behzod_fazliddin | Неотсортированное

Telegram-канал behzod_fazliddin - Behzod Fazliddin

1412

Беҳзод Фазлиддин битиклари; ўзбек ҳамда жаҳон адабиётидан намуналар, ижод, эътиқод, жамият ва шахс борасида фикр-мулоҳазалар, суҳбатлар, ҳикматли сўзлар ва бошқалар Барча асарларнинг муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган. +998998494303 @Behzod_Fazliddin_bot

Подписаться на канал

Behzod Fazliddin

Кўпинча кўча тозаловчиларни кўрганда ўйланиб қоламан: “Юртга шуларчалик фойдамиз тегаётганмикан?..”

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Яхшироқ қарасанг, бу олтин деворлар орасидан қон оқиб турганини кўрасан...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Адолатсизлик, аввало, ўзимиздан бошланади: ўзимиз талаб қилганга ўзимиз амал қилмаймиз...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Кўкдан элчиларни қабул қилди-да,
Оҳиста оқ чойшаб ёпинди борлиқ.
Ҳар лаҳза ажойиб эртак бўлди-да,
Бўғотлар бўйнида самовий ёрлиқ.

Бу ёғи не бўлар – елка қисар ер,
Дарахтлар гунг, гўё тушган асирга.
Битиб улгурмовди мен бошлаган шеър,
Энди нима дейман янги фаслга?!

Керагидан зиёд боқдим-у ортга,
Ҳануз юрагимдан кетмас титроқлар.
Кечаги умримни солмоқда ёдга
Бандида дийдираб турган япроқлар.

Қорга ўхшаб кетар қурмағур ҳаёт,
Бир кун эриб, бирда айланар музга.
Аёз деразамга гул солган заҳот
Ҳали қўшиқларим кўп эди кузга...

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Сизнинг йўлингизни берсин кўпга ҳам,
Қалбида Қуръонни олиб юрганлар!..

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Нега кўпчилик қўшиқчи ва бастакорлар профессионал шоирлар билан ишламай, танилишга ўч ҳаваскор кўчирмачи “шоир”лар билан андармон? Нима учун ижодга санъат мезонлари билан эмас, тўй ва интернетдаги “просмотр”ни мўлжал олиб ёндашади? Аксариятининг асосий мақсади – тўй, рейтинг, пул! Бу ҳолда қандай қилиб ҳақиқий санъат асари яралиши мумкин?

Билишимизча, кўплаб ижрочилар тайёр қўшиқни сотиб олади. Шеър (ё қўшиқ матни) ва унинг муаллифи кимлиги билан қизиқиб ҳам кўрмайди. Уларга яхши қўшиқ, санъат асари эмас, “хит” керак! Шунинг учун ҳам кимнинг қўшиғи оммалашса, ўшанга қараб “ижод қилади” бундайлар. Бугунги ўзбек эстрадасида янгилик деярли кузатилмаётгани, қўшиқлар бир хил ва яна бир хил бўлиб қолаётганининг асосий сабаби ҳам шу бўлса, эҳтимол.

Бу ҳақда гапиравериб, ёзавериб чарчади одам...

Яхши қўшиқ яратиш учун, албатта, ҳофизлик истеъдоди билан бирга, профессионал шоирлар билан ишлаш, доимий мутолаа, китобга, адабиётга меҳр зарур.

Турли тадбирлар, тўй-тантаналар, катта-кичик давраларда ижро этиш ёки қўшиқ қилиш учун мендан бот-бот шеър сўрашади. Хонандалар ҳам ҳамкорликда ишлаш таклифи билан мурожаат қилиб туришади. Баъзи қўшиқчилар билан ишлаб кўрдим. Лекин аксариятининг сўзга муносабатидан ҳафсалам пир бўлган! Шу боис улар билан ҳамкорликдан воз кечганман.

Юзаки қараганда, ғалати туюлади: ахир шеърингни қўшиқ қилаётганига хурсанд бўлмайсанми? Йўқ, яна бир бор йўқ.

Назаримда, бугунги кўп шоирлар, айниқса, ёш ижодкорларнинг катта камчиликларидан бири шеърининг қўшиқ бўлгани, янада аниқроқ айтганда, оммалашгани билан фахрланиши, яхши шеърга қўйиладиган талабга шу мезон билан ёндашаётганидир. Оддийроқ қилиб айтилса, шеъринг қанча кўп қўшиқ бўлса, сен шунча яхши шоирсан! Шундайми? Бадиий ижод моҳиятини тушунган зукко кишилар ҳозир бу гапга мийиғида кулиб тургани аниқ.

