашаётганлар салкам товламачи сифатида талқин қилиняпти.

Бундай ҳолатларни "Атай пиар қилиняпти", дейдиганлар ҳам кўп. Ижодни қадрлаган, ўз ҳурматини билган ҳар қандай ижодкор бунақа "пиар"лардан ор қилади.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам инсон шаъни, қадр-қимматига путур етказувчи "чўнтакбоп" шов-шувлар тарқатиш эвазига кун кўришдан ҳазир бўлмоғи керак!

#Йўл_йўлакай #Сизга_гапим_бор #Бу_ҳам_муҳим

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Томчилаб-томчилаб бўлмоқда адо
Ўз-ўзига ҳадди сиғмаган кўнгил...


© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Ўзимга қолсайди, бебош юракни
Қулоғидан чўзиб, йўлга солардим...


© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Китобларимизни сўраётган ўқувчи-мухлисларга етказиш учун астойдил ҳаракат қиляпмиз. Талабга қараб қайта чиқариляпти ҳам.

Вилоятлар ва олис жойларга почта орқали юбориляпти. Ҳозирча узоқ ҳудудларга китоб етказишнинг шу йўли маъқул келиб турибди.

Сўраётганлар учун яна эслатамиз: китобларимиз ҳозир дўконларда йўқ.
@Behzod_Fazliddin_bot орқали буюртма бериб, олиш мумкин. Сотувда “Тушларингдан чиқиб келдим” ва “Кутмаган кунларим, кутган кунларим” китоблари бор.

Кўпчилик “Сен қачон гуллайсан”ни ҳам сўраяпти. Кейинроқ шу тўпламни ҳам қайта нашр қилсакми, деб ўйлаб турибмиз.

Янги китобимиз эса чоп этилиш арафасида. Тақдимот ҳақида албатта хабар берамиз. Таклиф-мулоҳазаларингизни миннатдорлик билан қабул қиламиз.

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Сизга бунча оғир, ўзи ҳам билмай
“Даҳо” туғиб қўйган шўрлик оналар!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…
Подписаться на канал