Эшигидан ҳайдаса, тешигидан кириб “юлдуз”ларга “шиғир” тутаётган, майда манфаатлар йўлида ҳар мақомга йўрғалаётган сўзфурушлар бугун шоир деган ном қадрини тушириб юборди. Натижада хонандаларда, оддий халқда “Шоир шунақа бўлади” деган тушунча пайдо бўлгани рост.

Агар хонандалар мумтоз мақом касб этган беназир шеъриятимиз, ҳеч бўлмаса, ХХ аср назмининг гўзал намуналаридан дурустроқ хабардор бўлганларида, ўзини ҳам, сўзни, бизни ҳам бунчалик қийнамасдан, сермазмун ва дилтортар қўшиқлар яратарди-ку!

Ўз ҳурматини билган, адабиёт ва санъатни жондан севган, мухлисларни қадрлаган ижодкор имкон қадар умри узун асарлар яратишга ҳаракат қилмоғи, бачкана нимарсалардан иҳоталанмоғи зарур. Омманинг тутуриқсиз талабларига оғишмай, юксак мезонлар асосида иш тутган ижодкорнинг бир кунмас, бир кун толеъ юлдузи порлаб, албатта юзи ёруғ бўлажак!

Яхшилаб ўйлаб қарасам, нуқул танқид қилиш ёки ўзингни четда тутиш билан иш битмас, аксинча, аҳволни яхшилаш учун имкон қадар ҳаракат қилавериш керак экан. 2017 йили чоп этилган “Тушларингдан чиқиб келдим” номли китобим ана шу ниятда, сўз ва санъатнинг куюнчак мухлислари таклиф-истакларига кўра дунёга келганди. Китобга Ватан, табиат, ота-она, ёшлик, бахт ва севги-муҳаббат мавзусидаги шеърлар жамланган.

Ижодий жамоамиз билан бир қанча лойиҳа ва хизматларни йўлга қўйганмиз. Ана шу лойиҳалар доирасида бугунги қўшиқчилар, айниқса, ёш ижрочилар билан ижодий ҳамкорлик қилиб, қўлдан келганча маслаҳатлар бериш, сўз, шеър билан боғлиқ ишларда ёрдамлашишни ният қилгандик. Маза-матрасиз, руҳни ўлдирувчи “қўшиқ”лар камайишига озми-кўпми ҳисса қўшмоқчи эдик. Бу каби ҳолатлардан кейин яна ўйланиб қолдик: шу ишлар керакми ўзи? Сен ёрдам қилмоқчи бўлган инсонлар, барибир, тушуниб етишмас экан-ку! Бу кетишда шоирлар ва хонандаларнинг ижодий ҳамкорлиги қандай давом этиши мумкин?! Бундай саволлар ҳамон жавобсиз қолмоқда...

Шеърининг қўшиқ бўлиши шоирлар учун фахр, деб ўйлайди кўпчилик. Камина эса бундай фикрда эмасман. Аммо бу – шеърим қўшиқ бўлишига қаршиман, дегани ҳам эмас. Қани сўзни ҳис қилиб, шеър руҳини бузмай, маромига етказиб куйлайдиган хушнафас ҳофизлар?!

@Behzod_Fazliddin

#Йўл_йўлакай #Кайфият #Сизга_гапим_бор

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Бутун бошли жамиятнинг ўзи носоғ бўлса, дардингни кимга айтасан?!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Севганман, севилганман,
Орзуга берилганман.
Гоҳ аламдан мунғайиб,
Гоҳ мағрур керилганман.

Осмонларга дил шайдо...
Наҳот Бахтдан йўл айро?!
Тошқин сойдай юрагим
Бу дам сокин бир дарё

О, қайдасиз, ойюзлар,
Ерда юрган юлдузлар,
Мен сочин тортмасам ҳам
Ортимдан қувган қизлар?

Недан кўнгил ғашлиги,
Қани ул бебошлигим?
Кўзларимдан ёш бўлиб
Оқиб борар ёшлигим!..

Севганман, севилганман,
Армонга эврилганман.
Чақирганда Бахт қизи,
Боришга эринганман...

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Бари ўтар, дедим, оғир олмадим,
Чамандай кўринди тақир чўллари.
Ёлғонларнинг умри қисқа бўлмади,
Узун бўлмагандай ҳақнинг қўллари.

Ҳеч кимсанинг иши йўқдир бу дамлар
Манглайга битилган сирли хат билан.
Қаёққача борар бизнинг одамлар
Риёга ўралган муҳаббат билан?!

Жонимни ачитар, ботар юракка,
Балки, улар сабаб кечирилгайман;
Пойимга илашган ҳар тиканакка
Бир қатим бўлса ҳам нур илингайман.

Нималарни ёзар нуроний Қалам?..
Қуламасдан бурун машъум жарликка
Ғажишга шай турган бўриларни ҳам
Чақиргим келади биродарликка.


© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Инсонлар ўрнига унвонлар сўзлар...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

“СУВГА ЧЎКИБ КЕТГАН БОЛАМ – ЁШЛИГИМ...”

#Рауф_Парфи

ЁШЛИК ЗАНГОР ФАСЛ. КЕЧДИ. САРҒАРДИ.

Тўкилди у. Шафқат билмас баргрезон.
Қора совуқларга отиб юборди,
Шамоллар пойида синмоқда хазон.
Ёшлик зангор фасл. Кечди. Сарғарди.

Ҳарна ўтди, мендан ўтди, омон бўл,
Қанча фарёд қилмай қайтариб бўлмас.
Ҳар қалай, олдинда бордир сўнгги йўл,
Токи етгунингча хотирот ўлмас,
Ҳарна ўтди, мендан ўтди, омон бўл.

Видо табассумли олам – ёшлигим,
Кўзларимда қотган жолам – ёшлигим,
Кўкларга етмаган нолам – ёшлигим.
Сувга чўкиб кетган болам – ёшлигим,
Видо табассумли олам – ёшлигим.

1977

***
Рауф Парфининг ушбу шеърида бир қарашда ёшлигини беҳуда ўтказ(аёт)ган лирик субъект афсус-армонларигина ифодалангандек туюлса-да, аммо, назаримизда, сатрлар аро ижтимоий ҳаёт нафаси кезиб юрибди. Эҳтимол, шоир мазкур шеърда ёшликда ўз бошидан кечган савдолар, илк муҳаббат армонларидан сўйлаган чиқар ҳам. Бироқ шеърнинг умумий фонида биз давр тўфонлари оқибатида умрини қурбон қилаётган қаҳрамоннинг фожиавий ҳолатини ҳис қиламиз. Бу кайфият мана бу бандда янада “даҳшатли” ифода этилади:

Видо табассумли олам – ёшлигим,
Кўзларимда қотган жолам – ёшлигим,
Кўкларга етмаган нолам – ёшлигим.
Сувга чўкиб кетган болам – ёшлигим,
Видо табассумли олам – ёшлигим.


Шеър ритмоинтонацияси шоир ғояларини алоҳида таъкидлаб кўрсатаётир. Бандлар қурилишига эътибор берсак, ҳар банднинг илк мисраси сўнгги сатр сифатида яна такрорланиши ҳам маълум мазмун ташийди, шеърдаги фожиавий оҳангни кучайтиради. Демак, шеърда шакл (структура) ҳам шоир бадиий нияти – ғояси (концепция)ни янада аниқроқ очиш учун хизмат қилмоқда.

Айниқса, “Сувга чўкиб кетган болам – ёшлигим” сатри қаттол давр, адолатсиз жамият фонида “йўқотилган авлод” фожиасини ифодалаётгандек.

“Ёдимда, бу шеър ёшларимиз кайфиятининг тиниқ ифодаси эмас, деган танқидий чиқишлар ҳам бўлган эди, – деб ёзади Асқад Мухтор. – Лекин штамплар, схемалар нуқтаи назаридан эмас, шоирнинг ўз бадиий дунёсидан, унинг ахлоқий принципларидан чиқиб қаралса, бу сатрлар юриш-туришидан ёшлигини боладай сувга чўктиришига кўзимиз етиб қолган баъзи йигит-қизлар учун кескин огоҳлантиришдир”.

Буни умумдардни шахсийлаштириш ёки шахсий дард, “мен”ни умумлаштириш дейишади. Ўша суронли йиллари Рауф Парфи каби айрича истеъдод эгалари томонидан яратилган сара шеърлар, аввало, бадииятнинг юксак талабларига жавоб бера олиши, шу билан бирга, ижтимоий “юк”и билан ҳам қимматлидир...

@Behzod_Fazliddin

#Ижод_ва_эътиқод #Ўзбек_адабиёти

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Ҳар хил экстрасенсу азайимхонларнинг айби йўқ: улар алдангиси келганларни алдайди.

© Асқад Мухтор

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

НОЯБРЬ

Ёмғир қуя бошлади бирдан,
Савалайди биллур қамчилар.
Панароққа қочгани билан,
Топиб олар йўлни томчилар.

Парво қилмас симёғоч – хумпар,
Бошдан-оёқ ҳўл бўлган жиққа.
Рақсга тушар олтин япроқлар
Шитир-шитир – ёмғирқўшиққа.

Мўлтирайди бекатлар юпун,
Маъюс тортар ёлғиз хиёбон.
Ниманидир эслатиш учун
Гумбурлайди қоп-қора осмон.

Шу баҳона ютмади заҳар –
Ёмғир ювиб кетди барини.
Ғуборлардан зериккан шаҳар
Чайиб олди кўйлакларини.

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Олам гўзал, одам пок, олийжаноб,
Дея бизни алдаб келдингми, китоб?!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Лутфу карамингга умрим мунтазир,
Мангу муҳаббатни тақдир қилиб бер.
Эй бутун оламда Буюк Муҳаррир,
Ҳаётимни Ўзинг таҳрир қилиб бер.


© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Ҳали ҳаётимиз биринчи қордир...

#Кайфият #Бадиҳа

ҚОРХАТ

Субҳаналлоҳ, оппоқ нур ёғар кўкдан,
Лаҳзада ўзгарар мезон куйлари.
Оқ яктак кийгач ҳам оғочлар ўктам,
Борлиққа ярашиб турар бўйлари.

Аста гулга дўнар шаффоф томчилар,
Севгимиздай нафис, меҳримиздай пок.
Гўё Орзу сари йўллар очилар,
Олдга бошлар ҳассос илоҳий идрок.

Ҳикматлар ўқиймиз оппоқ дунёдан,
Бахтли саҳфаларни очиб бирма-бир.
Сўзлар ярми кумуш, ярми тиллодан,
Олам тўла маъно, олам тўла сир.

Бу қор биринчи ё охиргисимас,
Биздан олдин, биздан кейин ҳам бордир.
Хотималар абас, ҳижронлар абас,
Ҳали ҳаётимиз биринчи қордир.

Шукрона илмини ўргансин юрак,
Ёмғирига шукур, қорига шукур.
Менинг қорхатим ҳам шу эзгу тилак:
Борига барака, барига шукур!

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Тушларингдан_чиқиб_келдим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

САВОЛ

Кўзингизда кулган бахтми, армонми?
Севилиш осонми, севиш осонми?
Сизсиз яшолмайман, деб чарчамайсиз,
Жоним, ҳаётингиз шунча арзонми?!

2006

***
Тушингизга кирганим учун,
Ёдингизда юрганим учун,
Сизни яхши кўрганим учун
Худо мени асраса керак.

Дуонгизни айлаб ижобат,
Балолардан этиб ҳимоят,
Ажални-да тўхтатиб, шояд,
Худо мени асраса керак.

Қандай масъуд бу ошиқ халқи,
Аршга бориб туташар шавқи,
Севилганим, севганим ҳаққи,
Худо мени асраса керак.

2008

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Интернетда – юлдуз, ҳаётда – ҳеч ким.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Кўрсам, кўзларимга ёғдулар тўлса,
Юрган йўлларимда орзулар кулса,
Наҳот шундоқ сеҳру жодулар бўлса,
Бу фақат севгими?
Бу фақат ишқми?

Лаҳзада тамоман ўзни унутсам
Ҳам ўзимга қўшиб сизни унутсам,
Барча иккиликни – бизни унутсам,
Бу фақат севгими?
Бу фақат ишқми?

Бирда султон, бирда қул бўлгим келар,
Гоҳ мангу яшагим, гоҳ ўлгим келар,
Руҳимнинг руҳига кўмилгим келар...
Бу фақат севгими?
Бу фақат ишқми?

Ўзим нишон бўлдим, ўзим бўлдим ўқ,
Жоним қил учинда, нечун кўнгил тўқ?
Сирри ҳолим шарҳи руҳ илмида йўқ...
Бу фақат севгими?
Бу фақат ишқми?

Оловга айландим, оловлар, кўринг,
Музликлар, оташин бағримда эринг...
Дардимга муносиб ном топиб беринг,
Бу фақат севгими?!
Бу фақат ишқми?!

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Яшашни ўргатма, яшаб ўргат!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Кимнинг ҳузури деб ким сарсон бўлди,
Биров биров билан андармон бўлди.
Тарози палласи тенг келмади ҳеч,
Ким қиммат талашди, ким арзон бўлди.

***
Дерларки, жангдан сўнг ботир кўпаяр,
Иш осон кўринса, шотир кўпаяр,
Атрофда дарди йўқ талабгор бўлса,
Майдонда хашаки шоир кўпаяр.

***
Не учун ҳолимга ачинмайди тил,
Эртанги сўроқдан чўчимайди тил?
Оғзимга тош солиб, жим турай дейман –
Бекордан-бекорга қичимайди тил.

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Адашгандан йўл сўрамаслар...

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Ундан бошқа жойга сиғмайман, чоғи,
Уйдаги ўрнимни соғиндим жуда...

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Кўзим толди – кутмоқ дарди оғир экан,
Йўлга қараб ўтмоқ дарди оғир экан.
Барига-ку чидаш мумкин, лек ҳар нафас
Ўз-ўзингни титмоқ дарди оғир экан.


© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Бирор чақа ташлаб ўтмасанг,
Гадолари қўймас саломат...

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ЧОРА

У қадар мураккаб эмасди дунё,
Унча ҳам қўрқинчли эмасди дардинг.
Тушуниш илмига тобинг йўқ, илло,
Барчасини ўзинг тўқиб чиқардинг.

Гар аслинг қародир, оқ бўлолмассан,
Риё либосига ўранган билан.
Осмон бўлолмассан, тоғ бўлолмассан,
Бу ҳолда милён йил чиранган билан.

Ҳеч неъмат беҳикмат этилмас ато,
Нимага шамаъдир Ойнинг тўлгани?
Самодан бир назар керакдир, ҳатто
Эшак бозорига даллол бўлгани.

Азалнинг тупроғи нақадар хушбўй!
Ўзингга ўзингдан шифо бер – тузал.
Қадамингдай майда қаричингни қўй,
Бошингни эгиб кўр – ҳаммаси гўзал!

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

...Сени Сенсизлардан излаганим рост,
Мункир туйғулар-ла бўзлаганим рост.
Нима қилсам қилдим, не бўлсам бўлдим,
Вале Сендан умид узмаганим рост...

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Менга келманг, аввал Эгамга боринг,
Шояд, Ўзи сизни менга юборгай.
Ёлворсангиз, фақат Унга ёлворинг,
Кошки, кўнглингизни нурларга қоргай.

Мен йўқман, башарти зоҳирга ўчсиз,
Шундоқ ҳам бисёрдир шаклга шайдо.
Жодулар иложсиз, афсунлар кучсиз,
Магар Муҳаббатдан бўлурман пайдо.

Ёлғиз Унга маълум дилимнинг дили,
(Номалар қатида титрар ғуссангиз...)
Уники деб билинг, Ундан деб билинг,
Кўзимда қатра Нур топган бўлсангиз.

У билан энг гўзал ҳислар туясиз!..
Уни суйганларни суйиб тўймайман.
Овора бўласиз, бекор куясиз,
Уни демасангиз, сизни суймайман!


15.04.2013

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Илму маърифатдан йироқ ота-она бир умр ўзини ҳам, фарзандларини ҳам қийнаб ўтади.

#Йўл_йўлакай  #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Доим ўзига ишонадигандек кўринган одам кун келиб сизнинг ёрдамингизга эҳтиёжманд бўлиб қолса, уни маломат қилиб, устидан кулманг. Эртага сиз ҳам шу ҳолга тушишингиз мумкинлиги учунгина эмас; у қошингизга келгунича жуда кўп ўйланган ва охири сизни ишончига муносиб деб топган. Янаям тўғрироғи, шу йўлни Худо унинг кўнглига солган...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Бу_ҳам_муҳим

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…
Подписаться на канал